ҚАЙҒУ ЙИЛИ, ЯНА БИР МИСЛСИЗ ЙЎҚОТИШ
ҚАЙҒУ ЙИЛИ Фидокор амакининг ўлими Абу Толиб анча кексайиб қолди. Ортиқ ҳаёт машаққатларини кўтаргудай ҳоли ҳам қолмади. Отаси Абдулмутталибнинг вафотидан буён қирқ йилга яқин вақт ўтди ахир. Бир куни у касалга чалинди ва ётиб қолди. Қурайш зодагонларидан Утба, Шайба, Абу Жаҳл Умаииа, Абу Суфён ва яна бир неча киши уни зиёрат кдлдилар. «Тузалиб кетгин», дедилар. Гап орасида: Эй Абу Толиб, биз сени ҳурмат қиламиз. Бу касаллик сени тўшакка михлаб қўйибди. Агар бирон корҳол юз берса, яхши бўлмайди, деб қўрқамиз. Шунча пайтдан бери жиянинг билан бизларнинг ўртамизда давом этиб келаётган қарамақаршиликни биласан. Уни ҳозир чақиртиргинда, мумкин бўлса, ўзаро бир битимга келишайлик. Унинг бизга зарари тегмасин, биздан ҳам унга зиён-заҳмат етмасин, — дедилар. Абу Толиб бу таклифни маъқул кўрди. Хабар юборди. Расулуллоҳ (с.а.в.) дарҳол етиб келдилар. Ашаддий кофирларнинг ҳам шу ерда эканини кўрдилар. Амакиларининг ёнбошига ўтирдилар. Абу Толиб чарчаган, ҳорғин товуш билан гап бошлади: — Эй жияним, булар қавмнинг улуғларидир. Сен билан бир битим тузиш учун келишибди. Расулуллоҳ (с.а.в.): — Жуда соз, амакижон, — дея меҳмонларга ўгирилдилар: — Сизлардан биргина калима талаб қилиняпти. Шуни айтсаларингиз, натижада бутун араблар сизларнинг ҳокимиятингиз остида бўладилар. Араб бўлмаганлар ҳам сизларнниг йўлингизга ва динингизга кирадилар. Абу Жаҳл шошибпишиб: —Бир эмас, ўнта калима сўзлашга ҳам тайёрмиз. Отангнинг боши ҳаққи, шу муаммога чек қўяйлик энди,— деди. —«Ла илаҳа иллаллоҳ» дейсизлар ва барча бутлардан воз кечасизлар! Улар ҳайратдан «Ана холос!» дея чапак чалиб юбордилар. Бу билан «Бўлмайди!» демоқчи эдилар. Хафсалалари пир бўлди. —Ё Муҳаммад, сен шунча илоҳни ёлғиз бир илоҳга айлантирмоқчимисан?! —Тўғриси, бу жуда бўлмағур нарса, — дея ўринларидан турдилар, истеҳзога тўлиқ қарашлар билан хонадан чиқиб кетдилар. Қиёфаларида, одим отишларида ҳамон кибр ва мағрурлик ифодаси... Йўлда борарканлар, ҳайратларини яшира олмасдилар: —Наҳотки ундан бошқа ҳеч ким бунақа нарсаларни билмаса? Унинг динига ўхшаш бир дин ҳақида эшитган одам борми ҳеч?.. —Азизим, уйдирма қанақа бўлади? Катта бир шаҳарда шунча инсон яшасаю, ёлғиз унгагина ваҳий келадими? Бунақа бўлмайди, ахир... — Менга Абу Толиб жуда паришон бўлиб кўринди, — деди Умаййа. — Тўшакдан қайтиб турмаса керак. —Яхши одам, мард одам, аммо шу жияни масаласида хаддан ташкари ўжарлик қилдида. —Бу ўжарлик энди узоғи билан бир ҳафта давом этади. Шундан кейин, мана кўрасиз, майдон ўзимизга қолади. 47 —Онадан туғилганига пушаймон бўладиган кунлар амакисининг ажали билан биргаликда келса шояд... Шу тарз сухбатлашасуҳбатлаша, тарқалдилар. Абу Толиб ажали яқин эканини сезарди. Ёнида ўтирган ва Ислом аҳкомларидан баҳс этган жияни бир муддат ўтгач, ижозат сўраб, хайрлашди. У кетар экан, Абу Толибнинг кўзларидан бир неча томчи аччик ёш тўкилди. Бу кўзёшлари тугаб бораётган умр шамчироғи учун эмас, отасидан кейин бор кучқудрати ва ғайратини ишга солиб, ўта самимийлик билан бажариб келган ғоят аҳамиятли вазифадан айрилишга мажбур қолгани учун тўкилаётган эди. Чунки яна бир неча кун ўтгач, сўнгги нафасларини беражак ва ҳар бир инсон бўйсунишга мажбур бўлган илохий ҳукмга у ҳам итоат этажак, ҳисоб ва жазо оламига кетажак, аммо укалари ўзидан кейин бу қутлуғ вазифани давом эттира олмасди. Биринчи укаси Абу Лаҳаб Маккада сўзи ўтадиган, обрўйи баланд бир киши. Бироқ Расулуллоҳга (с.