Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2012 » Oktyabr » 25 » Арафа ва ҳайит кунларини қандай ўтказамиз?
Арафа ва ҳайит кунларини қандай ўтказамиз?
19:14



Мусулмон биродарим, муслима синглим;

Арафа кунига қандай тайёргарлик кўрдингиз?

— Бу кун Аллоҳ таоло Арафот аҳли билан фаришталарга фахрланиб, мақтанадиган кун.

— Бу кун дўзахдан озод қилиш куни.

— Бу кунда Аллоҳнинг бандаларига берган раҳматини кўриб Шайтон эзилиб, ҳасрат чекадиган кун.

— Бу кун Раҳмат куни ва гуноҳлар кечириладиган кун.

— Бу кун тавба, йиғи, Аллоҳга ёлбориб кўз ёш тўкадиган кун.

— Бу кун дуо қилинадиган ва дуо ижобат бўладиган кун.

— Бу кун Аллоҳ таоло динни комил қилган, бу умматга неъматини тўла қилган ва уларга исломни дин деб рози бўлган кун, Аллоҳ таоло айтади: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3). Бу ояти карима Арафот кунида нозил бўлганди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан Арафот кунида озод қилганидан кўра кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Аллоҳ таоло яқинлашади, сўнгра фаришталарига бандаларим нимани истаяптилар деб фахрланади» (Имом Муслим ривояти).

Арафа куни ҳожилардан бошқалар қиладиган амаллар

1. Рўза

Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳ сағира-кичик гуноҳларни ювиб юборади. Абу Қатода ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Арафот кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилнинг гуноҳларига каффорот бўлади» - дедилар. (Имом Муслим ривояти).

2. Тоат-ибодатни кўп қилиш

Нафл намозлар ўқиш, садақотлар бериш, такбир, тасбиҳ ва таҳлил каби зикрларни ҳамда тиловати Қуръонни кўп қилиш. Масжидларда эртаю кеч ибодат қилиш. Хусусан, пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига биноан «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ (у) лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд ва ҳува ала кулли шай’ин қодиир» зикрини кўп айтиш. Пайғамбаримиз бу зикрга ишора қилган ҳолда шундай деган эдилар: «Дуоларнинг яхшиси Арафот кунининг дуоси, мен ва мендан аввалги пайғамбарлар айтган зикрларнинг яхшиси «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу......» деб юқоридаги зикрни ўқидилар. (Жомеъус сахих 1/3274).

3. Такбир

Бу кунда умуман кўп такбир айтиш ва хусусан, бизларга таъйин қилинган арафа куни бомдод намозидан бошлаб то (13- Зул-Ҳижжа) хайитдан кейинги учинчи куннинг аср намозигача фарз намозлардан кейин такбир айтиш. Бу такбирнинг сифати пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлмаган бўлсада, баъзи саҳобалардан ривоят қилинган; улардан бири Ибн Масъуддан ривоят қилинган такбир бўлиб у қуйидагича: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла ила-а-ҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд»

4. Дуо

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «дуоларнинг яхшиси Арафа кунининг дуосидир...» - дедилар.

Мусулмон биродарим, муслима синглим бу кунларни ғанимат билинг ва ҳамма биродарларни, фарзандларни бу кунда тоъат ибодат ва дуолар қилишга чақиринг. Аллоҳдан тақво қилинг, Аллоҳга илтижо қилинг У эшитувчи қабул қилувчи зотдир.

Азизлар, бу улуғ кун кетидан яна бир улуғ кун «Ийд Қурбон» келади, бу кун энг шарафли кунлардан балки, кунларнинг энг афзалидир; Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Аллоҳ ҳузурида кунларнинг энг улуғи қурбонлик кунидир» -дедилар. (Абу Довуд ривоят қилган)

Биз бу кунни ҳам қадрлаб унинг ҳаққини чиройли адо этишга астойдил ҳаракат қилмоғимиз даркор. Бу кундаги суннат амаллар ушбулардан иборат:

1. Эрта тонгда туриб ғусл қилиш, чиройли, тоза кийимларни кийиш, хушбўйланиш сўнгра бомдод намозини жамоат билан ўқиш.

