Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2012 » Aprel » 9 » "Маҳрумлар" - Иброҳим Дувайш 2/5
"Маҳрумлар" - Иброҳим Дувайш 2/5
18:36

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Маҳрумлар

Аллоҳ таъолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва саломлар бўлсин. Аммо баъд:

Ушбу суҳбатимизнинг мавзуси «Маҳрумлар» бўлишига мени ундаган нарса, ушбу калиманинг хатарли бўлишига қарамай хотиржам эканимиз бўлди. Кўпчилигимиз маҳрум эканимизни сезамиз. Тоъат-ибодатда Аллоҳга узоқ бўлиш миқдорига қараб, кишига маҳрумлик етади. Ўзимнинг ушбу сўзим билан маҳрумларга хитоб ўлароқ, уларга кўп-кўп нидо қилиб айтаман: асло хотиржам бўлмайлик, чунки мен маҳрум бўлишим мумкин, сиз маҳрум бўлишингиз мумкин, фалончи ёки пистончилар маҳрум бўлишлари мумкин, барчамиз маҳрум бўлишимиз мумкин.

 Маҳрумлик шахслар ва холатларга қараб хар хил бўлади. Гоҳо рохат ва фароғатдан маҳрум бўлади. Гоҳо сажда ва рукуъ лаззатидан маҳрум бўлади. Гоҳо Қуръон тиловати ва оятларининг тадаббуридан маҳрум бўлади. Гоҳо зикр ва истиғфордан маҳрум бўлади. Гоҳо хушуъ ва Аллоҳдан қўрқиб йиғлашдан маҳрум бўлади. Гоҳо ота-онага яхшилик қилишдан маҳрум бўлади. Гоҳо оила қуришдан маҳрум бўлади. Гоҳо Аллоҳ йўлида биродар бўлишдан маҳрум бўлади. Гоҳо ҳалол ейиш ва унинг лаззатидан маҳрум бўлади. Гоҳо тавба қилиш ва қилмишларига надоматдан маҳрум бўлади. Гоҳо ҳусни хотимадан маҳрум бўлади.

Азиз Биродар! Мухтарама синглим! Гоҳо юқоридагиларнинг барчасидан маҳрум бўлишимиз мумкин, гоҳо кўпидан, гоҳо озидан. Ҳақиқий бахтлик инсон, буларнинг барчасига эга бўлиб, улардан маҳрум бўлмаган кишидир, бундайлар нақадар оз-а. Агар сиз шулардан бўлсангиз, Аллоҳнинг сизга берган неъматини унутмай шукр қилинг. Шуни билинки мусулмонларга насиҳат қилиб, уларни тўғри йўлга йўлламагунингизча, комил шукр қилувчилардан бўлмайсиз. Шундай экан ўзингизни таблиғ (даъват) ажридан маҳрум қилманг. Яҳшиликга далолат қилувчи киши, ўша яхшиликни қилувчидек ажрга эгадир. Агар шундай бўлмасангиз, демак сиз ҳам оз бўлсада маҳрумликдан насибадор экансиз. Шунинг учун менинг бу хитобимга, бу нидоимга аҳамият беринг, уни беэтибор қолдирманг. Бундаги менинг мақсадим раҳмдиллик, муҳаббат, шафқат ва насиҳатдир холос, сизнинг маҳрумлигингиздан шодланиш эмас Аллоҳ асрасин, чунки ўзим ҳам маҳрумларнинг бириман.

Кўринишдан яхшига ўхшаган аксар кишилар маҳрумдирлар. Улар иймон халоватини, ҳидоят ва истиқомат ҳақиқатини тотмаганлар. Истиқомат (ҳақда собит туриш) шакл-шамоил ва ташқи кўринишгина эмас, балки у амал ва ботиний холлардир.