а.в.) ашаддий бир душман кўзи билан қаради. Иккинчи укаси Аббоснинг ҳам қўлидан келмайди бу иш. Бундай масъулиятли ва хавфли бир вазифани зиммасига оладиган ҳолатда эмас эди у. Тижоратга, судхўрликка муккасидан кетган. Расулуллоҳни (с.а.в.) ҳимоясига олган такдирда қурайшийларнинг унга душман бўлиб қолишидан ва оқибатда тижорат ва судхўрлик ишлари чаппасига кетишидан қўрқарди. Яна бир укаси Ҳамза эса, мусулмон бўлган. Мусулмон бўлган кишининг сўзи ўтмас, ҳимояси ҳам тан олинмас эди1. Ҳол шундай экан, жияни ҳимоясиз қолиши муқаррар. Ушбу дамда кўзларидан оқиб соқолини ҳўллаётган ёш томчиларининг сабаби мана шу фикрлар эди. Бир пайтлар отаонасидан, кейинроқ бобосидан жудо бўлиб қолган, гўдаклик пайтида боқиб олган суюкли жиянини, ҳозирда катта бир киши бўлиб етишганига қарамай, душманлар билан қуршалган бир ҳолатда ташлаб кетишга мажбур бўлаётгани уни йиғлатаётган эди. Қурайшийларнинг нене таҳдиду тазйиқини мардларча бартараф этган, унга душманлик билан чўзилган қўлларга доимо сўнгги томчи қони қолгунча қарши туришини ва бундан жуда ҳам фахрланишини кўкрак кериб ҳайқирган, бу гапни бир марта эмас, ўнйигирма марталаб қайтарган эди. Ва Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши қилинган ҳар қандай хужум унинг мард, жасур ва ўлимдан қўрқмас кўксига дуч келиб чилпарчин бўлар эди. Битта эканку, мингта Абу Жаҳл бўлганида ҳам, босган қадамини орқага қайтиб олган эмас. Натижада уч йил давомида очликка қарши курашишига тўғри келди, неча марта ўлим хавфи яқинлашганида, жирканч нарсаларни ейишга ҳам ўзини мажбур қилди, дарахт пўстлоқларини кемирди, ўлган ҳайвонларнинг териларини, тирноқларини чайнаб шимиди, меъдасининг фарёдини эшитмаслик учун қорнига тош боғлади, жуда қаттиқ қийналган пайтларида ерга думалаб ағанади, бироқ суюкли жиянини кечаю кундуз қўриқлашдан чарчамади. Виждони бо1р ҳеч бир инсон ҳеч бир мусулмон: «Абу Толиб яна мана бундай қилиши керак эди... Мен Муҳаммадни ундан ҳам яхшироқ ҳимоя этардим», дея олмайди. Дегудай бўлса, ўйламайнетмай, ҳовлиқмалик қилиб айтилган гап бўлади. * * * Бир неча кундан кейин Абу Жаҳл билан Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа биргабирга яна Абу Толибни бориб кўришди. Аслида, уларнинг орасида кўп йиллардан бери давом этиб келаётган, баъзан яхши, баъзан аччиқ хотиралар билан тўла дўстлик ришталари бор эди. Эҳтимол, муғамбир Абу Жаҳл касал ётган бир дўстини зиёрат қилиш баҳонасида у ўлим сари кетяптими ёки ҳаётга қайтяптими эканини аниқлаш учун келган бўлиши ҳам мумкин. 1 Ўша кунларда Абдулмутталибнинг ўғилларидан яна кимлар ҳаёт бўлганини биз билмаймиз. (Муаллиф.) 