Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2011 » Iyul » 28 » Мазҳабсизлик шариати исломга таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир! - 2
Мазҳабсизлик шариати исломга таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир! - 2
00:37



Падари бузрукворимнинг сўзлари


Мен, -Муҳаммад Саид Рамазоннинг отаси,- қуйидагиларни айтаман:
Албатта, Носирнинг гапларини мен тасдиқлаганим ҳақида гапирувчи одам баҳс ва мунозара илмидан умуман бехабар экан.
Менинг гапларим қандай қилиб уни қўллаб қувватлаганимни кўрсатади? Ахир мен унга мутлақнинг мазмунини билмаслиги тўғрисида гапириб бирор нарса умумлаштирилса ўша нарсанинг бир ўзи ирода қилинган бўлади, чунки, фақиҳлар айтадиларки, агар эр ўз хотинининг талоқ бўлишини унинг намоз ўқишига муаллақ қилиб айтса, бас, хотин шариатга номувофиқ  намоз ўқиса талоқ тушмайди, чунки уни намоз дейилмайди, деганимда рақибим мени тасдиқлади ва менга таслим бўлди. Кейин мен унга албатта, ушбу Мазҳабсизлик китоби  уламолар учун ёзилган, авомлар учун эмас, дедим. Унга айтганларимнинг мазмуни (қуйидагилар эди): Сиз муаллиф ўзи ишлатган сўздан нимани ирода қилгани ҳақида сўраш учун ўзингизга имконият топганингиздек,   муаллиф ўзи ирода қилган маънони сизга тушунтириб бермасдан туриб   унга жавобни ҳам  илмий истилоҳотларда топишингиз муқаррардир. 
Ундан сўнг, қизиқ, қандай қилиб мен мужтаҳид имомларнинг мазҳаблари дин эмасдир, дейдиган одамни қўллаб қувватлашим мумкин. (Мен унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ижтиҳод қилиш тўғрилигини, хато қилган бўлса ҳам мужтаҳиднинг намози дуруст бўлишлигини тасдиқлаганларини тушунтириб берганимдан сўнг) у менга: Бироқ бу намоз тўғри эмас, аксинча ботил намоздир, дейди. У ўзининг бу гапидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ботил нарсани тасдиқлаган, деган маъно келиб чиқишини англамайди. Йўқ! Асло мумкин эмас!
Мана шунинг ўзиёқ унинг ўз нафсига тобеълигини ва ўзининг ҳалокат чоҳига тушиб қолганлигини билмаётганлигини тўлиқ кўрсатиб турибди. Мунозара ёзиб олинган тасма бунинг энг яхши шоҳидидир.

Мулло Рамазон

 

