"Saodat asri qissalari" 2-Kitob БУЮК МЎЪЖИЗА, ҒАРАЗЛИ ИСТАКЛАР
Аҳмад Лутфий САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ Ойдинликлар сари 2-китоб БУЮК МЎЪЖИЗА Макка аҳли орасида мишмиш тарқатилди: гўё Расулуллоҳ Қуръонни ўзлари ўйлаб чиқарган эмишлар, сўнгра Оллоҳ каломи деб одамларни йўлдан оздираётган эмишлар. Бу ғирт туҳмат эди. У кишининг ёлғон гапирмаётганларини мушриклар жуда яхши билишарди. Болаликларидан ҳамманинг кўзи ўнгида тўғрисўз, дуруст бир инсон бўлиб ўсган Расулуллоҳнинг ўта андишали эканликларини кўп бор синашган эди. Қуръон уйдирма бўлса, ўша заҳоти иссиғида бу ишнинг тагига етиш мумкин эди. Чунончи, Оллоҳ таоло навбатдаги бир оятни тушириб бу масалани буткул ойдинлаштирди: «Айтинг (Эй Муҳаммад): «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръоннинг ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсаларда, унинг ўхшашини келтира олмаслар» (Ал-Исро сураси, 88.). Набиййи акрам (с.а.в.) инсонларга етказган илоҳий, муқаддас бир китоб бўлмиш Қуръонни «уйдирма, инсон каломи» деганларга ҳақ ва адолат билан фурсат берилди. Унга ўхшаш бир каломни айтишнинг уддасидан чиқсалар, тамом, шу билан Муҳаммаднинг даъвоси ниҳоясига етар, мағлубиятга учрар эди. «Оллоҳ каломидир», дея такдим этилаётган Қуръон араб тилида, мушриклар эса, арабчанинг энг мукаммал жиҳатларини ҳам чуқур биладиган, адабиётга зўр ҳавас билан қарайдиган қавмлардан эдилар. Шеър ўқишар, ўқиганда ҳам жуда мукаммал, турганни югуртирадиган, югурганни тўхтатадиган, жанжал чиқаришга ёки жанжални тўхтатишга қодир шеърларни ўқир, ҳам наср йўлида, ҳам назм йўлида истаган адабий ифодани танқид қила олишар эди. Уларнинг орасида Дамашқдан то Ямангача донғи кетган шоирлар бор эди. Уларга бир неча оғиз ширин сўз ва мақтов айтилса ёки бир нечта қизил туя ваъда қилинса, кифоя, бу улкан муаммо тез ҳал бўлардикўярди. Абу Жаҳлга хушхабар жўнатилди. Агар Қуръоннинг каломига ўхшаш бир сўз ё бир хитоб айтилса, бу масалага барҳам берилади, дейилди. Аммо бу хушхабар уни хурсанд қилиш ўрнига дамини ичига юттирди. Абу Суфён ҳам жим бўлиб қолди. Ахнас ибн Шариқ ҳам бош эгди. «Мен сизларга Муҳаммад ҳикоя қилаётган афсоналардан ҳам қизиқроқ масаллар айтиб беришим мумкин», деган Надр ибн Ҳорис хам гўёки оғзига талқон солди. «Инсу жинлар бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар ҳам, 6у Қуръонга ўхшаш каломни келтира олмаслар», дейилибдими, ажабо?! Ўҳў, шуям иш бўптими, қани, кўрайликчи», дея енг шимариб, Қуръондан хам гўзал насрий ё назмий асарни ўртага қўйган кишига ким нима ҳам дея олар эди? Аммо бунга ҳеч ким журъат қилмади. Тоғни ўрнидан қўзғатиш, уммонларни сузиб ўтиш балки мумкиндир, аммо бу илоҳий каломга ўхшашини яратиш кимсанинг қўлидан келмасди. Шу тариқа бундай мусобақага чорлов жавобсиз қолди. «Мана, Қуръонга тенг келадиган 2 каломни мен баён этаман!» дейдиган бир мард топилмади. Бу орада Фил сураси туширилди: «(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми? У зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийланайрангларини барбод қилмадими? У зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўптўп қушларни юбориб, уларни (қуртқумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илматешик) қилиб юборди!» Бу оятларни эшитганларнинг хаёлида бундан қирқ еттиқирқ саккиз йил муқаддам бўлиб ўтган фожиали воқеа қайта жонлангандай бўлди. Олтмиш минг кишилик жуда катта бир қўшиннинг бир неча дақиқадаёқ осмондан ёмғирдек ёққан майда тошлар билан маҳв этилиши, олдиларига солиб ҳайдаб келган филнинг Каъба томонга юришдан чекиниши ва шунга ўхшаш ғаройиб ҳодисалар... Қубас ибн Ашйам ўша замонга оид хотирасини бундай баён этган эди: «Онам мени орқасига опичиб олди. Абраха лашкари ер билан яксон бўлган жойга бордик. Филнинг сасиб кетган кўкимтир жасади мени шу қадар қўрқувга солдики, ўшанда биз кўрган манзарани эсласам, ҳанузгача кўз олдимдан кетмайди». Расулуллоҳдан аччиқ бир мағлубиятга учраган мушриклар бунинг аламини қандай олиш ҳақида тинимсиз бош қотирдилар. — Ибн Абу Кабша умр бўйи уринсак ҳам қўлимиздан келмайдиган бир ишга таклиф этиб, бизни шарманда-ю шармисор қилди. Энди биз ҳам унга қиёмат кунигача уриниб уддасидан чиқа олмайдиган бир ишни таклиф этайлик, шундагина уни мағлуб этамиз, — деган фикр ўртага ташланди. Ўша заҳоти турлитуман мулоҳазалар ёғила бошлади. — Шошманглар, биродарлар. У шундай бир иш бўлиши керакки, ундан мушкулроқ бир ишни топиш мумкин бўлмасин. Ўрнига мана бундай қилсак бўларкан, дейилмасин. Бу ҳам тўғри фикр эди. Бошлар эгилди. Зеҳнлар буткул шу муаммо билан банд бўлди. —Дарахтни юргизсин... —Сувни тескари томонга оқизсин... Лекин бу таклифлар маъқул кўрилмади. Ниҳоят, Абу Жаҳл фикр билдирди: —Ойни иккига бўлсин: бир бўлаги бир тепаликнинг, иккинчи бўлаги бошқа тепаликнинг устида чарақлаб турсин, сўнгра яна бирлаштириб, асл ҳолига қайтарсин, деди. Бу гап ҳаммага маъқул бўлди, юзларда табассум балқди. Ҳеч ким бундан зўрроқ таклифни кирита олмас эди. Кўкда чарақлаб турган, етишиш мумкин бўлмаган ойга ким ҳам ҳукмини ўтказа олади? Бу ҳатто тасаввур қилиб бўлмайдиган бир иш эди. Валид Абу Жаҳлга миннатдорона боқди: —Офарин, ё Амр, ҳеч ким бундан мушкул, бундан қийинроқ бир ишни ўйлаб топа олмас эди, — деди. —Бугунданоқ Ибн Абу Кабшанинг мағлубиятини кўриб тургандайман, — деди Умаййа. Утба эса: — Агар бу сафар ҳам бизни мағлуб этса... — деяётган эди, Валид унинг сўзини бўлди: — Йўғэ, эй Утба, бу сафар унинг мағлуб бўлишига ишонавер, — деди. Сўнгра нигоҳларини Абу Жаҳлга қадади: — Оббо чўчқаей! — деди, кейин бошқаларга қараб давом этди: — Нақадар муғамбир одам эканини билсангиз эди. Абу Жаҳл бу илтифотдан мамнун бўлиб кетди: —Раҳмат сенга, амакижон, — деди. Абу Лаҳаб ҳам Абу Жаҳлни қутлади: — Унинг бемаъни, беҳуда даъвоси мана энди барбодбўладиган бўлди. Ва сен ҳошимийларга иснод келтирган бу пайғамбарлик сафсатасига барҳам берасан. Мен бошлиқ 3 барча ҳошимийлар бунинг учун сендан жуда миннатдор бўламиз, эй Амр! — деди. Бу мажлис Маккадан саккиз чақиримча наридаги Мино деган жойда ўтказилди. Рисолат тахтининг охирги ва энг улуғ султони жаноби пайғамбаримиз ҳам ўша куни Минода эдилар. У зотни ўзлари тўпланган жойга таклиф этишлари қолди, холос. Хабар жўнатилди, кўришмоқчи бўлганлари билдирилди. Оллоҳнинг севиклиси (с.