Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Qilich, ABDULLOX, Floricienta  
Nikoh sari ilk odimlar...
Amatullah
Sana: Chorshanba, 23-Января-2008, 23:16 | Xatlari # 1
Ism:
[Amatulloh]
Maqomi:
[Smotritel Forum]
Guruxi:
[Chaqqon Forumchi]
Postlari:
[1485]
Xulqi: +
[123] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Швеция]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Қисматнинг сарин эпкинларига юз тутиб, бўлғуси жуфтингиз билан учрашиб, кўнглийгизда илиқлик пайдо бўлди. Қизларнинг қулоқ билан суйишини кўзда тутган ҳолда йигит киши дил изхорини гўзал ифода этиши хам мақсадга мувофиқ. Ҳатто, ҳадисларда Қосим ровий этган қуйидаги сўздар баён қилинган: «Бирор аёлга уйланмоқни дилига тугиб қўйган киши, ўша аёлга «Сиз менга азизсиз, кўнглимдагидек аёлсиз, Аллоҳ таоло сизга хайриятни раво кўрсин!» — каби сўзларни айтмоғи мумкин экан.
Аммо «мухаббатнинг кўзи кўр, қўлоғи кар» дея бежиз айтишмайди. Никоҳни қайд этиш бўлимларига ариза топширишдан олдин, бўлғуси келин-куёвларнйнг тиббий кўрикдан ўтиш масаласига ўта жиддий ёндошиш лозим. Навниҳол йигит ёки қиз яширин тарзда кечаётган бирор дардга чалиниб, уни ўзи хам сезмай юрган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Унутмаслик лозимки, хасталик кейинги хаётда муҳаббатнинг оташини ўчиришга қодир тошқин сув кабидир. Тиббий кўрик хулосалари сиз ёшлардан бошқа ҳеч кимга ошкор қилинмаслиги кафолатланади. Қолаверса, кўпгина дардларни оила қурилмасдан олдин даволаш ўта осондир.

Шунингдек, тиббий кўрикдан ўтишда генетик шифокор билан маслахатлашиш хам мақсадга мувофиқ. Қуйида ҳаётий бир мактубни келтирамиз:

«Университетни тугаллаб, ўқитувчи бўлиб ишлай бошладим. Ота-онам тўй тадоригини бошлашди. Қўшним, аниқроғи, амакимнинг катта қизи бўй етганлигини, қизмисан-қиз бўлганлигини кўп мақташди. Табиатан қатъиятли отам менинг эътирозимга аҳамият ҳам бермай, тўй шаксиз бўлишини, қизга келган совчиларнинг барчасини ўзи қайтариб юборганлигини айтди.
Ҳуллас, тўй ҳам бўлиб ўтди. Кўринишдан ўзимга ўхшаб кетадиган, кўпчилик ҳатто синглим деб ўйлайдиган Ноила билан турмуш қурганимизга ҳам чорак асрча бўлди. Никоҳдан сўнг бир неча ҳафта қовуша олмаганлигимиз, бир-биримизга ака-сингилдек муносабатда юрганлигимизнинг боиси ҳам кейинчалик билсам, келгуси кўргуликлардан далолат экан. Даставвал, уч бора боламиз ўлик ҳолда туғилди. Қанча қаратишлардан сўнг, тўнғич ўғлимиз Эгамберди дунёга келди. Сўнгра икки қизлик ҳам бўлдик. Ўғлимизни йигирмага қадам қўяр-қўймас уйлаб қўйдик. Аммо бир ярим йил ўтса-да, келин ҳомиладор бўлавермагач, уларни Тошкентдаги «Никоҳ ва оила» бўлимига текширтиришга олиб бордим. Келин мутлақ соглом экан, аммо ўғлимга «Клайнфелтер синдроми. Бепуштлик» ташхиси қўйилди. Генетик шифокор, бу касалликка мен ғофил банда амакимнинг қизига уйланганлигим сабаб эканлигини таъкидлади. Қолаверса, қизларимнинг бирида тутқаноқ касаллиги борлигши ҳам ирсиятга боғлашди».

