БОЗОРЛАРДА ҚИЛИНГАН ДАЪВАТ
* * * Ҳазрати Абу Бакрнинг эшиги худди биров тепаётгандай қаттиқ тақиллади. Сапчиб ўрнидан туриб эшикни очди. Келган одам ҳовлиққанича, нафаси бўғзига тиқилгудай бўлиб янгиликни сўзлади: — Анави жодугар дўстинг, бу кеча Ақсо масжидига бориб келдим, деб даъво қилмокда. —Яъни, Оллоҳнинг расули Муҳаммадми (с.а.в.)?! —Ҳа. — Жуда тўғри гапирибди. У ҳеч қачон ёлғон даъво билан чиққан эмас. Хабарчининг кутгани бошқача муносабат эди. Абу Бакрнинг сўзлари уни довдиратиб қўйди. Қайтиб кетар экан, қулоқларига ишонмасди. «Бунчалик бўлиши мумкин эмас...» дер эди ўзига ўзи. Ушбу воқеа Ҳазрати Абу Бакрга абадиятга қадар фахрли бир лақаб берилишига сабабчи бўлди. Энди у кишини то қиёматгача барча мўминлар «Абу Бакр Сиддиқ» деб атай бошлайдилар. Бу лақабни унга Набийлар сарвари бердилар. «Жуда тўғридуруст инсон» деган маънони билдирар эди бу муборак сўз! * * * Тонгсаҳарда анчамунча мушриклар Танъим йўлига карвонни кутиб олиш учун чиқишди. Яна ҳам тўғрироғи, «Йўловчилар кун чиққанида келади», шаклида берилган хабарни чиппакка чиқармоқчи эди улар. Шафақ оқара бошлаган, юзларда ҳаяжон ифодалари сезилди. Юраклар ҳар доимгидан ҳам тезроқ ура бошлаган, одамлар асабий ва сабрсиз. — Менга қолса, шу гал иш тамом, — деди кимдир. — Ҳеч йўқ бирикки сонияга фарқ қилар, ахир, —деди бошқаси. — Ана ундан кейин кўрасан Амр ибн Ҳишомнинг қандай интиқом олишини. 63 — Энди уни ҳимоя қиладиган Абу Толиб ҳам йўқ. Шу тарз гапсўз давом этар экан, ораларида умидсиз бўлганлар ҳам бор эди. — Ҳечам қўлидан келмайдиган бир ишни буюрайлик, деб роса бош қотирган кунларимизни унутдиларингми? Кўкдаги ойни иккига бўлганиничи? Ҳой биродарлар, шарманда бўлиб қолмайлик тағин. Кутилган вақт яқинлашганида, икки киши баланд жойга чиқарилди. Бири кунчиқар томонни, иккинчиси Танъим йўлини кузатиб туришди. Ким кўрса, шу заҳоти бақириб хабар бериши керак эди. Абу Жаҳл сабрсиз, баъзан бошини кўтариб ҳалигиларга қарайди: — Нима гап? — деб сўрайди. — Ҳеч нима кўринмаяпти, — деган жавоб уни баттар безовта қилади. Кун чиқишига дақиқалар ҳам эмас, сониялар қолди. Абу Жаҳл сўнгги марта юқорига қаради. Йўлпойлоқчининг кўзлари олисда, тинимсиз тикилади. Кўрса, албатта, дарҳол жавоб берарди. — Ўзингни бос, — деди Умаййа Абу Жаҳлга, — бу сафар биз албатта ғалаба қозонамиз! Убай ибн Халаф унинг фикрини тасдиқлади: — Мана, қуёш ҳам чиқай деб қолди. Шу пайтгача келмаган карвон тўсатдан келиб қолармиди?.. Қуёш ҳар доимгидай ўз вақтида чиқишга, карвон ҳам Маккага бир дақиқа бўлсада, олдинроқ етиб олишга шошилишар, қуёш ҳам, карвон аҳли ҳам улкан бир даъвонинг исботи ё инкори учун мусобақалашаётганларидан ўзлари бехабар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) пайғамбарлик вазифасини берган Буюк Оллоҳнинг ёрдамига ишонар, расулини ёлғончи қилмаслигига амин эдилар. Ҳар дақиқа, ҳар сонияда энг покиза миннатдорлик туйғулари билан Раббига йўналган қалблари ушбу дамда яна Унга, фақат Унга илтижо қилар эди. Қуёшни яратган У, дунёни яратган У, ҳар иккаласига Ўзи истаган низомни берган ҳам Удир. Ирода этмаса, карвон юролмас, Унинг иродасисиз тўхтамас. Боришни истаган жойига, У хоҳлаган пайтдан олдин ёки кейин бориши ҳам мумкин эмас. Абу Жаҳл ва унинг ҳамтовоқлари қанчалик сабрсиз ва безовта бўлсалар, Расулуллоҳ (с.