48 Улар касалнинг ёнига ўтирар эканлар, ушбу дамда Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам келиб қолдилар. Амакиларидан Ҳолаҳвол сўрадилар, тасалли бердилар. Нариги томонга ўтирдилар. Ўтирдилар, аммо жондан азиз амакиларининг аҳволи анча ёмонлашганини, ўлимга яна бир одим яқинлашганини сездилар. Абу Толиб энди бир неча ҳафта эмас, бир неча кун ҳам яшай олмаслиги аён бўлиб қолган эди. Унга сўнгги соатларида бўлса ҳам, бир яхшилик қилишлари мумкин эди: — Амакижон, бир мартагина бўлса ҳам, «Ла илаҳа иллаллоҳ», денг. Токи мен вақтисоати келганида, Оллоҳнинг ҳузурида бунга гувоҳлик бера олайин, — дедилар. Пайғамбар (с.а.в.) шундай дер эканлар, Абу Жаҳл билан унинг биродари: — Ё Абу Толиб, Абдулмутталибнинг динидан юз ўгирасанми?! — деб уни қайтаришга уринишди. Пайғамбарлар султони такрортакрор ўтиндилар, бир марта бўлса ҳам тавҳид калимасини сўзланг, дея ёлвордилар, бироқ анави иккаласи ҳар сафар Абдулмутталибнинг динини ёдига солар, имон келтиришига тўсқинлик қилар эди. Абу Толиб жим. Аҳёнаҳёнда инграб кўяр, ҳар нафас олганида кўкси кўтарилибтушиб, хириллаган бўғиқ товуш эшитилар эди. Кўп вақти қолмаганини билиш қийин эмасди. Мадор буткул қочди. Суҳбатдошларга жавоб беришга ҳам мажол йўқ. Оламларнинг Султони, кўзларимизнинг нури севгили пайғамбаримиз қирқ йилдан бери жуда кўп яхшиликлар кўрган амакиларининг куфр деворидан ошиб ўтиб имон доирасига киришини орзу қилар, охиратда — буюк шафоат ҳаққи берилган онда суюкли амакиларининг қўлидан тутишни, унга қила оладиган энг катта ёрдамларини беришни хоҳлар эдилар. Шу аснода Абу Толибнинг лаблари қимирлади, пичирлаш оҳангида шу сўзлари эшитилди: — У Абдумутталибнинг динидадир. Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умаййанинг юзларида шайтоний бир табассум пайдо бўлди. Кўзларида зафар учқунлари порлади. «Амакингни ҳам сенга бериб қўймадик. Охироқибатда зафар биз томонда бўлади», деяётгандек кинояли нигоҳлар Расулуллоҳга (с.а.в.) қадалди. Пайғамбар (с.а.в.) жанобларининг дардлари беқиёс эди. Ҳаётда энг кўп ёрдамини кўрган ва жуда суюкли амакиларини абадий йўқотиш остонасида эдилар. Бу айрилиқ қайтиши бўлмаган бир айрилиқ эди. — Тақиқланадиган кунгача сизнинг афв этилишингиз учун дуо қиламан, амакижон, — дедилар ва у ердан чиқиб кетдилар. (Имом Бухорий. 2/98.) * * * Абу Толиб нима учун имон келтирмади? Жиянини шу қадар яхши кўрган бир инсон унинг ҳурмати учун бир мартагина бўлса ҳам «Ла илаҳа иллаллоҳ» дея олмасмиди? Бунинг сабабларини ёлғиз Оллоҳ билади. Биз ожизона ақлимиз ила фақат тахмин қилишимиз мумкин. Эҳтимол, имон келтирсам, Расулуллоҳни (с.а.