Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2012 » Sentyabr » 6 » Доктор Миллер ва Қуръон (Albatda bu qissa sizni ham hayratga soladi)
Доктор Миллер ва Қуръон (Albatda bu qissa sizni ham hayratga soladi)
20:22



Қуръони каримни абадий мўъжиза қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!
"Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир”, деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин! У зотнинг саҳобаларидан ва қиёматга қадар уларга яхшиликда эргашадиганлардан Аллоҳнинг Ўзи рози бўлсин! Сўнг:
1977 йил... Канадалик миссионер Торанто университети математика ва мантиқ устози доктор Гарри Миллер Қуръондаги тарихий ва илмий "хато”ларни масиҳийлар учун тақдим этишга қарор қилди. У шу мақсад асосида Қуръонни ўқий бошлади...  Оятларга мантиқий ёндашар экан инсофи ғолиб келиб мусулмон бўлди. Бунга қадар у масиҳийликни кучли даъватчиларидан эди. Машҳур олим шайх Аҳмад Дийдот билан бўлган мунозарасида мусулмонлар унинг мантиқий ёндашуви ва нотиқлигини кўриб, шу инсон Исломни қабул қилса яхши бўларди, дейишган эди. Бу орзу ҳақиқатга айланиб, Гарри Миллер мусулмон бўлди. Қуръон уни том маънода ҳайратга солган эди. У "Лол қолдирувчи Қуръон” номли китоб ёзди. Бу китобда ўзини қойил қолдирган оятларга тўхталиб, фикрларини билдирди. Қуйида ушбу китобдан баъзи фикрларни ўртоқлашамиз.  
Доктор Гарри Миллер қиссаси

Бу инсон насронийликка катта ғайрат ила даъват қилувчи миссионерлардан бўлиб, унинг Библия тўғрисидаги илми ниҳоят даражада чуқур эди.
Унинг математикага ҳам катта қизиқиши бўлиб, шу сабабли мантиқни ёки ишларнинг мантиқий боғланишини ёқтирарди.

Кунларнинг бирида мусулмонларни насроний динига даъват қилишда фойдаланиш мақсадида Қуръони каримдаги "хато”ларни топиш учун уни ўқий бошлади.
У ўқимоқчи бўлган Китоб ўн тўрт асрдан бери ўқиб келинаётган, саҳродан туриб сўзлаётган Қуръони карим эди... Лекин, топган маълумотлари уни ҳайратга солди... Нафақат ҳайрат, балки, унинг бу Китобдан топган нарсалари дунёдаги бошқа бирор  китобда учрамаслигини кашф этди...
Уни ҳайратга солган нарсалардан бири Қуръондаги Марям номи билан аталган сура бўлиб, бу сурада Марям алайҳассалом шундай улуғ шараф ила тилга олинган эдики, насронийларнинг  бирорта китобида ва ҳеч бир Инжилда бунинг мисолини топиб бўлмас эди!
Бу ҳолат Миллерни ўйлантирди. Нима учун Муҳаммад бирорта сурани аёлларидан бирининг номи ила ёки қизи Фотима алайҳассаломнинг номи билан номламаган?!
Шунингдек, Ийсо алайҳиссаломнинг исми Қуръони каримда йигирма беш марта зикр қилиниши, шу билан бирга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари эса фақат беш бора эсланиши бу кишининг ҳайратини оширди...

У Қуръонга чуқурроқ назар сола бошлади. Шояд бирор нарса топса... Лекин улуғ ва ажойиб оят уни ҳушидан айираёзди. Бу "Нисо” сурасидаги 82-оят эди:
"Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганда, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар”.

Доктор Миллер ушбу оят хусусида шундай дейди:
"Ҳозирги вақтда илмий асос деб, хатонинг мавжудлигини ёки хатонинг чегарасини назариётда белгилаб, унинг тўғрисини исбот қилишга айтилади. Буни инглиз тилида Falsification test дейилади. Ажабланарлиси шундаки, Қуръони карим мусулмон ва мусулмон бўлмаганларни ўзидаги хатони топишга чақиради. Ваҳоланки, уни ҳаргиз топа олмайдилар... Дунёда бирорта муаллиф китоб ёзиб, сўнг: "Бу китоб хатодан холийдир”, дейишга журъат қила оладими? Лекин Қуръон бунинг тамоман акси ўлароқ сенга ўзида хато йўқлигини, балки, ундан хато топишга ҳаракат қилсанг-да, хато топа олмаслигингни айтади!”

