Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » Yanvar » 22 » ТИЛ БИЛМАС ТЕМИРЧИ, МАШҲУР ШОИР ОЪША ҚАНДАЙ АЛДАНДИ
ТИЛ БИЛМАС ТЕМИРЧИ, МАШҲУР ШОИР ОЪША ҚАНДАЙ АЛДАНДИ
18:10



ТИЛ БИЛМАС ТЕМИРЧИ, МАШҲУР ШОИР ОЪША ҚАНДАЙ АЛДАНДИ

                                                                                                                                         
                                                                                                                                             
                                                                                                                                          
                                                                                                                                         
                                                                                                                                  
                      


Шу чоқ Мутъим ўтирган жойидан турди. Тўғри бориб, Каъбага кирди, саҳифани осиғлик
турган жойидан олди. Ҳамманинг кўзи ўнгида, кутиб ўтирмай, йиртиб ташлади.
Шу зайл Маккада уч йилдан бери давом этиб келган умумий зулмга чек қўйилди.
Мусулмонларнниг сабртоқати тугаёзган эди, саҳифа йиртилиб, муаммо ҳам ҳал бўлдиқўйди.
Ҳолбуки, Абу Жаҳл сўнгги зарба бериладиган кунлар яқинлигини, яна узоғи билан бир ёки
икки ойдан сўнг пичоқ бориб суякка тақалишини жуда яхши биларди. Ё ўлим, ё Муҳаммадни
Қурайш зодагонларига таслим этиш каби икки йўлдан бири танланадиган кунни сабрсизлик
билан кутиб келаётган эди. Овқат пишган, совусин деб ўчоқдан туширилган, ўтириб ейиш
фурсати яқинлашган эди. Ҳазилакам гапми, бугунги кун узоқ уч йил кутилди, ниҳоят толеъ
энди кулиб боқай деб турган маҳалда бир зумда бой берилдия. Оғзини ҳам очишга улгурмай
қолди: саҳифа йиртилиб, битим бекор қилинди.
Дарров югуриб бориб Мутъим, Замъа, Зухайр ва Ҳишомнинг устига отилиш, пишиб турган
ошни бузганларининг ҳисобини сўраш истаги миясига урилди. Аммо масала шу билан ҳал
бўлмасди, аксинча, фожиалиқонли бир тўқнашув бошланиб кетиши мумкин эди. Кўпчилик
қатағоннинг бекор этилишини хурсандлик билан кутиб олди. Абу Жаҳл ва унинг ҳамтовоқлари
эса, ғазабдан бурниларини тишлагудай бўлдилар.
Абу Толибнинг маҳалласига ночор кўчиб ўтганлар яна ўз уйларига қайтдилар. Очликдан
тинкамадори куриган ёш гўдакларнинг оғир аҳволидан кўпдан бери азоб чекиб келаётган
отаоналар ўша кеча пишиллаб уйқуга кетган жигаргўшаларининг ёнида севинч кўзёшларини
тўкдилир.
Уч йилдай узоқ бир муддат давомида кўп машаққатларга зўр матонат билан бардош бериб
келган, инсонга хос садоқат туйғусининг энг юксак намуналарини кўрсатган кариндошларига
Абу Толиб самимий миннатдорлигини изҳор этди. Энди Маккада ҳаёт яна аввалги ҳолига
қайтган эди.
«Алиф, лом, мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. Лекин улар бу мағлубиятларидан
сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча иш Оллоҳнинг
(измида)дир. Ўша кунда мўминлар Оллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар.
Оллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳмшафқат эгасидир. (Бу) Оллоҳнинг
ваъдасидир. Оллоҳ Ўз ваъдасига хилофлик қилмас. Лекин буни кўп одамлар билмаслар». (Рум,
16.)
Абу Бакр ушбу оятларни ўқиркан, Убай ибн Халаф унга кинояли бир қараш қилди:
—Бу ҳақда ҳам сенга Муҳаммад хабар бердими?! — деди.
—Худди шундай. Лекин булар унинг сўзлари эмас, Оллоҳнинг каломидир.
—Сизлар ёлғон тўқишдан бошқа ишни ҳам биласизларми ўзи? Қаерда бир бемаъни гап
пайдо бўлса, албатта сизлардан чиққан бўлади, ё Абу Бакр! Мен сени ақли расо одам деб
39
ўйлардим, Азалдан бери шу фикримда собит эдим. Бироқ Муҳаммадга қўшилдингу сен ҳам
ақлдан оздинг, шекилли. Ҳолбуки, сен «Инсонни камситади, орномусга қолдиради», деб
шаробни ҳам ўзингга ҳаром қилган кишисан.
