Muhammad sav ni qanchalik taniymiz va taniysiz???
| | | Sana: Shanba, 25-Сентября-2010, 23:10 | Xatlari # 16 |
Ism:
| [NeLLi]
| Maqomi:
| [Miss Forum]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [17142]
| Xulqi: +
| [1793] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Нидерланды]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| AsiRa, kotta rahmat man buni turkchasini uqiganman ,kitobi ham bor..
| |
|
| | Sana: Yakshanba, 26-Сентября-2010, 11:05 | Xatlari # 17 |
Ism:
| [xorazmcha]
| Maqomi:
| [Super User]
| Guruxi:
| [Ashaddiy Forumchi]
| Postlari:
| [1926]
| Xulqi: +
| [279] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Корея]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| AsiRa, OLLOH ROZI BO'LSIN.
- | |
|
| | Sana: Yakshanba, 26-Сентября-2010, 19:45 | Xatlari # 18 |
Ism:
| [Asira]
| Maqomi:
| [NewsMaker]
| Guruxi:
| [Tezkor Forumchi]
| Postlari:
| [233]
| Xulqi: +
| [46] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| 61 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қасамлари. Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саксондан ортиқ ерда Аллоҳ номига қасам ичдилар. Аллоҳ таоло эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни уч ерда қасам ичишга амр қилди: 1 - «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиздан: «У (ваъда қилинган азоб) ҳақми?» — деб сўрайдилар. Айтинг: «Ҳа, Роббимга қасамки, албатта у ҳақдир. Сизлар (ундан) қочиб қутулгувчи эмассизлар» (Юнус: 53); 2 - «Кофир бўлган кимсалар «Бизларга (қиёмат) соати келмас», дедилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Йўқ! Ғайбни билгувчи Роббимга қасамки, шак-шубҳасиз у (яъни қиёмат) сизларга келар» (Сабаъ:3); 3 - «Кофир бўлган кимсалар ўзларининг ҳеч қачон қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилдилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Йўқ! Роббимга қасамки, албатта қайта тириласизлар, сўнгра албатта сизларга қилган амалларингизнинг хабари берилажак ва бу - Аллоҳ учун осондир» (Тағобун: 17)... («Зодул-маъод» 1/ 163). 62 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кечиримлари. Анас (разияллоҳу анҳу) айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга кетаётган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эгнида ёқаси дағал тикилган нажрон жуббаси бор эди. Бир аъробий дуч келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кийими билан шундай қаттиқ тортдики, ёқанинг дағаллиги бўйинларида из қолдирди. Сўнгра: Эй Муҳаммад, олдингдаги Аллоҳнинг молидан менга бер?!,- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ўгирилиб қараб кулдилар ва унга ўша молдан беришга амр қилдилар... (Имом Бухорий, ҳадис № 3149). 63 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жасурлиги. Анас (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг эҳсонкори, саховатлиси ва энг жасури эдилар. Кечаларнинг бирида Мадина аҳолиси қўрқиб кетдилар ва товуш келган томонга кета бошладилар. Улар келган товуш томон борар эканлар, ўзларидан илгари кетган ва қайтаётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуч келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Талҳанинг отига минган ва бўйнига қилични осиб олган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Қўрқманглар! Қўрқманглар»- дедилар... (Имом Муслим ривояти, ҳадис № 2307). 64 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳайвонларга шафқати. Саҳл ибн Ҳанзалийя (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқаси қорнига ёпишиб қолган (озғин) туя олдидан ўтар эканлар: «Аллоҳдан бу тилсиз ҳайвонлар ҳақида қўрқинглар! Уларни лойиқ бўлганидек мининглар ва лойиқ бўлганидек (сўйиб,) енглар!»- дедилар...(«Саҳиҳу Аби Довуд» ҳадис № 2221). Саид ибн Жубайр (раҳимаҳуллоҳ) айтди: Абдуллоҳ ибн Умар (разияллоҳу анҳу) товуқни нишон қилиб отишаётган одамлар олдидан ўтди. Уни кўргач одамлар тарқалиб кетдилар. Абдуллоҳ ибн Умар (разияллоҳу анҳу): Буни ким қилди?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни қилган одамни лаънатлаган- деди... (Имом Муслим ривояти, ҳадис № 1958). 