Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » Yanvar » 21 » ҲАЗРАТИ МУСО ВА ХИЗР
ҲАЗРАТИ МУСО ВА ХИЗР
18:23



ҲАЗРАТИ МУСО ВА ХИЗР

                                                                                                                                         
                                                                                                                                             
                                                                                                                                          
                                                                                                                                         
                                                                                                                                  
                              



«Ва бирон нарса ҳақида: «Мен албатта эртага қилгувчиман», дея кўрманг, магар,
«Иншаоллоҳ» — Оллоҳ хоҳласа, денг. Бу сўзни айтишни унутиб қолдирган вақтингизда
(ёдингизга тушиши билан) Парвардигорингизни зикр қилинг (яъни, «иншаоллоҳ» денг) ва:
«Шояд Парвардигорим мени бундан ҳам яқинроқ, тўғри йўлга ҳидоят қилса, денг!» (Қахф, 23-
24)
Мушриклар томонидан берилган саволларга «эртага сизларга жавобини айтаман», деб,
аммо «иншаоллоҳ» дейилмагани оқибатида кутилган ваҳий анча вақт келмай қолганлиги шу
тариқа аёнлашди. Бу воқеа Расулуллоҳ бошлиқ барча мўминларнинг кўнгилларига унутилмас
бир панд ва ёднома бўлиб муҳрланди.
Каҳф сурасида Зулқарнайн исмли ҳукмдор ҳақида ҳам маълумот берилди.
Руҳга алоқадор савол биргина оят билан жавобини топди:
«Сиздан руҳжон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган
ишлардандир». Сизларга жуда оз илм берилгандир» (Ал-Исро, 35.)
Набиййи акмал (с.а.в.) бу оятни Исро сурасига қайд этишни буюрдилар. Ушбу оятлар
мушрикларга ўқиб берилди. Буюк Пайғамбар оғизларидан чиқаётган сўзларни ҳайронлол бўлиб
тингладилар.
— Бизга, эртага жавоб бераман, деган эдинг, аммо ваъдангнинг устидан чиқмадинг, энди
бу жавобларинг ҳисоб эмас, — дедилар.
Ҳолбуки, Ясрибда олинган маълумотга кўра, агар ушбу саволлардан бирига қисқа,
иккитасига узун-узун жавоб қилса, билингки, у пайғамбардир, дейилмаганмиди? Яҳудийлар
маълум қилганларидек ва ҳатто ундан ҳам мукаммалроқ жавоблар эди булар.
Аммо мақсад узум ейиш эмас, боғбонни калтаклаш бўлгач, у маълумотларнинг ҳақиқатга
тўғри келишкелмаслиги муҳим эмас эди. Жавоб вақтида берилганида қабул қилардик, энди
ҳисобга ўтмайди, дейиш ғирт бемаънилик эмасми?!.
Жаброили амин ушбу масала билан боғлиқ қуйидаги оятни келтирди:
«Айтинг: «(Эй мушриклар,) хабар берингизчи, агар (ушбу Қуръон) Оллоҳнинг ҳузуридан
бўлсаю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва бани Исроилдан бўлган бир гувоҳ ҳам у
(Қуръон)нинг ўхшаши (ёлғиз Оллоҳ томонидангина нозил бўлиши)га гувоҳлик бериб, имон
келтирсаю, сизлар (унга имон келтиришдан) кибрҳаво қилсангизлар (яъни, сизлар энг золим
одамлар бўлиб қолмайсизларми?!) Албатта, Оллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас»(Ахкоф, 10)
ҲАЗРАТИ МУСО ВА ХИЗР
Қаҳф сурасида ҳикоя қилинган Мусо ва Хизр алайҳиссалом қиссасини Пайғамбар
жаноблари бундай баён қилдилар:
«Бир куни Мусо (а.с.) Исроил ўғилларига хитоб қилиш учун ўрнидан турди ва гўзал бир
нутқ сўзлади. Шунда ундан:
— Инсонлар ичида энг билимдони кимдир? — деб сўрашди.
— Менман, — деб жавоб килди.
Ҳазрати Мусо бу саволга «Оллоҳ билади, Оллоҳ кимга энг кўп билим берса, ўшадир»,
деган шаклда жавоб қилмагани учун Жаноби Ҳақ уни огоҳлантирди:
— Эй Мусо, менинг сендан кўра билимлироқ қулим бордир.
— Кимдир у, эй Парвардигор?
— Икки денгиз туташган жойда сенга рўбарў бўладиган одамдир, у қулим сендан кўра
билимлироқдир.