—Ҳозир ҳам шунақаман.
—Жуда соз. У ҳолда нега бу бемаъни гапларга ишонасан?
—Бу хабар бемаъни эмас, юз карра тўғри чиқадиган башоратдир.
—Хўп, майли, у ҳолда кел, гаров ўйнаймиз! Мен ўнта туя тикаман.
Бу икки одамдан бири кўзи билан кўриб турган нарсагагина ишонса, азалдан буён давом
этиб келаётган воқеаҳодисалардан чиқариладиган ақлий хулосаларга таянса, иккинчиси Буюк
Оллоҳдан келган хабарга ишонар эди.
Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) тезда Расулуллоҳни (с.а.в.) топди ва бўлиб ўтган воқеани сўзлаб
берди. Фахри Олам (с.а.в.) жаноблари «бир қанча йил» ибораси уч билан ўн йил орасидаги
муддатни билдиришини айтдилар.
—Вақтини узайтир, туялар сонини кўпайтир, — деб буюрдилар.
Убай ҳазрати Абу Бакрнинг (р.а.) яна қайтиб келганини кўриб, шошиб қолди:
— Пушаймон бўлдингмиа? — деди.
— Йўқ, пушаймон эмасман, агар рози бўлсанг, туялар сонини кўпайтирамиз, — деди Абу
Бакр (р.а.). Юзта туя қўяман, вақтни эса, тўққиз йилгача чўзамиз.
— Розиман, — деди Убай.
Шу тариқа ўйналган гаров ўтимлилигини сақлаб қолар, румларнинг эронликлар устидан
ғалаба қозонганлари ҳақида хабар келганида Ҳазрати Абу Бакр юзта туяни Убайнинг
меросхўрларидан олажак эди.
ТИЛ БИЛМАС ТЕМИРЧИ
Мушриклар ҳар куни бир иғво тўқиб чиқарардилар. Бу сафар:
— Ўзи ёзган нарсаларни «Оллоҳнинг каломи» деб халққа тақдим этмоқда, — дея
бошладилар.
Мажлисларнинг кун тартибида мана шунга ўхшаш сўзлар бўлиб қолди. Мўминлар ҳамон
ақлсизликда айбланардилар.
— Ўз қўли билан ёзганларини сизларга ўқиса, «Оллоҳнинг каломидир» деб
ишонаверасизларми? Ақлларингиз жойидами ўзи? Ёки эсҳушларингизни еб қўйганми
сизлар?
Бу гаплар мўминларга қайтақайта айтилди. Ниҳоят Анкабут сурасига туширилган
қуйидаги оятлар бу масалани ҳам ойдинлаштирди:
«Сиз (ўзингизга Қуръон нозил қилинишидан) илгари бирон китобни ўқиган эмас эдингиз
ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз. Акс ҳолда, бузғунчи кимсалар албатта
шубҳага тушган бўлур эдилар. Йўқ, у (Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнгилларидаги
аниқравшан оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилур». (Анкабут, 48-
49)
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳаётларини қирқ йилдан бери яқиндан билиб келганлар тилларини
тишлашга, қўлларини пешоналарига уришга мажбур бўлишди. У зотнинг савод
чиқармаганларини, ўқишёзишни билмасликларини жуда яхши билишарди. Аммо ҳар томондан
ўргимчак тўри сингари ўраб олган кибр, кин ва адоват, нафрат туйғулари уларнинг кўзларини
кўр қилиб қўйди. Кўнгиллари гап уқмасликка қасам ичгандай, янгиянги иғволарни ўйлаб
чиқариш билан банд, зеҳнлари фақат мана шу йўлда ишлар эди.
Пайғамбарларнинг энг буюги Мухаммад (с.а.в.) орасира асли румлик бўлган бир
темирчининг ҳузурига борар, у билан суҳбатлашиб ўтирар эдилар. Бу одам узоқ юртдан келиб,
40
Маккада муқим бўлиб қолган эди. Четдан келган ва арабчани ёшлигидан ўрганмаган мусофир
одам арабчани қанчалик билса, у ҳам шу даражада билар, гапирилган гапни зўрға англар,
мақсадини ҳам аранг тушунтирар эди.
Бир куни мушриклар вайронадан хазина топгандай хурсанд бўлиб кетишди.
—Муҳаммад ибн Абдуллоҳ сўйлаётган каломини мана шу темирчидан ўрганар экан, —
дея иғво бошлашди.
