"Saodat asri qissalari" 2-Kitob ДУО ҚАБУЛ ЭТИЛДИ (Ҳазрати Умар)
ДУО ҚАБУЛ ЭТИЛДИ (Ҳазрати Умар) —Абу Толибга килган мурожаатлар жавобсиз қолди, дўстлар! — деди Валид ибн Муғийра. Абу Жаҳл уни кўллабқувватлади: — Жавобсиз қолмади, бизни яхшигина авради, —деди.— «Уни менга қўйиб беринглар», деб жиянининг бошини силади. Валид ибн Муғийра сўзида давом этди: — Бу ишнинг нақадар жиддийлигини унутмайлик. Ўз вақтида чорасини кўрмаганимиз учун, мана, пушаймон бўлиб ўтирибмиз. Кўриб турибсизларки, у кундан кун кучайиб бормоқда, қўлида мудҳиш яроғи бор... Шоирларимизни, энг зўр нотиқхатибларимизни ҳам доғда қолдирди. Бунинг устига, у жуда кучли сеҳргар бўлса. Кўрдингиз, осмондаги ойга ҳам ҳукмини ўтказди: уни иккига бўлди. Хуллас, бу иш қанча чўзилса, шунча зарар. Абу Жаҳлга қолса, масалани шартта-шуртта ҳал қилиб қўяқолса. — Бу ишни ким тез ва усталик билан уддаласа, юз туя ҳадя этилади, — дея эълон қилди. Мажлис аҳлига бирмабир нигоҳ ташлаб чикдида: — Яъни, ўлдирган кишига, демоқчиман, — 9 деб қўшиб қўйди. Аммо негадир ҳеч ким бирданига юзта туялик бўлиб қолишни истамади. Чунки бу ишнинг оқибатини ҳамма биларди. Ахир, ҳошимийлар: «Нима ҳам қилардик, тақдир эканда...» деб индамай кетавермайдилар. — Хўш, юз туяга даъвогар йўқми ораларингда?! — Шунчалар осон бўлса, марҳамат, ўзинг уддалаб қўяқол! Юзта туянг бегона ҳам бўлмайди, — дейишди. Абу Жаҳл бу мантиқий эътироз ва таклифга жавоб бермасликни афзал кўрди. Лекин пешонасида совуқ тер томчилари пайдо бўлди. Яна бир муддат орада жимлик ҳукм сурди. — Бу ишни Хаттобнинг ўғлидан бошқа ҳеч ким эплай олмайди! Нигоҳлар момақалдироқдек туйқус янграган бу овоз эгасига томон ўгирилди. Қаршиларида мардонавор чеҳрали, кўзлари жасурона боқувчи бир йигит турарди. Жасорат ва матонат, кучқудрат тимсоли, қўркув нималигини билмайдиган йигит... Агар шамолдек тез, бўрондек шиддатли руҳият соҳибига ёдгорлик ўрнатиш лозим бўлса, том маънода энг муносиб инсон Умар ибн Хаттоб эди. Бирдан ҳамма тилга кирди: — Ҳа, жуда тўғри, бу иш фақат Умар ибн Хаттобнинг қўлидан келади, — деб бидирлаб кетишди. Дарҳақиқат, бу гапларда жон бор эди. Чунки уни йиллар давомида синайсинай, жуда яхши билиб олган эдилар. Умар деганда, хаёлларда «тутган жойидан кесадиган довюрак ва мард йигит» жонланар эди. Сўзларида риёкорлик йўқ, аммо уни гижгижлаш учун яна бир нималар дейишлари ҳам мумкин эди. Умар ўрнидан турди, шаҳдам қадамлар билан уйига қараб йўл олди. Ҳаббоб ибн Аратт Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида шахсан у зотнинг муборак тилларидан эшитиб ёд олган Қуръон оятларини атрофдагиларга етказиб ўргата бошлади. Ўша кунларда Тоҳа сураси тушган бўлиб, бир неча оятини тери парчасига ёзиб олган, самимий оилавий дўсти бўлмиш Саид ибн Зайднинг уйига бориб, уларга ўргатишга киришган эди. * * * Нуайм ибн Абдуллоҳ йўлда Умар ибн Хаттобни учратди. У рўпарадан