Мухторқул ОЧИЛХОНОВ

Ушбу мактубдаги сатрлар ҳар қандай қалбни ҳам ларзага солиши шак-шубҳасиз. Айниқса, охирги пайтларда ирсий касалликларнинг тури жуда ҳам кўпайиб кетаётир. Афсуски, бу хасталикларни даволаш ўта мушкул. Ирсият қонунларига 1865 йилда Григор Мендел, 1900 йилда эса Фриз, Карренс, Чермаклар асос солган, деб ҳисобланилади. Аслида эса, бундан ўн тўрт аср муқаддам нозил бўлган муқаддас Қуръони Каримда ирсий касалликларга мойилликни ўзида кўпроқ ифода этувчи қариндрш-уруғ ўртасидаги никоҳга чек қўйишга йўналтирилган сурада «Одам генетикаси» фанига асос солинган эди десак, асло хато қилмаймиз. Келинг, «Нисо» сурасининг 23-оятига бир қулоқ тутайлик:
«Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий муносабатда бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш харом қилинди) — агар хотинларингиз билан жинсий муносабатда бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларга уйлансангиз) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингилларни жамлашларингиз (яъни бирини талоқ қилмай туриб бошқасига уйланишларингиз) ҳаром қилинди. Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ, авф этар). Албатта Аллоу мағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир».
(Алоуддин МАНСУР таржимаси ва изоҳи)
Замонавий табобат фани ушбу асрга келибгина, яқин қариндошлар орасидаги никоҳда насл касалликлари билан шикастланиш хавфи кескин ортиши ҳақида баралла овозда бонг урмоқда. Бугунги кунда юзлаб касалликлар ва шу дардларга мойиллик ҳолати наслдан-наслга ўтиши аниқланди. Аждрдларимиз қуда томоннинг етти авлодини сўраб-суриштирганлари бежиз эмаслиги ҳам энди барчага маълум. Бугун кўплаб ривожланган мамлакатлар қатори юртимизда хам ёшларнинг никоҳ қайд этиш бўлимларига ариза топширишларидан олдин тиббий кўрикдан ўтказилаётганлиги тахсинга сазовор. Қарин-дош-уруғлар орасвдаги никохлар натижасида, шунингдек, айрим авлоддар ирсий қонуниятларга риоя қилмаганликлари боис мутацияга учраган генлар билан зарарланиб оғир наслий хасталикларга дучор бўлмоқдалар.
Агар ота-оналар доминант касаллик генига учрасалар, оғир дард белгиларини ҳам ўзларида, ҳам болаларида кўришади. Кўпчилик яқин қариндошлари билан никоҳ қурган бўлсалар-да, фарзанддари соғлом эканлигини таъкидлашади. Ҳақиқатан, рецессив генга дучор бўлганларнинг ўзлари соғ бўлсалар-да, фарзандларйнинг 25 фоизи, яъни ҳар тўрттадан бири дардга чалиниши мумкин. Яқин қариндошлар орасидаги никоҳларда наслий касалликларга дучор бўлиш хавфи кўплигига сабаб, бундай оилаларда зарарли рецессив генларнинг бир-бири билан учрашиш тасодифи кўпайишига узвий боғлиқдир. Шу боис яқин қариндошлар никоҳида чақалоқпарнинг ўлик ёки чала туғилиш ҳолати кўп учрайди. Қуйида қариндош-уруғчиликдан қуда-андачиликка ўтишнинг улкан хатоси бўлган айрим хромосом ва наслий касалликлар хақида тўхталамиз:



Agar mulking Misr, yo Rum yoki Chin,
Yo hukmingda butun yer yuzin tutgin,
Oxir bu boylikdan olar hissang, bil:
O'n gaz kafan bilan ikki gaz zamin.