—Ҳая... У дўконга жуда серқатнов бўлиб қолган, аммо темирчида арзигулик бир иши йўқ
эдику. Бирон буюртма бергани ҳам номаълум. Нега шу нарсани шунча пайтдан бери сезмадика,
— дегандай қўллар пешоналарга урилди. Чашма кашф этилган, энди ундан сув чиқариш керак
эди. Ҳа, шакшубҳасиз, бу каломларни ўша темирчи ёздирар эканда...
Чиндан ҳам ажойиб бир «кашфиёт» эди бу. Бир зумда ҳаммаёққа гап тарқалди:
«Абдулмутталибнинг невараси ҳаммани мафтун этадиган бу жозибадор сўзларни румлик
темирчидан ўрганаётган экан, у одам ҳар борганида нималарнидир ёзиб бераркан...» деган
мишмишлар пайдо бўлди.
Аммо бу мишмишларнинг ҳам таги пуч, мантиқсиз эди. Неча йилдан буён беозор, бегуноҳ
мўминларни қон қустириб келганлар шу оддий темирчининг танобини тортиб қўя
олмасмидилар? «Биродар, сен ҳаддингдан ошяпсан. Кўриб турибсанки, юртимизда фитнафасод
қўзғалди. Ота болани, бола отани танимайдиган бўлди. Буларнинг барчасига сен айбдорсан.
қадамингни ўйлаб бос!..» дейишлари мумкин эдику?
Кўплаб инсонларни ўз она юртини тарк этишга мажбур қилган зулмларнинг мингдан бири
бу темирчига қилинса эди, шу заҳоти оғзи ёпилар, лом-мим демайдиган бўлар эди.
Қолаверса, уни ўлдирганлари такдирда ҳам жавобини сўрайдиган, «Унинг орқасида, мана,
биз турибмиз, бошидан бир тола сочини тушириб ҳам кўрингчи!..» дейдиган қудратли
мададкори ҳам йўқ эди.
Ёки масалани яхшиликча ҳал этиш йўли ҳам бор эди. Яъни: «Ол, мана сенга ўнта энг аъло
урғочи туя... Фақат тилингни тийсанг, бас. Бундан сўнг Абдулмутталибнинг невараси билан
сирлашишни тўхтатсанг бўлди», дейиш қийинмиди?
«Буларни ёзиб беришинг эвазига Муҳаммад қанча пул беради?» деб сўраб олиб,
тўлайдиган пулнинг бир неча баробарини бериб, анчамунча саҳифани ёздириб, Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) ҳузурларига боришса, «Бу каломнинг ўхшашини келтиринглар, деган эдинг, мана, кўр.
Қолаверса, айни манбадан келтирдик. Энди даъвоингдан воз кеч!» десалар бўлмасмиди?!
Лекин масаланинг бошқа бир томони ҳам бор. Яъни, бу темирчи насроний динида эди. Бир
насроний ўзининг етук динидан воз кечиб, бошқа бир динни ўртага чиқарармиди?
Бу қадар гўзал, бу қадар латиф ва таъсирчан каломни сўзлашга қодир бўлган бир инсон
нега: «Бу мукаммал каломнинг адиби менман», деб ўртага чиқмайди, бутун шоншараф,
обрўэътиборни бошқа бировга эҳсон қилади?
Ниҳоят Жаброили амин келди. Ўйламайнетмай оғзига келган гапларни айтиб юрган
мушрикларга яна бир бор танбеҳ берувчи оятни пайғамбаримизнинг (с.а.в.) қалбларига
сингдирди:
— «Аниқки, Биз уларнинг: «(Қуръонни Муҳаммадга) бирон одам ўргатмокда» деяётганини
билурмиз. Лекин уларнинг бу даъволари пучдир, чунки улар ишора қилаётган кимсанинг тили
ажамий (яъни, арабий эмас), бу (Қуръон) эса, очиқравшан арабийдир». (Наҳл 103)
Бирикки кун ичида бутун шаҳарга тарқалган мишмишлар бир зумда тўхтади, сутнинг
юзидаги кўпиклар сингари йўқ бўлди. Қўпдан бери лом-мим демай келаётган виждонлар қисқа
вақт ичида ўзини кўрсатди:
— Тўғри, бу одам оддий араб тилини эплаб гапиролмайдику, қанақасига шундай бир
мукаммал каломни ёзиб берсин, — дея бошлашди.
Темирчини танимайдиганлар, навбатдаги ваҳийнинг ҳақиқатга қанчалик мос ёки мос
41
эмаслигини билиш учун Марва тепалиги атрофида маскан тутган румлик темирчининг дўкони
сари йўл олдилар.
— Ҳорма энди, Жабр. Нималар қилаётирсан?
Жабр келганларга кулимсираб қаради:
— Мен киляпман иш... — деди. Ўчокдаги темирни кўрсатиб, ишора қилди: — Темир...
