Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » Oktyabr » 10 » Имом Maҳдий чиқиши, oхиризамон аломатлари
Имом Maҳдий чиқиши, oхиризамон аломатлари
14:44



Imom Mahdiy chiqishi, oxirizamon alomatlari

                                                                                                                                         
                                                                                                                                             
                                                                                                                                          
                                                                                                                                         
                                                                                                                                  
                  

1



2



3


 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Документальные / Hujjatli| Ko'rildi: 13244 | Joyladi: Muslihiddin| Reytingi: 4.6/7 |
 
 
Barcha Izoxlar:16

9. MAIZA (14:03 Dushanba)
OLOX UZIN ASRA

6. Mister_M (13:32 Dushanba)
Ollohim uziga eltuvchi yuldan adashtirmasin,

3. mustafo1213 (01:48 Dushanba)
ассалому алайкум азиз биродарлар, опа-сингиллар. ман бундан олдин бир неча хадисларни, жумладан, Имом Ал-Бухорий каламларига мансуб 4 жилдли хадис китобини ва бошка китоблардаги хадисларни (кичкина брашюралар бундан мустасно, албатта) укиб чиккан эдим, лекин пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо с.а.в. нинг бирорта хадисларида Имом Махдий тугрисида бирор бир маълумот укимаган эдим ва шунинг учун Имом Махдий хакида аник тухтамга келмаган эдим. якиндагина Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларининг "Зикр ахлидан суранг" номли китобларида (айнан нечанчи сони эсимда йук) сунний ва шиа масхаблари тугрисидаги берган фикрларини укиб, имом Махдий тугрисида аник жавоб олдим. имом Махдий бу - шиа масхабидаги мусулмонларнинг акидаси буйича бундан бир неча йиллар аввал горга тириклайин кириб кетиб, кайтиб чикмаган ва Киёматга якин яна уша гордан чикиб келадиган бир киши экан.
Хуллас, биродарлар, сизларга Шайх хазратларининг ушбу китобчаларининг "сунна ва шиа масхаблари"га аталган рукнларини укиб чикишларингизни илтимос килардим. зеро, динимизни куролмай, хар кандай йуллар б-н пок Ислом динига турли хил янгиликлар, акидалар, колаверса, масхабларни пайдо килишга интилаётган галамисларнинг найрангига тушиб колиб, окибатда тугри йулдан адашиб колмайлик.
динга тегишли булган хар кандай маълумотларни турли хил роликлардан кидирмай, дин ахкомларини яхши билган, аник далил-исботларга асосланиб, хулоса чикарадиган олимларимизнинг асарларидан кидирайлик. ахир бу хозирги кунда жуда енгил-ку!

4. 487li (11:34 Dushanba)
Rasululloh saw o'z davrlarida quyosh yoki oy tutilganida Qiyomat boshlandimikan deb o'ylab bir zum qo'rquvga tushgan ekanlar. Bu mazmundagi hadislar Qiyomat har qanday daqiqada sodir bo'lib qolishidan darak beradi. Qiyomatgacha falon-piston voqealar bo'ladi deb ishonib o'sha kunni uzoq kelajakda tasavvur qilish, ayrim kishilarni beg'am qilib, bu dunyo matohlariga berilib, oxirat o'ylarini chetga surib qo'yishga olib keladi.

Xatto Dajjolning chiqishi haqidagi gaplar ham men uchun shunday tassaurga ega bo'lib qoldi. 14 asrdan buyon yahudiylar dinimizga aytilmagan hadislarni Rasululloh aytdilar deb hadislar safiga kiritib yuborishgan. Ular Qur'onning 1 harfini ham o'zgartisihga qodir emaslar, shuning uchun kuchlarini hadislarga yangiliklar kiritishga sarflaydilar.
Aytilishicha, Dajjolning chiqishi juda ham katta sensatsiya bo'lishi kerak. Agar shunday bo'lsa nima uchun Qur'onda bu haqda birorota ham joyda so'z ketmagan. Bu narsa esa ko'nglimda bunday hadislarga ishonchsizlik uyg'otadi.


