Таҳлилчилар Apple корпорацияси соҳиби Стив Жобснинг бойлигиАҚШ ҳукуматига қарашли маблағдан кўпроқ эканидан ҳайратда.
Қиёслаш учун: АҚШ ғазначилигининг сўнгги ҳисоботига кўра, айни пайтда мамлакатда муомалада юрган нақд пул миқдори 73,7 миллиард долларни ташкил этади. Аммо, Apple заҳирасидаги пуллар 76,4 млрд долларга тенг, дея хабар қилади Вести.ру.
Apple корпорациячининг иккинчи чорак ҳисоботида келтирилишича, ушбу давр ичида у жами 28, 57 миллиард доллар даромад қилган. Шундан соф фойда 7,31 миллиард долларни ташкил этади. Бу икки кўрсаткич ҳам корпорация фаолияти тарихидаги энг юқори рақам саналади.
Биринчи чоракка нисбатан ялпи даромад 82 фоиз, соф фойда эса, 125 фоизга ошган. Ҳисобот даврида қўлга киритилган фойданинг катта қисми янги уяли қурилмалар – iPhone смартфонлари ва iPad планшетникларидан тушган.
Манба: darakchi.uz