Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » May » 29 » Hayrulla Hamidov 6 yilga ozodlikdan mahrum etildi
Hayrulla Hamidov 6 yilga ozodlikdan mahrum etildi
01:08



27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди диний-маърифий дастурлари билан Ўзбекистон ва минтақада танилган журналист Хайрулла Ҳамидовни "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор деб топди ва уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.


                                                                                                                                         
                                                                                                                                             
                                                                                                                                          
                                                                                                                                         
                                                                                                                                  
                       


So'ngi yangilikni tinglash:



Ҳакам Ихтиëр Дониëров раислигида ўтган маҳакама жараëнида Хайрулла Ҳамидов билан бирга "Жиҳодчилар" гуруҳига алоқадорликда айбланган яна 18 судланувчи устидан ҳукм ўқилди.

Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов маълум қилди:

- Хайрулланинг судига бугун телевидение келиб камерага олган экан. Бугун ҳукм ўқилди. Демак, тўрт кишига олти йил умумий тартибдаги қамоқ жазоси берилган. Шуларнинг ичида Хайрулла ҳам бор. Ота-бола Қаюмовларга тўрт йил¸ қолган 13 кишига уч йилга шартли жазо берилиб¸ ҳаммаси ўша куни суд залидан озод қилинган. Хайрулланинг фамилияси биринчи турган у ерда. Бирортаси ҳеч қанақа жиноят содир қилганини бўйнига олмаган. Суд жараëнида ҳеч қанақа исбот-далиллар топилмаган.

Бундан ташқари адвокатлар берган тавсиянома¸ талабномаларни суд рад қилган. Айбланганларнинг бир нечтасининг ўша жараëнлар вақтида Ўзбекистонда бўлмаганлиги тўғрисида берилган нималар ҳам умуман қаралмаган. Суд жараëнида Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг бузилиш ҳоллари бўлган. Суд жараëнида ҳаммаси ўзини айбсиз деб гапирган. Ҳамма қўйилган айблар¸ бошқалар қийноқлар орқали олингани тўғрисида гапирилган. Мана шу шартли жазо берилган 13 та одам тўрт йилдан олти йилгача қамоқ жазоси олгганларга нисбатан берган кўрсатмасида айтганки¸ улар қаердадир дарс ўтказишган. Лекин буни ҳозир қамалганлар инкор этган. "Бизларни ҳар хил ақиқаларга¸ бошқага чақиришса борардик¸ гапирардик. Савол беришса¸ жавоб берардик. Фақат шу” деб гапиришган¸ дейди Суръат Икромов.

Хайрулла Ҳамидовни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244^2-моддаси 1-қисми: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайëрлаш ва тарқатишда айбдор деб топган прокурор 11 май кунги маҳкама мажлисида суд раисидан унга 7 йиллик қамоқ жазоси беришни сўраган эди.

Хайрулла Ҳамидовга қўйилган айблар моҳияти судга тақдим этилган айблов хулосасида қуйидагича талқин этилган эди:

"Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра¸ 1975 йил 07 декабр кунида Тошкент шаҳрида туғилган Ҳамидов Хайрулла Убайдуллаевич ғараз ва паст ниятларда яна жиноят йўлига кириб¸ етарли диний билимга эга бўлмасдан туриб¸ ўзи яшаб турган юртнинг миллий қадриятларини менсимай оғир жиноятлар мажмуини¸ яъни жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган жиноятлар туркумига кирувчи бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб¸ диний экстремизм¸ сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни сақлаш ва Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган норасмий "Жиҳодчилар" номли диний экстремистик ташкилотига аъзо бўлиб¸ унинг фаолиятига иштирок этиш жиноятини қуйидаги вақт ва услубларда содир этган".

Хайрулла Ҳамидов ва у билан биргаликда Чиноздаги хонадонлардан бирида бўлиб ўтган ақиқа маросимида қатнашган яна 38 шахс устидан маҳкама жараëни Тошкент вилоят Жиноий ишлар бўйича суди томонидан Янгийўл туманидаги Гулбаҳор посëлкасида ëпиқ тарзда бўлиб ўтди.

