
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
"Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли худди бир дона донга ўхшайдир. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқадир, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи Зотдир. " Бақара” сураси. (261-оят).
Азиз ва муҳтарам мўъмин – мусулмонлар, дин қардошларимиз!
БарчангизнингҚирғизистондаги сўнгги воқеалардан хабарингиз бор. Афсуски, инсонақлига сиғмайдиган ваҳшийликлар ва инсонийлик шарафи кўтара олмайдиганжиноятлар содир қилинди. Бундай оғир ва мусийбатли кунларда бардам вабирдам бўлиб бир-биримизга ёрдам бериш бурчимиздир.
Islom.uz саҳифаси бу воқеаларни қоралайди ва барчангизни ташкил қилинаётган инсонпарварлик ёрдамида фаол ҳамкорликка чақиради.
* * *
islom.uzсайти хунрезликлар сабабли Ўзбекистонга қочишга мажбур бўлганлар учунаҳолидан озиқ-овқат ва кийим-кечак маҳсулотлари тўплаш тадбирини бошлади.
Инсонпарварлик тадбирида иштирок этишни истаганлар:
- узоқ сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлар;
- болалар ва аёллар учун исталган ўлчамдаги кийим-кечак ва оёқ қийимлар;
- ўйинчоқлар;
- кўрпа-тўшаклар;
- идиш-товоқлар ва бошқа рўзғор анжомлари;
- памперслар
олиб келишлари мумкин.
Тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш учун юқоридагиҳар бир турдаги ёрдамни алоҳида қутиларга жойлаштириб, қути оғзинимаҳкам беркитиб, устига нима ва қанча миқдорда борлигини ёзиб қўйишмақсадга мувофиқдир.
(Масалан: "ўйинчоқлар, 10 дона”; "печенье, 12 кг.” ва ҳоказо). Қутилар ёрдам юк машиналарда юборилишини инобатга олиш сўралади.
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси 5 уй.
Мўлжал: «Илонли ота» жомеъ масжиди.
Қирғизистонликқочоқлар учун аҳолидан ёрдам иш кунларида эрталаб 9:00 дан кеч 18:00гача қабул қилинмоқда. Ёрдам маҳсус ажратилган юк машиналари тўлишибилан йўлга тушади.
Мурожаат учун телефон: (+99897) 457-36-39
