Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » Yanvar » 25 » Шу гап ростми?
Шу гап ростми?
16:30



Шайх ҳазратлари, менда битта савол бор эди, шунга ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман. Кўпчилик одамлар: Ийсо алайҳиссаломни насоролар ва яҳудийлар хочга михлаб ўлдиришган, дейдилар. Уч кундан кейин қайта тирилтириб, Аллоҳ таоло уни ўз ҳузурига кўтарган дейишади, шу гап ростми? Охиратга яқин Ийсо алайҳиссалом ер юзига келадилар деб ҳам айтадилар. Шулар ҳақида тушунтириб беришингизни сўрайман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бу хақда жавоб берадилар:

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ийсо алайҳиссаломнинг даъватларини эшитган, мўъжизаларини кўрган одамлар у зотга иймон келтириб, эргаша бошладилар. Улар кундан-кунга кўпайиб борди. Бу ҳол яҳудийларни ташвишга солди. Улар Ийсо алайҳиссаломни ўлдиришга қасд қилдилар.
«Нисо» сурасидаги ушбу оятларда ўша машъум ниятнинг ҳақийқати баён қилинади:
«Биз Аллоҳнинг Расули Масийҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир».
Аслида, яҳудийлар Ийсо алайҳиссаломни Пайғамбар деб тан олмаганлар. Бу ердаги «Аллоҳнинг Расули» дейишлари истеҳзо ва масхара учундир. Улар Ийсо алайҳиссаломни ўлдирганликларини даъво қиладилар. Лекин бу қуруқ даъво, холос. Ҳақийқатни эса, Қуръони Карим баён қилади:
«Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди».
Ийсо алайҳиссаломга яҳудийлар суиқасд қилганларининг қиссаси маълум ва машҳур. Бу қиссани буюк тафсирчилардан Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагича ривоят қиладилар:
«Аллоҳ таоло Ийсо ибн Марямни очиқ-ойдин аломатлар ва ҳидоят ила Пайғамбар қилиб юборганида, яҳудийлар у зотга берилган Пайғамбарлик ва мўъжизаларга ҳасад қилдилар. У киши кўр бўлиб туғилганларни ва песларни даволар, ўликни Аллоҳнинг изни ила тирилтирар, лойдан қушнинг шаклини ясаб, унга пуфласалар, Аллоҳнинг изни ила қуш бўлиб, учиб кетар эди.
Шунга ўхшаш кўпгина мўъжизалар билан у кишини Аллоҳ таоло қўллаб-қувватлаган эди. Яҳудийлар эса, у кишини ёлғончига чиқардилар, хилоф қилдилар ва имкони борича у зотга озор беришга ўтдилар. Ҳаттоки, Аллоҳнинг Пайғамбари Ийсо алайҳиссалом улар бор жойда турмайдиган бўлдилар. Кўпинча оналари билан бирга саёҳатда юришга мажбур бўлдилар. Яҳудийлар бу билан кифояланиб қолмадилар, у зотни ўша даврдаги Дамашқнинг подшоҳига чақдилар.
Подшоҳ юлдузларга сиғинадиган мушриклар тоифасидан эди. Унинг миллатига, «Юнон» деб ном берилган эди. Яҳудийлар унга: «Байтул Мақдисда бир одам чиқиб, кишиларни фитнага солмоқда, адаштирмоқда ва фуқароларни подшоҳга қарши қўймоқда», деб хабар етказдилар.
Бундан подшоҳнинг ғазаби чиқди. Байтул Мақдисдаги ноибига мазкур одамдан эҳтиёт бўлиш, уни осиб, бошига тикан қўйиб, унинг шарридан одамларни сақлаш фармонини берди. Мактуб Байтул Мақдиснинг волийига етиб келганида, у фармонни бажаришга отланди. Бир тоифа яҳудийлар билан Ийсо алайҳиссалом турган жойга борди. У киши ўзларига яқин кишилар билан бирга эдилар. Уларнинг сони ўн икки-ўн уч ёки ўн еттита эди.
Бу воқеъа жумъа кунидан шанбага ўтар кечаси содир бўлди. Яҳудийлар уларни қамалга олдилар. Ёки улар босиб киришади, ёки ўзлари уларнинг олдига чиқишлари керак-бундан бошқа илож қолмаганини англаб етган Ийсо алайҳиссалом шерикларига: «Кимингизга менинг тусим ўтса, ўша одам жаннатда мен билан бирга бўлади», - дедилар.
Бу ишга бир ёш йигит тайёрлигини билдирди. Уни хиёл ёш санадилар, юқоридаги гапни иккинчи, учинчи бор такрорладилар. Ҳар сафар фақат ҳалиги йигит ўз тайёрлигини билдирди. Ийсо алайҳиссалом: «Сен ўшасан!»–дедилар. Аллоҳ таоло у йигитни Ийсо алайҳиссаломнинг тусига киритди.
Томнинг шифтидан бир туйнук очилди. Ийсо алайҳиссаломни мудроқ олди. Шу ҳолда осмонга кўтарилдилар. Ул зот кўтарилганларидан кейин, шериклари ташқарига чиқдилар. Яҳудийлар қоронғида ҳалиги йигитни Ийсо деб ўйлаб, ушлаб, осдилар ва бошига тикан қўйдилар».
Кўпчилик ривоятларда, Ийсо алайҳиссаломнинг тусига кирган ва қатл этилган ҳаворийларнинг ичида бўлган Яҳузо Эсхурютий исмли одам. У хиёнат қилиб, Ийсо алайҳиссаломнинг беркинган жойларини яҳудийларга кўрсатиб берган эди, дейилади.
Аммо ишга бу билан нуқта қўйилгани йўқ. Асосий ихтилофлар айнан ушбу воқеъадан сўнг бошланди.
Таъкидланганидек, ҳодиса кечанинг қоронғисида, тўс-тўпалоннинг ичида бўлиб ўтди. Кўп нарсалар ноаниқ қолди. Шунинг учун:
«Унинг ҳақида ихтилоф қилганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар».
Аввало, ҳодисада иштирок этганларнинг ўзлари ихтилофга тушдилар. «Агар ўлдирилган Ийсо бўлса, бирга юрган одам қани? Агар ўлдирилган бирга юрган одам бўлса, Ийсо қани?» дедилар бир-бирларига.
Лекин, баирибир, ўликни осиб қўйиб, биз Ийсони ўлдирдик, деб мақтаниб юришаверди.
Насоролар бўлса, баъзилари бу гапга ишонди, баъзилари «Ийсо ўлгандан кейин кўмилди. Аммо уч кундан кейин яна тирилди», дейишди.
Лекин ҳаммаларининг гапи ҳам асоссиз гаплардир. Бу нарса оятнинг сўнгида яна бир бор таъкидланади:
«У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашадилар. Уни ўлдирмаганлари аниқ».
Хўш, ўлдирмаганлари аниқ бўлса, унга нима бўлган, деган саволга келаси оятда жавоб келади:
«Балки, уни Аллоҳ ¤зига кўтарди. Аллоҳ азийз ва ҳакийм бўлган зотдир».
Мўмин-мусулмонларнинг Ийсо алайҳиссалом ҳақларидаги ақийдалари ушбу ва бошқа оятлардан ҳамда саҳиҳ ҳадиси шарифлардан олинган. Унда ҳеч қандай ноаниқлик, шубҳа ёки гумон йўқ. Ҳаммаси аниқ ва очиқ-ойдин.
Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни ¤зига кўтарган пайтда у зот 33 ёшда эдилар.