Дастлабки гуруҳдаги 11 киши апрел ойи бошида 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Иккинчи гуруҳдаги 9 киши суди 27 апрелда бошланган бўлса, Хайрулла Ҳамидов билан яна 18 киши суди 29 апрелда бошланган эди.

Ҳюман Райтс Уотч¸ Чегара билмас мухбирлар каби қатор халқаро ташкилотлар Хайрулла Ҳамидовнинг ҳибсга олинишидан хавотир билдириб¸ журналистнинг дарҳол озод қилинишини сўраган эди. 27 май куни Ҳамидовнинг 6 йилга озодликдан маҳрум этилиши бу гуруҳлар томонидан қораланмоқда.

- Хайрулла Ҳамидов ўзига қўйилган айбларни мутлақ инкор қилиб тургани ҳолда унинг 6 йилллик жазога ҳукм этилиши бизни қаттиқ хавотирга солди. У диний эркинлик ҳақидаги ўз ҳуқуқларидан фойдалангани учун жазога тортилгани айтилаётгани боис биз унинг озодликдан маҳрум қилингани жиддий ташвишдамиз¸ деди жумладан Халқаро Амнистия ташкилоти расмийси Мейси Вейшердинг Озодлик билан суҳбатда.

Россиялик мустақил кузатувчи¸ ҳозирда Тбилисидаги Чавчавадзе университети ўқитувчиси Олег Панфилов ҳам Хайрулла Ҳамидовнинг қамалишини Ўзбекистонда олиб борилаëтган халқни қўрқувда ушлаш сиëсатининг давоми дея баҳолайди.

- Бу воқеа сўнгги 15-17 йил давомида Ўзбекистонда кўплаб журналистларни турли суд жараёнлари билан қўрқитишини эсга солмоқда. Бу журналистларни нафақат қўрқитиш, балким қайсидир мавзуларни ўйлаш, ҳатто улар ҳақида оғзаки фикр билдиришнининг ҳам олдини олиш мақсадида қилинади. Бундай амалиёт бошқа одамларга қаратилган. Бу фақатгина жамиятни қўрқитиш, журналистларни қўрқитиш, хукумат оммавий ахборот воситалари тарғиб қилаëтган давлат сиёсатидан фарқли фикр юритувчи инсонларни қўрқитишга қаратилган¸ дейди Панфилов.

Қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳам Ўзбекистон судининг Хайрулла Ҳамидовни 6 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарганини қоралади.

- Биз Хайрулла Ҳамидовнинг ишини кузатиб келаяпмиз. Бундай ҳукм бизни ларзага солди. Биз буни адолатсиз ҳукм¸ деб ҳисоблаймиз. Хайрулла жуда яхши журналист, радио журналист. Ўзбекистон расмийлари журналистнинг мамлакатдаги ижтимоий ва бошқа муаммолар ҳақида гапиришини хоҳламади. Биз суд қарорини қоралаймиз, дейди Чегара билмас мухбирлар ташкилоти бош муҳаррири Жилле Лордет.

Футбол шарҳловчиси¸ кўп ўтмай Наврўз радиоси орқали эфирга узатилиб¸ сўнгра дискларда сотила бошланган диний дастурлари билан ўзбекистонликлар¸ айниқса ëшлар орасида танилган Хайрулла Ҳамидов шу йил 21 январ куни ҳибсга олинган эди.

Озодлик

Hayrulla Hamidovning so'ngi eshittirishlaridan: "O'zbeklarga Nima bo'lyapdi?"


