Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Rapper_Asalya, MoniKa  
-:-O'zbekona Forum-:- » Internet, Games, Sport, Tibbiyot, Pazandalik, Xabarlar, Fan va Ta'lim » Pazandalik, Go'zallik va Salomatlik Sirlari » МАКРУҲ САБЗАВОТЛАР
МАКРУҲ САБЗАВОТЛАР
MoNiKa
Sana: Juma, 22-Января-2010, 13:50 | Xatlari # 1
๑۩Miss Forum۩๑
Ism:
[UyGuRKa]
Maqomi:
[Miss Forum]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[34081]
Xulqi: +
[2672] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Нидерланды]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

[/b]

[b]Hadis va Hayot kitobidan
...сармсоқ ёки пиёз еган одам кўпчилик ичига ёки масжидга кирса, ўзидаги қўланса ҳид ила кўпчиликка озор беради. Бу масала жамоатчилик жойларида ўзини қандоқ тутиш бўйича Исломий маданият доирасига киради. Сармсоқ ёки хом пиёз еган одамдан нохуш ҳид чиқиб туриши турган гап. Агар бу нарсага эътибор берилмаса, ҳамма ўз хоҳлаганича жамоат орасига кираверса, жамоатчилик ичида қўланса ҳид тарқаши оддий ҳолга айланиб қолади. Жамият маданиятсиз жамиятга айланади. Бошқа жамиятлар ҳазар қиладиган, устидан куладиган бўлиб қолади...

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким сармсоқ ёки пиёз еса, биздан четда бўлсин ёки масжидимиздан четда бўлсин ва уйида ўтирсин», дедилар. У зотга бадр каби думолоқ идишда сабзавотлар келтирилди. Уларнинг ҳиди борлигини сездилар ва у ҳақда сўрадилар. У зотга унинг ичидаги нарсалар ҳақида хабар берилди. Шунда: «Уни баъзи саҳобаларга тақдим қилинглар», дедилар. У(саҳобий) уларни емоқни ёқтирмади. Шунда у зот: «Ейявер. Албатта, мен сен муножот қилмайдиган зотга муножот қиламан», дедилар». Бешовлари ривоят қилган. Лафз Абу Довудники.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ўткир ҳидли сабзавотлардан сармсоқ ва пиёзни хом ҳолида тановул қилган шахсга бўладиган муносабат ҳақида сўз кетмоқда.
«Ким сармсоқ ёки пиёз еса, биздан четда бўлсин ёки масжидимиздан четда бўлсин ва уйида ўтирсин»
Чунки, сармсоқ ёки пиёз еган одам кўпчилик ичига ёки масжидга кирса, ўзидаги қўланса ҳид ила кўпчиликка озор беради. Бу масала жамоатчилик жойларида ўзини қандоқ тутиш бўйича Исломий маданият доирасига киради. Сармсоқ ёки хом пиёз еган одамдан нохуш ҳид чиқиб туриши турган гап. Агар бу нарсага эътибор берилмаса, ҳамма ўз хоҳлаганича жамоат орасига кираверса, жамоатчилик ичида қўланса ҳид тарқаши оддий ҳолга айланиб қолади. Жамият маданиятсиз жамиятга айланади. Бошқа жамиятлар ҳазар қиладиган, устидан куладиган бўлиб қолади.
Шунинг учун ҳам Исломий маданият бу масалага алоҳида эътибор беради. Бошқа ҳадиси шарифларда тер ҳиди келиб турганда, яна бошқа ноқулай нарсалар асари ила жамоатчиилик ичига кирмаслик қаттиқ таъкидланган. Кўпчилик ичига боришдан олдин ғусл қилиб, ювиниб олиш, хушбўй нарсалар сепиш тавсия қилинган.
«У зотга бадр каби думолоқ идишда сабзавотлар келтирилди. Уларнинг ҳиди борлигини сездилар ва у ҳақда сўрадилар. У зотга унинг ичидаги нарсалар ҳақида хабар берилди».
Ҳадиси шарифнинг ушбу бўлагидан киши ўзига маълум бўлмаган таомлар ичидан билмасдан ўткир ҳидли нарсаларини еб қўймаслик учун чоралар кўриши кераклиги ҳам билиб олинади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларига бадр каби думолоқ идишда сабзавотлар келтирганда, ҳиди борлигини сездилар ва у ҳақда сўрадилар. Олдин еб олиб, кейин билмасдан еб қўйибман, деб хижолат бўлиб юргандан кўра, сўраб олинса яхши бўлади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари емаган ҳидли сабзавотлар ҳақида:
«Уни баъзи саҳобаларга тақдим қилинглар», дейишла-ридан баъзи кишилар кўпчиликка озор бериш эҳтимолидан узоқ бўлсалар мазкур нарсаларни тановул қилишлари жоиз эканлиги келиб чиқади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳалиги саҳоба розияллоҳу анҳуга:
«Албатта, мен сен муножот қилмайдиган зотга муножот қиламан» деганлари, мен Жаброил фаришта билан муножот қилишиб тураман деганларидир. Фаришталар эса, қўланса ҳид бор жой ва шахсга мутлақо яқин йўламайдилар.
Демак, бундоқ масалаларга алоҳида эътибор бермоғимиз лозим бўлади.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қиблага қараб туфласа, қиёмат куни туфутгиси икки кўзи орасига келади. Ким манабу сассиқ сабзавотдан еса, масжидимизга зинҳор яқинлашмасин», дедилар. Уч марта». Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки нарсанинг ҳукмини баён қилмоқдалар.
Биринчиси: Қиблага қараб туфлаш. Туфутки нималиги ва уни нимага қараб туфланиши ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам қиблага қараб туфлаш мутлақо мумкин эмас. Бу иш қиблага нисбатан ўтакетган ҳурматсизлик бўлади. Албатта, бу беодоблик жазосиз қолмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларига биноан:
«Ким қиблага қараб туфласа, қиёмат куни туфутгиси икки кўзи орасига келади».
Иккинчиси: Сассиқ сабзавотларни еб олиб масжидга кириш. Бу иш ҳам ноқулай иш. Ўзидан сассиқ ҳид анқиб турган шахс масжидга кирса, Аллоҳнинг уйига нисбатан беҳурматлик қилган бўлади. Намозхонларга ва масжиддаги фаришталарга озор беради. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта қайта-қайта:
«Ким манабу сассиқ сабзавотдан еса, масжидимизга зинҳор яқинлашмасин», дедилар».

Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ўз ҳузурларига таом келтирилса ундан еб ортганини менга юборар эдилар. У зот бир куни менга сармсоғи бор учун ўзлари емаган таомни менга юбордилар. Мен у зотдан: «У ҳаромми?» деб сўрадим. У зот:
«Йўқ! Лекин мен ҳиди борлиги учун уни ёқтирмайман», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийлари Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу катта бахтга сазовор бўлган саҳобийлардан эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамадан ҳижрат қилиб келган дастлабки пайтларида у кишининг уйида вақтинча, ўз уйлари тайёр бўлгунча, яшаб турган эдилар. Ана ўша даврда ушбу ривоятда васф қилинаётган ишлар бўлиб ўтган.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ўз ҳузурларига таом келтирилса ундан еб ортганини менга юборар эдилар».
Яъни, менинг уйимда вақтинча яшаб турган пайтларида.
«У зот бир куни менга сармсоғи бор учун ўзлари емаган таомни менга юбордилар».
Бу таом одатдагидек ортиб қолган эмас, умуман ейилмаган таом бўлгани учун, нима учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўзлари қўл теккизмадилар экан, деган хаёл билан:
«Мен У зотдан:
«У ҳаромми?» деб сўрадим».
Бу саволда, агар ҳаром бўлса, мен ҳам емай ташлаб юборишим керакдир, деган маъно бордир. Лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз жавобларида иш бошқа томонда эканини баён қилдилар.
«Йўқ! Лекин мен ҳиди борлиги учун уни ёқтирмайман», дедилар».
Демак, у таом ҳаром эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз мақомлари туфайли, Жиброил алайҳиссалом билан бўлажак мулоқотлари, турли кишилар билан бўлажак муомалалари сабабли нохуш ҳиди бор, сармсоқли таомни ейишни ўзларига эп кермаганлар. Аммо, У зотдан бошқа, Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳуга ўхшаш кишилар тановул қилсалар бўлавериши учун у кишига юборганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан пиёз ейиш ҳақида сўралди. Бас, у киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тановул қилган охирги таом ичида пиёзи бор таом эди», дедилар». Абу Довуд Ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Сармсоқ ва пиёзга ўхшаш сабзавотларнинг хуш кўрилмаслиги фақат ҳиди учун, холос. Ҳиди бошқа кишиларга озор бериши туфайли ҳид чиқиб турган пайтда кўчилик ичига кириб бўлмаслиги таъкидланган. Бўлмаса, уларда ҳеч қандай кароҳат йўқ.
Сиртдан қараганда унча аҳамиятли бўлмаган бунга ўхшаш ишларга динимизда алоҳида эътибор берилиши Ислом олий инсоний маданият дини эканлигини кўрсатади. Мусулмонлар ана ўша динга муносиб бўлмоқлари, олий инсоний маданият соҳиби бўлмоқлари лозим. Жамоатчилик орасида ноқулайлик вужудга келтирадиган нарсаларга мутлақо яқилашмасликлари керак.

www.muslimat.uz saytidna olindi.



Agar mulking Misr, yo Rum yoki Chin,
Yo hukmingda butun yer yuzin tutgin,
Oxir bu boylikdan olar hissang, bil:
O'n gaz kafan bilan ikki gaz zamin.
-:-O'zbekona Forum-:- » Internet, Games, Sport, Tibbiyot, Pazandalik, Xabarlar, Fan va Ta'lim » Pazandalik, Go'zallik va Salomatlik Sirlari » МАКРУҲ САБЗАВОТЛАР
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2024