Хайрулла Ҳамидов янги йилгача озодликка чиқиши мумкин
19:34
Таниқли футбол шарҳловчиси, диний-маърифий дастурлар муаллифи, айни пайтда қамоқ жазосини ўтаётган Хайрулла Ҳамидовнинг онаси ўғлининг янги йил байрамигача озодликка чиқарилишига умид қилмоқда.
Озодликнинг кўплаб мухлислари илтимосларига кўра, Хайрулла Ҳамидов тақдири билан қизиқиб, унинг онаси Муқаддас ая билан 14 декабр куни телефонда боғландик.
AUDIO TINGLASH:
AUDIO VIDEO SHAKLDA:
- Бориб келдим. Яхши. Ишлаб юрибди энди у ерда. "Ҳеч нарса биласанми?” десам, унга тепадан жавоб бориши керак экан. "Ўшани пойлаб ўтирибмиз”, деди. Ишлаб, яхши юрибди. Янги йилгача бўларкан деганига янги йилгача пойлаб ўтирибмиз.
- Бир ҳафта бўлди. Икки соатликка бориб келдим. Қизилтепа 47-зонага бориб кўрдим. Кўрдим. Бир ярим ой олдин хотини, болалари билан уч кун туриб келди. Уч ойда биттаю. Уч ойда битта икки соат, битта уч кунлик. Суткаликка хотини билан болалари боради, икки соатга дадаси билан мен бораман.
- Кайфиятлари яхши, Худога шукур. Ишлаб юрибди. "Заковатлар қилиб, бу ерда ҳам ижод қилиб ëтибман”, деди. Кўрсатувлар қилиб, полний ўзининг ижоди билан шуғулланиб юрган экан. Клуб деган жойда ишлаëтган экан.
Озодлик: Заковатлар қилаяпти¸ дедингиз.
- Ҳа, мана шунақа ижод деди. Ишлаб ëтибман ўшаларнинг нимасини оқлаб, деди. "Заковат ҳам тузаяпмиз. Ҳар кун тадбир”, деяпти. Концерт қилишар экан, кино-пино. Ўзининг иши бўйича ижод, ëзиш-чизиш уники. "Худо хоҳласа, янги йилгача янгилик бўлиб қолади”, деди. Энди ким билади. Оллоҳ ўшаларга инсоф берсин тепадагиларга, деб ўтирибмиз. Кечирув хатлари ҳам ëзган. Худо хоҳласа, амалга ошиб қолар. Қилмаган нималарига кечирим хатлари ëзган додамизга, президентга. Уларга ҳам авф этилсин, дейилган экан. Шу пойлаб ўтирибмиз. Бу гал борганимда кўринишлари яхши эди. Энди нима қилсин бошқа иложи йўқ.
Озодлик: Ўзи нима деяпти? Янги йилгача чиқаман, дедими?
- "Худо хоҳласа, янги йилгача янгилик бўлиб қолар”, деяпти.
Озодлик: Демак, яхши хабар.
- Яхши хабар. Шу бизлар ҳам кутиб ўтирибмиз. Энди у бечора у ерда ўтирибдию. Қўлидан ҳеч нарса келмаса. Яхшилик бўлиб қолар, Худо хоҳласа деб ўтирибди.
- Йўқ. Тоштурмада эшитилар экан, у ëқда йўқ экан. Шунга сизлар шу ëққа прямой тушиб нима қилинглар. Бизлар ҳеч балони билмай ëтибмиз.
Озодлик: Адвокат нима дейди?
- Адвокат ҳам йўқ бўлиб кетди. Қачондан бери учрашмади ҳам. Кесилиб бўлди, деб хабар ҳам олмади. "Авф этилсин”, деган хат келганку президент додамизники. Барибир энди амнистия қўлланди, қўлланмади қилиб, ҳаммаси ҳисоб-китоб бўлиб текширилар эканку. Ўшалар билан зора чиқиб кетсам, деб ўтирибди, дейди Муқаддас опа.