 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Новости / Yangiliklar| Ko'rildi: 25539 | Joyladi: UzNews| Reytingi: 5.0/4 |
 
 
Barcha Izoxlar:62

62. Honzoda91 (13:23 Juma)
Olloh sabir bersin
O'zbeklarga sizga o'xshgan oqillila kerekmas ekan bugun sizni 6 yilga berishgan bo'sa 3 oydan keyin sizga o'xshaganni 10 yil beradi bu iflosla HUDO JAZOYINI BERSIN shudo inson jalka ketti

61. ku_mar (19:24 Dushanba)
Men mama_mio.Men ozimni musulmon deb bilaman va menga sokkanlarga hech kizmayman .Meni yamon koishsa bu u odam yomon degani emas l.Men shuni tushuntirmokchi edimkiİslom dinini bir odamar vahshiy kilib korsatayabdilar.Masalan men Turkiyada boldim Va u erda 13 14 yoshli kizlarni karz orniga osha molla arga berishar ekan .Ahir bu vahshiylik.Yana bir kishlokda yigitni uylantirgandan keyin birinchi kechada kishlok imomi u kelin bilan bolarmish.Ahir bunaka odmlar butun dunyogaİslom dinini vahshiy kilib korsatayabdiar.Kizlar kozlaridan boshka eri yopi juda korkinchli bu isskda ....Togri hmma erini ochib yurmaslik kerak lekin....Ahir biz21 asrda yashayapmiz.Men togrisi yngliklarda odamlar ozini portlatib ozini ham boshalarni ham oldirayapti.Ahir by musumonlikmi.

60. enio (11:46 Yakshanba)
qorning tuqmi usting butmi ? nima qilasan boshqalani ishiga aralashib . Tinch yashyapsanu . undan kura mana bu saytga kirib uyin uynila registrasiya xech qanday voqt olmidi . zor uyin voqtila yaxshi utadi
http://tf.mail.ru/register.php?referrer=erki
sani yordaming kere bu uyinda Hurmat va ehtirom ila Erik

59. lutfii75 (17:38 Chorshanba)
arslon_95 Единственное, чего я всегда хотел и что было мне нужно, -
Это поступать по-своему, абсолютно в любой ситуации.
Мне не нужны твоё мнение и идеи.
Не мельтеши у меня перед глазами, держись от меня подальше.Просто вытри себе *** и закрой свой рот.Я сыт по горло, тебе не повезло, - закрой свой рот.
Всё уходит так же, как и приходит, – закрой свой рот.Бу ёзувлар сенга тегишли(.арслон 95)

58. lutfii75 (21:37 Seshanba)
Хайруллодан ховотир олманглар.У * Мустакиллик * байрамига Амнистия га тушиб озодликка чикади.

56. lutfii75 (21:26 Seshanba)
Энди буниси Fedya.uz га.Сен узинг узбекмисан? исминга караганда узбекка ,балким мусулмонга хам ухшамайсан.Ким булишингдан каттий назар уки....Сен бошкларга улим тилагунча,узинга умр сура оллохимдан.Сен узингни акилли деб хисоблабсан,акилли булганингда эди ушбу сузлардан жахлинг чикмаган булар эди.сенга ухшаган жиннилар ислом динини ёмонлатиб курсатишмокдасанлар.

54. fedya_uz (18:23 Seshanba)
asalomu alaykom momin musilmon brodari azizlarim, inshaalloh xayrullo akani alloh oz panoxida sarasin...
endi mani eshit san , MAMA MIO san dunyo qarash qaqida gapirmasenam boladi sani azzzgina aqlin boganida agar bir manoli gap gapirgan bolardin unaqa ozini passsstttt saviyen bilan aqli bor odamlani jaxlini chiqarma lutshe yozma vapshe ushanda sni tupoyyligini xichkim bilmidi, OLLOHIM SANGAYAM KARIMOVGAYAN SHDATLI AZOBINI BERSIN...
LUTFII75 SANIYAM QIYOMATDA USHALANI QATORIDAN QILSIN...