65 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам терининг хўшбўйлиги. Анас (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникига кириб, қайлула-пешин уйқусини ухлаганларида терладилар. Онам шиша идишни олиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг терларини сидириб ола бошладилар. Бирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғониб кетдилар ва: «Эй Умму Сулайм, нима қилаяпсиз?»- деганларида онам: Сизнинг терингизни атирларимиз ичига қўшиб қўямиз. У (терингиз) атирларнинг энг хушбўйидир,- деб жавоб берди... (Имом Муслим ривояти, ҳадис № 2331). 66 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг очиқ қўллиги. Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам очиқ қўлликда ҳар нарсани учириб келган шамолдан ҳам саховатпеша эдилар... (Имом Муслим ривояти, ҳадис № 2308). 67 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғайри муслимларга қилган муомаласи. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Муъоҳид-шартнома қилган одамни ўлдирган кимса жаннатнинг ҳидини кўрмайди. Ҳолбуки, унинг ҳиди қирқ йил(лик масофа)дан келиб туради»... (Имом Бухорий, ҳадис № 3166). «Муоҳид»- мусулмонлар аҳд берган одам.Сафвон ибн Сулайм (раҳимаҳуллоҳ) саҳобаларнинг бир неча ўғилларидан, улар оталаридан ҳадис айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен муоҳидга зулм қилган ёки ҳаққини бермаган ёки кучи етмаган нарсага мажбурлаган ёхуд ундан розилигисиз бирон нарсани олган киши қаршисида Қиёмат куни даъвогарман!»- дедилар... («Саҳиҳу Аби Довуд», ҳадис № 2626). 68 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илм толиблари ҳақидаги васиятлари. Абу Саид Худрий (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яқинда олдингизга илм излаган одамлар келадилар. Сизлар уларга: Расулуллоҳнинг васияти, хуш келдингиз!- деб, ўргатинглар!»- дедилар... (Ҳасан ҳадис: «Саҳиҳу ибн Можжа», ҳадис № 201). 69 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ҳижома. «Ҳижома» - терини тилиб, махсус жиҳоз билан қон олишдир. Анас (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйиннинг икки томири ва елканинг уст қисмидан (ҳижрий қамарий ойларнинг) ўн еттинчи, ўн тўққизинчи ва йигирма биринчи кунлар(и)да қон олдирар эдилар... (Шайх Албоний «Мухтасаруш-шамааил», ҳадис № 313). 70 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг камтарлиги. Бароъ ибн Озиб (разияллоҳу анҳу) айтди: Аҳзоб куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз билан бирга тупроқ ташидилар ва оппоқ қоринлари тупроқ бўлиб кетди... (Имом Муслим ривояти, ҳадис № 1803). Табароний (раҳимаҳуллоҳ) Саҳл ибн Ҳунайф (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам камбағал мусулмонларнинг олдига бориб зиёрат қилар, беморларини кўрар ва жанозаларида ҳозир бўлар эдилар... («Саҳиҳул-Жомеъ», ҳадис № 4877). Davomi bor InshaAlloh...
| | |
|
| | Sana: Dushanba, 27-Сентября-2010, 18:32 | Xatlari # 19 |
Ism:
| [NeLLi]
| Maqomi:
| [Miss Forum]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [17142]
| Xulqi: +
| [1793] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Нидерланды]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| Quote (AsiRa) 65 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам терининг хўшбўйлиги. Анас (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникига кириб, қайлула-пешин уйқусини ухлаганларида терладилар. Онам шиша идишни олиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг терларини сидириб ола бошладилар. Бирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғониб кетдилар ва: «Эй Умму Сулайм, нима қилаяпсиз?»- деганларида онам: Сизнинг терингизни атирларимиз ичига қўшиб қўямиз. У (терингиз) атирларнинг энг хушбўйидир,- деб жавоб берди... subhanolloh ..oqib rostan hayron buldim
| |
|
| | Sana: Dushanba, 27-Сентября-2010, 19:39 | Xatlari # 20 |
Ism:
| [ali]
| Maqomi:
| [Foydalanuvchi]
| Guruxi:
| [Faollashmoqda]
| Postlari:
| [113]
| Xulqi: +