Umar Hayyom...
Amatullah
Sana: Chorshanba, 23-Января-2008, 23:17 | Xatlari # 2
Ism:
[Amatulloh]
Maqomi:
[Smotritel Forum]
Guruxi:
[Chaqqon Forumchi]
Postlari:
[1485]
Xulqi: +
[123] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Швеция]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Клайнфелтер дарди ўғил болаларда учраб, туғилганда билинмайди. Ўспиринлик даври тез ўтиб, озғинлик ҳамда қўл-оёқпарнинг меъёрдан узунлиги кўзга ташланади. Сўнгра аёлларга хос сийна катталашуви, кўсалик, таносил аъзоларининг ривожланмаслиги ва семириш пайдо бўлади. Ақли яхши ривожланмаган бу дардмандлар фарзанд кўриш бахтидан бебахра бўлишади.

Шерешевский — Тернер дарди қизларда учрайди. Дардмандлар пакана, қўл-оёқлари калта бўлиб, кўкраги ўсмайди, ҳайз кўрмайди ва туғмайди. Бироз ақли заиф бўлган бу қизларда бўйин ён териларининг қанотсимон кенгайиши кузатилади.

Даун касаллигига дучор бўлган беморлар ҳар хил оилаларда туғилган ҳолда ҳам бир-бирларига эгизакдек ўхшаш бўлишади. Бош суякларининг шакли ўзгарган, кўзлари қийшиқ кесмали, кичик ялпоқ қулоқ, бармоқлари калта, жимжилоқлари қийшайган, тиллари катталашган ва ёрилгансимон излар бўлади. Бемор болалар семиришга мойил, итоатгўй, ақлан заиф бўладилар ва қисқа умр кечирадилар.

Мушук чинқириғи дарди кўпроқ қиз чақалоқларда учрайди. Беморларда чала туғилиш белгилари билан биргаликда бош кичиклиги, бўйин қисқалиги, қулолар паст жойлашганлиги ҳамда қўл бармоқпари тўрттадан эканлиги кузатилади. Қиқилдоқ мушакларидаги ўзгаришлар боис, чақалоқнинг товуши мушук миёвлаши, яъни чинқириғига ўхшаб кетади.
Юқорида хромосом касалликларнинг айрим турлари ҳақида тўхталдик, холос. Энди эса кенг тарқалган насл хасталикларининг баъзилари хусусида қисқача маълумот берамиз.

Шизофрения (телбаворлик) кўп учрайдиган, оғир руҳий дард. Касаллиқда кучли бош оғриғи, ҳолсизлик, сержаҳллик, уйқу бузилиши каби белгилар бўлади. Беморларда мавжуд бўлмаган овозни эшитиш, йўқ ҳидларни сезиш пайдо бўлади. Фикрлашнинг бузилиши, пойинтар-сойинтар суҳбатлашиш, алаҳсираш каби огир руҳий ҳолатлар ушбу дардда кўп учрайди.

Миопатия оғир насл касаллиги бўлиб, мушакларнинг қовжираб — ориқлаб кетиши билан ифодаланади. Мускуллар қуриб кетиши боис беморлар ҳаракати бузилади. Чаноқ ва елка мускуллари зарарланганлиги туфайли бемор икки томонга чайқалиб «ўрдак юриши» қилади. Мазкур дард билан оғриган беморларда ҳаракат сусайиши, тез чарчаш, кейинчалик ҳатто тик тура олмаслик, умуртқа қийшайиши, елкалар осилиб, куракларнинг гавдадан ажралиб қанотга ўхшаб туриши каби асоратлар ҳам кузатилади. Ётган жойидан туриш учун бемор қоринга тўнкарилгач, аввал қўллар билан ерга, сўнгра тиззага тиралиб, аста-секин буюмларга осилиб гавдасини тиклайди.