57. lutfii75 (21:29 Seshanba)
:v

52. shaggy (21:39 Dushanba)
lutfii msan kimsan,sal ogzinga qarab gapirsen yahwi bolardi
san oldin wu insinni darajasiga yetvogin 4undinmi,o' agar bilsen Alloh wu insonni sabab4i qib qoygan qan4adan qan4a insonlani islom dininni qabul qiliwga 14n

55. lutfii75 (21:07 Seshanba)
Сени хам уша одам ,ислом динини кабул килишга чакирган эканда.?Жуда яхши килибди чакириб.мен хурсандман шу ишлари учун. сен узингни мусулмон деб юрган экансанда,шу кунга кадар?Энди куронни олиб яхшилаб укиб,тушуниб ол.Ҳар бир мусулмон ўз жонига келаётган зарарни имкони борича даф этмоғи вожиб. ўз қўли билан ҳалокатга олиб бормайди. Ёки ўз жонини ўлдирмайди. Чунки унинг жони Аллоҳ ҳузирида омонатдир.
У киши ҳаддан ошиши жоиз эмас. Аллоҳ таоло бу ҳақда ўзингизни ҳалокатга ташламанг". (Бақара-195) ўзларингизни ўлдирманг. Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир".(Нисо-29) ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ОҚИБАТ ДИНИ

Дин номидан, унинг манфаатлари йўлида ҳаракат қиляпмиз, деган даъвода бўлган айрим одамлар ўз динлари таълимотини тушуниб, ҳаётга нотўғри тадбиқ этаётганлари беш қўлдай аён. Шунинг учун у ёки бу дин ҳақида ана шундай одамларнинг хатти-ҳаракатига қараб баҳо бериб бўлмайди. Зеро иймон-эътиқодли бўлишнинг ҳақиқий йўли илоҳий китобларни, ана шу динни нозил қилган Парвардигорнинг ваҳий - кўрсатмаларини англаб етиш орқали ўтади.
Соглом бул.!!!


51. lutfii75 (18:49 Dushanba)
футболингни уйнаб юрсанг булмасмиди ? акилли йигит,узбекларни камситиб курсатгунча.Нима булябди узбекларга ,гуллаб яшнамокдамиз,кимдан камимиз бор?хеч кимни хакки йук узбекни ёмонлашга,ёмонлатиб курсатишга.мен хам узбекман.

53. shaggy (21:40 Dushanba)
utfii msan kimsan,sal ogzinga qarab gapirsen yahwi bolardi
san oldin wu insinni darajasiga yetvogin 4undinmi,o' agar bilsen Alloh wu insonni sabab4i qib qoygan qan4adan qan4a insonlani islom dininni qabul qiliwga

50. NIL (16:07 Dushanba)
MARAZLA ÕZBEKISTONLARINGAYAM SANLANI...BOLLARINI ÕYLAMADILARIMI IFLOSLA........YAXSHI BOLEDI BECHARA...!!!

49. mama_mio (09:22 Dushanba)
men aik bilmaymanu lekin Harulla eshittiruvii eshitib hayron kolardim.U islm dinini jud amogir va vahshiy kilb korsatayabdi.Uning eshittiruvlari dunyo karashi past bolgan odamlar uchun.Men uning eshttirvlarin eshitib hayron kolardim bu okimishli odam sozlari emas .Aslida İslom dini bu gozal din va iz ahir bu eshittirishni okiyotgan ham odam va oam albatt ato gapiradi fakat olloh hatosiz boladi va shuning uchun biz bunaka pst darajada eshittiruvlarga ishonmasligimiz lozim. Din zamon bilan barobar bolishi lozim.hir odalar tushining masaan hozir men ham din bilan odamlrni ishontirib odamarni ozma okdirsamboladi bu juda ham oson.Karimov ham dinnan foydalanib halkni uziga ogira biladilekin buyahshi emas ekanligni ham biladi.ODAMLRSİZDAN DİN ORKALİ FOYDALANİSHİGA YOL BERMANGLAR.ODAZOTNİNG ENG ZAİF NUKTASİ BU DİN VA BUNDAN YOMON DAMLAR FOYDALANAYAPDİ.DİKAT ETİNG!!!