а.в.) таклифни қабул қилиб, уларнинг ёнига келдилар. — Бизга пайғамбарлигингга доир очиқравшан далил керак, — дейишди. — Нима хоҳлайсизлар? — Ойни иккига бўл, деди Абу Жаҳл. Бир парчаси Абу Қубайс (Сафо) тепалиги, иккинчи бўлаги Қайқаон тепалиги устига келсин. Буни ҳамма кўрганидан сўнг бу икки парча яна бир- бирига ёпишсин. Агар ҳақиқатан пайғамбар бўлсанг, шуни қиласан, эплай олмасанг, ҳикоянг бу ерда тугайди. Набиййи акрам (с.а.в.): —Майли, — дедилар. —Оллоҳ таоло сизлар айтаётган ишни рўёбга чиқарса, нима бўлади? Менинг ҳақиқатан пайғамбар эканимга ишонасизларми? — Албатта, — деди Амр ибн Хишом. — Бўлмасам, парвардигоримдан шундай бўлишини тилайман. Абу Жаҳл қўшиб қўйди: Шарти бор, бу таклифимиз бугун кечаси амалга ошиши керак, бошқа кун эмас... Йиғилиш тугади. Расулуллоҳ бу ердан кетганларидан кейин Уқба ибн Абу Муойт андишаланди: —Биз талаб қилган мўъжизани агар кўрсатса, имон келтирамиз, деб сўз бердинга, эй Амр! —Агар ойни иккига бўлса, ҳақиқатан унга пайғамбар деб ишонамизми? — дея Умаййа ҳам тараддудини изхор этди. —Ҳеч қачон, ҳеч қачон! У биз талаб қилган нарсани бажара олмай адойи тамом бўлади ва бу масала шу ерда ёпилади! — деб Абу Жаҳл ер тепинди ва сўзида давом этди: — Мино тупроқлари абадиййан ғалабамизнинг куйини ижро этгай. Биз унинг пайғамбарлигига асло ишонмаймиз! Ҳар икки тарафни ҳам сабрсизлик, ҳаяжон қоплади. Мўмиилар Расулуллоҳга қилинган бу таклифни эшитгач, Оллоҳга сиғина ва илтижо кила бошладилар: —Оллоҳим, севикли пайғамбаримизга ёрдам бер!.. Ҳар бир нафасда шу дуо, ҳар одимда шу илтижо такрорланарди гўё. Тиллар сўзламас, дудоқлар қимирламас, қалблар риёдан йироқ бир самимият ва ҳаяжонга йўғрилган бу илтижоларни тилга чиқармай турибоқ Роббул Оламийнга — юраклардаги жамики сиру асрордан хабардор Буюк Мавлога ҳавола этар эди. Мушриклар байрамона кайфиятда. Бошлари ҳар вақтдагидан ҳам тик ва мағрур. Бир неча соат кейин қозонилажак буюк ғалабани ҳозирданоқ нишонлашаётган эди. Уларнинг назарида, тунда охирги ва оғир зарба берилиб, Ибн Абу Кабшанинг ҳам, унинг йўлига кирганларнинг ҳам ҳисоб дафтарлари шу кеча ёпилғуси эди. Мушриклар бир-бирларини табриклашарди: —Бу гал Амр ибн Хишом жон жойидан ушлади лекин!.. —Бурчакка шундай сиқиб қўйдики, энди қўлдан қутулолмаслиги аниқ!.. Ва ҳоказо гапсўзлар... * * * Шошқалоқлик нималигишг билмайдиган қуёш ҳар кунгидай ўз вақтида ботди. Кун ғирашира қорая бошлаганида шарқдан ҳафиф бир ойдинлик пайдо бўлди, сал ўтмай эндиэнди ўн тўрт кунни ошатган ой астасекин кўрина бошлади. 