в.) ҳимояга олиш имкониятидан маҳрум бўлиб қоламан, деб хавотирлангандир. Чунки қурайшлар орасида беқиёс бир обрўэътибори бор эди. Аммо имон келтирса, бу эътиборга путур етиб, мушриклар Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши ҳар қандай фитнафасодни қўзғай олар эдилар. Ахир, бир пайтлар қурайшларнинг суюкли, ҳурматли бир улуғ кишиси бўлган Абу Бакр имон келтирганидан сўнг бутунлай менсимай қўйилган, ҳатто хушидан кетгунича калтакланган эди. Ва ўша кундан эътиборан кимсани ҳимоясига олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Акс ҳолда, Ҳабашистондан қайтган мусулмонлар Валид ибн Муғийра, Абу Ухайха, каби мушрикларнинг ҳимоясига киришга мажбур бўлармидилар?.. Хўш, унда ҳаётининг сўнгги кунларигача содиқ бўлиб қолган динини ўлим тўшагида 49 ётганида ўзгартира олмасмиди? Жиянини чақиртириб, ҳеч кимга эшиттирмай, унинг қулоғига калимаи тавҳидни сўзлаб, бу ишни сир сақлашни илтимос қилса бўлмасмиди? Булар Абу Толиб учун мушкул эмасди. Ушбу калимани келтирса, жияни бениҳоя қувонишини ҳам биларди. Бу масалани унинг Расулуллоҳга (с.а.в.) айтган қуйидаги сузлари ойдинлаштиради: — Эй суюкли жияним! Оллоҳ ҳаққи, агар сенинг ва болаларингнинг бошига балолар ёғдириб, ёмонлик қилишларидан ташвишланмаганимда ва қурайшийлар, ўлимдан қўрқиб шундай деди, тарзида бўҳтон ёғдиришларидан андиша қилмаганимда, ҳеч иккиланмай шу сўзларни айтган бўлардим. Ҳатто бошқа бир мақсадният билан бўлмаса ҳам, азбаройи сени хурсанд қилиш учунгина сўзлардим. Мана шу икки хусус туфайли Абу Толиб охиратга калимаи тавҳидни сўзламай кетди балки... Биринчидан, суюкли жиянини қўриқлаш ва ҳимоя қила олиш учун бўлса, иккинчидан, «Абу Толиб ўзи боқиб катта қилган етимининг динига кирди, ўлимдан кейинги ҳаёт уни қўрқитди», деювчиларнинг муҳокамасидан жиянини халос этиш учун имон келтирмагандир... Аммо токи инсоният бор экан, ер юзида биттагина мусулмон қолгунича ҳам, Саййиди анбиёга беминнат хизмат қилгани эвазига Абу Толибнинг номи хотираларда яшайверади, меҳр- муҳаббат ва ҳурмат билан тилга олинаверади... Аммо иккита ашаддий мушрик олдида сир бой бермаслик ниятида, сўнгги дақиқаларда бўлса ҳам, атиги бир марта, лоақал яширин тарзда калимаи тавҳидни сўзламагани нохуш қабул қилинаверса керак... Балки у, сўзлайдиган бўлсам, бировдан яширибқўрқиб эмас, очиқчасига хитоб қилиб ҳайқираман. Ёруғ юз билан, кўкрак кериб, ҳеч кимдан андиша қилмай сўзлайман. Бугунги кунгача жиянимни ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлмаслик учун шу йўлни тутдим, бугундан эътиборан эса, қурайшлар орасида мусулмонман, деган хаёлни кўнглидан кечирган бўлса ажаб эмас. Ёки қалбан интилса ҳам, билатуриб ширк ҳаётида қолишни танлаган бўлиши ҳам мумкин. Булар ёлғиз Оллоҳга маълум нарсалар. Раҳмати чексиз бўлган Буюк Оллоҳ эртага Ҳабиби адибига қилган ушбу хизматлари эвазига Абу Толибга нисбатан қандай муомалада бўлажак? Расулуллоҳни (с.а.в.) севувчи ҳар бир мўминнинг қалбида Абу Толиб учун ҳосил бўладиган яра то қиёмат кунигача битмаяжакдир. * * * Бир куни Али (р.а.) саросима ичида, нафаси бўғизига тиқилиб кириб келди. У отасининг ўлими ҳақида хабар олиб келган эди. Бу хабарнинг маъниси қурайшийлар учун неча йиллардан буён ошиб ўтиш имконияти бўлмаган деворнинг йиқилиши демак эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) амакиларининг ўлимидан қаттиқ ғамқайғу чекдилар. Аччиқаччиқ кўзёшларини тўқдилар. Бу машъум хабардан бунчалик таъсирланишларининг боиси амакилари ўзларига, Исломга самимий хизмат қилган бўлишига қарамай, имон доирасига кирмай вафот этгани эди. Абу Толиб ортидан ғамаламга ботганлар билан бир қаторда, севинчдан байрам қилаётган одамларни ҳам қолдириб кетди. Расулуллоҳ (с.