Хомила ноласи 5-октябр. Бугун бор бўла бошладим. Буни ҳали ота-онам билмайдилар. Бир олма уруғидан ҳам кичикроқман. Аммо нима бўлганда ҳам, мен борман. 19 октябр. Бироз ўсган бўлсам ҳам, бирон ҳаракат қиладиган аҳволда эмасман. Онам ўз қони билан мени озиқлантирмоқда. Қалбининг шундоққина тагида жойлашиб олганман. Қизиғи шундаки, борлигимдан ҳали онам ҳам бехабар! 23 октябр. Оғзим шакллана бошлади. Ўзингиз ўйланг, бир йилдан сўнг мазза қилиб кула оладиган бўламан! Тилга кираман. Энг аввал "Нана” сўзидан бошлайман. Энди ким мени йўқ дея оларди?! Ноннинг ушоғи ҳам нон-да, тўғрими?! Сизга бир сирни очай, мен қиз боламан. Гулларни яхши кўрадиган бўламан!.. 27 октябр. Бугун қалбим ура бошлади. Бундан кейин ҳаётимнинг охиригача дуккилаб туради. Уни завқу шавққа тўлдираман ҳали. Мана эшитинг: Дук, дук, дук! 2 ноябр. Ҳар соатда зиғирдай ўсаман. Қўлларим, оёқларим бичимга келди. Аммо бу қўл-оёқларим билан ҳали бери онамга қараб югура олмайман, дадажонимнинг бўйнидан қучолмайман!.. 12 ноябр. Бармоқ чиқара бошладим. Вой-бўй, мунча кичик бўлмаса! Ҳали улар билан соч тарайман, гуллар тераман!.. 20 ноябр. Бугун онам дўхтирга борди. Бор эканлигимни билди. Роса севинган бўлсангиз керак-а, онажон?! Яқинда қўлларингизга оласиз мени, эркалатасиз! 25 ноябр. Ота-онам қиз эканлигимни ҳалиям билишмайди. Балки ўғил ёки эгизак кутишаётгандир. Уларга "сюрприз” бўламан. Қани энди, онажонимдан қора соч, чарос кўзли бўлсам! 13 декабр. Энди атрофга бемалол қараяпман. Фақат қоп-қоронғу жойдаман... Барибир бахтиёрман! Оз қолди кўзларим дунё юзини кўришига. 24 декабр. Онажонимнинг қалб уришини эшитаяпман. Менинг қалбимни ҳам ҳис қилаяпсизми, онажон? Жуда соғлом қизча бўламан. Тезроқ дунёга келмоқни, бағрингизда маза қилиб ухламоқни истайман. Сиз ҳам менинг тезроқ туғилишимни истаяпсизми, онажон? Юзларимдан ўпасизми? Мени бағрингизга босасизми? 26 декабр. Онажоним нимагадир бугун жуда хафалар. Сизга нима бўлди онажон? Бугун куни билан йиғладингиз. Қайғурманг ҳали мен тўғилай, сизнинг қалбингизни қувончга тўлдираман. Кўзларингиз мени кўрганда яшнайди онажон. Мен сизни жуда ҳам яхши кўраман. 28 декабр. Онажоним дўхтирга келдилар... Вой, нималар деяпсиз, онажон, ризқни Аллоҳ беради-ку! Бу ёғидан хавотирланманг! 29 декабр. Эҳ, онажоним! Нега туғилишимни истамаяпсиз! Нега жажжи қўлларим билан юзларингизни силашимни, сизга эркаланишимни хоҳламаяпсиз? Афсус... Оҳ, баданим оғрияпти! Қаттиқ оғрияпти! Мени қутқаринг, онажон!.. Она.. жон.. ҲОМИЛА ҚАТЛИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ Аборт билан боғлиқ қандай асоратлардан огоҳ бўлиш жоиз? Бу нохуш жараён пайтида рўй берувчи асоратларнинг қуйидаги турлари тафовут қилинади: 1. Бачадон ва унинг бўйинча қисмининг механик шикастланиши ўта кўп учрайдиган асоратлардандир. Чунки ҳомила қанчалик ката бўлса, бўйинча махсус мослама ёрдамида шунчалик кенгайтирилиши лозим. Ҳали абортнинг асосий босқичи бошланиб улгурмасданоқ, қанчалик эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинмасин, шикастланишлар кузатилади. Бу, айниқса, биринчи марта туғаётган аёлларда кўп кузатилади. Абортнинг асосий жараёнида бачадон ичидан ҳомилани ажратиб олиш лозим. Бунинг учун ҳомила метал асбоб - қошиққа ўхшаш кюреткалар ёрдамида бачадон деворидан ажратиб олинади. Сўнгра майда-майда бўлакчалар тарзида бачадон бўшли