| [14] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| ОЛАМЛАРГА РАЋМАТ ПАЙҒАМБАР Аллоҳ таоло «Анбиё» сурасида: «БИЗ СЕНИ ФАҚАТ ОЛАМЛАРГА РАЋМАТ ҚИЛИБ ЮБОРДИК», деган (107 - оят). Аллоҳ таоло бу ояти каримада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилмоқда. Эй Муҳаммад, Биз сени Пайғамбар этиб юборишимиздан мақсад–фақат оламларга раҳмат бўлишингдир. Аллоҳ таоло Одам отадан бошлаб бандаларига улар бир уммат-дин бўлишлари учун юбориб келаётган Пайғамбарлар сисиласини Ћазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда тугатди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инсоният ўсиб-улғайиб камолга етган пайтида мукаммал ва баркамол Ислом ила юборди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни барча оламларга раҳмат қилиб юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин, Қуръон, таълимотлар барча оламларга раҳмат-шафқатдир. Жамодот ва наботот оламига ҳам, ҳайвонот ва инсонлар оламига ҳам, яна бошқа оламлар бўлса, уларга ҳам раҳматдир. Ћам бу дунёнинг раҳмат-шафқати, ҳам у дунёнинг раҳмат-шафқатидир. Буни фаҳмлаб олиш қийин эмас. Ислом таълимотларига бир назар солишнинг ўзи кифоя. Бутун оламларга меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат улардан балқиб турганини ҳар қандай одам дарҳол пайқаб олади.
|
“Mutlaq kuch va qudrat O‘zinggagina xosdir, Allohim!” Abu Bakr r.a.ning so'nggi so'zlari. | |
|
| | Sana: Dushanba, 27-Сентября-2010, 19:42 | Xatlari # 21 |
Ism:
| [ali]
| Maqomi:
| [Foydalanuvchi]
| Guruxi:
| [Faollashmoqda]
| Postlari:
| [113]
| Xulqi: +
| [14] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| РАСУЛУЛЛОЋ АЛАЙЋИСАЛОМНИНГ БАЪЗИ АХЛОҚЛАРИ Ћар бир мўмин банда билиб қўйиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири камолот сифатлари ила энг олий даражада сифатланган ва хулқланган банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Шунинг учун ҳам мўмин банда барча ҳимматини ишга солиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари билан хулқланишга ҳаракат қилиш керак. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бандаликни жойига қўйиб мумкин бўлган хулқланишни аъло даражада ўзларида жамлаган зотдирлар. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилса ҳеч бир ишколсиз камолотнинг чўққисига чиқиши мумкин. Тикланиш ва хулқланиш бобида кўп зикрсиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш мумкин эмас. Аллоҳ таоло «Аҳзоб» сурасида: «Батаҳқиқ, сизлар учун; Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди», деган (21 – оят). Ћа, мўмин-мусулмонлар учун гўзал ўрнак манбаи уларнинг маҳбуб Пайғамбарлари Ћазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У киши ҳар бир нарсада, ҳар бир сўзда, ҳар бир ишда мўминлар учун гўзал ўрнакдирлар. Оҳ, қани энди, ҳамма шу ўрнакнинг моҳиятини тушуниб етса! Расулуллоҳнинг гўзал ўрнак бўлган гап-сўзлари ҳаводан олинган нутқ эмас, Аллоҳдан қилинган ваҳийдир. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари Аллоҳнинг амри биландир. Ана шундай гап-сўз гўзал ўрнак бўлмай, қайси гап-сўз гўзал ўрнак бўлиши мумкин. Ана шундай ишлар гўзал ўрнак бўлмай, бошқа қайси ишлар гўзал ўрнак бўлсин. Бу оятда «Аллоҳни кўп зикр қилганлар» деб келишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб У зотнинг хулқлари билан хулқланиш борасида кўп зикр шарт эканини билиб оламиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиш учун Қуръони Карим ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларини яхшилаб ўзлаштириш керак. У зотнинг хулқлари Қуръон эди. Оиша онамиздан у кишининг хулқлари ҳақида сўрашганда, «Хулқлари Қуръон эди», деб жавоб берганлар. Яъни Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқлар билан хулқланганлар. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги барча яхши одоб-ахлоқни ўзларига сингдирганлар. Пайғамбаримизнинг ўзлари «Мен яхши хулқларни батамом қилиш учун юборилганман», деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхши хулқлар билан хулқланган ва ёмон хулқлардан йироқда бўлган зотдирлар. «Назратун наъийм фии макорими ахлоқи расулил карим» энсклопедиясининг муаллифлари Қуръони Карим, суннат ва сийратда икки юзта гўзал ахлоқ, бир юз олтмиш битта ёмон ахлоқ борлигини топганлар ва уларнинг ҳар бирига алоҳида маълумотлар тўпламини бағишлаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари доимий равишда Аллоҳ таолодан ўзларини гўзал одоблари ва карамли хулқлар билан зийнатлашини