— Эй Парвардигорим, сенинг ўша қулинг билан кўришсам, дейман. Уни қаердан топсам
бўлади?
24
Саватга тузланхан бир балиқни солиб йўлга туш. Балиқ қаерда тирилса, қулимни шу ердан
топасан.
Хазрати Мусо хизматини қилиб юрадиган бир ўспирин билан йўлга тушди. Балиқнинг
жонланганини кўрди дегунча хабар беришни қайтақайта тайинлади.
Бирмунча юргач, денгиз соҳилига етиб келишди. Кун бўйи юрганлари учун роса
чарчашган эди. Бир қоянинг тагига ўтириб ҳордиқ чиқара бошлашди. Ўспирин йигит овқат
тайёрлаш билан бандлик пайтида саватда ётган балиқ бирдан жонланиб, ўЗИНи денгизга отди. Бу
ҳодиса ниҳоятда тез содир бўлди. Сафар ниҳоясига етган, қидирилаётган одам шу якинатрофда
0ўлиши керак эди.
Аммо ўспирин Ҳазрати Мусога бу хабарни егказишни унутди. Такрор сафар бошланди.
Тўхтовсиз давом этган йўл яна уларни чарчатди, очиқтирди.
⎯ Олиб кел овқатни, қорнимизни тўйдирайлик, ⎯ деди Ҳазрати Мусо.
Ўспирин бирданига бояги воқеани эслади:
⎯ Ие, эсимдан чиқибдиқу?! Ҳали қоянинг тагига дам олиш учун ўтирганимИЗДа балиқ
жонланиб, ўзини денгизга отган эди. Буни сизга айтмоқчи бўлиб турувдим, негадир унутибман.
Бу хаёлпаришонликка ёлғиз шайтон сабабчи.
Ҳазрати Мусо ҳаяжонланиб кетди.
⎯ Биз кутган дам айни ўша дақиқа эди. Хозироқ қайтамиз.
Бояги қоянинг тагига қайтдилар. Манзилга етиб келганларида, уларни кутиб турган бир
одамга рўбарў бўлдилар.
⎯ Оллоҳ сенга берган билимларидан ҳеч бўлмаса бир қисмини ўрганиш учун ёнингда
юрсам, нима дейсан?
Одам бундай жавоб берди:
⎯ Сен мен билан дўст бўлишга тоқат қилолмайсан Асл моҳиятини билмаган
масалаларнинг ечимига бардош беролмайсан. Эй Мусо, сен Оллоҳнинг маълум қилган
бир қатор билимларидан бохабарсан, мен уларни билмайман. Ўз навбатида, мен ҳам Оллоҳ
билдирган баъзи билимларга эгаман, сен улардан бехабарсан. Шунинг учун сен мен билан
биродарлик қилишга дош беролмайсан.
Ҳазрати Мусо илтимос қилди:
⎯ Иншаоллоҳ, менинг сабртоқатли бир ҳамроҳ эканлигимга амин бўласан. Ҳеч бир
ишингга аралашмайман эътироз билдирмайман.
Жуда соз, агар менга ҳамроҳ бўлишни шунчалик истасанг, мен ўзим изоҳлаб, тушунтириб
бермагунимча, ишнинг ҳикматини сўзлаб бермагунимча, ҳеч нарса тўғрисида сўрама.
Бу таклиф жону дил билан қабул қилинди. Биргаликда йўлга тушдилар. Бир кемага
ўтирдилар. Улардан кира ҳақи олишмади.
Денгизнинг ўртасига борганларида, исми Хизр бўлган ҳалиги одам қўлига тушган бир
болтани олиб, бор кучи билан кемани чопа бошлади. Бу воқелик шунчаки бир ҳазил эмас, ўта
жиддий эди. Уни ақлдан озган деб ҳам бўлмасди. Бундай бемаъни хаттиҳаракатни кўриб
индамаслик мушкул эди.
— Сен кемадагиларни чўктирмоқчимисан, нима бало? Бу жуда хавфхатарли иш, ахир!
Хизр унга маъноли бир қараш қилди:
— Мен билан бирга бўлишга тоқат қилолмайсан, демаганмидим?
Ҳазрати Мусо дарҳол аҳдини эслади.
— Унутганим учун мени маъзур тутасан, дўстим. Илтимос, мени айблама. Дўстлигимизга
путур етмасин.