Биринчи нашр  муқаддимаси

Мен бу мавзуда китоб ёзишдан мени қутқарадиган бирон бир мухлис одамни учратишни орзу қилар эдим.
Бугунги кунда ҳар бир мусулмон ўзини бағишлаши лозим бўлган ишлар - мусулмонлардаги вазиятни ўрганиш ва уларнинг табиатларида тўпланиб қолган ҳатто, уларни  ҳалокатга, тафриқа ва хорликка олиб келган, агар энг қисқа фурсатда ва энг яқин йўл билан ўзларини қутқариб қолишга шошилмасалар, заволга учраб йўқ бўлиб кетиш билан таҳдид солиб турган  хатарли иллатларни кўриб чиқиш каби ишлардан мени бирор нарса тўсиб қолмаса эди, деб жуда ҳам истар эдим.
Ҳа!  Очиқ  ойдин масалалар ва майда-чуйда ишлар билан машғул бўлиб ана шундай муҳим ишдан тўсилиб қолмаслигимни албатта хоҳлар эдим.
Аммо, ана шу очиқ ойдин масалалардан кўпини кимдир баҳс ва мунозара қилиш керак бўладиган ихтилофли масалага айлантириб сизнинг олдингизга олиб келса, сўнг уни фарзга айлантириб сиз қилмоқчи бўлиб турган муҳим ишнинг муолажаси йўлига катта тўсиқ қилиб қўйса   нима ҳам қилар эдингиз? Қон йўқотаётган бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун энг яқин шифохонага олиб боришга бутунлай берилиб турганингизда оёғингиз остидан бир киши чиқиб йўлингизни тўсса ва бояги одамни сиздан тортиб олиб энг аввал унинг баданини тозалаш ва унга зеб  бериш учун энг яқин ҳаммомга қараб олиб кетса нима ҳам қилардингиз?!
Ана шу беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳалиги мажнуннинг гапига қулоқ солишдан уни огоҳлантириш, сўнгра ундан беморни узоқлатиб яшин тезлигида шифокор ҳузурига олиб боришдан бошқа бирор йўлингиз борми?   
Бугун мусулмонлар бошига тушган мусибат бу одамлар тафаккуридаги имонсизлик, ҳаёт тарзларидаги енгилтаклик ва эътиқоддан йироқлашиш мусибатларидир. Ёзувчилар ва мутафаккирлар (мусулмонларнинг муаммоларига аҳамият берадиганлари) ана шу учта мусибатлардан бошқасини муолажа қилиш билан машғул бўлишлари яхши эмас. Лекин, мусулмонлар  вақтни зоеъ қилиб, ортидан янги мусибатни бошларига орттириб олишлари  мумкин бўлмаган бошқа масалалар сиз билан ҳалиги учта мусибатнинг ўртасига тўсиқ бўлиб турса қандай қилиб уларни муолажа қиласиз?  Қайрилиб  қарасангиз-у сиз иймоннинг кўчасига ва иймонга асосланган ҳаёт тарзига олиб келмоқчи бўлган анави одамлар билан унинг ўртаси қайтадан янги сабаблар билан тўсилиб қолганини, бас, уларнинг боши ҳам охири ҳам мавжуд бўлмаган ҳайрат доирасига тушиб қолганларини кўрсангиз қандай қилиб уларни муолажа қиласиз?  
Мазҳаббоши имомларга эргашмоқлик куфрдир!... 
Муайян битта мазҳабга амал қилиш залолат ва шу мазҳабнинг имомини Аллоҳнинг ўрнига илоҳ қилиб олишликдир!...
Янги исломга кирган одам ана шу гапларга асосланиб мусулмонларнинг ҳамда уларнинг атоқли намояндаларининг тарихига, уларнинг аждодларига кўз югуртириб чиқади ва муртадлар, адашганлар ва ҳақиқатдан оғишганлар билан тўлиб тошган бир тарихни учратади холос. Унинг ўзи аслида уларнинг йўллари ва қилиб кетган ишлари ҳамда таржимаи ҳолларидан унга етиб келган хабарлар сабабли Исломга кирган бўлади... Мазҳаббоши имомларга эргашмасдан ўзи мустақил тажриба қилиб кўришга ва шариати исломни иккита манбаи- Китоб ва Суннатдан тушуниб олишга тушади. Ана шунда ўзини ва ўзига ўхшаганларни тўсиқ олдида туриб қолган ва жоҳилликка  шўнғиган ва сувда қайиқсиз сузаётганларини кўради.  
Шундай экан бирон бир кузатувчининг қўлини тутмасдан туриб сиз қандай қилиб ижтиҳод қиласиз ва  қандай қилиб унинг ортидан бирор натижага эришасиз? Қандай  қилиб бу йўл сизга бирор бир самара келтирсин? 
Мен бу гапларни сизга хаёлдан олиб гапирмаяпман. Балки бу ўз кўзларим билан яққол кўрган ҳақиқий воқеликнинг тасвиридир. Димашқ университетининг адабиёт факультети талабаларидан биттаси менинг олдимга келиб  ўзининг Исломга ва ибодатларга янгитдан киришганлигини, имом Шофеийнинг фиқҳий мазҳабларида ёзилган бир китобчани ўқиб ўша мазҳабда ибодат қилаётганлигини, бироқ, мусулмон одамнинг тўртта мазҳаблардан муайян биттасига амал қилишлиги мумкин эмас, кимки шу ишни қилса кофир бўлади ва Исломнинг тўғри йўлидан адашган бўлади, мусулмон одам аҳкомларни бевосита Китоб ва Суннатдан олишлиги керак, деган гаплар ёзилган бир китобча қўлига тушиб қолганини айтиб берди. Ана шу талаба Қуръоннинг маънолари ва аҳкомларини билишлик у ёқда турсин, ҳатто уни ўз қоидаларига мувофиқ ўқий олмаслигини менга тушунтириб мен нима қилишим керак?, деб савол берди. Мен унга нима деб жавоб беришим керак эди? Мен Исломнинг  буюк муаммолари билан машғулман. Уни қўйиб аҳамиятсиз бўлган шунақа майда масалаларни муолажа қилишим яхши эмас. Бизга керак бўлмаган янги муаммоларни кўтариб чиқмагунга қадар бу ҳақда бирор нарса гапирмайман, дейишим керакмиди?!
Ҳақиқатдан ҳам янги муаммоларни кўтариб чиқишнинг менга кераги йўқми?  Ростдан ҳам ана шу талабага ўхшаганларнинг мияларини чалғитиб юрган муаммони бир оғиз сўз билан ҳал қилиб бермасдан туриб катта муаммоларни ўрганишим ва  одамларга уларни ҳал қилишнинг  йўл йўриқларини кўрсатиб беришим мумкинми? 
У одам фақат биттамидики, уни бир четга тортсам ва ихтилоф қўзғамаслик ҳамда янги чигалликлар чиқармаслик учун одамлар ва улар машғул бўлиб турган ишларидан холи жойда   қулоғига пичирлаб уни ҳақ йўлга бошлаб юборсам. Шубҳасиз, ана шу китобча бунга ўхшаш юзлаб одамларни эсанкиратиб ташлади, ўз тарихлари хусусида шубҳаларга олиб борди ва қайтадан Исломнинг ҳақиқий моҳиятидан бехабар одамларга айлантириб қўйди. Демак, бу мавзуни очиқчасига ўрганиш лозим. Уни ҳам эътиборсизлик қилишга йўл йўқ бўлган катта муаммолардан бири деб ҳисоблаш лозим. Одамларнинг бир гуруҳи   ана шуни исташмоқда. Ана шундай қилиб бу ишни бизга фарз қилиб қўймоқдалар. Улар қони кўлмак бўлиб оқаётган беморни шифохонага олиб бориш учун йўлни тўсиб қўйдилар ва ўзлари унинг ишини ҳал қилиб кўринишига безак берадиган жойдан бошқасига олиб боришни хоҳламадилар. Бизлар кўзни юмиб: Манавилар билан ихтилофга боришлик беморнинг саломатлигига зарар беради. Бас, биз   индамасдан улар  нимани истасалар қилишларига  қўйиб берайлик, деб,  тилни тийиб ўтирадиган бўлсак ахмоқлик қилган бўламиз.
Йўқ! Асло жим турмаймиз ва ана шу кулгили ва аҳмоқона ҳужжатни деб нимани истасалар қилишларига ҳаргиз қўйиб бермаймиз. Биз ҳақиқатни ёритиб берадиган гапни гапиришимиз лозим. Уларнинг  ботилларига ёки алдовларига таслим бўлиб қолмасин учун ҳеч бўлмаганда беморни огоҳлантиришимиз лозим.  
Аслида шўнғимоқлигимизнинг кераги бўлмаган ишларга шўнғишга мажбур бўлаётганимиз ростдан ҳам афсусланарли ишдир. Мусулмонлар қадим замонлардан то бугунги кунга қадар одамлар икки қисмга- мужтаҳид ва муқаллидга бўлинишларини, муқаллид одам мужтаҳидлардан бирортасига эргашмоғи, агар улардан бирига эргашадиган бўлса хоҳласа умр бўйи эргашган ҳолда ўшани маҳкам тутиш ҳаққи борлиги, хоҳласа унда бошқа мужтаҳид имомлардан бирига эргашиш ҳаққи борлигини жуда яхши билган ҳолларида яшаб келдилар. Бу нарса мана шу замонамизда бир тоифа чиқиб одамларга янги ва ғароиб бир шариатни, битта мужтаҳидга эргашган кишини кофирга чиқарадиган, Китоб ва Суннатга эргашмоқлик маъсум(хато қилмайдиган)га эргашмоқликдир, тўрттала имомларга эргашишлик маъсум бўлмаган(хато қиладиган, адашадиган)га эргашмоқликдир, шундай экан одамларнинг ҳаммаси маъсум бўлмаганга эргашишликдан воз кечиб маъсумга эргашмоқлари лозимдир,  деб ҳукм чиқарадиган бир шариатни олиб келгунларига қадар давом этиб келди.
Дунёдаги барча оқиллар билган нарса шуки, одамларнинг ҳаммаси агар маъсумга эргашишликнинг кайфиятини ва унинг сўзларидаги маъноларни тушуниш учун керак бўладиган воситани билганларида эди ҳеч хам иккига- муқаллид ва мужтаҳидга бўлинмас эдилар, Аллоҳ таоло биринчи гуруҳ (муқаллидлар) ҳақида: "Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз”, демаган бўлар эди. Маъсум эмасликларига қарамасдан муқаллидларни аҳли зикрларга эргашишликка буюрган.  Маъсум  бўлишига қарамасдан одамларни Китоб ва Суннатга қайтишга амр қилаётгани йўқ!.
Ҳеч бир оқил одам учун тушуниш қийин бўлмаган ана шу аниқ гапни такъидлашга муҳтожлигимиз ростдан ҳам кишини хафа қиладиган ишдир. Лекин ана шу ранжитадиган иш бугун бизларга рўбарў бўлиб ўтирибди. Зеро, улардан бирлари (исмини ёзишни ва ўзини таништиришни истамабди) "Мусулмон одам тўртта мазҳабдан бирига эргашмоқлиги мажбурийми?”, деб аталган бир китобчани тарқатибди ва уни (Муҳаммад Султон ал-Маъсумий ал-Хўжандий ал-Маккий, Масжидул Ҳаром атрофидаги мударрис) таълиф қилган дебди. Китобчанинг ичидаги гапларнинг мазмуни мен юқорида зикр қилиб ўтган гапларим, кимки тўртта мазҳабдан бирини ўзига лозим тутса кофир бўлиши, мужтаҳид имомларга эргашганларни аҳмоқ, нодон ва адашганлиги, улар ўз динларини парча парча қилганлар ва гуруҳларга бўлиниб олганлардан эканлиги,  улар Аллоҳ таоло: "Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар,” (Тавба:31) деб айтган кимсалар тоифасиданликлари, улар амаллари юзасидан энг зиёнкор,  бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлар қаторидан эканликларидир.
Ўз исмини сир тутган ана шу тарқатувчи ўша китобини илмсизлар, талабалар, ишчилар ва  бошқалардан иборат турли табақадаги мусулмонларга тарқата бошлаган. Ана ўша одамлардан кўплари нима қилиш кераклигини  сўраб ўзининг бор инон  ихтиёрини менга ташлаган ҳолда менинг олдимга келдилар. Улардан бирлари шодланиб менинг ҳузуримга келиб деди: "Кўрдингизми,  сизлар ўзларингизни қийнаб ўрганиб юрган фиқҳ ва ислом қонунчилиги деб атаганларингиз  мужтаҳид имомларнинг тушунчалари экан холос. Ва у аслида имомларнинг Қуръон ва Суннат билан боғлаб эришган қонунчиликка оид мафкураларининг самарасидан бошқа нарса эмас экан”. Ўша китобчада келган жумлалар орасидан ўзининг айтган гапларига далилларни менга  кўрсата бошлади. Кейин эса: "Ислом фақатгина ибодатлари ва ҳаммага маълум бешта арконидан иборат бўлиб, бир аъробий уларни бир неча дақиқада ёдлаб олар кейин эса уни ўз ҳаётига татбиқ қилишга тушиб кетарди. Ана шу айни Исломдир. Сизлар эса Фуқаролик, Жиноий ва халқаро қонунлардан кўпи Китоб ва Суннатда мавжуд, Ислом дин ва давлатдир..., деб бизларга даъво қиласизлар. Мана сизлар даъво қилаётган гапларни айнан масжидул Ҳаромнинг мударриси ёлғонга чиқариб ёзибди”, деди. 
  Кишини  хафа қиладиган ана шу воқеалар қаршисида мен нима қилмоғим керак эди?  Бунақанги мунозаралар билан машғул бўлишлик энг муҳим масалалардан воз кечишликдир, деб биладиган бир гуруҳ одамларнинг рўй хотирини қилиб юзимни тескари қилиб жим ўтиришим керакмиди?       
 Тушиб  қолган ҳолатларини мен сизга қисман тавсифлаб берган ана шу одамларнинг ҳайратини муолажа қилишдан ҳам муҳимроқ бирор нима борми? Шофеий, моликий, ҳанбалий ва ҳанафий мазҳабларидаги минг минглаб буюк алломалар кофир бўлишмаган ёки залолатга кетишмаган, аҳмоқ ҳам саводсиз ҳам бўлишмаган эканликларини, аксинча, улар мусулмонларнинг имомлари бўлиб шариати исломни ҳимоя қилиш ва уни одамларга етказиб беришдаги хизмат уларга тааллуқли эканлигини тушунтириб беришдан кўра муҳимроқ яна нима бор? Ўзи қидириб юрган нарсасини ана шу китобчада кўрган ва немис шарқшуноси Исломнинг душмани Шахт (3) ўйлаб топган Ислом фиқҳи фақатгина қонунчилик фиқҳи бўлиб у энг сара қонуншунос одамларнинг Китоб ва Суннатга нисбат берилса яхши бўладиган изланишлари самарасидир, деган шарқшуносликнинг буюк ёлғонларини (атайлаб) ғайрат ва шижоат билан такрорлаб юрган ўша одамга тушунтириб беришдан кўра муҳимроқ нарса нима? Шахт ўзининг бу гапларига китобчанинг аввалида келган айни далилни- Исломнинг мазмуни шунчалар осон ва қисқаки,   аъробий уни бир неча дақиқада ёдлаб олар, кейин эса "Аллоҳга қасамки, бунга бирор нарсани қўшимча қилмасман,” деб кетар эди деган гапларни хужжат қилиб келтиради ва шундай экан бунчалик кўп аҳкомлар қаердан пайдо бўлиб қолди?, дейди. Мен айтаманки, бу гапларнинг хурофот ва ботил эканлигини, бу одамларнинг қанчалар жоҳил эканликларини тушунтириб беришдан ҳам муҳимроқ нима бор?
Ана шуларнинг барчасини тушунтириш ва ҳақиқатни очиб ташлаш керак. 
Аммо мен ушбу китобимнинг варақларини китобчанинг муаллифига ўхшаб кофир, залолатга кетган, аҳмоқ, нодон, кўр кўрона эргашиш ва бошқа сифатлар билан тўлдириб ташламоқчи эмасман. Аксинча, ҳар бир масалани ҳаддан ошиш ва нуқсонга йўл қўйиш томонларидан узоқ бўлган ҳолимда мавзума-мавзу соф ва илмий йўл билан шарҳлайман. Ана шу икки томон ҳозирги ва бошқа замондаги олимлардан кўплари рақибнинг гапларини  нотўғрига чиқариш ё дилдаги адоват ёки мутаассиблик сабабли дучор бўлиб қолган фалокатларнинг асосидир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ҳаммамизни тўғри йўлга бошламоғини ва дилларимизни ғаразгўйлик, мутаассиблик ва макру ҳийлалар ёмонлигидан покламоғини сўрайман. Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва хабардор зотдир.