сўраб юрар эдилар. У зот ўз дуоларида «Эй Аллоҳим! Менинг хулқимни ва халқимни гўзал қилгин», дер эдилар. Шунингдек У зот «Эй Аллоҳим! Мени инкор қилинган ахлоқлардан четда қилгин», дер эдилар. Аллоҳ таоло У зотнинг бу борадаги дуоларини қабул қилди. Саъд ибн Ћишом айтади: «Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига кирдим ва у кишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари ҳақида сўрадим. Бас, у киши: «Қуръонни ўқимайсанми?» дедилар. «Ўқийман», дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон эди», дедилар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим орқали ахлоқий таълим берганидан намуналар билан танишиб чиқайлик. Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида У зотга хитоб қилиб: «Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир», деган (199 – оят). Яъни, ўзаро муомала-муносабатда кечиримли бўл, осон йўлни тут. Одамларга нисбатан ўта талабчан бўлма. Қилган хатоларини афв этувчи, кенг бағирли бўл. Ћақиқатда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатни муборак шахсларида мужассам қилган эдилар. Ул зот ҳақидаги ривоятларда бу ҳақиқат кишини ҳайрон қолдирарли даражадаги ҳолатлар зикр этилган. «Яхшиликка буюр». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватлари яхшиликка буюрадиган даъватдир. Ислом динида яхшиликка буюриш ҳар бир мусулмон эр ва муслима аёлга фарз қилингандир. «Жоҳиллардан юз ўгир». Жоҳиллик нодонлик, илмсизликдир. Ислом мусулмонларни нодонлик ва нодонлардан, илмсизлик ва илмсизлардан юз ўгиришга, ҳар қачон донолик ва доноларга, илму уламоларга юз тутишга даъват қилади. Аллоҳ таоло «Наҳл» сурасида У зотга хитоб қилиб: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз», деган (90 – оят). «Муфассирлар шоҳи» лақабини олган Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у киши: «Қуръондаги энг жамловчи оят шу оятдир. Эргашиладиган яхшиликни ҳам, четланиши лозим бўлган ёмонликни ҳам жамлаб зикр қилган», деганлар. Албатта, Аллоҳ: «Адолатга», амр этади. Аллоҳ буюрган адолат–исломий мутлоқ адолатдир. Бу адолатга кўра, ҳар бир шахс, жамоат ва ҳар бир қавмга одилона муомалада бўлинади. Унда ҳавои нафсга, дўстлик ёки душманликка, насабга, қудачилик ёки қариндошликка, бойлик ёки камбағалликка, кучлилик ёки заифликка қараб муомала қилинмайди. Ћамма учун ўлчов бир. «Эҳсонга», амр этади. Эҳсон сўзи яхшилик қилиш маъносини англатади. Исломда эҳсоннинг эшиги кенг очилган. Қатъий адолат юзасидан ҳукм чиққандан сўнг биров яхшилик қилиш ниятида ўз ҳақидан кечиб, бошқага бериши мумкин. Кимки ёр-биродарлари ёки бошқа инсонларга яхшилик қилса, жуда яхши, савоблари кўпайтириб берилади. «қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир». Бошқаларга яхшилик қилиш ичида, айниқса, қариндошларга яхшилик этиш алоҳида ўрин тутади.Чунки уларнинг ҳам қариндошлик, ҳам инсонлик ҳақлари бор. «...ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир». «Фаҳш» сўзининг луғавий маъноси ҳаддан ошишликдир. Лекин урфда кишилар номусига тааллуқли жиноятлар тушунилади. «Мункар» деганда, инсоннинг соф табиати инкор қиладиган ишлар кўзда тутилади. Буни, албатта, шариат ҳам инкор этади. «Зулмкорлик» эса, ҳаққа тажовуз қилиш ва адолатни бузишдир. Шу нарсалар ила: «У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз». Дарҳақиқат, булар эслашга арзигулик ваъз-насиҳатдир. Аллоҳ таоло «Шуро» сурасида: «Шубҳасиз, ким сабр қилиб, кечирса, албатта, бу мардлик ишларидандир», деган (43 – оят). Бу оят тавозуъ ила иш кўришга даъват. Яна сабр қилишга даъват. Яна кечиримли бўлишга даъват. Аллоҳ таоло «Моида» сурасида: «Бас, уларни авф эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севар», деган (13 – оят). Аллоҳ таоло «Нур» сурасида: «Бас, авф этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини хуш кўрмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир», деган (22- оят). Аллоҳ таоло «Фуссилат» сурасида: «Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса, худди содиқ дўстдек бўлур», деган (34 - оят). Ћар қанча ёмон гап эшитиб, ҳар қанча ёмон муомала кўрсанг ҳам, фақат яхши нарса ила қайтар. Ћеч қачон ёмонлик қилма. Ана ўшанда: «Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса, худди содиқ дўстдек бўлур». Бу жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ћар бир нарсани ёмонлик билан эмас, фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган шахсгина катта муваффақиятларга эришади. Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир», деган (134 – оят). Ғазабини ютиш энг қийин ишлардан ҳисобланади. Ғазаб инсонда турли муносабатлар ила қўзғалиб туради, уни жиловлаб олиш ҳар кишининг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин бу оғир ишни тақводор киши эплаши мумкин. Яъни, қалбида тақводорлик мавжуд бўлган инсонгина ғазабдан ғолиб чиқа олади. Исломда ғазабни ютиш улуғ ахлоқлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло «Ћужурот» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар», деган (12 – оят). Гуноҳга олиб борувчи иллатлардан бири-бадгумонликдир. Бадгумонлик кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ёмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритишдир. Одатда, бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, беҳуда бўлади. Шу боисдан ҳам: «...кўп гумонлардан четда бўлинглар», дейиляпти. Ояти каримада гумондан четланишга амр қилингандан сўнг «Жосуслик қилманглар», деб бу қабиҳ ишдан қайтарилмоқда. Одатда, жосуслик деб бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмай яширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур. Боз устига, бу иш Ислом динининг асосий ғояларидан бири бўлмиш инсоннинг кароматини, ҳурмат, иззати ва обрўйини ҳимоя қилиш масаласига чамбарчас боғлиқдир. Бадгумонлик жосусликка йўл очгани каби жосуслик ғийбатга йўл очади. Шунинг учун ҳам ояти каримада, «жосуслик қилманг»дан кейин, «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар», деб уқтирилмоқда. Аллоҳ таоло «Қалам» сурасида: «Ва албатта, сен улкан хулқдасан», деган (4 - оят). Бу ояти карима Пайғамбар алайҳиссалом учун катта баҳодур. Аввало, ўтга оятда Аллоҳ у зотга «Роббинг» деб Ўз исми шарифига қўшиб хитоб қилган эди. Энди эса, у кишининг хулқларини улуғлик билан сифатламоқда. Аввал ҳам таъкидланганидек, Оиша онамиздан у кишининг хулқлари ҳақида сўрашганда, «Хулқлари Қуръон эди», деб жавоб берганлар. Яъни, Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқлар билан хулқланганлар. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги барча яхши одоб-ахлоқни ўзларига сингдирганлар. Умуман одоб, ахлоҳ, яхши хулқга Исломда катта эътибор берилган. Мазкур оят ҳам шулардан биридир. «Ва албатта, сен улкан хулқдасан», деган хитоб билан Аллоҳ Ўзиниинг маҳбуб Пайғамбарини нақадар чиройли ахлоқ эгаси эканликларини таъкидламоқда. Хуллас Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида ҳар қанча гапирилса оз. Мазкур оятнинг ўзи ҳамма нарсадан устундир. Пайғамбаримизнинг ўзлари имом Байҳақий келтирган ривоятда: «Мен яхши хулқларни батамом қилиш учун юборилганман», деганлар. Бошқа бир ҳадисларида эса: «Киши яхши хулқи билан кундузни рўза тутиб, кечасини намоз ўқиб ўтказадиганлар даражасига етади», деганлар. Имом Аҳмад ибн Ћанбал шундай ривоят қиладилар: «Оишарозияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон на қўл остидаги ходимни ва на хотинни урмаганлар. Жиҳоддан бошқа жойда ҳеч нарсани қўллари билан урмаганлар. Икки ишдан бирини танлайдиган бўлсалар, гуноҳ бўлмаса, албатта осонини танлардилар. Агар гуноҳ иш бўлса, ундан узоқда бўлардилар. Ўзлари учун ҳеч қачон интиқом (ўч) олмаганлар. Агар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар содир қилинсагина, Аллоҳ учун интиқом олганлар», дедилар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ таоло Ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни барча яхши ахлоқлар билан зийнатлаган ва барча ёмон ахлоқлардан холий қилган. Ана шундоқ тарзда Аллоҳ таоло Ўзининг бўлажак пайғамбарини ҳамма тарафдан етук бўлишини таминлаб келди. У зотнинг насаблари ўта пок насаб бўлишини таминлади. У зотнинг жасадлари ўта пок ва мукаммал жасад бўлишини таминлади. У зотнинг халқлари бекаму кўст бўлишини таминлади. У зотнинг хулқлари бекаму кўст бўлишини таминлади. InshaAlloh bizdaham davomi bo'ladi!