35 ёшли Хайрулла Ҳамидов бир неча йиллар мобайнида "Ўзбекистон футболи”, республика телевидениесида мухбир ва спорт шарҳловчиси бўлиб ишлаб келган. Кейинги пайтда у футболга бағишланган "Интерфутбол”, "Чемпион” газеталарида ўзининг қизиқарли, танқидий руҳдаги мақолалари билан чиқаётган эди.
Хайрулла Ҳамидов Тошкентдаги "Наврўз” радиоси орқали эфирга узатилган "Холислик сари” эшиттириши, кейинчалик эса "Одамлар орасида” газетасидаги фаолияти билан ўзбекистонликлар орасида шуҳрат қозонган.
Хайрулла Ҳамидов жорий йилнинг 21 январ куни ҳибсга олинган эди.
27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди Хайрулла Ҳамидовни "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор, деб топиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
OLLOHIM OZI QOLLASIN BIRODARLARIMIZNI.HAYRULLO AKAMIZ OZOD BOLISHI ROST BOLSIN.INSHAOLLOH UZBEKISTONDAHAM QUVONCHLIK KUNLAR KUP BOLSIN.I.A.KARIMOVham UZBni YAHSHI KUTARDI FAQATKINA BIR ISHI QOLDI SHU MUSULMONlarga ENGILIK QILSA BU ODAMdan YAHSHI VA ESLIK RAHBAR<<PREZIDENT>>YOQ.HUDO HOHLASA BU INSON UZBEKLARNI DUNYOGA TANITADIGAN ODAM INSHA OLLOH.
shu hamza hakimsoda niyzini falsafasini qaita kotarib nima qilarding u otmish u formula bu davrga mos emas davrva zamon bilan hamnafas bolgin eson omon qutilib chiqsa
hamza hakimzoda niyziini fikri hozirgi zamonga aslo mos kelmaidur u davrning siysati hozirgi zamonga aslo mos kelmas muhtaram birodar eson omon qutilib osangiz hamza hakimzoda niyziini falsafasini uniting hozirgi zamonga va davrga aslo mos kelmaidud
hozirgi zamon ahlu musulmonlari bilan hamnafas boliguz aziz inson zamon va davr ozgardi alloqachon odamlardi ongi fikrlashi ozgardi hozirgi zamon bilan hamnafas bolmogingiz darkordur murhtaram inson bu eski fikrlash hozirgi zamonga aslo mos emasdur
bu din eskirib qoldi,hozirgi zamonga to'g'ri kelmidi,orqada qolib ketdi deyishlik dindan chiqaradi.chunki alloh toalo quronni to qiyomatgacha buyuk nemat qilib insonlarga tushurdi
sizni hech kim taqib qilmaidi hozirgizamon davr bilan hamnafas bolish kerak otgan chorizm davrdagi gaplarni keragi yq hozir boshqa zamon boshqa davr u hamza hakimzoda niyii zii siysati boshqa davrga mansub zamon va davr bilan hamnafas bolish kerak orqada qolib ketib ijod qlish faqat qiinchilik tugdiradi
sal ehtyt bolih kerakda tilga etibor elga etibor deganlariidek hammamizam hudoimni yratgan egamni sevamiz u kishini qulimiz endi eson omon qutulib olsangiz tilingizga sal etibor boling ukam hali siz bizga juda kop keraksiz hudo umringizni ziyda qilsin siz bizni ishonchimiz boru yqimizsiz aziz inson
Alloh sabr bersin Hayrulla,tez kunda oilangiz oldiga sog-salomat borishlikni nasib kilsin,kelasi rejalarizga Alloh yordam bersin,amin,assalamu alaykum va rahmatullohi va barakatohu
Allohim, uzing barcha MUSULMON bandalaringa sabr-toqat, kuch-quvvat ato etgin !!! Xayrulla akani sog-salomat oilasini bagriga bormokligini nasibu rozi aylagin !!!
Allohim bundek badasini hechqachon horqilmiydi Oldingi zomondaham shundoq bandalarni bundanda zolim kimsalrdi qolidan sog chiqrgan Hayrullohakamniham insha Alloh sog chiqradi amin bunga men ishonaman biz duvo qilaylik hammamiz insha Alloh chiqadi Allohuakbar.
Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!
Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.