Хизр ҳеч нарса демади. Йўлда давом этдилар. Шу орада кеманинг бир чеккасига қалдирғоч
келиб қўнди. Денгизга тумшуғини тиқиб чиқарди. Хизр қушни кўрсатиб, деди:
25
—Эй Мусо, анави қушни кўряпсанми?
—Ҳа.
— У қуш тумшуғини денгизга тиқиб чиқарганида, денгиз суви қанча камайса, сен билан
менинг илмим ҳам Оллоҳнинг илмидан шундай нисбатнигина ташкил этади.
Эҳтимол Ҳазрати Мусога буюрилган бу сафарнинг энг оғирнозик нуқтаси ҳам ушбу сўзлар
ва ҳодиса бўлса ажаб эмас.
Денгиз сафари тугади. Энди қуруқликда кета бошладилар. Ҳеч қанча вақт ўтмай, ўйнаб
юрган болаларга дуч келдилар. Хизр болалардан бирини тутиб олди ва ҳеч нарсаданҳеч нарса
йўқ ўлдириб юборди. Ҳазрати Мусо даҳшатдан ўзини йўқотиб, лолҳайрон бўлиб қолди. Бундай
воқеани кўрабилатуриб ҳам индамай туролмас эди.
— Бегуноҳ бир норасидани нобуд қилдингми, а?.. Худо ҳаққи, мисли кўрилмаган бир
жиноят қилдингсен!.. — деди тутоқиб.
Хизр унга ўгирилди:
— Менга ҳамроҳ бўлишга бардош беролмайсан, демаганмидим?
Ҳазрати Мусо яна узр сўради.
—Агар бундан кейин яна сенинг ишингга аралашсам, ортиқ мен билан дўст бўлиш-
бўлмаслик сенинг ихтиёрингда, — деди.
Яна йўл юриб кетдилар. Узоқ ва азобли йўлчиликдан сўнг қаттиқ чарчаб, очикдилар. Етиб
борган қишлоқларининг халқидан нон сўрадилар. Аммо ҳеч ким уларни меҳмон қилишни
хоҳламади. Йиқилай деб турган бир деворнинг ёнидан ўтиб бораётган эдилар. Хизр қўлини
теккизган эди, девор асл ҳолига қайтди. Очлик ҳолдан тойдирган Мусо яна бетоқатлик қилди.
— Истасанг, мана шу хайрли ишинг учун пул олардинг. Ҳеч бўлмаса, қорнимизни
тўйғазар эдик, — деди.
Хизр Ҳазрати Мусога ўтирилди:
— Энди ажралишмасак бўлмас экан, эй Мусо!.. Йўлда бир неча ҳодиса кўрдинг, аммо сабр
қилмай, қаршилик билдирдинг. Майли, ажралишимиздан олдин сенга ўша ҳодисаларнинг асл
моҳияти ва сабабини тушунтириб берай, — деди. Сўнг бошлади: — У кема денгизчилик қилиб
кун кўрадиган камбағал йўқсилларники эди. Орқаларида эса, ҳар бир яхши кемани забт этиб
ўзлаштириб оладиган бир ҳоким бор эди. Истадимки, кеманинг бирон жойини ишдан
чиқарайинда, подшоҳ уни ололмасин. Гўдакни нобуд қилганимга келсак, унинг отаонаси
имонли кишилар эди. Шунинг учун уларни ўзларидан чиққан бир кофир сиртмоғига олмасин
деган ташвиш билан болани ўлдирдим. Истадимки, Раббим унинг ўрнига покиза бир фарзанд
берсин. Девор масаласида эса, у ўша шаҳарда яшовчи икки етимга қарашли эди. Тагига шу етим
болаларга аталган бир хазина кўмилган эди. Оталари яхши инсон ўтган. Раббим тиладики,
болаларнинг иккаласи ўсибулғайсин, балоғат ёшига етиб, хазиналарини кавлаб олсин. Бу ҳам
Раббимдан келган бир марҳамат эди. Мен бу ишларни ўз бошимча қилмадим. Мана, сен
тушуниб олишга ҳовлиқмалик қилган ҳодисаларнинг асл моҳияти ва асоси».
Каҳф сурасида ҳикоя қилинган диққатга сазовор ушбу қисса билан Расулуллоҳнинг (с.а.в.)
