Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2011 » Avgust » 1 » Мазҳабсизлик шариати исломга таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир! - 5
Мазҳабсизлик шариати исломга таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир! - 5
16:21


Энди ибн Қоййимнинг гапини сизга ҳавола қиламиз:
Ибну-л-Қоййим ўзининг "Иъломул- муваққаъийн” номли китобида (3\168саҳ. Саодат босмахонаси нашри) шундай дейди:
"Тақлид қилиш тўғрисида, унинг  гапиришлик ва фатво беришлик ҳаром бўлган қисмга, унга ўтишлик вожиб бўлган қисмга, вожиб қилинмасдан рухсат берилган қисмга тақсимланиши тўғрисидаги сўзларнинг батафсил баёни. Шундай қилиб тақлиднинг биринчи тури (гапиришлик ва фатво беришлик ҳаром бўлган тури) уч қисмга бўлинади:
Биринчиси Аллоҳ нозил қилган нарсадан юз ўгиришлик ва ота-боболарга тақлид қилиш билан кифояланиб унга илтифот қилмаслик.
Иккинчиси сўзларига амал қилишликка лойиқ эканлиги муқаллидга номаълум бўлган кишига тақлид қилишлик.
Учинчиси иқтидо қилган одамининг сўзига хилоф бўлган ҳужжат-далиллар аниқ бўлганидан кейин ҳам унга тақлид қилиш”.
Сўнг ибн Қоййим ҳаром қилинган тақлиднинг  учала қисмларидаги ёмон тарафларни ва уларнинг зарарларини бирма-бир санаб узоқ шарҳлайди. У ўзининг узоқ гаплари билан  тақлид қилишни қоралаши, тақлидни бемаънилик ҳисоблаши ва ундан қайтариши тақлиднинг аввал бошдан ўзи тақсим қилган ана шу учта қисми тўғрисида айтилгандир. Илми саёз китобхон  масаланинг аслини ва унинг негизини билмасдан туриб ибн Қоййимнинг бу мавзуда айтган узун гапларидан бир қисмини  ўқиб чиққач, у тақлидни тамоман қоралар экан, деган ҳаёлга бориши мумкин. Сўнг ибн Қоййим ўзининг узоқ баҳслари давомида  келтириб ўтган гапларидан бир неча қаторини  бу одам худди рисола муаллифи сингари, тақлид қилишлик умуман нотўғрилигига ҳужжат қилиб келтиришга тушади.
Бироқ, синчиклаб қараган одам ибн Қоййим ўзининг  ўша узун гапларини ўз баҳсининг асоси қилиб олган ана шу тақсим асосида бўлиб¬­ бўлиб гапирганлигини билиб олади. Ибн  Қоййимнинг гапларидан мен келтириб ўтган ибораларга қўшиб айтганда ўзининг баҳси давомида гапирган қуйидаги сўзлари унинг тўғрилигига   қатъий далил сифатида сизга етарлидир: "Бас, агар албатта, кофирларга тақлид қилган ва бирор нарсага ақллари етмайдиган ва тўғри йўлни топмайдиган ота­боболарига тақлид қилган кишиларгина маломат қилинганлар. Тўғри йўлдаги уламоларга тақлид қилганлар маломат қилинмаганлар. Аксинча, улар Аллоҳ таолонинг: "Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг”, (Анбиё:7) деган сўзи билан  аҳли зикрлардан, яъни, аҳли илмлардан сўраб ўрганишга буюрилганлар ва бу уларга тақлид қилиш деганидир. Бу  амр биладиган кишига  тақлид қилишни билмайдиган одамларга тегишлидир, деб айтилса  бунга жавобимиз шуки, Аллоҳ субҳаанаҳу ва таоло Ўзи нозил қилган нарсани қўйиб ота­боболарига тақлид қилаётган кишиларни мазаммат қилгандир. Ана шу қадар тақлиднинг  ҳаром ва ёмон амал эканлигига салафлар ва мазҳаббоши тўрттала имомлар иттифоқ қилганлар. Аммо Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашиш йўлида бор меҳнатини сарфлаган ва унинг баъзисини англаб етмагач англаб етмаган ана шу масалада ўзидан кўра билимлироқ кишига тақлид  қилган кишиларга тақлид қилишлик ҳақида гапирадиган бўлсак,  бу иш мақтовликдир мазаммат қилинадиган эмас, савоб келтирадиган ишдир гуноҳга сабаб бўладиган иш  эмас. Бу гапларни вожиб ва жоиз бўлган тақлид ҳақида сўз юритаётганимизда тушунтириб берамиз, инша Аллоҳ.
Ундан кейин ибн Қоййим тақлиднинг нотўғри турларини ёмонлаб узоқ гапиради ва  бунинг учун қарийб юз варақни сарфлаб юборади. Афтидан у ўзининг узоқ чўзилиб кетган ана шу гапларидан кейин олдинги мавзуга қайтиб тақлиднинг иккинчи қисми ­ у ҳақда сўз юритишни ваъда қилгани ­вожиб бўлган тақлид ҳақида гапиришни унутиб қўйган. Шунинг учун у насслар ҳақида ва нассларга хилоф нарсалар билан фатво беришлик ҳаромлиги ҳақида ва Суннатнинг Қурьонга нисбатан мавқеъи ҳақида сўз юритади. 
Ибнул Қоййимнинг "Иъломул­ муваққаъийн” китобидаги баҳсларини фикр юритиб уларни сабр билан аста­секин диққат қилиб ўқиб чиққан одам унда ана шу қабилдаги ажоиботларни кўради. Зеро у гоҳида ҳозирги ишига ўхшаб, масаланинг аслини бир неча қисмларга тақсимлаб юборади, кейин ўша қисмларнинг айримлари ҳақида сўз юритиб узоқ шарҳлайди ва баҳс юритиб мавзудан ташқарига чиқиб кетади. Кейин қайтиб унинг қолган қисмлари ҳақида баҳс юритиш ва уларга назар солиш ўрнига баҳс юритаётган масала қолиб  бутунлай бошқасига ўтиб кетади. Баъзида ибн Қоййим ўзи ҳам билмайдиган сабаблар туфайли худди ҳийлалар (5) ва уларнинг аҳкомлари тўғрисида жуда ҳам чўзилиб кетган суҳбати асносида ўша  зиддиятларга тушиб қолганидек бу ерда ҳам ғалати зиддиятларга тушиб қолади.
Ушбу баҳсда ажоиб зиддиятлар борлигини шу баҳсни сабр билан охиригача ўқиб чиққан ҳар қандай олим одам кўриши мумкин. Ана шу зиддиятлар ичидан энг кўзга тушадигани шуки у ботил ҳийлаларни санаб берар экан ана шундай ҳийлалар сафига (эр ўз хотинидан  оладиган мол эвазига) уни талоқ қилишга ичган қасамини бузмаслик учун ишлатиладиган ҳийлани зикр қилиб: "Бу ҳийла шарийъат нуқтаи назаридан ботилдир, барча диёрлардаги имомларнинг асосларига кўра ботилдир. Бунақанги ҳийлани Аллоҳ ҳам, Унинг Расули ҳам шарийъат қилиб бермаган”, дейди ва  бундай ҳийла қилишни тўғри дейдиган кишиларни маломат қилади.(3\271) Ундан сўнг ибну Қоййим мусулмон одамни ўша нотўғри ҳийлалардан қутқариши учун шаръан жоиз бўлган ҳийлаларнинг чораларини зикр қилади. Шулар орасидан ўзи қаттиқ қоралаган ва ботилга чиқарган талоқдаги ҳийлани мисол келтириб (4\110саҳ.) шундай дейди: "Ўн биринчи чора: Шофеийнинг асҳоблари ва бошқалар каби уни жоиз деб биладиганлар наздида қасамлик талоқдир. Бундай иш мадиналиклар, имом Аҳмад ва унинг барча шерикларининг сўзларига асосан жоиз бўлсада, агар шунга ёки таҳлилга (таҳлил­ эр кишининг  уч талоқ қилинган хотинга унинг биринчи эрига никоҳланишини ҳалол қилиб бериш учун талоқ қилиш нияти билан уйланишидир. Тарж. ) эҳтиёж туғилса таҳлилдан кўра бир неча томонлама авлороқдир”. Сўнг китобининг уч юз саҳифа олдин ўзи қаттиқ қоралаган ана шу ҳийланинг ўнта кўринишини санаб беради!.
