Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » Yanvar » 25 » ТОИФ САФАРИ, БУЮК ДАЪВАТ ВА ТАСАЛЛИ
ТОИФ САФАРИ, БУЮК ДАЪВАТ ВА ТАСАЛЛИ
16:26



ТОИФ САФАРИ, БУЮК ДАЪВАТ ВА ТАСАЛЛИ

                                                                                                                                         
                                                                                                                                             
                                                                                                                                          
                                                                                                                                         
                                                                                                                                  
                              


ТОИФ САФАРИ
Расулуллоҳ (с.а.в.) энди Маккада кўчага чиқа олмай қолдилар. Қаерга борсалар,
одамлардан киноя, сўкишлар эшитардилар. Қуръон тиловат қила бошласалар, атрофда
мушриклар атай бақирибчақиришар, чилдирма уриб, қарсак чалиб, руҳан эзмоқчи бўлишар эди.
Ниҳоят Маккани ташлаб чиқиб кетишни, вазифаларини бошқа ёкда адо этишни ихтиёр
қилдилар. Ёнларига тутинган ўғиллари Зайдни олиб, Тоиф сари йўл олдилар.
Бир неча кунлик сафардан сўнг Тоифга етиб бордилар. У ерда имон келтирган кишиларни
учратиш эҳтимоли бор эди. Уларнинг ёрдамида Макка халқининг одобсизликларини тўхтатиш
имкони топилса хам ажаб эмас. Тоифда сўзлари ўтадиган уч киши бор эди: акаукалар Абду
Йалил, Масъуд ва Ҳабиб.
Аммо кутганларининг тескариси бўлди. Учала акаука имонга келиш тугул, Расулуллоҳни
мазах қила бошлашди. Шундай ҳақоратомуз сўзлар ёғдиришдики, бу борада ҳатто
маккаликлардан ҳам ўтиб тушишди.
54
—Модомики имон келтирмас экансизлар, лоақал бу суҳбатимизни сир тутишларингизни
илтимос қиламан. Маккаликлар зинҳор бундан хабардор бўлишмасин.
—Йўўқ, ҳунаринг кетмайди. Маккаликларга бор гапни албатта етказамиз, зудлик билан, —
дейишди.
Уларнинг гап уқмас кишилар бўлиб чиққани хам майли, ҳатто арабларга хос
меҳмондўстлик, мусофирга ҳурмат каби одатларни хам оёқости қилишди. «Шундай жиддий бир
инсон қанақасига ёлғон гапириши мумкин?» деб ўйлаб ҳам кўришмади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) уларнинг ёнидан хомуш чиқиб кетдилар. Яна Маккага, яна ашаддий
душманларининг орасига қайтишлари керак эди. Бироқ тинчгина кетишларига ҳам қўйишмади.
Бадбахт бир кимса Фахри Коинот жанобларини тошбўрон қилишни буюрди. Нима
қиларини билмай юрган безори болалар кўнгилларини хушлайдиган бир эрмак топилганидан
шодланиб, ишга киришишди. Қуллар, болалар сўкасўка, Расули акрамнинг (с.а.в.) орқаларидан
тош, кесак ёғдира бошлашди. Шовқинсурон ичра иккинчи буйруқ эшитилди:
— Ўлдириб қўйишдан эҳтиёт бўлинглар!..
Бунинг маъноси — катта тош отма, белидан юқорини мўлжаллама, дегани эди. Ўлдириб
қўйсалар, олинажак интиқомдан, Қурайш билан узоқ йиллар ёвлашишга тўғри келишидан
қўрқишарди.
Зайд Расулуллоҳнинг (с.а.в.) гоҳ ўнг, гоҳ чап томонларига, гоҳ орқаларига ўтар, тошларга
ўзини тутиб бериб, Буюк Пайғамбаримизни — тутинган отасини муҳофаза этишга уринар эди.
