"Saodat asri qissalari" 2-Kitob ЯККАМА-ЯККА ОЛИШУВ, АСҲОБИ КАҲФ
ЯККАМА-ЯККА ОЛИШУВ Рукона ибн Язид бир куни Маккадан ташқарида айланиб юрганида Расулуллоҳни (с.а.в.) кўриб қолди. «Бу қулай бир тасодифми ёки фожиаларнинг бошланишими?» деб ўйлади. Елғиз эди. Ёнида унга ёрдам берадиган ҳеч кими йўқ эди. Яккамаякка олишиши ёки индамасдан ўз йўлида давом этиши мумкин эди. Аслида, бир неча кишини бирдан йиқитишига Руконанинг ишончи комил эди. Аммо... кўкдаги ойни ҳам ҳукмига юргизган «сеҳргар»га бир нима қилиб бўлармиди? —Эй Рукона, Оллоҳдан қўрқмайсанми? Сени даъват қилаётганим ушбу динга кирмайсанми? —Сенинг пайғамбар бўлганингни билсам, сўзлаётганларинг рост эканига ишонсам, ҳеч иккиланмай қабул қилардим. —Жуда соз, сен билан кураш тушиб, елкангни ерга ишқаласам, пайғамбар эканимга ишонасанми? Рукона муштумини тугди. Энди бундай таклифни рад этиб бўлмасди. —Мен розиман. —Хўп, у ҳолда курашамиз. Рукона фақат мана шу йўл билан ниятига эришиши мумкин эди. Ушбу қулай фурсатдан оқилона фойдаланса, мислсиз бир ишнинг уддасидан чиққан бўларди. Бир-бирларининг елкаларидан тутдилар. Расули акрам (с.а.в.) уни бир силтагандаёқ йиқитдилар, елкасини ерга ишқаладилар. Рукона қаршилик кўрсатишга ҳам улгурмай қолди. Нима бўлганини ҳали англаб етмасдан, зўрға ўрнидан турди: —Ё Муҳаммад, яна бир марта курашайлик, — деди. Бекорга бундай демаган эди у. Чунки рақибининг осонгина бундай бир натижага эришганини ҳатто тушида кўрса ҳам ишонмасди. Назарига илмади, аҳамият бермади ва шу бепарволигининг жазосини аччиқ мағлубият билан тотди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу таклифни қабул қилдилар. Рукона жуда ҳам суюниб кетди. Бу дафъа Расулуллоҳнинг елкаларидан қаттиқ ушлади ва албатта ғолиб бўлиш иштиёқида аёвсиз сиқди. Аммо кўз очибюмгунча бўлмай, яна ерга йиқилди. Ҳеч нарсани тушунмай қолди, қандай енгилганини ҳам фарқлай олмади. Шарманда бўлган эди. У ёқбу ёқларда кўпчиликнинг орасида: «Рукона билан кураш тушдим, бир эмас, кетмакет икки марта мағлуб этдим», дейиши мумкин эдида. Энди Қурайш орасида кўкрак кериб юриш унга ҳаром бўлдими? — Яна бир курашсак, дейман, розимисан, эй амакимнинг ўғли? Бу таклиф ҳам кабул қилинди. Учинчи марта елкалар туташди. Рукона курашга бўрондек отилди. Қарори қатъий эди. Аммо бу ҳам ёрдам бермади, бир зумда яна ерга қулади. Ҳеч эътирозга ўрин йўқ бир ҳақиқат шундан иборат эдики, баҳайбат бир полвон кичкина бир болани 16 қандай қилиб тўпдек ирғитса, худди шундай бўлган, Рукона нафасини ростлагунча ерга ағанаб тушган эди... Тўртинчи марта яна курашни таклиф этишга андиша қилди. Уни енга олмаслигига юз эмас, беш юз карра ишонган эди. Ўрнидан турди. —Мен гувоҳлик бераманки, эй Муҳаммад, сен тенги йўқ бир жодугар экансан. Худо ҳаққи, ушбу ўртамизда бўлиб ўтган кураш ҳам ақл бовар қилмайдиган ишдир,— деди. —Хоҳласанг, бундан ҳам ғаройиб ҳодисани кўрсатаман сенга. — Кўрсат! — деди Рукона. Пайғамбар (с.а.