а.в.) шунчалик вазмин ва хотиржам эдилар. Қуёшнинг илк нурлари порлайдиган сониялар келди. Абу Жаҳл ҳамон сокин турган Расулуллоҳга (с.а.в.) қаради. — Мана энди сени йўқ қиламан! — дея минғирлади. — Қолаверса, бу сафар ёнингда шу пайтгача ҳимоя қилиб келган анави нодон, ўжар амакинг ҳам бўлмайди. Тишларининг орасидан илоннинг заҳари каби сочилган бу сўзларни Расулуллоҳ (с.а.в.) эшитмадилар. Чунки ушбу дамда йўлпойлоқчилар бирдан бараварига бақириб қолишган эди. — Нима гап, эй фалончилар? Энди иккаласи алоҳидаалоҳида жавоб берди: —Кун чиқди! —Карвон кўринди! Ахнас ибн Шариқ қўлидаги ҳассасини бор кучи билан ерга урди. — Бундай толеънинг... — деб бошланган сўзларини уятсиз сўкиниш билан тугатди. Мўминлар хурсандликдан йиғлаб юборишди, Расулуллоҳ (с.а.в.) билан биргаликда Оллоҳга ҳамду санолар айта бошлашди. Улуғ Умар Абу Жаҳлга яқинлашди: —Энди имон келтиришинг керак, эй Амр, — деди.— Мурувватли иисон бундан бошқача йўл тутмас. —Дафъ бўл, Умар, ҳозир сенинг гапларингни тинглайдиган холим йўқ. — Хўш, дафъ бўлмасам, нима қилардинг?! Бу овоз Умарнинг олов сачраган кўзлари ифодаси эдими ёки куфрга қарши битмас- 64 тугунмас бир кин ва интиқомга тўлиқ юрагидан отилиб чиққанмиди? Абу Жаҳл 6у кўзларга бир сониягина тикилиб турди, сўнг Умар билан яккамаякка олишиб кўрсаммикан, деган ўй яшин тезлигида миясидан ўтди. Аммо... «Шу бор обрўйимни ҳам йўқотмай тағин» дегандай, мағлуб нигоҳлари ерга қадалди. Оёқлари уни орқага тортди. Мўминларга Оллоҳ ҳадя этган буюк имон тимсоли бўлмиш Умар мустаҳкам бир қалъани ёдга солувчи гавдаси билан Ислом зафарини намойиш этиб турар эди. Эшитганларни титроққа соладиган гулдурос бир овозда: — Хўш, энди нима дейсизлар? Яна биронтангиз қарши чиқасизми? — деб ҳайқирди. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Ўзаро пичирлаб: «Бунчалик бўлиши мумкин эмас ахир...» деганлар бўлди. Бироқ берилган хабарнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳали тўла аниқланмаган эди. Бир муддат кутиб туришди. Карвон кела бошлади. Нигоҳлар энг олдиндаги туяга қадалган. Олдинда кулранг бир туя эди, икки ёнбошида оқ ва қора — икки қоп юк. Карвондагилар, бизларни кутиб олишга чиқишибди, деб ўйлашди. Асл мақсадларини билишмасди. Шунинг учун: — Келишимизни қаёкдан билақолдинглар? — деб сўрашди. Саволлари савол билан қаршиланди: — Кеча қаерда тўхтаб ҳордиқ чиқардингизлар? — Дажнон водийида, — деб жавоб қилди карвон аҳли. —Оббо шайтон тушмагурэй! —Нима бўлди? —Нима бўлгани билан ишларинг бўлмасин. Шундан кейин: —Ораларингда бир ичим суви ўзидан ўзи ғойиб бўлиб қолган кимса борми? — деб сўрашди. —Ҳа, менман ўша сувсиз қолган одам. Ётишдан олдин мешимда аниқ сув бор