Шунга қарамай, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) оёқлари қонга беланди. Тоифдан чиққанларидан кейин
ҳам тошбўрон аллақанча жойгача давом этди. Эшитмаган ҳақоратлари қолмади.
—Ёлғончи!..
—Борэ, пайғамбар эмиш!..
—Оллоҳга қарши ёлғон гапиришдан уял!.. Ниҳоят буйруқни қойилмақом қилиб
бажарганларига қаноат ҳосил қилган тоифлик дайдилар ортларига қайтиб кетди. Бир бадбахт
охирги тошини отар экан:
— Бу кунни ҳеч унутма, эй ёлғончи пайғамбар! —деб бақириб қолди.
...Расулуллоҳ (с.а.в.) бу кунни ҳақиқатдан ҳам унутмадилар, унута олмадилар. Йиллар
ўтиб, суюкли хотинлари Ойиша онамиз (р.а):
— Ё Расулуллоҳ, Уҳуд жангидан кўра ҳам ачинарли, аламли кун бўлганми?! — деб
сўраганларида, Тоиф воқеасини эслаб, у савдоларни бир бошдан гапириб берган эдилар. Ўша
кундагидай ғам-ғуссага чўмган бошқа кунни эслай олмасликларини таъкидлаган эдилар...
Дайдилар қайтиб кетишгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) бир оз дам олиш мақсадида йўл устидаги
боғнинг чеккасига бориб ўтирдилар. Қўлларини очдилар. Мавлои Зулжалолга илтижо қила
бошладилар:
— Оллоҳим, қувватим озлигини, чорасиз қолганимни фақат сенга арз этаман, одамлар
орасида бу қадар хор бўлганимдан ёлғиз Сенга шикоят қиламан. Эй марҳаматлиларнинг
марҳаматлиси Оллоҳим! Дорга осилганларнинг, эзилганларнинг ва менинг ҳам Раббим сенсан!
Меникимларга йўлиқтиряпсан? Ифлосларча қаршилаган ғурбат элгами ёки душманларгами
топширдинг ишимни?! Агарку, Сен мен бандангга ғазабнок бўлмасанг, бу азиятларга парво ҳам
қилмайман. Бироқ Сендан келадиган саломатлик ва қувватга янада интизорман. Ғазабингга
дучор бўлишдан қўрқиб, Сенинг нурингга сиғинаманки, зулматларни зиёга айлантирган, дунё
ва охират ишларини тартибга солган нарса Сенинг ўша нурингдир. Токи Сен рози бўлгунингга
қадар биз ҳар жиҳатдан Сендан хушнуд ва мамнунмиз. Куч ва қудрат ёлғиз Сенга оиддир.
* * *
Набиййи акрам (с.а.в.) паноҳ топган боғ Утба ибн Робиа билан унинг укаси Шайбаники
эди. Тасодифми ёки заруратми, бу пайтда улар ҳам боғда эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) келиб шу
ерга ўтирганларини, тоифликларнинг ҳужуми ва одобсизликларига нишон бўлганларини ўз
55
кўзлари билан кўришди. Энди бу воқеанинг яширин жойи қолмади. Тоифликлардан сир сақлаш
илтимос этилган, уларку кўнмадилар, бордию кўнган тақдирларида ҳам, маккалик ашаддий
душманларидан иккитаси бу воқеанинг гувоҳи бўлган эди.
Утба ҳам, Шайба ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) келтирган динни ва Исломга даъват ҳаракатини
сира маъқул кўрмаган.
Паришон бир аҳволда, оёқлари қонга беланиб ўтирганларидан тоифликларга гап
уқтиролмаганларини билишди ва роса қувонишди. Аммо, ҳар ҳолда Маккада «алАмин» деб
сифат берилган бу мўътабар зотнинг — ҳамшаҳарларининг ҳақоратга учрагани уларни бир
жиҳатдан ғамгин ҳам қилди.