в.) олдинда турган бир дарахтга қарата хитоб қилдилар: — Оллоҳнинг изни билан ёнимга кел! Рукона кўзларига ишонмай қолди. Ер ёрилган, дарахт худди тупроқ остидан юриб келаётгандай илгарилар эди. Дарахт ўтиб бўлган жой ўша заҳотиёқ яна асл ҳолатига қайтарди. Келди, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қаршиларида тўхтади. Рукона тушиммиўнгимми дегандек бармоқларини тез тишлаб кўрди. Уйғоқ экани бешак, аммо ҳозир қаршиларида турган дарахт бир неча дақиқа олдин юз қадамча нарида тургани ҳам ҳақ эди. Сарвари Оламга (с.а.в.) ўгирилди: — Чин қалбимдан ишонч билан айтаманки умримда бундай сеҳрни кўрмаганман. Энди бу дарахт ўз жойига қайтсинчи. Рукона кўрган бу мўъжизасининг қадрини билмасди, яхшиликка йўймади, Оллоҳнинг қудрати ҳақида ўйлашни ҳам истамади. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга ачиниб қарадилар. Сўнг дарахтга ўгирилиб: — Оллоҳнинг изни билан ўз жойингга қайт, — дедилар. Дарахт келган ерига кета бошлади. Бориб, аввалги жойига ўрнашди. Рукона у ердан том маънода мағлуб ва паришон бўлиб қайтди. Мушрикларнинг ёнига бориб, бундай деди: —Сизлар Муҳаммаднинг ёрдами билан бутун дунёни қошларингизда тиз чўктирсаларингиз бўлади. Мен ундан кўра нафаси ўткирроқ жодугарни умрим бино бўлиб кўрган эмасман. —Нима бўлди, эй Рукона?! — деб сўрашди мушриклар. Рукона бўлиб ўтган воқеани бир бошдан сўзлаб берди. Бир куни саҳобалардан бири: — Ё Оллоҳнинг расули, жоҳилия даврида қилган хатоларимиз, гуноҳларимиз учун ҳам жавобгар бўламизми? — деб сўраб қолди. Даврада ўтирганларнинг кўнглидаги савол эди бу. Ҳар бирларининг ўша даврда озми- кўпми хатолари, гуноҳлари бор эди. Бу хотираларнинг аксариси аламли, одамни уялтирадиган эди. Айниқса, Умар ибн Хаттобнинг бутун вужуди титраб кетди. У қилган гуноҳларнинг сонсаноғи йўқ. Бир неча йилдан бери мўмин-мусулмонларга етказган азиятларининг ўзиёқ бошқа ҳисобга эҳтиёж қолдирмайдиган даражада эди. Ҳамма Расулуллоҳнинг (с.а.в.) жавобларини таҳлика ичра кута бошлади. Ниҳоят, жавоб янгради. — Исломга кирганидан кейинги ҳаётини соғлом тарзда кечирган киши жоҳилия давридаги ҳаёти учун жавобгар бўлмайди. Аммо мусулмон бўлганидан кейин ҳам гуноҳда давом этса, олдингилари учун ҳам жавобгар бўлади. Иродасини яхшилик йўлида қўллай олган мўминлар учун ажойиб бир хушхабар эди бу. Оллоҳнинг чексиз раҳмат ва марҳамати имон келтирган ва имонига содиқ қолиб солиҳ амалларни бажарувчиларни шу зайлда мукофотлар эди. Аммо бу муждани эшитса ҳам, Умар астойдил: «Энди ҳамма нарса бошидан бошланар экан, хотиржам бўлсам ҳам бўлаверар экан», дея олмас эди. Масалан, додфарёд ичида 17 тириклайин тупроққа кўмилган қизи ва ҳолдан тойгунча калтакланган кишилар нима бўлади? Бу ишлари беқиёс бир зулм эди. Бу зулмининг асорати Оллоҳга сажда қйлувчи инсонларнинг юзларида, кўксида, юрагида ҳануз армон бўлиб, доғ бўлиб турарди. Уларни рози қилган бўлса ҳам, ўртада ўртанаётган виждон бор. Бу виждон азобидан қутулиш осон эмас... Мўминлар унинг Исломга киришини улкан неъмат ва давлат деб баҳоладилар. Унинг ҳимоясида ўзларини бемалол ҳис этиб, борадиган жойларига унинг ёнида хотиржам, ҳеч нарсадан қўрқмай борадиган бўлишди. Ўзининг уларга фойдаси тегаётганини кўрган Умар ҳам бундан фахрланар, Раббига ҳамду санолар, шукроналар келтирар эди. Баъзан кечмиш кунларини хотирлашиб, сафар чоғида лой ё шунга ўхшаш нарсалардан бут ясаб сиғинганларини гапиришса, у ҳам қўшилиб кулар, ақл