7. Muslihiddin (13:53 Dushanba)
Dajjol fitnasi haqida Shahyx Abduvali qori


5. ozzibak (11:39 Dushanba)
Rahmat birodar! lek Imom Mahdiy bizning Imom Azam Hanafiy yani suni mashabimizda ham bor va kuplab ulamolar u kishi yani Imom mahdiy haqida kuplab maruza qilganlar... Ohirgi zamon alomatlaridan biri Imom Mahdiy ekanligiga bizning sunni mashabimizda ham juda kuplab hadithlar keltirilgan, quyidagi link sunni mashab ulamolarining fikrlari mavjuda (uzur link Ingliz tilida) http://www.islam-qa.com/en/ref/1252/Mahdi

8. Muslihiddin (14:02 Dushanba)
Mahdiy chiqishini inkor qilishlik bilan inson dindan chiqadi.Mahdiy to'g'risida juda mashhur hadislar bor, Iyso alayhissalom osmondan tushganlarida Mahdiy alayhissalomni orqasidan namoz o'qiydilar, bu hadis Obidxon qori akani darslarida ham kelgan

10. Muslihiddin (14:04 Dushanba)
o'qimagan bo'lsangiz bu inkor qilish kerak degani emas.
Mahdiy aqiydaviy masala!Mahdiy chiqishini inkor qilishlik bilan inson dindan chiqadi.Mahdiy to'g'risida juda mashhur hadislar bor, Iyso alayhissalom osmondan tushganlarida Mahdiy alayhissalomni orqasidan namoz o'qiydilar, bu hadis Obidxon qori akani darslarida ham kelgan

11. mustafo1213 (19:52 Dushanba)
ассалому алайкум биродар! бировнинг устидан фатво чикаришга шошилманг. ман факатгина кандай маълумотларни кандай китоблардан олганимни ёздим, холос. Сиздан илтимос, агар Сизда Обидхон кори аканинг юкоридаги холат юзасидан берган маърузалари булса, шуни линк килиб берсангиз ёки кандай манбаадан кидириш керак булса, менга айтсангиз, миннатдор булардим. зеро, бирор бир масалага ойдинлик киритишда аник бир манбаага асосланмок максадга мувофикрок деб уйлайман, олдиндан рахмат.

13. Muslihiddin (21:22 Dushanba)
Mana brodar 8:00 da eshiting!, duo qiling brodar Alloh haq yo'ldan adashtirib qo'ymasin


14. mustafo1213 (01:49 Seshanba)
Olloh rozi bo'lsin, raxmat

16. Muslihiddin (01:55 Seshanba)
Маҳдийнинг келиши ҳақидаги ҳадислар саҳиҳми?

Савол: Маҳдийнинг келиши ҳақида хабар бераётган ҳадис саҳиҳми ёки йўқ? Буни сўрашимдан мақсад дўстларимдан бири у ҳадис саҳиҳ эмас заиф – кучсиз деган эди.

Жавоб: Алҳамдулиллаҳ. Маҳдийнинг чиқишига далолат қилувчи бир қанча саҳиҳ ҳадислар келган. Унинг чиқиши охир замонда бўлади ва у қиёматнинг аломатлари ҳамда унинг шартларидандир. Ана шу ҳадислардан баъзилари мана булардир:

1) Абу Саид ал-Ҳудрий разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Умматимнинг охирида Маҳдий чиқади. Уни Аллоҳ ёмғир билан сероб қилади, ер ўсимликларини чиқаради, у мол-дунёни аямасдан беради, чорва моллари кўпаяди ва уммат сероб ва буюк бўлади. У шундан кейин етти ёки саккиз йил яшайди”. Ҳоким “Мустадрак”нинг 4/557-558 бетларида бу ҳадисни зикр қилган ва “Бу ҳадиснинг исноди саҳиҳ. Уни Бухорий ва Муслим саҳиҳларида келтирмаганлар” деди. Имом Заҳабий унга ҳадиснинг саҳиҳлигида мувофиқ бўлдилар. Албоний: “Бу саҳиҳ санад, ровийлари ишончли” – дедилар. Саҳиҳ ҳадислар силсиласи 2/336/771.

2) Али разияллоҳу анҳу ривоят қилиб дедилар: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Маҳдий биздан, аҳли байтдан. Уни Аллоҳ бир кечада ислоҳ қилади”. Муснади Аҳмад 2/58/645. Аҳмад Шокир таҳқиқи у “Ҳадиснинг санади саҳиҳ” – деди. Сунани Ибн Можа 2/1367. Бу ҳадисни Албоний “Жомеус-сағир”нинг саҳиҳида 6735 саҳиҳлигини баён қилганлар.

