Аллоҳ таолодан Ўшда, Жалолобдда ва унинг атрофида кечаётган қирғинларни тез кунда бартараф этишини, қотилларнинг жазосини беришини сўраймиз.
Мусулмонлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз динларини унутмайдилар ва Ислом динининг уруш вақтида ҳам, тинчлик вақтида ҳам ҳаётни тартибга солиб турадиган илоҳий қонунлари борлигини биладилар ва унга амал қиладилар.
Савол: Ассаламу алайкум, ҳурматли Обидхон қори ака. Айтган сўзларингиз ва ваъз-насиҳатларингиз учун каттакон раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Биз ҳам Ўшдан бўламиз, ана шу ёқиб юборилган "Черёмушка" деган жойданмиз. Бу ерда (хорижда - таҳр.) ўқийдиган биродарларимизнинг уйлари ҳам ёниб кетибди, акалари нобуд бўлди, бошқалари қаттиқ жароҳат олдилар. Домла, мана шу урушда ўлганлар шаҳидлар қаторига кирадими?
Шаҳидликка тааллуқли ҳукмлар
Биз Интернетда Ўшдан узатилган видеотасвирларни кузатар эканмиз, улар орасида ҳарбий кийимдагиларнинг отган ўқидан йиқилиб, ҳушидан кетган одамни кўрдик. Унинг атрофидагилар: "Э, Ҳожи ака-ку”, деб қолдилар. Йиқилган одамнинг бошидан оқаётган кўплаб қон бирпасда ерни бўяди. У инсон бўйни ва юзи аралаш қонга бўялганича, жим бўлиб қолди - бирор оғиз сўз айтмади. Одамлар уни кўтариб бир ҳовлига олиб кириб ерга ётқиздилар. У киши икки марта чуқур нафас олгандек бўлиб, омонатни топширди
Шуларни кўрганимиздан кейин фиқҳ китобларида келган шаҳидлик ҳақидаги ҳукмлардан айримларини ўқувчиларга ҳавола қилиш лозим, деб ўйладик. Сабаб - мусулмонлар Қирғизистонда ноҳақ ҳалок бўлаётган одамларни дафн этишда бу қоидаларни билишга муҳтож бўладилар.
Мазлум ҳолда ўлдирилган инсонлар учун Ислом динимиз белгилаган шарафли ҳақни қўлдан келганича адо этиш тирикларнинг бурчидир.
Утканларни ОЛЛОХ уз рахматига олсин ва уларни якинарига сабр токат берсин. Улар шаънини химоя килиш йулида мардларча вафот этишди, УЗБЕК миллати магрур ва ок кунгил халк!
omiyn..oshdegi uzbeylani Olloh sevgan ekan ..shahidalr qatorida jon berishgan bulsa..qiyomat barbiram yaqin ..lekin qirgizlarda hali buni haqqini surashadi..
[size=8]admin sizdan iltimos shu Obid qoriakamizga alohida savol yozsa bo'ladimi, savollarim bor edi, agar ulani saytlari bo'lsa berin iltimos, oldindan rahmat[/size]
manda savol boridi Obidxon qoriakaga agar biz toshkentdiklar oshdagi ozbeklarni himoyya qilish uchun borsek bu boladimi biz ham shaxid ketgan bolamizami axir biza halqimizani qutqargani borvomiza bekorga qon tohtashini olish uchun borvomiza iltimos shuni Obiq Qoriaka bn aloqelar bolsa sorab beringlar iltimos
Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!
Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.