Ҳар ҳолда бу одам китобининг бошқа бир ерида тақлиднинг шарийъатга мувофиқлиги, мужтаҳидлик мартабасига етишмаган кишиларнинг (мужтаҳидга) тақлид қилишлари зарурлиги ҳақида гапириб ўтган. Фатво бериш шартлари ва одоблари билан боғлиқ узун фасллар тузиб ундаги кўплаб боблар ва масалалар ичига мужтаҳидлик даражасига етмаган оддий ва олим одамлар  қилишлари керак бўлган ишларнинг баёнини, улар ўзларини тўғри йўлга иршод қиладиган имомга эргашишлари, ҳалол­ҳаромга доир масалаларда унга тақлид қилишлари кераклиги, бундай инсон агарчи ўзида ҳадис китобларининг ҳаммасини бор ва  улар ичидан ўзи берадиган фатво билан боғлиқ ҳадисни учратиш имкони мавжуд бўлсада одамларга фатво бериши мумкин эмаслиги ҳақидаги гапларни ҳам киритган. Мана сизга ибну Қоййимнинг бу масалага доир гапларидан  парчалар:
У китобининг ("Муқаллиднинг фатво бериши ҳақидаги ихтилоф” бобининг) "йигирманчи фойда”сида шундай дейди: "Муқаллид одам ўзи муқаллид бўлган ва у ҳақда ўзи тақлид қилган имомнинг сўзи эканлигидан ташқари етарли билимга эга бўлмаган масалада Аллоҳнинг динида одамларга фатво бериши мумкин эмасдир. Бу барча салафларнинг ижмоъсидир ва имом Аҳмад ва имом Шофеъийлар буни аниқ қилиб айтганлар. Абу Амр ибн Салоҳ шундай дейди: "Шофеъийларнинг Мовароуннаҳрдаги имоми Абу Абдуллоҳ Ҳалиймий ва "Баҳрул­мазҳаб” муаллифи қози Абулмуҳсин Равёний ва бошқалар муқаллиднинг ўзи муқаллид бўлган масалада одамларга фатво беришлиги мумкин эмас, деган тўхтамга келганлар”.”
Кейин ибну Қоййим ушбу ҳукмни таъкидлаш ва унинг тўғри эканлигини баён қилиш учун узоқ гапиради.
У (Иъломул­ муваққаъийн 4\196) да қуйидаги ибораларни айтган: "Йигирма биринчи фойда. Агар бир одам фиқҳ китобларидан биттасини ёки ундан кўпроғини ўқиб чиқиб фиқҳни ўрганса ва шу билан бирга Китоб ва Суннатдан, салафларнинг асарлари, истинбот ва таржиҳдан  илми оз бўлса, фатвода ана шу одамга тақлид қилишга рухсат борми? Бу ҳақда одам(олим)ларнинг тўрт хил фикрлари бор... Буларнинг энг тўғриси тафсилотга  қараб айтилганидир. У ҳам бўлса шуки, агар савол бергувчи одам ўзига йўл кўрсатадиган олимни топиш имкони бор бўлса юқоридаги сингари одамлардан фатво сўраши ҳалол бўлмайди ва у одам ана шундай олим одам бор бўла туриб муфтийлик билан шуғулланиши ҳам ҳалол эмас. Агар фатво сўрагувчи одам ундан бошқасини топа олмаса у ҳолда илмсиз амал қилгандан кўра ўша одамга мурожаат қилмоғи авлороқ эканлиги шубҳасиздир”.
Китобнинг 4\215 да қуйидагиларни ёзади: ўттизинчи фойда: агар бир одам бирор бир имомнинг мазҳаби доирасида мужтаҳид бўлсаю ижтиҳод қилишда мустақил бўлмаса шу одам ўша имомнинг сўзи билан фатво бериши мумкинми? Икки хил сўз бор ва у иккаласида Шофеъийлар ва Аҳмаднинг икки хил қарашлари мавжуд. Биттаси жоиз эканлиги ҳақидаги сўз. Бунда мазҳаб ичидаги мужтаҳидга эргашган одам вафот этиб кетган мужтаҳиди мутлаққа эргашган бўлади, бу одамга эмас. Иккинчиси фатво бериши мумкин эмаслигидир. Чунки, савол бергувчи марҳум мужтаҳидга эмас бу одамга тақлид қилмоқда ва у бу одам учун ижтиҳод қилгани эмас. Сўрагувчи унга: мен сенинг фатволарингда сенга тақлид қиламан деган бўлади.
Китобнинг 4\215 да қуйидагиларни ёзади: тирик одам вафот этган имомга тақлид қилиши ва унга амал қилиш дурустлигига сабаб бўлгувчи далилни эътиборга олмасдан туриб  унинг фатвосига амал қилмоғи жоизми? Бу ҳақда имом Аҳмаднинг асҳобларининг икки хил қарашлари бор. Ким бунга қаршилик қилган бўлса "Агар тирик бўлганида ижтиҳодини ўзгартириши мумкин эди. Чунки у ана шу воқеъа содир бўлганида уни қайта кўриб чиққан бўлар эди..... Иккинчи қараш шуки, унга амал қилиш жоиз ва ер юзидаги барча муқаллидлар шунга амал қиладилар. Уларнинг қўлларидаги энг яхши нарса вафот этиб кетган имомларга тақлид қилишдир.... Ровийлар ўлиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг хабарлари ўлмаган бўлганидек фатво берганлар ўлган бўлсалар ҳам уларнинг сўзлари ўлган эмас”.
Китобнинг 4\234 да шундай деган: қирқ саккизинчи фойда: бир одамнинг олдида икки саҳиҳ китоби ёки биттаси бўлса ёхуд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига оид ичидагилари ишончли бирорта китоб бор бўлса ўша одам китобларда топган нарсалар билан фатво бериши мумкинми?... Бу масаланинг энг тўғри жавоби вазиятга қараб айтилганидир. Шундай қилиб, ҳадиснинг маъноси уни эшитган ҳар бир одам учун аниқ тушунарли бўлса ва ҳадисдан кўзда тутилган маънодан бошқа нарсани эҳтимоли йўқ бўлса унга амал қилиши ва у билан фатво бериши жоиз бўлади.  Уни қувватлаш учун бирор  бир фақиҳ ё имомнинг сўзи талаб қилинмайди. Балки, ҳужжат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг  сўзларидир.... Агар ҳадиснинг маъноси махфий бўлиб ундан нима ирода қилингани аниқ бўлмаса унга амал қилиши ва ҳадиснинг баёнини ва нуқтаи назарини сўрамагунича ирода қилинган нарса шу бўлса керак деган хаёл билан фатво бериши мумкин эмас. Кейин: бу айтилганларнинг ҳаммаси у одамда ижтиҳод қилиш учун бир озгина иқтидори бор бироқ у жузъий масалаларни, усул уламолари ва араб тилининг қонун­қоидаларини яхши билмаган ҳолат билан боғлиқдир. Агар ижтиҳод қилиш учун унинг умуман иқтидори мавжуд бўлмаса бас унга Аллоҳ таолонинг "Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг”, (Анбиё:7) деган амри фарз бўлади, дейди.
