Аллоҳга битмас-туганмас ҳамду санолар, Пайғамбаримизга саловату дурудлар бўлсин! Халқимиз ўзининг абадий ва асл саодат манбаи бўлган Исломга аста-секин яқинлашиб, унинг турли қирраларини забт этиб бормоқда. Ислом инсонни икки дунё саодатига элтувчи илоҳий кўрсатмалар мажмуаси эканини бугун кўплар тан олмоқда. Ҳақиқатда ҳаётимизнинг қайси соҳасидан бахт-саодатни изласак уни, албатта, Ҳақ динимиз Исломдан топамиз. Жумладан оиладаги бахт саодатни ва фароғатни Ислом динидан ташқарида излаш мушкул эканини тушуниб етаяпмиз. Атрофимизда яшаб турган турли қавмларнинг турмуш тарзига ва оилавий ҳаётига разм соладиган бўлсак, бу мулоҳазанинг ҳақлиги янада яққол намоён бўлади. Кўплар биздаги оилавий ҳаётга ҳавас билан қарайди, кўплаб одамлар маросимларимизнинг мукаммаллигидан қувонади. Бу оз бўлса ҳам орамизда сақланиб қолган Исломий одоб-ахлоқ, Исломий муомала самарасидир
|