Эй мансаб ва бойликка эгалар, тижоратчи ва муҳандислар, табиб ва котиблар, барчангизга шуни айтаман: қачонки шариъатга мувофиқ амал қилсангиз, шундагина яхшиликка эга бўласиз. Шубхасиз дунёни обод қилувчисиз, бунёдкорсиз, лекин бахт-саъодат, рохат-фароғат ҳамда очиқ қалблиликдан қандай улушга эгасиз? Сиз билан Аллоҳ ўртасидаги алоқа қай даражада? Иймон ҳаловати ва сажда лаззатидан, Аллоҳга муножот қилиш ва Ундан қўрқиб йиғлаш лаззатидан нечоғлик насибадорсиз? Бу саволларга жавоб қониқарлик бўлмаса, демак сизларнинг ҳам маҳрумликдан насибангиз бор экан. Солиҳ, амал қилувчи кишиларнинг ҳоли шу бўлса, ғофил, жоҳил кишиларнинг ҳоли не экан?

Шундай инсонлар борки, улар дунёни ҳам охиратни ҳам қўлга киритадилар, Аллоҳ бизларни ҳам ана шундайлардан қилсин. Яна шундайлари борки, улардунёни қўлга киритиб, охиратни бой берадилар. Дунё-ю охиратни қўлдан кетказадиганлари ҳам бор, мана шулар хақиқий маҳрумлардир. Шулардан бирининг менга айтишича: у Аллоҳ учун икки ракат ҳам намоз ўқимаган, бирон кун ҳам рўзадорлик лаззатин тотмаган, Рамазон деганда кечаларни ибодатсиз, лағв билан ўтказиб, кундузи билан уйқуга ғарқ бўлишдан бошқа нарсани билмаган экан. Яна бири эса: ўзи ва улфатлари кечаларни фаҳш, фасод ва мункар ишлар билан ўтказганлигини қулоғимга пичирласа, бошқаси соъатлаб, балки кунлаб вақтини телевизор олдида, бир каналдан бошқа каналга олиб вақтини зое қилганини, ўзининг эътирофича вақтини қатл қилганини айтади. Айтадики: "Мен хақиқатни айтсам шаҳвоний кўрсатувларни излаб, ёмонликка бошловчи нафсимнинг хохишларини қондирардим. Сўнг қилган қилмишимдан мени надомат, сиқилиш ва ғам босарди-ки, бунинг нечоғлигини Аллоҳдан ўзга хеч ким била олмайди. Билмадим қачонгача умримни қатл қилиб, кунларимни зое қилган шу холимда қоларкинман. Нафсимни, ғайратимни, иймонимни ва бурчимни зое қилдим. Қисқаси, зоҳиран мен бахтиёрликда яшаётгандек кўринсам ҳам, хақиқатда бахтсизликда ҳаёт кечираётган одамман”.

Бу эътирофларни эшитгач, қуйидаги сўзни айтган Аллоҳ таъоло нақадар рост сўзловчи эканига яна бир бор амин бўлдим: « Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур...» Тоҳа:124. 

Кўзидаги ёшини яширолмай ичидаги дардини менга очиқ айтганлари ҳам бўлди: "Сиз уламолар биз ёшлар хақида Аллоҳ олдида масъулсиз. Ёшларни кўряпсиз… наркоман, фаҳш филмларни кўриб, мусиқалар эшитиб тонг оттирган, баччавоз, зинокор... бу холатга чидаёлмай йиғлаб юборди... хўнграб йиғлади, сўнг бошини эгган холда сўзида давом этди: бир неча бор ўзимни ўлдирсаммикин деб ўйлаб ҳам қолдим. Уламоларнинг бирига узун хат ёздим: "Ёшлар масаласи жиддий масала бўлишига қарамай, минг афсуслар бўлсинки кўпчилик тарафидан эътиборсиз қолиб кетмоқда. Мен ёшларнинг хозирги кундаги муаммоларининг қайсинисидан бошлашликни билолмаяпман? Вақтларини, пулларини зое қилаётганлариданми ёки ёшликларини, гулдек умрларини ҳазон қилаётганлариданми?  Сўнг ёшлар ичидаги айрим нарсаларни санаб, бу айтганларим ёшлар орасидаги фасодларнинг денгиздан бир томчиси холос. Бунга агар соқолни қириш, мусиқа эшитиш, шимни тўпиқдан пастга тушириш, ахлоқсиз филмлар кўриш, кашандалик, қимор, интернет ва телефондаги хар-хил ўйинлар, сўкиш, хақорат, ғийбат, чақимчилик ва ёлғончиликни ҳам қўшсак фасод устига фасоддир, аслида намозни тарк қилишларининг ўзи етарли бўларди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, менга душманларнинг бу уммат ёшларига қўйган тузоғидан нажот берди. Мен бу гапларни ўзим шоҳид бўлган воқеъликдан гапиряпман. Эшитишлик кўришдек бўлмайди, бориб кўринг! Ёшларнинг ахволига ўзингиз шоҳид бўлинг”!

