Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2011 » Sentyabr » 23 » Чеченистонга Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в) косалари келтирилди
Чеченистонга Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в) косалари келтирилди
19:43



ПОСТСОВЕТ ҲУДУД 
Чеченистонга Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в) косалари келтирилди

Чечен президенти Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в)нинг косасини аэропортдан шахсан ўзи Грозний Жоме масжидига олиб келди. 

23.09.2011 , Умидбек 

Чечен президентининг ваъда қилишича¸ яқин келажакда бу косани истаган одам бориб кўриши мумкин. 

21 сентябр куни Чеченистон пойтахти Грозний аэропортига махсус авиарейс билан келиб қўнган самолётда Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.) ишлатган идиш келтирилди. 

Махсус қутига солинган косани учоқдан Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг ўзи олиб чиқди ва усти очиқ машинада Аҳмад ҳожи Қодиров Жоме масжидига олиб борди, дейди Озодлик Радиосига Чеченистон Мусулмонлар диний бошқармаси раиси муовини Муса Дадаев. 



- Косани Лондондан тадбиркор Руслан Байсаров кузатиб келди, аэропортда эса уни Рамзан Қодировнинг ўзи қабул қилиб олди. Бу коса ҳозир Центорройда - Қодировнинг ота юртида, деб эшитдик. У энди тоабад Чеченистонда қолади, Мавлуднинг 12 кунига олиб чиқиб мусулмонларга кўрсатилади, ундан хоҳлаган мусулмон сув ичади –Рамзан Қодиров шундай деди. Унинг кейинги тақдири ҳозирча номаълум, жамоатчилки ва раҳбарларимиз бу масалани муҳокама қилмоқдалар, балким музейга ўхшаш жой махсус очилади, деди Чеченистон Мусулмонлар диний бошқармаси расмийси Муса Дадаев. 

Унинг гувоҳлигича, Пайғамбарнинг (с.а.в.) косаларини олиб келаётган автомобил кортежини Грозний кўчалари бўйлаб бир неча километрга тизилган минглаб чеченистонликлар қарши олди. "Кўпларининг кўзларида ёш эди”, дейди оқсоқол Муса Дадаев. 

Бу ноёб буюмнинг ўтмиши ва келгуси тарихини, бу воқеанинг мусулмонлар учун қанчалик аҳамиятли эканини Чеченистон Президенти матбуот котиби Алви Каримов гапириб берди. 

- Россия ҳудудига биринчи маротаба Пайғамбар (с.а.в.) ишлатган буюм келтирилди ва бу факт ҳеч қачон ва ҳеч ким томонидан инкор этилмаган. Яъни у киши бу идишдан ҳақиқатан еганлар,ичганлар. Пайғамбаримиз вафот этганларидан кейин уни амакиваччалари Али ибн Абутолиб сақлаганлар. Ундан кейин коса қизлари Фотима ва у кишининг ўғиллари Ҳасан ва Ҳусанга теккан. Шу тариқа коса Пайғамбаримиз авлодлари томонидан қўлдан қўлга ўтиб келган. Ваҳҳобийлар босими остида Маккаю Мадинадан чиқиб кетган авлод вакиллари уни Лондонга олиб чиққан, дейди Алви Каримов. 

Чечен Президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, 1400 йиллик бу косадан ташқари Грознийга Пайғамбар қабрларига ёпинчиқ сифатида ишлатилган яна иккита қадимий гилам ҳам келтирилган. 

Журналистлар олдида қилган чиқишида Алви Каримов бу ҳодисани "буюмга бўлган сиғиниш сифатида эмас, балки шу буюмни ишлатган буюк зотга бўлган ҳурмат сифатида” талқин этишни сўради. 

- Айрим журналистлар мендан "Бу буюмларнинг нархи қанча?”, деб сўради. Булар бебаҳо! На миллиард, на триллион доллар туради улар! Энг асосийси, истаган россиялик истаган вақтида Чеченистон Республикасига келиб¸ бу нарсаларни кўриб кетиши мумкин. Бу идиш 14 аср давомида одамлар томонидан сақлаб келинди. Биз, оддий мусулмонлар, шундай нодир нарсаларнинг бизга келтирилганидан жуда хурсандмиз, деди Алви Каримов. 

Маълум бўлишича, бу идиш Англияда шахсий коллекциялардан бирида сақланиб келинган ва Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.)га тегишли бўлган саноқли буюмлардан бири ҳисобга киради. 