бовар қилмайдиган бемаъниликларга қандай йўл қўйишганини ўйлаб ҳайрон қолар эди. * * * Маккалик мушриклар юзага келган жиддий вазиятдан асло мамнун эмасдилар. Иш тобора чаппасига кетаётган эди. «Юлдузлар келсин, уйларимизнинг томларига қўнсин, сенинг пайғамбар эканингни тасдиқлашсин...» дейишга ортиқ журъат этолмасдилар. Чунки бу талабни ҳам бажара олишига энди шубҳа қолмаган эди. Ҳанузгача Рукона Оллоҳнинг қудратини тан олмас, бўлиб ўтган воқеаларни эса, бошқача талқин қилар эди. — Уч марта кетмакет елкамни ерга ишқалади. Манот ҳаққи, қандай йиқитганини ҳам илғамай қолдим. Дарахтни олдимизга чорлаганида: «Қани, Руконанинг устига юр», деб юборсая, деб жоним халқумимга тиқилди. Азбаройи қўрқиб кетганимдан дарахтни ўз жойига қайтаришини илтимос қилдим. Отамнинг боши билан қасам ичаман, юлдузларни ерга тушир десангиз, бунинг ҳам уддасидан чиқади, — дер эди. Утба ибн Робиа сўз олди: — У бизнинг кучимиз етмайдиган бир калокга суяняпти. Дархақиқат, ўша каломга ўхшаш бир каломни ҳеч бир адиб ё шоирдан эшитмадик. Бизга муносиб бўладиган иш шундан иборатки, биз ҳам унга илмий бир устиворлик билан жавоб берайлик, шу йўл билан уни мағлуб этайлик. Унга ҳеч қачон жавобини топа олмайдиган саволлар билан мурожаат қилайлик. — Жуда соз, зўр гапларни гапирдинг, аммо бизда илм нима қилсин? Утба ўйланиб қолди. — Бунинг осон йўли бор, — деди. — Ясрибга борамиз, у ерда яҳудий олимлари бор. Улар билан учрашиб, ёрдам сўраймиз. Улар чуқур билимга эгадирлар. Менимча, энг маъқул йўл мана шудир. Бу фикрга эътироз билдирувчилар бўлмади. Надр ибн Ҳорис билан Уқба ибн Абу Муойт мана шу вазифага тайинландилар. Қисқа вақт ичида йўлга ҳозирлик кўргач, туяларига миндилар. —Аммо қаттиқ ҳушёр бўлинглар, — деди Абу Жаҳл. — Улардан саволларни ва жавобларини эшитаётганингизда, ёнингизда зинҳор кимса бўлмасин. Акс ҳолда, жавоблар сизлардан олдин Муҳаммаднинг қулоғига етиб келиши мумкин. Бундан ташқари, у ерни тарк этгач, тилингизга маҳкам бўлинглар. Оғзибўшлик қилиб, сир бой бериб қўйманглар тағин. Маккага иложи борча тез етиб келишга ҳаракат қилинглар. —Хўп, хуш қолинглар. Бир неча одим юрилгач, Надр туясини тўхтатди: — Сизлар ҳам бу ерда тилларингизга маҳкам бўлинглар. Оғзиларингиздан гуллаб қўйманглар ниятимизни. Шундан сўнг Надр яна туясига қамчи урди. Неча кунлар давом этадиган бу сафар кимнинг ғалабаси билан тугар экан, ажабо?.. 18 * * * Давс қабиласининг машҳур шоири Туфайл ибн Амр бир иш билан Маккага келди. Маккада анчамунча танишлари, дўстбиродарлари бор эди. Машҳур шоир иззатикром билан кутиб олинди. Ҳолаҳволи сўралди. Зиёфат чоғида: «Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли бир жодугар пайдо бўлди, дуч келган одамни жин ургандай ўзига сеҳржоду қилиб олаётибди», деб уқтирилди. Бир қатор мисоллар келтирилди. Унга ким қулоқ солса, тузоғига илинишлари муқаррар эканлиги, шу боис қадамни ўйлаб босиш, ҳушёр бўлиш кераклиги таъкидланди. Бу мавзуда Туфайл жуда кўп гап эшитди. Бошқа бир мажлисда ҳам шу хусусдаги суҳбатга дуч келди. Оқибатда Туфайл ибн Амр, яна тўсатдан дуч келиб қолсам, билмасдан биронта гапини эшитиб тузоғига тушиб қолмайин тағин, деб қулоқларига пахта тиқиб