Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Qilich, ABDULLOX, Floricienta  
Яхудий ва насронийларнинг йўлларига эргашиш.......
Andi_JoN
Sana: Dushanba, 25-Октября-2010, 21:03 | Xatlari # 1
CHAT MODER
Ism:
["Ziyo"]
Maqomi:
[Forum Moderator]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[5526]
Xulqi: +
[761] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлар ўзингиздан аввал ўтганларнинг йўлларига изма-из эргашасизлар, хаттоки улар зоб (калтакесаксимон ундан каттарок судралувчи)нинг уясига кирсалар сизлар хам кирасизлар" Эй расулуллох "яхуд насороларми?" дедилар. "Ким бўлмаса?" дедилар. (Муттафакун алайхи).

Аллохга касамки, мусулмонлардан жуда кўплари хакикатда, яхуд ва насороларнинг йўлларига эргашиб кетдилар. Мазкур хадис пайгамбарлик аломатларидандир. Кўпчилик мусулмонлар бугунги кунда акида, ибодат, муомалалар, одат ва анъаналарда яхуд ва насороларга эргашдилар.

Баъзи мусулмонлар яхуд ва насороларга эътикодда таклид килдилар. Натижада улар хам пайгамбарлари ва солих кишиларининг даражаларини хаддан зиёда кўтардилар ва уларга рубубийят (тарбияткунандалик) хусусиятларини бердилар. Солих кишиларнинг кабрлари устига бинолар курилиб, мозорларга айлантирилди. Хожатмандлар хожатларини сўрайдиган, худди Каъбани зиёрат килганда тавоф килгандек кабр атрофида айланадиган ва назр килганлар назрлари-атаганларини ана шу мозорларнинг шайхларига берадиган бўлдилар. Холбуки, расуллуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафотлари олдида, сакаротул мавтда бизни ана шу ишлардан огохлантиргандилар. Бу ишни килганларни жуда каттик ёмон кўргандилар. Оиша разияллоху анхо ривоят киладилар, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафотларидан олдинги касалликларида шундай дедилар: «Аллох яхуд ва насороларни лаънатлади, улар пайгамбарларининг кабрларини масжид-мозорлар килиб олдилар». Оиша онамиз айтадилар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу сўзлари билан улар килган ишдан огохлантирмокдалар, шу нарса бўлмаса эди кабрларини очикка чикариб кўйган бўлардилар. Лекин мозор килиб олинишини карих кўрдилар.» (Муттафакун алайхи)

Аллох таолонинг шариатини бир четга кўйиб ожиз инсонлар тузган малъун конунларни жорий килиш хам яхуд, насоро ва мушрикларга эргашишнинг кўринишларидан биридир. Аллох таоло деди: «Кимда-ким Аллох нозил килган дин билан хукм килмас экан, улар кофирлардир» (Моида: 44).

Кофирларни хавас килиш, уларга хос кийимларни кийиш, ташки кўрнишда уларга таклид килиш хам мушрик-кофирларни дўст тутиш кўринишларидандир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кимда-ким ўзини бирон кавмга ўхшатса, у хам улардандир» деб мархамат килганлар. (Имом Ахмад ривояти)

Кофирларни дўст тутишнинг кўринишларидан яна бири уларнинг байрамини нишонлаш. Байрам диний амалдир, Аллох таоло бу хакда шундай дейди: «Биз хар бир миллатга (ўзига хос) ийдни килганмиз» (Хаж: 34). Биз мусулмонларнинг эса факат иккита ийд-байрамимиз бор, холос. Улар ийдул-фитр (Рамазон хайити) ва ийдул адхо (Курбон хайити). Аммо ғалаба байрами, мустақиллик байрами, янги йил байрами ва бошқаларни нишонлаш, буларнинг барчаси кофирларга тақлид килиш. Бу каби байрамларни нишонлаш мумкин эмас, Аллох таоло Ўзининг бандаларини шундай сифатлаган: «Улар (Рахмоннинг суюкли бандалари) зурга гувох бўлмайдиган, ва лағв (бехуда сўз ёки амал) олдидан ўтган вактларида олийжаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган холларида)ўтадиган кишилардир.» (Фуркон: 72). Аксари муфассирлар: «зурга гувох бўлмайдиган» яъни, ёлғон гувохлик бермайдиган деган бўлсаларда, Ибн Аббосдан: «мушрикларнинг байрамларига хозир бўлмайдилар» дегани ривоят килинган. (Куртубий тафсири, Фуркон сураси). Кофирларнинг байрамини нишонлаш мумкин эмаслигига куйидаги хадис хам далилдир.