келарди. Қўллари қиличининг қинида, қадамлари шаҳдам. Титраб кетди. — Йўл бўлсин, ё Умар?! — деди бир шумликни сезиб. Умар кўзларидан учқун сачратиб, Нуаймга боқди ва мағрур бир оҳангда: — Муҳаммадни ўлдиришга кетяпман! — деди. Нуайм бошидан кайноқ сув қуйилгандай сесканди. Қалбига кирган титроқ тиззаларинида қалтирата бошлади. —Муҳаммад ибн Абдуллоҳни айтяпсанми?.. —Худди шундай. —Нега энди? — Нега бўларди? У отабоболарининг динидан юз ўгирди, маъбудларимизга тил теккизди, ақлли биродаларимизни аҳмоқликда айблади, Қурайшлар жамоасини тўзитиб юборди. —Сен бу ишнинг уддасидан чиқолмайсан, ё Умар! —Нега эплай олмас эканман? —Нега деганда, агар бу ишни қилсанг, Бани Абдуманноф сени соғ қўймайди. Умарнинг кўзларидан яна учқунлар сачрай бошлади. Дабдуруст қиличининг дастасига ёпишди ва: 10 — Тағин сен хам унинг йўлига кирганлардан бўлмагин?! — деди дағдаға билан. Нуайм қўрқиб кетди. Беихтиёр: — Сен олдин ўзингнинг оилангдагиларни тийиб ол, кейин менга дағдаға қиласан, — деб юборди. Умар эсанкиради: —Менинг оиламга нима қилибди? —Синглинг Фотима билан куёвинг Саид... —Ийй, демак?.. —Ҳа, улар ҳам мусулмон бўлишган. Умар бир зум лом-мим деёлмай қолди, сўнгра қатъий қарорга келгандай: — Дастлаб уларнинг таъзирини бераман! — деди. Умар Саиднинг уйига яқинлашганида, ичкаридан аллақандай оҳангли овозларни эшитди. Яқинроқ келиб, қулоғини динг қилди. Бу бир бегона овоз эди. Эшикни зарб билан тақиллатди. Уйдагилар саросимага тушдилар. Фотима эшик томонга югурди. Очганида, акаси Умарга рўбарў келди. —Хуш келибсан, акажон... Умар ичкарига кирди, ёнатрофига аланглади. —Ташқаридан эшитганим овозлар қанақа овоз эди? —Ўзаро гаплашиб ўтирувдик. Бошқа нима ҳам бўларди... —Иккалангиз ҳам Муҳаммаднинг динига кирган эмишсиз. Агар шу гап рост бўлса, мендан хафа бўлманглар. Саид Умарнинг сўзларини кесди: —Ё Умар, ҳақ диннинг нима эканини билиш пайти келмадимикан?.. Бутларга топиниш нодонлик эканини наҳотки тушунмасанг? Бемаънилик... Умарга бундай дейишга Саиднинг қандай ҳадди сиғди экан?! Дарҳол унга ўгирилди, қулочкашлаб бир мушт урдида, ерга қулатди. Устига миниб олди. Фотима эрига ёрдам учун Умарни орқага тортган эди, у ҳам бир тарсаки еди. Бу тарсаки унинг юзларидан қон тирқиратди. Довдираб қолган Фотима бир мунча муддат жим қолди. Сўнгра Умарнинг қаршисига кўндаланг бўлди. Унинг томирларида ҳам Хаттобнинг қони оқар эди. Бир эмас, бир неча аёлга етиб ортадиган даражада жасоратли эди. —Ҳа, ҳа, ё Умар, шуни яхши билгинки, биз ҳам мусулмон бўлдик. Ҳақ йўлга, саодат йўлига кирдик. Бутларга қул бўлишдан қутулдик. