Америкада чиқадиган "New York Times” газетасининг ёзишича, АҚШда ҳар йили 200 минг киши
мусулмон бўлмоқда. Исломий кийиниш шакли аёллар орасида Америка
жамиятининг турли соҳаларида тезлик билан ёйилиб, ўранган аёллар
борган сари кўпроқ кўзга ташланмоқда. Бундан ташқари, Исломга кираётган
америкаликларнинг сони ҳам, кутилмаган миқдорда ва ҳайратланарли
даражада ортиб бормоқда.
"Ал-Олам” телеканали "New York Times” газетасида чиққан бир хабарга таяниб: "АҚШда Ислом дини Мексика, Испания ва Кубадан кўчиб келган муҳожирлар орасида борган сари кенг ёйилмоқда” деди. Хабарда айтилишича, "New York Times” яна, АҚШда мусулмон бўлаётганларнинг кўпчилигини муҳожир испанлар ташкил қилишини ва бутун мамлакатда бир йилда Исломга янги кирганларнинг сони 200 мингга яқинлашганини таъкидлади. "Ал-Олам” хабарининг охирида, АҚШда ҳозирги кунда 7-9 миллион орасида мусулмон яшаётгани айтиб ўтилди.
info.islom.uz