Утба ўзининг кўнглидан ўтаётган ҳис-туйғуларнинг ифодасини укаси Шайбанинг юзида
ҳам кўргач:
— Аддос! — деб хизматкорини чақирди. Хизматкор югуриб келгач: — Бир бош узум
олгинда, ҳув анави кишига элтиб бер, — деди.
Аддос боғдан узум узиб, бу ғалати йўловчига элтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Бисмиллоҳ...» деб
узумни ея бошладилар.
Аддос Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзларига тикилди.
—Худо ҳаққи, бу сўзни ўлкамизда ҳеч ким ишлатмайди, — деди.
—Қайси юртдансан, эй Аддос, қайси диндансан? — деб сўрадилар Ҳазрати пайғамбаримиз
(с.а.в.).
—Нинова халқиданман. Насроний динига мансубман.
—Демак, солиҳ бир киши бўлмиш Юнус ибн Маттонинг диёридан экансанда?!
— Юнус ибн Маттони қаердан биласан?
— У менинг маслакдошим эди, пайғамбар эди. Мен ҳам Оллоҳнинг расулиман.
Аддоснинг кўзларига ёш келди. Эгилиб, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) бошлари, қўллари ва
оёқларидан ўпди, мусулмон бўлди.
Утба билан Шайба боғ ичидан уларни диққат билан кузатиб туришарди.
— Кўрдингми, уни ҳам сеҳрлади, — деди бири.
— Гўёки яхшилик килмоқчи бўддик, эвазига эса, қулимизни динидан қайтарди, — деди
иккинчиси.
Бир оздан кейин Аддос уларнинг ёнига қайтиб келди. Юзида мамнунлик ифодаси...
—Бу нимаси, эй Аддос, бориб у одамнинг қўлоёқларидан ўпдингми!
—Бу одам дунёдаги энг улуғ инсондир. Мен унинг пайғамбар эканига имон келтирдим.
— Қаердан биддинг унинг пайғамбарлигини?
—Гапсўзларидан. У айтган гаплар фақат пайғамбарлардангина чиқади.
—Менга қара, очиғини айтсам, бу гапларинг менга ёқинқирамай турибди. Эҳтиёт бўл, у
сени динингдан қайтариши мумкин. Шуни яхши билгинки, сенинг дининг унинг динидан
хайрлирокдир.
Аддос бу сўзларни жавобсиз қолдиришни афзал кўрди...
Расулуллоҳ (с.а.в.) Маккага қайтдилар. Йўлда кетарканлар, Жаброил (а.с.) бир хабар
келтирди: агар пайғамбар истаса, Маккада рўпарамарўпара турган Абу Қубайс билан Қайқаон
тоғларини бир-бирига уриб, маккаликларни йўқ қилиб юбориш таклиф этилди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) рози бўлмадилар. Уларнинг наслидан лоақал биттасининг Ислом динига кириши бунча
душманнинг ўлимидан кўра севинчли ҳол эканини билдирдилар.
Жинлар Оллоҳ берган қобилият туфайли ҳар хил қиёфага кира оладилар, узоқ
масофаларни бир зумда босиб ўтадилар, самоларга юксалишга ҳам қодирдирлар... Улар
ондасонда кўкларгача кўтарилиб, фаришталарнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ тутиб, кўпгина
маълумотларни билиб олар эдилар. Бироқ бир куни кўкнинг дарвозалари ёпиб қўйилдида,
жинлар малакларнинг сирли суҳбатларини тинглашдан маҳрум бўлдилар. Олий даргоҳларга
56
чиқишлари тақиқлаб қўйилди.
Ўзаро фикрлашдилар, лекин барибир бу тақиқнинг маъносини тушуна олмадилар. Нима
учун йўл ёпилди — ақллари олмас эди. Ораларидан биттаси ер юзини айланиб чиқишни таклиф
этди.
— Менимча, ер юзида бу ишга алоқадор бирон гап бўлган бўлса керак, — деди.