Гемофилия қон ивимаслиги, яъни тўхтамаслиги касаллигида енгил шикастланипшарда ҳам тери остига қон қуйилиб моматалоқтар пайдо бўлади. Бу дардга йўлиққанлар учун ҳатто бурун, тиш ва терининг озгина жароҳати ҳам қон тўхтамаслиги туфайли ҳаёт учун хавфлидир.

Нанизм пакана бўйлилик ҳам наслдан наслга ўтувчи скелет бузилиши натижасида пайдо бўлувчи ҳолат ҳисобланади. Бўй 100-140 см бўлиб, қўл ва оёқларнинг ҳам калталиги кузатилади.

Қандли диабет хасталиги модда алмашинуви бузилишининг натижаси бўлиб, қонда қанд миқдори ошиб кетади. Касалликнинг кўп учрайдиган белгиларига тез-тез пешоб қилиш, кўп чанқаш, кўп овқат ейиш, озиб кетиш, тери ва оғиз қуруқлашиши ҳамда кам қувватлилик киради. Дард ўз вақтида даволанилмаса, ички аъзоларда кўплаб оғир асоратлар пайдо бўлади.

Бод, яьни подагра касаллигида — кўл ва оёқ бўғимларининг шакли ўзгариб, оғриқлар пайдо бўлади ва харакатланиш қийин кечади. Бу касаллик яллиғааниш туфайли эмас, бўғимларда тузлар йиғилиб қолиши натижасида пайдо бўлиб, дастлаб қўл-оёқларнинг майда бўғимларшш шикастлайди.

Гентинггон хореяси дарди 30 ёшларга келиб юзага чиқади ва асосан беихтиёр вужудга келувчи бетартиб харакатлар билан ифодаланади. Бемор хаяжонланса, бу харакатлар кўпайиб кетади ва сўзлаш қобилияти бузилади. Бу холатлар юзни буриштириш, оғизни очиб, тилни чиқариб юбориш, маънисиз имо-ишоралар қилиш ва қўл-оёқ хамда бошни хар томонга ирғитиб ташлаш каби бетартиб харакатларда ифодаланади. Беморлар аста-секинлик билан ақлий ва меҳнат қобилиятларини бутунлай йўқотадипар.

Фенилкетонурия оғир ирсий касаллик бўлиб, дардманд болаларнинг деярли 90 фоизи оқ-сариқ сочли, оқ бадан ва хаворанг кўзли бўлишади. Бемор чақалоқларнинг айримлари туғилган даврданоқ бўшанг, нозик, уйқучан бўлиб, товуш ва ўйинчоқларга бефарқдирлар. Касалликнинг дастлабки белгиси қусишдир. Уларда ҳис-туйғуларнинг ривожланмаслиги, тишларнинг кеч чиқиши ва кечроқ юра бошлашни кузатиш мумкин. Бу беморларда мушакларнинг тонуси ошиб кетиши боис ўз-ўзидан қўллар букиниб, оёқлар йиғилиб қолаверади. Майда қадам ташлаб, қоқилиб, қийналиб юрадилар ва кел-гусида тутқаноққа хам чалинадилар. Бугунги кунда хорижда ишлаб чиқарилаётган «Оrbit» каби турли сақичлар бу касалликни анча оғир-лаштириши аниқланган.

Юқорида ирсий ва хромосом касалликларнинг айрим турлари хақида тўхталдик, холос. Табобатда икки ярим минг хил хасталик-лар наслга таъсир этиши аниқланган.

Мухтарам ёшлар! Балоғат остонасидан хатлаб ўтиб, никоҳ кошо-наси сари қадам ташлаш арафасидаги бўлғуси келин-куёвлар! Оддий шифокор сифатида сизлардан бу касалликларнинг олдини олиш учун қуйидаги маслаҳатларга қулоқ тутишингизни сўрардим.