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва ашхаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, — деди. Фотиманинг юзидан оқиб кўксигача тушаётган қон... тарсаки зарбидан таниб бўлмайдиган аҳволга келган чеҳра... устигаустак, она арслон каби ҳайқирган овоз — булар Умарга қаттиқ таъсир қилди, уни ларзага солди. Бир аёлни, қолаверса, жондан азиз синглисини аямай уриши тўғримиди?.. Саиднинг устидан турди. Чайқалиб бориб, бир бурчака ўтирди. —Ҳалиги ўқиётган нарсаларингни бер, бир кўрайин, — деди. Овози ўзгарган, шашти анча пасайган эди. —Йўқ, — деди Фотима, — бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ. —Нега? —Чунки уни йиртиб ташлайсан. —Қайтариб бераман. —Ишонмайман. Умар бирдан туриб кетди. 11 —Умарнинг сўзи сўздир, эй Фотима! Макка атрофларида ҳали ҳеч ким Умар сўзидан қайтганини кўрган эмас. Отамнинг бошини ўртага қўйиб қасам ичаманки, Умар сўзидан қайтмас! Қани, энди бу ёққа олиб келчи, ўша ўқиганларингни бир кўрай. —Лекин у Оллоҳнинг каломи ёзилган топтоза саҳифадир. Сен эса мушриксан. Ҳеч бўлмаса, бир дафъа ювиниб кел. Умар бу таклифга рози бўлди. Юз-қўлини ювди, қайтиб келиб ўтирди. Фотима беркитган тери парчасини олиб, Умарга узатди. «То, ҳа. (Эй Муҳаммад,) Биз сенга бу Қуръонни қийналиб жафо чекишинг учун эмас, балки (Оллоҳдан) қўрқадиган кишиларга панднасиҳат бўлсин учун нозил қилдик. (У) ерни ва юксак осмонларни яратган зот томонидан нозил қилингандир. (У зот) Ўз аршини эгаллаган Раҳмондир. Осмонлардаги, ердаги ва уларнинг орасидаги ҳамда тупроқ остидаги бор нарса Унингдир» (Тоҳа, 1-16.) Умар шу ергача ўкиди, бошини кўтармай, минғирлади: — Жуда ғаройибку... Демак, бизнинг бу тангриларимизнинг ҳеч қанақа қадри йўқ эканда?.. Бир муддат хаёлга чўмиб қолди, сўнгра яна ўқишда давом этди: «Агар сен ошкора гапирсанг ҳам (ва ёки хуфёна гапирсанг ҳам, У зотга баробардир). Зеро, У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билур. Оллоҳдан ўзга (ҳеч қандай) тангри йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. Унинг учун энг гўзал исмлар бордир» (Тоҳа, 1-16.) Умар яна тўхтади, яна фикрга толди. Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ бўлса, у ҳолда Лот ким, Уззо ким, Хубал кимдир?.. Улар илоҳ эмасми?.. Бу фикр унинг миясидан яшин тезлигида ўтди. Аммо етук бир нотиқ, мукаммал бир адиб бўлган Умар энди ўзи ўқиётган илоҳий каломга бутунлай берилган эди: «Сенга Мусо ҳақидаги хабар келдими? Эсла, у (узоқдан) бир оловни кўриб, аҳли оиласига: «(Шу ерда) туринглар, мен бир олов кўриб қолдим, шоядки сизларга ундан бирон чўғ олиб келсам ёки шу ўт олдидан бирон йўл (кўрсатувчи) топсам», деди. Бас, қачонки у (оловнинг яқинига) келгач, «Эй Мусо», деган нидо эшитилди: «Мен сенинг Парвардигорингман. Энди кавушларингни ечгин. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан. Мен сени (пайғамбарликка) танладим. Бас, (ўзингга) юбориладиган ваҳийга қулоқ тут! Дарҳақиқат, Мен Оллоҳдирман. (Ҳеч қандай) илоҳ йўқ, фақат Мен бордирман. Бас, сен Менгагина қуллик қил ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт! Токи ҳар бир жон қиладиган сайъҳаракати сабабли жазоланиши учун (қиёмат) соати албатта келгувчидир. (Лекин) Мен (қиёмат қачон қойим бўлишини) яширишни истайман. Бас, сени (қиёматга) ишонмайдиган ва ҳавойи нафсига эргашган кимсалар ундан тўсмасинларки, у ҳолда ҳалок бўлурсан...» (Тоҳа, 1-16.) Фотима билан Саид қўрқув ичида Умарни кузатиб турардилар. Орасира унинг зўр ҳайрат ила бошини сараксарак қилаётганини кўрдилар. Бу орада Ҳаббоб ҳам бир жойга беркиниб олганича, нафасини ютиб, натижани кутар, «Оллоҳим, Ҳабиби акрамингнинг дуосини қабул эт», дея тинмай ёлворар эди. Ҳозир бир жиҳатдан унинг ҳаётмамот масаласи ҳал бўлаётган эди. Чунки агар иш чаппасига кетгудай бўлса, Умар уни ҳам соғ қўймаслиги аниқ эди... Ниҳоят Умар бошини кўтарди: — Ўта жозибали, таъсирчан калом экан бу, — деди. Шу биргина жумла такапука бўлиб турган юраклар га ором бағишлади. Кўнгиллар тинчланди. Эркин нафас ола бошлашди. Ҳаббоб яшириниб турган жойидан чикди. — Ё Умар, фикримча, Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобларининг дуолари қабул бўлганга ўхшайди. Чунки у зотни: «Оллоҳим, бу динга Умар ёхуд Амр билан қувват бер!» дея дуо қилаётган ҳолатларида кўрган пайтларим бўлган, — деди. — Оллоҳнинг расули ҳозир қаерда? Фотима жавоб берди: —Агар бирон ишкал чиқармасликка сўз берсанг, айтамиз. 12 —Қасам ичаман, унга ҳеч қандай ёмонлик қилмайман! —Жуда соз, улар ҳозир Арқамнинг уйидалар. Умар Ҳаббобга ўгирилди: —Олдимга тушда, мени ўша ёққа бошла, — деди. Ҳабоб ўрнидан турди. Умар яна қиличини қинига солди, биргаликда йўлга тушишди. * * * Арқамнинг уйида ташқарини кузатиб турган киши шошапиша ичкарига кирди. Умарни белида қиличи билан келаётганини кўрдим, деди. Юз ифодалар бир зум жиддий тус олди. Юракларни ҳаяжон тўлқини қоплади. Нигоҳлар саросимали эди. — Умар яхши бир ният билан келаётган бўлса, марҳамат, кирсин. Акс ҳолда, уни ўзининг қиличи билан ўлдирамиз! Жиддий овоз эди бу. Бошлар бу сўзларни айтган кишига томон ўгирилди: Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимизнинг амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталиб эди гапирган. Набиййи акрам (с.а.в.): — Ичкарига таклиф қилинг, кирсин, — дедилар ва ўринларидан туриб кута бошладилар. Умар кириб, ҳузури Набавийда тўхтади. Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг ёқасидан тутдилар: — Эй Хаттобнинг ўғли, сен умрингнинг охиригача шунақа бўлиб қолаверасанми?! — дедилар. Сўнгра муборак юзларини кўкларга каратиб, раҳмат илтижо қилувчи бир овоз билан: — Оллоҳим, бу Хаттобнинг ўғли Умардир! Оллоҳим, Ислом динини Умар ибн Хаттоб билан қувватлантир! — деб ёлвордилар. Ушбу воқеа гувоҳлари миқ этишмас, лекин энг самимий тилаклар билан ичларида чин юракдан «омин» дер эдилар. Умар тиз чўкди. Шундай ҳолатда ҳам ўртача бир одам бўйи келадиган гавдали Умарнинг боягина учқун сачраб турган кўзлари энди Расулуллоҳга (с.а.