4 Одамларнинг қалбини сўнгсиз ҳаяжон қамраб олган, бу ҳаяжон тобора шиддатланиб борар эди. Нафас олишлар қийинлашди, юраклар бўғизларга тиқилгудай бўлди. —Мана, ой ҳам туғди. —Туғиш ҳам гапми, одам баравар баландлади. —Қараб тур, ҳозир қавмдошинг қўлига бир қилич оладида, ойни ўртасидан бўлиб ташлайди. —Сўнгра иккала бўлагини икки томонга тепиб юборади. Қарабсанки, бири бу тарафга, иккинчиси анави томонга қараб думалайди. Сўнгра бир ҳуштак чалиб, келинглар, арслонларим, деса, яна чопқиллаб келишади... Кесатиқлар кетидан қаҳқаҳалар... Абу Жаҳл, Абу Суфён, Абу Лаҳаб, Валид, Надр каби ашаддий кофирлар бир жойда туришолмас, у ёқданбу ёққа бориб келишар, атрофдаги гапсўзларга пинҳона қулоқ тутишар эди. Кўкда битта ҳам булут парчаси кўринмайди. Қуёш ботиши билан юлдузлар биринсирин кўрина бошлаб, беҳисоб даражага етди. Гўёки улар ҳам имон билан куфр ўртасидаги бу курашни томоша қилишга чиққандай эди. Ой ҳар доимгидай сокин. Бир оздан сўнг унинг устида қилинажак мислсиз беллашувдан бехабар. Муҳташам, аммо ёрқин сиймоси билан дунёни зимистон қоронғилигидан қутқараётганидан бахтиёр. Неча мингминг йиллардан буён Оллоҳнинг амрига бўйинсуниб, яхшиёмон милёнлаб инсонга замон ўтаётганидан дарак бериб келар, баъзан нозик бир ҳилол, баъзан юмалоқ баркаш шаклида кўриниб, қуёш ботгач зимистон қоронғуликка мубтало бўлган кишиларга йўл кўрсатар эди. Илк инсон яратилганидан буён давом этаётган имон ва куфр мужодаласини, юлдузлар каби у ҳам кўкдан томоша қилиб келган, исёнчи, зулмкор, ҳақсиз, инсонийлик чегарасидан ошиб, буюк Оллоҳга қарши гумроҳлик қилган кўплаб қавмларнинг ер билан яксон этилишига шоҳид бўлган эди. Сувга чўктирилди, тўфонда ҳалок қилинди, шиддатли зилзилалар вужудга келтирилиб, ерга юттирилди — буларнинг ҳаммасини кўрди. У қавмларнинг ҳар бири пайғамбарларидан мўъжиза кўрсатишни талаб этган, шунда ҳам ишонмаган, оқибатда бошларига балони сотиб олган эдилар. Аммо... ойни иккига бўлишни талаб қилиш ўтган умматлардан ҳеч бирининг хаёлига ҳам келмаган эди. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) Роббул Оламийннинг чексиз раҳмат ва марҳаматига, бениҳоя карам ва эҳсонига суян дилар. Сўнгра мислсиз бир итоатгўйлик ила натижани кута бошладилар. Ўзларини пайғамбар қилиб жўнатган буюк Оллоҳ, албатта, ёрдамсиз қолдирмайди; албатта, мушриклар олдида суюкли расулини уялтириб қўймайди. Атрофда анчамунча чоратадбирлар кўриб қўйилган, мушриклар ғалаба қозонганларига юз фоиз ишониб қолган эдилар. Гўё бир оздан сўнг Мухаммад ибн Абдуллоҳ «Мен таслим бўлдим, пайғамбарлик даъвоимдан воз кечдим», дейдию улар мусулмонларга қарши ҳаракатга ўтишади, уларга аччиқ сабоқ беришади... Бу орада ой анчагина юксалиб қолди. Шу вақт... кўриб турган кўзлар ҳам ишонмайдиган ҳодиса рўй берди: ой ҳақиқатан иккига бўлинди. Орасига пичоқ кирадиган даражада ёриқ пайдо бўлди. Абу Жаҳл шошиб қолди: —Надр!.. Надр!.. — дея бақирди. —Нима дейсан, Худо ургур! —Кўряисанми шуни? Надр жони азоб ичида, зўрға жавоб берди: — Кўр эмасман, кўриб турибман. 