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтаётган бу гаплар билан рисола муаллифининг ижтиҳод қилиш осон иш, бунинг учун суннат китоблари ва Моликнинг "Муватто”лари мавжуд бўлса кифоя,  агар шулар билан бирга    айрим ҳадисларда ўзаро зиддиятларга дуч келиб қолса,  унинг иши гоҳ бу ҳадисга гоҳ иккинчи ҳадисга амал қилишдир, деган даъвосининг ўртасини солиштириб кўринг!!.
"Иълому­л­муваққаъийн”нинг 4\237 сида "Муфтий ўзи тақлид қилаётган имомнинг мазҳабидан бошқа мазҳаб асосида фатво бериши мумкинми?”, деган саволга жавобан Абу Амр ибн Салоҳнинг гапини нақл қилиб  шундай дейди: кимки ўз мазҳабига хилоф бўлган бир ҳадисни учратса бас, агар унда мустақил равишда ёки ўзи тақлид қилаётган имомнинг мазҳаби доирасида ёхуд ўша қисмда ё айни масалада ижтиҳод қилиш  асбоблари мукаммал бўлса мазҳабига хилоф келган ўша ҳадисга амал қилиши авлороқдир. Агар юқоридаги асбоблар мукаммал бўлмаса ва ҳадисни ўрганиб чиққач унинг нима учун (тақлид қилган имоми ҳадисга) хилоф келаётганига етарлича жавоб топа олмаганидан кейин ҳадисга хилоф иш қилаётганидан ўз қалбида оғриқ ҳис қилса бас, қарасин: ўша ҳадисга бирор бир мустақил имом амал қилганми йўқми? Агар амал қилган бўлса ўша ҳадисга амал қилишда унинг мазҳабига ўтиши мумкин. Ўша масалада ўз имомининг мазҳабини тарк қилаётгани унинг учун узрли бўлади. Валлоҳу аълам.
Шу гаплардан сўнг тўғридан­тўғри шундай дейди: Эллигинчи фойда: айнан битта имомнинг мазҳабида амал қилаётган муфтий агар тўғриси шу экан деб билса ундан бошқа имомнинг мазҳабига асосан фатво берса бўладими? Агар ижтиҳод бобида ва далилга эргашишда ўша имомнинг йўлини тутган бўлса бас, у бошқа имомнинг сўзидан ўзи тўғри билгани билан фатво бериши мумкин. Агар ўша имомнинг сўзларидан четга чиқмайдиган мужтаҳид бўлса у ҳолда айтилдики, у ўз имомидан бошқанинг сўзи билан фатво бериши мумкин эмас. Агар шундай қилмоқчи бўлса ўша тўғри деб билган гапни гапирган одамдан шундоққина ривоят қилиб қўяди холос. Тўғри гап шуки агар ўз имомидан бошқа имомнинг сўзи кучли далиллар сабабли унга тўғрироқ туюлса у ўз имомининг асослари ва қоидаларига қарши чиқиши керак бўлади. Чунки, имомлар аҳкомларнинг асослари борасида якдилдирлар. Қачон улардан баъзилари  тўғри сўзни айтган бўлса ва у сўз унинг мазҳабидаги принсипларга тўғри келмасдан энг тўғри сўзни тақозо қиладиган бўлса бас, барча тўғри сўзлар имомларнинг принсипларини бузган бўлиши шубҳасиздир. Мазҳаб доирасидан чиқмайдиган ана шу мужтаҳидга шу сўзнинг тўғрилиги ва ўз имомининг принсипларига асосан унинг манбаъси дурустлиги аниқ бўлса ўша мужтаҳид шу сўз билан фатво бериши мумкин. Валлоҳу аълам.
Булар ибнул Қоййимнинг фатво ҳақида, унинг шартлари ва одоблари ҳақидаги сўзлари доддийида гапирган гапларидан парчалар эди.
Хўш, унинг гаплари тақлидни ҳаромга чиқариб ҳамма одамлар бевосита Китоб ва Суннатдан ҳукм олишлари лозим деганларнинг гапларига ўхшар эканми? Хўш, унинг битта мазҳабга асосан амал қилишликни ҳаромга чиқарганини ёки муқаллидни бутун ҳаёти доддийида ҳали у мужтаҳиднинг ҳали бунисининг ортидан юришга  буюраётганини кўрдингизми?
Ахир унинг сўзларидан ҳар бир парчаси жоҳил одам фақат тақлид қилсагина тўғри бўлишини, муайян битта мазҳаб асосида амал қиладиган одам агар ўзи мужтаҳид бўлмаса бирор бир масалада ўз мазҳабидан бошқанинг гапи билан одамларга фатво бериши мумкин эмаслигини, вафот этган имомга тақлид қилишлик  тирик имомга тақлид қилиш билан баробар эканлиги, чунки унинг таъбири билан айтганда, сўзлаган одамлар ўлган бўлсалар ҳам уларнинг сўзлари ўлмаслигини, фақатгина ҳадис китобларига таянишлик билан муқаллид одам мужтаҳид бўлиб қолмаслигини ҳеч қандай шак­шубҳа қолдирмайдиган даражада очиқ­ойдин ифодалаб турганлигини кўрмадингизми?!
Агар ибнул Қоййим ҳам рисола муаллифига ўхшаб  имомларга тақлид қилишлик адашишдан маъсум бўлмаганга тақлид қилишдир, Расулга тақлид қилишлик адашмайдиган зотга тақлид қилишдир, шунинг учун ҳамма тўғридан­ тўғри маъсумдан ҳукм олиши керак, деган фикрда бўлса нима учун у тўртта мазҳабга тақлид қилишни ўз китобининг алоҳида мавзуси ва таърифларининг асоси  қилиб олади? Нима учун муқаллидни ҳадис китобларидан ҳукм олиш ва фатво беришини манъ қилади, савол бергувчини унинг гапига эътимод қилишдан қайтаради, агар муқаллиднинг ўзи бир масалада мужтаҳид бўлмаган бўлса шу масалада фатво беришда ўз имомига қарши иш қилишини таъқиқлайди? Нима учун вафот этган мужтаҳидга тақлид қилишлик мумкин ва таъқиқланмаган дея муқаллиднинг кўнглини хотиржам қилади?!
Дарҳақиқат, бу борада     ибнул Қоййимнинг гапларидан жуда ҳам кўпини келтирдим. Чунки мен ана у одамлар­мазҳабсизлик тарафдорларининг ибнул Қоййимнинг фикрларига таассуб қилишларини яхши биламан. Улар ибнул Қоййимга ўз имомларига тақлид қиладиган барча мусулмонларни айблаганлари жирканч таассубдан кўра кучлироқ таассуб қиладилар. Шоядки унинг ушбу гапларини ўқиб тааммул қилганларидан сўнг унга бўлган ана шу таассублари уларнинг ҳақ йўлга қайтишларини осонлаштирса.