2. Ийд намозига чиқиш

Ийд намозига чиқишдан аввал бирор нарса тановул қилинмайди, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурбон хайити кунида намозга чиқишдан олдин бирор нарса емаганлар, намоздан қайтгач, сўйган қурбонликларидан еганлар.

3. Намозга чиқишда иложи бўлса пиёда, бўлмаса сайёрада чиқилади, йўл бўйи такбир айтиб борилади (такбирнинг сифати юқорида ўтди), кетишда бир йўлдан борилса қайтишда бошқа бир йўлдан қайтилади, бунинг иложи бўлмаса, борган йўлдан қайтилса ҳам бўлаверади.

4. Намозгоҳга (масжидга) етганда имом чиққунига қадар такбир айтиб ўтиради, имом билан намоз ўқиганидан кейин хутбага қулоқ солади. Чиқишда секин асталик билан бировларга озор бермасдан чиқади.

5. Намоздан кейинги қиладиган биринчи иш, агар бор бўлса, қурбонликни сўйиш, қурбонлиги бўлмаса қариндош-уруғ, ёру биродарларнинг зиёратига бориш, уларни ҳайитлари билан муборакбод этиб хурсандчиликларига шерик бўлиш.

Зиёратни қабристонларга бориб ўликлардан бошланмайди. Бу кун хурсандчилик кунидир, унда қабрларга бориб ўтган мусибатларни эсланадиган кун эмас, уларнинг хаққига дуо қилиш яхши иш бўлиб, бунинг учун қабристонга бориш шарт эмас.

Қурбонликни сўйгандан кейин ундан ейиш пайғамбар суннатидан эканини яна бир бор таъкидлаймиз. Қурбонликни учга тақсимлаш афзал; бир қисмини оила аъзоларига, иккинчи қисмини қариндош ва қўшниларга, учинчи қисмини мискин, бева-бечора ва етимларга бериш.

6. Бу кунни фақат беҳуда ўйин-кулгилар билан ўтказиш хатодир, ўйнаб-кулиш билан ҳам Аллоҳга суюкли ишларни қилса бўлади. Қариндош-уруғларни зиёрат қилиш, силайи раҳм қилиш шулар жумласидандир.

7. Бу кунда ҳам бошқа кунлардагидек исроф қилиш, мусиқа тинглаш, эркак ва аёлларнинг аралашиши каби ҳаром ишлардан сақланиш лозим.

Ё Аллоҳ, ҳамма амалларимизни Ўзинг учун холис қилишга тавфиқ ва мадад бер, ислом ва унинг аҳлини азиз-мукаррам қил, улардан ғурбатни даф эт.

Ё Аллоҳ ҳамма ишларимизни ислоҳ қил, ер юзидаги мўмин бандаларингни ҳақ устида бирлаштир. Ё Аллоҳ ширк ва унинг аҳлини хор қил, золимларнинг макру-ҳийлаларини ўзларига қайтар, уларнинг исканжасидан, зулмидан мўмин бандаларингни қутқар, Ўзингни Ҳабибинг Муҳаммадга, саҳобалари ва аҳли байтига салавоту саломлар йўлла!

Азиз мусулмонлар кириб келаётган парвардигоримизнинг фазлу-карамидан бўлмиш ушбу улуғ айёмлар ҳаммангизга муборак бўлсин!

Islom Nuri tahririyati.


 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 4167 | Joyladi: Ukkosha| Reytingi: 5.0/2 |
 
 
Barcha Izoxlar:4

4. Muslim1990 (16:09 Shanba)
Ассаламу Алайкум ВарахматуЛлахи Вабаракатух барча Ислом ахлига-ТакабаЛлоху минна ва минкум (Аллох биздан ва сиздан кабул килсин)

3. fsdhfg (06:46 Shanba)
Assalomu alaykum wr wb MashaAllah Allah rozi bo'lsin barcha mo'min va mo'mina musulmon birodarlarimzga Eid Qurbon muborak bo'lsin Allah muborak qilsin amin

1. Joni_uz (22:38 Payshanba)
ARAFA KUNI QACHON?

2. fsdhfg (06:44 Shanba)
Arafa kun hayit kunidan bir kun avval alhamdulillah
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 
Login:
Parol:
 
Eslab qolsinmi

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Oktyabr 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.