Бир синглимизнинг менга айтганларидан шуни мулохаза қилдимки, қизларнинг ахволи ҳам бундан қолишмас экан. Улардан бири афсуслар билан менга ёзишича, у ғафлатда, ўйин-кулги билан кунларини ўтказар экан: « Мен қаттиқ бир ғамда яшардим, буни Ёлғиз Аллоҳ билади. Уйқудан уйғонганимдан йиғи келиб, юрагим сиқилиб, ёрилиб кетгудек бўлар, дунё кўзимга тор бўлиб кетарди. Бу хис-туйғу мени Аллоҳнинг раҳматидан умидсизликга олиб бориб қўйишидан қаттиқ қўрқардим, чунки мен буни хохламасдим. Сидқидилдан қилган тавбамни сабр, ишонч, таваккул, Аллоҳдан ёрдам сўраш билан рўёбга чиқаришни ва У менинг маъсиятларимдан менга нажот бериб, гуноҳларимни кечириб, ҳаётимни яхшиликка айлантиришини жуда-жуда хохлардим. Хатто мана шу сўзларни ёзаятган лахзаларда ҳам, ўтмишим ёдимга тушиб дард-алам, сиқилишдан ўзимни йиғидан тўхтатолмаяпман. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки намоз, дуо ва Қуръон тиловати билан рохат ва хотиржамликни топдим. Ушбу онларда менинг қаршимда турган кечинмалар шулардир. Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман, зеро мен Аллоҳ ҳақида ноқислик, гуноҳларга енгиллик қилдим. Ўзимга-ўзим айтардим, нахотки бир илмий суҳбат ёки маъруза ёки бир дона кассета тинглаб киши гуноҳларига тавба қилиб, Аллоҳга қайтса, шундай бўлиши мумкинмикин? Мумкин экан, Аллоҳ таъолодан мени ҳидоят қилганидан кейин  энди қалбимни ҳақ йўлдан оғдирмаслигини сўрайман».

Бу синглимиз ўзининг «Аллоҳга қайтган қизнинг қайноқ ёшлари» номли рисоласида ёзишича, олийгоҳида бўлган бир илмий суҳбат сабабли ҳидоятга келган экан.

Мен бу «Маҳрумлар» мавзусидаги рисоламни, иймон неъматидан маҳрум, унинг ҳаловати, рохатини ёқотганларга...

Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш ва дуо лаззатидан маҳрумларга...

Аллоҳга муножот ва сажда қилиш лаззатидан маҳрумларга...

Қуръон тиловати,оятларининг тадаббури ва маънолари завқидан маҳрумларга...

Биродарлик ва Аллоҳ учун яхши кўриш лаззатидан маҳрумларга…

Ҳалол ризқ ейиш ва унинг баракасидан маҳрумларга...

Шаҳват ва ҳою-хавас билан ўтказиб юборилган умр баракасидан маҳрумларга...

Очиқ қалблик, қалб хотиржамлиги ва бахт-саодатдан маҳрумларга…

Ота-онага яҳшилик қилиш, улар билан сухбатлашиб ўтиришдан маҳрумларга…

Хуллас калом истиқомат, тоат-ибодат ва собит қадамликдан маҳрумларга...

Васваса ва шубҳаларга йўлиққан, муъаммо ва камчиликлар чарчатган, хавф-хатар ва зулмлар йиқитган ва ғам-ташвишлар кўмиб ташлаган маҳрумларга... Иймон озуқасидан, Ислом нуридан маҳрумларга... гарчи тўкин-сочин яшасалар-да қашшоқ бахтсизларга... Иймон неъматидан маҳрумларга... Мол-дунё, мансаб-мартаба топган бўлсалар-да, барча нарсани йўқотган, хотиржамлик лаззатидан маҳрумларга... барча нарсани қўлдан бой бердингиз, гарчи дунёга эга бўлсангиз ҳам... мана шуларнинг барчасига...