48. Abzal (13:31 Yakshanba)
biz Rasulimiz Sollolohu alayhu vasallam umatlarimiz odamzot borku payg'ambarimizdaqa sabrda turadigani yoq Hayrulla okaga Alloh ozi sabr bersin lekin yuragida oti bor inson edi Hayrulla oka shunga ochiq oydin sherlarni ham aytvotgandi va nihoyat musulmonman deb ho'ja korsinga yurgan odamlarga yoqmadi 1 dona tikan ham Allohdan besoroq kirmidi Allohni bir sinovidur Hayrulla okaga imoniz baquvat bolsin hamisha HAYRULLA HAMIDOV.........

47. tycoon (15:53 Shanba)
Alloh kifoya qisin hammasiga!!! Alloh ozi sabr bersin,bu Alloh Taolo tarafidan berilgan katta sinovdir!!!!! :( :(

46. Musofirzoda (15:40 Shanba)
Bu Allohni hohishi bu yigitga berilgan bir sinov 30

45. arslon_95 (11:44 Shanba)
bekuzbek hafa bumenu hayrulohni umuman aybi yoq qanqa qilib terorist buladi din gamini yeb yurgan bola karimov uzi hunasa ehshse bashara 34f 34f 34f halqni qurqitmochi bulyaptimi ablax alloh jazosini bersin karimovni ham quriqchilarini ham qamoq melisalarini ham hamma davlat ishidagi uzini musulmon qilib kursatayotgan munofiq kofirlarni

44. arslon_95 (11:38 Shanba)
alloh jazosini bersin karimovni iflos isqirt

43. arslon_95 (11:37 Shanba)
ogzinga ot tepsin otti ichi

42. arslon_95 (11:36 Shanba)
islom karimovvvvvvvvvvvvvvvvvvvvvvv kofirni ablax firavn ablax urot bashare isqirt iflossssssss 14n 14n 14n 14n 34f 34f 34f

41. chichqoncha (11:28 Shanba)
oilalariga sabr xudo xoxlasa xammasi yaxshi boladi

40. fotiyma5555 (10:42 Shanba)
[size=15]sukinishga bormaylik[/size]

39. arslon_95 (10:33 Shanba)
alloh sabr bersin karimov holaganini qilyapti iflos alloh jazoyingni bersin seni ablax

38. MissNice_Nice (05:46 Shanba)
cry cry cry

37. nodirello (05:28 Shanba)
AGAR Karimov shuni oqisa unda unga shu hat..Tuqqan Onen sani Oq qigan bosa kerak ***..Oneni *** san ***** bolasini.

36. bekuzbek (22:17 Juma)
ayibi bordi ayblaydida abdulazizsolih.hama biladiku kim ayib dor kim ayibdor emas sei közlaring kör quloqlaring garang ekan.özingni ayibin juda köpakanu buyerda nimaqilyabsan öralashib.borib yiblari tögrila karimovdi jiyani

35. vampir (21:00 Juma)
haqiqat bukuladi egiladi sinmiydi 14n 14n 14n

34. Mumtoza18 (19:35 Juma)
cry cry cry cry

33. Mumtoza18 (19:31 Juma)
ALLOHIM ozi suyukli qularni ISHI ALLHIM ozi asredi .

32. corolla (19:23 Juma)
Jahlim 4iqganidan nima deyishni bilmayman,Karimovni ham unga qushilganlarni ham,qonun himoya4ilarini ham onasini yuqlamasdan bulmaydi!Bu maymunlarni uzi qan4adan qan4a be ayb insonlarni umriga zomin bulayapdi!Masalar Fargonada buldan voqealar!Xudo bularga ham atagan qora kunlar bordir! Nima bulganda ham Xayrullo Xamidovga sabr toqat ,Karimovga va uni siyosatdonlariga tezroq ... tilab qolamiz!!!!!

31. sozam_8383 (17:44 Juma)
Оллох Хайрулло Хамидовга сабр берсин килган ишларидан динга килган хизматларидан Оллх рози болсин ажрини янада зиёда килсин. Жудаям каттик хафаман . 20 20 20 14n 20 20 20

30. muntasir (16:56 Juma)
Inna lillahi va inna ilayhi rojiun

Alloh sabr bersin.

1-30 31-53
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  May 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.