Бу ҳодиса Расулуллоҳга (с.а.в.) ваҳий келган кунларга тўғри келар эди.
Жинлар бир қарорга келгач, тўптўп бўлиб ер юзини кеза бошлашди. Ҳаммаёқни яхшилаб
кузатиб, диққатга сазовор нимаики кўринса, атрофлича ўрганиб чиқишарди.
Нубувватнинг ўнинчи йили келди.
Илк ваҳий келган кундан бери ўн йил ўтган, жинлар ҳануз бирон янгилик топиш умидини
узишмаган эди.
Бир куни Макка билан Тоиф орасидаги Наҳла деган бир жойда икки кишини кўришди.
Ҳали кун чиқмаган, у икки одам илк саҳарда ибодат билан машғул эди. Бир гуруҳ жин уларни
синчиклаб кузатиш мақсадида, яқиироқ келишди.
Одамлардан бири хиёл олдинда, иккинчиси шундоққина унинг ўнг томонида турар,
олдиндагиси энг мукаммал тил билан хам ифода этиб бўлмайдиган даражада гўзал, жозибали ва
мафтункор бир каломни жуда ёқимли бир оҳангда ўқиётган эди.
— Тўхтанглар, қулод солинглар!.. — дейишди жинлар бир-бирларига.
Мислсиз даражада таъсирчан, ҳеч ким эшитмаган бир калом эди бу!
Бир-бирларининг устига чиқиб кетгудай зич турган жинлар Расулуллоҳ (с.а.в.) тиловат
қилаётган Қуръон оятларини охиригача маст бўлиб тинглашди.
Улардан бири:
— Шубҳасиз, кўкнинг дарвозаларини беркитган воқелик худди мана шудир. Оллоҳга
қасам бўлсинки, мана шудир! — деди.
Намоз ўқиб бўлингач, қидирган нарсаларини топганларига амин бўлиб, у ерни тарк
этишди.
Расули Кибриё (с.а.в.) ҳам, Зайд (р.а.) ҳам жинлар келувидан бехабар эдилар.
Кўп ўтмай Жаброили амин Буюк Оллоҳнинг саломини келтирди:Аҳқоф сурасининг 29 —
32оятларини пайғамбаримизга етказди:
«(Эй Муҳаммад,) эсланг: Биз сизнинг олдингизга бир гуруҳ жинларни Қуръонни
тингласинлар деб юборган эдик. Бас, қачонки улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач (бир-
бирларига): «Жим туринглар», дедилар. Энди қачонки тиловат тугатилгач, улар ўз қавмлари
олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар. Улар дедилар: «Эй қавмимиз,
дарҳақиқат, бизлар Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни
тасдиқ қилгувчи бўлган ҳақ (дин)га ва Тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир китобни — Қуръонни
тингладик. Эй қавмимиз, Оллоҳга даъват қилгувчи (Муҳаммад а.с.нинг даъвати)ни қабул
этинглар ва унга имон келтиринглар, (шунда Оллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират
қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур. Ким Оллоҳга даъват этгувчи (даъвати)ни қабул
қилмаса, бас, у Ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулгувчи эмасдир ва унинг учун (Оллоҳдан)
ўзга (Унинг азобидан қутқарувчи) «дўстлари» ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар».
Бу гапларни эшитиб турган бошқа жинлар ҳайрон эдилар.
— Нималар деяпсизлар ўзи? — деб сўрашди.
Расулуллоҳдан (с.а.в.) Қуръон тинглаган жинлар сўзларида давом этишди:
— «Дарҳақиқат, бизлар ҳақ йўлига ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик ва
дарҳол унга имон келтирдик. Бизлар (энди) Парвардигоримизга ҳаргиз бирон нарсани шерик
қилмасмиз». (Жин, 2.)