Доктор Миллернинг узоқ вақт фикр юритишига сабаб бўлган оятлардан яна бири "Анбиё” сурасидаги 30-оятдир:
"Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?”
Бу киши шундай дейди:
"Бу оят 1973 йилда Нобел мукофотига сазовор бўлган илмий баҳснинг асосий мавзусини зикр қилмоқда. Бу мавзу "Катта портлаш” назариясидир. Унда: "Мавжуд борлиқ катта портлаш натижасида бўлиниб, ундан коинотдаги осмонлар ва юлдузлар вужудга келган”, дейилади. Тафсирдаги "битишган” калимаси араб тилида "ротқун” бўлиб, маъноси нарсанинг ўзаро бир-бирига ёпишиб туришидир. "Очганимизни” деган калиманинг араб тилидаги ифодаси "фатақна” бўлиб, бунинг асл маъноси парчаланиш, яъни портлашдир. Субҳаналлоҳ!”
Доктор Миллер айтади:
"Энди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳайратга солувчи пайғамбарлик ишлари хусусига келсак. У зотга ишонмаганлар: "Унга шайтонлар ёрдам беради”, дейишарди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
"У(Қуръон)ни шайтонлар олиб тушганлари йўқ. Бунга уларнинг имконлари йўқ ва унга қодир ҳам эмаслар. Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар” (Шуаро сураси, 210‑211‑212-оят).
"Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтон(шарри)дан паноҳ сўрагин”. (Наҳл‑98).
Кўрдингизми? Бу шайтоннинг ёзган китобига ўхшайдими? Қайси муаллиф китоб ёзиб, сўнг: "Бу китобни ўқишдан олдин менинг ёмонлигимдан Аллоҳнинг паноҳини сўра”, дейди?!
Ушбу оятлар Қуръони каримдаги ожиз қолдирувчи ишлардан бўлиб, юқоридагига ўхшаш шубҳаларни  айтувчи ҳар қандай кишига мантиқий раддиядир”.
Доктор Миллерни яна лол қолдирган ва унинг эътиборини тортган мўъжиза қиссалардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Лаҳаб билан бўлган ҳикояларидир...
Доктор Миллер айтади:
"Абу Лаҳаб деган кимса Исломни ниҳоятда ёмон кўрарди. У Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб юрар, у зот қаерга борсалар, ортларидан бориб, у зот айтаётган сўзларнинг қадр‑қийматини туширишга ҳаракат қиларди. Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни одамларга гапираётганларини кўрса, кутиб турар, у зот сўздан тўхтасалар, ўша жамоатга бориб: "Муҳаммад сизларга нима деди? Агар у сизларга оқ деган бўлса, ўша нарса қорадир. Агар кеча деган бўлса, у кундуздир” дер эди. Унинг мақсади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар қандай гапларига мухолиф бўлиш ва инсонларни бу хусусда шубҳага солиш эди.
Абу Лаҳабнинг вафотидан ўн йил олдин Қуръони каримда "Масад” номи билан сура нозил бўлди. Бу сурада Абу Лаҳабнинг тез кунда жаҳаннамга тушиши ҳақиқат эканлиги очиқ‑ойдин айтилди. Яъни бошқача қилиб айтганда, Абу Лаҳаб ҳаргиз Исломни қабул қилмаслиги эълон қилинди. Абу Лаҳаб ўн йил мобайнида одамлар олдига келар:
"Муҳаммаднинг айтишича, мен ҳаргиз мусулмон бўла олмас эмишман ва тез кунда дўзахга кирармишман. Лекин мен ҳозир Исломга киришни хоҳлаётганимни эълон қиламан ва мусулмон бўламан! Нима дейсизлар, шундай қилсам Муҳаммаднинг айтаётган гаплари тўғри бўладими ёки йўқми? Унга келаётган нарса ҳақиқатдан ҳам илоҳий ваҳийми?” деб бақирарди.
Лекин Абу Лаҳаб айтганини тўлиқ қила олмади. Барча ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мухолиф бўлса-да, бу борада у зотнинг башоратларини кофир ҳолда ўлиш билан исботлаб қўйди.