|
“Mutlaq kuch va qudrat O‘zinggagina xosdir, Allohim!” Abu Bakr r.a.ning so'nggi so'zlari. | |
|
| | Sana: Seshanba, 28-Сентября-2010, 03:05 | Xatlari # 22 |
Ism:
| [Asira]
| Maqomi:
| [NewsMaker]
| Guruxi:
| [Tezkor Forumchi]
| Postlari:
| [233]
| Xulqi: +
| [46] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| 71 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз хонадонида. Урва ибн Зубайр (разияллоҳу анҳу) айтди: Мен Оиша (разияллоҳу анҳо)дан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларида бирон нарса қилар эдиларми?- дея сўрадим. У: Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пойафзалини тозалар, кийимларини тикар ва сизлардан бирингиз каби уй ишларини ҳам қилар эдилар,- деб жавоб берди, (разияллоҳу анҳо)... (Имом Аҳмад «Муснад» 42 / 2531). 72 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва набиралари. Бароъ ибн Озиб (разияллоҳу анҳу) айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг елкасига Ҳасан ибн Алий (разияллоҳу анҳу)ни ўтқазиб: «Аллоҳим, мен уни яхши кўраман, Сен ҳам уни яхши кўр!» деяётганларини кўрдим (Имом Бухорий, ҳадис № 3749).Абу Қатода (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг олдимизга чиққанларида Умома Абу Ос қизи елкаларида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқидилар ва рукуъ қилганларида уни (ерга) қўяр, (иккинчи ракаатга бошларини) кўтарганларида кўтариб олар эдилар... (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 5996). 73 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асирларга яхшилик қилишга васият қилар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр жангидан қайтгач, асирларни саҳобалар ўртасида бўлиб бердилар ва уларга: «Асирларга яхшилик қилинглар!»- дедилар. Мусъаб ибн Умайр (разияллоҳу анҳу)нинг укаси Абу Азиз ибн Умайр асирлар ичида эди. У айтди: Мен Бадрдан қайтгач, ансорлар ичида қолдим. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятларига содиқ ўлароқ, нонушта ёки кечки овқатларида менга алоҳида нон ва хурмо берар эдилар. Уларнинг биронтасининг қўлига бирон бурда нон тушиб қолса уни менга берар, мен эса уялиб уни ўзига қайтарар, у эса олмас ва яна менга қайтарар эди... (Ибн Ҳишом «Сийра» 2/ 251). 74 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибодатдаги тиришқоқлиги. Оиша (разияллоҳу анҳо) айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечалари таҳажжуд намози ўқир ва оёқлари ёрилиб кетар эди. Мен Унга: Ё Расулуллоҳ, нега бундай қиласиз? Ахир Сизнинг аввалги ва кейинги гуноҳларингиз мағфират қилинган-ку?- десам: «Шукрона келтирган банда бўлмайинми?!»- деб жавоб бердилар... (Имом Бухорий, ҳадис № 4837). Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ номига қасамки, Мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтиб, тавба қиламан»- дедилар... (Имом Бухорий, ҳадис № 6307). 75 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қарз олиши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичида чиройли муомалали инсон эдилар. Бирон нарсани қарзга олсалар, ундан кўра яхшироқ қилиб тўлар ва қарз берган одамга дуо қилиб: «Аллоҳ сизга аҳлингиз ва бойлигингизда барака берсин! Қарзнинг мукофоти - вафодорлик ва мақтовдир»- дедилар... (Имом Бухорий, ҳадис № 2392. Ибн Можжа «Саҳиҳ», ҳадис № 1968). Қуръон оятларини таржима қилишда Алоуддин Мансурнинг «Қуръон Карим» изоҳли таржимасидан баъзи ўзгартишлар билан фойдаланилди. Ҳижрий 13 рабиъул аввал 1429 йил. Мелодий 22 март 2008 йил. Islom.uz dan ko'chirilib olindi... Tamom...