олди. Макка кўчаларида шу тахлитда айланиб юрди. Ишларини битирди. Танишлари билан кўришиб суҳбатлашди, эртаси кун тонг сахарда Масжиди Ҳарамга борди. Бу даргоҳ маккаликларнинг ҳам ибодат қиладиган, ҳам у ёқбу ёқдан сухбатлашиб ўтирадиган жойи эди. — Ана, келяпти, — дейишди. Туфайл қаради. Барваста бир киши виқор билан юриб келарди. Чеҳрасидан нур ёғилар, кишига ишонч бағишлайдиган бир кўринишдаги одам эди. «Бундай ёқимли одамнинг жодугар бўлиши бир оз ғалатироқ эмасмикан?» деб хаёлидан кечирди. Туфайл қараса, ўзидан бошқа ҳеч кимнинг қулоғига пахта тиқилмаган. «Дунёдаги энг аҳмоқ одам эмасман, нега энди бошқалар қўрқмаган кишидан мен қўрқишим керак? Улар ўзини олиб қочмаётган кишидан мен чекинишим керакми? Ақлҳушим жойида, ирода қўлимда, қани, бир эшитиб кўрайчи, нималар дер экан. Ёқса қабул қиламан, ёқмаса, ҳеч ким мени қабул этишга зўрламайди...» Туфайл қулоқларидан пахтани олиб улоқтирди, Муҳаммаднинг сўзларини диққат билан тинглай бошлади. Ҳали ҳеч ким эшитмаган, эшитолмайдиган ғаройиб эди бу сўзлар! Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг чеҳраси нақадар нуроний ва гўзал бўлса, бу калом ҳам шундай гўзал, мукаммал ва жозибали эди. Бу сўзлар сеҳржоду эмасди. Туфайл машҳур шоир сифатида Арабистонни кезиб чиққан, тажрибаси етарли. Сафар чоғида жодугарлар билан ҳам учрашган, уларнинг бемаъни, тутруқсиз гапларини эшитган. Аммо бу Сўзлар зимнига ўзига хос бир мукаммаллик яширинган эди. Ҳар қандай зўр адиб, оташин шоир ҳам бу калом қаршисида довдираб қоларди. Туфайл шу кунга қадар ўқиган энг таъсирчан байтларни эслашга уринди. ТТТундан кейин зеҳнидан Имраул Қайс, Торофа, Зуҳайр, Амр, Онтара, Лабид, Ҳорис, Хонса, Оъша, Набиға каби донғи кетган шоирларнинг энг зўр шеърларини бир-бир ўтказди. Улар шеърият чўққисини забт этган энг олди шоирлар эди, аммо уларнинг шеърлари, нутқлари ҳозир тинглаётгани бу калом қаршисида жўн бир нарса бўлиб қоларди. Бир муддатдан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) масжиддан чиқиб кетдилар. Туфайл ҳам изларидан йўлга тушди. Набиййи акрам уйларига етиб келганларида, Туфайл у зотни тўхтатди. Аввал ўзини танитди, сўнгра бундай давом этди: — Ё Муҳаммад, қавминг сени менга бошқача қилиб танитди. Сеҳржодусига мубтало бўлмагин тағин, деб огоҳлантиришди. Шундай ёмонлашдикй, натижада қулоқла римга пахта тиқиб олишдан ўзга чора топмадим. Бироқ барибир қизиқувчанлигим тутиб, каломингни тинглашга қарор бердим. Мукаммаллигига қойил қолдим. Шунинг учун изингдан эргашиб, шу ергача келдим. Энди менга келтирган динингни тушунтир. 19 Расулуллоҳ (с.а.в.) Туфайлни ичкарига таклиф қилдилар. Ислом динининг асосларини тушунтирдилар, Оллоҳнинг каломидан ўқиб бердилар. Туфайл ҳидоят имоми бўлмиш Расулуллоҳнинг сўзларини тинглаганидан сўнг фикрини шу тарзда баён этди: — Худо ҳаққи, ушбу диндан кўра ҳақ дин, ўқиганингдан кўра устун бир калом бўлмаса керак. Мен сенинг динингга кираман. Туфайл шу тариқа неча йиллардан бери бутун ўзлигини асоратда сақлаб келган бутпарастлик кишанларини узди, қалбини Оллоҳ ва расулига нисбатан бўлган меҳр- муҳаббатдан бошқасига ўрин қолдирмайдиган тарзда поклади, калимаи шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди. —Ё Расулуллоҳ, мен қавмим орасида баобрў, эътиборли кишиман. Ҳозироқ юртимга қайтиб, уларга Ислом динини тушунтираман. Фақат, сиздан Оллоҳга дуо қилиб туришингизни ва менга қавмимни ишонтиришга қодир бир ояталомат беришини сўрашингизни ўтинаман. Расулуллоҳ (с.