ўша кунлардаги аҳволлари орасида қандайдир ўхшашлик бор эди. Чунончи:
Расулуллоҳдан (с.а.в.) уч саволнинг жавоби талаб қилинганида, «Иншаоллоҳ, жавобини
эртага бераман», демадилар ва шу йўсинда курайшликлар олдида ноқулай аҳволга тушиб
қолдилар. Ўн беш кун давом этган машаққатли кутишлардан сўнг келган ваҳий бундан буён ҳеч
бир ишни «иншаоллоҳ» демасдан қилмаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Ҳазрати Мусо ҳам деярли шундай аҳволга тушган эди. У ҳам Оллоҳга ҳавола этмасдан,
«Инсонларнинг энг билимдони менман», деган, натижада узоқ ва ҳаяжонли бир сафарга
чиқишига тўғри келган ва Хизр воситаси ила унинг билим доираси қушнинг тумшуғига сиққан
сувча экани қиёс қилиниб ибрат берилган эди...
* * *
26
Давс қабиласидан шикоят учун келган Туфайл Расули акрамга (с.а.в.) отаси ва хотини
мусулмон бўлганлари ҳақида хушхабар ҳам келтирди. Бироқ қавмининг бу хусусда бепарволик
қилганини, бундан юраги сиқилганини айтди.
— Ё Расулуллоҳ, Давс қабиласи маишатга берилди, тўғри гапни уқмайдиган бўлиб
қолибди, уларни дуойибад қилинг.
Сарвари Олам (с.а.в.):
— Оллоҳим, Давс қабиласига ҳидоят йўлини кўрсат. Уларга ўзинг марҳамат қил, — дея
ёлвордилар. Сўнгра Туфайлга ўгирилиб: — Қани, энди қавмингнинг ҳузурига бор. Уларни Ҳақ
йўлига даъват қилишни давом эттир. Назокатли бўл, ширинсуханлик билан дин асосла
рини тушунтир, — дедилар.
Туфайл хайрлашиб чиқиб кетди.
Бу сафар даъват усули ўзгарди. Худди буйруқ бераётгандай баланддан келган аввалги
Туфайл энди ширинсухан, назокатли Туфайлга айланган эди. Ислом дини тез орада Давс
қабиласининг орасида ҳам тарқалди.
Халқ оддий тошларга қул бўлиш жаҳолатидан қутулишнинг лаззатини тота бошлади.
Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) олти саҳобалари — Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн
Масъуд, Билол ва номи ривоят этилмаган яна уч киши билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Бир
одам келди.
—Қурайшнинг йўлбошчилари сен билан учрашишга келмоқчилар, — деди.
—Марҳамат, келаверишсин, суҳбатлашамиз, — дедилар Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.).
— Бироқ... элчилик қилаётган одамнинг кўзлари даврада ўтирганларга тикилиб қолди, —
булар ёнингда бўлмасин. Улар биз билан бир жойда ўтиришидан ор қиламиз. Агар уларни
қувиб юборсанг, сенинг йўлингга киришимиз ҳам мумкин.
Чиндан ҳам мусулмон бўлмоқчи эдиларми? Ёки бу ҳам Жаноби пайғамбаримизга
тайёрланган навбатдаги тузоқми?
Шунча йилдан бери имонлари боис ақл олмас ҳар қандай зулм ва исканжага ўзини тутиб
берган инсонларга: «Қани, кетинглар бу ердан, ҳозир улуғ зотлар ташриф буюришади», десалар,
тўғри бўладими?
Жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) элчига: «Йўқ, уларни қувмайман!» демадилар. Дейишга
улгурмадилар ҳам. Бирмунча сукут сақлаб турган ҳолларида навбатдаги ваҳий келди ва
донадона қилиб ўқий бошладилар:
«Бу (Қуръон) билан ўзлари учун Оллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган
ҳолда Парвардигорлари даргоҳида тўпланишдан қўрқадиган зотларни қўрқитинг! Шояд улар
(гуноҳ ишлардан) парҳез қилсалар. Эртаю кеч Парвардигорининг юзини истаб Унга илтижо
қиладиган зотларни (ҳузурингиздан) ҳайдаманг! Сизнинг зиммангизда уларнинг ҳисоб-
китобларидан ҳеч нарса йўкдир ва сизнинг ҳисоб-китобингиздан уларнинг зиммаларида ҳеч
нарса йўқдир. Бас, уларни ҳайдаб золимлардан бўлиб қолманг!» (Анъом, 51-52)
Жавоб мушрикларга етиб борганида, улар қаҳқаҳа отиб кулишди:
— Орамизда Оллоҳнинг икромига сазовор бўлганлар шуларми?.. Бу қанақаси? Абу Жаҳл
каби, Валид каби, Утба каби бир ишора қилса бутун бир қабилани оёққа турғизадиган кишилар
бир чеккада қоладида, Абдуллоҳ ибн Масъуд сингари чўпонлар, Билол каби ейиш
га нон топа олмайдиган озод қуллар, Аммор каби кийишга кийими йўқ фақирлар Оллоҳнинг
икромига муносиб бўладими?!