5 Қайтақайта тикилиб, ҳеч ишонгилари келмайди. Ойнинг икки парчаси борган сайин бир- биридан узоқлашаётганининг гувоҳи бўлдилар. Энди инкор этишнинг ҳеч иложи йўқ эди. Мушрикларнинг юраклари қинидан чиқиб кетганидан нима қилишларини билмай қолишди. Ниҳоят, ойнинг бир парчаси Абу Қубайс, иккинчи парчаси қарши томондаги Қайқаон тепаликларининг устига бориб турди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ёнларидагиларга: — Шохид бўлинглар, — дедилар. Кейин икки кишига алоҳида хитоб қилдилар: — Эй Абу Салама ибн Абул Асад, эй Арқам ибн Абул Арқам, шоҳид бўлинглар! Кейин ойнинг икки парчаси бир-бирига яқинлаша бошлади. Ниҳоят, бир одимлик, бир қаричлик масофа қолди. Орасига зўрға бир пичоқ сиғадиган даражада ёриқ хиёл миқдор турди, сўнг у ҳам йўқ бўлди. Ой бир муддат бемисл жанг майдонига айланган, энди асл ҳолига қайтиб, яна аввалгидай сокинлик ва салобат касб этган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга ваъдаларини эслатиб, имон келтиришни таклиф қилдилар, бирок фойдаси бўлмади. * * * Зўр бир ғалабани кутган эдилар, узилкесил мағлубиятга учрадилар, бу ҳол мушрикларни саросимага солиб кўйди. Саросимадан биринчи бўлиб Абу Жаҳл қутулгандай бўлди: — Мухаммаднинг сеҳрини кўрдинглар, мукаммал сеҳр қилди, бу енгиб бўлмайдиган сеҳрдир!.. — У овози борича бақирар, шаллақиликдан бошқа йўл тутишнинг иложи қолмаган эди унга. — Ой ёрилди деган гап беҳуда, у кўзларингизни бўяди, сеҳрлаб қўйди, бўлмаган ишни бўлгандай қилиб кўрсатди. Натижа қандай бўларкан, дея таҳликада турган мўминлар ҳам рўй берган ҳодисадан дабдуруст ўзларига келолмадилар. Ҳеч ким: «Сен имон келтираман деб сўз берган эдинг, дарров имон келтир, аксинча...» дейдиган ҳолда эмасди. Абу Жаҳл пайғамбаримизнинг қаршиларига чиқиб: — Сен зўр сеҳргар экансан. Фавқулодда сеҳр қилдинг. Кўзларимизни боғладинг. Бўлмаган нарсани бўлгандек кўрсатдинг. Лот ва Уззога минг бора қасам ичаманки, дунёда сендан ҳам зўрроқ кўзбўямачи йўқ. Аммо бир кечакун ўтсин, бизни лаққилатганинг ва ёлғончилигинг ўшанда фош бўлади. Бизни сеҳрлагандирсан, лекин олисдагиларнинг кўзларини бўяй олмайсан. Шаҳар таш қарисидан келадиган одамлардан суриштирамиз, сиринг очилади қўяди. * * * Ниҳоят бир карвон келди. Ҳолаҳвол сўрашилгач, ойнинг ёрилгани ҳақида гап очилди. Абу Жахл: — Муҳаммад ибн Абдуллоҳ бизнинг кўзларимизни шамғалат қилди, шунинг учун сизларни пойлаб турган эдик. Йўлда бирон антиқа ҳодисани кўрган-кўрмаганларингизни билмоқчимиз, — деди. Сўрашга сўрадилару... сўраганларига пушаймон бўлдилар. Чунки карвондагилар хам йўлда худда шундай бир ходисанинг шоҳиди бўлган эдилар. Бирлари олиб бирлари қўйиб ойнинг иккига бўлингани воқеасини бутун тафсилоти билан ҳикоя қилиб бердилар. Абу Жаҳлни гўё пичоқсиз сўйдилар. У шўрлик руҳан эзилди, паришон бўлди. Бир тоғни бир жойдан иккинчи жойга кўчирса ҳам, бунчалик ҳолдан тоймас эди балки. У бошқача жавобни кутган, мусофирлар у ҳодисани кўрмадик десалар, бориб Расулуллоҳни армони чиққунча сўкмоқчи эди. Ночорноилож: — Бир сеҳр бу, мислсиз сеҳрдан бўлак нарса эмас! — дейишдан нарига ўтолмади. * * * Бу орада фаришта Жаброил Расулуллоҳга (с.а.