Ибн Касир деди: “Яъни Аллоҳ уни тавбасини қабул қилади ва тавфиқ беради, уни илхомлантиради ва тўғри йўлга солади, илгари бундай ҳолатда бўлмаганидан кейин”. Ан-нихоя фил фитани вал малохим 1/29 – Тохо Зайний таҳқиқи.

3) Абу Саид ал-Ҳудрий деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Маҳдий мендан, пешонаси кенг, қирғий бурун. Ер юзини худди жабр ва зулмга тўлгани каби адолат ва тўғриликка тўлдиради ва етти йил ҳукм қилади”. Сунани Аби Довуд китобул-Маҳдий 11/375/4265, мустадрак ал-Ҳоким 4/557 ва бу ҳадис Муслим шартига биноан саҳиҳдир. Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим саҳиҳларида келтирмаганлар. Бу ҳадис саҳиҳул-жомеъда 6736 рақам билан мавжуд.

4) Умму Салама разияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Маҳдий менинг авлодимдан, Фотима зурриётидан (бўлади)“ – деганларини эшитдим. Сунани Аби Довуд 11/373, сунани Ибн Можа 2/1368, Албоний саҳиҳул-жомеъда 6734, “саҳиҳ” деди.

5) Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Исо ибн Марям тушади, мусулмонларнинг амири Маҳдий унга келинг бизга имом бўлиб намоз ўқинг дейди, шунда Исо алайҳиссалом йўқ, бу умматнинг амири ўзларидан бири бўлади, бу Аллоҳнинг шу умматга берган шарафидандир дейдилар”. Бу ҳадис саҳиҳи Муслимда бошқа лафз билан ривоят қилинади: “Исо ибн Марям алайҳиссалом тушадилар. Мусулмонларнинг амири келинг бизга имом бўлиб намоз ўқинг дейди, шунда Исо алайҳиссалом йўқ, Аллоҳ бу умматни шарафли қилгани учун сизлардан бирингиз бошқаларига амирдир дейдилар”. Имом Муслим Ийсо ибн Марямнинг ҳоким бўлиб тушиши ҳақидаги боб /225- ҳадисда ривоят қилганлар.

6) Абу Саид ал-Ҳудрий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Исо ибн Марям унинг орқасида туриб намоз ўқийдиган киши биздандир”. Абу Нуъайм “Маҳдий хабарларида” ривоят қилган. Албоний жомеъус-сағир 5/219 бет 5796-да “саҳиҳ” деди.

7) Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар, у зот айтдилар: “Арабларга менинг аҳли байтимдан бир киши ҳоким бўлмагунча дунё кетмайди ёки тугамайди, унинг исми менинг исмимга мосдир”. Имом Аҳмаднинг муснадларида 5/199 бет 3573-ҳадис. Яна бир ривоятда: “Исми менинг исмимга, отасининг исми отамнинг исмига мосдир”. Сунани Аби Довуд 11/370 ҳадис...Давоми...


12. mustafo1213 (20:21 Dushanba)
http://islom.uz/content/view/132/38/#7

15. Muslihiddin (01:52 Seshanba)
Маҳдийниг чиқиши ҳақидаги ҳадислар мутавотири маънавий даражасига етган, баъзи имомлар ва уламолар бу ҳақда ўз ибораларини келтирганлар, қуйида уларнинг сўзларидан баъзиларини зикр қиламиз:

1) Ҳофиз Абул-Ҳасан ал-Обирий деди: “Маҳдий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байтларидан эканлиги, етти йил ҳукм қилиши, ерни адолатга тўлдириши, Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ва унга дажжолни ўлдиришда ёрдам беришлари, Маҳдий умматга имом бўлиб Исо алайҳиссалом унинг орқасида намоз ўқишлари ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан хабарлар кўп ва мутавотир келгандир”.

2) Муҳаммад ал-Барзанжий “ал-ишоату ли ашротис-соати” китобида: “Учинчи боб: “Қиёмат олдидаги катта шартлар ва улардан сўнг қиёмат қоим бўладиган қиёматга яқин аломатлар”. Улар жуда кўп бўлиб Маҳдий ҳхам шуларнинг аввалларидандир. Бу ҳақда ҳар хил ривоятлар билан келган ҳадисларнинг ҳисоби чексиздир” – деди.

Муҳаммад ал-Барзанжий яна: “Маҳдийнинг борлиги, охир замонда чиқиши, унинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насабларидан ва аҳли байтларидан эканлиги, Фотима зурриётиданлиги ҳақидаги ҳадислар маънавий мутавотир даражасига етган, шунинг учун уни инкор қилишнинг маъноси йўқдир” – деди.