Ибнул Қоййимнинг бу мавзуда айтган бир қанча гапларининг ичидан Хўжандий танлаб олган, муайян бир мазҳаб асосида амал қилишлик ҳаромдир деган даъвосини исботлаш учун айнан унинг китобидан ажратиб олган матнга тўхталадиган бўлсак бас, матн унинг даъвосидан жуда­жуда олисдадирки, унинг Хўжандий қилган даъвога ҳеч бир алоқаси йўқ. Ибнул  Қоййимнинг гаплари ичидан танлаб олгани унинг мана бу сўзидир:
"Аксинча, оддий одамнинг тўғри мазҳаби бўлмайди. Агарчи  ўзини бирор бир мазҳабга мансубман деганида ҳам оддий одамнинг мазҳаби бўлмайди. Масалан, агар у мен шофеъий ё ҳанафий, моликий ёки ҳанбалий ёхуд улардан бошқа бир мазҳабни айтиб фалоний мазҳабидаман дейдиган бўлса шундайгина гапириб қўйгани билан унинг мазҳабдаман дегани нотўғридир...”. Бундан олдинги ва кейинги гаплар тўғри эканлиги хилоф қилинмайдиган масалаларни баён қилади. У ҳам бўлса муқаллиднинг битта мазҳабни бутун икир-чикирлари билан амал қилишлиги фарз эмаслиги тўғрисидаги гаплардир. Батаҳқиқ биз бу гапларга ҳамма (уламолар) рози деб айтдик ва уларни баҳс-мунозарамиздан узоқлатдик. Аммо, ибнул Қоййимнинг гапларидан биз нақл қилган мана бу бандининг ўзини ўқисак  рисолада ёзилганидек тақлидни йиғиштириб қўйишлик, ҳаммани Китоб ва Суннатдан ҳукм олишликка мажбур қилиш тўғри йўл экан деган ҳаёлга олиб бориб қўяди. Аслида бу иборанинг бунга алоқаси йўқдир. Кўпгина уламолар айтиб ўтган бу сўзнинг маъноси шуки оддий одам ҳукми нималигини ахтариб юрган бир масала юзасидан бирорта муфтийга учраб қолса ва ундан масаланинг ҳукмини сўраса бас, у муфтийнинг гапига амал қилмоғи лозим бўлади. Оддий одам ўша масала юзасидан айнан битта мазҳаб асосида фатво беришни муфтийдан сўраши мумкин эмас. Бунинг сабаби шуки, унга фатво бераётган киши мужтаҳиддир. Йўқса унинг муфтийлик қилиши ёки муфтий деб аталиши мумкин бўлмас эди. Мужтаҳид савол бергувчининг саволига ўз ижтиҳодидан келиб чиқиб жавоб беради холос. У ўзига ўхшаган бир мужтаҳидга тақлид қилиб кейин ўша масалада унинг мазҳабига асосан фатво бериши мумкин эмас. Тўғри, оддий одам ўзининг ўша масаласи ҳақида Шофеъий нима деганлигини сўраши, муфтий эса унинг шу масала ҳақидаги гапини фатво сифатида эмас ривоят тарзида айтиб бериши мумкин. Аммо оддий одам мужтаҳидни ўз имомининг мазҳабига асосан фатво беришга мажбурлашга ҳаққи йўқдир. Чунки у (оддий) одам муайян бир имомнинг мазҳабини билишини ва унга мансуб эканлигини даъво қиладиган бир жоҳилдан бошқа эмас. Агар у шунақа одам бўлганида бояги мужтаҳиддан фатво ҳамда савол сўраб юрмаган бўлар эди. Ана шу шак-шубҳасиз маънони ифодалаш учун уламолар бундай деганлар:
"Саводсиз одамнинг мазҳаби унга фатво берганнинг мазҳабидир”. Шу гапга биноан оддий одамнинг аниқ бир мазҳаби бўлмайди. Лекин, оддий одам ён-атрофига қараб муфтий(мустақил мужтаҳид)ни топа олмаса, ҳар бирлари аниқ бир мазҳабга тақлид қиладиган уламоларни кўрмаса, муфтий деб танилганларига ҳам бу исм (муфтий) мажоз ва ташбиҳ учун қўйилган бўлса қаёққа борсин!?. (Бу гапларни ана шу учта калима: "муфтий”, "олим” ва "мужтаҳид”лар ўртасидаги фарқни ўрганган дунёдаги энг кичик толиби илм ҳам яхши билади.)
Ҳақиқатда саводсиз одамнинг мазҳаби унга фатво берганнинг мазҳабидир принсипи кўриниб турганидек, ушбу ҳолатга мутлақо тўғри келмайди. Чунки унинг муфтийси йўқ. У қилиши керак бўлган иш аввалги мужтаҳидларнинг бирорталаридан фатво сўрашликдир. Юқорида уламолар, биринчи навбатда ибнул Қоййим сўз эгалари ўлсалар ҳам уларнинг сўзлари барҳаётдир, бинобарин тирик одам ўлган имомга тақлид қилиши мумкин, деганларини сизга айтиб ўтган эдик. Аввал ўтиб кетган мужтаҳидлар ичидан фатво сўрашга энг муносиблари ушбу миллат уламоларидан барчаларининг ижмоъси ила  тўрттала имомлардир. Бунга сабаб уларнинг мазҳаблари кўрсатган хизматлари, синовлардан ўтганликлари, тартибга олинганликлари ва бу мазҳабларнинг ўз эгаларигача бўлган санадлари тўғри эканлигидан хотиржам қиладиган сабаблар мавжудлигидир. Чунончи, (кишини хотиржам қиладиган) ана шундай сабаблар улардан бошқа ҳеч бир мазҳабга нисбатан мавжуд эмас. Бас,  мусулмон одам тўртта имомлардан ўзи истаганини танлаб ўша имомнинг мазҳабидаги уламолар ва фақиҳлар воситасида ёки агар имкони бор бўлса китобларини ўрганиш орқали ўзига керакли масалани ундан сўраши мумкин. Сўнг, у ўзига учрайдиган  ҳар қандай масалалар ва аҳкомлар учун ўша имомлардан биттасини маҳкам ушлаши ҳам, уламолар зикр қилиб кетган ва биз юқорида  баъзиларини тушунтириб ўтган шартлар асосида бирини олиб бошқасини қўйган ҳолда амал қилиб юриши ҳам мумкин. Саводсиз мусулмон шу ишни қилар экан, саводсизнинг мазҳаби унга фатво берганнинг мазҳабидир деган асосни бузмаган бўлади. Чунки у ўз атрофида муфтий одамни топа олмагач масалан шофеъий мазҳабидаги имомдан фатво сўрашга мажбур бўлади ва натижада унинг мазҳаби айни принсипнинг тақозосига биноан ўша шофеъийнинг мазҳаби бўлиб қолади.
Ибнул  Қоййимнинг гапларининг мазмуни ана шудир ва  сиз бошқа усул китобларининг ижтиҳод ҳақидаги бобларида  буни аниқроқ ва батафсилроқ билиб оласиз. Сиз улардан ўзингиз истаганингизга мурожаат қилсангиз ўша гапларнинг тафсилотни кўрасиз.

Тақлид қилишдан ўзга чора йўқ ва муайян мазҳабга эргашишга монеълик  йўқ ва бунинг далили

    Юқорида биз рисола муаллифи ўз даъвосини тасдиқлаш учун келтирган далилларни қисқача санаб ўтдик ва холис одам учун ҳеч бир шубҳа қолдирмайдиган қилиб тушунтирдикки уларга рисола муаллифининг нуқтаи назаридан қаралмаса далил ҳужжат бўла олмайди. Зеро улар фан тасдиқлайдиган ва эътиборга оладиган бирорта далил бўла олмайдиган сўзлар холос. Рисола соҳибининг уларни далил-ҳужжат деб аташлиги масаланинг моҳиятини ҳеч хам ўзгартирмайди.
    Унинг гапларидан қайсиларини муҳокама қилмаган ёки батафсил раддиялар бермаган бўлсак демак уларнинг барчаси ҳамма уламолар томонидан ҳамфикр бўлинган ва биз ихтилоф доирасидан чиқариб ташлаган ўша учта бандларга қаратилган. Шунинг учун ҳам биз уларга тегмадик ва уларга вақтни зоеъ қилишга зарурат сезмадик.
    Шу билан бирга биз рисола соҳиби соҳта далиллар ёрдамида даъво қилаётган нарсаларнинг аксини нафақат исботлашимиз балки бунга қўшимча тарзда муаллиф қилаётган хатарли даъволарнинг бузуқлигини кўрсатиб берадиган ва у даъволарнинг тамоман тескарисини иботлаб берадиган янги ижобий хужжатларни ўз ўзимиздан ахтаришимиз керак бўлади.
    Ҳақиқатда рисола муаллифи исботлашга уринаётган даъво ўртасини мувофиқлаштиришнинг имкони йўқ бўлган иккита ишга чегараланган. Бу иккиси  муаллифнинг миясида қандай қилиб бирлашганини биз била олмаймиз. 
