ЧИРИГАН СУЯКЛАР, МЎМИННИНГ ЯШАШГА ҲАҚҚИ БОРМИ?
ЧИРИГАН СУЯКЛАР Убай ибн Халаф қўлидаги белкуракни бир чеккага улоқтирди, пешона терларини артди ва тупроқ орасидан кўринган бир чирик суякни қўлига олди. Суяк шунчалик мўрт бўлиб қолган эдики, бармоқлари билан эзғиласа, кулга айланиши турган гап эди. Шу қадар кўҳнаки, бир неча аср олдин ўлиб кетган бир одамнинг суяги бўлиши ҳам мумкин. Тўппатўғри Расулуллоҳ (с.а.в.) уйларига йўл олди. Бориб пайғамбаримизга, сен тутаётган йўлнинг боши берк, бемаъни, тутруқсиз сафсаталаринг билан халқни йўлдан оздиришни ҳозироқ бас қил, демоқчи эди. Расулуллоҳни (с.а.в.) топди, қўлидаги суякни кўрсатди, эзғилади, сўнгра бармоқлари орасидан пуфлаган эди, суяк урвоқлари учиб иккинчи қўлининг кафтига тушди. Бу кукунни яна пуфлади, ҳар томонга тўзиб кетди. Сўнгра Набиййи муҳтарам (с.а.в.) жанобларига қаттиқ тикилиб: — Қани, энди гапирчи, эй Муҳаммад, буларга ким ҳаёт бера олади?! — деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) дарҳол жавоб бердилар: — Буларга Оллоҳ ҳаёт беради, сени эса, жаҳаннамга улоқтиради!Убайнинг ранги рўйи оқариб кетди. «Сени эса жаҳаннамга улоқтиради!» дея ҳозиржавоблик билан айтилган гап уни ларзага солган эди. Охиратга ишонмаса ҳам, наштардек ўткир бу сўзлар нишонга теккан эди. 31 Аслида, Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши кин ва адоват туйғусида бўлган Убайнинг душманлик ҳислари янада кучайди. Қалби кину адоватга, кўзлари қонга тўлган Убай қаёққа кетаётганини ҳам билмай, тезтез юриб кетди. Убайнинг бу хаттиҳаракати малаклар оламида нохуш бир хабар сифатида кутиб олинди. Жаброили амин Ёсин сурасига қайд этилгуси охирги оятларни келтирди: «Инсон, Биз уни нутфадан — бир томчи сувдан яратганимизни, энди эса баногоҳ у (Ўзимизга) очиқ қаршилик қилгувчи бўлиб қолганини кўрмадими?! У Бизга: «Чириббитган суякларни ким ҳам тирилтира олур?» деб мисол келтирдию, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди. (Эй Муҳаммад,) айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб (бир томчи сувдан) пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У (Ўзи яратган) барча халқни билгувчидир». У сизлар учун ямяшил дарахтдан олов пайдо қилган зотдир. Бас, сизлар ўшандан ўт ёқурсизлар. Осмонлар ва ерни яратган зот яна уларнинг ўхшашини яратишга қодир эмасми?! Йўқ (албатта, қодирдир)! Унинг Ўзигина яратгувчи ва билгувчидир. Бирон нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина «Бўл» дейишидир. Бас, у (нарса) бўлур — вужудга келур. Бас, барча нарсанинг эгалиги Ўз қўлида бўлган (Оллоҳ ҳар қандай айбу нуқсондан) пок зотдир. Ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар!» (Ёсин, 77-83) Убай «Сени эса жаҳаннамга улоқтиради» дейилган сўзларнинг таъсиридан астасекин қутулаётган бир пайтда Расулуллоҳдан (с.а.