Муҳаммад Саид Рамазан ал-Бути 
Дамашқ 23 зул-қаъда 1389 й. 30 январ 1970  

 

Хўжандийнинг рисоласидаги гапларнинг қисқача мазмуни

Аввало, муаллифи ва ношири ким бўлишидан қатъий назар китобхонни ана шу рисоланинг қисқача мазмуни билан таништириб ўтсам яхши бўлади. Ана ундан сўнг ушбу хулосага қараб келгуси бўлимлардаги баҳснинг мавзусини белгилаб оламан. Бу ишда бирор бир шахсий ғаразни қўшмасдан, бирор бир олимни эси пастга ё аҳмоққа ёки бирор бир ёзувчини кофирга чиқармаган ҳолда соф илмий услубга асосланиб Аллоҳ ва Унинг расулига самимий бўлишни қасд қиламан.  Бунинг  муқобилига китобхондан менинг ягона умидим шуки, менга ўхшаб назари соф, фикри тоза бўлса ва ўқиётганларини фақатгина илмга ихлос билан ўқиса, ўзини ё мафкурасини таассубчилик ёки қарамлик билан боғлаб олиш ўрнига илми уни бошлайдиган йўлга эргашса. Ана шундан кейин китобхон кўрадики, мусулмонларнинг тўртта мазҳабларга эргашмоқлари масаласини деб муаммолар чиқариш ва шовқин сурон кўтаришлик ҳеч бир сабабсиздир ва ноўрин тортишув, одамлар айтганларидек бир пиёла сувдаги бўрон(арзимаган сабаб билан бўладиган ғавғо)дир.
Рисола муаллифи ўзининг баҳсини иймон ва Исломнинг ҳақиқатини баён қилишдан бошлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ислом ҳақида сўраган Жиброил ҳадисини, "Ислом бешта нарсага бино қилинган...” ҳадисини, "Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Расулаллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, мен уни қилсам жаннатга кирайгин”, деди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ”, деб шаҳодат келтир, дедилар...” ҳадисини, "Бир киши келиб ўз туясини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари яқинига боғлади. Кейин у зотнинг олдиларига кириб Исломнинг энг асосий арконлари ҳақида сўради...” ҳадисини келтиради. Сўнгра муаллиф ана шуларга асосланиб Ислом бир неча оғиз калима ва ҳар қандай аъробий ёки мусулмон тушуниб олса бўладиган енгилгина ҳукмлардан ташқари нарса эмаслигини, уни тушуниш шу даражада осонки, на имомга тақлид қилишга ва на бирор мужтаҳиднинг этагидан тутишга муҳтож бўлинмаслигини таъкидлайди.   Охирига бориб мазҳаблар аҳли илмларнинг қарашлари ва айрим масалалардаги тушунчаларидан бошқа нарса эмаслигини, ана шу қарашлар ва тушунчаларга эргашмоқни Аллоҳ таоло ҳам Унинг Расули ҳам ҳеч кимга фарз қилган эмаслигини... Шуларга асосланадиган бўлсак тўртта мазҳаблардан бирига ёки бошқасига амал қилишлик фарз ҳам мандуб ҳам эмас. Мусулмон одамга улардан айнан биттасига амал қилмоғи лозим эмас, аксинча ким барча масалаларда улардан айнан биттасини ушлаб оладиган бўлса бас, у мутаассиб, ва у кўр-кўрона эргашиб хатога йўл қўйгандир. У ўз динларини парчалаб гуруҳларга бўлиниб олганлар тоифасидан бўлишлигини исботлашга ўтади. Рисола муаллифининг бу гапига Исломга амал қилишлик Китоб ва Суннатга амал қилишдан ўзга нарса эмас. Бу иккиси (хатодан) маъсумдир. Аммо мазҳаббоши имомларга эргашишликка келсак Китоб ва Суннатнинг ҳукмини қўйиб бошқасига юзланишликдир. Бу эса маъсумга эргашишликнинг ўрнига маъсум бўлмаган(адашадиган)га эргашмоқликдир, деган далилни келтиради. ("Мусулмон одам тўртта мазҳабдан бирига эргашмоқлиги мажбурийми?” рисоласи: 6 -7 с)
Ундан сўнг муаллиф мазҳабларнинг бидъат эканлиги ва улар дастлабки уч асрдан сўнг пайдо бўлганлиги, демак улар шубҳасиз залолат эканлигини таъкидлайди... Муаллиф ўз ўзига инсон қабрга қўйилгач мазҳаби ёки тариқати ҳақида сўралишига бирор бир далил бормикан?.., деган саволни беради.   
Сўнгра муаллиф тўртта мазҳаблар жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мазҳаблари билан рақобатлашиш ва уни четлатиш учун пайдо бўлган деган  тасаввурга боради ва шундай таъкидлайди: "Амал қилиш ва эргашмоқлик вожиб бўлган ҳақиқий мазҳаб шубҳасиз, жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, сўнгра хулафои рошидинлар розияллоҳу анҳумларнинг мазҳабларидир. Шундай бўлгач ушбу мазҳаблар қаердан пайдо бўлиб қолди ва нима учун кенг тарқалиб кетди? Нима учун уларга эргашишлик мусулмонларнинг зиммасига юклаб қўйилди?” (Рисола: 12 с.)
Имом Деҳлавийдан ўзининг гапини қувватлайдиган бир гапни нақл қилади. Ундан: "Кимки тўртта имомлардан бирининг барча сўзларига амал қилса, Китоб ва Суннатда келган гапларга эътимод қилмаса, батаҳқиқ Ижмоъга хилоф иш тутибди ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлдан юрибди !!..”, (4) деган сўзини ривоят қилади. 
Сўнгра мусулмон одам агар бирорта имомга эргашадиган бўлса  умрининг охиригача уни маҳкам тутиши вожиб эмаслигини, ким агар бир масаланинг ҳукмини Китоб ва Суннатдаги далиллар ёрдамида англаб етадиган бўлса ҳамда у ҳақдаги турли ҳил далилларни ва уларнинг мақсадларини англаб етгандан кейин ҳам ўз имомининг мазҳабига таассуб қилиши, Китоб ва Суннатдан ўзи англаб етган маъноларга қарши бориши жоиз эмаслигини    кўрсатиб берадиган далилларни келтиради ва нақлларни ривоят қилади. Кейин тақлид қилмоқ билан тобеъ бўлмоқликнинг ўртасини ажратишга тушиб кетади. У тақлид қилишни мункар ва ёмон иш, тобеъ бўлмоқни эса яхши ва мақбул ишга чиқаради. Тобеъ бўлиш унинг фикрича, тобеъ бўлинган одамдан бошқа бировнинг фикри ва мазҳаби ҳақида эмас Аллоҳ ва Унинг Расулининг ҳукми ҳақида сўрашлигидир. (14,15с.) 
Ундан кейин таъкидлайдики, агар айрим масалалар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган ривоятлар бир неча хил бўлса-ю улардан қайсиниси олдин ва қайсиниси кейин айтилгани маълум бўлмаса, носих ҳадис аниқ бўлмаса, бас, сен бир унисини бир бунисини олиб уларнинг барчасига амал қилишинг керак бўлади. Сўнг тафриқага бўлиниб кетган  ана шу мазҳаблар  шу асосга амал қилинмагани учунгина вужудга келганлигини ёзади. (17с.) 
Ана ундан кейин қайтиб яна юқорида айтган гапини- мужтаҳид одам адашиши ҳам тўғрисини топиши ҳам мумкин, шунинг учун унга эргашиб бўлмаслигини, аммо Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса хато қилишдан маъсум эканликлари бас, у кишидан юз ўгиришлик мумкин эмаслигини такрорлайди. У ўзининг бу гапини қувватлаш учун муқаллид ўзи ўрганган, англаб етган ва чуқур тадқиқ этган Китоб ва Суннатдаги аниқ ва равшан далилга қарамай бир имомнинг мазҳабига таассуб қилишидан қайтарадиган турли хил далилларни келтириб ўтади.
Ундан кейин муаллиф муайян бир одамнинг мазҳабига амал қилиб яшаш бидъат эканлигини яна такрорлайди ва саҳобаларнинг ҳаммалари Аллоҳнинг китоби ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига, далил топилмаган тақдирда ўзлари учун аниқ бўлган фикрга мурожаат қилар эдилар, деган даъвони қилади... Сўнгра учинчи ҳижрий асрдан кейин мазҳабга эргашиш ва тақлид қилиш деган бадъатлар пайдо бўлди.. Муаллиф имомларнинг мазҳабларига тақлид қилувчиларни қаттиқ қўрққан эшакларга ўхшатади ва уларни фирибгар, қайсар ва шайтонга етишган кимсалар деб сифатлайди. (24,25с) 
Кейин Китобдаги насслардан кўра имомларининг гапларига тобеъ бўлишни авло деб билган ана у одамларга қарата таъна тошларини отишга ўтади ва Китоб ва Суннатдаги далилни чуқур тадқиқ этиб англаб етганидан кейин ҳам уни қўйиб имомга таассуб қилиш ҳақида имомларнинг ўзлари тарафидан айтилган кўплаб гапларни далил қилиб келтиради. У ана шу сўзлар билан тақлид қилиш ва битта мазҳабни ушлаб амал қилишнинг ҳаромлиги ҳақидаги аслий даъволарининг ўртасини боғламоқчи бўлади. (28-34 саҳифалар). 
Муаллиф охири барча мусулмонларни Исломнинг ҳукмларини тушуниб етиш учун бевосита Китоб ва Суннатни ўрганишга чақириб Китоб ва Суннатдан ҳукм олишлик осон иш, бунинг учун машаққат чекишнинг кераги йўқ, зеро, бу ишда Муватто, икки саҳиҳ китоб, Абу Довуднинг сунани, Жомеут Термизий ва Насоийлардан ташқари нарса сизга керак эмас, дея таъкидлайди. (40 с. ). 