а.в.) амакиларининг жанозасига бордиларми, дафн этиш маросимида иштирок этдиларми? Бу саволга жавоб берадиган иккита ривоят бор. Биринчи ривоятга кўра, Али (р.а.) келади ва: — Ё Расулуллоҳ (с.а.в.), кекса ва мушрик амакингиз вафот этди. Уни ким кўмади? — деб сўрайди. 50 Расулуллоҳ (с.а.в.): — Боргинда, ўзинг кўмиб келгин, бироқ то қайтиб келгунингча ҳеч ким билан гаплашма... — деб огоҳлантирадилар. Келганидан кейин эса, ғусл қилишни буюрадилар ва Алини дуо қиладилар. Бу ривоят унчалик тўғри бўлмаса керак, деган фикрдамиз. Иккинчи ривоятда ҳикоя этилишича эса, пайғамбаримиз (а.с.) кўмишда иштирок этадилар ва «Қариндошлик муносабатда хайр-мукофот топасиз, амакижон!» дея дуо қиладилар. (Ибн Касир. «Сияр». 2/124.) Ушбу ривоят, ҳар ҳолда, ҳақиқатга яқинроқ бўлса ажаб эмас. Расулуллоҳга (с.а.в.) мушрик ва мунофиқларнинг жаноза намозини ўқиш ҳамда уларнинг кабрини зиёрат қилиш ман этилган. Аммо бу тақиқ Макка даври ҳаётларига тааллуқли бўлмаган. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) суюкли амакиларининг афв этилиши учун қўлларини очиб, буюк даргоҳга тикилар, тинимсиз илтижо қилиб ёлворар эдилар. Ниҳоят Қасос сурасининг 56ояти тушди: «(Эй Муҳаммад,) аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Оллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир». (Имом Бухорий, 247.) Бу оят пайғамбаримизга тасалли берувчи оят эди. Шу муносабат билан яна бир оят туширилган, деган фикр ҳам бор. Масалан, Имом Бухорий Абу Толибнинг вафоти билан боғлиқ ҳадисларни изоҳлар экан, фақат мана бу оят туширилганини таъкидлайди: «На пайғамбар ва на мўминлар — мушриклар агарчи қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканлари аниқ маълум бўлганидан кейин, мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир». (Тавба, 113.) Албатта, ушбу оят мавзуимизга алоқадордир, бунга шубҳа йўқ, аммо бу оят Тавба сурасига киритилганини, Тавба сураси эса Макка фатҳидан сўнг туширилганини назаримиздан қочирмаслигимиз даркор. Бундан ташқари, Тавба сураси энг охири нозил қилинган сура экани ҳақидаги қарашлар ҳам мавжуддир. («Маноҳилул-Ирфон», 1/9096.) Қисқаси, бу оятнинг нузул вақти билан Абу Толибнинг вафоти орасида камида ўн йиллик фарқ борлиги аниқдир... Бошқа амакилари Аббос Расулуллоҳни (с.а.в.) топди ва ораларида бундай суҳбат бўлиб ўтди: — Амакинг Абу Толиб ўлаётганида ёнида эдим. Лаблари қимирлаётгандай бўлди. Дарров қулоғимни оғзига тутдим ва сўзлашини сен орзу қилиб юрган калималарни айтганини эшитдим, — деди. Пайғамбаримиз қисқагина қилиб жавоб бердилар: — Мен эшитмадим. (Ибн Касир. «Сияр». 