эди, эрталаб туриб ичарман, деб ўйловдим. Эрталаб қарасам, сув йўқ. Аммо мешнинг оғзи берк. Биродарларимдан сўрабсуриштирдим. Ҳеч ким, «Мен ичувдим», демади. — Бўлиб ўтган воқеаларни бир-бир сўзлаб бергач, атрофига ҳайрон боқди: — Нималар бўляпти ўзи, бизга бундай тушунтириб берсаларингизчи, — деди. Абу Жаҳл асабий бир овозда ғўлдиради: — Жодугарлик тажрибаларини ўтказяпмиз. Дунёнинг энг машҳур жодугари ўзимизнинг қабиладан чиқди. Ҳа... Ҳақни кўриш ва ҳис этишдан маҳрум бу кишилар, шунчалар очиқ-ойдин мўъжизани ҳам, ҳар доимгидай, «сеҳржоду» дейишдан нарига ўтмаган эди. * * * Саййидул анбиё (с.а.в.) жаноблари бир кечада Ақсо масжидига бориб келганларини сўзлаб бергач, кофирларнинг гумроҳлиги янада ортгани, ҳатто имон келтирганлардан баъзилари ҳам: «Бунақаси бўлиши мумкин эмас», дея диндан чиқиб кетганлари ривоят қилинади. (Ибн Касир. «Сияр», 2/96. 112) Аммо динидан қайтганларнинг исмлари сақланиб қолмаган. Фахри Коинотнинг (с.а.в.) шу кунгача берган ҳар бир хабарларини маъқуллаб, тасдиқлаб келган ва бу йўлда хар кандай жабрзулмга мардларча кўкрак керган мўминларнинг пайғамбаримиз бир кечада Ақсо масжидига бориб келганларини айтганлари учунгина у кишининг динларидан чиқиб кетиши бўлмағур гап. Қолаверса, Расули акрам (с.а.в.) бу сафарни тасдиқловчи очиқ-ойдин далилларни келтирганлар, бунга ҳатто Абу Жаҳлдек ашадий мушриклар ҳам эътироз билдира олишмаган. Расули муҳтарам (с.а.в.) ўзларидан сўралган саволларга жавоб бера олмай қолганларида 65 ҳам бошқа гап эди. Ўшанда, баъзи мўминлар динидан қайтди, дейишнинг маъноси бўлар эди. Устигаустак, карвоннинг етиб келар вақти ҳақидаги хабарларининг тўғри чиқиши, мункирлар ҳам имонга келишларига арзигулик воқеа эди. Меърож ҳодисасидан кейин мўминлар кунига беш вақт намоз ўқийдиган бўлишди. Бундан олдин улар кунига атиги икки маҳал — кун чиқиши ва кун ботишидан олдингина намоз ўқишар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша кечадан эътиборан ҳар галги намозларида ўша ғаройиб сафарнинг — Мавло ҳузурига боришнинг маънавий ҳузурини туядиган бўлдилар. Ҳар намоз у зот учун ўзига хос бир меърожга айланди. Холис ният ила Парвардигори ҳузурида қоим бўладиган ҳар бир мўмин учун ҳам намоз бир меърождек бўлиб қолди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ғаройиб сафарлари рўй берган меърож кечаси ҳақида Исро сурасида ҳикоя этилади. Шунингдек, мўминлар риоя қилишлари зарур бўлган диний ва ахлоқий ҳукмлар ҳам шу сурада келди. Оллоҳ таолодан ўзга ҳеч бир нарсани илоҳ қилмаслик зарурлиги яна бир бор такрорлангач, отаонага ҳурматда бўлиш, қариндош-уруғ, қўниқўшни ва мусофирларга ёрдам бериш, фарзандларни камбағалликдан қўрқиб ўлдиришдан тийилиш, зинодан узоқ юриш, одам ўлдирмаслик, етимнинг ҳақини емаслик, тарозидан урмаслик, хоксор бўлиш ва кибру ҳавони тарк этиш каби ҳукмлар баён қилинди. * * * Мушриклар билан мусулмонлар орасидаги зиддият шу даражага етдики, натижада ҳазрати Абу Бакр (р.