Бананнинг фойдаси ҳақида билмаган одам
бананнинг ўзи нималигини билмаса керак. Ушбу тропик мева ҳар куни
истеъмол қилинса, одам организми учун зарур бўлган кўплаб витаминларни
олиши фанда аллақачон исботлаб бўлинган. Ушбу мева таркибида фолий
кислотаси, магний, А ва С витаминлари, калий каби кўплаб фойдали
моддалар мавжуд.
Бунинг устига мазаси ҳам оғизда қолади. Агентинада
банан билан ўтказилган тадқиқотнинг натижаларига қараб, олимлар аёллар
жозибадорлигининг сирини аниқлашганини
таъкидлашди.
Ушбу тадқиқот жараёнида кўнгилли аёллар ҳар
куни нонуштага банан ейишди. Уч ойдан кейин истисносиз барча
қатнашчилар озишгани аниқланди.
Зеро, улар кун давомида овқатда ўзларини
ҳеч чеклашмади. Ҳеч қандай парҳез тутилмаганига қарамай, барча
аёлларнинг қомати яхшиланди. Бунинг сабаби бананли нонушта овқат ҳазм
бўлишини, юрак-қон тизимининг ишлашини яхшилаб, аёллар организмини
стресслардан ҳимоя қиларкан.