Ана ундан кейин бир далилни чуқур ўрганиб чиққан олимнинг гарчи ўзи билган  ўша далилига хилоф фикрда бўлсада имомга тақлид қилишидан қайтарадиган  кўпгина далилларни қориштириб ташлайди ва муайян бир мазҳабни ушлаб амал қилишни бутунлай тақиқлайдиган асл даъвосини баён қилади. (40 ва ундан кейинги саҳифалар.)
Муаллиф китобхоннинг диққатини ибн Халдуннинг "Муқаддима”сини мутолаа қилишга қаратади. Унинг айтишича "Муқаддима”да  мазҳабларнинг вужудга келиши ва кенг тарқалишига адолатсиз сиёсатлар ва  молу мулк ғаразида бўлган ажам халқларнинг тожу-тахтга эгалик қилганлари сабаб бўлганлиги ифодаланган. (40с).
Рисолада  келган гапларнинг қисқача мазмуни ана шулардир. Демак, рисоланинг барча фасл ва баҳсларида, келтирилган турли хил ибораларида қандай даражад бўлмасин мусулмон одамнинг тўртта мазҳаблардан бирортасини ушлаб амал қилишлиги ҳаром эканлиги, улардан биттасини лозим тутишлик залолат ва куфр эканлиги, бу иш Аллоҳнинг ўрнига одамларни илоҳ қилиб олишлик эканлиги, мусулмон одам бевосита Китоб ва Суннатдан ҳукм олиши лозимлиги, агар бунга қодир бўлмаса гоҳ унисидан сўраб, гоҳ бунисига эргашиб ва баъзан иккинчисига эргашган ҳолда мазҳабни алмаштириб туриши вожиблиги таъкидланади.
Шайх Носирнинг фикрича ушбу рисолада биз келтириб ўтган ана шу иборалар ва бандлардаги нотўғри тарафларини тузатадиган ва танқид қилишга йўл қолдирмайдиган бир жумла бор. Бу жумла рисоланинг 29- саҳифасидаги Хўжандийнинг қуйидаги гапларидир: "Билгилки, олимларнинг сўзлари ва қиёсларини олишлик таяммумнинг ўрнидадир. Сув йўқ бўлган вақтдагина ундан фойдаланилади. Китоб ва Суннатдан насс ва Саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг сўзлари бор бўлган жойда уларга амал қилиш вожиб. Уни қўйиб уламоларнинг гапларига ўтиб кетилмайди.” 
    Ўртамизда бўлиб ўтган мунозарада шайх Носир бизга худди шундай деди.
    Шайх  Носир фахр билан бизга кўрсатган ана шу бандда катта офат ва оғир муаммони учратиб қолдик. Бу, одамлар айтганларидек, сабр косасини тўлдирган охирги томчи бўлиб чиқди. Бир масала ҳақида Китоб ва Суннатдан насс топсак мусулмонлар унга амал қилишлари вожиб, имомларнинг ижтиҳодларига мурожаат қилиш уларга ҳаром!!..  Бу  гапни шунақанги ажоиб қилиб ким гапирди? Бу гапнинг қаери тузатадиган? Биз ушбу рисолани ана шу ажоиб гапларга раддия қилиб ёзмадикми?  
Имом Бухорий ва Муслимларнинг "Саҳиҳ”ларини бугунги саводсиз одамларнинг олдига қўйинг ва ундаги иборалардан дийний аҳкомларини тушуниб олишларини айтинг. Кейин эса қандай қилиб дин ўйинчоққа, таваккалчилик ва илмсизликка айланишини томоша қилинг. Аллома Хўжандий билан унинг хатолари ва ботил гапларини   ҳимоя қилаётган устоз Носирлар шуни истайдиларми? Шайх ибн Қоййим ва унга қўшилиб олимлар ва имомларнинг барчалари  айтадиларки, фақатгина Сунан китобларини ўзлаштириш билан фатво беришлик дуруст бўлмайди. Балки, унга қўшиб ҳукм чиқариб олиш даражасига етишган,  изланиш ва назар қилиш қобилиятини ўзлаштирган бўлиши лозимдир. Агар унда ана шу нарсалар мужассам бўлмаса бас, унга Аллоҳ таолонинг: "Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз”, деган амри фарз бўлади. 
Шайх Хўжандий ва унга қўшилиб устоз Носирлар: "Китоб ва Суннатдан насс,  Саҳобаларнинг сўзлари бор вақтда ўшанга амал қилиш вожибдир. Уни қўйиб уламоларнинг гапларига ўтилмайди!!.”, дейдилар.  Бизлар қайси бирларига ишонайлик: уламолар, уларнинг ичларидан ибн Таймия,  ибн Қоййим ва ҳоказолар иттифоқ қилган гапларгами ёки Хўжандий ва у билан бирга шайх Носирлар бир тараф бўлган "фойдали” рисоладаги гапларгами?!!
Энди Хўжандийнинг гапини тааммул қилиб кўринг. Сиз унинг қинғир қийшиқ гапларида ажойиб илмсизликни кўрасиз. Унинг тасаввурича имомлар мусулмонлар эргашишлари мумкин бўлган ўз ижтиҳодларида Китоб ва Суннатдаги нассларга асосланмаган фикр ва қарашларига таянганлар. Одамлар тақлид қилишлари мумкин бўлган томони мана шунинг ўзгинасидир. Ана шу бизга лозим бўлган таяммумдир. Имомлар учун Қуръон ва Ҳадисдаги далилларга асосланмасдан туриб ижтиҳод қилишлари мумкин ҳам эмас ва тўғри ҳам бўлмайди. Китоб ёки Суннатдан бирор далил бўлмасдан туриб диннинг бирор бир масаласида ижтиҳод қилган имом   бу иши билан динга ўзи тарафидан қўшимча киритган бўлади. Натижада, ҳеч бир мусулмоннинг унга эргашмоғи мумкин бўлмайди ва шариатда сувнинг ҳам, таяммумнинг ҳам ўрнига ўтмайди.  
Имом Шофеий ўзларининг "Рисола”ларида шундай ёзадилар: "Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг ҳеч кимга ўзидан олдин ўтиб кетганларнинг илмига, Китоб, Суннат, Ижмоъ, саҳобаларнинг сўзлари ва мен юқорида айтиб ўтганим Қиёсга асосланмайдиган бўлса, гапириш ҳуқуқини берган эмас. Фақатгина қиёслаш асбобларини, Аллоҳнинг Китобидаги ҳукмлар: фарз, одоб, носих ва мансух, ом ва хос ҳамда иршодларнинг илмини  ўзида жамлаган одамгина қиёс қилиши мумкин”. 
Сиз кўрасизки, ижтиҳод бобида ҳукм чиқариб олишнинг   энг кўп ишлатиладиган тури бу Қиёсдир. Китоб ва Суннатдаги нассга ёки саҳобаларнинг сўзларига таянилмаган бўлса ана шу Қиёснинг ҳам ўзи дуруст бўлмайди. Шахсий фикрларига асосланмаган бўлсалар аслида Саҳобаларнинг сўзлари ҳам  суннатнинг  бир туридир. 
Яна унинг тасаввурича шаръий ҳукмни билмасликнинг биргина сабаби ўша ҳақда насснинг мавжуд эмаслигидир. Аммо, қачон Китоб ва Суннатда унга насс топилса билмасликнинг барча сабаблари йўққа чиқади ва одамлар ундан шариат ҳукмини англаб олишда бир хил  имконият эгаси бўлиб қоладилар. Ана шунда бу масалада имомларга тақлид қилишга эҳтиёж қолмайди.
Нассларнинг мазмунини ва улардан ҳукм чиқариб олиш йўлларидан хабардор одам шу гапларни гапирадими?..
Албатта, савдо содиқ битимида сотувчи ва харидорнинг ўзаро шартлашув асосида келишиб олишлари  ҳақида тадқиқотчи олим Китоб ва Суннатдан насслар топиши мумкин бўлган бир масаладир. Шу билан бирга ижтиҳод қилиш ва ҳукм чиқариб олишга ва унинг қонун қоидаларига иқтидори бўлмаса ана шу насслар ёрдамида битимларда бўладиган ўзаро шартлашувларнинг ҳукмини билмайди.  Ҳатто, ўша  битимнинг  дуруст бўлиши ёки дуруст бўлмаслиги ҳақидаги ҳукмни  ҳам  била олмайди. 
Мусулмонлар урушда қўлга киритган ерларнинг ҳукми ҳақида ҳам олим одам Китоб ва Суннатдан аниқ ва равшан насслар топа оладиган масаладир. Шундай бўлсада мен мазҳабсизликнинг энг илмли тарафдорларини чорлаб ана шу насслардан ўша ҳукмни чиқариб олишга уринаётиб бошлари айланиб  кетади дейман. 
Фиқҳнинг бошқа мавзуларидаги катта кичик масалалар ҳам шулар кабидир.
Демак, Хўжандийнинг "Китоб ва Суннатдан насс ва Саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг сўзлари бор бўлган жойда уларга амал қилиш вожиб. Уни қўйиб уламоларнинг гапларига ўтиб кетилмайди”,  деган сўзининг тўғри маъноси қаерда? Ана шу гаплардан сўнг таяммумга эҳтиёж ёки ўрин қолдимикин?
Шайх Носирга ана шу гапларни қисман ёритиб берганимизда кейин бизларга Хўжандийнинг бу гапида айрим сўзлар қолдириб кетилган. Ана шу қолдирилган сўз бу: "Агар нассни ўрганаётган киши ундан ҳукм чиқариб олишга иқтидори етадиган даражага етса”дир. Биз унга "Хўжандийнинг сўзидаги (...ган жойда, ...ган пайтда) маъноси умумий бўлган сўзларданку”, деганимизда у "Ана шу умумийлик хос маънони ифодалайди”, дея туриб олди. Биз бу умумийликни хослаш учун ҳеч бир сабабни қабул қила олмаслигимизга араб тили ва асослари уламоларидан ҳеч бири бизга умумий лафзларни хослайдиган сўзларни санаб бераётганида шайх Носирнинг бошқаларнинг гапларига киритадиган қайдларини ҳам айтиб ўтмаганликларини сабаб қилиб кўрсатдик.     
 
