Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2011 » Aprel » 14 » Erkak sanatkorlarning ayollar haqidagi fikrlari
Erkak sanatkorlarning ayollar haqidagi fikrlari
23:30


Байрам баҳонасида эркак санъаткорларимизни аёллар тўғрисидаги турли саволлар билан сўроққа тутиб, бошларини оғритишга журъат этдик. Уларнинг саволларимизга қанчалик тўғри жавоб берган ёки бермаганликларини қуйида билиб олишингиз мумкин? 

1. Қанақа эркаклар ҳамма аёлларга бирдай ёқмайди?
Мурод Ражабов: Менимча, мақтанчоқ, ваъдабоз, қурумсоқ эркаклар бирорта аёлга ёқмаслиги аниқ. Аксинча улар бир сўзли, эътиборли, қўли очиқ эркакларга жонини беришга тайёр бўладилар. 


2.Қандай аёллар ҳар қандай эркакнинг эътиборини тортади деб ўйлайсиз?
Улуғбек Раҳматуллаев: Ўзига қараган, дид билан кийинган ҳар қандай чиройли аёл эркаклар эътиборини тортади. Шунингдек, аксарият эркаклар характер жиҳатдан хушчақчақ, очиқ чеҳрали, аммо юзида ҳаёси билиниб турган аёлларга мафтун бўлишади. 


3. Барча аёлларда бўлган учта хислатни санаб ўтинг.
Тоҳир Содиқов:
 Чиройли кўринишга интилиш ва ўзига тегишли инсонни бошқа чиройли аёлллардан рашк қилиш ер юзидаги барча аёлларга тегишли хусусият бўлса керак. Дарвоқе, салга йиғлаб олиш ҳам аёлларнинг умумий одатларидан бири саналади.


4. Сизнингча, аёлларнинг аксарият кайфиятни кўтариш ва ўзини хурсанд қилиш қандай йўл танлайди? 
Валижон Шамсиев:
 Буни аниқ биламан, ё ўзларига янги кийим сотиб олиб ёки гўзаллик салонига бориб ўзларини ўзлари хурсанд қилишади! Хайрият, шу сабаблар бор экан-а! Б´лмаса, биз бечора эркаклар ҳоли нима кечарди?

5. 8 март байрамида аёлларга қандай совға берган маъқул деб ўйлайсиз?
Озодбек Назарбеков:
 Нафақат, саккизинчи март байрамида, балки ҳар қандай байрамда аёл киши учун энг яхши совға - икки оғиз ширин сўз билан меҳр қўшиб берилган гул деб биламан. Ҳурматли эркаклар! Аёлларимиздан шу бахт – совғани қизғанмайлик! Улар бундан ҳам ортиғига муносиб, ахир! 


6. Аёл кишига энг муносиб касб деб қайси соҳани биласиз?
Равшан Комилов:
 Соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган, оғир, жисмоний, касблардан ташқари барча соҳаларни аёлларимизга муносиб кўраман. Айниқса, шифокорлик, ҳамширалик ва шунга ўхшаш тоза-озода жойларда ишлаш уларга жудаям ярашади

7. Аёлларнинг биринчи рақамли душмани бу...? 
Толибжон Исроилов:
 Бу, шубҳасиз, вақт! Бу борада шундай нақл ҳам бор: вақт - аёллар учун яхши психолог, ёмон косметолог. Бундан ташқари жамики аёллар эркакларнинг эътиборсизлигидан бирдай азият чекади. 

8.Аёлларнинг энг кучли қуроли нима? 
Адиз Ражабов: 
Аёлларнинг энг кўп фойдаланадиган, энг кучли ва ишончли қуроли, бу - уларнинг ширин сўзи ҳамда меҳр тўла нигоҳи бўлса керак. Чунки бу синалган "қуроллар” билан ғазабда турган энг баджаҳл эркакни ҳам юмшатиб олиш уларга чўт эмас.

9.Аёллар "кўришга кўзи бўлмаган” эркакларнинг севимли "шиори”?
Улуғбек Отажонов:
 Менда иккита тахмин бор, биринчиси, "Эркак ҳамиша аёлдан бир поғона устун бўлиши керак деган гап, иккинчиси, "эркак одам уйидан етти қадам узоқлашса бўйдоқ ҳисобланади” деган ибора. Назаримда, кейингиси ҳаммсига бирдай ёқмайди-ёв!

10. Аёлларга нимани уқтириб бўлмайди?
Санжар Шодиев:
 Бирорта аёлга ўзингизнинг ҳақлигингизни исботлай олмаганингиздек, унинг ноҳақлигини минг чиранманг уқтиролмайсиз. Шундай бўлгани ҳам маъқул, аёл эркакнинг чап қовурғасидан яралган, уни тўғирлайман деб синдириб қўйиш ҳеч гапмас!

Siz qanday fikrdasiz!!!!???


 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 3509 | Joyladi: M_A_T_X_X_X| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:2

2. ali1508 (12:10 Shanba)
hamma ayol ham siz oylaganday qaysar oz fikrini otkazadigon emas, shunday ayollar borki ular itoatkor eri nima desa shunga rozi bolgan onalarimiz opalarimiz singilarimiz judayam kop sanogiga etolmaysiz va yana bir narsa Odam alayhissalom insonlarning otasi eng itoatkor inson va uning qovurgasidan yaralgan Momohavo esa itoatkor qulning rafiqasi u bunday betofiq ishlarni qilmagan bolsa kerak bugungi ayollarimiznig koplarini ustiga shayton minib har tomonga yorgalatyabdi bu ayni siz aytgan ayollar. itoatkor ayolarga til tekizish yoq bunaqa gulga va shirin sozga kelsak albatta yoqadi bu sizlarning burchingiz deb bilamiz. bekorga erkak bolib yaralganmisiz zimangizda qancha ishlar bor ahir.

1. FARHODDAN (02:50 Juma)
OLLOH IKKI 2 JUFTNI IKKI HIL YARATGAN PSIHOLOGIK JIHATDAN OLADIGAN BULSAK AYOL KISHIDA ERKAKGA NISBATAN SHVATKASI KUCHLIROQ BULADI YANI AYOL BIR VAQTNI UZIDA SUHBATDOSHNI HAMMA JOYINI KUZATIB SKAYNER KILIB BULGAN BULADI ERKAKLARDA ESA BITTA SUHBATNI QAYTARGANI QAYTARGAN MUZOKARA BITTA MUOMMADAN CHIKMAYDI VA SUHBATNI ASOSIY QISMINI UZINI YUTUQLARINI NOMAYON ETADI AYOL ESA BIROV YUTUQLARINI KUPROQ GAPIRADI SHUNING UCHUN BULSA KERAK HAR BIR ERKAK BIRON BIR AYOL BILAN SUHBATLASHGANIDA AYOL YUTUGI KUPROQ ENGADI BU BILAN MAN DEMOQCHIMANKI !!!!!!!!!!!!!!!
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Aprel 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2025 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.