а.) ҳам Маккани тарк этишга қарор берди. Мушриклар уни ўз ҳолига қўймас, тинчгина тоатибодат қилишига ҳам йўл бермас эди. Бошқа мусулмон биродарлари каби, Ҳабашистонга ҳижрат қилмоқчи бўлди. Вазиятни Расулуллоҳга (с.а.в.) тушунтирди. Ижозат олгач, сафар халтасига керакли микдорда озиқовқат солдида, Маккани тарк этди. Қалби ғам-ғуссага тўлган, ниҳоятда паришон эди. Барқул ғамодга етиб борганида Қора халқининг йўлбошчиси Молик ибн Дағиннага дуч келиб қолди. Азалдан бир-бирларини танишар эди. — Йўл бўлсин, ё Абу Бакр? — деб сўради Молик ибн Дағинна. —Ҳабашистонга кетяпман. —Ҳа, яхши. Унда мол-мулкинг қани? —Тижорат учун бораётганим йўқ... Ҳазрати Абу Бакр бор гапни қисқача сўзлаб берди. Ибн Дағинна диққат билан тинглар экан, юрагида эътироз туғилди. — Ё Абу Бакр, сендек мўътабар зот шундай бир арзимас сабаб билан ватанингни тарк этиб чиқиб кетишинг тўғри эмас. Ҳайдаб чиқаришлари ҳам инсофдан эмас. Сен камбағалларга ёрдам қўлини чўзадиган, қариндош-уруғлик алоқаларини ҳурмат этадиган, мазлумларнинг оғирини енгил қиладиган, мусофирга иззатикром кўрсатадиган олижанобинсонсан. Мен сени ҳимояга оламан, қайт юртингга! Ўз шаҳрингда Парвардигорингга хоҳлаганингдай ибодат қилавер. Биргаликда Маккага қайтдилар. Ибн Дағинна қурайшийлар орасида сўзи ўтадиган, обрўэътиборли киши эди. Қурайш зодагонлари билан учрашди. —Абу Бакрдай мўътабар бир одам ватанидан ҳайдалмаслиги керак, — деди. —Сен уни ҳимоянгга олганингга, албатта, биз қарши эмасмиз, — деб жавоб қилишди маккаликлар, — аммо бу масалада баъзибир шартларимиз бор. — Хўш, қанақа шартлар экан улар? — Абу Бакр ибодатини уйида қилсин, намозни ҳам уйида ўқисин, нима қилмоқчи бўлса, уйида қилсин. Қисқаси, бизни безовта қилмасин. Чунки хотинларимизни, бола-чақаларимизни бир балога йўлиқтириб қўймасин, деб қўрқамиз. 66 Ибн Дағинна бу таклифга рози бўлди, ҳазрати Абу Бакр ҳам шартларни қабул этди. Ғурбат элларда ҳасрат чекиб юргандан кўра, мана шундай шартлар остида бўлса ҳам Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларида қолиш маъқул эди унга. * * * Бир куни ҳазрати Абу Бакр уйининг олдини масжидга айлантиришни ўйлади. Шу ерда намоз ўқий бошлади. Нозик табиатли бир инсон эмасми, абадий мўъжиза бўлган Қуръони карим гўёки унинг қалбининг теранликларига иниб борар ва у ердан тотли оҳанг ила йўғрилиб чиқиб келар эди. Баъзан азоб оятлари унинг руҳида ғалаёнлар кўтарар, Оллоҳнинг лутфу карамидан баҳс этадиган оятлар эса, жаннат шабадаларини эстираётгандай бўлар эди. Маҳалла болалари уни томоша қила бошлашди, аёллар унинг кўзёшларила, ёниқ овозла ўқиётган Қуръонига қулоқ тутадиган бўлиб қолишди. Бу вазият қурайшийларни бетоқат қилди. Аёллар ва болаларга бу ёниқ овознинг, бу кўзёшларнинг таъсир этиб қолишидан қўрқишди. Ибн Дағиннага хабар жўнатишди. У дарҳол етиб келди ва нима гаплигини суриштирди. — Биз сенинг ҳимоянгни тан олганмиз, аммо Абу Бакр уйида ибодат қилсин деб шарт қилиб қўйган эдик...