в.) ушбу оятларни эшитдию вужуди баттар титрабқақшаб кетди. Энди бутунлай ўзини йўқотиб қўйган, нима қилишини билмай гаранг бўлиб қолган эди. — Ё Муҳаммад, менинг бир учқур отим бор. Унга махсус ем едириб, шахсан ўзим парвариш қилиб боқаётирман. Ўша отимга миниб сен билан урушаман ва албатта сени ўлдираман, шуни яхши билиб қўй! — деди. —Аксинча, мен сени ўлдираман, ё Убай! — деган жавобни эшитиб, баттар довдиради. — Ҳали буни вақт кўрсатади. Ўша куни Убай уйига жуда ҳорғин ва хаёлпаришон қайтди. Сабаби сўралган эди, жавоб бермади. Қайтақайта сўрайверилгач, титроқ овозда: —Бугун Муҳаммад менга «Сени ўлдираман», деди,— тарзида жавоб қилди. —Азизим, бўларбўлмас гапларни кўнглингга олаверасанми? — деб унинг руҳини кўтармоқчи бўлишди уйидагилар. —Тўғрикуя, лекин Муҳаммад ҳеч қачон ёлғон гапирмайдида?! * * * АздШануйа қабиласининг вакилларидан Димод Маккага келганида қурайшликлар ҳамон Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши иғво ёғдириш билан банд эдилар. — Зинҳор Муҳаммад ибн Абдуллоҳга яқинлашмагин, эй Димод! —Нега энди? —Чунки у бир телба, қутуриб кетган жодугардир. —Бунга асло шубҳа қилма. — Мен ҳам бир қарашда жинни билан ақллини ажрата оламан. Умрим жиннилар билан гаплашагаплаша ўтди. —Жуда яхши, Димод. Аммо ўзингни эҳтиёт қил. Бир туртинсанг, кейин ўзингга келолмай юрасан. — Насиҳатларингиз учун ташаккурлар. У ердан кетди ва Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларига келди. Узини танитди. — Мен кўп хасталарни кўрдим, даволадим. Оллоҳ шу йўл ила хоҳлаганига шифо беради. Истайсанми, сендан ҳам 6у жиннилик касалининг кетиши учун саъй ҳаракат қилсам, — деди чин дилдан. Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг сўзларига бундай жавоб қилдилар: 32 — Ҳамду сано Оллоҳга махсусдир. Унга ҳамд айтамиз, Ундан ёрдам тилаймиз. Оллоҳ кимга ҳидоят берадиган бўлса, уни бу тўғри йўлдан оздирадиган ҳеч кимса топилмас. Залолатда қолдиргаии кимсага ҳам ҳеч киши ҳидоят бера олмас. Шоҳидлик бераманки, Оллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ ҳеч бир маъбуд йўкдир; бирдир, шериги йўкдир. Димод гўзал бир балоғат намунаси бўлган бу сўзларни дикқатла тинглади. Шу заҳоти яна зшитгиси келди. — Бу сўзларни бир марта айтасан холосми, эй Муҳаммад? — деди ютоқиб. Расулуллоҳ (с.а.в.) айнан такрорладилар. Димод бошини эгганча қулоқ солиб ўтирарди. Бир муддат бу каломларни зеҳнида ўлчаб кўрди, тортди, сўнгра: — Яна бир марта қайтар шу сўзларингни!.. — деди. Такрорладилар; тинглади, ўйланди, сўнгра дедики: — Валлоҳи (Оллоҳга қасамки), мен коҳинлар билан, сеҳрбозлар билан, шоирлар билан кўришдим, уларнинг сўзларини роса тингладим, лекин бу сўзларга ўхшайдиган ҳеч бир калом эшитмадим. Қўлингни бер, мусулмон бўлиб сенга тобе бўламан. Димод айни чоқда ҳам ўзининг номидан, ҳам қавмининг номидан Расулуллоҳга (а.с.) байъат бераётган эди. Сўнг хўшлашди. (Ибн Касир. «Сияр», 1/452. 56) * * * Ибн Масъуд (р.а.) бир хотирасини бундай нақл этади: «Бир куни Набиййи акрам жанобларидан, Оллоҳ таолонинг наздида энг ёмон гуноҳ нима, деб сўрадим. — Оллоҳ таолога бирон нарсани тенг ва шерик қилишдир. Ҳолбуки, сени яратган ҳам Удир, — деб жавоб қилдилар. — Сўнгра энг ёмоничи? — дедим. — Овқатингга шерик бўлишидан қўрқиб фарзандингни ўлдиришинг. — Учинчисичи, ё Расулуллоҳ? — Қўшнингнинг хотини билан зино қилишингдир, —деб буюрдилар. Ёмонлик ва фисқфасод йўлининг саркардаларига тобе бўлиб, Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши чиққан, унинг йўлига киришдан ўжарлик билан бўйин товлаганларнинг аҳволи бундай баён этилди: «У кунда