Бу одам чиндан ҳам юмалоқёстиқ қилиб гапирди. Унинг гапираётган сўзларини тўлиқ
тушунишни истаган киши у сарф қилган ғайратчалик ғайрат сарфлаши керак эди.
Ночор у ердан лабларини буриштириб чиқиб кетишди.
Бечора темирчи, бўлиб ўтган воқеалардан бехабар, бутун кучқудратини ишга солиб,
темирни яссилаш билан овора эди.
Асл бир араб фарзандига устозлик қилганини у қаёқдан ҳам билсин?
* * *
Расулуллоҳ (с.а.в.) Раббиларидан келган оятларни саҳобийларига етказдилар:
«Имон келтирган, ўз имонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар
хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар». (Анъом, 82.)
Ғамгин бир овоз эгилган бошларга, намланган кўзларга таржимон бўлди:
— Ё Расулуллоҳ, — деди, — орамизда зулм қилмаганлар ҳам бормикан?..
Бениҳоя соф, бениҳоя самимий сўзлар эди бу. Оллоҳ ваъда қилган буюк бир неъмат бизга
насиб этмас эканда, дея хавотирга тушган бир юракдан фарёд бўлиб отилиб чиққан овоз эди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бу сўзларни сўйлаганга ўгирилдилар:
— Оллоҳ таолонниг муроди сизлар тушунаётгандай эмас. Бу оятдаги зулм ширк
маъносидадир. Луқмони Ҳакимнинг ўғлига таъкидлаган сўзларини эшитмаганми сизлар? У
ўғлига: «Ҳеч шубҳа қилмагинки, ширк бениҳоя бир зулмдир», деган эди, — деб марҳамат
қилдилар. (Имом Бухорий, 6/20.)
* * *
Расулуллоҳ (с.а.в.) намоз ўқиётган чоқларида Қуръони каримни баланд овоз билан тиловат
қилардилар. Бир куни у кишининг тиловатларини эшитган мушриклар ғоят ҳаддан ошиб,
тарбиясизларча, юзсизлик қилди:
— Ўқиганни ҳам, уни туширганни ҳам, келтирганни ҳам... — деб сўкинди.
Бундан ўзлари завқланди ҳам. Ҳар сафар Қуръон тиловатини эшитганда сўкишни
кўнгилларига тугиб қўйди. Аммо бу орада Жаноби Ҳақ Набиййи акрамига жўнатган бир
фармон билан масалани ислоҳ қилди:
«Сиз намозингизни баланд овозда, ошкора қилиб ҳам юборманг (токи мушриклар эшитиб,
Қуръонни ҳақорат қилмасинлар) ва ўта махфий ҳам қилиб юборманг (токи саҳобларингиз
тинглаб фойдалансинлар). Шуларнинг ўртасидаги йўлни тутинг!» (Ал-Исро, 110; Имом
Бухорий, 5/229.)
Шундан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) намозни паст овозда ўқийдиган бўлдилар.
* * *
Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларига қилинаётган жабр, зулм ва ҳақоратлар илоҳий девонда
ёзиб борилаётган эди. Уларнинг жазоси бериладиган, афсусланиб бармоқларини тишлайдиган
кунлар ҳам келиши муқаррар.
Чунончи бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) кўкка қараб қўлларини дуога очдилар:
— Оллоҳим, уларга Юсуф пайғамбар даврида келтирганинг қаҳатчиликни келтир! — дея
илтижо қилдилар.
Натижада ёмғирлар ёғмай қолди, даҳшатли қурғоқчилик бошланди. Бу қурғоқчилик шу
қадар мудҳиш тус олдики, очликдан мажолсиз қолган инсонлар осмонга тикилганларида фақат
бир туманни, тутунни кўраётгандай бўлардилар.
Бутлар хар доимгидай гунг ва соқов эди. Шу кунгача улар бирон ишнинг чорасини топа
42
олмаган, бу сафар ҳам қурғоқчиликка қарши бирон тадбир топадиганга ўхшамас эди.
Зеҳнлар ўтмиш кунларнинг хотираларига берилди. Абдулмутталиб, Абу Толиб ёмғир
дуосига чиққан кунларни эсладилар. Ушанда улар билан бирга бўлган нур юзли гўдак кўз
ўнгларига келди.