а.в.): — Оллоҳим, унга далил бўлажак бир ояталомат бер, — деб дуо қилдилар. Туфайл саодат йўлининг улуғ йўлбошчиси билан хайрлашди ва юртига жўнади. Маккада хеч ким, энг яқин мушрик биродарлари ҳам унииг мусулмон бўлганини билмай қолаверишди. * * * Надр билан Уқба бир неча кунлик йўл азобидан сўнг Ясриб хурмозорларига етиб келдилар. Шаҳарда бир муддат сайр қилдилар, ўнгчапни кездилар. Қайнуқоъ, Назир, Қурайза қабилаларининг яҳудийлари билан учрашдилар. Ниҳоят, яҳудийлар орасида билимдонлиги билан танилган энг зукко бирикки кишига дардларини очдилар, мақсадларини тушунтирдилар. Бу одамлар чиндан ҳам ўқимишли, кўпни кўрган кишилар экан. Улардан бири бундай деди: — Сизларга учта саволни жавоблари билан баён қиламиз. Бу саволларга пайғамбардан бўлак ҳеч ким тўғри жавоб қила олмайди. Агар бу саволларга тўғри жавоб қилса, ҳеч шубҳаланмангки, у асл пайғамбардир, унинг йўлига киринг ва унга итоат қилинг. Жавоб бермаса, сохта пайғамбарлиги аён бўлади. У ҳолда бунга қарши қандай иш тутиш ўзларингизга ҳавола. Надр билан Уқба бу учрашув ва суҳбат ораларида сир бўлиб қолишини плтимос қилдилар. «Чунки у шундай чапдаст жодугарки, шивиршивирдан ҳам бир зумда хабар топади», дедилар. Шундан кейин туяларига миндилар, «Қайдасан, Макка?» деб йўлга тушдилар. * * * Бу орада Ос ибн Воил Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ўғил фарзандлари йўқлигини улкан бир иллат сифатида оламга ёя бошлаган эди. Бир мажлисда сўз олар экан, шу фикрни ўртага ташлади: — У абтардир, — деди. «Абтар» дегани насли давом этмайдиган, зурриётсиз бир киши маъносини билдиради. Қиз фарзандга зиғирча ҳам ахамият бермайдиган, авлод фақат эркак фарзанд воситасида давом этади, дегандек бемаъни ишончга мубтало бўлганлар учун бу воқелик катта бир қусур ҳисобланиши табиий эди, Аммо ўзидан кейин инсонлар орасида раҳмат билан эслашга арзигулик ҳеч нарса қолдирмаган, ўлганидан кейин ҳам лаънатланадиган бадбахтлар ўзи асл абтарлар эмасмикан? Оллоҳ пайғамбар қилиб жўнатган шарафли бир инсонга тап тортмай лой чаплаш ғирт абтарлик эмасми?.. Бу фикр мушрикларга жуда хуш ёкди. Қаерда мусулмонларни кўриб қолсалар, «Пайғамбарингиз абтардир», дея шилқимлик қиладиган бўлдилар. Мўминларнинг қалблари 20 қаттиқ озорланди. — Нега энди? Гулғунчадек қизлари бор, ўшалар билан давом этади насллари. Қолаверса, у збт хотираларда мангу яшайдилар, — деб жавоб берардилар. Тез орада Жаброили Амин Расулуллоҳга (с.а.