Айтаман, сўранг!!! тавба қилиб иймон таъмини тотган ва хақиқатни эътироф этган кишилардан сўранг!!! Аллоҳга қасамки уларнинг ҳаммалари тан олиб айтган сўзлари мана шу бўлди: ,,... озгина муддат шаҳватимизни қондираётган, гуноҳга шўнғиётган вақтинча дамлардагина роҳат... сўнг... сўнг чексиз изтироб, пушаймонлик, надомат, қалб сиқилиши, гумон, шикоятлар, кўз ёшлар, касалликлар ... эх... Аллоҳ таъоло рост сўзлаган экан: ,, ... ким Менинг Тўғри Йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас”. Тоҳа:123.

Ҳидоят, истиқомат ва Тўғри йўлга эргашишлик билан залолатдан яъни адашишдан ва бахтсизликдан омондалар. Нафс-ҳавога эргашишликнинг самараси эса бахтсизлик ва залолатдир, гарчи дунё матоларига тўлиғича эга бўлинса ҳам. Зеро ҳар бир харом матонинг уни таъқиб этувчи фалокат ва унга изма-из эргашувчи ғам-ташвиш, юрак сиқилишлари бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таъоло юқоридаги оятдан кейиноқ:  «Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур...» деди. Ибни Касир роҳимаҳуллоҳ ушбу оятни тафсирлаб: ,,  албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур... яъни ушбу хаёти дунёда, унда хотиржамлик ҳам қалб фаровонлиги ҳам бўлмайди, балки дунё унга тор, қалби сиқиқ бўлади, гарчи зоҳири неъматда бўлса ҳам, хохлаганини кийиб, хохлаганини еб-ичса ҳам ва хохлаган жойида яшаса ҳам унинг қалби ишонч ва ҳидоятга фориғ ва лойиқ эмасдир. У халоватсиз, хайрон ва ишончсиздир, мана шу ишончсизлигида тараддудланиб юриши- "танг – бахтсиз ҳаётдир”.  

Ибни Касир.


Маҳрумларга савол: Нима учун Аллоҳнинг зикридан юз ўгирдингиз? Нима учун ўзингизни маърузалар эшитишдан, зикр мажлисларида ўтиришдан маҳрум қилдингиз. Даъват қилинса келмайсиз, насиҳатга қулоқ солмайсиз ғофиллик қиласиз, аксинча масхара-мазах қиласиз, лекин натижа қандай бўлишини, бу холатнинг қочиб қутилиб бўлмайдиган ниҳоясини кўриб қўйинг!!! Аллоҳ таъоло деди: «Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур...». Бу ҳали мана шу дунёдагиси, охиратда эса: ,, ... Биз уни Қиёмат Кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз. У Парвардигорим нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир мен қўрар эдим-ку, деган эди. (Аллоҳ) айтди, ,, Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни (кўрмадинг) – унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай унутилурсан.,, Тоҳа: 124-125.

 Уни унутаман, ундан юз ўгираман, унга бепарво бўламан. Ана шундай, жазо амалга қараб бўлади, "қилмиш-қидирмиш”, "экканини ўрасан”.

Бугун сен ҳам ана шундай унутилурсан..., ...Бас, бу Кун улар бугунги учрашувни унутиб қўйганлари каби, Биз ҳам уларни ,,унутиб қўярмиз,,..., "Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У Зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас, (шундан кейин Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган (яъни ўзларига Охиратда фойда берадиган амаллар қилишдан юз ўгиртириб қўйган) кимсалар каби бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир”.