Абу Толиб ҳали ҳаёт. Унинг ёнида бўлган нурли бола эса, ҳозир капкатта киши. Аммо
энди уларнинг ҳузурига бош уриб боришга, «Илтимос, ёмғир дуосига чиқайлик», дейишга
бетлари чидамасди. Қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай ҳақорат қилинган, жабрзулмнинг
ҳамма тури синаб кўрилган, ашаддий бир душман каби, уларга нисбатан аёвсиз бир сиёсат
юргизилган эди. Буларнинг барчасини бир чеккага йиғиштириб қўйиб, худди ҳеч нарса
бўлмаган каби келиш, ҳолаҳвол сўрашиб, дуо қилишини сўраш учун ўта орсиз, юзсиз, уятсиз,
пасткаш бир одам бўлиш керак.
Аммо қурғоқчилик тобора шиддатли тус олар, халқни бутунлай умидсиз қилиб қўяётган
эди. Дуоси бешак қабул қилинадиган улуғ зотга бош уриб боришдан ўзга чора қолмади...
Ниқоят, бу ишни Абу Суфён зиммасига олди. Буюклар буюгининг ҳузурларига борди.
Зулмга учраган, ҳаққи қўлидан тортиб олинган мазлумларга хос бир ялинчоқ овозда:
— Эй Муҳаммад, сен Оллоҳга итоат, қариндошларга эзгулик қилишни амр этасан.
Ҳолбуки, қавминг очликдан ўладиган аҳволга тушди. Оллоҳга бир дуо қилсанг, ҳаммамиз ҳам
бу офатдан қутулардик.
Шу зайлда Абу Суфён энди сўнгги сўз Расулуллоҳга (с.а.в.) тегишли эканини,
охироқибатда у зотнинг ҳукмлари ўтишини, коинотнинг Буюк Эгаси олдида қурайшларнинг
эмас, Ҳабиби акрамининг илтижоси мўътабар бўлишини ушбу мурожаат билан очиқ-ойдин
эътироф этган эди.
Бу сўзларни сўзлар экан, йиллар давомида ақл бовар қилмас нене зулмларни мўминларга
раво кўрганлар гўё улар эмасди. Гўёки Абу Толиб маҳалласига мўминларни ҳибс этиб, уч йил
очарчиликда қолдирганлари ёдларида йўқ,..
— Жуда соз, — деб кўндилар жаноби Сарвари Олам. — Бордию дуоим қабул бўлса, имон
келтирасизларми?!
Абу Суфён самимий бир овоз билан жавоб берди:
— Халқ тўхтовсиз равишда бир овоздан ёлвормоқда. Эй Раббимиз, бизни бу азобдан халос
эт, энди имон келтирамиз, дея илтижо қилмоқда. — Шундан кейин қўшимча қилди: —
Аҳволимиз мана шунақа, илтижоларимиз ҳам шундай.
Неча марта берилган ваъдалар қандай бузилган бўлса, бу сўзга ҳам улар осонгина хиёнат
қилишлари мумкин эди. Яна жодугар дейишлари, яна ёлғончи, фолбин, шоир... каби бўҳтонлар
ёғдиришлари бегумон эди. Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) яхшиликни раво кўрдилар. Қолаверса,
мўминларга шунча йиллардан бери қилинган жабрзулмнинг алами олинган эди.
Абу Суфён сўзларида давом этди:
— Гапимга ишон, ўтинаман, эй Муҳаммад, осмон кўзимга худди бир туман каби хира
кўринадиган бўлиб қолди. Азалдан мовий, тиниқ бўлиб келган самоват ҳам ўзгариб колгандек.
Бундан ташқари оёққа туришим бир азоб, юришим бир азоб, уйда овқат деб зорланаётган
гўдакларга бирон егулик топиш яна бир бедаво дард.
Абу Суфён рост гапирар эди.
Оч меъдалар онгларга ҳукм қила бошлаган, кўзлар, нигоҳлар маҳзун, тиззалар қалтирар,
кўк юзини эса, хира бир туман қоплаб олган эди.
Буюк Оллоҳ ҳам навбатдаги оятларила ҳол чиндан ҳам шундай эканини тасдиқлади:
«Бас, (эй Муҳаммад,) сиз осмон очиқ (яъни, барчага кўринадиган) тутунни келтирадиган
кунга кўз тутинг. У (тутун барча) одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир. Шунда улар:
«Парвардигоро, ўзинг бизлардан бу азобни аритгин. Албатта, бизлар имон келтиргувчидирмиз»,
дейдилар». (Духон, 10-12.)
43
Натижада Расули муҳтарам (с.а.в.) қаҳатчиликнинг бекор қилинишини сўраб дуо
ўқидилар. Офат бартараф бўлганидан дарак бериб, ёмғирлар ёғди, ҳаёт яна эски ҳолига қайтди.