Демак у даъво қилаётган ва ўз рисоласининг бир қанча жойларида такрорлаган биринчи масала-бу тақлид қилишнинг мутлақо ҳаром эканлигидир. Муаллиф ўзининг бу даъвосига мужтаҳиднинг адашишдан холи эмаслигини, Китоб ва Суннат маъсум эканлигини, маъсумга эргашмоқлик маъсум бўлмаганга эргашмоқдан кўра афзал эканлигини, ижтиҳод қилиш осон ишлиги ва бунинг учун "Муватто”, "Саҳиҳайн”, Абу Довуднинг "Сунан”и ҳамда Термизийнинг "Жомеъ”сидан бошқа нарса керак эмаслигини ҳужжат қилиб келтиради. (Рисоланинг 12 ва 40-саҳифаларига қаранг)
У даъво қилаётган ва такрорлайдиган иккинчи масала- бу муқаллид одам айнан битта мазҳабни ушлаб олишлиги мумкин эмас, агар шундай қиладиган бўлса демак у адашган ва у қўрқувдан қочиб кетаётган эшаклар тоифасидандир...(24-25 саҳ.)
Агар тақлид қилишлик маъсум бўлмаганга эргашмоқлик бўлгани учун  аслида ботил иш бўладиган бўлса ушбу  икки масаланинг ўртасини жамлайдиган қандай восита бор экан мен билмадим. Унда  тақлиднинг айнан бир хилидан у ҳам бўлса муайян бир мазҳабни лозим тутишдан қайтаришнинг нима маъноси бор?! Агар ботил тақлид айнан ана шу хилдагиси бўлар экан тақлидни ўз асосидан итариб ташлашнинг ва унга маъсум-у маъсум эмасга эргашишни ҳужжат қилиб келтиришнинг қандай маъноси бор?!
Мен рисола муаллифининг онгидаги каби бу ҳукмнинг сувратини умумийлаштиришни билмадим. Бироқ мен китобхоннинг олдига мусулмонлар учун тақлид қилмасликнинг иложи йўқ эканлигига, унинг шарийъатга мувофиқ ва собит эканлигига, агар муқаллид истаса ҳеч хам ўзгартирмасдан  битта мазҳабга амал қилмоғи мумкинлигига, бу иши билан у таъқиқланган ишни қилмаган ва ҳаром ишга қўл урмаган бўлишига далил- ҳужжатларни келтириб қўяман.
Биринчидан: тақлид қилмасликнинг иложи йўқ. Ва у мусулмонларнинг ижмоъси ила машруъдир.
Тақлид бу бир инсоннинг гапига ўша гапнинг тўғрилигига ҳужжат борлигини билмай туриб эргашмоғидир. Гарчи тақлиднинг ўзи дурустлигига далилни мукаммал билган бўлсада. Зеро, муқаллид ўзининг мужтаҳид олимга тақлид қилаётгани тўғри эканлигига ҳужжатни билиши бироқ  мужтаҳидга тақлид қилаётган масаланинг тўғрилигига ҳужжатни билмаслиги мумкин.
Бу иш тақлид деб аталадими ёки иттибоъ деб, бунинг фарқи йўқ. Зеро ҳар иккисининг маъноси биттадир. Уларнинг ўртасида луғат тарафидан фарқ борлиги аниқланмаган. Батаҳқиқ Аллоҳ энг ёмон кўринишдаги тақлидни иттибоъ деб ифодалаган. Зеро Аллоҳ азза ва жалла: "У пайтда пешволар (ўзларига) эргашганлардан тонурлар ва азобни кўрурлар, уларнинг боғланишлари кесилур. Ва эргашганлар: «Қани энди бизга бир ортга қайтиш бўлса эди, биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонар эдик», дерлар. Шундай қилиб, Аллоҳ уларга амалларининг ўзларига ҳасрат бўлганини кўрсатур. Ва улар дўзахдан чиқувчи эмаслар.” (Бақара:166-167)
Бу оятдаги иттибоъдан мурод шарийъатда рухсат этилмаган кўр-кўрона тақлид эканлигида ҳеч шубҳа йўқдир.
Сиз бу мавзуда иттибоъ билан тақлид калималарининг ўртасини янгича фарқли маъно  билан ажратасизми ёки йўқ, барибирдир. Чунки тақсим нима бўлганида ҳам иккинчи даражадаги масаладир. Чунки баҳс юритаётган киши ё далилларни ибладиган улардан ҳукм чиқариш қандайлигидан хабари бор бўлади. Ундай бўлса    бу одам  мужтаҳиддир. Ёки, уларни билмайдиган ва улардан ҳукм чиқариб олиш йўлларидан бехабар бўлади. Демак бу мужтаҳидга тақлид қилгувчи одам бўлади. Сўзларнинг ва истилоҳларнинг кўплиги воқеъликдан бирор нимани ўзгартирмайди.
Шундай бўлгач тақлиднинг шаръий эканлиги ва ижтиҳод қилиш   имкони бўлмаганда тақлид қилиш вожиб бўлишининг далили нимадир?!
Шуни билиб қўйиш керакки бизнинг каломимиз фақатгина фаръий ҳукмларга алоқадор масалалар ҳақида бўлади. Диннинг асослари билан боғлиқ ақийдавий масалаларда тақлид қилиб бўлмаслигига ижмоъ бўлингандир. Фарқ шуки эътиқод билан боғлиқ ишларда зонн мумкин эмас. Унинг ягона йўли ишонч ва қатъиятдир. Чунки Аллоҳ таоло: "Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил - ана ўшалар, масъулдирлар”, деган. Чунки Аллоҳ ўз ақидаларида зоннга эргашганларни қоралаб: "Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос”, деган. Яқийнга олиб борадиган ягона йўл фикрни ишлатишлик, мустақил назар ва баҳс юритишдир.
    Аммо фаръий масалаларнинг аҳкомларига келсак уларда биз зонн билан ибодат қилиб қўйганмиз. Яъни, мужтаҳид ва олимнинг  зонни шаръий далил қилиб қўйилганки унинг тақозосига кўра амал қилиш лозим бўлади. Бунга далил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга ибодатлар ва бошқа нарсалардан иборат фаръий аҳкомларни  таълим бериш учун  битта -битта шахсларни юборганликлари, ана шу битта одам уларга нима деса шунга эргашишларига жамлаганликларидир. Ҳолбуки у зот якка шахсларнинг хабарлари фақатгина зонни ифодалашини билганлар. Гўёки у киши уларга: "Агар –изланиш таозоси билан ёки тадқиқотчи олимга тақлид қилиш билан,-  албатта ҳукм ана шу дея гумон қилсангизлар уни тадбиқ қилиш ва унга амал қилиш сизга вожиб бўлади”, демоқчилар. Ақийдавий вожиботлар билан амалий аҳкомлар ўртасидаги фарқ ана шудир.    

Далил бир нечтадир:
Биринчиси: Аллоҳ таолонинг "Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг”, (Наҳл: 43) деган амридир. Уламолар ижмоъ қилганларки бу оят ҳукмни ва унинг далилини билмайдиган кишиларни ўша нарсаларни биладиган кишиларга тобеъ бўлишга буюрмоқда. Дарҳақиқат барча усул уламолари бу оятни саводсиз одам мужтаҳид олимга тақлид қилиши кераклигига биринчи далил ўлароқ келтирадилар.
Айни маънода ушбу оятнинг ўхшаши Аллоҳ таолонинг: "Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғолишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Улар динни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирардилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар,” (Тавба: 122) деган амридир. Бас, Аллоҳ таоло ҳамма одамларнинг ғазот ва жиҳодга кетиб қолишларини таъқиқламоқда ва Аллоҳнинг динини ўрганиш учун улардан бир гуруҳи қолишларини амр этмоқда. Токи биродарлари қайтиб келганларида ҳалол ва ҳаром масалаларида уларга фатво берадиган ва Аллоҳнинг ҳукмларини баён қилиб берадиган кишиларни топсинлар. ("Ал-Жомеъу ли аҳкомил-Қуръаан”нинг 8/293 ва 294 га қаранг).