ғидан чиқазиб ташланади. Одатда, бу муолажа кўр-кўрона тарзда, тусмоллаб амалга оширилади, шу боисдан ҳам унинг муваффақиятли якуни хусусида охирги ишончли хулосани чиқариш қийин. Шу жараёнда ишлатиладиган кюреткалар 30 см. гача катталикда бўлиши ҳам жараённинг безарар эмаслигидан далолатдир. Операция якунида кичикроқ кюретка ёрдамида бачадоннинг ички деворлари яна бир бор назорат текширувидан ўтказилади. Чунки ҳомиланинг кичкина бўлакчаси назардан четда қолса ҳам бачадон мушакларининг ёмон қисқаришига, қон кетишига ва инфекция ўчоғи пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Албатта, замонавий табобат абортларни амалга ошириш учун махсус электроаппарат, вакуум мосламасидан фойдалана бошлаган бўлса-да, асоратлар рўй бериши тўхтаганича йўқ. 2. Яқин муддатлар ичида рўй берувчи асоратлардан бири қон йўқотишдир. Дарҳақиқиат, ҳомиладорлик пайтида аёл жинсий аъзоларидаги, айниқса, бачадондаги қон томирларининг узунлашуви, кенгайиши ва қон оқими кўпайиши кузатилади. Шунинг учун бачадонга кириш учун қилинган ҳар қандай ҳатти – ҳаракат томирлар бутунлиги бузилиб, қон кетишига олиб келади. Бачадон бўйинчаси кенгайтирилаётганда қон кетиш нисбатан камроқ, кейинчалик ҳомилани парчалаб олиб чиқишда кўпроқ рўй бериши кузатилади. Операция ниҳоясида эса қон кетиши камаяди, чунки бачадон мушакларининг қисқариши ҳисобига у кичрайиб, қаттиқлашади ва қонаётган томирлар гўёки қисиб қўйилади. Ҳомила қанчалик катта бўлса, қон йўқотиш шунча кўп бўлади. Гоҳо ҳомиланинг бачадон деворига нотўғри бирикканлиги, олдинги яллиғланиш касалликлари туфайли мушаклар қисқарувчанлиги яхши эмаслиги, аборт кўп қилинганлиги ёхуд ҳомила бўлакчаси ичкарида қолиб кетганлиги каби сабаблар қон йўқотишга олиб келади. 3. Жинсий аъзоларнинг яллиғланиш касалликлари ҳомилани сунъий олдирганларнинг 10-12 фоизида учрайди. Гоҳида эса аёлларда аборт қилингунга қадар мавжуд бўлган яллиғланиш хасталикларининг қайталанишига «туртки» бўлади. Бу касалликлар гоҳо аборт қилинган заҳоти ёхуд анча муддат ўтгандан сўнг рўй бериши кузатилади. Маълумингизким, аёл жинсий аъзоларига касаллик чақирувчи микроблар киришига йўл қўймай, унга қирон келтирувчи бир қанча тўсиқлар мавжуд. Қиннинг секрети одатда бактерицид хусусиятга эга бўлади. Қолаверса, бачадон бўйинчасидаги қуюқ, ёпишқоқ шиллиқ модда ҳам дард қўзғатувчиларнинг ичкарига ўтишига тўсқинлик қилади. Абортдан сўнг эса ушбу тўсиқлар барҳам топиши билан биргаликда, вужуддаги меъёрий – шартли сапрофит микроблар ҳам касаллик қўзғатувчиларига айланади. Натижада, бачадон бўшлиғи микроблар ўчоғига айланади. қолаверса, бачадон ичидаги қон қолдиқлари, ярали ҳудудлар ҳам микробларнинг урчиши учун ўта қулайдир. 4. Аёллардаги иккиламчи бепуштликнинг сабабларидан бири ҳам абортдир. Қолаверса, аборт кейинги ҳомилага ва туғруқ жараёнига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Энди эса бўлғуси она ён дафтарчасидан кўчирилган « Мурғак гўдак ноласи» га ҳам бир зум қулоқ тутинг, азиз сингилжон!: «5 октябр – Мен бугун яралдим, лекин ота-онам бундан бехабар. Мен жуда кичкина, ҳатто олма уруғидан ҳам кичикроқман. Нима бўлганда ҳам мен борман. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. 15 октябр – Бироз каттарган бўлсам ҳамки, ҳаракат қила оладиган аҳволда эмасман. Онам қалбининг шундоққина тагида жойлашиб олганман. 