Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2012 » Dekabr » 16 » Маҳаллийчилик ва миллатчилик қилганлар биздан эмаслар
Маҳаллийчилик ва миллатчилик қилганлар биздан эмаслар
21:18



Аллоҳу Таъоло қуръони каримда Инсонларга қарата шундай марҳамат қилади; Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. 
Ҳужурот 13 оят. 

Бу оятдан мени тушунганим шуки, инсонлар барчаси бир ота онадан яралган ва насабда баробардирлар. Ва асосийси, қиёматда Аллоҳ ҳузурида ҳурматли инсон эса, тақводорлар яъни, Аллоҳдан қўрққан кишилардир. 

Бундан бошқа сифат зикр қилинмади. 
Демак, киши қиёматда, қаерда туғилгани, кимни боласи экани, ва ҳаказо жиҳатлардан ҳурматга эришолмас экан. 

…….. 

Мен пойтахтимиз бўлмиш Тошкенти азимдан минг чақирим шимолдага чекка бир шаҳарда туғилганман. Бу шаҳар аҳли асосан Хоразмлик ўзбекларнинг авлодлари бўлиб, гапириш шевамиз ҳам Хоразмчадир. Аниқроғи Урганч шевасига яқиндир. (Чунки, Хоразм аҳолиси ҳам турли шевада гаплашади) 
Мен туғилган район атрофидаги колхозларда туркманлар, қозоқлар ва қорақалпоқлар яшашади. Шунга бўлса керак, биз бу тилларни деярли юз фоиз тушунамиз ва қисман гаплашаоламиз. 

Аммо, мактабда ўқиб бошлагач, китоб тили, биз гапирадиган тилдан анчагина фарқли эканини тушунганман. Ва буни биз "тошкентча” гапириш деб тушунганмиз. Хали Тошкентни ўз алоҳида шеваси борлигини ва умуман алоҳида урф одати борлигини билмасдим. 

Лекин, ёшлигимдан шууримда қотиб қолган нарса шуки, бизни шаҳардан Тошкентга ким ўқишга борса, ёки шунчаки иш билан бориб келса уни ўзини тутиши анчагина ўзгариб қоларди. Кўрган билганини гапириб беришдан ташқари, ўша шаҳарни "маданиятини” ҳам озгина юқтириб келарди. 
Ва бу билан фахрланардилар. 

Асли Хоразмлик бўлиб, Тошкентга бориб яшаб қолиб кетган баъзи қариндошлар меҳмонга келганда, ёзнинг жазирама иссиқлигига қарамай бўйинбоғ тақиб олишарди. Расмий мажлисда ўтирмасанг, шу иссиқда оқ кўйлак ва бўйинбоғга на ҳожат деб ўйлардим ўзимча. 
Улар шу билан бошқалардан ажралиб туришни, ва ҳамма унга ҳурмат билан бошқача қарашини истардилар. 

Бизнинг шаҳар аҳли учун Тошкентга бориб келишлик катта фахр манбаси эди. Мен ўзим бориб кўрмасамда, бу шаҳарни шу "ёмон таъсири” учун ёмон кўриб қолганман. Булар ёшликдаги таасуротларим эди. 

…….. 

Тақдир тақозоси экан, Тошкентдан 60 км узоқликдаги Товоқсой зонасида турмада ўтирганман. Бу ерда асосан Тошкентлик "маслакратлар” ва "каллакесарлар” ўтирадиган зона экан. Тошкентлик "блатной”лар барчаси шу ерда эди. Албатта, кўча безорилар ва бошқа турли тоифалар вакиллари билан кўп йиллар яқиндан гаплашишга муваффақ бўлдим. Мен кейинчалик Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ва деярли барча катта шаҳарларда бўлдим. 
Шуни тушундимки, Советлар давридан Республикани пойтахти бўлган Тошкент бошқа шаҳарларга қараганда нисбатан ҳар жиҳатдан ривожланган шаҳарга айланган. Бу ривожланиш фақат Тошкентликларни "зукко”лигидан эмас албатта, умумий давлат хазинасидан адолатсиз равишда уларга ажратилган улуш ҳисобидан ҳам бўлганлиги аниқ. 

Пойтахт деган номи борлиги учун, чет элликлар келиб кетадиган шаҳарни чиройлироқ қилиш фикри Совет даври раҳбарларида бўлган бўлса ажабмас. Аммо, барча "маданият”номи остидаги бузуқлик ва барча фисқу фасод ҳам айни ўша шаҳардан бошқа вилоятларга тарқайдиган бўлгани ҳам сир эмас. 