Эй маҳрумлар нима учун Роббингизга йўлиқишни унутдингиз, бу юз ўгиришнинг боиси нима? Бу билан сиз ўзингизни саъодатдан, рохатдан ва барқарорликдан маҳрум этдингиз. Нима учун эртанги кунни унутдингиз, нима учун ғафлатдасиз, нима учун гуноҳу-маъсиятлардан ғафлатдамиз? Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзига қулоқ солинг! ,,Парвардигорининг оятлари билан панд-насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган, ўзи қилиб ўтган гуноҳларини унутиб қўйган кимсадан ҳам золимроқ ким бор.!” Каҳф:57. Қаерда маломатгўй нафс, қаерда гуноҳнинг ҳиси, қаерда яҳшилик фитрати, қаерда мулойим юмшоқ қалб ва ниҳоят қаерда қайноқ кўз ёшлар… қаерда... жон қулоғингиз билан эшитинг! ,,… Дарҳақиқат Биз сизларни яқин(да воқе бўладиган)азобдан огоҳлантирдик. У Кунда ( ҳар бир) киши ўзи қилиб ўтган нарсани (яъни, барча яҳши-ёмон амалларни) кўрур ва кофир кимса: ,,Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам(у, муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан қутулсам), деб қолур”. Набаъ:40.    

   Тавба қилганларнинг айримлари хатто ҳаёти давомида бирон маротаба ҳам Аллоҳ учун рукуъ ва сажда қилмаганликларини эътироф қилдилар. Бунданда маҳрумлик борми дунёда?!

  Эй маҳрумлар! Қалб учун роҳат ва барқарорлик, фақатгина Аллоҳга қайтишда, ҳидоятда, истиқоматда ва Аллоҳнинг буйруқларига жиддий қарашдадир. Баъзи маҳрум ва маҳрумалар, роҳат ва саъодат мол-дунё, мансаб-мартаба ва хорижга сафар қилишда деб ўйлайдилар ва холанки шу нарсаларга эга бўлганларнинг қанчалари бахтсиз эканликларини, ҳақиқий бахт бу нарсаларда эмаслигини эътироф этганлар.

  Тарих саҳифаларида зикр қилинишича, халифа Маъмун Аббосийнинг ўғли Алий хашаматли қасрда мол-дунёга ғарқ бўлган ҳолда тўкин-сочин яшар эди, кунларнинг бирида қаср дарчасидан қараган халифа ўғлининг кўзи бир хизматчига тушди. Хизматчи кун бўйи мехнат қилар, намоз вақти бўлса таҳорат қилиб намоз ўқир, кун ботишига яқин эса оиласи хузурига қайтарди. Халифанинг ўғли бу холатни бир неча бор кузатгач, хизматчини хузурига чақиртириб ҳол-аҳвол сўради. Хизматчи ҳолини баён қилар экан, унинг онаси, хотини ва икки синглиси борлиги, уларни боқиш учун кун бўйи мехнат қилиши, бирон даромад келадиган жойи йўқлиги, ўзи камбағал экани, мана шу қилаётган касбидан рўзғор тебратиши, ҳар куни рўза тутиб кун ботгач оиласи билан топган нарсасини баҳам кўриб бирга ифтор қилишини айтди. Халифанинг ўғли: "Шикоятинг борми?” деб сўраган эди. Хизматчи” "Йўқ, алҳамду лиллаҳ”, деб Аллоҳга ҳамд айтди. Бундан таъсирланган халифанинг ўғли қаср ва молу-мулкни ташлаб, боши оққан тарафга кетиб қолди ва бир неча йиллардан сўнг вафот топганлиги ҳақида хабар эшитилди. Хуросон тарафларда дурадгорлик қилиб яшаган экан. Субҳаналлоҳ, шоҳликдан дурадгорликга... Сабаби қасрларда топмаган бахт-саъодатни шунда топган эди. Маҳрумларнинг яна шундайлари борки, улар ҳақида Аллоҳ бундай деган: ,,Сўнг, уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар)албатта ёмонликка (яъни, ёмон жазога) йўлиқурлар”. Марям:59.

Намозни зое қилишдан ҳам ёмонроқ маҳрумлик борми? Эй маҳрум! Намозни зое қилиш куфр ва залолат эканини биласанми? Билмасанг, билиб ол! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: "Биз билан уларнинг ўрталаридаги фарқ намоздир, ким намозни тарк қилса бас у кофирдир”. Термизий, Насоий, Аҳмад, Ҳоким.

Яна бир ҳадисда эса бундай деганлар: ”Киши билан ширкни ораси намозни тарк қилишдир”. Имом Муслим.  