Машаққатли кунлар унутилди. Абу Суфённинг ваъдасини ҳеч ким, ҳатто Абу Суфённинг
ўзи ҳам эсламади. Энди ҳеч ким бу ваъданинг устидан чиқмаслигини ўзининг отини билгандай
яхши биларди Абу Суфён.
Аммо бу хиёнат шундайича қолиб кетаверадими?
Ушбу саволга жавоб тариқасида Буюк Оллоҳ бундай амр этди:
«Улар учун қаёқдан ҳам (бошларига тушган бу офатлардан) эслатмаибрат олиш бўлсин?!
Ҳолбуки, уларга очиқ пайғамбар (яъни, Муҳаммад а.с.) келди, сўнгра ундан юз ўгирдилар ва
«(Унга Қуръон бировлар томонидан) ўргатиб қўйилган, (у) мажнун», дедиларку?! Албатта, биз
бу азобни (сизлардан) бир оз (вақтгача) аритгувчидирмиз, сизлар ҳам, шакшубҳасиз, (ўз куфру
исёнларингизга) қайтгувчидирсизлар. Биз даҳшатли ушлаш билан ушлайдиган кунда (яъни,
Бадр жангида ёки қиёмат кунида биз улардан) интиқом олурмиз. Зеро, Биз интиком
олгувчидирмиз». (Духон, 13-16.)
Бу интиқом яқин келажакда, Бадр жангида бошланажак ва то қиёмат кунигача давом
этажак. (Имом Бухорий, 2/15 — 19 ва 6/39.)
МАШҲУР ШОИР ОЪША ҚАНДАЙ АЛДАНДИ?
Оъша донғи бутун Араб ярим оролига тарқалган улуғ шоир эди. Бакр ибн Воил
ўғилларидан бўлган бу машҳур шоир Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақларида озмикўпми эшитган. Ислом
дини келтирган аҳкомлар ва Қуръондан баъзи оятларни тинглаган, «Бориб унинг динига
кирайин», деб туясига мингану Маккага йўл олган эди.
Йўл бўйи Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақларида ўйлаб келди, у зотни мадҳ этувчи шеърлар ўқиди.
Ниҳоят бир куни офтоб ботай деб турганида Утба ибн Робианинг уйига етиб келди.
Кўпдан бери кўришмаган қадрдон дўстлар қучоқ очиб кўришдилар.
— Хуш келибсан, эй азиз дўстим, — деб қаршилади Утба.
— Сизларни жуда соғиндим, эй Утба! — деди Оъша.
Ўша кеча Оъша Утба ибн Робианинг азиз меҳмони
бўлди. Иззатикром, илтифот кўрсатилди. Оъша гўзал шеърлардан ўқиб берди.
Шу аснода Абдумутталибнинг невараси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳақида битилган бир
қасидани ҳам ўқиди.
Утба арабларнинг одатига хилоф иш тутмаслик учун Оъшанинг келишидан асл мақсадини
сўрамади. Бироқ мақсад шундоқ ҳам маълум эди. Оъшанинг тўсатдан Расулуллоҳ (с.а.в.)
тўғриларида гап бошлаганини бошқача изоҳлаб бўлмас эди.
—Роса чарчагансан, эй Оъша, вақтлироқ ётиб дамингни ол, бошқа гапларни эртага
гаплашамиз.
—Гапинг тўғри, Утба. Йўл азоби — гўр азоби, деб бекор айтишмаган. Кўзларим юмилиб
кетяпти, ётсам, ётақолай.
Кўп ўтмай эшитила бошлаган ҳуррак унинг қаттиқ уйқуга кетганини билдирди.
* * *
Тун ярмида Абу Жаҳлнинг эшиги тақиллади. Овозидан Утба ибн Робиа эканини таниди.
Аёнки бундай бемаҳалда беҳуда келмаган. Бир муддат суҳбатлашдилар. Хайрлашар эканлар,
Абу Жаҳл:
— Мен боргунча, уни ҳеч қаёққа чиқарма! — деб тайинлади.
Утба қоронғулик ичида ғойиб бўлди. Орқасидан эшик ёпиларёпилмас минғирлаган овоз
эшитилди: «Ҳап сеними, тўнғиз шоир... Унинг динига кириб бўпсан!..»
Абу Жаҳл ўша кеча мижжа қоқмай у ёқданбу ёққа ағанаб чикди. Хаёли Оъшани қандай
44
қилиб фикридан қайтариш билан банд эди. Уйқуга кетса, тушига кирар, уйғонса, яна у ҳақда
ўйлар эди.
Шундай улуғ шоир ҳам ақлсизлик қилса, мусулмонларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат
қўшилиб, янада ҳаддиларидан ошиб кетмайдиларми?..
