ALISHER USMANOV YANA BRITANIYA MATBUOTI NIGOHIDA. Нашр қилинди: 27 май, 2008 йил
Шу кунларда Британия матбуоти ўзбекистонлик Алишер Усмоновнинг Лондонда янги кошона сотиб олгани ҳақида ёзган.
Алишер Усмонов яна Британия матбуоти нигоҳида
Янги кошона Алишер Усмоновнинг Лондондаги биринчи мулки эмас / Фотосурат © Би-би-си
Бир қур кўз ташлашга имкон берадиган рўзнома акслари шаҳарнинг энг бадавлат инсонлар яшовчи даҳасидаги ям-яшил дарахтлар ичидан виқор тўкиб турган оппоқ саройсифат бинони кўз-кўз этади.
54 яшар Алишер Усмоновнинг мул-мулки ҳозирда 5 миллиард 73 миллион фунт ёки 10 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этиши айтилади.
"Sunday Times"нинг хабар беришича, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Лондон шимолида жойлашган ер-мулки учун 48 миллион фунт-стерлинг тўлаган.
Ушбу мулк аввал Қатар амири Ҳамад aл-Танига қарашли бўлган.
Ҳафтаномага кўра, 54 ёшли Алишер Усмонов кўчмас мулкни Мэн оролида рўйхатдан ўтган ширкат орқали шу йилнинг март ойида сотиб олган.
Аммо корчалоннинг Лондондаги матбуот котиби шарҳ беришни истамаган.
Ушбу кўчмас мулк ҳақида маълумот жуда чекланган.
Бир неча гектарлик ерда жойлашган бино ташқаридан кўринмайди, матбуотга эса, бу бинонинг бир дона сурати етиб келган, холос.
Бино 1840 йилда британиялик машҳур архитектор Жорж Бэсеви лойиҳаси асосида қурилгани маълум.
Ушбу бино Алишер Усмонов сотиб олган илк кўчмас мулк эмас.
Москва ташқарисида йирик ер мулки, Сардиниядаги вилла миллиардерга қарайди.
Бундан ташқари, жаноб Усмонов 2004 йилда Британиянинг Сюррей графлигида йирик ер мулкини 10 миллион фунт-стерлингга сотиб олганди, деб ёзади "Сандэй Таймс".
Алишер Усмонов нафақат Англияда, балки бутун дунёда энг бой футбол жамоаларидан бири - "Арсенал"да ҳам иккинчи йирик ҳиссадор ҳисобланади.
"Пойтахтлар пойтахти"
"Сандей Таймс" ҳафтаномасининг кўчмас мулк мутахассисларидан бирига иқтибосан ёзишича, Лондон "пойтахтлар пойтахтидир".
"Подшоҳлару амирлар, султонлару дунёга машҳур бизнесменлар бу шаҳарни ўзларининг иккинчи уйлари ҳисоблашади.
Шунинг учун ҳам уларнинг ҳаммаси бу ердан уй-жой олиб қўйишни истайдилар", - деб ёзади "Сандэй Таймс".
Ҳафтаномага кўра, Лондонда уй-жойли бўлиш одамларнинг бойлиги ва муваффақиятидан нишона экан.
"Форбс" ойномасига кўра, Алишер Усмоновнинг бойлиги 4 миллиард 689 милион долларни ташкил этади.
Аммо "Финанс" журнали унинг бойлигини 6 миллиард 763 миллион, деб ёзган.
Асли ўзбекистонлик прокурорнинг ўғли ва ҳозирда Россия фуқароси бўлган жаноб Усмонов Россияда ўн иккинчи, Британияда эса бешинчи энг бой одам ҳисобланади.
У ўз бойлигини, асосан, пўлат ва темир рудаси бизнеси орқали топган.
Матн лотин харфларида Шрифтни катталаштиринг Шрифтни кичрайтиринг
Нашр қилинди: 27 май, 2008 йил

KECHIRASILAR FOTONO JOYLOLMADIM ,UYI LEKIN JUDA HAM ZUR EKAN.