Буюмларни Чеченистонга олиб келишда чеченистонлик тадбиркор (машҳур россиялик қўшиқчи Кристина Орбакайтенинг собиқ эри) Руслан Байсаровнинг ҳиссаси катталигини Грозний Жоме масжидига йиғилганлар олдида Президент Рамзан Қодиров маълум қилди. 
"Халқимиз ва барча Россия мусулмонларига қилган бебаҳо совға учун унга катта раҳмат айтамиз”, деди Рамзан Қодиров. 

Айрим матбуот хабарларига кўра, бу косага Саудия Арабистони ва Иордания эгалик қилиш ниятида бўлган¸ лекин Пайғамбар авлодлари уни Чеченистонга топширган. 

Пайғамбар (с.а.в.)га тегишли косадан ташқари Россияда халифа Усмон ибн Аффон (р.а.)нинг қони саҳифаларига тўкилгани айтилаётган Қуръоннинг асл нусхаси (халифа Усмон мусҳафи) ҳам бўлган. 

1868 йилда Самарқандни истило қилган генерал фон Кауфман томонидан мусодара этилиб Санкт-Петербургдаги императорлик жамоат кутубхонасига топширилган бу муқаддас китоб 1923 йилда махсус поездда Тошкентга қайтариб келтирилган ва 1989 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига топширилган. 

Ozodlik
 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Новости / Yangiliklar| Ko'rildi: 18967 | Joyladi: oybek773| Reytingi: 4.9/9 |
 
 
Barcha Izoxlar:19

19. Al-Mansur (04:31 Payshanba)
ALLOHU AKBAR

18. roziy71 (10:12 Chorshanba)
Asslomu alaykum. Juda guzal ish bulibdi rahmast Ramzon Qodirov akamizga

15. uzsuwl (01:30 Yakshanba)
YOUTUBE DOWNLOADER programmasini ko'chirib olish tekin. http://download.cnet.com/YouTube-Downloader/3000-2071_4-10647340.html mana shu manzilga kirsangizlar tekinga Youtube downloader programmasini ko'chirib olishiz mumkin.

14. uzsuwl (01:24 Yakshanba)
Yuqorida Xxx4x qanaq qilib youtubedan bu videoni download qilishni so'ragan ekanlar, bu videoni download qilish uchun YOUTUBE DOWNLOADER programmasini download qilib olish kerak va komputerga install qilish kerak undan keyin xoxlagan youtubedagi videoni linkini (masalan:www.youtube... deb yoziladigan joyidagi linkini) copy qilib olib youtube downloader programmasini kerakli joyiga linkni qo'yganizdan keyin download tugmachasini bosasiz bo'ldi video daqiqalarni ichida komyuterizda bo'ladi, hammasi bu qadar, very easy, good luck

17. xXx4X (11:38 Yakshanba)
Thаnk you very much!!!!!!

13. xXx4X (18:19 Shanba)
Yoy Tube дан клипларни кандей кучириб олса булади илтимос билганлар булса ургатсин

16. uzsuwl (01:32 Yakshanba)
Hurmatli User yuqorida siz so'ragan savolizga javobni yozib yubordim. Good luck

12. JEK-77 (17:24 Shanba)
ALHAMDULILLAH NASIB QILGANIGA BUNIYAM KURIW HAMMAGAYAM NASIB QILAVERMIDI AZIZ BIRODARLAR OPA SINGILLAR BUNI KURIB HE4 BULMASA 10 MARTA SALAVOT UQIB DUO QILIB QUYAYLIK RASULIMIZGA DURUDI ALOMLAR BULSIN ASSALAMU ALAYKA YARASULALLOH ASSALAMU ALAYKA YA NABIYALLOH

11. vova (17:01 Shanba)
allooohu akbar cry

10. 3baqaloq (16:02 Shanba)
marhaba eo rasululloh marhaba ea muhammad(s.a.w)

9. spark (13:33 Shanba)
Allohu Akbar

8. skuper18 (13:17 Shanba)
ollohu akbar

7. kingmurod (12:45 Shanba)
ha mana etiqod havas qilsa arziydi

6. Mumtoza18 (10:09 Shanba)
cry sizni sogndik yo Rasurulloh

5. SHODIYA (07:25 Shanba)
cry yo Rosululloh

4. Abzal (05:59 Shanba)
cry cry cry cry cry

3. Abzal (05:38 Shanba)
La ilaha illallohu Muhammadur Rosululloh s.a.v

2. yigitali (02:07 Shanba)
Olloxu akbar

1. akbarov (22:51 Juma)
Afsuski londondaligini bilmagan ekanman. Nasib etsin bizgaham shunaqa (c.a.v) ning ishlatgan buyumlarini qulimizga olib kurish. Kuring kuzingizdan yosh kelguncha.
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Sentyabr 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2025 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.