Эрталабгача Оъшани бўралаб сўкиб чикди.
Тонгсаҳарда Утбаникига кириб келди. Юзида айёрона бир табассум ифодаси бор эди.
— Хуш келибсан, эй Шоир, бизни жуда хурсанд қилдинг, — деб Оъшага илтифот
кўргазди. Оъша ҳам шунга муносиб жавоб қилди:
— Хуш вақт бўл, эй Абул Ҳакам.
Абу Жаҳл ўтирди. Туя сути билан меҳмон қилинди. Ҳолаҳвол сўралди. Ниҳоят Абу Жаҳл
Оъшадан келиш мақсадини сўради.
— Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг динига кириш учун келдим, эй Абул Ҳакам, — дея жавоб
берди Оъша соддадиллик билан.
— Нима?!
Оъша қабиласига етиб борган баъзи бир хабарлар ҳақида сўзлаб берди. Янги дин хусусида
шахсан пайғамбарнинг ўзидан маълумот олиб ўрганиш ниятида эканини билдирди.
— Лекин, — дея гап бошлади Абу Жаҳл, — бир динга киргач, ўша диннинг ҳукмларига
қатъий риоя қилиш лозимлигини ҳам билсанг керак?!
— Албатта.
— Жуда соз. У ҳолда Муҳаммаднинг зинони тақиқлаганини биласанми?
Оъша лабларини буриштирди:
— Билмас эдим. Лекин ёшим ўтиб, зино ҳам хуш ёқмай қолди, бундан кейин зинодан узоқ
туриш энди мен учун у кадар қийин бўлмаса керак.
— Хўп, майли.. Ичкилик ҳақидачи, ичкилик ҳақида нима дейсан? Ахир, у ҳам тақиқланган.
—Тушунмадим.
—Муҳаммад ичкиликни ҳам тақиқлаяпти. Оъша кўзларини каттакатта очди.
—Мана буниси энди чатоқ экан, — деди.
—Яъни?
— Яъни, ичкиликни жуда яхши кўраман. Ундан воз кечишим мушкул бўлади.
Оъшанинг кайфияти бузилди. Абу Жаҳлни титрок босган эди. Сукунатни Утба бузди.
— Қандай қарорга келдинг, эй Оъша?
— Иш чаппасига кетди. Яхшиси — ҳозироқ уйга қайтиб, бир йил давомида тўйибтўйиб
шароб ичиб олишим керак. Бир йилдан сўнг келиб унинг динига кираман. Бундан бошқа чора
кўрмаяпман.
—Уйлайманки, бу энг маъқул фикр бўлса керак.
Утба коса тўла хурмо шаробини, ғалаба билан қутлаётгандай қилиб, уларнинг олдига суриб
қўйди. Оъша сингари ақли расо кишининг ўйлаб иш қилиши лозимлигини ҳам қўшимча қилди.
Донғи Ямандан Дамашққача кетган бир шоир янги бир динга кирсаю, унинг ҳукмларига риоя
қилмаса, обрўйи тушиб кетишини ифода этди.
Оъша хайрлашди.
—Яна келгин, кутиб қоламиз, эй шоирларнниг султони!
—Яна келиб, уйларимизга файз киритишингдан умидвормиз, эй Оъша!
—Сизлар ҳам хуш қолинглар, дўстлар. Бир йилдан сўнг, ҳаҳа, яна бир йилдан сўнг
келаман, хайр!
Оъша тўғри маслаҳат берган дўстларига қайтақайта миннатдорлик билдириб, кетди. Бир
йил давомида тўйибтўйиб шароб ичиш ҳақида ўйлайўйлай, Маккани тарк эди.
Ниятига етган ҳамтовоқлар у кўздан ғойиб бўлгунча орқасидан кузатиб туришди. Сўнгра
бир-бирларига тикилишди:
45
—Ифлос шоир, жиннилиги тутиб фикридан қайтмаса эди, деб шундай қўрқдимки...
—Жуда айёрсанда, эй Абул Хакам. Лот ҳаққи қасам ичаманки, агар мен шайтон бўлсам,
ишларимни битиришдан олдин маслаҳатлашиш учун қирқ марта бўлса ҳам эшигингни
тақиллатардим сенинг.
* * *
Оъша шундай узоқ йўлни босиб, заҳмат чекиб Маккага етиб келганида, ҳеч бўлмаса бир
марта Расулуллоҳ (с.а.в.) билан кўришиши лозим эмасмиди?
Бу жиҳатдан уни маъзур тутиб бўлмайди, деб ўйлаймиз.
Абу Жаҳл билан Утбага келсак, улар мушрикларга хос вазифани бажарган эдилар.