в.) Жаноби Ҳақнинг саломини келтирди, ушбу ҳодисаларга алоқадор қуйидаги оятларни у зотнинг қалбларига муҳрлади: 6 «(Қиёмат) соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам иккига бўлинди. У (мушрик)лар бир мўъжиза кўрсалар, ундан юз ўгирадилар ва: «Бу ҳар доимги сеҳр-ку!» дейдилар. Улар (пайғамбарни) ёлғончи қилдилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳар бир иш жойини топгусидир (яъни, гарчи кофирлар юз ўгирсаларда, бу ҳақ дин ер юзида қарор топади). Ҳолбуки, уларга (илгари ўтган кофирларнинг) хабарларидан иборат бир нарса — етук ҳикмат келдики, унда (куфру залолатдан) тийилиш (лозим эканини уқтирувчи иборатлар) бор эди. (Лекин улар ўзларининг куфрларидан тийилмадилар). Бас, (уларга ҳеч қандай) огоҳлантириш фойда бермас. (Эй Муҳаммад,) энди сиз улардан юз ўгиринг!» (Қамар сураси 1-6 оятлар.) ҒАРАЗЛИ ИСТАКЛАР Орадан кунлар ўтди. Расулуллоҳга (с.а.в.) мушриклардан яна бир таклиф келди. «Кел, бир масала юзасидан суҳбатлашиб олайлик», дейишган эди улар. Борсалар, мушрикларнинг машҳур бошлиқлари кутиб олишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ойнинг иккига бўлиниши ҳодисасининг нечоғлик ҳақ эканини аниқлаш учун бу мушриклар ёнатрофдан шу хусусда сўрабсуриштирганларини билардилар ва энди ҳақиқатни тан олишган бўлса керак, деб ўйладилар. Аммо мутлақо бошқача вазиятнинг устидан чиқдилар. — Сени бу ерга чақиришимизнинг боиси, энди сен биздан узр сўрашинг керак, эй Муҳаммад. Тўғри, сени туғилганингдан бери таниймиз. Покиза, ҳалол яшаганингни биламиз. Шунинг учун ҳам сенга «Амин» (ишончли) лақабини бердик. Аммо охироқибатда сен ҳеч ким бил майдиган бир динни ўртага чиқардинг. Бизнинг динимизни ва бутларимизни айбладинг. Ақли жойида бўлган қанчақанча кишиларимизни аҳмоққа чиқардинг. Жамоаларни тарқатдинг, отани боладан ажратдинг. Орамизда юзага келган зиддиятларга биз эмас, сен айбдорсан... Шундан кейин бир пайтлар Утба қилган таклиф ва ваъдаларни эслатишди. Буниси энди ўтакетган юзсизлик эди. Ўзларини шундай тутишардики, ой ҳодисасида худди Расулуллоҳ эмас, улар ғолиб келгандай; гап оҳангларида ҳам дағдаға, дўқ-пўписа... — Сизлар ваъда қилаётган нарсаларнинг биронтаси менда йўқ, лекин мол-мулкингизга эгалик қилиш, шараф соҳиби бўлиш, салтанат суриш каби ниятим ҳам йўқ. Оллоҳ таоло мени сизларга пайғамбар қилиб жўнатди, муқаддас китобини туширди. Сизларга неъмат ва мағфиратдан, азобдан хабар етказувчи бўлишимни буюрди. Мен сизларга Раббимизнинг рисолатини етказдим, сизларга самимий муносабатда бўлдим... Мен Раббимнинг рисолатини таблиғ этаётирман ва сизларга яхшиликни раво кўряпман. Агар мен олиб келган бу динни қабул этсангизлар, дунё ва охиратда энг улуғ шарафни, насибани қўлга киритган бўласизлар. Агар мақбул кўрмасангиз, сизлар билан менинг орамизда Оллоҳ ҳукм бергунга қадар сабр қиламан. Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзларини тинглаб ўтирганлардан бири: — Ё Муҳаммад! Сен айтган нарсаларни қабул эта олмаймиз. Ўзингга ҳам маълумки, юртимиз тор. Тирикчилигимиз танг аҳволда. Парвардигорингдан сўра, шу тоғларни ўртадан олиб, юртимизни кенгайтирсин. Шому Ироқдаги сойлар каби ариқлар оқизиб қўйсин, тўқлик фаровонликка эришайлик. Ўтган боболаримизни тирилтириб берсин, хусусан, Қусайй ибн Килобни. Яхши чол эди. Ундан сенинг дининг ҳақида ҳақми ё ботилми эканини сўрашимиз керак. Агар истакларимизни бажарсанг, Қусайй ҳам