бу золим қўлларни (бармоқларни) тишлаб, афсус надомат қилиб дер: «Э, қанийди мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда! Ўлим бўлсин менга, қанийди мен фалончини дўст тутмаганимда эди! Аниқки, менга эслатма — Қуръон келганидан сўнг ўша (фалончи) мени йўлдан оздирди». У кунда шайтон (ҳаёти дунёда ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз қўйгувчидир». (Фурқон, 27-29.) Шу орада Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қуйидаги хадислари ҳам хотираларга муҳрланди: «Яхши дўст билан ёмон дўстни мушк сотувчи билан ўт пуфловчига қиёслаш мумкин. Мушк сотувчидан ё сен сотиб оласан, ё у сенга совға қилади. Еки унинг ёнида турсанг ҳам, хушбўй хиддан лаззатланасан. Ёмон дўст эса, ўт пуфловчига ўхшайди. Ё ўт пуфлаб учқун сачратиб, либосингни ёндириб юборади, ёки сассиқ ҳиддан безовта бўласан». Мўминлар риоя қилишлари керак бўлган одобахлоқ қоидалари, қурайшларга ва хусусан ўзларига ёмон муносабатда бўлган қишиларга нисбатан қандай муомала қилиш кераклиги Фурқон сурасида баён этилди. Шунингдек, фозил мўминларнинг сифатлари ҳам кўрсатилди: «Раҳмоннинг суюкли бандалари Ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар бемаъни хитоб қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар» деб жавоб қиладиган кишилардир. Улар кечаларни Парвардигорга сажда қилиб ва (жойнамоз устида) тик туриб бедор ўтказадиган кишилардир. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини даф қилгин. Дарҳақиқат, унинг азоби кетмасмангу азобдир. Дарҳақиқат, у энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон жойдир», дейдиган кишилардир. Улар инфоқэҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам, 33 бахиллик ҳам қилмаслар. (Балки, эҳсонлари) ана ўша (хасислик билан исроф) ўртасида мўътадил бўлур. Улар Оллоҳ билан бирга бошқа бир илоҳга илтижо қилмаслар ва Оллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ва зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолда мангу қолур». (Фурқон, 63-69.) Бу оятлар кўпгина мўминларни хаёлга толдириб қўйди. Кўзлар намланди, хотираларда ўтмишда бўлиб ўтган аламли, ор қилувчи воқеалар жонланди. Эгилган бошлар, бир зумда кулимсирашни унутган кўзлар ва беихтиёр олинган чуқур нафаслару хўрсинишлар уларга дунёни тор қилиб қўйди. Чунки тарих қаърига яширинган ва бундан кейин ҳеч қачон такрорланмайдиган бу хотиралар бир дақиқа ичида кўз олдиларида намоён бўлган, «Ўтмишингда мен ҳам борман», деяётгандай, виждон азобини кучайтирган эди. Буларнинг ҳаммасини жазо ва мукофотни бергувчи ёлғиз Оллоҳ билади. Ўша кеча кўпгина кишилар мижжа қоқмадилар, у ёкданбу ёққа ағанаб тонг оттирдилар. Ниҳоят бошлари эгик ҳолда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига келдилар. «Ё Расулуллоҳ, дардимизга дармон бўладиган бир чора топинг, ахир, биз адойи тамом бўлдик», дедилар. Сабаби сўралганида: — Биз жоҳилия даврида зино ҳам қилдик, одам ҳам ўлдирдик, Оллоҳдан бошқа бутларга қайтақайта сиғиндик, — дея жавоб бердилар. Набиййи акрам (с.а.в.) жанобларининг изоҳ беришларига ҳожат қолмади. Ушбу дамда ваҳий малаги Жаброили амин Сарвари Оламнинг ҳузурларига тушган эди. Мўминларга шафоатчилик қилувчи пайғамбаримиз (а.