Энди ушбу мавзу кинояга айланди. Қаерда камбағал бир мўминни кўришса, мазах қила
бошлашди.
— Эй орамиздан Оллоҳнинг икроми учун танилган улуғ зот, эй шарафли киши! Илтимос,
бизни шарафингга шерик қилгин!.. деб бақиришар, қаҳқаҳа кўтаришар эди.
Бу истеҳзолар мўминларни йўлдан оздиролмади. Оллоҳ таолонинг ўзи уларга атаб оятлар
27
туширган ва мартабаларини кўтарган экан, бу шарафни мушриклар қайтариб ололмаслар ҳам.
Кўп ўтмай Набиййи акрам (с.а.в.) саҳобаларига қуйидаги оятларни ўқидилар:
«Бизларнинг орамиздан ана ўшаларга Оллоҳ инъом қилган эмишми?» дейишлари учун
уларнинг баъзиларини бошқалари билан ана шундай имтиҳон қилдик. Ахир, шукр
қилгувчиларни Оллоҳ яхшироқ билгувчи эмасми?! Қачон сизнинг олдингизга Бизнинг
оятларимизга имон келтирадиган зотлар келсалар: «Сизларга тинчлик бўлсин,
Парвардигорингиз Ўз зиммасига раҳмат қилишни ёзгандир. Сизлардан ким билмасдан бирон
ёмонлик қилса, сўнгра ўша ёмонлигининг кетидан тавба қилиб, (ўзини) тузатса, бас, (гуноҳи
кечирилади), адбатта, (Оллоҳ) мағфиратли, меҳрибондир», (Анъом, 53-54) деб айтинг.
Қилдан қийиқ ахтарадиган мушриклар ҳамой ушбу мавзуни муҳокама қилардилар.
Улардин бири:
— Бу масала энди жуда меъёридан чиқиб кетди. Агар дуруст ва ҳақ дин бўлганида, бу
ялангоёқлардан олдин биз уни тақдирлар, қабул этар эдик. Модомики бу динни биздан олдин
улар қабул этган эканлар, шунинг ўзи бу йўлнинг ботил эканидан далолатдир. Ҳақ билан
ноҳақни ажратиш келибкелиб шуларга қолдими?
Бу фикр шу ерда ўтирганларга энг оқилона ва мантиқий бир фикр бўлиб туюлди. Аммо
бир жиҳат унутилди ёки атай эътибор берилмадики, бу жиҳат ақл билан бойлик орасидаги
муносабат эди. Яъни, бой одам ақлли бўлади, демоқчи эдилар. Бой ва аслзодалардан бемаслаҳат
ўз бошича иш тутган билоллар ва ҳаббобларнинг қўлидан келадигани фақат хато қилишдир.
Ташвиқот шу тахлит бошланди.
Мусулмонларни диндан қайтариш мумкин бўлмай қолган эсада, ҳалиҳозирча
атрофларидагиларни бу «офатдан қутқаришнинг имкони бор эди». Ўлганнику тирилтириб
бўлмайди, аммо ҳали жони омонларни сақлаб қолиш, уларнинг аҳмоқона бир қарорга
келишининг олдини олиш лозим», деган фикрда эдилар. Хўш, улар бу ташвиқотларида қай
даражада самимий эдилар? Бу фикрга чиндан ҳам ишонармидилар ёки, аксинча, мусулмонларни
камситиш, Ислом динини ботил бир дин қилиб кўрсатиш мақсадида тутилган йўлмиди бу?
Аслида, уларни бу йўлни тутишга мажбур этган нарса ғурур, кибру хаво эди. Шу кунгача
айтгани айтган, дегани деган бўлиб келди уларнинг, энди бу мавқедан тушиб қолиш, Билол
билан, Аммор билан, Ҳаббоб билан бир қаторда туриш қўрқуви тинчларини ўғирлаган эди...
Бу ёқда эса, Жаброили амин Жаноби Ҳақнинг галдаги ваҳийини етказди:
«Кофир кимсалар имон келтирган зотлар ҳақида: «Агар (бу Қуръон) яхши бўлганида
(анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлар эдилар», дедилар. Улар ўзлари у
(Қуръон) билан ҳидоят топишмагач, «Бу эски уйдирмадир!» дедилар» (Имом Термизий, 5/451
Аҳқоф, 11.)