Собит ибн Заххок разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хаётликларида бир киши «Бувона» исмли жойда бир неча туя сўйишни назр килди ва расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурига келиб: «Мен Бувонада бир неча туя сўйишни назр килдим», деди. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: «У ерда жохилийят бутларидан биронтаси бормиди?», деб сўрадилар. «Йўк», деб жавоб бердилар. «У ерда уларнинг байрамларидан бирортаси нишонланармиди?», деб сўрадилар. «Йўк», деб жавоб бердилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Назрингга вафо кил (яъни, бажар), бас, Аллохга осий бўлинадиган ва киши ўзи эга бўлмаган нарсасида килинган назрга вафо йўк» дедилар. (Абу Довуд ривояти)

Кофирларнинг байрамларини нишонлаш, уларга дўстлик изхор килишнинг ёркин кўринишларидан. Бу кишининг динига, унинг иймонига путур етказади. Мусулмон одам бундан эхтиёт бўлиши, иймонини саклаши ва Аллох учун яхши кўриши, Аллох учун ёмон кўриши хамда Аллох йўлида дўстлашиб Аллох йўлида адоватлашиши лозим.

Биз билан сахобалар ўртасида осмон билан ерчалик фарк бор. Улар шу дин билангина гурурланишарди ва яхуд насороларга ўзларини заррача ўхшатмас эдилар. Балки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам каби ахли китобларга хилоф иш тутишни диндан деб билардилар. Улар ахли китоблардан ажабланмас эдилар. Балки, Аллох таолонинг ушбу сўзига биноан: «(Эй муъминлар), сустлашмангиз ва гамгин бўлмангиз. Агар иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун-олий бўлгувчисизлар» (Оли Имрон: 139) уларга тахкир назари билан карашардилар.

Тарихга тилло харфлар билан битилган ана шундек улуг холатлардан бирини эслайлик: Рибъий ибн Омир билан Форс империяси лашкарларининг кўмондони Рустум ўртасида бўлган сухбатни эсланг. Унда Рустум Рибъийга караб:

— Сизларни биз билан жанг килишга ва бизнинг диёрларимизга келишга нима нарса ундади?

Рибъий:

— Бизни Аллох – Ўзи хохлаган кимсаларни бандаларга ибодат килишдан бандаларнинг парвардигорига ибодат килишга ва динларнинг жабридан ислом адолатига чикаришимиз учун юборди, деди. Кейин Рустумнинг ўнг ва чап томонларига каради, хорланган, бўйинларини эгиб турган аскарларни кўрди ва: Бизга сизлар хакингизда тушдагина кўриладиган нарсалар етиб келарди, Аллохга касамки, мен сизлардан кўра ахмокрок кавмни кўрмадим. Биз мусулмонлар жамоаси бир-биримизни хорлаб, кул килмаймиз. Сизлар бу килган ишларингиздан кўра бизнинг баъзимиз бошкасига худо деб айтсангизлар яхширок эмасмиди?! Шунда, одамлар бир-бирларига кайрилиб: Аллохга касам, бу арабий тўгри айтади-а?!, деб пичирлай бошладилар. Рибъийнинг сўзи катталар ва бошликларга худди яшиндек урилиб, уларнинг вужудларини парчалаб юборди. Хаттоки, улардан баъзилари: Ана шу арабнинг сўзини бизнинг кулларимиз анча вактгача махкаб ушлаб юришди, дейди.

Мусулмонлар Аллохнинг Куръони ва пайгамбарнинг суннатини махкам ушлашлари лозим. Улар маймун ва тўнгизларнинг болаларига эргашган ва уларга ўзларини ташки ва ички кўринишларда ўхшатган кунларида хор ва бир чакалик бўлдилар.

Хой мусулмонлар, биз учун азизлик факат ислом билан, биз учун эхтиром факат мана шу дин билан, ундан бошкаси билан эмас. Биз хам Умар ибн Хаттоб розияллоху анху айтганини айтамиз: "Биз Ислом азиз килган кишилармиз, агар азизликни исломдан бошкасидан изласак Аллох бизни хорлайди!".

Хой мусулмон, яхуд ва насороларга ўхшашдан эхтиёт бўл! Модалардан эхтиёт бўл! Агар яхшиликни дунё ва охиратда саодатли бўлишни истасанг Аллохнинг динини махкам ушла, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан амалий ва кавлий суннатларида ўрнак ол! Акида ва туруш-турмушда Салаф солихларга эргаш.



• Ҳадис
Абу Ҳурайарадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: “Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади. Ким бир ўринга ёнбошласаю Аллоҳни зикр этмаса, унга ҳам Аллоҳ томонидан нуқсон етади”, дедилар. — Абу Довуд ривояти
ZERIKDIM
Sana: Dushanba, 03-Января-2011, 20:54 | Xatlari # 2
Ism:
[Qöldoshev Sohibqiron]
Maqomi:
[Foydalanuvchi]
Guruxi:
[Mehmon]
Postlari:
[1]
Xulqi: +
[0] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Alo



XAMISA BOXOR
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2024