22 октябр – Оғзим шакллана бошлади. Бир йилдан кейин мен ҳам мазза қилиб куладиган бўламан, тилга кираман. Ким энди мени мавжуд эмас, дея олади. Ноннинг ушоғи ҳам нон-да, тўғрими? 27 октябр – Бугун юрагим ура бошлади. Бундан кейин ҳаётимнинг охиригача дукиллаб туради. Уни завқу шавққа тўлдираман ҳали. 12 ноябр – Бармоқ чиқара бошладим. Ҳали улар билан сочимни тарайман, гуллар тераман. Мен сизга бир сирни очай: мен қиз боламан... 20 ноябр – Бугун онам дўхтирга борди. Борлигимни билиб, роса севинган бўлсангиз керак-а, онажон! Яқинда мени қўлингизга оласиз, эркалатасиз. 13 декабр - Энди атрофга бемалол қараяпман, фақат қоронғу жойдаман, холос. Аммо барибир бахтиёрман, яқинда дунё юзини кўраман. 24 декабр – Онажон! Мен жуда соғлом қизча бўламан. Тезроқ дунёга келишни, бағрингизда маза қилиб ухлашни хоҳлайман. 28 декабр – Онажоним дўхтирга келди. Вой, нималар деяпсиз, онажон? Ризқни Аллоҳ беради-ку! 29 декабр – Эҳ онажоним, нега туғилишимни истамаяпсиз? Нега жажжи қўлларим билан юзингизни силашимни, сизга эркаланишимни хоҳламаяпсиз? Афсус... Оҳ! Баданим о ғрияпти! Жуда қаттиқ оғрияпти. Мени қутқаринг, онажон!... Онаа... жоон…» Келинг, азиз сингилжон, яна бир чуқурроқ мушоҳада қилайлик. Юқорида абортнинг аёл учун хатарлари хусусида муфассалроқ тўхталдик. Аммо масаланинг бошқа томони, яъни даҳшатли оқибати қотилликка менгзалувчи–фарзандкушлик борасида барибир етарлича тўхталмагандаймиз. Зеро, абортда, айниқса унинг кейинги босқичларида, яъни 12 – ҳафталикдан бошлаб шаклланиб улгурган мурғак тан ҳалокатга юз тутишга мустақиқ этилиши даҳшатдир. Маълумингизким, ҳомила 20 кунлик бўлгач илк ҳаёт белгилари сезилади. Унинг юраги ура бошлайди, бирламчи ичак ёрдамида озиқланишга ўтгани боис ҳам тезда ўса бошлайди. Биринчи ҳафталардаёқ ҳомилада илк нафас олиш аъзолари ва асаб тизими куртаклари шакллана бошлайди. Бешинчи – олтинчи ҳафталарда буйрак, талоқ, жигардан ташқари мия тўлиқ қад топади. Айниқса, митти гўдакнинг она раҳмидаги еттинчи ҳафтадан бошланган ҳаёт босқичи ўта аҳамиятли. Бу вақтда (ҳомила икки ойлик бўлгач) унинг жинси аниқланади. Ушбу ҳафта охирида «ухлаётган ўғлон» ёхуд «митти қизалоқ» қаддини тиклай бошлайди. Аниқроғи, она раҳмини саждагоҳ билиб саждадан бош кўтараётган гўдак гўёки ҲАҚни таний бошлайди. Унинг бошини бироз кўтариб тирсакларини қорнига теккизиб бошлаши гўёки номоздаги қиём ҳолатини эслатади. Тизза чўкиб, қўлларини қовуштиришга уннагандай қўним топиши, сиз-у бизнинг ибодатдаги рукуъ ҳолатимиздан-да устунроқ қиёфа кашф этади. Унинг ҳолатини кўргач, Яратганга илтижо этилаётгандек манзара кўз олдингизга келса, не ажаб. Ушбу ҳол ибодатларнинг энг юқори мақоми эмас дея ким кафолат бера олади. Зеро, Фахри Коинот пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бир ҳадисда «Ҳомиладор аёл мужоҳид мақомида бўлиб, шу даврда ҳалокатга юз тутса шаҳид мақомида ўлажагини, яъни жаннат боғларида кезажагини» бежиз таъкидламаганлар, албатта. Ҳомила тўққизинчи, ўнинчи ҳафталарга келиб ютиниш, бош ирғаш, уйғониш ва ухлаш кабиларни бажара олади. Ўн биринчи ҳафтага келиб эса у катта бармоқчасини сўриши, ташқи муҳитдаги овозларга қулоқ тутиб, борлигини тез-тез билдириб тура олади... Мана сиз ҳалокатга юзлантирмоқчи бўлган мурғагингиз ҳолати! Унинг қисмати эса муваққат «ихтиёр – соҳибаси» бўлган сизнинг қўлингизда! manba: muslimaat.uz
|