Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан машҳур мобил телефонлар ишлаб чиқарувчи – Nokia компанияси бир қанча исломий программалар ишлаб чиқмоқда,- деб хабар беради Trade Arabia.
Компаниянинг хабар беришича мазкур программалар бепул тақдим қилинади, улар сотилаётган телефонлар билан қўшиб берилади. “Ўтган йилиги тажрибаларимиз бу йил катта ёрдам бермоқда. Бу программалар мусулмонларнинг ўз муборак ойларида ўзлари ҳоҳлаганларидек ибодат қилишлари учун ёрдам беради”,- дейди Nokia Middle East and North Africa компаниясининг савдо ишлари бўйича вицепрезиденти Крис Брам. 2008 йилги программаларда муборак Қуръони Карим мавжуд бўлиб, уни истеъмолчилар бемалол ўқишлари, қидиришлари ва қорилар овозлари орқали эшитишлари мумкин. Унда намоз вақтларини кўрсатувчи, навоз ўқиш қўлланмалари, Аллоҳ Таолога қилинадиган дуолар жамланмаси ҳам мавжуд. Ушбу таклифлар дунёга машҳур Ал-Азҳар университети билан ҳамкорликда тайёрланди. Ундан ташқари программада Саудия Арабистони, Миср, Марокаш, Иордания ва Покистондаги мавжуд масжидарнинг хариталари бор. Бу программалар Симбиян ОС 6.0 ва 9.0 системаси орқали ишлайдиган телефонлар: Nokia N73, Nokia N95, Nokia N95 8GB, Nokia N82, Nokia E90, Nokia E71, Nokia 6210 Navigator ва Nokia 6220 Classic эгалари фойдаланишлари мумкин. Ундан ташқари мазкур программаларни қуйидаги силкадан кўчириб олишлари мумкин.
Manba: Info.Islom.Uz
|