Хусусан, бу шаҳар аҳлини ўзларига бино қўйишлари, ва кибру ҳаволари қорун даражасида эканликларини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Республикани бошқа вилоятлари аҳолиси содда ва оддий одамлардир. Агар фирибгарлар учраса билингки, шубҳасиз улар Тошкентдан "таълим” олиб келган кимсалардир. Тошкент гўё кибру ҳаво тарқалган шаҳар бўлиб, ким борса шу иллатни юқтириб келарди назаримда. 

Барча олий ўқув юртлари ўша ерда қурилиши совет даврини хатоси эди. ИАК ҳам ўша давр хатосини такрорлади. У ҳам Тошкентликлар учун алоҳида мақом жорий қилди. Энди вилоятлардан келганлар бу шаҳарда яшашлари ҳам имконсиз бўлиб қолди. "Шаҳарлик” ёки "қишлоқи” деган иборалар ҳам айни тошкент аҳолиси ихтиро қилган терминлардир. Булар совет давридан қолган иллатлар ва бу диний тарбия олганларга алоқаси йўқ дейишингиз мумкин. 

Мен ҳам аслида шунақа ўйлардим. 

Аммо…,? 

……… 
Ўзларини "аҳли тақво” деб, ҳисоблайдиган баъзи Тошкентликларни биламан. Улар намозхон бўлган бўлсаларда, ҳалигача ўзларини "Тошкентлик бўлганлари учун” бошқалардан "устун” деб ҳисоблашади. Бу нарса мен учун тушунарсиздир. Мен "Тошкентлик” деганда, кибру ҳаво қиладиган кимсаларни тушунаман. Улар кибр манбаси бўлиб қолгандек гўё. 

Биттаси Тошкентни метросини шведларга кўрсатиш керак, шунда улар бизни қолоқ эмас, ривожланган давлатдан келганимизни билишсин деганди. Шу гапни айтишлиги уларни фикр доирасини қандайлигини кўрсатиб турибди менимча. 
Аммо, албатта бу гап ҳамма Тошкентликга тегишли эмас. Баъзи, оддий ва самимий биродарлим бор. Уларга сизлар "Тошкентлик эмассизлар” деб, ҳазиллашаман. Чунки, Тошкентлик бўлсанг "қаддинги ғоз тутиб, гердайиб юришинг керакда” дейман. Аммо, ўзим ўша шаҳарда туғилмаганимга Аллоҳга беадад ҳамдлар айтаман. Ва ўша ерга ўқиб ё ишлаб қолмаганимга ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин! Чунки, ўз табиий фитратимни йўқотиб, сохталикни ўрганиб қолармидим бошқалар каби валлоҳу аълам?! 

Хуллас, мени фикримча одам болалари миллати, ирқидан қатъий назар насабда баробардир. Барчаси Одам Ато фарзанларидирлар. 

Менимча, ҳеч ким туғилишда у ёки бу шаҳарни танлаб туғилмайди. Аллоҳ кимни қаерда истаса ўша ерда туғилади. Ота она ва миллат Ватан ҳам танланмайди. Бу нарсаларни Аллоҳ тақдир қилгани каби бўлади. Мантиқан одам зоти ўз миллати, шаҳари, уруғи, Ватани ва ҳаказолари билан ғурурланиши бемаъниликдир. Чунки, булар асоссиз таги пуч нарсалардир. Яъни, на маҳаллийчилик ва на миллатчилик қилиш керакмас. 
Инсонга бу дунёда ҳам қиёматда ҳам фақат қилган яхши амаллари фойда беради халос. Бундан бошқа нарсалар бари бекордир. 

Аллоҳу Таъоло мўминларга бу борада мана шундай марҳамат қилади; Эй иймон келтирганлар ! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон ! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир. 

Ҳужурот 11.оят. 

Шунинг учун ҳам расулуллоҳ САВ ; Маҳаллийчилик ва миллатчилик қилганлар биздан эмаслар” деб марҳамат қилганлар” 
Абутов М. 

 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Ислам / Islomiy| Ko'rildi: 5034 | Joyladi: Mukhlis| Reytingi: 3.7/3 |
 
 
Barcha Izoxlar:2

2. mustafo1213 (04:19 Chorshanba)
Olloh rozi bo'lsin birodar, juda ham dolzarb mavzuni ko'taribsiz va ayni haqiqatni aytibsiz, jazakallohu hayran

1. nizzo (18:00 Dushanba)
juda tugri.
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Dekabr 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2025 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.