ИЙСО ҚИЁМАТ СОАТИ БЕЛГИСИДИР

Ислом ақийдаси бўйича, қиёмат яқин қолганда Ийсо алайҳиссалом ер юзига қайта тушадилар. Бунга «Зухруф» сурасидаги ушбу оят ва бир қанча ҳадиси шарифлар далилдир:
«Албатта, у(Ийсо) қиёмат соати илми-белгисидир. Бас, сиз у (соат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир». (61)
Ушбу ояти карима Ийсо алайҳиссаломнинг қиёмат куни яқинлашганда тушишларига далилдир.
«Албатта, у(Ийсо) қиёмат соати илми-белгисидир».
Яъни, вақти келиб Ийсо қиёмат кунининг белгиси бўлади. Унинг қайта тушишидан қиёмат жуда ҳам яқин қолгани билиб олинади. Бу ояти кариманинг маъносини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган кўплаб ҳадиси шарифлар тасдиқлаган.

Имом Бухорий, имом Муслим, имом Молик ва имом Абу Довуд ҳазрати Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:
«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, ичингизга Ибн Марям одил ҳакам бўлиб тушиши яқиндир. Бас, у хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни жорий қилади, молу дунёни тошириб юборганидан уни биров олмай қўяди. Ҳаттоки, бир сажда бутун дунёдан ва ундаги нарсалардан яхши бўлиб қолади».

Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:
«Менинг умматимдан бир тоифа то қиёмат кунигача ҳаққ учун устин бўлиб жанг қиладилар. Бас, Ийсо ибн Марям тушади. Уларнинг амири унга:
«Кел, бизга намозга ўт»,–дейди. У:
«Йўқ. Сизлар баъзингиз баъзингизга амирсиз. Бу, Аллоҳнинг ушбу умматга кўрсатган ҳурматидир»,–дейди».

Ийсо алайҳиссаломнинг қайтиб тушишлари ғайбий эътиқод масалалари доирасига киради. Бунга ушбу оятда ишора бор. Шунингдек, Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам унинг баёни келган. Шу икки масдардан бошқа ҳужжатга эътиқод қилиб бўлмайди.
«Бас, сиз у (соат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг...»
Албатта, у бўлади.
«...ва менга эргашинг.»
Бу гап Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан айтилаётган гапдир.
«Мана шу тўғри йўлдир."
Яъни, қиёмат куни ҳақида ҳеч шубҳаланмасдан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш энг тўғри йўлдир. Бундан бош-қа тўғри йўл йўқ. Валлоҳу аълам.

www.hilol.com © 2010
«Биз Аллоҳнинг Расули Масийҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир».
Нисо сураси.

 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Ислам / Islomiy| Ko'rildi: 3416 | Joyladi: Arabicgirl| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:5

4. MoNiKa (23:09 Dushanba)
JAVOB UCHUN RAHMAT, ALLOH BARCHAMIZDAN ROZI BO'LSIN, OMIN!

3. MoNiKa (23:07 Dushanba)
ROSTMI DEB SO'RASHNI O'ZI ALLOHGA VA ALLOHNING SO'ZLARIGA ISHONMAGAN VA ALLOHGA "SHRK" KELTIRGAN BO'LADI.

ALLOHU TAOLLOH HAMMA GUNOHLARINGIZNI KECHIRSAM HAM "SHRK"NI KECHIRMAYMAN DEGAN VALLAHI A'LAM......
ROSTMI DEMASDAN SHUNCHAKI

OYDINLIK KIRITIB BERSANGIZ DESA HAM BO'LADIKU.

ALLOHIM GUNOHLARIMIZNI MAGFIRAT ETSIN OMIN!


5. azizbek_1907 (15:35 Seshanba)
100% qo'wilaman gapizga!!!

2. umanwar (21:45 Dushanba)
Rahmat Alloh rozi bolsin.

1. laylo1977 (17:00 Dushanba)
Alloh sizdan rozi bulsin.
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Yanvar 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.