Яъни гўё Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сура билан Абу Лаҳабга қараб: "Сен  мени ёмон кўрасан ва мени тўхтатишни хоҳлайсан. Яхши, мени ёлғончига чиқариш учун сенда фурсат бор! Бу фурсатни қўлдан бой берма!” демоқдалар.
Лекин Абу Лаҳаб бу ишни ўн йил мобайнида амалга ошира олмади! Мусулмон бўлмади, Исломни ҳатто зоҳирда бўлса ҳам қабул қилмади!

Абу Лаҳабнинг Исломни бир лаҳзада вайрон қила олиши учун ўн йиллик фурсати бор эди! У ушбу фурсатни бой берди! Бой бериши аниқ ҳам эди‑да! Зеро бу хабарни бераётган Калом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломи эмас, балки ғайбни билувчи, Абу Лаҳабнинг мусулмон бўлмаслигини билувчи Зотнинг каломи эди!

Агар бу хабар Аллоҳ таолодан келган ваҳий бўлмаса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Лаҳабнинг келажакда ҳам мусулмон бўлмаслигини қаердан била олардилар?
Агар бу хабар Аллоҳ таолодан келган ваҳий бўлмаса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ашаддий душманлик қилган Абу Лаҳаб ўн йиллик фурсат ичида у зотга қарши ҳийла қила олмаслигини қаердан ҳам била олардилар!?”

1. Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок!
2. Унга моли ва касб қилган нарсалари унга фойда бермади.
3. У тезда чўғи қизиб турган ўтга киради.
4. Ва унинг хотини, ўтин кўтарган аёл ҳам.
5. У(аёл)нинг бўйнида эшилган арқон бор ҳолда.  (Масад сураси)
Доктор Миллер ғайбий мўъжизаси ила ўзини ҳаяжонга солган бир оят хусусида шундай дейди:
"Қуръоннинг ғайбий мўъжизаларидан яна бири бу - инсон зоти билиши мумкин бўлмаган келажак ишлар борасида қарши тарафни мунозарага[1] чақиришдир. Бу ўтган хатони текшириб кўриш (,инглиз тилида falsification tests) дейилади. Бошқача қилиб айтганда, хатонинг борлиги асосида токи шу хато тўғрилангунча уни текшириб кўрилади.
Қуръони карим мусулмонларнинг яҳудий ва насоролар билан бўлган алоқаси борасида нима дейди?
Қуръон яҳудийларнинг бошқаларга қараганда мусулмонларга адовати кучлироқ эканлигини айтади. Бу адоват бугунги кунимизгача давом этиб келмоқда. Мусулмонлар учун энг адоватли инсонлар яҳудийлардир...

Бу улуғ чақириқдир. Яҳудийларнинг ҳузурида Исломни осонлик билан парчалаб ташлаш фурсати ётибди. Улар мусулмонларга нисбатан бир неча йил гўзал муомалада бўлиб: "Мана, биз мусулмонлар билан гўзал муомалада бўлмоқдамиз. Ваҳоланки, Қуръон бизни мусулмонлар учун ашаддий душман деб эълон қилган. Демак, Қуръон шу мантиққа кўра хато экан-да?!” дейишлари мумкин эди. Лекин 1400 йил мобайнида бундай ҳолат бўлмади! Ҳаргиз бўлмайди ҳам! Чунки бу Калом инсоннинг сўзи эмас, балки ғайбларни билувчи Зот - Аллоҳ таолодан нозил бўлган Каломдир!

Ояти каримада яҳудийлар мусулмонларнинг душман эканлиги эслатилар экан, ақллар бу жасоратдан ибрат олмайдими!?

