Бу йигитанча пайт интернет орқали мулоқотда бўлиб, учрашишга анча вақт уялди. Нихоят,аввал интернетда воқеадан қисқа айтиб бергач, учрашди.-Уйлангунимгақадар биронта қизни қўлидан ушламаганман. Вахоланки шу 23 ёшимгача дўстларим "чап”тараф мазасини татиб кўриб бўлишганди. Очиқ гап, алдаб нима қилдим? Комплексэмас, шу принципим бор эди, уйланмагунимча қиз зоти билан зино қилмайман-деган.
Хаммасияхши кечди, онам топган қиз, учрашувдаёқ ёқди, шифокорлардан текширувдан ўтдик,хаммаси норма!
Тўйкуни....
Чимилдиқ.Хар бир йигит барибир хаяжонланади, шу қатори мен хам, лекин эшик орқасида "бунарса”ни натижасини кутиб турган яқинлар ва яна онага халиги бир парча исботдалил нарсани олиб чиқиш хақида, шу тўй куни билдиму.. чимилдиққа кирганданкейин, миям увишиб қолди тўғриси. Хаяжоним ортди.
Натижада...хеч нарсабўлмади...
Одамлар натижани кутишини ўйлаган сарим, умуман қизни ёнига хамборолмадим. Бориб харакат қилганимда хам билмадим, кучли хаяжон, хуллас,тасвирлаб бериш, тушунтиришим қийин очиғи...
Уёғиниайтиб беролмиман....яқинда ўзи унутдим. Куёв касал экану, айтмайсизми? -деб шанғиллашди уёқтараф...қани тушунтиролсам...
Уйданқочиб кетдим...анча пайт ўзимга келолмай, шок холатида қолдим...ўзимни ўлдирмоқчийдим тўғриси. Бошқа иложим қолмаганди. Бироз йиққан пулларим ёдимга тушиб, тўғри ўша танишимникига бордим. Ундан пулларимни олдиму, виза масалалари бўлгунча, квартирада яшаб турдим, кейин бошқа шахарга кетиб қолдим. Дўстларимбилан хам гаплашмадим. Бошқа мамлакатга борганимда, фақатгина мен шу ердаман, соғ омонман деб смсладим холос..
Бир йилумуман мулоқотга кирмай, гапдан хам қолдим...рухий комплекс пайдо бўлди. Фақатзўр бериб ишлардим...Қиз бола тугул, биров тўсатдан туртилиб кетса хам чўчибкетадиган бўлиб қолдим.
Икки йилўтди...бу орада мана шу мавзу юзасидан маълумотлар йиғдим...
Энг алам қилганиИсломда чимилдиқ олдида бундай пойлаш тушунчалари йўқ экан... Мен каби тўйлари,айнан мана шу хаяжон юзасидан барбод бўлиб, тақдири шармсорликка учраганйигитлар кам эмас экан.
Нимакераги бор унда бу удумни? Хаммани хам харакетри, рухий холати бир эмаску,кимдир уялчан бўлади, кимдир мен каби ростмана тажрибаси йўқ ва хоказо бўлса,бир кам хаммани олдида, керак бўлса сахнада шу нарсани амалга ошириш керакми?! Асосий қонун бўлан Исломда йўқ бўлган нарсага,нега амал қилишимиз керак? Нима у удум, асосий шариатдан устунми? (жахли чиқиб сигарета тутатади)
Бугунгикунгача орадан 5 йил ўтди.Ишонасизми...нима десам экан... тушунтиришга харакат қиламан, билишсин, халигишу тўйим бўлгунча организмим соғ эканлиги ўзини билдирарди...тушуняпсизми?Чимилдиқдан кейин эса....йўқ!!!!
Сал қолдишу рухан зарба натижасида ногирон бўлиб қолишимга, ўша бошқа мамлакатда тилўрганиб, ишим яхши бўлиб оёққа тургач, психолог шифокорларга юзлана олдим.
Ярим йилкурсга қатнадим ва....мана соғман. Уятбўлса хам, зино бўлса хам айтаман: ўша ерда ўзимни текширишимга тўғри келди.Хаммаси норма... Лекин уйланиш ва чимилдиққа эса умуман юрак йўқ! Ўша ерда ўзбек қизларикўп, уйланиб, бола чақалик бўлиб кейин Тошкентга қайтмоқчиэдим....йўқ...барибир ўша нарса турибди. У ердаги ўзбеклар хам удумни исташади.Рус қизига уйланайми билмадим бошим қотиб қолган. Тўғри тушунинг, рухий зарбадан кейинги комплексдан озод бўлишқийин экан. Тошкентга визам масаласида келдим, яна кетаман, хали уйдагиларбилан гаплашмадим хам, фақат смсда, уёғига юрак йўқ, уяламан....
Тошкентгакелганимда сиз билан учрашиб, шу мавзуни сайтда кўтаришни анчадан берирежалаштиргандим.... Мен кабилар қанча? Ўша пайт ўзимни ўлдириб қўйганимда нима бўларди? Ориятдан шу ишни қилганлар хам йўқ эмасдир? Шу удумни яхшилаб ўйлаб чиқишса бўларди, ёхамма аввал "юриб” кейин ўйланиши шартми? Эшик олдидагилар учун текин уятсизудумку бу. Жудаям уятсиз удум деб хисоблайман...яна онага ўша латтани бериш...эээ (сўкиниб юборади)
...............
Манашунақа гаплар... Хеч нарса хулоса айта олмайман, одамлар ўзлари ўқиб фикрбилдирарлар...