в.) қарашдан уялгандек ер чизар эди. Дағал овози ўта даражада юмшоқ оҳангга ўралиб чиқди: — Мен бу ерга мусулмонликни қабул қилиш учун келдим. Оллоҳга ва Расулига имон келтираман. Рисолат шоҳи Жанобимизнинг (с.а.в.) қалблари бир онда нашъага тўлди. Буюк Оллоҳ дуоларини қабул қилган, Умардек бир шахсиятни имон келтириш учун оёқлари тагига бошлаб келган эди. Баланд овозла: «Оллоҳу акбар!» деб ҳайқирдилар. Фахрул Мурсалиннинг (с.а.в.) хурсандликларига бошқа мўминлар ҳам қўшилишди. Улар ҳам «Оллоҳу акбар!» деб қичқиришди. Макка кўчалари бу такбир овозларидан титрагудай бўлди. Буюк Умарнинг Исломга киришини Сарвари анбиё (с.а.в.) ва саҳобалар гўёки тўп отиш билан қаршилагандай бўлдилар. Умарнинг юраги қаттиқликда тошларга ҳам дарс берар, ўткирликда гавҳарни ҳам йўнишга қодир эди. Шундай одам Фахри Олам пайғамбаримизнинг дуолари ва раҳмат сувлари билан покланиб шаштидан қайтди. Йўлга буюк Пайғамбарни ўлдириш учун чиққан Умар шу онда Расулуллоҳ (с.а.в.) қошларида имон келтириш учун тиз чўкди. Комил ишонч ила калимаи шаҳодатни сўзлади. Бу ҳодиса мўминларга том маънода бир байрам бўлди. Ахир, шу кунгача номиёқ кўпларни зир титратиб келган ашаддий душмандан қутулиб, бутун борлиғи билан мақтаса арзигулик бир дўст қозонилган эди. Дин у билан азиз бўлажак, қувват ва шараф топажак эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг мусулмон бўлиши учун даргоҳи аҳадийатга ёлвориб неча бор дуо қилган улуғ инсон эди у. Кишилик тарихида унинг бу шарафига шериклаша оладиган иккинчи бир шахс бўлмаган ва бўлмас ҳам. Ўша кунларда Умар ўттиз тўрт ёшлар чамаси бир паҳлавон йигит эди. * * * 13 Умар кетгач, жонини ҳовучлаб қолган Фотима бир неча соат ташвишга кўмилиб ўтирди. Ажабо, Расулуллоҳ (с.а.в.) қаерда эканликларини айтиб хато қилмадиммикан, деб ўйлар, сўнгра акасининг бир сўзли мард йигит эканини эслаб, кўнглига таскин берар эди. Шу пайт қулоғи олисдан такбир овозларини эшитди. Яқинлашган сари овозлар баландлашарди. Бир тўда одамлар «Оллоҳу акбар!» деб бақиришар, кўчалар ларзага келган эди. Нималар бўлаётганини билиш учун ташқарига чиққанлар яқин атрофда эътиборга лойиқ ҳеч нимани кўрмай, уйларига қайтиб кириб кетдилар. Кечга яқин Фотима акасининг мусулмон бўлганини эшитиб, севинчидан телба бўлиб қолаёзди. Арқам ибн Абул Арқамнинг уйи ўша куни катта бир байрам севинчига тўлди. Буюк бир мўъжиза, хушхабар эди бу. Энди мусулмонлар забардаст Умар воситасида Оллоҳнинг ёрдамига сазовор бўлажак, ҳузурҳаловат топажаклар. Мусулмон бўлганидан бери жабрситамлар ичра чиғнанган мўминларга, албатта, катта севинч бағишлаган эди бу ҳодиса. Умар у ерда Расулуллоҳ (с.а.в.) тилларидан Ислом динининг ҳукмларини тинглади. Пайғамбар (с.а.