Эй маҳрум! Бахт-саъодат ва хотиржамликни мўл қиладиган хазина калити бўлган алоқа, яъни Аллоҳ таъоло билан ўзингнинг ўртангдаги алоқани узган кун нақадар нотовон бўлдинг. Аллоҳ учун бўйин эгиш, пешонани саждага қўйиш, эзилган, парчаланган қалб учун йўл озуқаси, руҳ мадади ва қалб нуридир. Таҳорат, хушуъ ва хузуъ билан ўқилган икки ракъат намоз, ғам-ташвиш ва таназзулга юз тутишни қайтаришга кафилдир. Аллоҳ каломида хабар берган ушбулар, мўъминларнинг бахт-саъодатлари сабабларидандир: "Улар, йиғлаган ҳолларида, юзлари билан йиқилурлар ва (Қуръон) уларнинг хокисорликларини зиёда қилур”. Исро:109.  "Ёки кечалари сажда қилган ва қиёмда-тик турган ҳолда тоат-ибодат қилувчи, Охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳмат-марҳаматидан умид қиладиган киши(билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми)”. Зумар:9.                 

Ҳаёти-дунёдаги энг гўзал ва энг бахтли лаҳзалар, банда ўзининг Ҳожаси Аллоҳ таъолога сажда қилиб, Унга дуо-илтижолар қилиб, Ундан қўрқиб қиём ва саждаларда йиғлаб турган лаҳзалардир. Ана шу дамда қалб мунаввар, юз нурли бўлади: "Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) сиймо-аломатлари бордир”. Фатҳ:29.  

Аммо маҳрумчи, қалби зулумотда, юзи қаро, нафси эса тараддудда, бу ҳали мана шу дунёда. Охиратдаги ҳоллари хақида Аллоҳ таъоло хабар бериб шундай деган: "Болдир очиладиган (яъни, оғир ҳисоб-китобга чоғланиладиган) ва улар кўзлари (қуйига) эгилган, хорлик уларни ўраб-эгаллаб олган ҳолларида сажда қилишга чорланишиб, (лекин саждага)кучлари етмай қоладиган Кунни (эсланг. Чунки ҳаёти дунёдалик пайтларида) улар соғ-саломат бўлган ҳолларида сажда қилишга чақирилар эдилар (аммо саждага қодир бўла туриб ундан бош тортар эдилар)”. Қалам:42-43.

Охиратда сажда қилишдан маҳрум қилинадилар, чунки улар мана шу дунёда сажда қилишга даъват қилинганларида, бу чақириқга эътибор бермадилар, ман-манлик қилдилар, балки хатто даъват қилганларни масхара қилдилар, мана оқибати... Аллоҳ билан алоқасини узган одамга қаердан ҳам нажот бўлсин, нимадан ҳам умид қилсин, бундай ҳаёт ҳаётми??? Кўз очиб юмгунча миқдор ҳам Ундан бехожат бўла олмайдиган Ҳожасидан алоқани узса-я, банда бу узилишдаги алам ва озорларни билса эди... .

  Эй маҳрум! Сен намоз ўқимасанг, ўзинг билан Аллоҳ ўртасини узган бўлсанг-да, яна қандай қилиб тавфиқ, нажот ва бахт-саъодатни ҳоҳлайсан? Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзига қулоқ сол! "Сабр ва салот (намоз ўқиш) билан мадад сўранглар. Албатта у (намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар бўйин эгувчи кишиларга(оғир эмасдир)”. Бақара:45.

 Ва яна ушбу сўзига: "Дарҳақиқат мўъминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир”.Мўъминун: 1-2.

Меҳроблардаги саждалар, саҳарлардаги истиғфорлар ва муножотлардаги кўз ёшлар, мўъминлар ўзлаштирган сиймолардир. Чунки мўъминнинг жаннати унинг меҳробидадир. Маҳрумларнинг ҳаёли, дарду-фикри эса дунё боғлари, аёллар ва хашаматли қасрларда экан, уларга намоз эслатилса масхара ва хақоратлар қиладилар. Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзи мана шундайларга қаратилгандир: "Сизлар қачон намозга чорласангиз улар ўша (намозни)масҳара ва ўйин қилиб оладилар. Бунга сабаб, уларнинг ақлсиз-жоҳил қавм эканларидир”. Моида:58.