3) Аллома Муҳаммад ас-Саффориний: «Маҳдийнинг чиқишлиги ҳақида ривоятлар жуда кўпдир, хатто маънавий мутавотир даражасига етган, бу ҳадис уламоларининг орасида танилган бўлиб уларнинг ақидаларидан ҳисобланди» – деди сўнг Маҳдийнинг чиқишлиги ҳақидаги ҳадислар ва асарларнинг бир қанчасини ва уларни ривоят қилган баъзи саҳобаларнинг номларини зикр қилганидан сўнгра деди: “Номлари зикр қилинган ва зикр қилинмаган саҳобалардан ва улардан кейинги тобеинлардан бир қанча ривоятлар келтирилган. Буларнинг мажмуаси қатъий билимни ифодалайди. Маҳдийнинг чиқишига иймон келтириш аҳли илмлар қарор қилган ва аҳли суннат вал жамоатнинг ақида китобларида ёзиб қўйилганидек вожиб амалдир”.

4) Мужтаҳид аллома Шавконий: “Кутилаётган Маҳдий ҳақида мутавотир, ундан воқиф бўлиш имкони бўлган ҳадислар элликта, уларнинг саҳиҳ, ҳасан ва яроқли заифлари бўлиб шак шубҳасиз бу ҳақдаги ҳадислар мутавотирдир, балки мутавотирлик сифати усул илмида таҳрир қилинган истилохий ибораларнинг ҳаммасида бундан кўра пастроқ даражадаги ҳадисларга тўғри келади. Қолаверса саҳобалардан Маҳдий ҳақида келган асарлар ҳам жуда кўп бўлиб уларнинг ҳукми ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланганлик ҳукмидадир. Шундай экан бу каби масалаларда ижтиҳод қилишга ўрин йўқдир” -деди.

5) Аллома шайх Сиддиқ Ҳасан Хон: “Маҳдий ҳақида келган ҳадисларнинг ривоятлари турли бўлиши билан бирга жуда кўп бўлиб маънавий мутавотир даражасига етган. Бу ҳадислар сунанлар, муснадлар ва ҳадис тўпламларида мавжуддир” -деди.

6) Шайх Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Каттоний: “Хулоса қилиб айтиладиган бўлса Кутилаётган Маҳдий ҳақида келган ҳадислар мутавотирдир, шунингдек Дажжол ҳақида ва саййидимиз Исо ибн Марям алайхиссалом ҳақида келган ҳадислар ҳам мутавотирдир” -деди. Юсуф ибн Абдуллоҳ ал-Вобилнинг “Қиёмат шартлари” китоби 195-203 бетларга қаранг.

Шунга қарамасдан буни ҳам билиб қўйиш керакки бир неча каззоб инсонлар Маҳдий ҳақида, ёки каззоб шахсларнинг Маҳдий эканликларини қувватлаш ҳақида ёки Маҳдийнинг аҳли суннат вал жамоатдан бошқалардан эканлиги ҳақида ёлғон ҳадислар тўқишган. Шунингдек бир неча дажжоллар Аллохнинг бандаларини алдаб дунё матосидан бир нарсага эришиш учун ва исломнинг суратини одамлар кўзига бузиб кўрсатиш учун Маҳдийликни даъво қилишга уринишди, баъзилари эса ўзлари ғофил топган одамларни ёки ўзлари билан бирга фойдаланиб юрган кишиларни жамлаб ҳаракатлар ва инқилоблар барпо қилдилар сўнг улар ҳалок бўлишгач уларнинг ёлғонлари фош бўлди ва уларнинг уйдирмалари мунофиқликлари ҳаммага аён бўлди. Буларнинг ҳаммаси Маҳдий ҳақидаги ва унинг охир замонда чиқишлиги ҳақидаги аҳли суннат вал жамоат акидасига зарар қилмайди. Албатта ер юзида ислом шариати билан ҳукм қилишлик учун Маҳдийнинг чиқишлиги муқаррардир. Валлоху аълам.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Мунажжид...Давоми...


2. MoNiKa (19:36 Yakshanba)
Rahmat, Alloh rozi bo'lsin sizlardan.

1. karea_2005 (18:52 Yakshanba)
tarjima qilganlargaham joylaganlaga ham katta rahmat Alloh rozi bo'lsin..... :(
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Oktyabr 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.