с.) янги келган ваҳийни ўқидилар: «Магар ким тавба қилса ва имон келтириб яхши амаллар қилса, бас, Оллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўюр. Оллоҳ мағфиратли, меҳрибон зотдир. Ким тавба қилиб, яхши (амаллар) қилса, бас, албатта У Оллоҳнинг ризосига (мағфиратига) қайтган бўлур. Улар (яъни, Оллоҳнинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида олижаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтурлар. Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтида, у (оятларга) гунг ва кўр ҳолларида ташланмайдилар (балки уларни билибанглаб амал қилурлар). Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шодхуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир. Ана ўшалар сабрқаноат қилганлари сабабли жаннатдаги юксак даражалар билан мукофотланурлар ва жаннатда фаришталар томонидан салом ва омонлик билан қарши олинурлар. Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳманзилдир. (Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «Агар дуоилтижо қилмас экансизлар, Парвардигорим сизларга парво қилмас. Бас, сизлар (У зот юборган пайғамбарни) ёлғончи қилдингиз. Энди, албатта, (азоб-уқубат) сизларга лозим бўлур». (Фурқон, 70-77.) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кўзларида порлаган севинч учқунлари мана шундай ифода этилди. Бу оятлар мўминларнинг кўнглига тасқин, қалбларига ором берди. Кўзларга севинч тўла ёшлар балқиб чиқди. Оллоҳга ҳамду санолар ва шукроналар келтирувчи овозлар юксалди. Аянчли хотираларга бой мозий эртага яхшилик бўлиб қайтиши, Жаноби Ҳақнинг раҳматига сиғинганлар мангу бахтсаодатга эришишлари шу йўсинда ваъда қилинган эди. * * * «Улар кечани жойнамоз устида тик турган ҳолларида, сажда қилиб ўтказурлар» ояти мўминларга кечалари ўқиладиган намознинг зиёда бўлиши ҳақида алоҳида маълумот берди. Ҳамма энг ширин уйқуга кетганида, нафс хоҳишларидан қутулиб, Буюк Яратувчи билан яккамаякка қолиш, унинг ҳузурига бош қўйиш мўминларга ўзгача ҳузурҳаловат бахш этарди. Набиййи акрам (с.а.в.) кечаларни ибодат қилиб ўтказишни истаганларга бундай ўгит 34 бердилар: — Шони буюк Раббимиз, кечанинг сўнгги учдан бир қисмида дунё самосига қадар пастлаб: «Менга дуо қилгувчилар йўқми, қабул қилсам? Мендан сўровчилар йўқми, сўраганини берсам? Мендан мағфират сўрагувчилар йўқми, гуноҳларидан ўтсам?» деб амр қилади. Бу воқелик ҳар кеча барқарордир. Пайғамбаримиз ушбу сўзлари билан, кечанинг сўнгги қисмидан оқилона фойдаланинг, демоқчи бўлган эдилар. МЎМИННИНГ ЯШАШГА ҲАҚҚИ БОРМИ? Пайғамбарлик келганидан буён етти йил ўтди. Қурайшийлар қўллаган бир қатор жиддий чоратадбирлар фойда бермади. Натижада мушриклар Макканинг юқори қисмида жойлашган Ҳожун қабристони ёнида фавқулодда бир йиғилиш ўтказдилар. Қиска вақт ичида келинган қарорга кўра, Муҳаммаднинг қариндошлари бўлмиш Бани Ҳошимга қарши биргаликда ҳаракат қилиш ва сурункали бир муомала қатағони уюштиришга келишилди. Улардан қиз олинмайдиган, қизларини уларга бермайдиган, савдосотиқ муносабатлари узиладиган ва бу қарорга амал қилмаганлар жазоланадиган бўлди. Агар бу қарор кўнгилдагидек натижа берса, хошимийлар ва Мутталиб ўғиллари Муҳаммаддан юз ўгиражак, якка бўлиб қолган