"Жинояткор-кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масҳара қилиб) кулувчи бўлдилар”, яъни бу дунёда, "Қачон (мўъминлар) уларнинг олдидан ўтсалар, улар бир-бирларига кўз қисишиб имо-ишоралар қилурлар”, аммо ҳақиқий бахтлик ва ғолиб охирида кулган кишидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таъоло: "Энди бу (Қиёмат) Кунида иймон келтирган зотлар кофирлардан кулурлар”, деди. Мутаффифун: 34.

Намозга бепарво одам кўп яхшиликлардан маҳрумдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салам дедилар: "Ким намозни сақласа (яъни ўз вақтида адо қилса) у учун нур, ҳужжат ва Қиёмат Куни нажот бўлади. Ким уни сақламаса унга хужжат ҳам, нур ҳам ва нажот ҳам бўлмайди, балки у Қиёмат Кунида Қорун, Ҳомон, Фиръавн ва Убай ибн Халафлар билан бирга бўлади”. Имом Аҳмад, Доримий.

Эй маҳрум! Гарчи сен дунёдаги энг қиммат нарсага эга бўлсанг ҳам, дунё хазиналари қўлингда бўлса ҳам, ўзингни дунёдаги энг гўзал лаҳзалар, саждадаги Аллоҳ учун пешонани ерга қўйишдек гўзал лаҳзалардан маҳрум қилдинг. Ўзингни энг гўзал лаззатлар, Аллоҳга муножот қилиш, Унга ялиниб-ёлвориш, ўзни ҳор тутиб Унга бўйин эгиш лаззатидан маҳрум қилдинг... Беш вақт намоз, кечанинг учдан бирининг охирги дуолар ижобат бўладиган қисми…буларнинг барчасидан маҳрум бўлдинг. Содиқ намозхонлардан сўра, иккиланма намоз ўқишларида нима топадилар? Сўра улардан! Улар сенга хотиржам, рози бўлган ва дунё ҳаловатини топган сокин нафс билан: " Биз роҳат-ҳаловатни топдик, дунёдаги ғам-ташвиши, юрак сиқилиши кўп бўлган инсонлар, намозга бепарво, намозни зое қилувчи инсонлар деб топдик”, дейишади. Хақиқатда ҳам шундай, лекин сен ноумид бўлма азиз дўстим! Сенга ҳушхабар бор, Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзи бор: "Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яҳши амаллар қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва хеч зулм қилинмаслар”. Марям:60.

Тавба қилувчи ўзини нафс-ҳаво асирлигидан халос қилади, қалбини маъсият қамоғидан озод этади. Тавба қилувчи тоъат ҳаловатини, ибодат роҳатини, иймон таъмини, Аллоҳга юзланиш лаззатини топади. Тавба қилишдан маҳрум эса қалбда сиқилиш, юзда қайғу, беҳаловатлик, нафс-ҳавога қулликдан бошқа нарса топа олмайди. Содиқ тавба қилган  кишининг қалби орқали тилидан чиққан рост сўзини кўринг: Шеър мазмуни: Бугун янги туғилган кундир, ўтгани мен балоланган ўлимдир...  .

Эй маҳрум! Аллоҳга тавба қил, тавба таъмини тот, қалб сиқиб чиқарган кўз ёшлар ҳаловатини тот. Бу кўз ёшлар кўздан сизиб, яноқлардан оқсин, гуноҳлар ўтини ўчирсин. Ўзинг билан холи қол, гуноҳларингни эътироф эт, Парвардигоринга дуо қил. «Эй Аллоҳим! Сен Роббимсан ва Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳд паймонингва ваъдангда турибман. Ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматларингни ҳам, қилган гуноҳларимни ҳам эътироф этаман. Мени мағфират этгин. Албатта, фақат Сенгина гуноҳларни кечирувчисан».