динингни ҳақ деса, барчамиз сени тасдиқлайлик, агар ботил деса, сени ёлғончи деб билайлик. Бу сўзларнинг бари бемаъни ва беҳуда эди. Ҳақиқатни изловчи инсонга ярашмайдиган сўзлар. Уларнинг талаблари қондирилган тақдирда ҳам имон келтирадиларми ? Пайғамбар инсонларга мўъжиза кўрсатиш учун юборилмайди. Аммо инсонлар улардан пайғамбар эканлигига ҳужжат талаб қилсалар, албатта бажаришлари керак 7 ва пайғамбарликларини исботлашлари лозим. Бундай мўъжиза мукаммал шаклда, ҳамманинг кўзи ўнгида, ҳеч ким эътироз билдира олмайдиган тарзда кўрсатилди. Шундай экан, қайтақайта мўъжиза исташ мазах қилиш эмасми? Бундан мақсадлари нима? —Менинг вазифам бу эмас, — дедилар Жанобимиз. — Менинг вазифам инсонларга ҳақ динни таблиғ этишдир. Қабул қилсангизлар, дунё ва охиратда энг буюк насибани қўлга киритган бўласизлар. Қабул этмасаларингиз, сизлар билан орамда Оллоҳ ўз ҳукмини бергунча сабр этаман, унинг шарафли буйруғини бажаришга ғайрат қиламан. —Бу талабимизни бажаришдан бош тортдинг, у ҳолда парвардигорингдан сўра, пайғамбарлигингни тасдиқлайдиган бир фаришта юборсин. У фаришта сени биздан қўриқласин. Бу фаришта бизга олтиндан, кумушдан саройлар, боғлар қуриб берсин, биз ҳам сенга бу ишингда ёрдам берайлик. — Сизлар сўраётган ишлар менинг зиммамда эмас. Парвардигорим мендан буларни сўрамайди, мени бундай ишларга вазифадор қилмаган. Мен сизларга Оллоҳнинг неъматлари ҳақида мужда етказувчи, азобидан огоҳ этувчи бир элчиман. — Хўп, парвардигорим истаса, қилади, деяпсан, қани, осмонни устимизга парчапарча қилиб тушир, агар бу ишни адо этмасанг, асло пайғамбарлигингга ишонмаймиз. —Бу Оллоҳнинг иши, хоҳласа қилади. Гап чўзилиб, мазах тусини олди. —Оллоҳни ва фаришталарни чақир, кўрайлик!.. —Осмонга чиқ!.. —Юлдузлардан бир қаср қурдир!.. — каби куракда турмайдиган талабларни қўя бошлашди. Иш жиддийлик чегарасидан чиқиб кетгач, Расулуллоҳ уларнинг олдидан кетдилар. Аммалари Отиканинг ўғли Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа ул зотнинг орқаларидан эргашди. Ё Муҳаммад, қавминг сенга шунча таклиф этди, Қабул этмадинг. Сўнгра токи Оллоҳ ҳузуридаги даражангни билиш учун ўзларига айрим нарсаларни сўрадилар, уларни ҳам қила олмадинг. Ваъда қилган азобингни Ҳозироқ келтиришингни сўрадилар, қўлингдан келмади. Қасамлар бўлсинки, сенга мутлақо ишонмаймиз. Ҳатто кўк тоқига бир нарвон қўйиб, кўз ўнгимизда у ерга чиқсанг ва ёзув ёзилган бир саҳифа олиб келсанг, сен билан бирга тўртта фаришта ҳам сенинг пайғамбар эканлигингга шоҳидлик қилиш учун келсалар, онт ичамизки, шунда ҳам сенга ишонмаймиз, сени тасдиқ этмаймиз! Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳеч нарса демадилар. Дейишларига ҳожат ҳам йўқ эди. «Шунча ишларни қилсанг ҳам, барибир ишонмайман», деб турган одамларга нимани ҳам уқтириб бўларди?! Булар шунчалик ифлос, ғаразгўй эдиларки... Расулуллоҳ (с.а.в.) уйга ғамгин қайтдилар. Халқини жаҳолатдан саодатга даъват этган, аммо эвазига фақат душманона муомала кўрган, ноҳақ ҳақоратга учраган, мазах қилинган инсон, албатта, хафа бўладида. Аммо ваҳий фариштаси Жаброил (а.