инсонни эса, мағлуб этишлари осон бўлади. Қарорларининг қатъийлигини кўрсатиш учун моддамодда қилиб ёзиб, Абу Толибни чақиртиришди ва ўқиб беришди, жиянини ихтиёрларига топширмаса, бу қарор шафқатсизларча амалга оширилишини уқтиришди. — Жияним учун ҳар қандай фидокорликка ҳам тайёрман, — деди Абу Толиб. — Керак бўлса, сўнгги томчи қоним қолгунча сизларга қарши урушаман. Бутун ҳошимийлар ва Мутталиб ўғиллари ҳам мен билан ҳамфикрдирлар. Қўлларингдан келганини қилинглар! Қабила бошлиқлари бундан бир иш чиқишидан умидларини узиб, бошқача қарорга келишди: қатағон шароитлари ёзилган қоғозни Каъбанинг ичига осиб қўйдилар. Шу тариқа қатағон расман бошланди. Абу Толиб Ҳошим ва Мутталиб ўғилларини бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга, Расулуллоҳни (с.а.в.) қўллабқувватлашга чақирди. Ҳаммалари ва Макка мўминлари «Шиъби Абу Толиб» номи берилган ва Абу Толиб яшайдиган маҳаллага кўчиб ўтдилар. Қарамақаршилик, зиддият авжига минди. Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб сингари ашаддий мушриклар бозорўчарларни айланиб юришар, мўминларнинг бирон нарса харид қилиши ёки сотишига йўл қўймас эдилар. Баъзан улар берганидан ҳам кўпроқ пул бериб, пишай деб турган савдони бузишар, сотмоқчи бўлган нарсаларини эса, камситишга уринар эдилар. Абу Толиб кечалари ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобларини ёлғиз қолдирмас, ё ўзи, ё ўғилларидан, ё қариндошларидан биттаси пайғамбаримизнинг уйларида қолиб, посбонлик қилар, бирон тажовузга учраб юрмасин тағин, деб бор ғайратини ишга солар эди. Ҳошим ўғилларидан Абу Толибнинг маҳалласига Абу Лаҳабгина кўчиб келмади. Ҳар доимгидай, у мушрик ҳамтовоқлари билан қолишни афзал кўрди, қариндош-уруғларидан юз ўгирди. Ҳазрати Умар ва Ҳамзадан бошқа ҳеч ким ташқарида бемалол юра олмай қолди. Бошқалар маҳалладан ташқарига чиққудай бўлсалар, аёвсиз калтакланишар, ҳақорату азоб-уқубатларга дучор қилинишар эди. Ташқаридан ҳам ҳеч нарса олиб келиб бўлмай қолди. Зеро, тикандан бошқа нарса ўсмайдиган бу ерда деҳқончилик қилиш, сабзавот экиб ҳосил олиш мумкин эмасди. Шу боис уйларда бор озиқовқатни мумкин даражада тежаб истеъмол қилиш йўли тутилди. Бу масалада қўниқўшнилар бир-бирларига ёрдамчи бўлдилар. Абу Толиб бор бисотини шу йўлда сарфлаб 35 тутатди. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан Ҳазрати Ҳадича қўл остиларидаги ҳамма нарсани шу йўлда сарфладилар. Бутпараст бўлсалар ҳам, фақатгина қариндош-уруғчиликнинг ҳаққиҳурмати учун шунча азият чекаётган ва лом-мим деб ҳам нолимаган кишиларга тарқатдилар. Аммо уйдаги озиқовқат қанчага ҳам етарди? Бир оила бойбадавлат бўлган тақдирда ҳам неча оилани тўйдира оларди? Озиқовқатлар қаттиқ тежабтергаб ейилишига қарамай, тугади. Мудҳиш бир очарчилик бошланди. Эрта тонгда оч турганлар бир бурда ҳам нон емай кунни ўтказар, кейинги кунни яна очликда кутиб олар эдилар. Ҳайвонлар оч, одамлар оч. Очликдан мадори қуриган гўдакларнинг йиғисиғилари, додфарёдлари атрофда бемалол эшитилади. У ербу ерда ўсадиган дарахтларнинг япроқлари ейила бошланди. Тери парчалари чайналиб шимилди. Топилган ҳар қандай ҳайвоннинг қорни, ичакчавоғи ҳеч иккиланмай пиширилар ва дастурхонга