Хатоларинга йиғла, муножот лаззатини ўзингда хис қил, Аллоҳ таъолога хорлик ва қулликни эътироф эт, Аллоҳга сидқи дилдан тавба қил, Унга муножот қилиб айт: "Парвардигоро! Албатта мен ўз нафсимга кўп зулмлар қилдим. Гуноҳларни ёлғиз Сенгина кечирувчисан. Мени Ўз марҳаматинг - Ўз томонингдан бўладиган мағфират билан кечиргин, раҳм этгин! Албатта Сен кечирувчи ва раҳмли Зотсан».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одат қилганларидек, сен ҳам бу дуоларни айтиб юришни одат қилиб ол. Аллоҳни Яратувчи деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Пайғамбар деб рози бўлган киши иймон таъмини тотади.

Шохларнинг Подшохига қулоқ сол, осмонлару Ерни яратган Зотни эшит, Мағфиратли, Муҳаббатли Зот сенга нидо қиляпти, ўта Меҳрибон, жуда Раҳмли Зот сенга хитоб қиляпти: "(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам),Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлманг! Албатта Аллоҳ (Ўзи ҳоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина  Мағфиратли, Меҳрибондир».Зумар: 53.

Ҳадиси Қудсийда: "Эй бандаларим, сизлар кечаю-кундуз гуноҳ қиласиз. Мен эса барча гуноҳларни кечираман, бас Менга истиғфор айтинг, Мен сизларни кечираман”. Муслим.

Бошқа бир ҳадиси қудсийда Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло шундай дейди:  «Эй Одам фарзанди, мудом Менга дуо қилар экансан ва Мендан умид қилар экансан, нима қилган бўлсанг ҳам (қандай катта гуноҳ бўлишидан) қатъий назар кечираман. Эй Одам фарзанди, агар гуноҳларинг осмондаги булутларга қадар етиб борса ва Мендан мағфират сўрасанг, (қандай катта гуноҳлигидан) қатъий назар, мағфират қиламан. Эй Одам фарзанди, агар Менинг ҳузуримга ер юзичалик гуноҳлар билан келсанг-у, Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқсанг, Мен сенга ер юзичалик мағфират билан рўбарў бўламан»Термизий.

Эй маҳрум! Осмонлару Ернинг Парвардигоридан ушбу нидоларни эшитдинг, хўш нима узринг бор энди? Дунёдаги энг бахтлик лаҳзалар, Аллоҳга бўйин эгиб, Унга зорланиб, Ундан қўрқиб йиғлаб, истиғфор айтиб, тавба қилган кундир. Сўзлари содиқ, кўз ёшлари қайноқ, ғам-ташвишлари қувватли тавба қилувчилар, маҳрумлик аччиғидан сўнг иймон ҳаловатини тотинг, хайрат ўтидан сўнг ишонч роҳатини топинг, изтиробли йўллардан сўнг хотиржам ҳаётда яшанг. Мана шундай яҳшиликлардан, бахт-саъодат ва роҳатлардан нима учун ўзингизни маҳрум қилишингиз керак? Гуноҳ қилиб қўйсангиз тавба қилиб истиғфор айтинг, хато қилиб қўйсангиз тўғриланг, тузатинг. Раҳмат кенгдир, эшиги очиқдир.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ "ал-Фавоид” китобларида шундай деганлар: "Барака топкур, Ўзингни камситма, тавба қилувчи севиклидир, синиқ одам саломатдир, муҳтожликка иқроринг айни бойликдир, надоматдан бош эгишинг олийликдир, хатони тан олишинг тўғриликдир”. Демак Аллоҳ учун қуллик қилиш азизлик ва олийликдир. Бошқага қуллик эса хорлик ва пастликдир.  

Давоми бор.

 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 3731 | Joyladi: dubaiuz| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:1

1. yigit_55 (16:53 Seshanba)
Assalamu alaykum,bu nasihatni va bu mav'izani taqdim qilagan brodardan Alloh rozi bolsin,togrisi oqib chib juda ta'sirlandim ,Alloh taolo shu oqigan narsalareimizaga amal qilishlikni sorab qolaman va bu amallardan mahrum bolib qolishda panoh sorayman,davomini esa kutib qolaman.
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 
Login:
Parol:
 
Eslab qolsinmi

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Aprel 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.