с.) набийлар мақомининг Султонини кутаётган, мушриклар билан бўлган учрашув маънавият оламидан кузатилиб турганини билдирувчи ва таскинбахш оятларни бу зоти шарифнинг покиза қалбларига ёзиш учун келган эди: «Ва дедилар: «Токи бизлар учун мана шу ерни ёриб, бир чашма чиқариб бермасанг, биз сенга ҳаргиз имон келтирмаймиз. Ё сенинг хурмозор, узумзор боғинг бўлиб, унинг ўртасидан ёриб дарёлар пайдо қилмасанг; ёки ўзинг даъво қилганингдек, осмонни устимизга парчапарча килиб туширмагунигача; ёки Оллоҳ ва фаришталарни олдимизга келтирмагунингча; ёки сенинг олтиндан бир уйинг бўлмагунича; ёхуд ўзинг (кўз олдимизда) осмонга кўтарилмагунингча, (ҳаргиз сенга имон келтирмаймиз). Токи бизларга ўқийдиган бирон китоб туширмас экансан, бу (осмонга) кўтарилишингга ҳам ҳаргиз ишонмаймиз». Айтинг: «Эй пок Парвардигорим, мен фақат элчипайғамбар бир одам эдимку!» Одамларга ҳидоят келган пайтида, фақат: «Оллоҳ (фаришталарни эмас, балки) одамзотни пайғамбар қилиб юборибдими?!» деган сўзларигина уларни имон келтиришларидан тўсди. Айтинг: «Агар бу Ерда (одамлар эмас, балки) 8 фаришталар маскан тутиб юрганларида эди, албатта, биз (яъни, Оллоҳ) уларга осмондан фаришта пайғамбарни туширган бўлур эдик». Айтинг: «Мен билан сизларнинг ўртамизда Оллоҳнинг ўзи етарли гувохдир. Албатта, у бандаларидан огоҳ ва (уларни) кўриб тургувчи зотдир». (Ал-Исро, 90-96.) Ҳар келишида алоҳида бир жозиба ва алоҳида бир бадеъ услубда келувчи Қуръон оятлари одамларни ҳар гал янги бир таъсирчанлик ила ларзага солар, ўхшашини келтира олмасликларини ҳар гал уларнинг онгига янада мустаҳкам қилиб муҳрлар эди. Мушриклар енгилишини билатуриб қайтақайта майдонга тушаверадиган ва ботбот мағлубиятга учрайдиган аянчли «полвон»га ўхшашарди. Мағлубият аламини бирор юз марта тортган бўлишса ҳам, лекин ҳануз тавба қилишмаган эди. Кошки Қуръон бир тушишда ҳаммаси бирдан туширилсайди, дейишарди. * * * Абу Лаҳабнинг ўғилларидан Утайба бир куни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Қуръон ўқиб ўтирганлари устидан чиқиб қолди. Юзга тупургандек бир бадбахтлик қилиб ўтди. Кетидан «Оллоҳим, жоноварларингдан бирини унинг бошига бало қил», дуоси Жаноби Ҳаққа йўналди. Утайба жигаридан тутилганини ҳис қила, узоқлашди. * * * Бир куни Тулайб уйига ажиб бир ҳолатда кириб келди. — Нима бўлди, ўғлим? — Тоғамнинг ўғли келтирган динга кирдим, онажон! — деди Тулайб севинчи ичига сиғмай. — Яхши қилибсан, болам. Уни доим қўллабқувватяаш сенинг вазифангдир, — деди она. У пайғамбаримизнинг аммалари Арво эди. Муҳтарам ўқувчиларимизнинг ёдида бўлса, Тулайб илгари пайғамбаримизнинг эшиклари остонасига нажосат тўкмоқчи бўлган Уқба ибн Абу Муойтнинг таъзирини берган эди... — Сиз нега жиянингизни қўллабқувватламаяпсиз, онажон, нега унинг динига кирмаяпсиз? Акангиз Ҳамза ҳам мусулмон бўлибди, — деди Тулайб. Бу хусусда кўп гапиришга эҳтиёж қолмади. Она шаҳодат калимасини айтиб, жиянининг пайғамбарлигини тасдиқлади. Кетидан синглиси, яъни, пайғамбаримизнинг яна бир аммалари Софийа ҳам Ислом динини қабул қилди.
|