2/124.) Абу Толибнинг вафотидан сўнг ҳали бир ҳафта ҳам ўтмасдан бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) уйга бош ва юзкўзлари чангтўзонга беланган ҳолда кириб келдилар. Қизларидан бири йиғлаб пешвоз чиқди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бошларини ювиб тозалар эканлар, қизларига тасалли берардилар: — Қўй, йиғлама, қизалоғим, Оллоҳ таоло отангни паноҳида асрайди. — Сўнгра амакиларини эслаб, шундай дедилар: — Абу Толиб ҳаётлик чоғида қурайш менга қарши хоҳлаганини қила олмаган эди. 51 ЯНА БИР МИСЛСИЗ ЙЎҚОТИШ Расулуллоҳ (с.а.в.) амакиларининг ўлими боис қалбларига тўлган ғам-ғуссадан ҳали батамом қутулмаган эдилар, қутулишлари ҳам жуда мушкул эди. Чунки унинг вафотини ғанимат деб билган мушрикларнинг қадам босишлари бирдан ўзгарган, ҳақоратлар, истеҳзою камситишлар ўн чандон ортган эди. Устигаустак, бу орада Ҳазрати Ҳадича онамиз касал бўлиб қолди. Олтмиш олти ёшларга кирган эди. Қирқ ёшида учинчи марта, аммо жуда бахтли бир оила қурган, йигирма олти йилга яқин даврдан бери бу никоҳ келтирган ҳузурҳаловат ва саодатдан баҳраманд бўлиб келган, умр йўлдошининг зиммасига юкланган оғир масъулиятни енгиллатиш учун имкони борича ёрдамини аямаган, бу йўлда мумкин бўлган ҳар қандай моддий ва маънавий орага бош урган, хурсандлигида ҳам, ғамгинлигида ҳам ҳамдард ва шерик бўлиб, у кишининг энг яқин дўстига айланган эди. Йигирма олти йил давом этган оилавий ҳаётлари давомида у зот билан турмуш қурганига бирон марта ҳам пушаймон бўлмаган, эрини ҳам пушаймон қилдирмаган эди. У зоти шарифга бири биридан ширин, гулғунчадек ёқимтой фарзандлар ҳадя этган, дардларига ҳамдард бўлиб, бошларига кулфат тушган кезларда тасалли берган эди. Бироқ бу фоний дунёда ҳеч ким абадий яшамас, бинобарин, у ҳам дунёдан кўз юмажак, ортида ёшли кўзлар, севги ва ҳурмат билан хотирлайдиган кўнгиллар қолдиражак эди. Касал бўлиб тўшакка михланганида, ортиқ ўрнидан турмаслигига, бу дунёдан абадий кўз юмиши вақти яқинлашганига амин бўлди. Сўнгги ўн йил давомида юз берган зиддиятлар, можаро ва тўполонлар унинг вужудини ҳолдан тойдирган эди. Ётоққа михланганидан кейин тобора мумдек эриб бораётгани аниқ бўлиб қолди. Аммо бу чарчоқҳорғинлик фақат жисмига тегишли эди. Руҳияти ва ичкимаънавий оламига келсак, ҳамон бақувват, худди вайрона уйдан янги ва баланд, кенг ва шинам уйга кўчиб ўтаётган инсондек ҳузурҳаловатда эди. Дунёда экилиши мумкин бўлган энг серҳосил уруғни эккан, энг улуғ Пайғамбарнинг раҳбарлиги ва ҳомийлиги остида эккан, охиратда ҳам бунинг эвазига ҳеч ким ололмайдиган ҳосилни олажак, жаннатда ўзи учун қурилган ва Расулуллоҳ (с.а.в.) бошлаб кирадиган кўшкка ўрнашажак, иншаоллоҳ! Шу жиҳатдан, ўлим унинг учун жаннат ҳаётининг бошланиши эди. Оллоҳ таолонниг раҳматига, лутфу карами ва мислсиз эҳсонига ноил бўлиш демак эди. Охират оламига файз киритиши боис, малаклар унинг қаршисига пешвоз чиқиб: — Хуш келибсиз, эй Расулуллоҳнинг (с.а.в.) фидокор умр йўлдоши, тенги йўқ жуфти ҳалоли! — дея кутиб олишар, келажакда жаннатдаги кўшкига кўчиб ўтгунига қадар, Оллоҳ таолонинг азиз меҳмони сифатида иззатикром кўрар эди. Бу дунёда Оллоҳнинг расулига муҳаббат қўйди, ҳеч кимнинг қўлидан келмайдиган оилавий осойишталикни барқарор қилди. Бунинг эвазига Оллоҳ таоло ҳам уни меҳмон қилиб, роҳатфароғатга қовуштиражак, кўз кўриб қулоқ эшитмаган, бандасининг хаёлига ҳам келмайдиган неъматларини эҳсон этажак, иншаоллоҳ! Улуғ Ҳадича!.. Аёллар оламининг улуғ маликаси Ҳадича онамиз у ерда Расулуллоҳ (с.