1. Бўлгуси турмуш ўртогингизнинг ота-онасию, буви-буваларининг хасталикларини албатта суриштиринг, яъни аждодларимизнинг «етти авлодини суриштириш» ақидасига амал қилинг.

2. Бир оилада икки ва ундан ортиқ фарзандларнинг бир хил дард билан оғриганлиги наслий касалликдан далолат эканлигини унутманг.

3. Генларнинг мутациясига олиб келувчи кимёвий таъсиротлар, радиация, ичкиликбозлик, нашаванддик каби иллатлардан жуфтингизнинг ҳоли эканлиги мухим аҳамиятга моликдир.

4. Ота-оналар яқин қариндош бўлган ҳолатда рецессив турдаги ирсий касалликлар бир неча авлоддан сўнг ҳам юзага чиқиўи мумкин. Аммо ирсий касалликларнинг айрим турларини даволаш мушкул бўлмаганлиги боис, барча хасталиклар хам никоҳга монелик туғдирмайди.

5. Турмуш қуришдан олдин албатта «Никоҳ ва оила» бўлимлари ёки тиббий генетик маслаҳатхоналардаги генетик врач кўригида бўлишингиз шарт. Шунингдек, никоҳ қуриш олдидан тавсия этилгувчи тиббий кўрикдан расмиятчилик юзасидан эмас, жиддий тарзда икковлон ўтиши жоизлигни тўғри англанг. Зеро, сиз икки ёшининг соғсаломатлигингиз бўлғуси фарзанд сиҳати ва камолини белгилайди.

6. Гоҳида қариндош-уруғларнинг авлодлар борди-келдисини узмаслик учун қилаётган никоҳлари, аксинча, тавқи лаънат каби наслий касалликларга мойюшик туғдиришини ёш зукко инсон сифатида ота-онангизга англатинг. Зеро, муқаддас китобимиз Қурьони Каримда таъкидланганидек, беҳудага яқин қариндош-уруғлар никоҳлари ҳаром этилмаган. Шаксиз Аллоҳ билгувчи зотдир!!!

Исломда яқин қариндопшар билан турмуш қуриш таъқиқланганлиги бежиз эмас. Ибн Аббос: «Насабдош аёллардан етти навъига (она, қизи, сингил, амма, хола, биродарлар қизи, сингиллар қизи) ва эмишганлардан етти навъига (эмизган энага, эмтиган сингил, қайнона, ўгай қиз, келин, қайнсингил, келинойи) уйланмоқ ҳаромдур», дея «Нисо» сурасидаги 23-ояти каримани қироат қилганликлари ҳадисларда келтирилган.
Дарҳақиқат, қариндопшар билан турмуш қуриш қатъий ва абадий харомлигини унутмаслик лозим.
Ибн Аббос (р.а) ривоят қиладилар: «Одамлар Жаноб Расулуллоҳга «Ҳамзанинг қизига уйланмайсизми?» дейишди. Ул зот: «У қиз менинг эмишган акамнинг қизлари бўлади!» — дедилар.
Демак, юқорида таъкидланган қариндошлар маҳрамликлари туфайли улар билан никоҳ ҳаром ҳисобланади. Зеро, бу қариндошлардан ташқари барчалари номаҳрам бўлиб, улар билан оила қуриш мақсадга мувофиқдир.
Назаримда, қозоқ биродарларимиздаги йигитлар ўз овулидаги барча қизларга ўз синглисидек қарашлари жуда ибратли одатдир. Фикримизча, узоқ қишлоқларда ҳанузгача давом этиб келаётган қариндошларни чақалоқлигидаёқ «бешиккэрти» қилиб унаштириш ва «яхши қизни маҳалладан чиқармаслик» удумларига қўшилиб бўлмайди.

"Никоҳнинг биринчи кечаси" китобидан. Ўктам Муҳаммад Мурод


Muslimaat.uz saytidan olindi!



Agar mulking Misr, yo Rum yoki Chin,
Yo hukmingda butun yer yuzin tutgin,
Oxir bu boylikdan olar hissang, bil:
O'n gaz kafan bilan ikki gaz zamin.