Рисоланинг  муаллифи имомларнинг (агар шу масалани ўрганаётган кишига аниқ ва равшан бўлса) далилга қарамасдан мазҳабларга таассубчилик қилишини таъқиқлаб айтган сўзларини ўзининг даъвосига далил қилиб келтиради.
Рисоланинг муаллифи бу борада иттифоқ бўлинган масалаларнинг ўртаси билан ҳеч бир мусулмон айтмаган гапларнинг ўртасини чалкаштириб ташлайди.
У биринчи томоннинг далилларини иккинчи томоннинг даъволарига хужжат қилиб келтиради. Ваҳоланки, у далиллар ва қарашларга асосланган илмий мавзуда изланиш олиб бораётган экан аввало баҳс ва мунозара ўринларини таҳрир қилиши ва ўзининг далил ва даъволарини ана шу хилоф доирасига чеклаши кейин қандай истаса ўз даъвосида давом этиши керак эди. У одам шу ишни қилмаган.
Демак, биз муаллиф билан мунозарани бошламай туриб у қилмаган ана шу ишни қилишимиз, бас, мунозара мавзусини белгилаб олишимиз, бизлар билан барча мусулмонлар ўртасида муттафиқ бўлинган бандларни аниқлаб олишимиз керак. Токи, баҳс ва мунозара майдонидан четда қолиб кетмаслиги учун, токи, унга вақтни зое қилмаслик учун ва токи мунозара қилаётган мавзуни  ўрганаётган вақтимизда (бизлар билан барча мусулмонлар ўртасида муттафиқ бўлинган бандлар) бизга халақит бермаслиги учун.