Умрларини имон ва ирфон лашкарини тўхтатиш ва маҳв этиш йўлида сарфлаган кишилардан:
«Жуда яхши ўйлабсан, минг афсуски, биз ҳали ҳам имон келтиришга журъат қилолмадик, сени
самимий қутлаймиз, эй Оъша!» дейишларини кутиб бўлмас эди, албатта.
Оъша кетди. Айтганидай, буткул ичкиликка берилди. Кетмакет шароб ичарди. Ичган сари
завқланар, завқланган сари яна ичар эди.
Бир йилдан сўнг ичкиликка чек қўяман, деб ўйлади.
Аммо у кунларгача етиб боролмаслигини ажал эшигини тақиллатиб келганида билди.
Тутган жойидан кесадиган, олмасдан кетмайдиган ажал ўз ишини қилди: Оъша ҳаёт билан
видолашиб, кўзларини юмди.
Бир йил яшаса, келиб мусулмон бўлармиди ёки «Ҳали ҳам ичкиликка тўймадим», деб яна
бир йил ичкиликка берилармиди?
Булар қиёмат куни бўладиган хисобкитобга ҳавола этиладиган мавзудир. Уни ҳам, уни
алдаганларни ҳам ҳисоб-китоб қиладиган Буюк Оллоҳ нима қилишни, қандай йўл тутишни,
албатта, биздан кўра яхшироқ билади.
Аммо узоқ йўлни машаққат чекиб босиб келган, лекин илк дафъа эшитган бирикки оғиз
сўзгаёқ алданиб, нур юзли пайғамбар (с.а.в.) билан учрашмай кетган Оъшага ачинмай ҳам
бўлмайди. (Ибн Хишом. «Ассийратуннабавиййа», 2/25 — 28.)
* * *
Жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) қурайшийларни абадий саодат йўлига чорлар эканлар, улар
бу ишни қандай қилиб бўлса ҳам бузишга уринишдан ҳеч чарчамас эдилар.
«Ҳеч бўлмаса, бу Қуръон икки шаҳарнинг ҳокими бўлган улуғ мартабали кишилардан
бирига туширилмасмиди?» каби мишмишлар тарқала бошлади бу гал.
Икки шаҳарнинг ҳокимлари деб тан олинган кишилар Маккада Валид ибн Муғийра,
Тоифда Урва ибн Масъуд Сақафий эди. Ҳатто Валид бу борадаги фикрини очиқчасига ифода
этиб: «Муҳаммад «Оллоҳ каломидир» деб даъво қилаётган сўзлар чиндан ҳам Оллоҳ каломи
бўлганида, менга ёхуд Урва ибн Масъудга тушириларди», деган.(Қуртубий тафсири, 16-83.)
Ниҳоят, навбатдаги оятлар бу масалани ҳам ҳал этди:
«Яна улар: «Бу Қуръон икки қишлоқнинг биридан булган улуғ одамга нозил қилинганида
эди», дедилар. (Эй Муҳаммад,) Парвардигорингизнинг раҳмати (бўлмиш пайғамбарлик)ни
ўшалар тақсимлайдиларми?! Йўқ (асло ундай эмас)! Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-
тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз ва баъзилари
баъзиларини қўл остига олиб (ишлатиш) учун айримларини айримларидан баланд даража-
мартабаларга кўтариб қўйганмиз. Парвардигорингизнинг раҳмати пайғамбарлик эса, улар
тўплайдиган нарса (мол-дунё)ларидан яхшироқдир». (Зуҳруф, 31-32.)
Бу масалада яна ҳаддидан ошганлар, пайғамбарларга берилган нарсалар бизга ҳам
берилмагунча имон келтирмаймиз, дедилар.
Жаноби Ҳақ бемаъни таклифу истаклар билан суюкли расулини безор қилган
маккаликларга бир жавоб ва пайғамбарига бир тасалли тариқасида ушбу оятларни туширди:
46
«Қачон уларга (Муҳаммад пайғамбар эканлиги ҳакида) бирон оят келса, «То бизга ҳам
Оллоҳнниг пайғамбарларига берилган оятларга ўхшаш оятлар берилмагунича, ҳаргиз имон
келтирмаймиз», дедилар. Оллоҳ пайғамбарлик вазифасини қаерга қўйишни яхшироқ
билгувчидир. Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийланаиранглари сабабли Оллоҳ
 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 1351 | Joyladi: UmmuMustafo| Reytingi: 5.0/1 |
 
 
Barcha Izoxlar:1

1. abdurahmon1960 (10:45 Payshanba)
rahmat Olloh rozi bo'lsin
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Yanvar 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.