Иброхим Татлисасни жонига қасд қилишди!
Кеча Истанбул вақти билан соат 21.30 атрофида Турк мега юлдузи Иброхим Татлисасни ноъмалум шахслар томонидан отиб кетилган.
Бу хақида Истанбул шаҳридан махсус мухбиримиз хабар бермоқда. Гап шундаки Татлисас Истанбул шаҳридан бўлиб ўтган катта кечадан чиққач, муҳбирлар уни саволга тутишган ва шу орада ноъмалум кимсалар томонидан Татлисас жонига суюқасд уюштирилган.
Бизга маълум бўлишича ҳозир Татлисас 24 соат давомида кома ҳолатида экан. Бу ҳолат ижобий якун топиши ҳақида хаттоки Истанбул шифокорлари ҳам аниқ бир гапни айтишмаяпти. Ҳа, хозир бутун Туркия ҳалқи ушбу воқеадан ташвишга тушиб қолишган.
Нима бўлганда ҳам Иброхим Татлисасни тезроқ соғайиб кетишини Оллоҳдан сўраб қоламиз. Ўйлаймизки, Татлисас тез орада оёқга туриб яна ўз ижодини давом эттиради деган умиддамиз. Биз билан қолинг. Воқеалар ривожини кузатиб боринг!
|