— дея вазиятни батафсил тушунтиришди. — Ё Абу Бакр шартларимизга амал қилсин, ёхуд сен ҳимоянгдан воз кеч. У Абу Бакрнинг уйига келиб, қурайшийларнинг хоҳишларини англатди. Ҳазрати Абу Бакр уни ноқулай аҳволга солиб қўйишни истамади. — Менга Оллоҳнинг ҳимояси кифоя, сенинг ҳимоянгдан воз кечаман, — деди. Арабларнинг одатига кўра, бирга Қурайш зодагонларининг ҳузурига боришди. Ҳазрати Абу Бакр Ибн Дағиннанинг ҳимоясидан ўз ихтиёри билан воз кечаётганини, бунда унинг заррача айби йўқлигини эълон этди. Молик ибн Дағинна кўнгли хотиржам бўлиб изига қайтди. Ҳазрати Абу Бакр учун эса, яна эски — нотинч, беҳаловат кунлар бошланди. БОЗОРЛАРДА ҚИЛИНГАН ДАЪВАТ Арабларнинг учта йирик ва машҳур бозори бор эди, улар: Укоз, Мажанна ва Зулмажоз. Аввали Шаввол ойида Укоз бозори очилар ва бу ерда савдосотиқ бир ойча давом этар эди. Сўнгра Мажаннада йигирма кунлик бир бозор очилар, у ердан эса, Зулмажозга кўчилар эди. Бозор мавсуми тугагач, ҳаж мавсуми бошланар, карвонкарвон бўлиб сафарга чиққанлар Каъбани тавоф этиш учун Макка сари йўл олар эдилар. Расули мукаррам (с.а.в.) ҳаж қилиш мақсадида Маккага келган қабилалар орасида юриб, уларни Исломга даъват эта бошладилар. Енларида қабилаларнинг келиб чиқиши, насликасби хусусида кенг ва атрофлича биладиган Ҳазрати Абу Бакр бор эди. Дуч келинган кдбила аъзоларидан аввал ким эканлиги сўралар, сўнгра уларнинг қошига ўтириб, Ислом динидан баҳс этар эдилар. Абу Лаҳаб ҳам қараб турмас, у ҳам эски вазифаси билан банд бўлар эди. — Ишонманглар унга! Болаларни оталарига душман қилган жодугар мана шу бўлади! Оилаларни бузган, эрни хотиндан ажратган иғвогар мана шу одамдир! —деб бақириб юрарди. Баъзилар истеҳзо ва ҳақоратомуз оҳангда бу динни қабул этолмасликларини билдирардилар. Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) сира ҳам умидсизланмай, бошқа бир қабилани даъват қила бошлар эдилар. Баъзилар очиқданочиқ савдолашишга тушишарди: — Хўп, агар биз сени қўллабқувватласак ва муваффақиятга эришсак, ҳокимиятни бизга топширасанми? Шунга розимисан? — дейишарди. Ҳаққа даъват этаётган зот бунга жавобан ҳам ҳақ сўзни сўзлар эдилар: — Ҳамма нарса Оллоҳнинг хоҳиширодаси билан бўлади. У истаган бандасига ҳокимият 67 беради. — У ҳолда 6у иш бизга тўғри келмайди. Биз бу ишни деб жонимизни жабборга берайлик, ҳаётимизни хавф остига қўяйлик, арабларнинг душманлигига учрайлик, уларнинг ўқларига нишон бўлайликда, сўнгра қўлга киритилган ғалабанинг ўлжаларидан бошқалар баҳраманд бўлсинлар?! Йўқ, унақаси кетмайди. Ҳар бир қабила бирон баҳона ёки бирон «камчилик» топиб, бу динга киришдан ўзларини олиб қочарди. Ниҳоят Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳазраж қабиласидан бўлган олти кишилик бир гуруҳга юзлашдилар. Улар Минонинг Ақоба деб аталувчи жойида тўхташган эди. — Кимсизлар? — деб сўрадилар Фахри Коинот (с.а.