Алексей Евстафеев: "Узингиз хоҳлаган услубда ўйнаш лозим...”
Кеча тунда, аниқроғи бугун тонгда ўсмирларимиз ўзларини тарихий ғалабалари билан миллионлаб футбол мухлисларига катта хурсандчилик бахш этишди. Ушбу ўйиндан сўнг жамоалар мураббийлари ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.
Алексей Евстафеев (Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи): - Жаҳон чемпионатига ташриф буюриб, ўзингиз хоҳлаган услубда ўйин намойиш этолмасангиз, барча уринишларингиз аҳамиятсиз бўлади. Ушбу ғалаба Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатлари доирасидаги дастлабки ютуғидир. Мундиалда яхши иштирок этиб, кейинги босқичга йўл олишимизга ишончим комил. Бу халқимиз учун жуда керакли ғалаба бўлди. Бу ютуғимиз кўплаб ватандошларимизга хурсандчилик улашган, деб умид қиламан.
Уилмер Кабрера (АҚШ ўсмирлар термаси бош мураббийи): - Шогирдларим ўзбекистонликларга қарши ишончли ва хотиржам ҳолда тўп суришди. Бу эса бизнинг энг катта хатойимиз бўлди. Жамоавий ўйин намойиш этолмадик. Бундан ташқари, кундузги соат учда (маҳаллий вақт билан) тўп суриш ҳам ўйинимизга ўзининг салбий таъсирини ўтказди. Доимо қўллаб келган услубимиздан бу сафар ҳам фойдалангандик. Аммо... Гуруҳимиздаги бошқа жамоаларнинг қандай натижа қайд этишларидан қатъий назар, бор эътиборимизни кейинга ўйинга қаратиб, унда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
|