Мусулмон жинларнинг бу даъватини қабул қилганлар бўлди ва улар дейишди:
«Албатта, бизларнинг ичимиздаги аҳмоқ (иблис) Оллоҳ шаънига («У зотнинг хотини ва
57
боласи бор», деб) ноҳақ сўз айтар эди. Албатта, бизлар инс ҳам, жин ҳам Оллоҳ шаънига ҳаргиз
ёлғон сўзламас, деб ўйлар эдик». (Жин, 45.)
Бунинг зидди ўлароқ жинларнинг бир қисми кофирлигича қолди. Оллоҳ таоло Жин ва
Аҳқоф сураларидан ушбу оятларни индириб, шарафли расулини бу ҳолатлардан, ўртада ўтган
гапсўзлардан хабардор этди. (Имом Бухорий, 1/187.)
* * *
Расулуллоҳ (с.а.в.) Маккага тобора яқинлашар эканлар, Ҳиро тоғининг этакларига етганда
тўхтадилар. Бу ердан у ёғига хотиржам кетиш имкони йўқ, бемалол шаҳарга киришга
мушриклар йўл қўймаслигини жуда яхши билар эдилар.
Шу пайт Ҳузоъа қабиласидан бир одам учраб қолди.
— Менга холис бир хизмат қилмайсанми? — деб сўрадилар Расулуллоҳ (с.а.в.).
—Бажонудил, — деди йўловчи.
—У ҳолда Маккага боргинда, Ахнас ибн Шариқни топ. Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг
ёнидан келаётирман, «Раббим жўнатган дин ва пайғамбарлик вазифасини адо этишим давомида
мени ўз ҳимоясига олармикан?» деб сўрадилар, дегин.
Йўловчи кетди. Ахнасни топиб, бор гапни сўзлаб берди. Ахнас ўзининг бошқа қабиладан
эканини баҳона қилиб, уни қуруқ қайтарди. Йўловчи қайтиб келганида, Расулуллоҳ (с.а.в.)
такрор илтимос қилдилар:
— Яна бир марта бормайсанми мен учун? — «Майли» жавобини олгач, дедилар: —
Сухайл ибн Амрни топ, ўша гапларимни унга билдир.
У яна Маккага борди ва яна қуруқ қайтиб келди. Сухайл ҳам «Амр ибн Луай наслига
мансуб кишилар Каъб наслидан бўлганларни ҳимоя қилолмас», деган жавоб билан бу таклифни
рад этган эди.
Ҳалиги одам учинчи марта ҳам Маккага бориб келишга рози бўлди ва бу сафар Мутъим
ибн Одийникига борди. Мутъим бу таклифга рози бўлди.
Тонг отгач, Мутъим қаватига ўғилларини олиб, барчалари қуролланган ҳолда Ҳиро тоғи
этакларига келди ва Расулуллоҳни (с.а.в.) бошлаб, Макка сари йўл олди. Шаҳарга кирганларида
йўлларини Абу Жаҳл тўсди:
— Муҳаммаднинг динига кирдингми ёки уни ҳимоянгга олдингми? — деб сўради.
—Динига кирмадим, ҳимоямга олдим. Абу Жаҳлнинг афти буришди.
—Ўт у ҳолда, — деди тўнғиллаб.
БУЮК ДАЪВАТ ВА ТАСАЛЛИ
БУЮК ДАЪВАТ ВА ТАСАЛЛИ
Ражаб ойининг йигирма олтинчи кунидан йигирма еттинчи кунига ўтар кечаси.
Расулуллоҳ (с.а.в.) учун бу кун ғоят қайғули бир тарзда ўтаётган эди. Амакилари ва суюкли
хотинларининг биринкетин ўлими, Тоифдан Маккага аламли қайтиш ва маккаликларнинг
беҳисоб хунрезликлари...
Азбаройи юраклари сиқилганидан ўша кеча уйга ҳам бормадилар. Каъбанинг «хотийм»
номи берилган ярим деворли қисмида ётиб қолдилар.