Ихтилофсиз масалалар

Бу ёқда ихтилофсиз масалалар ҳам борки Хўжандий уни деб ўз рисоласини ёзган хатарли даъвонинг моҳияти ҳақида мунозара қилаётганда уларни  узоқроқ тутиш лозим.  
Биринчиси: Мазҳаблардан бирига эргашувчининг  ўша эргашишида бардавом бўлишлиги шариат тарафидан мажбурий эмас ва бир мазҳабга амал қилишдан иккинчи мазҳабга амал қилишга ўтса ҳам монелик йўқдир. Мусулмонлар муқаллид одам агар мазҳаблари ва қарашларининг тагига етган бўлса мужтаҳид имомлардан ўзи истаганига эргашиши мумкинлигига иттифоқ қилганлар. Масалан у ҳар куни тўртта имомлардан битталарига эргашмоғи мумкин. Агар  кейинги асрларда муқаллиднинг мазҳабма-мазҳаб кўчиб юришини маъқулламайдиганлар чиқиб қолса,  демак,  уларнинг бу ишлари мусулмонлар ноҳақ дея иттифоқ бўлишган жирканч мутаассибчиликдир. 
Ҳар қандай тадқиқотчига маълумки, ана шу ихтилофсиз масала муқаллид одам айнан битта мазҳабни лозим тутмасин ва мазҳабини ўзгартириб турсин деган даъводан бошқа нарсадир. Яъни, биттасини лозим тутмасин дегани лозим тутса ҳаром бўлади, дегани эмасдир.
Иккинчиси: Муқаллид бирор бир масалани англаб етишга ҳаракат қилиб Китоб ва Суннатдан, ижтиҳод асосларидан унинг далилларини топса ўша масалада ўзи эргашиб келаётган имомининг мазҳабидан воз кечиши керак бўлади ҳамда модомики ўзида мужассам бўлган илмий иқтидорига таяниб ижтиҳод қилиш имкони бор экан у имомга тақлид қилиши ҳаром бўлади. Бунга уламолар ва мазҳаббоши имомларнинг ўзлари иттифоқ қилганлар. Демак, ўзи чуқур ўрганиб, далиллари ва асосларини яхшилаб англаб етган ўша масалада ижтиҳод қилиб етишган фикридан кўра эргашаётган имомининг фикрини устун қўйишлиги ҳаром экани шубҳасиздир. 
Бу каби тадқиқотчини мазҳаб доирасидаги мужтаҳид деб аталади. Бунга сабаб Усулул фиқҳ китобларининг барчасида зикр қилиб ўтилганидек, ижтиҳоднинг турлари бор. Бас, ким ижтиҳод воситалари устида ишлаб фиқҳий масалалар ва фиқҳий мавзуларнинг ҳаммасида ижтиҳод қилиш имконини берадиган малака соҳибига айланса, демак, у мустақил мужтаҳиддир. Ким бир масалада ўз меҳнатини сарф қилиб ўша масалани аслий далиларидан ўзлаштириб олишга ва англаб етишга қодир бўлса, демак, у мазҳаб ичидаги мужтаҳиддир.
    Шайх Носирга ана шу машҳур ҳақиқатни тушунтириб берганимизда ҳайратга тушиб бунақанги тадқиқотчи "муттабиъ” деб аталади, дейди.
    Одамларни икки синфга- мужтаҳид ва муқаллидга тақсим қилганимга эътироз билдирди ва масалан ўзининг айрим масалаларни далилларигача ва тубига қадар ўзлаштирганлигини, шу билан у (шайх Носир) ижтиҳод бобида тўртта мазҳаббоши имомлар етган даражага етмагани ва ўзининг оддий муқаллид одамларга ўхшамаслиги шубҳасизлиги, шундай экан у ва унга ўхшаганлар учинчи бир тоифа бўлишларини ҳужжат қилиб келтирди!!. 
Биз фиқҳ ва усулул фиқҳнинг ҳамма уламолари қатори шундай деймиз: шубҳасиз у ўзи ижтиҳод қилиш мартабасига етишган масалада мужтаҳид, бошқа масалаларда эса муқаллид бўлади. Уламоларнинг ижтиҳод билан тақлиднинг ҳар қайсиси  бир неча қисмга бўлинади, деган сўзларининг маъноси ана шудир.  
Агарчи кейинги асрларда ана шу таассубга мойил бўладиган ва бу билан мусулмонларнинг ижмоъсини тан олмайдиган кишилар яна пайдо бўлса, бас, албатта,  бу таассубчиликнинг, одамларга кўрсатиб қўйиш ва огоҳлантириш  вожиб бўлган жирканч тарафкашликнинг бошқача бир кўринишидир.
Яна, ҳар бир тадқиқотчи олимга маълумки ана шу хилофсиз масаладан аҳкомлар олинган далилларни билмайдиган муқаллидни ҳеч вақт тақлид қилишни тарк этишга ва бевосита Китоб ва Суннатдаги нассларга таяниб иш қилиши келиб чиқмайди. 
Учинчиси: Тўртала имомларнинг ҳаммалари ҳақ йўлдадирлар. Шу маънодаки, агар  ўша ижтиҳод қилинадиган масалаларда Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига ирода қилган ҳукмини тўғри топа олмайдиган бўлса, улардан ҳар бирининг қилган ижтиҳоди Аллоҳнинг ҳузурида уни маъзур қилиб қўйгандир. Демак, у  ўша масалада ўз ижтиҳодидан келиб чиқиб иш қилиши керак. 
Шунинг учун муқаллиднинг ўзи истаган     мужтаҳид имомга тобеъ бўлиши ҳаққа тобеъ бўлиш ва тўғри йўлни тутиш деб ҳисобланади. У мужтаҳид имомлардан бирига тобеъ бўлишни ихтиёр қилар экан ундан бошқа имомларни адашган деб фикр қилмаслиги керак. Шунинг учун ҳам уламолар ҳанафий мазҳабидаги намозхоннинг шофеий, ёки моликий  мазҳабидаги имомга иқтидо қилиши ёки аксинчасини дуруст деб иттифоқ қилганлар. 
Ҳа! Дарҳақиқат, аввалги уламолар шофеий мазҳабидаги мусулмоннинг ҳанафий мазҳабидаги мусулмонга иқтидо қилиб, ёки аксинча намоз ўқиши тўғри дея иттифоқ қилганлар. 
    Маълумки, бу ерда умуман "намоз” ҳақида гапирилмоқда. Биз  умумий қилиб "намоз” деганимизда мукаммал намозни назарда тутган бўламиз. Яъни, бу ўриндаги "намоз” муқтадий ўзи иқтидо қилган имомнинг  иқдтидо қилувчининг мазҳабига асосан намозни бузадиган бирор амал қилганидан бехабар бўлган намоздир. Бинобарин, масалан шофеий мазҳабидаги мусулмоннинг хотинига тегингандан кейин намоз ўқийдиган ҳанафий мазҳабидаги мусулмон ортидан  унинг ўша ишини билиб туриб намоз ўқиши борасида уламоларнинг  ихтилоф қилишлари    бу умумийликка кирмайди. Чунки бу ҳолат мукаммал  намоз тушунчасига дохил бўлмайди, демак,  умумийликка у кирмайди. Шунга биноан шофеий мазҳабидаги мусулмоннинг ҳанафий мазҳабидаги мусулмонга иқтидо қилиши дуруст деб умумий тарзда айтишликнинг танқид қиладиган ери йўқдир. Масалан мен: "Боғнинг орқасида намоз ўқиш жоизлигига иттифоқ қилганлар”, десам, албатта, эгасидан тортиб олинган боғда намоз ўқиш жоиз эмаслиги "боғ” калимасини умумий қилиб ишлатишимга раддия бўлолмайди.
    Булар усулул фиқҳга оид бирор бир қитобда мутлақ ва муқайяд бобини ўқиб ўрганган ҳар қандай одам тушунадиган очиқ ойдин гаплардир. Бироқ, шайх Носирга шуни тушунтираман деб ўртамизда мунозара бекорга чўзилиб кетди. У -ўртамизда бўлиб ўтадиган мунозараларда- фақат бир сўзни такрорлар эди: "Аммо мутлақ токи уни қайдлайдиган нарса келмагунча мутлақлигича қолади”. Гўёки у маъноларининг ўртасида катта фарқ борлигини идрок қилмасдан туриб "албатта умумий лафз токи уни хусусийга айлантирадиган нарса келмагунича умумийлигича қолади!!..”, дер эди. Шунинг учун мен унинг назарида .... га имомлар иттифоқ қилишган, деб умумий қилиб айтганимда адашганман. Чунки, иқтидо қилган имоми муқтадийнинг мазҳабига асосан намозни бузадиган иш қилиб қўйганини билиб туриб намоз ўқиганнинг намози дурустлиги борасида уламоларнинг ўрталарида катта ихтилофлар бўлгандир. Менинг ана шу ихтилофни тасдиқлашим ва қувватлашимни имомларнинг иттифоқи учун хатарли чеклаш деб эътиборга олди. Балки, уни барча гапларимни йўққа чиқарадиган ва бу гапим билан масжидларда бир нечта меҳроблар бўлиб одамлар алоҳида алоҳида жамоа бўлиб намоз ўқишлари керак дейдиганлар сафига тушириб қўядиган чеклаш деб ҳисоблади. Гарчи мен бу гапни қоралашимни ва мўътадил йўлни танлаганимни кўрсатиб турган бўлсамда.
    Шайх Носир ўзининг "Сифату солатун набий с.а.в” китобининг 231- саҳифасида шундай деган: "Биродаримиз Доктор Бутий ўзининг "Мазҳабсизлик...” китобида ҳанафийнинг шофеийга иқтидо қилиши дуруст эканлигига ижмоъ бўлинган, дея даъво қилади. Мен унга бу даъво бутунлай нотўғрилигини - тааммул қилинг!!- тушунтирганимда у: "Яъни, мазҳаби имомнинг мазҳабидан бошқа бўлган муқтадийнинг наздида имомнинг намози дуруст бўлишлиги шарти билан”, деган жавобни берди. Бу гапи билан у ушбу масалада мўътадиллик йўлини тутаман деган даъвосини барбод қилди”.
Яъни, мазҳаби бошқа бўлган имом ортида намоз ўқиётган муқтадийнинг намози барча ҳолатларда тўғри бўлади, демасак  Албоний бу масалада мўътадилликни кўрмаяпти. Имом муқтадийнинг мазҳабига асосан намозни бузадиган иш қиладими йўқми, муқтадий буни биладими йўқми, барибир!.
      Биз эса устоз Носирга бир имомга иқтидо қилган бўлсангиз-у имомнинг чўнтагида бир шиша спирт борлигини билсангиз нима қилган бўлар эдингиз, деган саволни берамиз. Ваҳоланки спирт шайх Носирнинг ижтиҳодича нажас ҳисобланади. Даъво қилиб чиққанимдан кейин  тарк қилганимга афсусланаётгани мўътадиллик йўлини тутиб спирт билан намоз ўқиётган ўша имомга иқтидо қиладими ёки ўзи айтаётган ана шу мўътадилликни бир четга сурадида масжиднинг бошқа бурчагига ўтиб алоҳида жамоат билан намоз ўқийдими?
    Албоний кўплаб мусулмонларнинг ва биз солиҳ деб эътиқод қилганларимизнинг жанозасига бормаслигини биз албатта яхши биламиз. Бунинг ягона сабаби улар шайх Носирнинг мазҳабига асосан куфр ёки ширк деб билган айрим ишларга қўл урганларидир. Бу масалада иқтидо ҳам эргашиш ҳам йўқ. Ана шундан кейин у ўз ижтиҳодига кўра намозни бузувчи амални қилган деб эътиқод қилган одамининг намозига иқтидо қиладими?! 
    Мен мусулмонларнинг мазҳаблари турлича бўлсада бир бирларининг ортида намоз ўқишлари дурустлигига имомларнинг ижмоъ қилганликларини нақл қилганимда ўйнаб гапирганим эмас. Илмий мунозаралар вақтида ўзим эътиқод қилмайдиган гаплар билан ўзимни кўрсатишлик гарчи бу иш менга нисбат берилсада, менинг ишим эмас. Зеро, бу масалада айтган гапим тўғридир. Ифода  қилиш услубларини ва усулул фиқҳ қоидаларидан хабари бор ҳар бир одам буни билади. Фақиҳларимизнинг  модомики муқтадий намоз бузилганлигини аниқ билмас экан тўртта мазҳаблардан бирортасига эргашадиган ҳар қайси  мусулмоннинг ортидан намоз ўқиши дуруст, аммо, бунда муқтадийнинг намози дуруст бўлиш бўлмаслиги имомнинг эмас муқтадийнинг эътиқодига қараб эътибор қилинишига суянадиган бўлсак агар имом намозни бузадиган иш қилганини аниқ билса, бас, муқтадийнинг намози ботил бўлиши тўғридир, деган сўзлари   ҳақиқий мўътадилликдир. Масалан, фотиҳа сураси олдидан бисмиллоҳни ўқимаганига ишончи комил бир имомга шайх Носир иқтидо қилса ва шайх Носирнинг ижтиҳодига кўра бисмиллоҳ "фотиҳа”дан бир оят ҳисобланса ҳамда уни тарк этишлик билан намоз бузиладиган бўлса, бас албатта бизлар шайх Носирнинг унга иқтидо қилмаслигини мўътадилликдан узоқлашиш деб ҳисобламаймиз.
    Шубҳасиз, бизлар инкор қиладиган ва мўтадиллик деб билмайдиган нарса -бу айрим одамларнинг ўз мазҳабларида бўлмаган кишининг ортидан (ҳаттоки у мукаммал бир намоз бўлган бўлса ҳам), умуман намоз ўқимасликларидир. Биз  зикр қилиб ўтган Ижмоъ уларнинг замонларида бўлиб ўтган аввалги эътимодли фақиҳларимиз орасида гарчи устоз Носир ўзининг китобида шу ишни қилганлари бор деган бўлсада, ана шу каби қабиҳ мутаассибчилик мазҳабида юрганлари бўлмаган. Агар бор бўлса устоз Носир ана ўша фақиҳлардан бир тоифасининг исмларини бизга айтиши, уларнинг китобларида ёки  таржимаи ҳолларида ана шу гаплар ёзилган мавзеларни кўрсатиб бериши керак эди.
Дарҳақиқат, кейинги вақтларда айрим ўлкаларда бир гуруҳ одамлар ана шу иттифоқ бўлинган ҳақиқатга тўғри келмайдиган фикрларни билдиришган. Бироқ бу ҳам динда ҳеч бир ўрни бўлмаган қабиҳ мутаассибликнинг кўринишларидан биридир. Барча воситаларни ишга солиб мусулмонларни бундан огоҳлантириб қўйиш керак. Албатта, масжидларнинг ичида бир нечта меҳроблар бўлиши ва ўша меҳроблардан ҳар бирининг тўртта мазҳаблардан бирининг номи билан аталиши ҳеч бир маъносиз ва оқлаб  бўлмайдиган жирканч бўлинишнинг энг ёмон кўринишидир. Кўзининг ўнгида жамоат билан намоз ўқилиб тургани ҳолда баъзи авомларнинг жамоатнинг имоми бошқа мазҳабда бўлганлиги учунгина унга қўшилмасдан масжиднинг бир четига ўтиб ўзларининг мазҳабларидаги имомни кутиб бошқа одамга иқтидо қилмасдан қараб туришлари ва фақатгина унга иқтидо қилиб ўқисалар намозлари дуруст бўлади деб билишлари- айтамизки, кўплаб авомлар ёки олим деб танилган кишилар орасида кенг тарқалган бу ишлар диннинг ҳеч бир асосига таянмаган. Барча замонларда имомлар ва уламолар фақат бунинг аксига иттифоқ қилганлар. Одамларни бу одатда ушлаб турадиган нарса иккитадир: ана ўша одамларнинг ҳеч бир асоссиз таассублари ва шу каби мансабларни мерос қилиб олган одамларнинг  манфаатдорликларидир.
Юқорида зикр қилинган ана шу учта ишлар якдил бўлинган масалалардандир. Биз уларни эслатадиган кишига ҳам ёки уларни тасдиқлайдиган кишига ҳам қарши чиқмаймиз. Уламолар ва имомлар -раҳимаҳумуллоҳ,- ўз мунозараларида буларни тасдиқлаганлар ва китобларида ёзиб қолдирганлар. Рисоланинг муаллифи келтирган имом ибн Қоййим, Изз ибн Абдуссалом, Шоҳ Деҳлавий ва бошқаларнинг гаплари фақат ана шу учала гаплар тўғрисидадир. Эътиборли олимлардан ҳеч бирлари булар ҳақида уларга қарши чиқишмаган ва бирор кишининг чиқиши мумкин ҳам эмас.
Агар рисоланинг муаллифи ўз рисоласидаги баҳсини ана шулар асосида олиб борса ва бу борада ўша имомлар қилган ишга эргашиб   шу жирканч мутаассибликнинг барча кўринишларини қаттиқ рад қилганида эди  биз унинг ушбу китобини бош-у қошимиз устига қўйган бўлар эдик ва унга хилоф қилишимиз ёки уни қоралашимиз мумкин бўлмай қолар эди. Лекин бу мунозарачи  ана шу насслар ва далилларни олиб мавзуга алоқадор бўлмаган бошқа бир даъволарга қўшиб юборди. Ана шу якдил бўлинган ишларга хилоф қилиш ҳаромлиги ҳақидаги далилларни тўртта мазҳаблардан бирини лозим тутиш ҳар қандай одам учун ҳаромлигига ҳужжат қилиб келтирди. Унинг бу масалага қандай алоқаси бор?
Шунинг учун унинг бу далиллари ўзининг даъвосига раддия бўлиб келган. Чунки у ўз даъвоси тўғрилигига шофеий мазҳабига мансуб Изз ибн Абдуссаломнинг, Ҳанафий мазҳабига мансуб Камол ибн Ҳумомнинг, Ҳанбалий мазҳабига мансуб ибн Қоййимнинг ва Ҳанафий мазҳабига мансуб Деҳлавийнинг гапларини далил қилиб келтиради. Муаллиф муайян бир мазҳабга амал қилишлик ҳаромдир деган даъвосига ана шу олимларнинг ҳаммалариниинг сўзларини далил қилиб келтиради. Ваҳоланки уларнинг ўзлари у ҳаром деб айтаётган ишни қилиб бўлганлар!!.

