Навбатдаги миш-мишга Обиджон қандай жавоб берди?
Эл оғзини элак билан ёпиб бўлармиди? Обид Асамов ҳақида кун сайин янги-янги гап-сўзлар болалаяпти Уни миш-мишлар "ўлдирди”, "ҳибсга олди”, "Россияга сургун қилди”...Навбатдаги эса жуда ҳам қизиқ. Гўё, Асамовга наинки, бирон тадбирларда иштирок этиш, балки тўй хизматида ҳам бирров кўриниш таъқиқланганмиш... Шунга ойдинлик киритиш мақсадида сайтимиз арт-директори Шохрух Зокиров Обид Асамов билан боғланди:
-Айни пайтда тўй хизматидаман. Янгиликларга келсак, Россиянинг кўплаб туман ва шаҳарлари бўйлаб салкам бир ярим ойлик гастрол сафаридан қайтиб келдим. "Кривое зеркало” учун уч-тўртта янги кулгу саҳналари яратдим. Яқинда эксклюзив альбом чиқариш тараддудидаман. Альбомда энг сара ва янги кулгу ҳазилларим жой олади.
Кулгу устаси гапирганларини ёздик. Демак, турли миш-мишларга ўрин йўқ.