* * *
Бир куни мушриклар ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга яна бир таклиф билан мурожаат
қилишди:
— Сен орамизда ҳеч ким билмайдиган бир динни келтирдинг, даставвал бизга Раббингни
танит, — дейишди.
Набиййи акрам (с.а.в.) уларга Ихлос сурасини ўқиб бердилар:
— «Айтинг (Эй Муҳаммад): «У Оллоҳ бирдир. Оллоҳ (барча ҳожатлар билан)
кўзланувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У
туғмаган ва туғилмагандир. Ва ҳеч ким у зотга тенг эмасдир» (Ихлос сураси 48)
Қисқа^ аммо ўзига хос, теран ва ихчам бир таъриф эди бу. Ўша замоннинг инсонлари учун
кифоя қиладиган маълумотни берадиган, нечанеча, асрлардан кейин ҳам олиму уламоларни
ҳайратда қолдирадиган бир таъриф!
Аммо бутларга қул бўлганларнинг зеҳни буни ҳеч қачон қамраб ололмас, англамас эди.
— Шунақа ҳам тангри бўладими? — дейишарди. Шундай дейишди ҳам.
28
Расулуллоҳ (с.а.в.):
— «Эй инсонлар, бир масал айтилганда, бас, уига қулоқ тутингиз! Аниқки, сизлар
Оллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам, бир чивин ярата
олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб
олабилмаслар. (Демак, ўша бутлардан ҳожатини раво қилишни) сўрагувчи (мушрик) ҳам,
сўралгувчи (бутлар) ҳам ночорнотавондир » (Ҳаж, 73.)
Ҳақиқатнинг ушбу тарзда ифода этилиши уларни ғазаблантирди. Аммо ғазабланиш лозим
эдими?
«Йўқ, бу ғирт ёлғон. Асл ҳақиқат мана бундай бўлади...» дейишлари, қаерда хато
қилинаётир, қаерда янглиш баён этилаётир, бирмабир кўрсатишлари керак эди. Ҳолбуки:
— Энг яхшиси, бир йил ҳаммамиз биргаликда бутларга ибодат қилайлик, бир йил эса,
сенинг Раббингга сиғинайлик. Қайси бирига сажда қилиш тўғри эканини вақт кўрсатади, —
дейишди.
Бу бемаъни таклифни Пайғамбар (с.а.в.) қабул этишлари мумкин эмасди. Шундай
қилсалар, вазифаларига хиёнат қилган бўлардилар.
«Айтинг: «Мен Оллоҳдан ўзга — сизлар илтижо қилаётган бутларга бандалик қилишдан
қайтарилганман». Айтинг: «Сизларнинг ҳавойи нафсларингизга эргашмайман. Зеро, у ҳолда
йўлдан озурман ва ҳидоят топгувчилардан бўлмай қолурман». (Анъом, 56.)
Пайғамбар бўлмасларидан олдин ҳам нафратланган бутларга пайғамбар бўлганларидан
кейин қанақасига сажда қиладилар? У зотнинг вазифалари бутларнинг оддий бир тош эканини
инсонларга уқтириш эмасмиди?
Шундан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳақ таолодан келган ва, хусусан, мушрикларга ҳам ўқиб
берилиши амр этилган ушбу муборак сурани очиқчасига ўқидилар:
—«Айтинг (эй Муҳаммад): «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат
қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Оллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар.
Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат
қиладиган (Оллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун,
менинг динимўзим учундир!» (Кофирун сураси.)
* * *
Бошқа пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) бир фурсатини топиб мушрикларнинг бошлиқлари —
Макка зодагонлари билан баҳс қилишга муваффақ бўлдилар. Уларга Ислом динининг
асосларини баён эта бошладилар. Меҳмонларининг мусулмон бўлишини жудажуда
хоҳлардилар. Чунки улар Исломга кирса, кенг имкониятлар очилар, уларнинг таъсирига
берилиб икки ўт орасида юрганлар ёки уларга содиқ кишиларнинг ҳам мусулмон бўлишларига
шароит яратилар эди. Ҳеч бўлмаганда, Маккада Ислом динини бемалол, очиқчасига етказиш
имконияти туғилиши, мўмин-мусулмонлар аёвсиз зулм, ҳақорат ва киноялардан қутулишлари
мумкин эди. Суҳбат айни қизиган чоқда, бир киши келиб қолди.
— Ё Расулуллоҳ, Оллоҳ сенга ўргатган нарсаларидан менга ҳам ўргат, — деб илтимос
қилди.