в.) Роббул Оламийндан салом келтирди. Ғамқайғуга берилмасликни, ғамгин бўлишга бошқалар лойиқ эканини ёдларига солди. «Албатта, Биз сизга Кавсарни ато этдик. Бас, Сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб қурбонлик килинг! Албатта, сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни, беному нишон йўқ бўлибкетггувчидир)!» (Ал-Кавсар сураси.) Мўминлар бу сураии ўқиганларида мушриклар ўзларини қўярга жой топодмай қолдилар. «Яхшиямки бу фикр мендан чиқмабди», тарзидаги ўй-хаёллар билан овунишга уриндилар. Нима бўлса ҳам, кўп йиллик тажрибалари бор: айтган гаплари ҳар доим айни тарзда рўй беришига шу қадар одатланишган эдики... Бироқ «абтар» лақабини ўртага ташлаган кимса бор. Бир мажлисда ушбу оятлар тўғрисида баҳс очилдию: — Муҳаммад ҳам сени абтарликда айблади, — дейилди. Ос ибн Воид сир бой бермаган киши бўлиб, елкаларини қисиб қўяқолди. Аммо нақ нишонга отилган ўқ каби, қалбига муҳрланган бу сўзларнинг таъсиридан қутулиш осон эмасди. Буниси хамир учидан патир эди, холос. Дунёда абтарлик сари ташланган илк одим эди унинг учун. Асрлар ўтиб ҳам у кишилар томонидан лаънатланажак, ниҳоят, буюк Ҳисоб Кунида илоҳий даргоҳга туртинасуртина, юзига чапланган шу тамға билан боражак. * * * Туфайл манзилига яқинлашиб келганида, бирдан сесканиб кетди. Олди бирдан ярақлаб кетди. Аввалига юз берган ҳодисани ҳеч тушуна олмади, сўнгра бу нарса пешонасида ярқириб турган бир нур эканини пайқади. Султони Анбиё ҳазратларини эслади. — Оллоҳим, қавмим мени бу ҳолатда кўрса, балки ёқтирмас, уни бошқа бир жойимга муҳрла, — дея илтижо қилди. Бу дафъа ёғду қўлидаги ҳассасига тушди. Олдини бемалол кўриб турар, ҳассани қайси томонга ўгирса, ўша томон ёришиб кетар эди. Туфайл шу зайлда қабиласига кириб борди. У келар экан, йўл давомида унга ҳамроҳ бўлиб келаётган зиёни қабила аҳли ҳам кўрди. Туфайл ўша кеча отаси билан хотинига Ислом дини ҳақида сўзлаб берди. Иккаласи ҳам ҳеч тараддудланмай имон келтирдилар. Шундан кейин Туфайл қавмини даъват этишга чиқди, аммо ҳеч бир натижага эришолмади. Ҳақ ва энг тўғри дин шу диндир, бутлар сизларни ҳеч қандай азобдан қутқара олмайди, деса ҳам, унга қулоқ солгувчилар бўлмади. Жаҳли чиққан Туфайл қавмининг устидан шикоят қилиш учун яна Маккага йўл олди. Ясрибга кетган Уқба билан Надр Маккага қайтдилар. Абу Жаҳл, Утба, Валид сингари учтўрт киши йиғилган мажлисда бор гапни сўзлаб бердилар. Яҳудийлар ўргатган саволларни қайтардилар. Шундан кейин Расулуллоҳга (с.а.в.) хабар жўнатишди. Набиййи акрам (с.а.в.) келганларида: —Сендан баъзи нарсаларни сўрамоқчимиз, — дейишди. —Марҳамат, эй Надр, сўрайвер, — деган жавоб бўлди. —Бизга ғордан паноҳ топган йигитларнинг ажойиб ҳоллари ҳақида сўзлаб бер. Шарқдан Ғарбгача дунёни кезиб саёҳат қилган улуғ ҳукмдор ҳақида хабар бер ва руҳнинг моҳиятини тушунтир. Расулуллоҳ (с.а.в.): — Сизларга бу нарсалар ҳақида эртага маълумот бераман, — дедилар ва у ердан чиқиб кетдилар. 21 Жаброили Амин ушбу саволларнинг жавобларини албатта келтиради, деб умид қилардилар. Аммо оқшом тушди ҳамки, Жаброил келмади. Иккинчи, учинчи кун ҳам Жаброилни кутиш билан ўтди. Мушриклар севинчдан териларига сиғмас эдилар. Эртага деган эди, аммо, мана, бир ҳафтадирки, ҳануз жавоб бера олмаяпти, деб маломат қила бошладилар. —Ҳа, нима бўлди «пайғамбаримиз»га?.. —Ҳали ҳам жавобларини тартибга солиш билан бандмилар?.. —Энди ёлғонлар ниҳоясига етди. Бу сафар енгилдингиз. Мўминлар бу истеҳзою киноялар тўла мазахларга жавобан: — У бир пайғамбардир. Оллоҳ нима деса, шуни қилади, — дейиш билан кифояланардилар. Аммо одобахлоқ ва тарбиянинг кўчасидан ўтмаган, қўпол, шартаки