manbaa: islom.uz

DAVOMI BOR...

 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Ислам / Islomiy| Ko'rildi: 7415 | Joyladi: Abdullax| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:13

13. timurlaw (08:26 Juma)
AAWRWB Abu-Abdulloh. Juma muborak bolsin. Bir savolim bor edi, siz mani qanday ibodat qilishimni, soqolim bormi yoki yoqmi, boshimdan va oilamni boshidan nimalar kechkanini qaerdan bilasiz? Yana yomon gumon qilyapsiz.Ollohga shukur,ku'zim ko'r emas. Bu muloxazani shu erda toxtatsak, chunki siz shaxsiyatga o'tib ketyapsiz, bir-birimizni konglimizni og'ritib qu'ymaylik.
Bir narsani bilib qu'yin, Quron va xadisni yaxshi bilgan odam zor tabib, iqtisodchi yoki boshqa kasb egasi bolib qololmaydi, shu qatori siyosatchi. Bu xam alohida ilm,uni urganish kerak. Shuni uchun xalifalik davrida ilmiga yarasha boshqa din vakillari xatto vazir, amirul mu'minunni maslaxatchilari bolishgan.
Shu erda keltirgan bir gapizga "siz ulani oqlashshi bas qilin bumasa Alloh hidoyat bermidi sizga!". Olloh siv va mandan yahshi biladilar nima qilishni va kimga hidoyat berishni. Bilmadim qaerda ta'lim olganizni, bunday gapirish nima ekanligini bilsangiz kerak.
Shu erda go'yibona xayrlashamiz aziz birodarim.

8. timurlaw (04:35 Juma)
AAWRWB.Birodor Abu-Abdulloh. Sizga aytish notog'ri bolsa kerak, lekin birovdan yomon gumon bolish yaxshi emas. Xamma u'z ishini qilishi kerak, shu qatori biz xam. Lekin xozirgi jamiyatdagi din dushmanlari (asosan xorijdan) yaratayotgan fitnalardan extiyot bolishimiz kerak. Yaqinda misrdan xizmat safaridan qaytdim. U erda xarxil 90dan ortiq islom yo'nalishlari bir biri bilan urishib xokimiyat talashishvotti. Lekin xech qaysisi siyosat yoki davlat boshqaruvidan xabari yo'q. Ollohni irodasi bilan salafiy va nasroniylar muzokarasini video lavxasini kordim. U erda ikki taraf xatto muzakarani boshlasha olishmadi. Yarim soat salafiylar ularni nasroniy deb chqirsa, ular bizni masihiy deb chaqir deb tortishdi. Salafiylar yoq, Quronda masihiy degan soz yo'q deb turib olishdi. Ohiri nasroniylar turub chiqib ketishdi. Olloh Vatanimizni bunday fitnalardan asrasin.
Yaqinda 5 yil ichida birinchi bor Uzbekistonga bordim. Islomiy o'zgarishlar juda kotta, juda xursand boldim.Tinchlik xam Ollohni bir ne'mati. Siz va biz olimlar oldida omi odamlarmiz, ularga qu'yib beraylik bu ilmiy baxslarni. Ahli sunna val jamoatda ixtilofli masalalarda har to'rtala imomning ham ijtihodlari to'g'ri deb qaraladi, kim to'g'ri ijtihod qilgan bo'lsa ikki savob, agar noto'g'ri iltihod qilgan bo'lsa bir savob oladi, ijtihod darajasida bo'lmagan kishilar bu qilingan ijtihodlarning qay biriga ergashsalar ham to'gri bo'lishini barcha ahli sunna bilsa kerak.
Shunga menimcha siyosatni siyosatchilarga qu'yib beraylik. Olloh aziz qilgan insonlarni ikki dunyo aziz qiladi. Duolarizda unutmaysiz deb Temurjon.

10. abu_abdulloh (05:32 Juma)
Uzgarish kottami?! Allohdan qo'rqsezchi! Qani dinizda barqaror bulishga xarakat qilin! Soqol qo'yin! Mutavotir bugan, hadisla bilan sobit bugan rofiladayn qilin! pochayizzi to'pig'izdan ko'tarin! bomdoddan keyin masjidda xar kuni qolib ishroq namozini o'qin! huftondan so'ng yoki yoki xar bir vaqt namozdan so'ng imondan bir hadis o'qib berishni iltimos qilib ko'ring! Qaysi o'zgarishshi etvos, qamohonada 10000 brodarlari 20000 buganini etvosmi?! Hayrullaniyam qamashdiku! 19 dan 35 gacha bugan bollani qanchasini qamab tashadiku 3 yil ichida, infosiz bormi o'zi yoki bu narsalarni bilmaysizmi, agar bilib turib shunaqa hukumati yonini ovotgan busez Allohga tavba qilib! Xali bu tog'ut firavunni safdoshi buladi shu ishlarini to'htatmasa, agar u qimayapti gumashtalari qivotti disez usha gumashtalaga gapi o'tmidimi, bu boshliqmi qo'li ostidilaga masul! xali bunga javob beradi to'ba qimasa! sizam to'ba bilin bu Zolim hukumatti yonini opqo'yganizga! Alloh hohlaganni qalbini ochadi, bizani usha qalbi ochiq insonladan qisin! Misrda buvotgan ishla ula demakratiya dip chiqdi, bula bu demakratiyani huddi kamunizm qanaqa yo' bupketgan busa buyam huddi ushnaqa holda yo' buladi inshaAlloh! Allohni hukmini yurgazishga holis, taqvo bilan harakat qilinsa Quron sunnatdan cheklanmagan xolda ushanda Alloh nusrat beradi!
Sizga yoqvottimi UZB, dinizga bemalol amal qilishizga yo'l bervottimi, agar shunaqa busa muhojirliga chiqib ketgan brodarlaniyam chaqirin borishsin qaytib UZBga, qamoda yotgan opa singil muslimala, aka uka brodarlani chiqarsin etin ushalaga, siz ulani ishi tufayli yaxshi uzgarishlani davo qivosku, ko'ziz ko'r busa man ko'rman shunichun bilmapman dim keyin Allohga tavba qilin! ko'ziz ochiq bulib, bilib ko'rib turib shulani etvotgan busez, Mazlumlani oylasi mazlumla uchun qanaqa odam bulasiz bilasizmi?! sizam ushaladan bittasi busez kerede ulani yoni ovos! Agar rostmana brodar busez Allohdan qo'rqin haqiqatti tan olin!
Hali haqiqat yuzaga chiqqanda bu zolimla yo' bulib ag'anaganda, mana shulani yomon ko'rardim dip munofiqqi fosiqqi alomati ko'rinib qomasin!
a'uzubillahi minashshaytonirrojim! Jahlim chiqdi yozganizdan, chunki man bilgan oylalani qanchasi sarson sargardon!
tavfiq Allohdan! Alloh adashtirmasin avvalo uzimmi!
Innalloha la yahdil qovmal fasiqin! siz ulani oqlashshi bas qilin bumasa Alloh hidoyat bermidi sizga!
undan ko'ra jim turin, jim turganiz sizga ko'pro foyda buladi qiyomat kuni!