в.) донадона қилиб гапирар, ҳақдан ва ҳақиқатдан сўзлар, инсоннинг ақлига не даража бўлса, руҳиятига ва қалбига ҳам шу даража хитоб этар эдилар. Ҳар бир сўзлари Умарнинг ички дунёсини поклади, куфр ва ширкка тўла қалби имон ва Ислом нури ила йўғрилди. — Ё Набийаллоҳ, биз ҳар жиҳатдан ҳақ ва чиндинга кирдик, шундай эмасми? —Шундай. —У ҳолда нима учун бу ерга яшириниб ўтирибмиз? Сизни ҳақ дин билан жўнатган Оллоҳга қасамлар бўлсинки, мени хамон мушрик деб билувчи ҳар мажлисга бориб мусулмонликка кирганимни очиқ айтаман! Умар Расулуллоҳ (с.а.в.) билан хайрлашиб, чиқиб кетди. * * * Эртаси куни тонг саҳарда Абу Жаҳлнинг эшиги тақиллади. Умар ибн Хаттоб келди, деб хабар бердилар Абу Жаҳл ўрнидан сапчиб турди. Қизиқарли бир хабар эшитишига ишончи комил эди. Марҳамат қил, ё Умар, хуш келибсан, жиян дея қаршилади. Мени ичкарига таклиф қиласан деб ўйламайман, ё Нимага энди, ё Умар? Эшигим сен учун ҳар доим Мен Оллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ ва маъбуднинг иуқлигига ҳамда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Оллоҳнинг бандаси ва расули эканига имон келтирдим. Сенга ушбу хушхабарни маълум қилиш учун келдим. Абу Жаҳлнинг тўсатдан авзойи ўзгарди Гапларинг жиддийми, ё Умар?! деб дудуқланди. Миясига бир нарса каттиқ урилгандай бўлган эди Умар унга жавобан: Ашҳаду алла ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, дейиш билан чекланди. Абу Жаҳлнинг бир зумда қовоқтумшуғи осилиб кетди. Оллоҳ сенинг жазоингни берсин, келтирган хушхабаринг бошингдан қолсин! дедида, зарб билан эшикни унинг юзига ёпди. Шу тариқа орада мавжуд бўлган қариндошлик ва дустлик алоқалари ҳам узилди. Йўллар ажралди. Абу Жаҳл ғазаб ва кин ҳирси билан уйига кириб кетди Умар ҳузур ва завқ ҳисси билан йўлида давом этди Қули қиличииииг дастасида, ҳар 0н жанжал чиқиб қолса, отилишга ҳозир, кўзлари, ўткир нигоҳлари унга караганларнинг юракларини тилкапора қиладиган бу мард инсон, мўминларга зулм қилинаётир, деб эшитган хар бир куча, ҳар бир бурчакни заррача ҳам қўрқмай аиланиб чивди. Қайси мажлисга борса, қаерда бир тўп мушрикни учратса, ўша ерда тўхтади ва шаҳодат калималарини баланд овозларда айтди, сўнгра уларнинг бунга жавооан муносабатларини кутиб 14 турди Умар кеча уни ўлдиришга қасд килган эдингку, ё Умар! деди бирови. ⎯Тўғри. Бироқ у ҳақ динни келтирганига ишондим ва мусулмон бўлдим. —У ҳолда бундан буён биздан узоқ юр. —Узоқ юрмасам нима бўлади?.. Бошқа киши бўлганида, бу саволига жавоб тайёр эди, аммо уни Умарга қарпш айтиш мушкул. Бундай пайтлари мушриклар жим бўлиб қолар, бошлари эгилар эди. Хабар яшин тезлигида бутун Маккага тарқалди. У қаерга отланса, хали ўзи бормасидан унинг мусулмон бўлгани ҳақидаги хабар етиб борарди. Ниҳоят гавжум бир жамоа каршисида яиа шаҳодат калималарини келтирар экан, олдиндан тайёргарлик кўриб қўйганлар унинг устига ташландилар. Шиддатли бир тўполон, урсур бошланди. Умар қаршисига ким келса, бир уришда йиқитар, бир зарба билан сафдан чиқарар эди. Аммо бунча одамга қарши узоқ вақт бас келиши маҳол эди. Секинсекин мағлубияти яқинлаша бошлади. Шунда бирдан: — Нима гап, нима тўполон?! — деган