мушриклар гап уқмас эдилар. — Энди Муҳаммаднинг ҳийланайранглари ўтмайди, —деб завқланардилар. Надр ибн Ҳорис билан Уқба ибн Абу Муойт чинакам қаҳрамонларга айланишди. Улар олис сафарлардан яхши бир натижа билан қайтишган, музаффар зарбани мўлжалига уришган эди гўё. Айниқса, Надр ибн Ҳорис кўкрак кериб, мағрурланиб юраркан: — Келинглар, сизларга Муҳаммаднинг найрангларидан ҳам зўрроқлари ҳақида ҳикоя қилиб бераман, —дер, атрофига йиғилганларга сафарлари чоғида эшитган эртакларини сўзлаб берар эди. Ниҳоят ўн беш йил сингари узоқ ўтган ўн беш кундан сўнг хушхабар келди. Жаброили амин Расули аминга Оллоҳ таолонинг ваҳийини етказди. — Нега бизни бунчалик интизор қилиб қўйдинг, ё Жаброил? Жаброил бу саволга ўзи жавоб қилмади. Чунки Жаноби Ҳақ бу саволга ҳам Қуръоннинг бир ояти билан жавоб берган эди: «Биз ёлғиз парвардигорингизнинг амрифармони билангина нозил бўлурмиз. Олдимиздаги охират ҳам, ортимиздаги дунё ҳам, дунё ва охират ўртасидаги барча ишамаллар ҳам ёлғиз Унингдир. Парвардигорингиз унутгувчи эмасдир» (Марям, 64.) АСҲОБИ КАҲФ «Каҳф (ғор) саҳобалари» деб аталувчи довюрак йигитлар ўз даврларида бутга сиғинишни рад этиб, бу йўлда бутпарст бир подшоҳга қарши фидойиларча бош кўтарганлар. Улар еттисаккиз нафар бўлиб, ўзларига етказилган зулмларга қарамай, имонларида мустаҳкам қолган эдилар. Бир иложини топиб, золим подшоҳнинг зиндонидан қочишга муваффақ бўлдилар. Охирида бир ғорга етиб келдилар. Таъқибдан қутулишларига ва жонларини сақлаб қолишларига боис бўлган бу ғор ичида Жаноби Ҳаққа ёлвордилар: «Эй Раббимиз, бизга ўз томонингдан бир раҳмат эҳсон қил, оғиримизни енгил этиб, ишларимизни ўнгидан келтир», деб дуо ўқидилар. Жуда ҳам ҳолдан тойган эдилар, бир зумда ғорнинг бир деворига суяниб, уйқуга кетдилар. Ортдан қолмай етиб келган кучуклари ҳам ғорнинг оғзига чўзилиб, оёқларини узатди. Қаттиқ уйқуга толдилар. Кунлар, ҳафталар... ойлар... йиллар... Кетмакет асрлар ўтди. Қуёш нурлари эрталаб ғорнинг бир томонига, пешиндан кейин нариги томонига тушар, ухлаётганлар баъзан чапга, баъзан ўнгга ўгирилиб ётар эдилар. Юзларидан ҳеч ким уларни узоқ замонлардан бери ухлаб ётибди демасди. Асрлар бўйи давом этган бу уйқу уларнинг ташқи қиёфаларини заррача ўзгартирмади. На сочсоқоллари ўсди, на вужудларида бир чириш, айниш ҳодисаси рўй берди. Ҳатто тирноқлари ҳам ўсмади. Орадан уч юз йил ўтди. Йигитлар уйғондилар. Уйқуга тўйган, тоза мириқиб дамларини олган эдилар. — Биродарлар, роса ухлабмиза? Назаримда, бир неча кун ухлагандайман. 22 — Йўғэ, атиги бир кечаю бир кундуз ухлаган бўлсак керак. Баъзилари бу фикрга ҳам қўшилмади. — Менимча, ундан ҳам камроқ ухладик. — Қанча ухлаганимиз ёлғиз Оллоҳга аён. Дарҳақиқат, Оллоҳдан ўзга ҳеч ким улар қанча вақт ухлаганларини билмас эди. Била олмас ҳам эди. Уларга аён ва аниқ бўлган нарса мириқиб ухлаганларию энди роса очиққанлари эди. — Биттамиз бориб нон ва озиқовқат олиб келайлик, — дейишди. Борадиган киши ҳеч ким билан ортиқча гаплашмайди, ниҳоятда нозик муомала қилади, пинҳона борибпинҳона келади, дея маслаҳат қилинди. Ва ораларидан биттаси йўлга тушди. Шаҳарни айланди, ёнатрофни кузатди. Ғалати бир ўзгариш юз бергандек. Икки кеча