Ўлган яхши киришгандан, инсон инсон овига Қачон бўлар ахир ўзни, ёвузликдан тийишлар Бечоралар холини танг, қилиб ризқин қийишлар Яратганнинг ўзи сенга, ибтидода демишдир Қимирлаган ҳар бир жонвор, сен учун емишдир Фақат сенга ман қилинди, жони билан ейишни Яъни жони тирик ҳолда, қони билан ейишни Лекин еса бўлар дебон, ҳар ейиш қилмасин ром Баъзи номаъқул нарсалар, қилинмиш буткул ҳаром Лек бир-биринг ейишингни, Ҳақ кўзда тутмаганди Бир-биринга ҳамла-хужум, Ҳақ сендан кутмаганди Tўғри сен ҳам ерда, қимирлаган бир жонсан Бул дегани жонвор эмас, онгли махлуқ инсонсан Heга ахир бир-бирингни, қон жонинга ташналик Қани Aллоҳ талаб қилган, садоқатга ошналик Kим бегуноҳ бир инсоннинг, қонини тўккан учун Қатъий назар ким бўлсин ул, Aллоҳ талаб қилар хун Kимда бўлса бир инсоннинг, қонига бир ташналик Ул ким шайтони лаъинга, қилар ундан ошналик Қонга ташналикка бўлди, бошқа бир сўз демасман Инсонийлик шў бўлса гар, кечир инсон эмасман.
Tasanno!!!Ofarin!!! Bunday insonni qamash emas,zarrin to'n kiydirib,she'rlarini hamma tillarga tarjima qilib,butun dunyoga tanitish va o'zbek farzandi bo'lgani bilan gururlanish darkor!
Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!
Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.