"Яҳудий ва ширк келтирганларнинг иймон келтирганларга нисбатан одамларнинг ашаддий адоватлиси эканини топасан. Улардан иймон келтирганларга дўстликка яқинроғи, "биз насоролармиз”, деганлар эканини топасан. Бу уларнинг ичида диний олимлар ва роҳиблар бўлганидан ва уларнинг такаббурлик қилмасликларидандир”. Уларни Пайғамбарга нозил қилинган нарсани тинглаганларида, ҳақни билганликларидан, кўзлари ёш тўкканини кўрасан. Улар: «Эй Роббимиз, биз иймон келтирдик, бас, бизни шоҳидлар қаторига ёзгин. Нима учун Аллоҳга ва бизга келган ҳаққа иймон келтирмас эканмиз ва Роббимиз бизни ҳам солиҳ қавмлар қаторига киритишини тамаъ қилмас эканмиз?!» дерлар  (Моида-82-83-84).
Умуман олганда, доктор Миллер ушбу ояти каримани ўз ҳаётига татбиқ қилди. У насронийларнинг чуқур илмли роҳибларидан эди. Ўзи ҳақни билгач, иймон келтирди ва Исломга кириб, унинг даъватчисига айланди... Аллоҳ таоло уни ана шундай буюк неъматга муваффақ қилди.
Доктор Миллер Қуръони каримдаги лол қолдирувчи мўъжизаларнинг ноёб услубларини зикр қилишда давом этади:
"Ҳеч  қандай шак‑шубҳа йўқки, Қуръони каримдаги кишини ҳайратга солувчи ноёб услуб бошқа бирорта китобда топилмайди. Қуръони карим сенга муайян маълумотларни тақдим қилар экан, ушбу маълумотлар сенга бундан олдин маълум бўлмаганини айтади:
"Бу ғайб хабарлардан бўлиб, сенга ваҳий қилмоқдамиз. Улар қайсилари Марямнинг кафили бўлишига қаламларини ташлашаётганларида олдиларида эмасдинг ва тортишаётганларида ҳам олдиларида эмасдинг”. (Оли Имрон-49)      
                           
"Бу ғайб хабарлардан бўлиб, уни сенга ваҳий қилмоқдамиз. Улар макр қилиб, ишлари ҳақида гап бириктирганларида олдиларида бўлмаган эдинг”. (Юсуф-102) 

Диний муқаддас китобларнинг бирортасида ушбу услуб зикр қилинмайди. Бошқа барча китоблар сенга маълумотлар мажмуини тақдим қилар экан, уларнинг қаердан келганлигини айтади. Инжилнинг услубида қадимгиларнинг қиссалари муноқаша қилинар экан, сенга: "Фалон подшо фалон жойда яшаган, фалончи қўмондон муайян урушни фалон жойда амалга оширган, фалончининг бир нечта фарзандлари бўлган, уларнинг исмлари фалончи, фалончи... ва ҳоказо” каби  хабарларни айтади. Лекин шу билан бирга Инжил доим сенга: "Агар бу хусусда янада кўпроқ маълумот олмоқчи бўлсанг, фалончининг китобини ёки фалон китобни ўқигин. Чунки бу маълумотлар ўша ерда батафсил келтирилган”, дейди. 

Қуръони карим эса бунинг акси ўлароқ, ўқувчига маълумотларни ёйиб ташлайди-да, сўнг башарий бўлмаган журъат билан сенга: "Ушбу маълумотлар мутлақ янгиликдир! Буларни сен ҳам, ота‑боболаринг ҳам бундан олдин эшитишмаган эди”, дейди!!! Ажойиблиги шундаки, Қуръони каримнинг ҳар қандай ишорасидан хато топишга ошиқаётган Макка аҳли, ушбу оятлар нозил бўлган вақтда, уларни кетма‑кет эшитишар экан,  ушбу маълумотлар мутлақ янги, буларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ва у кишининг қавми ҳам  билишмас эди, деган қатъийликка: "Йўқ, булар янгилик эмас, балки биз буни биламиз”, дея олишмади!!! Шу билан бирга: "Муҳаммадга бу маълумотларни ким ўргатаётганини ҳам биламиз”, деган сўзни, шунга ўхшаш даъвони ҳам қила олишмади! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончи дейишга, у зотга раддия беришга журъатлари етмади. Чунки бу маълумотлар дарҳақиқат янгилик эди! Буларни инсон ақли ила ўйлаб топиш, мумкин ҳам эмас эди!! Буни фақат ва фақат қадимдаги, ҳозирдаги ва келажакдаги ғайбни билувчи Зот -Аллоҳ таологина айта олиши мумкин эди!!!...”
Аллоҳ таолонинг Китобини тадаббур қилиш камайган бу замонда оятларни шундай гўзал тафаккур қилган доктор Гарри Миллерни Аллоҳнинг Ўзи яхшилик  ила мукофотласин! Омин!!!    

Abu Muslim.

 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 3611 | Joyladi: Ukkosha| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 
Login:
Parol:
 
Eslab qolsinmi

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Sentyabr 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.