в.). — Ясрибдан келдик. Ҳазраж қабиласиданмиз, — деб жавоб қилишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга Ислом дини тўғрисида сўзлаб бердилар. Оллоҳнинг пайғамбари эканларини, ўзларига китоб туширилганини таъкидладилар. Муқаддас Қуръони карим оятларидан ўқиб бердилар. Ҳазражликлар бир-бирларига тикилиб қолишди. Маъноли қарашлар қилишди бир- бирларига. Сўнгра биттаси пичирлагудек паст овозда: Яҳудийлар маълум қилган пайғамбар шу одам бўлса керак. Унга имон келтиришда зинҳорбазинҳор яҳудийлар биздан ўтиб кетмаслиги керак, — деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзлаб берган нарсалар жуда гўзал, мафтункор ва таъсирчан бўлиб, инсонга фазилат ва одоб сабоғини берар эди. Ақли расо киши бу нарсалардан юз ўгириши тўғри бўлмас эди. Шунингдек, пайғамбар эканини таъкидлаётган бу зотнинг чеҳрасидан нур ёғилар, вужудидан хуш бир бўй таралар эдй. Самимий бир тушунча, покиза бир қалб эгаси экани шундоққина кўриниб турарди. — Сенга ишонамиз, эй улуғ инсон. Шубҳасиз, сен Оллоҳнинг бизга раҳмат қилиб жўнатган пайғамбарисан, — дейишди бир овоздан. Расулуллоҳ (с.а.в.) севиниб кетдилар. Шу пайтгача бошқа қабилаларга қилган даъватлари зое кетган, қалблари ғам-ғуссага тўлган бўлса, энди бу имон учқунлари юракларига ором бағишлаган эди. Ҳазражликлар бирмабир ўзларини танитишди: —Абу Умома Асъад ибн Зурора. —Авф ибн Ҳорис. —Рафиъ ибн Молик. —Қутба ибн Амр. —Уқба ибн Амр. —Жобир ибн Абдуллоҳ. Баъзи ривоятларда бу илк учрашувда ҳазражликлар саккиз киши бўлгани нақл қилинади. Юқорида исмлари келтирилганлардан ташқари яна Муоз ибн Афро ва Убода ибн Сомит ҳам борлиги билдирилади. — Шу кунларда ўз қавмимиз билан ҳам, қавмимизга мансуб бўлмаган яҳудийлар билан ҳам келишолмай турибмиз. Орамизга душманлик ва ёмонлик уруғлари кириб қолди. Умид қиламизки, сен туфайли Оллоҳ таоло орамиздаги тушунмовчиликни бартараф этиб, яна қар дошлик уруғларини сочади. Биз юртимизга қайтиб, қабиладошларимизни ҳам сенинг динингга даъват қиламиз. Агар Оллоҳ уларни мана шу дин устида тўплаб бирлаш тирса, биз сендан миннатдор бўламиз. Шундан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) билан хайрлашиб, юртларига қайтиб кетишди. Шу йўсинда Ясриб шаҳрида ҳам Ислом динининг уруғлари сочилди. Булар Ясрибга бориб, мазкур шарафли ва муборак динни тушунтиражак, унга даъват этиб, ўзлари сингари имони бақувват мусулмонларни етиштиражаклар. 68 Буюк Оллоҳ инсоният учун ёйган, лекин маккаликлар хўрлаган бу баракотли дастурхон атрофига мадиналиклар ўтиражак, қурайшийлар оёқости қилган бу муборак неъматни авс ва ҳазражликлар бошларига кўтаражаклар келгусида. Ислом тарихида исмлари жуда оз маълум бўлган бу шарафли инсонларнинг номлари олтин ҳарфлар билан ёзилса ва ҳар бир мўмин-мусулмон қалби тўридан жой олса, арзийди. Улар инсониятнинг саодат раҳбаридан олган омонатни Ясрибга тарқатиш мақсадида йўлга чиқар эканлар, Набиййи акрам (с.а.