Бу одам Абдуллоҳ ибн умми Мактум эди. Кўзлари ожиз эди. Набиййи акрамнинг
овозларини эшитиб турар, аммо кимлар билан суҳбатлашаётганларини билмас эди. Ҳар
доимгидай, Пайғамбарнинг табассум билан, ширинсуханлик билан қаршилашларини кутди,
аммо бу гал ундай бўлмади. Суҳбат тўхтамади. «Марҳамат қил, эй умми Мактумнинг ўғли»,
дейилмади. Бир ҳисобга у «Менга ўргат» деб илтимос қилган нарсаларини бошқаларга
ўргатаётган эдилар. Бир чеккага ўтириб, диққат билан тингласа, у ҳам мақсадига эришар эди.
— Ё Расулуллоҳ, буюк Оллоҳ сенга ўргатганларини менга ҳам ўргат, — деди у яна.
Яна ҳеч кимдан садо чиқмади. У ердагилар ҳам: «Кел, бир бурчакка ўтир, мана, сен
29
сўраётган нарсалар ўргатилмоқда...» деёлмадилар. Ахир, Абдуллоҳ ибн умми Мактум билан
бирон соатлардан кейин суҳбатлашсалар ҳам бўладику. Қолаверса, Абдуллоҳ ибн умми Мактум
«Икки дафъа Расулуллоҳга эшитиладиган қилиб гапирдий, жавоб бўлмади, бунинг бир ҳикмати
бўлса керак», дейиши даркор эмасмиди?
Йўқ, ундай дейилмади, бундай бўлмади, учинчи марта овозини баландлатиб:
— Ё Набийаллоҳ, Оллоҳнинг сенга ўргатганларини менга ҳам ўргат!.. деб бақирди.
Бу тушунмовчиликдан Фахри Коинотнинг (с.а.в.) юраклари сиқилди. Юзлари буришди ва
тескари қараб олдилар.
Меҳмонлар ўринларидан қўзғалишди. Шу пайт Расулуллоҳни (с.а.в.) ваҳий иси қамраб
олди.
Ниҳоят, Буюклар Буюги бўлган пайғамбаримизнинг нигоҳлари Абдуллоҳ ибн умми
Мактумни қидирди. Унга табассум билан қарадилар. Атрофларида ҳозир турганлар ваҳий билан
Абдуллоҳ ўртасида қандайдир боғлиқлик борлигини тушундилар.
Сўнгра ваҳий донадона қилиб ўқилди. Бу Абаса сураси эди.
«(Пайғамбар, алайҳиссалом) ўзининг олдига келган кўзи ожиз кишига қошларини чимирди
ва (ундан) юз ўтирди. (Эй Муҳаммад), сиз қаердан билурсиз, эҳтимол у (сиздан ўрганадиган
илму маърифати ёрдамида ўз гуноҳларидан) покланар. Ёки панднасиҳат оларда, сўнг у
панднасиҳат унга фойда берар?! Энди (Ўз мол-мулки билан имондан) истиғно қилиб турган
кимсага келсак, бас, сиз ўшанга юзланмоқдасиз! Ҳолбуки, у (ўзининг куфридан) покланмаслиги
сабабли сизга бирон зиён етмас! Энди (Оллоҳдан) қўрққан ҳолда олдингизга югурибелиб келган
зотга келсак, бас, сиз ундан чалғиб — юз ўгириб олмокдасиз! Йўқ (сиз асло бундай қилманг)!
Албатта, (Қуръон оятлари) бир панднасиҳатдир. Бас, ким хоҳласа, ундан панднасиҳат олур»
(Абаса, 1-12.)
Расулуллоҳ (с.а.в.) танбеҳ олган эдилар. Ҳолбуки, ибн умми Мактумдан жаҳллари
чиқмаган, фақат мушрик зодагонларнинг Исломга киришига умид қилган эдилар.
Набиййи акрам (с.а.в.) шу аҳволда Абдуллоҳ ибн умми Мактумга «Сенинг қилмишинг
Раббимдан танбеҳ эшитишимга сабаб бўлди», демадилар. Бошқаларга эса, «Менинг банд
эканимни кўриб турган эдинглар, нега бу ҳакда унга шипшиб қўймадинглар», деб гина
қилмадилар. Балки эгниларидан жуббаларини ечиб, ерга тўшадилар ва:
— Кел, Раббим мени танбеҳ қилишига сабабчи бўлган эй шарафли инсон! — дея унга
лутфу карам кўрсатиб, ёнларига ўтқаздилар. Кўнглини кўтарадиган гаплар гапирдилар.