|
Izox O'zgartirildi AsiRa - Seshanba, 28-Сентября-2010, 05:40 | |
|
| | Sana: Chorshanba, 02-Января-2013, 04:27 | Xatlari # 23 |
Ism:
| [Asira]
| Maqomi:
| [NewsMaker]
| Guruxi:
| [Tezkor Forumchi]
| Postlari:
| [233]
| Xulqi: +
| [46] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| Avvalam bor Assalomu alaykum!
ABDULLOX, aytib o'tganidek bizga Muhammad sollallohu alayhi vasallamning hayotini o'rganishmiz uchun hech narsa to'qsin bo'lmaydi va bizga, biz ummatlarga, u kishining muborak hayotida bo'lib o'tgan mo'jiza, go'zal hotiralardan chetda turish yarashmaydi! Shunging uchun oltin kabi qimmat vaqtilarni ajratib hozirgi yozilgan narsalarni o'qib chiqib tepada berilgan CHUNKIlarga yanada yaqinroq bo'lasizlar degan umid bilan boshlaymiz! Hozirda joylashtiradigan narsalarmiz, tepada berilgan CHUNKIlarga oyid bo'lib shu CHUNKIlarni yanada yaxshiroq tushuntiradi! | |
|
| | Sana: Chorshanba, 02-Января-2013, 04:49 | Xatlari # 24 |
Ism:
| [Asira]
| Maqomi:
| [NewsMaker]
| Guruxi:
| [Tezkor Forumchi]
| Postlari:
| [233]
| Xulqi: +
| [46] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Ayol]
| |
|
MUHAMMAD ALAYHISSALOMNING BOLALIGI VA YOSHLIKLARI
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam milodning 570 yili Fil voqeasidan 50 kun avval adolatpesha Eron shohi No‘shirovon hukmronligining 40 yilida Rabiul avval oyining 12 kuni dushanba tongi otmasdan Shaab ibni Hoshimning xonadonida tug‘ilganlar. Onasining ismi Omina edi. Garchi ba’zi tarixchi olimlar Rasululloh sollallohu alayhi vasallam tug‘ilgan sanani 8 aprel 571 milodiy deb ko‘rsatishsa-da, ul zotning tavalludlari 570 milodiy ekani haqiqatdir. “Tarixi Tabariy”da Rasulullohning sollallohu alayhi vasallam tavalludi No‘shiravon saltanatining 42 yiliga to‘g‘ri kelishi aytiladi. No‘shiravon milodiy 530 da taxtga chiqib, 579 yilda vafot etganligi tarixdan ma’lum. Demak, No‘shiravon vafot etganida Rasululloh sollallohu alayhi vasallam 9 yoshlarida bo‘lganlar. Misrlik Hay’atshunosiy Rasululloh sollallohu alayhi vasallam tug‘ilgan sana Rabiul avval oyining 12 kuni emas, 8 kuni ekanini aytadi. Albatta, bu hisob barchaga ma’lum haqiqatga mos kelmaydi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dunyoga kelgan uy Makkada ancha taniqli bo‘lgan Shaab ibni Hoshimning xonadoni edi. Keyinchalik Rasululloh sollallahu alayhi vasallam bu uyni amakivachchasi Ukaylga beradi. Ukayl avlodlari bu uyni hijratning 100 yilida ibni Yusufga sotishadi. O’sha paytlarda bu joy ibni Yusuf saroyi, ko‘cha esa Mavlud ko‘chasi deb nomlanar edi. Xorun ar-Rashid zamonida Makkaga borgan Zubayda Xotun uyni sotib oladi va bu muborak joyda masjid qurdiradi. Biroq afsuski, vahhobiychilik siyosati bunga qarshi turib, masjidni buzdirishdi. Rasulullohning sollallohu alayhi vasallam padari buzrukvorlari milodning 545 yili dunyoga kelganlar. Qurayshiylar sardori Abdulmuttalibning o‘ninchi va kenja