11. abu_abdulloh (05:40 Juma)
Siyosatni Zolimga qo'yib beraylik deysizmi!
Bu dunyoda Alloh Quroni hokim bulsa tinchlik buladi buni yahshi bilasiz! Diniy uzgarishlar dindorlarni qamash bilan yaxshilashayapti shunaqami?! Siyosatni Quronni bilgan Sunnatni bilgan yurgazishi kerak edi aslida, ishni egasi qilmayapti qiyomati kutavering! buni yaxshi bilsez kere, Albatta duo qilaman!
Robbi mag'firlana valihvaninallazini sabaquna bil iymaan, vala taja'tfi qulubina g'illal lillaz'ina amanu robbana innaka roufurrohim!

12. abu_abdulloh (05:43 Juma)
taja'lfi

7. Mukhlis (04:31 Juma)
Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашишга мажбурми?

***

9. abu_abdulloh (05:12 Juma)
as.al. vr. hm islamnuri.com brinchi bulib Ma'sumiyni kitoblarini qo'yishgan edi, uni ketidan islom.uz Butiyni kitoblarini qo'ishdi! Qiziq!

6. Mukhlis (04:20 Juma)
Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашишга мажбурми?



Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Аммо баъд..

Мазҳабларга эргашувчилар ўртасидаги тортишув ва ихтилофлардан бохабар одам «мазҳабчилик таассуби фитнаси» мусулмонларнинг қолоқликка юз тутишлари омилларидан бири эканига шубҳа қилмайди. Чунки, айни шу омил уларнинг ақлларини ишлатмайдиган қилиб қўйди, натижада улар бировларнинг ақллари билан фикрлашга одатландилар. Ҳолбуки, имомларнинг илк даврдаги шогирдлари раҳимаҳумуллоҳ уларнинг сўзларига кейинги даврдаги кўр-кўрона тақлид қилувчилар қилганидек таассуб қилмасдилар, бу (кейинги даврдаги)ларнинг ўртасига шайтон адовату нафрат уруғларини экди, ўрталарида жангу жадал оловини ёқди, натижада улар мужтаҳид имомларнинг сўзларидан юз ўгириб, мазҳабларнинг номидан бошқа нарсасини қолдирмаган мутааххирларнинг ифтирозий (фаразий, ҳаётда бўлмайдиган) гапларига маҳкам ёпишдилар.

Ушбу ҳақиқатни асрлар оша жуда кўп уламолар тушуниб етдилар, бу ҳақда ёздилар, очиқ-ойдин тушунтириб, баён қилдилар. Маъсумий раҳимаҳуллоҳнинг «Япония мусулмонларига Султоннинг ҳадяси» номли ушбу рисоласи ҳажми кичик бўлишига қарамай, бу мавзуда ёзилган китоблар ичида энг фойдалиси бўлса ажаб эмас. Зеро, рисола ўзининг лафзларининг енгиллиги ва ҳужжатларининг кучлилиги ва мавзуни тўлақонли ёритиб бериши билан ажралиб туради. Мен ушбу рисолани «мазҳабчилик таассуби фитнаси жон томирига берилган зарба» деб атаган бўлардим.

Ушбу рисола бир неча бор нашр этилган – бу ҳақда қуйироқда муаллиф таржимаи ҳолида айтиб ўтаман – бироқ, улар таҳқиқ қилинмаган, шарҳланмаган ва ҳадислари тахриж қилинмаган бўлиб, ушбу камчиликлари тўлдирилган янги бир нашрга эҳтиёж бор эди.

Рисолани нашрга ҳозирлар эканман, унга қуйидагиларни зиёда қилдим:

1) Унга тақдим (сўзбоши) ёзиб, унда «мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашишга мажбурми?» деган саволга жавоб беришга уриндим, ушбу саволнинг ислом жамияти ичида пайдо бўлиши ва мусулмонларнинг онгига сингдирилиши омиллари ҳақида сўз юритдим.

2) Тахриж қилдим, яъни муаллиф истишҳод (ўз сўзларини далиллаш) учун келтирган Қуръон оятларининг сура ва рақамларини, ҳадиси шарифларнинг манбаларини келтирдим.

3) Таҳқиқ қилдим, яъни уламоларнинг сўзларидан келтирилган нақллар хусусида имкон қадар аслиятга мурожаат қилиб, бироз бошқачароқ бўлиб қолган жойлар бўлса, уларни асл манбадагисига алиштирдим. Қўшимча тушунтириш ва тафсилотга эҳтиёж кўрганим ўринларда мўжаз изоҳлар бериб ўтдим, бироз чўзилиб кетгандек кўринган жойларини салгина қисқартирдим.

Агар тўғриликка эришган бўлсам, «(Бунга) ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман» (Ҳуд: 88). Агар хато ва нуқсонларга йўл қўйган бўлсам, «Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс — агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса — албатта барча ёмонликларга буюрувчидир» (Юсуф: 53).

Аллоҳ таборака ва таолодан ушбу амалимиз билан мусулмонларни фойдалантиришини, Ўз даргоҳида ҳусни қабул айлашини, қиёмат куни ҳасанотларимиз мезонида қилишини сўрайман.

Салим ибн Ийд ал-Ҳилолий

27 муҳаррам 1403 ҳижрий.

5. abu_abdulloh (02:02 Juma)
Eh holis sarini chiqar okamizni xam qamashdi! u okaxonni xam huddi shu ayblar qo'yilgan Abduvali qori Mirzayev, Obid qori Nazarovlarning ovozli darslari chiqqanligi eng katta sabablardan biri, hozirgi va oldingi diniy idora xodimlari bu odamlarga mutloq qarshi bo'lishgan, chunki bu diniy idoradagilar tasavvufchilar va sofiylar bulishgan! shoirlarning gapini xam hujjat qilaveradigan!
xozir UZBda bitta olim qoldi xamma biladigan, bilmaydiganlarimiz ko'p bulsa ajab emas! lekin bu olim odamning gaplarini xamma xar xil tushunadi huddi Abdulloxga o'hshab! uzizga shunga gappi ortirvolishiz keremi Brodar, xozir bittasi siz qo'ygan mavzuni dip uzini otasiga lanat etti agar xaq busa nima buladi! Alloh biladi to'g'rimi?! johillik qilib aytdi bu shubxasiz, lekin shu johillar ko'p joyga qo'yishlikning oqibati bundan battarroq bo'lishi mumkin! bu risolani ancha muncha avval eshitganmiz, siz aytganingizday xozir ko'rib turib va foyda olayotganimiz yo'q! bu risola faqat zarar keltirishi mumkin, chunki risola mavzusini o'zi noto'g'ri! ommo musilmonlar noto'g;ri tushunishmasin UZBdagi olim Shayhimiz sabir qilayaptilar va uncha munchaga indamayaptilar Alloh qalblarini ko'proq bilguvchi, Alloh umrlarini ziyoda qilasin! Yozgan asarlaridan foydalanib islomga hizmat qilish nasib qilsin, lekin ularni noto'g'ri tushunayotgan xozirgi hukumatparast yoshlar xamasini chappasiga tushunayapti! xaqiqiy mutaasiblikka minib olayapti! bu site xam ushalarning qo'liga o'tgan bulsa ajab emas! xattoki Abduvali qorini darslarini o'chirib tashlashibdi, usha darslarni eshitsa foydali bulishini bilasizlarku nega noholislik qilasizlar, chunki uzlaringiz holis emassizlar! Hayrulloh oka qamalishidan oldin bu sitega doim ularni maruzalari qo'yilar edi, endichi nega qo'yilmayabdi! Zolimmi zulmiga ochiq uchraganlari uchunmi, sizlar xam zolimlardan bulib qolmanglar!!! Zolimga saroy mullari yordami orqali islomga holis xizmat qiladigan imomlarni malum qilindi va ularni vahhobiylikda ayblandi! bu juda katta fitna bulgan edi 1989 yillari, agar holasanglar manashu linkga bosinlar uzingiz kurasizlar, Abduvali qori Hanafiyman degalarini xam eshitasizlar! lekin u insonni vahobiy dep ayblashar edi, kimlar tasavvufchilarni mutaasiblari va sufiylarni mutaasiblari!!!
http://video.google.com/videoplay?docid=8299575082752603017
Aqidiydamiz sahih bulmas ekan dinimizda holis bulolmaymiz! Tavfiq Allohdan, Alloh tafiq bersin avvalo uzimga!

4. ulugbek_1987 (21:20 Payshanba)
Men bir maqolada oqidim hatto Hojiga borgan odamlar boshqa mazhab namoz o'qishini kutib turishgan ekanlar. Bu narsa yaqin ortada bolgan ish emas albatta. Hozir ancha boshqa mazhablar quron sunnatga ergashib bir birlariga sabrlik va tushunadigan bo'lib qolishgan Vallohu Alam.

3. Abdurrazzoq (20:06 Payshanba)
mazhabsizlik bidat ekan hahahah kim aytgan bu suzni ?

2. Abdurrazzoq (20:04 Payshanba)
eeeeee PADARINGA LANAT sen fitna qiluvchining 14n

1. 3baqaloq (14:31 Payshanba)
BUNCNA NARSANI OQIGANI VAQTIM EOQ NOMOZDAN KECN QOLAMAN
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Iyul 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2025 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.