Шундан сўнг Абдуллоҳ ибн умми Мактум Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларида алоҳида
ўринга, алоҳида ҳурматга сазовор бўла бошлади. Ҳар келганида Фахри Ко инот пайғамбаримиз
жуббаларини ечиб унинг тагига тўшайдиган бўлдилар.
Кўзи ожиз бир одамга ўз вақтида жавоб қилмагани учун пайғамбарлар Султонига танбеҳ
берилиши кимнинг ҳам ақлига келарди? Ҳатто пайғамбарга ҳам Оллоҳ таоло бошқаларни
камситишга изн бермаслигига бундан ёрқин мисол борми?!.
Ҳолбуки, ўртада на камситиш бор эди, на озорланган кўнгил. Аммо Оллоҳ таоло
расулининг салгина бепарво бўлишини ҳам истамас эди.
* * *
«Бас, қачон (қулоқларни) кар қилгувчи (даҳшатли қичқириқ) келганда (яъни, сур иккинчи
марта чалиниб, барча халрйиққа қайтадан жон ато этилганда, ҳар бир инсон ўзИ билан ўзи
бўлиб қолур). У кунда киши ўз оғаинисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотинию бола-
чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!
У Кунда (мўминларнинг) юзлари ёруғ, кулгувчи ва хуррам бўлур. Ва у Кунда (кофирларнинг)
юзлари устида чангғубор бўлиб, у юзларни қаролик қоплаб олур! Ана ўшалар фисқу фужур
қилгувчи кофирларнинг ўзидир!»
Абаса сураси шундай сўзларла тугар эди.
30
Кўнгиллар бўшашиб кетди... Қуръоннинг балоғатли ифодасини шахсан Расулуллоҳ (с.а.в.)
жанобларининг тилларидан эшитганларнинг юзларида ғамгинлик ва безовталик аломатлари
пайдо бўлди. Бугун бу дунёда киши кўзининг оқу қораси бўлган, кўкракларга меҳр билан
босиладиган гўдаклардан, иссиққина бағридан таскин топилган ота ва онадан, бир қориндан
талашиб тушган акаука ва опасингилдан, бир ёстиққа бош қўйилган умр йўлдошдан... ҳа, ҳа,
ҳамма бир-биридан қочажак эди.
Нега, нима учун қочади инсон?!
Чунки ҳар ким муҳтож, ҳар кимнинг бировдан оладиган, бошқасига берадигани бор. Ўзини
қутқаришга ожиз инсон кимга ҳам ёрдам кўрсатади, кимнинг ҳам дардига дармон бўла олади?..
Тўғри, ўша куни юзи ёруғ бўладиган инсонлар ҳам бўлади. Аммо бундай шараф кимларга
насиб этади? Бу ҳам ёлғиз Оллоҳга аён.
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қиёмат кунидан баҳс этишлари, инсонлар ўлганларидан кейин яна
қайта тирилиш
ларини такрор ва такрор таъкидловчи оятларни эълон қилишлари қурайшлик зодагонларга
сира ёқмаган эди.
— Қиёмат ҳеч қачон бўлмайди, тушундингми, бўлмайди! Ҳеч қачон!
Расулуллоҳга (с.а.в.) шундай дағдаға қилар эканлар, гўё бу сўзларига бошқаларни ҳам
ишонтиришга қатъий азм қилганга ўхшар эдилар. Гўё Набиййи муҳтарам (с.а.в.) уларга таслим
бўлиб: «Тушундим. Чиндан ҳам қиёмат бўлмайди, янглишган бўлсам керак», дейдигандек.
Четдан келганларни иложи борича Расулуллоҳдан (с.а.в.) узоқ тутиш учун бор
имкониятларини ишга солардилар.
— Хоҳлайсизларми, ўлибчириб кетганингиздан, вужудингиздаги ҳамма аъзо йўқ бўлиб
кетганидан кейин яна қайта тирилишингизни уқтирадиган бир одамни кўрсатамиз... —
дейишар, мусофирларнинг диққатини шу йўсин ўзларига жалб этгандан кейин: — Оллоҳга
бўҳтон қилаётирми ёки телбасифат бўлиб қолганми, билмаймиз... — деб иғво қилишар эди.
Ўзларини ҳақпарвар, самимий қилиб кўрсатиб, гўё «бошга битган бало»дан инсонларни
халос этиш учун жон куйдираётгандай тутардилар. Гўё ниятлари соф...
 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 2516 | Joyladi: UmmuMustafo| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Yanvar 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.