тортилар эди. Мана шундай оғир машаққатларга қарамай, хоҳ Ҳошим ўғилларидан, хоҳ Мутталиб ўғилларидан бир эркак ёки аёлнинг Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб: «Бизнинг илоҳларимизга тил теккиздинг, динимизни йўқ қилишга уриндинг, оқибатда мана шу балога гирифтор бўлдик. Мана, кўр қандай аҳволга тушганимизни...» демади. Шундай деганини билмаймиз. Бу ҳол бир ҳафта, бир ой ё бир йил эмас, нақ уч йил давом этди. Машаққатларнинг хилмахили билан тўлган уч йил. Ҳаёт хар куни бир бошқа, аччиқаламли томонини кўрсатарди. Бир куни қоронғу тушиб, кўчаларга жимжитлик чўкканидан кейин ўркачига ун тўла қоплар ортилган бир туя Абу Толиб маҳалласи сари йўл олди. Маҳалланинг бошига етиб келган одам туянинг жиловини бўйнига осди, сўнгра орқасидан қўллари билан бир неча марта шапатилаб, «Чуҳ жонивор», дедида, ўзи қайтиб кетди, қоронғулик ичида ғойиб бўлди. Бу одам Ҳишом ибн Амр эди. Туя шўрлик кимнинг ҳам уйига борарди? Шундай умид килган эдики, бирорта одам учратсаю уйига етаклаб бориб, устидаги юкнинг ҳаммасини тезда яшириб, кейин қўниқўшниларга бўлиштириб берса... Ҳишомни бу инсонпарварликка, ғамхўрликка чорлаган нарса маҳалладан ташқарида ҳам бемалол эшитилиб турган йиғисиғи, додфарёдлар эди. Улар ҳам ўзига ўхшаган инсон, қолаверса, у билан бир уруғнинг вакили эдилар. Ҳаким ибн Ҳизом ҳам аммаси Ҳазрати Ҳадича учун озиқовқат жўнатгани, яна бошқа бир неча киши ҳам ана шундай йўл тутиб, мусулмонларга ҳамдард бўлгани тарихдан маълум. Бир кунй'; Ҳишом ибн Амр яна уч туяга озиқовқат юклаб Абу Толиб маҳалласига жўнатаётганида, мушриклар сезиб қс^лишди. Эрталаб Абу Жаҳл бошчилигида мушриклар ўртасида ўтказилган мажлисда сўроққа тутилди, танбеҳ берилди, келишилган қарорнинг ҳукмларига зид иш тутмасликка онт ичилгани эслатилди. Абу Жаҳл: — Бизнинг мақсадимиз бегуноҳ одамларга зулм қилиш эмас, — деди. — Ниятимиз жамоамизни тарқатган, илоҳларимизни айблаган... ва гап уқмас, ўжар анави жодугарни тартибга чақириб қўйиш. Ё уни бу йўлдан қайтарамиз, ё Абу Толиб бошлиқ бутун қариндош-уруғлари ундан юз ўгирадилар. Шу аснода Ҳишомни аямай ҳакорат қилишди. Ўзини ҳимоя қилишга унинг қурби етарди. Бу хаттиҳаракати виждонли кишига муносиб бир иш эканини айта оларди. «Мен бу ишни, кеч бўлса ҳам, қилганимдан бахтиёрман. Шунча бегуноҳ инсон хотин, бола-чақаси билан ҳамда қариндош-уруғимиз бўлишларига қарамай, очликка маҳкум этилиб, уларга ёрдамчи бўлишга ҳам изн бермаганлар уялиши керак», дея оларди. Ичидан ана шундай фикрлар ўтган, аммо шу фикрини баён этгани билан биров «Ҳишом тўғри гапиряпти, биз жуда ноинсофлик қилдик», демасди. Шунинг учун у дилидаги гапларни эмас, талаб қилинаётган гапларни гапирди: — Бу сўнггиси бўлади. Энди шу ишни қилаётганимни кўрмайсиз, — деди. 36 Бошқа бир куни Ҳаким ибн Ҳизом аммасига ун жўнатмоқчи бўлиб турган эди, Абу Жаҳлга дуч келди. Бу манзара Абу Жаҳлга баттар ёқмади. —Буларни орқага қайтарасан, эй Ҳаким, — деди. —Нима учун? — Чунки бу маҳаллага озиқовқат кирмаслиги керак, биз бунга рухсат бермаймиз. —Мен уларни аммамга жўнатмоқчиман. —Ҳеч кимга жўната олмайсан. — Мен билан ишинг бўлмасин. Аммамга ёрдам бериш учун сенинг ижозатингга муҳтож эмасман. Абу Жаҳл руҳан мадад истаб ёнида турган Абул Бахтарийга қаради. Аммо у Ҳақим ибн Ҳизомни ёқлади. Натижада/баҳсмунозара бошланиб кетиб, можаро алалоқибат Абул Бахтарий қўлига илинган бир суяк Абу Жаҳлнинг бошига тушиши билан тугади. Абу Жаҳл ғазабини боса олмаган Абул Бахтарийнинг муштларига нишон бўлиб, ерга қулади. * * * Қатағон уч йил давом этди. Унга йўлакай яна бир қатор аламли ҳодисалар қўшилиб кетди. Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) амакилари Абу Толибни излаб топдилар ва Каъба ички деворига осиб қўйилган қарорни ёғоч қуртлари еб битирганини, қоғозда фақат «Оллоҳим, сенинг номинг билан» деган маънога тўғри келадиган «Бисмика Оллоҳумма» иборасигина қолганини билдирдилар. Абу Толиб ҳайрон бўлди: — Қаердан биласан шундай бўлганини? — деб сўради. — Раббим маълум қилди, — деб жавоб қилдилар Расулуллоҳ (с.а.в.). Абу Толиб дарҳол бориб Қурайш зодагонларини тўплади. —Бир таклиф билан келдим, — деди. —Хўш, қанақа таклиф экан у, Абу Толиб? —Жияним Муҳаммад, Каъбага осиб қўйган қарорномаларингизни ёғоч қуртлари еб битирди, фақат «Бисмика Оллоҳумма» иборасиг^гаа қолди, деб даъво қилмоқда. Болалигидан бери син&б келаманки, ҳамиша унинг гаплари тўғри чиққан. Шунинг учун ҳузурларингизга бир нарсани таклиф қилишга келдим. —Сўзла таклифингни, эй Бани Ҳошимнинг йўлбошчиси! — дейишди. — Ҳозир биргаликда Каъбага борамизда, у ерга осиб қўйган қоғозларингизни олиб кўрамиз. Агар Муҳаммаднинг даъвоси тўғри чиқса, сизлар бу бемаъни қатағонга чек қўясизлар. Инсонларни очяланғоч, чорночор ҳолда, билатуриб ўлим чангалига топширишдан воз кечасизлар. Бу ерда қавмингиз, қабиладошларингиз ва уларнинг оилалари жон олибжон бермоқдалар. Агар жиянимнинг гаплари ёлғон бўлиб чиқса, у ҳолда Муҳаммадни ўша заҳотиёқ ихтиёрларингизга топширишга сўз бераман. Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг Каъбага кирмагани аниқ. Бу дафъа ўлим фармонини ўз қўли билан имзолагандай эди. Мушрикларнинг юзларида табассум ифодаси пайдо бўлди. Ниҳоят зафарга олиб борувчи йўл очилган эди. Бир зум ҳам иккиланмадилар. — Биз розимиз, ё Абу Толиб, — дедилар. Биргаликда бориб Каъбани очдилар. Диққат билан қарадилар. Дарҳақиқат, аҳднома илвираб кетган эди. — Бундай бўлиши асло мумкин эмас, — деди биров. Абу Толиб сўради: — «Бўлиши мумкин эмас» деганинг нимаси? Каъбанинг калити сизларда бўлса, бу ерга кимни киритиш киритмаслик сизларнинг ихтиёрларингда бўлса... Энди орада юзага келган муаммони узилкесил ҳал этиш фурсати келди. Абу Жаҳл сўз қўшди: — Мен аминманки, жиянинг ўтакетган бир уста жодугар экан. Ундан буюкроқ жодугар 37 ҳали дунёга келган эмас, келмайди ҳам!.. Вазият бирдан ўзгарди. Бир оз олдин «Жуда соз, розимиз...» дея, хабар тўғри чиққан тақдирда, қатағонга чек қўйишга сўз берган қишилар гўёки булар эмас, бошқалар эди. Тўнғиллайтўнғиллай тарқалдилар. * * * Мусулмонларга ёрдам бераётганида қўлга тушиб қолган Ҳишом инсонпарварликка том муносиб бир иш қилгани учун Абу Жаҳлдан ва бошқа биродарларидан эшитган ҳақоратни ҳеч ҳазм қила олмади. Сабабсиз хақоратлар Ҳишомга алоҳида бир қувват берди. Бу масалани ҳал қилиш ва ғалабага эришиш учун қўлидан келадиган ҳеч бир ташаббусни ортга сурмасликка