а.в.) келгунларига қадар Роббул Оламийннинг меҳмони бўлажак... Аммо иккинчи жиҳатдан, бу ўлим Расулуллоҳдан (с.а.в.), суюкли фарзандларидан, муваққат бўлса ҳам, ажралиш демак эди. Уларни фоний дунёда, душманлар томонидан қилинажак жабрзулм, етказилажак озору зиён-заҳматлар ҳалқасига ташлаб кетиш демак эди. Мана шу жиҳатдан, ўлим аччиқ ва фожеали бир воқеа эди... Пайғамбарлар Султони (с.а.в.) бир ғамдан фориғ бўлмай туриб, иккинчи бир ғамга 52 гирифтор бўлдилар. Узоқ йиллар давомида ҳеч бир эркак хотинидан кўрмаган садоқат ва меҳрни ундан кўрган, мушриклар берган шунча озору жабру жафоларни унинг ёнида енгиллатиб унутган, дардларига унинг ҳузурида дармон топган эдилар. Тарихдан маълумки, Абу Толибнинг вафотидаўН сўнг кўп ўтмай Ҳадича онамиз буюк жаннатга чорлаб келган малаклар ҳамроҳлигида олис йўлга отланди. Сўнгги нафасини берар экан, лаблари орасидан: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ» сўзлари чикди. Бу сўзларни инсоният тарихида илк бор сўзлаш шарафи ҳам у зотга берилган эди. Шу сўзлар билан Исломдан аввалги ҳаётини тугатиб, шарафли имон ҳаётини бошлаган эди. Ҳозир ҳам охират оламига ушбу шаҳодат калималарини келтириб илк одимини отди, дунё ҳаётини шу сўзлар билан тугатди. Раҳмат фаришталари келдилар, унинг атрофини ўраб олдилар: — Саломлар бўлсин сизга, эй Расулуллоҳнинг завжаси! Қўрқманг, ғамгин бўлманг, ваъда қилинган жаннат муждаси — хушхабарини етказиш учун келдик. Биз дунёда сизга дўст эдик, охиратда ҳам яна биз дўст бўламиз. Истаган нарсангиз, истаган тилагингизни бажо келтиришга ҳозиру нозирмиз. Мағфирати чексиз, раҳмати беқиёс Раббингизнинг меҳмони бўлиш учун охират оламига марҳамат қилинг, — дедилар1. Расулуллоҳ (с.а.в.) мужда берган саодат юртига малаклар ҳамроҳлигида кетар экан, ортида унутилиши мумкин бўлмаган азиз хотираларни ва унинг учун дуо қилажак, яхшилик билан эсга олажак энг хайрли оилани тарк этди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бошлиқ бутун оила ва ҳатто барча мўминлар бу мусибатдан қаттиқ таъсирландилар. Бу қадар қисқа вақт ичида Набиййи акмалнинг (с.а.в.) энг севимли ва энг яқин икки кишисининг тўсатдан вафот этиши уларни ҳам қаттиқ ларзага солди. Бу йил мўминлар орасида «ҳузун йили» («қайғу йили») деб аталадиган бўлди. * * * Макканинг Ҳожун қабристони Ҳазрати Ҳадичанинг муборак вужудлари или шарафланди. Ҳазрати Ҳадича онамиз вафот этганларидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) уйлари мотамхонага айланди; ҳувиллаб қолгандай эди. Худди энди ҳаётнинг қизиғи ҳам қолмагандек. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир неча кунгача уйларидан чиқмадилар. Қалблари ғам-ғуссага тўлган. Камига қурайшийлар ҳаддан ташқари қутуриб кетди. Бу вазият юраги кин ва адоватга тўла Абу Лаҳабнинг ҳам раҳмини келтирди. Бир куни жиянининг ёнига келдида: — Ё Муҳаммад, Абу Толиб ҳаётлик чоғида қандай юрган бўлсанг, шундай эркин юравер. Лотни ўртага қўйиб қасам ичаманки, ҳеч ким сенга зиён-заҳмат етказа олмайди, — деди. Макка кўчаларида жар солинди: — Бугундан эътиборан Абу Лаҳаб жияни Муҳаммад ибн Абдуллоҳни ҳимоясига олди. Бирон кимса унга қарши зиён-заҳмат етказишга уринмасин! Бу эълон қурайшийларнинг оёққўлини яна ипсиз боғлаб қўйди. Расулуллоҳ (с.а.в.) яна худди Абу Толиб ҳаёт чоғидагидек бемалол юра бошладилар. Ҳеч ким у кишига нисбатан одобсизлик қила олмай қолди, бирор ёмонлик килишга зотан журъати ҳам етишмас эди. * * * Усмон ибн Мазъуннинг хотини Ҳавла бир куни Расулуллоҳни (с.а.в.) зиёрат этишга келди ва муддаога кўчақолди: — Ё Расулуллоҳ, Ҳадичанинг йўқлиги билиняпти, — деди. Ўша куни у Жаноби Пайғамбаримизни (с.а.в.) яна уйланишга рози қилди. Савда бинти Замъа билан ҳазрати Абу Бакрнинг қизи Ойиша иккаласини номзод ўлароқ кўрсатди ва уларга совчилик қилиш вазифасини зиммасига олиб, у ердан чикди. Савда ёши анча катта, тўладан келган, оғирвазмин ҳаракатли бир аёл эди. Эри ўлиб, 53 бешолтита фарзанди билан бева қолган. Набиййи акрамдан (с.а.в.) келган таклифни мамнунлик билан кутиб олди. Лекин атрофида парвона каби ўралашиб юрган фарзандларини нима қилишни билмай ҳайрон эди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): — Мен билан турмуш қуришингга фарзандларингнинг хаёлидан бошқа тўсиқ йўқми? — деб сўраган эдилар, Савда: — Бошқа тўсиқ йўқ, — деб жавоб қилди. Шундай қилиб, пайғамбарликнинг ўн учинчи йили рамазон ойида Савда «Мўминларнинг онаси» (Уммул муъминин) бўлиш шарафига эришди. * * * Абу Жаҳл бир дўсти билан Абу Лаҳабникига келди. Ҳолаҳвол сўрашганидан кейин мақсадини баён қилди: — Жиянингдан Абдулмутталибнинг ҳозир қаерда эканини бир сўраб кўргина?! — деди. Бу савол Абу Лаҳабнинг онгига муҳрланди. Расулуллоҳга (с.а.в.) илк дуч келганидаёқ шуни сўради: — Қавми билан бир жойда, — деган жавобни олди. Абу Лаҳаб ортиқча кавлаштириб ўтиришни хоҳламади. Бироқ Абу Жаҳл бу жавобдан қониқмади: — Жиянинг бу билан, Абдулмутталиб жаҳаннамда, демоқчи, — деди. Абу Лаҳабнинг кўзларига қон тўлди, сапчиб ўрнидан турди ва жиянининг уйига йўл олди... Бу келишда Абу Лаҳаб яна эски Абу Лаҳаб ҳолига қайтган эди. Бугунгача қилиб келганидан ҳам ортиқроқ душманлик қилишни, бундан буён уни ҳолжонига қўймаслигини бақириб-чақириб маълум этди. Чиндан ҳам шундай бўлди. Дастлаб ҳимоясини бекор қилди. Сўнг фурсатини топди дегунча, ёмонликларини бошлади. Ҳимоянинг бекор бўлганидан хабар топган ва тиш қайраб юрганлар ҳам ҳаракатга ўтдилар. Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) энди уйларига кирай деб турганларида, бир дайди тўсатдан у кишининг муборак бошларига тупроқ сочиб юборди. Бу одобсизлигидан ўзи мамнун ҳам эди. Набиййи акрам (с.а.в.) ғамгин қиёфада уйга кирдилар. Суюкли қизларидан бири қошларига югуриб келди. — Отажон! Ким бунақа қилди, отажон?! — деб йиғлаб юборди. Бу одобсизликни ким қилгани муҳим эмас эди, у қилмаса, бошқа бириси қилиши аниқ эди.
|