farzandi edilar. Abdulmuttalib o‘g‘li Abdullohni 569 yilda Bani Zuhra qabilasi oqsoqoli Vahhobning qizi Ominaga uylantiradi. Hazrati Omina nasl va nasabga ko‘ra Quraysh qizlari orasida eng donosi hamda eng go‘zali edilar. Hazrati Omina homilador bo‘lgach, Abdulloh tijorat maqsadida Suriyaga yo‘l oladi. Madinaga qaytayotganda xastalanadi va 25 yoshida, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam tug‘ilishidan ikki oy avval Madinada omonatini topshiradi. Shu tariqa Rasululloh sollallohu alayhi vasallam ona qornidayoq yetim bo‘lib qoladi. Otasi Abdullohdan meros bo‘lib bir nechta qo‘y, tuya, 9000 qurush pul hamda Ummu Ayman ismli bir qul qoladi. Bobosi Abdulmuttalib Rasululloh sollallohu alayhi vasallam tug‘ilmasdan avval bir tush ko‘radi va qattiq hayajon bilan uyg‘onadi. Tush quyidagicha edi: Tushida belidan oppoq bir zanjir ajralib chiqadi. Zanjirning to‘rtta uchi bo‘lib biri ko‘kka, biri yerga, biri mag‘ribga va yana biri mashriqqa cho‘zilgan edi. Shu payt zanjir ustida turli mevalarga g‘arq pishgan bir daraxt qad ko‘taradi. Daraxt ostida esa ikki nuroniy zot tik turishardi. Abdulmuttalib ularning kim ekanligini so‘raydi. Yonida turgan kishi ulardan biri Nuh alayhissalom, yana biri esa Ibrohim alayhissalom ekanini aytadi. Va unga qarab shunday deydi: “Bu og‘och sening ajdodingdan paydo bo‘ldi, uning butoqlari sening avlodlaring bo‘ladi”. Abdulmuttalib tush ta’birini bir kohindan so‘raydi. Kohin shunday deydi: – Ey, Abdulmuttalib, sening zurriyodingdan shunday bir zot tug‘uladiki, uning hukmi sharqda, g‘arbda, yerda va ko‘kda joriy bo‘ladi. Uning dini Ibrohim alayhissalom dini asosiga qurilib, oxiratga qadar davom etadi. Abdulmuttalib bundan juda sevindi. Tush amalga oshdi. Hazrati Omina aytadiki: – To‘lg‘oq paytida barcha ayollarda bo‘ladigan og‘riq mening vujudimni tark etgan edi. Bir kun avval tush ko‘rdim. Tushimda bir kishi: “Ey yo Omina, sen buyuk Rasulga homiladorsan. Bola tug‘ilgach unga Muhammad deb ism qo‘y”, – dedi. Bu ovozdan asablarim titrab ketdi. Tug‘ish payti yaqinlashgach, ovoz qulog‘im ostida yana jarangladi. Qo‘rqib ketdim. Shu payt uyga shiddatli nur yog‘ilib kirdi, qattiq shovqin eshitildi. Butun vujudim titrab turgan paytda bir oqqush kirib, qanotlari bilan yelkamni siladi. Shu onda ichimdagi qo‘rquv yo‘qoldi. Chanqagan edi. Biroq bir piyola suv tutqazadigan odam yo‘q edi. Shunda bir kishi kelib qo‘limga bir kosada sut kabi oppoq, boldan-da totli sharbat tutqazdi. Sharbatni ichgach, vujudimdagi harorat o‘rnini nur egalladi. Shu payt Muhammad dunyoga keldi. Yotog‘im atrofida uzun bo‘yli, nihoyat darajada go‘zal, muloyim qizlar meni tabriklashardi.
Davomi bor InshaAlloh...
ESLATMA: Eslab qolish oson bo'lishi uchun Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning tug'ilgan sanalarni belgilab qo'ydik. Har bir muhim narsalarni keyingi davomlarda ham belgilab boramiz InshaAlloh!
| | |
|
|
|