в.) хам кўнгиллари ғоят кўтарилган ҳолда бошқа мусофирлар билан учрашиш учун жойларидан жилдилар. Бир йилдан кейин яна ҳаж мавсуми бошланганида, Ясриб шаҳридан имон нури ила безанган ўн икки киши келди. Улар орасида, ўтган йили Расулуллоҳнинг саҳобалари қаторига киришга мушарраф бўлган олти киши ҳам бор эди. Улар бир йил олдин кўрган Улуғ Пайғамбарларини соғинган, у зотнинг муборак юзларини кўриш, мафтункор суҳбатларидан баҳраманд бўлиш учун қанот ёйиб, учгудай бўлиб келишган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) улар билан аввалги учрашган жойларида учрашдилар. Келганлар ҳаммалари мусулмон эди. Ясрибда ҳам яна кўпгина кишилар мусулмон бўлганлари ҳақида хушхабар етказишди. Бундан буён қандай хукмларга риоя қилишлари кераклигини сўраб ўрганишди. Суюкли пайғамбаримиз билан Ясриб мусулмонлари орасида бир шартнома тузилди. Тарихда бу шартнома «Биринчи Ақоба байъати» номи билан қайд этилгандир. Бу йиғилишда Расулуллоҳ (с.а.в.): — Оллоҳга ҳеч бир нарсани шерик қилмаслик, ўғрилик қилмаслик, зинодан узок бўлиш, норасида гўдакларни ўлдирмаслик, ҳеч кимга бўҳтон ёғдирмаслик, хайрли ишларга қаршилик кўрсатмасликка менга сўз беринг!.. Сизлардан сўзида турганларга мукофот беришни Оллоҳ ваъда қилади. У ҳар қандай нуқсондан пок ва марҳаматли зотдир. Мана шу ҳукмларга риоя киламан деб эвазига фоний дунёда азобларга қолинса, бу азоблар охиратда мағфиратга айланади. Булардан биттасига амал қилмаганлар эса, Оллоҳнинг иродасига ҳаволадир. Хоҳласа, гуноҳларини афв этади, хоҳласа, азоб беради, — дедилар. Ўн икки киши Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ушбу сўзларини такрорлаб қасамёд қилдилар. Расулуллоҳга (с.а.в.) қасамёд қилиш шарафига сазовор бўлган ясриблик бу инсонлар қуйидагилар эди: 1. Асъад ибн Зурора. 2. Авф ибн Ҳорис. 3. Муоз ибн Ҳорис. 4. Рафиъ ибн Молик. 5. Заквон ибн Қайс. 6. Убода ибн Сомит. 7. Язид ибн Саълаба. 8. Аббос ибн Убода. 9. Уқба ибн Амр. 10.Қутба ибн Амр. 11.Малик ибн Таййихон. 12.Увайм ибн Соида Ақобада кўнгиллари покланган мўмин-мусулмонлар ватанларига қайтар эканлар: — Е Расулуллоҳ, биз билан бирга бир одам жўнатинг, қавмимизга Қуръонни ўргатсин, — дедилар. Фахри Коинот (с.а.в.) жанобларининг муборак чеҳраларида мамнунлик излари кўринди. Бу самимий бир илтимос эди. Бундан буён маккаликлар хор килган тавҳид машъаласини ясрибликлар баланд кўтаражак, илдизли имон кўчати ўша муборак тупроқларга ўтқазилажак, бу беқиёс кўчат муборак ҳосилларини ўша ерда бежарак эди. Мусъаб ибн Умайр ушбу вазифага энг муносиб инсон эди. Чақиртирилди, Ясрибда Қуръон 69 ўргатиш вазифасига лойиқ деб топилгани билдирилди. Мусъаб бу вазифани ғоят мамнунлик билан қаршилади. «Энг хайрлигингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатадиганингиздир», деб буюрган улуғ Расул бу даъфа уни ушбу шарафга ноил қилган эдилар. Мусъаб имон келтирганидан сўнг оиласидан бадарға этилган эди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) пайғамбарликларини тасдиқлагунига қадар том маънода шоҳона ҳаёт кечирган, хоҳлаган нарсаси унга доим муҳайё, энг тансиқ таомлар у истаган дамда ҳозиру нозир бўлган. Энг ноёб кийимлар кийиб, шаҳзодалардек давру даврон суриб келган эди. Бироқ имон келтирганидан сўнг ҳамма нарса бирданига тескарисига ўзгарди, қадрдон гўшасидан ҳайдалди.
|