Жаброил (а.с.) уйғотганида, у келтирган хабардан
Расулуллоҳ (с.а.в.) бениҳоя қувониб кетдилар, қаттиқ ҳаяжонга тушдилар. Буюк Оллоҳ у
кишини малаклар дунёсига саёҳат қилдиришни ирода этган эди.
Саййидул аввалин ва охирин пайғамбаримизнинг кўксиларини Жаброили амин ёрди;
муборак юраклари замзам суви билан ювилди, имон ва ҳикмат нури ила йўғрилди, сўнгра яна
беркитиб қўйилди.
58
«Биз сенинг кўксингни очиб, кенгайтирмадикми? Сендан вужудингни бемадор қилган,
белингни буккан оғир юкни олиб ташладик, шоншарафинг ва мартабангни юксалтирдик...»
оятларида ушбу ҳол акс эттирилар экан, бундан пайғамбарлар султони ўша кунларда ниҳоятда
тушкунликда юрганлари ҳам очиқ кўриниб турарди.
Энг улуғ ва беқиёс илтифот энг машаққатли кунларга тўғри келган, мушриклар озор
берган кўнгил кўнгилларнинг яратувчиси Буюк Оллоҳнинг бу таклифи билан ором олган, яна
қайта ҳузурҳаловат топган эди.
Эҳтимол «кўксини ёриш» каби ғаройиб ҳодиса Султони анбиёни (с.а.в.) мазкур сафарга
тайёрлаган қувват муолажаси бўлгандир. Шу кунгача кўрмаган оламларни сайр этиб томоша
қиладилар, бировнинг хаёлига келмайдиган ҳодисаларнинг гувоҳи бўладилар.
Жаброили амин «Буроқ» исмли бир отни ҳам етаклаб келган эди. Бениҳоя даражада учқур
ва чопағон бўлган бу от эшакдан хийла баландроқ, оддий отлардан бўйи хийла пастроқ бир
ҳайвон эди.
Бир зумда Қуддус шаҳрига етиб боришди. Байтул Мақдис шу ерда жойлашган бўлиб,
пайғамбарларнинг руҳлари шу ерда бу зоти шарифни кутиб олишга тўпланган эди.
Пайғамбарлар жамоат бўлиб, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) имомликларида икки ракат намоз
ўқишди. Азалда Имомиланбиё вал мурсалин бўлиши тақдир қилинган Улуғ Пайғамбарга (с.а.в.)
боғлилик шу тариқа намойиш этилган, у зотнинг ортларидан саф тортиб пайғамбарлар имоми
эканликлари қабул этилган ва тасдиқланган эди.
Бу пайғамбарларнинг ҳар бири умматларига, агар ўша замонга етсаларингиз, Расулуллоҳга
(с.а.в.) имон келтиринглар, деб тавсия этишган ва буюришган эди. Бу тавсияга маъно оламида,
уларнинг ўзлари ҳам содиқ бўлиб қолганларидан далолат берарди бу намоз... У зотни энг улуғ
йўлбошчи деб тан олганлари шу йўсинда ифода этилди.
Шундан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) «меърож» номи берилган ишга биноан кўкка юксала
бошладилар.
Пайғамбаримиз (а.с.) бу ҳақда ҳикоя қилар эканлар: «Мен меърождан гўзалроқ, кўз
қамаштирадиган ғаройиброқ нарсани кўрмадим. Сизлардан вафот этадиган кимсалар уни
кўришга муваффақ бўладилар, ўлганлар унга тикилганларида ҳайрону лол қоладилар», деган
эдилар.
Қуръонда ушбу илоҳий сафар ҳақида шундай дейилади:
«(Оллоҳ) бир кеча, ўз бандаси (Муҳаммад)ни унга оятмўъжизаларимиздан кўрсатиш учун
(Маккадаги) Масжидил Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган
Масжидил Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, у
эшитгувчи, кўргувчи зотдир».