бир овоз эшитилди. Бу Ос ибп Воилнииг овози эди. — Умар динини ўзгартирибди, — дейишди унга. — Ўзгартирса, сизнинг ишингиз нима? Одам чинюракдан истаб бошқа динга кирибди, хўш, нима бўпти? Қани, тез тарқалингларчи? Бу сўзлар таъсирини кўрсатиб, жанжал тугади. Йиғилганлар биринсирин тарқалишди. Орадан бир неча кун ўтди. — Ё Расулуллоҳ, ташқарига чиқайлик, мушрикларга Исломнинг қудратини намойиш этайлик. Каъба ёнида намоз ўқийлик. Пайғамбаримиз бу таклифга рози бўлдилар. Мусулмонлар икки қатор бўлиб тизилдилар. Бир сафнинг бошида Умар ибн Хаттоб, иккинчисининг бошида Хдмза ибн Абдулмутталиб, шаҳдам одимлар билан Каъба томон йўл олдилар. Бундай вазиятга мушриклар илк бор рўбарў бўлаётган эдилар, шу боис уларни ҳайрат ичида, ҳаяжон ила кузата бошлашди. Эшикларидан мўралаб қараганлар шу кунгача эгик ҳолатда кўришга одатлангап бошларпи эиди типпатик ҳолда кўрди. Қўрқув тўла боқишлар ўрнини завқли, хотиржам нигоҳлар эгаллаган эди. Масжиди Ҳарамда тўхтадилар. Умар ўзларини қизиқиш ва адоват ила кузатаётганларга ўгирилиб, баланд овозда ҳайқирди: — Шу ерда ибодат қиламиз, намоз ўқиймиз. Жони ширин бўлганлар биздан узоқ турсин. Болаларини етим, хотинларини бева қолдирмоқчи бўлганлар эса, бизга қарши чиқаверсин!.. Афзали анбиё (с.а.в.) имомликларида шу ерда намоз ўқилди. Ҳеч ким яқинлашишга журъат қилмади. Намоз тугагач, тарқалишди. Мўминларнинг кўнглида байрам сурури. Шундай натижани неча йиллардан бери орзиқиб кутдилар. Яқин кунларда Ҳазрати Абу Бакрнинг қистови билан кўчага чиққанларида мағлуб бўлган эдилар. Аммо бугун... Ҳеч қандай корҳол юз бермади, бир кимса лом-мим ҳам дея олмади. Утба дейсизми, Валидми, Абу Суфёнми — ҳаммаҳаммалари бу саҳнанинг томошабини бўлишдан нарига ўтолмадилар. Умарнинг нигоҳидан олов чақнатиб қилган таҳдидига жавобан: «Бекорларни айтибсан», дея олмадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Ё Раб, бу динни Умар ибн Хаттоб ёки Амр ибн Хишом билан азиз қил», деб ўқиган дуоларининг илк меваси шу зайлда олинган эди. Мушриклар устидан қозонилган илк зафар эди бу. Бир пайтлар Абу Зарр мусулмон бўлгани ҳақида маиа шу масжидда жар солган, аммо бунинг эвазига роса дўппосланиб, Аббоснинг ёрдами билангина ўлимдан зўрға қутулган эди. 15 Абдуллоҳ ибн Масъуд ушбу масжидда мушрикларни Қуръонни эшитишга мажбур этган, сўнгра у ҳам роса калтакланган эди. Ҳазрати Абу Бакр ҳушидан кетгунча, бурни юзидан ажралмайдиган ҳолга келгунча мазкур масжидда дўппосланган эди. Аммо Умарга қарши ҳеч ким лом-мим дея олмади. Буюк Пайғамбаримизнинг дуою илтижолари мана шу зайлда ўрнини топди, мусулмонлар илк бор эркин нафас олишга муваффақ бўлдилар. Бундан буён Умар Маккада яшар экан, қўлларини у ёкданбу ёққа соллаб бемалол юражак, бозорўчарга боражак, очиқчасига намоз ўқиб, Қуръон тиловат қилажак эди, аммо Абу Жаҳл унга «ортиқ ҳаддингдан ошма» дейишта журъат қилолмасди.
|