қарор берди. Қарорни амалга ошириш учун Зухайр ибн Абу Умаййанинг уйига борди. Зухайр Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аммалари Атиканинг ўғли эди. —Салом, ё Зухайр! —Салом сенга ҳам, эй Ҳишом. —Қалайсан? —Дурустман. —Дурустсан, аммо тоғаларинг оғир аҳволда эканларини кўрабилатуриб, қанақасига хотиржам бўласан, қанақасига еганичганинг татийди, ҳайронман. Мен шунга қатъий ишонаманки, агар Амр ибн Ҳишомнинг тоғаларига қарши шундай бир битим тузилса, у буни зинҳор қабул қилмаган бўларди. —Бу билан нима демоқчисан?.. Мен нима ҳам қила олардим, ёлғиз бўлсам... Қасамки, ёнимда яна битта менинг фикримни тасдиқлайдиган биродарим бўлсайди, ўша қоғозни бартараф этиб, бемаъни қатағонга чек қўйган бўлардим. —У ҳолда, қани, қўлни ташла, сенга керакли одам, мана, менман. —Жуда соз, унда учинчи бир ҳамфикрни топайлик. Ҳишом у ердан чиқиб, Мутъим ибн Одийнинг қошига борди. Ҳолаҳвол сўрашилгандан кейин мақсадини баён этди, юзага келган вазиятнинг ўта жиддий эканини уқтирди. Мутъим инсофли бир одам эди, аммо у ҳам ёлғизлигини писанда қилди. — Яна бир одам бор, ёрдам беришга тайёр, — деди Ҳишом. —Ким? —Мана, мен. —Жуда соз, у ҳолда яна бир кишини топишимиз керак. —Учинчи киши ҳам бор, Зухайр ибн Абу Умаййадир. — Тўрт киши бўлсак, яна ҳам яхши бўларди. Ҳишом ибн Амр бу ердан ҳам чиқиб, Абул Бахтарийникига борди. Уни ҳам ўйлаган ишига рози қилди. Кейин Замъа ибн Асваж ибн Абдумутталиб билан учрашди. Бу беш маслакдош ўша куни кечаси Ҳожун қабристонининг биқинига йиғилдилар, бўлғуси ишларининг режасини туздилар. Зухайр: — Мен бошлайман, сизлар эса, мени қўллаб-қувватлайсизлар, — деди. Бир қарорга келиниб, уйуйларига тарқалдилар. Эрталаб Зухайр покиза либосларнии кийиб уйидан чикди. Бориб, Каъбани етти марта тавоф қилди. Кейин ўша ерга йиғилган халойиққа қарата: — Эй Макка халқи! Ҳошимийлар очликдан қирилиб кетар эканлар, бизнинг еганичганимиз татийдими? Худо ҳаққи, ноҳақликнинг тимсоли бўлган қариндош-уруғчи ликни илдизидан қўпорувчи битим ёзилган 6у саҳифа бурдабурда қилинмагунча ўтирмайман! — деб хитоб қилди. Абу Жаҳл масжиднинг бир бурчагида ўтирган эди. Қулоғига чалинган бу сўзлар уни ўрнидан сапчиб туришга мажбур қилди. 38 — Бекорларни айтибсан, у қоғоз ҳеч қачон йиртилмайди! — деб бақирди. Замъа ибн Асвад муиозарага аралашди: — Аслида ёлғончи сенсан, ё Амр! Биз бундай ноҳақ битим тарафдори эмасдик. Абул Бахтарий: — Замъа тўғри гапирмоқда, — деди. — Ўша саҳифада ёзилган ҳукмларга бизлар асло рози эмасдик. Энди ҳам нотўғрилигини эътироф этамиз. Мутъим ҳам шу фикрни тасдиқлади: — Ҳар иккалангиз ҳам ҳақ гапни гапирдингиз. Бошқача гап ёлғон бўлган бўлур эди. Биз бу саҳифада ёзилган номаъқул гаплар учун Оллоҳдан кечирим сўраймиз,— деди. Абу Жаҳл бу ерда бир гап борлигини сезди. — Бу бир маслаҳатли кенгашдан чиқаётган қуруқ сафсатадир. Сизлар олдиндан келишиб олиб, энди халқнинг кўзини бўямоқчисизлар, — деди. Ушбу ҳодиса содир бўлаётганида, Абу Толиб ҳам шу ерда эди, аммо у лом-мим демай, бир чеккада ўтириб томоша қилар эди. Шу чоқ Мутъим ўтирган жойидан турди. Тўғри бориб, Каъбага кирди, саҳифани осиғлик турган жойидан олди. Ҳамманинг кўзи ўнгида, кутиб ўтирмай, йиртиб ташл
|