олдинги шаҳарга сира ҳам ўхшамасди. Бундан ташқари, шаҳар аҳли ҳам бутунлай бегона, биронта таниш киши учрамади. Аммо бу нарсаларга у ортиқча қизиқмаслиги, булар билан машғул бўлмаслиги керак эди. Подшоҳнинг одамлари кўриб қолса борми, оқибати яхши бўлмасди. Нон сотиб олиш учун бир нонвойхонага кирди. Қўл узатиб, нон беришини сўради. Бироқ сотувчи нон бериш ўрнига тикилиб қолди. — Қаердан олдинг бу пулни? — деб сўради қизиқсиниб. — Қаердан олардим, ўзимнинг пулим. —Аммо, ўғлим, бу пуллар неча юз йиллардан бери ишлатилмайдику? Бу бир неча юз йил олдин яшаган аждодларимизнинг пули. Ҳатто бобом ҳам бу пулни ишлатган эмас. — Отажон, мени мазах қилманг. —Мазах қилаётганим йўқ, болам. Бироқ бу пул бугун бу шаҳарда ўтмайди. —Жуда ғаройибку? Ахир, биз куни кеча ҳам шу пулларни ишлатиб юрувдик. Гапсўз кўпайиши мумкин эди. Пулини қайтариб олдида, бошқа нонвойхонага борди. У ерда ҳам айни шу муомалани кўрди. Лекин масала шу билан ҳал бўлмади. Бир зумда одамлар тўпланиб, унинг атрофини ўраб олдилар, тушунарсиз саволлар бера бошладилар: — Мана, бизнинг пулимиз! — деб кўрсатдилар чиндан ҳам улар бошқача пул эди. Ниҳоят, улардан бири: — Бу пул уч юз йил олдин яшаб ўтган Дақйонус исмли бир подшоҳнинг даврида муомалада бўлган, —деб қолди. Йигит қулоқларига ишонмас, унинг кўз ўнгида бир-биридан ғаройиб ҳодисалар устмауст қатланар эди. «Кимсиз? Қаердан кеддингиз, қайси подшоҳнинг ўлкасидансиз? Касбингиз нима?» каби саволлар қалашиб кетди. Энг яхшиси — тезроқ шаҳардан чиқиб кетиш эди. Улардан қутулиб, ғорга томон йўл олди. Изидан шаҳарликлар таъқиб қилиб кела бошладилар. Йигит улардан бурунроқ дўстларининг қошига етиб борди. Ғаройиб ҳодисаларни ҳикоя қилиб берди. Орқадан таъқиб қилиб келган кишилар ўша ғорни топганларида, ичкарида еттисаккиз нафар чўзилиб ётган жасадни топдилар. Текшириб кўрдилар: ҳаммасининг ўлгани аниқ эди. Бу ғарибларнинг кимлар эканини аниқлай олмадилар. Шу боис «Асҳоби Каҳф» — «Ғор дўстлари» деб ном бердилар. Кейинроқ устларига қабр ясадилар. * * * Туширилган оятларда мана шу инсонлар ҳақида баҳс юритилган эди. «Улар Раббиларига имон келтирган йигитлар эди. Биз ҳам уларнинг ҳидоятини орттирдик, имонларига қувват бердик», дейилар эди. «Бизшшг Раббимиз коинот ва ернинг Раббидир», деганлари зикр қилинарди. Ва нихоят, уларнинг ғорда уйғоқ кишилардек ухлаганлари, даҳшатли бир манзара ҳосил қилганлари ҳикоя этилар ва Расулуллоҳга (с.а.в.) бундай хитоб қилинарди: «Агар уларни бир кўрсангиз, орқага қарамай қочардингиз ва ичингиз қўрқувга тўлар эди». Неча киши эканлари ва ғорда қанча вақт ухлаб қолганлари ҳақида Оллоҳдан ўзга ҳеч ким 23 аниқ билмаслиги таъкидланган оятлардан кейин Расулуллоҳга (с.а.в.) бундай амр берилган эди: «Ва бирон нарса ҳақида: «Мен албатта эртага қилгувчиман», дея кўрманг, магар, «Иншаоллоҳ» — Оллоҳ хоҳласа, денг. Бу сўзни айтишни унутиб қолдирган вақтингизда
var container = document.getElementById('nativeroll_video_cont');
if (container) {
var parent = container.parentElement;
if (parent) {
const wrapper = document.createElement('div');
wrapper.classList.add('js-teasers-wrapper');
parent.insertBefore(wrapper, container.nextSibling);
}
}
|