Иккинчиси: Ижмоънинг Расулуллоҳ алайҳис саломнинг саҳобалари илмда бир бирларидан фарқ қилар эдилар. Уларнинг барчалари ҳам ибну Халдун айтганидек аҳли фатво бўлмаганлар. Ва уларнинг ҳаммларидан ҳам динни ўрганиб бўлмас эди,  деган далилларидир.
Балки уларнинг ичида мужтаҳид муфтийлар бўлган. Улар бошқа саҳобаларга нисбатан озчиликни ташкил қилганлар. Саҳобаларнинг ичида тақлид қилгувчи ва фатво сўрагувчилари бўлган. Улар саҳобаларнинг ичида кўпчиликни ташкил қилганлар. Саҳобаларнинг муфтийлари ҳукмни зикр қилар эканлар фатво сўрагувчига унинг далилини баён қилиб ўтирмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  ва саллам фақийҳ саҳобани аҳолиси Исломнинг фақатгина фқийдасини ва Ислом арконларига эътиқод қилишнигина биладиган маконларга юборар эдилар. Улар эса бу саҳобанинг уларга берган ҳар битта фатволарида, буюрган амаллари, ибодатлари, муомалотлари ва ҳалол-ҳаром ишларидан ҳаммасида унга эргашардилар. Баъзан Китоб ва Суннатда далили бўлмаган ишлар билан рўбарў келиб қолса унда ўзи ижтиҳод қилар ва ижтиҳодидан келиб чиқиб одамларга фатво берар, улар эса ўша ишда унга тақлид қилар эдилар.
Ғаззолий "ал-Мустасфо”нинг тақлид ва фатво сўраш бобида саводсиз одам қиладиган иш фақатгина тақлид қилиш эканлигига далил келтириб қуйидагиларни айтади:
"Бунга биз иккита ҳужжатни далил қилиб келтирамиз: биринчиси саҳобаларнинг ижмоъси. Чунки улар саводсизларга фатво берар эдилар-у мужтаҳидлик даражасига етишни уларга буюрмас эдилар. Бу нарса аниқ ва равшан тарзда уларнинг олимларию авомларидан нақл қилинган.” (Ал-Мустасфо: 2/375)
Омадий ўзининг "ал-Иҳком” китобида шундай деган: "Ижмоъ ҳақида гапирадиган бўлсак, бас, албатта мухолифчилар пайдо бўлишларидан илгари саҳоба ва тобеъийнларнинг замонида ҳамма мужтаҳидлардан фатво сўраганлар ва шаръий аҳкомларда уларга тобеъ бўлганлар. Олимлар эса далилларни зикр қилиб ўтирмасдан уларнинг саволларига дарров жавоб беришга шошилганлар. Демак авом одамнинг мужтаҳидга тақлид қилмоғи мутлақо жоиз эканлигига ижмоъ бўлинган.”
Саҳобаларнинг замонида фатво бериш ишлари билан саҳобалар орасида фиқҳ, ривоят ва истинботга лаёқати билан танилган саноқли шахслар шуғулланганлар. Уларнинг энг машҳурлари тўрт халифа, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Мусо Ашъарий, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб ҳамда Зайд ибн Собитлардир. Аммо фиқҳий йўналиш ва фатвода уларга тақлид қиладиганларнинг сон -саноғи бўлмаган.
Тобеъийнларнинг даврида эса ижтиҳод доираси кенгайди, бу даврга келиб мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  ва салламнинг саҳобалари тутган йўлни тутдилар. Бироқ ижтиҳод биз ибн Халдуннинг гапини нақл қилган пайтимизда зикр қилиб ўтган ижтиҳодий омиллар сабаблик иккита асосий мазҳаб-раъй ва ҳадис мазҳабида ўзини намоён қилди.
Раъй мазҳабининг Ироқдаги қутбларидан Алқама ибн Қайс ан Нахаъий, Масруқ ибн Аждаъ Ҳамадоний, Иброҳим ибн Зайд Нахаъий ва Саъийд ибн Жубайрлардир. Ироқ ва унинг ён-атрофидаги ҳамма одамлар ҳеч бир қаршиликсиз ана шу мазҳабга тақлид қилардилар.
Ҳадис мазҳабининг Ҳижоздаги қутбларидан Саъийд ибн Мусаййиб ал Махзумий, Урва ибн Зубайр, Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар, Сулаймон ибн Ясор ва Абдуллоҳ ибн Умарнинг мавлоси Нофеълардир. Ҳижозликлар ва Ҳижоз атрофидаги ҳамма одамлар ҳеч бир қаршиликсиз ана шу мазҳабга тақлид қилганлар.
Ана шу иккита мазҳабнинг қутблари орасида баъзи-баъзида мунозаралар ва кучли тортишувлар бўлиб турган. Аммо авомлар, илм ва фиқҳда улардан паст даражад бўлган мутааллимларнинг ўша тортишувлар билан ишлари бўлмаган. Чунки улар бирор кимсанинг эътирозисиз ўзлари истаган ёки ўзларига яқинроқ кишиларга тақлид қилиб кетаверганлар. Мужтаҳидларнинг бир бирлари билан тортишувлари маъзур жоҳилга ҳеч қандай масъулият ёки машаққат олиб келмаган.
Учинчиси: очиқ- ойдин ақлий далил. Уни аллома шайх Абдуллоҳ Дароз айтган гаплар билан таъбир берамиз: "...Ақлий далил: бу  кимда ижтиҳод қилишга қобилият бўлмаса,  қачон диннинг фаръий масалаларидан бири билан юзма-юз келса ё умуман ибодат қилмайди ва бу ижмоъга хилоф ишдир. Агар ибодат қиладиган бўлса ё ҳукмни тасдиқловчи далилга назар қилиш билан ёки бошқага тақлид қилиш билан ибодат қилади. Биринчиси (ҳукмни тасдиқловчи далилга назар қилиш) мумкин эмас. Чунки у нарса ўша одам ва ҳамма халоиқларни воқеъаларнинг далилларини ўрганиш, тирикчиликдан тўсилиб қолиш, касб-ҳунар ва саноат ишдан чиқиши, зироат ва наслни йўққа чиқариш билан дунёнинг хароб бўлишига ва  тақлиддан бутунлай воз кечишликка олиб боради. Бу ҳаражнинг энг чўққисидир. Шундай экан фақатгина тақлид қилиш қолди. Ана ўша фараз вақтида шу (тақлид қилиш) билан ибодат қилинади.” (Шайх Абдуллоҳ Дарознинг Шотибийнинг "Ал-Мувофақот” асарига ёзган шарҳи 4/22 га қаранг. Юқоридаги иккита манбаъда бу ҳақда Омадий ва Ғаззолийлар айтган гапларга ҳам қаранг.)
Уламолар авом ёки истинбот ва ижтиҳод қилиш даражасига етмаган олим одамлар учун далилни биладиган бирор бир мужтаҳидга тақлид қилишдан бошқаси мумкин эмаслигига Китоб ва Суннат  ҳамда ақлий далилларнинг интеграцисини кўрганларида авомга учун мужтаҳиднинг фатвоси мужтаҳид учун Китоб ва Суннатдаги далиллар сингаридир, дедилар. Чунки Қуръон уни биладиган олим одамга ўзидан олинган далил-ҳужжатларга амал қилишни мажбурият қилиб қўйгани каби авомга ҳам олимнинг фатвоси ва ижтиҳодига амал қилишни мажбурият қилиб қўйгандир. Шотибий ушбу гапнинг  баёнида шундай дейди:
"Авомларга нисбатан мужтаҳидларнинг фатвоси мужтаҳидларга нисбатан шаръий далиллар сингаридир.