Дунё самосига етиб борганларида, Жаброил бир эшикни тақиллатди.
—Ким у?
—Жаброилман.
—Ёнингдагичи?
—Муҳаммад Расулуллоҳдир (с.а.в.).
—Унга таклиф юборилдими?
—Ҳа.
Эшик очилди, ичкарига кирдилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) у ерда ўтирган одамни кўрдилар. Ўнг ва чап томонида қандайдир
шарпалар бор эди. Ўнг томонига қараган пайти мамнунлик билан кулимсирар, чап томонига
қараса, қайғуга берилар ва йиғлар эди. Набийлар сарварини (с.а.в.) кўргач:
— Марҳамат қил, эй солиҳ Пайғамбар, солиҳ ўғил,—деб қаршиларига пешвоз чиқди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Жаброилдан «Бу ким?» деб сўрадилар.
— Бу Одамдир. Ёнидаги шарпалар унинг наслига мансуб инсонлардир. Ўнг томондагилар
59
жаннати, чап томондагилар эса, дўзахи кишилардир. Ўнгга қараса, жаннати авлодларини
кўради, мамнун бўлиб кулимсирайди, чоп томонга қараса, дўзахиларни кўради, қалби ғам-
ғуссага тўлади ва йиғлайди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Одам алайҳиссалом билан хайрлашиб, у ерни тарк этдилар. Иккинчи
осмонга кўтарилдилар.
Ҳар осмоннинг кириш дарвозаси олдида дунё осмо
нига киришдан олдин бўлиб ўтган саволжавоб такрорланар, сўнгра эшик очилар эди.
Иккинчи осмонда Яҳё ва Исо пайғамбарлар билан,
Учинчи осмонда Юсуф пайғамбар билан,
Тўртинчисида Идрис пайғамбар билан,
Бешинчисида Ҳорун пайғамбар билан,
Олтинчисида Мусо пайғамбар билан,
Еттинчисида Иброҳим пайғамбар билан учрашдилар (алайҳимуссалом).
Жаброили амин йўлларида дуч келган ҳар бир пайғамбарни алоҳидаалоҳида танитар, улар
ҳам ўз навбатида:
— Хуш келибсан, эй қадрли қардош, суюкли Пайғамбар! — дея саломалик қилишар эди.
Еттинчи қават осмондан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай бир оламга чиқарилдиларки,
«На макон бор унда, на тупроқ ва на само» дея таърифланадиган, яна ҳам тўғрироғи, таърифига
сўз ожиз бўлган бир олам...
«Сидратул мунтаҳо» деб аталувчи мақомга келдилар. Ҳеч ким кўрмаган, билмаган бу
илоҳий олам ҳақида ҳикоя қилар эканлар, пайғамбаримиз: «Сидратул мунтаҳони шундай
ранглар қамраб олган эдики, буни оддий сўзлар билан тасвирлаб беролмайман», деган эдилар.
Ўша ерда Жаброили амин Набиййи акмалга (с.а.в.) яна бир бор асл қиёфасида кўринди.
Пайғамбаримиз уни бу қиёфада илк бор Ҳиро тоғидан Маккага қайтаётганларида кўриб, жуда
қўрқиб кетган эдилар. Лекин бу сафар Расулуллоҳ (с.а.в.) қўрқмадилар. Кўз кўриб, қулоқ
эшитмаган бу азимлик Буюк Оллоҳнинг яратган қулларидан бирига хос эди, холос.
Оддий бир инсон Жаброилни мана шундай қиёфада кўришини тасаввур ҳам қилолмайди.
Жаброилнинг азаматини такдирлашдан ожиз бўлган инсон Буюк Оллоҳнинг азмини англаши,
тасаввур доирасига сиғдириши асло мумкин эмас. Бандасига фақат ожизлик ила сажда қилиш
буюрилган холос.
 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 1594 | Joyladi: UmmuMustafo| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Yanvar 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.