Umar Hayyom...
supper_boy
Sana: Chorshanba, 23-Января-2008, 23:30 | Xatlari # 3
Ism:
[supper_ boy]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Chaqqon Forumchi]
Postlari:
[956]
Xulqi: +
[13] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Великобритания]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Solihabonu, RAXMAT KOTTA

Amatullah
Sana: Chorshanba, 23-Января-2008, 23:32 | Xatlari # 4
Ism:
[Amatulloh]
Maqomi:
[Smotritel Forum]
Guruxi:
[Chaqqon Forumchi]
Postlari:
[1485]
Xulqi: +
[123] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Швеция]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

supper_boy, o'qib chiqing juda ham foydali!



Agar mulking Misr, yo Rum yoki Chin,
Yo hukmingda butun yer yuzin tutgin,
Oxir bu boylikdan olar hissang, bil:
O'n gaz kafan bilan ikki gaz zamin.


Umar Hayyom...
Web_MasteR
Sana: Chorshanba, 23-Января-2008, 23:40 | Xatlari # 5
Ism:
[WEB]
Maqomi:
[Portal Administrator]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[5062]
Xulqi: +
[651] ±
Xulqi: -
[] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Solihabonu, rahmat sizga Alloxim rozi bo'lsin.



BeBeShKa
Sana: Payshanba, 12-Февраля-2009, 06:42 | Xatlari # 6
╭☆♡☆╯
Ism:
[Ca Ca]
Maqomi:
[Miss Forum]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[575]
Xulqi: +
[780] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Alloh Rozi Bo'lsin Sizdan !

Man hayotimda birinchi marta Daun kasalligi bilan og'rigan insonni ko'rganimda u bechorani ahvolini ko'rib yuragim ortiga tortib ketgandi, yuqorida keltirilgan kasalliklardan barchamizni Allohning o'zi asrasin, afsuski, qishloqlarda davom etib kevotgan "beshikkirti" hali-beri to'xtidigonga o'xshamidi sad

seul
Sana: Seshanba, 17-Февраля-2009, 06:21 | Xatlari # 7
Ism:
[xorazmcha]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[Ashaddiy Forumchi]
Postlari:
[1926]
Xulqi: +
[279] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Корея]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

raxmat Solihabonu olloh rozi bo'lsin
meni ham yoshligimdan qarindoshimizga ota tarafdan qarindosh katta amakimning nevaralariga qon bir. aytilib qo'yilgandim o'zim unga borishni hohlamadim va o'zim yoqtirgan insonga turmushga chiqdim ilgari eshitgandim qarindoshga borsa bollari nogiron bo'ladi deb shuning uchun ham va u bolani yoqtirmasdim.xozir ollohga shukur hayotim yaxshi bitta o'g'lim bor sog'lom ollohga beadad shukur



-
seul
Sana: Seshanba, 17-Февраля-2009, 06:24 | Xatlari # 8
Ism:
[xorazmcha]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[Ashaddiy Forumchi]
Postlari:
[1926]
Xulqi: +
[279] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Корея]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

lekin o'sha eski odat beshikkerti degan odatni men buzdim ollohim kechirsin
lekin bundan afsuslanmayman.



-
AKSda
Sana: Chorshanba, 18-Февраля-2009, 11:27 | Xatlari # 9
Ism:
[۩۞۩ALLI۩۞۩]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[488]
Xulqi: +
[98] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Российская Федерация]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

kotta raxmat!



Beck
Sana: Seshanba, 29-Декабря-2009, 18:38 | Xatlari # 10
"FUQARO"...
Ism:
[¯¨`*·~-..(\☻/)..-~*´¨¯]
Maqomi:
[Заблокированные]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[1188]
Xulqi: +
[118] ±
Xulqi: -
[40%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Антарктика]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

:D



  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2024