Бунинг далили шуки агар бирор манфаат топмайдиган бўлсалар муқаллидлар учун далилларнинг бор йўқлиги баробардир. Зеро далилларни излаш ва ҳукм чиқаришлик уларнинг ишлари эмас ва бу иш уларга умуман мумкин эмас. Батаҳқиқ Аллоҳ таоло: "” деб буюргандир. Муқаллид олим эмас. Демак унинг учун аҳли зикрлардан сўраш, диннинг аҳкомларида уларга мурожаат қилишдан  бошқаси умуман дуруст бўлмайди. Шундай экан аҳли зиклар унинг учун шарийъат ўрнида, уларнинг сўзлари эса шарийъат соҳибининг ўрнидадир.” (Шотибийнинг "ал-Мувофақот” асари. 4/290 ва 292 саҳ.)
Шундай бўлсада рисола муаллифи келтирган далилларга раддия ўрнида келтирганимиз ибнул Қоййим, Деҳлавий, Изз ибн Абдуссалом ва Камол ибн Ҳумомларнинг ибораларини сизга эслатиб ўтишим лозим. Ўша ибораларнинг барчаси ҳукм чиқариб олиш ва ижтиҳод қилишга илмий иқтидори ожизлик қиладиган кишиларга нисбатан (шу ишларга қодир мужтаҳидларга) тақлид қилишликнинг шаръий эканлигига далилларни ўз ичига олган.
Тақлид қилишнинг машруълигига балки истинбот ва ижтиҳод қилиш даражасига етмаган пайтда вожиб эканлигига ақлан аниқлик, қатъий ижмоъ ва соғлом нақл асосига барпо бўлган очиқ-ойдин далил сизга кўрсатилганидан сўнг ана шундай пайтда модомики ҳаммалари мужтаҳид эканлар, модомики иккинчи шахс истинбот ва далил излашнинг қандайлигини билмайдиган муқаллид бўлар экан тақлид қилинадиган мужтаҳиднинг саҳобалар ичидан биттаси ё раъй ва ҳадис мазҳаби имомларидан бири ёки тўртта мазҳаб имомларидан бирлари бўлишининг орасида қандай фарқ бор?!.
Тўртала мазҳабларнинг пайдо бўлиши бидъатдир, уларга эргашмоқлик ва тақлид  қилишлик ҳам яна бир бидъатдир, деб жар солишнинг маъноси нима?
Нима учун тўртта мазҳабнинг пайдо бўлиши бидъат ҳисобланади-ю раъй ва ҳадис мазҳаблари уларга ўхшаб бидъат ҳисобланмайди?
Нима учун Шофеъий ва Ҳанафийга тақлид қилганлар мубтадиъ бўлади-ю Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Абдуллоҳ ибн Аббосга ёки мўминлар онаси Оишага эргашганлар мубтадиъ бўлмайдилар?!
Тўртта мазҳаб имомлари қандай бидъатни  чиқарибдиларки ҳаммани уларга тақлид қилишдан қайтарсак ва агар уларга эргашмоқни лозим тутсалар уларни мубтадиъга чиқарсак?!
Ўзларининг саҳоба ва тобеъийнлардан бўлган мужтаҳид ўтмишдошларига нимани қўшимча қилдилар?!
Албатта, улар қилган ишлардан янгилик деб ҳисобланадигани шуки улар бир томондан фиқҳ ва суннатни тадвин қилган бўлсалар, иккинчи томондан истинбот ва изланишлар учун асос ва манҳажларни туздилар. Бунинг натижасида ҳадис ва раъй мактаблари ўртасидаги кучли ихтилофлар барҳам топди, иккала тараф Китоб, Суннат ва Ижмоъга таянган янги  мезонни ўрталарида ҳоким қилишга келишиб олдилар. Оқибатда ана шу тўртала мазҳабларнинг арконлари кучайди, томирлари яхшилаб илдиз отди, асосий ва иккинчи даражали масалалари девон шаклига киритилди, уламолар уларга эътибор бериб ўрганадиган бўлдилар. Бу мазҳабларнинг умри узоқлигига, китобларининг кенг тарқалишига ва барча замонларда уламоларнинг ҳимоясида бўлиб келганлигига сабаб ана шу. Шу билан бирга изланиш ва истинбот бобида тушунчаси ва билими тўғрилигига қалби хотиржам бўладиган даражада малакаси бор ва ҳукмнинг тушунчаси ва далилини англаб етган ҳеч бир олимнинг ўша ҳукмда ана шу имомлардан бирортасига тақлид қилишга ҳаққи йўқдир.
Тўртала мазҳаб имомларини қолган мазҳаблардан фарқлатиб турадиган янгилик мана шу. Шундай экан уларга эргашган ана у миллионлаб мусулмонлар қайси бидъат ва қайси залолатга тушиб қолибдилар?! Қандай илмий ёки ярим илмий асослар билан рисола муаллифи ушбу мазҳабларни бидъат ишлардан, у мазҳабларни қабул қилмоқлик учинчи асрда пайдо бўлган бидъат, дея даъво қилади?. Қайси шаръий далил билан ушбу мазҳабга тақлид қилувчиларни қўрқувдан қочадиган эшакларга ўхшатади?!
Тақлиднинг моҳияти ва далилини, тўртта мазҳабнинг ўзидан олдинги мазҳабларга нибатан мавқеъини, ушбу мазҳаблар даврида ва улардан олдин мусулмонларнинг ҳаёти ҳақида аниқ қилиб гапирганимдан сўнг инсофи бор ақлли китобхоннинг олдига ушбу рисола муаллифининг ҳайратини қўзғайдиган ана шу саволларни кўндаланг қилиб қўйсам менга кифоя.
Ушбу саволларнинг ҳеч бирига ўзим жавоб бермоқчи эмасман. Чунки ақли ўзида бўлган ҳар бир холис ўқувчи ушбу рисола ва рисола муаллифининг очиқ-ойдин ҳақ йўлдан оғишганини билиб олишга қодирдир.

 Ана энди иккинчи масаланинг далилини нақл қилишга ўтсак:
Иккинчидан: муқаллид учун муайян мазҳабга амал қилмоғи ҳаром эмас:      
Биз юқоридаги сўзларимизда ижтиҳод қилиш ва истинбот даражасига етмаган илмсиз одам учун тақлид қилишдан бошқасига рухсат йўқлигини айтиб ўтдик ҳамда бу нарсани ўзимиз келтирган аниқ ва равшан ҳужжатлар билан тасдиқладик. Энди эса ана ўша гаплардан сўнг ушбу саволни берамиз:
Ана шу муқаллид ўзи эргашаётган имомини ҳар куни янгиси билан алмаштириб туриши керакми? Ёки шу ишни масалан ҳар ой ё ҳар йилда қилиши керакми?..
Агар бу ҳукм бўладиган бўлса яъни, ўзи эргашаётган имомини баъзи- баъзида ўзгартириб туришлиги керак бўлса ана шу кераклигининг шаръий ҳужжати борми?
Буларга шундай жавоб берамиз: албатта ҳукмнинг далилини билмайдиган одамнинг вазифаси аввал айтганимиздек, тақлид қилишликдир. Бу ҳақдаги буйруқ Аллоҳ таолонинг: "Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг”, (Анбиё:7) деган сўзидаги маънодан очиқ кўриниб турганидек, умумийдир.
Бас, илмсиз одам қачонки аҳли зикрдан сўраб улар берган фатвода ва уларнинг йўлларида уларга тақлид қилар экан, батаҳқиқ у ўзига нисбатан Аллоҳнинг (ана шу) амрини татбиқ қилган бўлади. Айнан битта имомни ушлайдими ёки ушламайдими, барибир. Битта имомни лозим тутиши унга яқин бўлгани учун бўладими ё мазҳабини ўрганиш осон бўлгани учунми ёки унинг қарашлари ва мазҳабидан хотиржамлик топгани учунми, барибирдир.
Агар айнан битта имомни бошқаси билан алмаштирмасдан лозим тутишликни ўзи учун мажбурият деб эътиқод қилса демак у хато қилган бўлади. Агар ана шу эътиқодида ўз ижтиҳодида хатога йўл қўйган бирор бир мужтаҳидга эргашмасдан туриб Аллоҳнинг ҳузуридан келган буйруқ деб эътиқод қиладиган бўлса гуноҳкор бўлиб қолади.
Агар тақлид қилаётган имомини ҳар куни ёки баъзи-баъзида алмаштириб туриш керак, деган эътиқодда бўлса у ҳам хато қилган бўлади. Агар уни Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нозил бўлган бир ҳукм деб эътиқод қилса ва ўзини мужтаҳид қилиб кўрсатган кишининг фикрига алданиб қолганига сабаби бўлмаса унда ҳам гуноҳкор бўлади. Чунки бу ишларнинг барчаси Аллоҳнинг фармони ва ҳукмига қўшимча қилишдир.
Албатта у аслий далиллардан англаб ета олмайдиган ҳар бир масалада бирор мужтаҳидга эргашмоқлик ўзининг мажбурияти эканлигини, Аллоҳ таоло ҳам унга ана шундан бошқасини буюрмаганлигини яъни, уни ҳеч қандай лозим тутишга- на имомларни алмаштириб туришни ва на доимо битта имомни ушлашликни лозим тутишга буюрмаган эканлигини билмоғи керак.  
Ана шу уламолар ва имомлар якдил бўлган ҳукмдир. Бунинг бир нечта далиллари бордир:
Биринчиси: битта имомни лозим тутишлик ёки имомларни ўзгартириб туришни лозим тутишлик асосий ҳукм- эргашиш ва тақлид қилиш ҳукмига қўшимча ҳукм бўлади. У ҳолда бунга далил исбот керак. Ваҳоланки бирор бир далил мавжуд эмас.
Далилларни ўрганиш ва улардан ҳукмлар чиқаришга қодир бўлмаган киши ўзида ижтиҳод қилишга тўлиқ иқтидорни мужассам қилган бирорта имомга тақлид қилиши керак эканлигини баён қилишдан бошқасига далил ворид бўлмаган. Ана шу далилнинг мазмунига қўшимча қилинган ҳар қандай шарт эътиборга олинмайдиган бидъат ва ботил ихтироъдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  ва саллам саҳиҳ ҳадисларида: "Аллоҳнинг Китобида мавжуд бўлмаган ҳар қандай шарт агарчандийки юзта шарт бўлса ҳам мардуддир”, деганлар. Ушбу ҳадисни Баззор ва Тобаронийлар ривоят қилганлар. Икки шайх Оиша р.а дан шунга яқин ҳадисни ривоят қилишган: "Одамларга нима бўлдики Аллоҳнинг Китобида бўлмаган шартларни шарт қиладилар. Аллоҳнинг китобида мавжуд бўлмаган ҳар қандай шарт ботилдир гарчи юзта шарт бўлса ҳам...”)
Шуниси ажоибки рисола муаллифи ўзининг муайян мазҳабни лозим тутишлик ҳаром, деган даъвосига бизнинг лозим тутишлик вожиб эканлигига далил мавжуд эмас деб айтган мана шу гапимизни ҳужжат қилиб келтиради. Шундай бўлсада бир оз олдин айнан ўзи таъкидлагани-лозим тутиш вожиблигига далил йўқ деган сўзини унутган ҳолда ўзига ўзи қарши чиқаётганини ёдидан чиқариб қўйган ҳолда кейин муқаллидни ўзи эргашаётган имомини ўзгартириб туриши лозим эканлигига буюради.
Агар лозим тутишни  вожиб қилишлик  айтганимиздек далили бўлмаган   бир иш бўлар экан у ҳолда муқаллид имомни ўзгартириб туришни лозим тутиш  билан ўзгартирмасликни лозим тутишликни  ўзига ўзи вожиб қилишининг ўртасида қандай фарқ бор? Нима учун биринчиси лозиму лобуд бўлган вожиб, иккинчиси эса рухсат берилмаган ҳаром иш бўлсин? Ваҳоланки ҳар иккиси вожиб деб тасаввур қилиш мумкин бўлмаган лозим тутишликнинг остига дохил бўлган бўлса...
Шундай экан тақлидида узрлик бўлган муқаллид ўзи учун (мужтаҳидга) тақлид қилишдан бошқа нарса  вожиб эмаслигини билиб қўйиши керак бўлади. Агар айнан битта имомни ундан воз кечмаган ҳолда лозим тутишликни ўзининг вожиби деб, ёки ҳар куни бир имомдан бошқа бир имомга ўтиб юришни ўзининг вожиби деб эътиқод қилса батаҳқиқ у ўз эътиқодида хато қилган бўлади ва уни тўғрилаб қўйиш керак. Аммо шариат соҳиби ушбу икки ҳолатнинг биттасини лозим тутишни унинг мажбурияти қилмаганлигини билса, бас, у ҳақдир. (Амалий тарафдан) айнан битта имомни маҳкам ушлайдими ёки бир имомни қўйиб бошқасига ўтиб юрадиган одати бор бўладими, бунинг фарқи йўқ.
(Бироқ, имомни алмаштириш дуруст бўлиши учун фақиҳлар ва усул уламолари жумҳурининг наздида бу нарсага уни нафсу ҳавоси ундаган бўлмаслиги, шариатнинг мажбуриятлари ва ибодатларидан қочишга интилиш бўлмаслиги ва битта ибодатда фақат битта имомга тақлид қилишлиги шарт қилинади. Чунки агар шундай иш қиладиган бўлса иккита имомнинг ижтиҳодидан тўқилган битта ибодатни ҳар иккала имом рози бўлмайдиган тарзда бажаришига тўғри келиб қолади. Шунингдек, ўтмоқчи бўлаётган янги мазҳабининг қайси амалига эргашмоқчи эканлигини ҳам билиши шарт.)
Иккинчи далил: биз айтамизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  ва салламдан мутавотир тарзда етиб келган ўнта қироат бор бўлиб Қуръон ўшалар асосида тиловат қилинади. Ана шу қироатлардан ҳар бирининг унга хизмат қилган алоҳида имоми бор. Уни ривоят қилган, ўша қироатда тиловат қилган ва одамларга ўша қироатдан сабоқ берган, одамлар ўша қироатни ундан таълим олганлар. Мусулмон одам ана шу қироатлардан ўзи истагани билан ўқиши  мумкинлиги собит бўлган. Шунингдек, ижтиҳод қилишга ожиз бўлган мусулмон тўртта мазҳабдан ўзи истаганига тақлид қилиши мумкинлиги ҳам собит бўлган. Иш шундай экан мусулмон одам айнан битта қироатда ўқишлик ҳаром бўлади деган сабаб билан ҳар замон янги қироатда Қуръон ўқиши керакми?!..
Мусулмонлардан бирор киши ҳозир ёки қадимда шу гапни айтганми? Рисола муаллифининг ўзичи, у ҳар куни кеча ўқимаган янги қироат билан Қуръон ўқирмикин?
Диннинг фаръий масалаларида фиқҳ имомларига тобеъ бўлиш билан Қуръон ўқишда қироат имомларига тобеъ бўлишнинг ўртасида қандай фарқ бор? Нима учун биринчи тоифдагилар ўзгартириб туриши керак экан-у иккинчи тоифадагилар бу ишни қилмасликлари керак?
Баъзилар айтиши мумкин, мусулмон одам фақат битта қироатни ўзлаштириши ва бошқа қироатларни ўрганиш учун унга йўл бўлмаслиги мумкин, деб. Мазҳабларга эргашиш тўғрисида биз ҳам шу гапларни айтамиз. Албатта мусулмон одам тўртта имомлардан битасининг мазҳабини яхши ўзлаштирган бўлиши ва ўзига керак бўлган аҳкомларда бошқа мазҳабларни ўрганиш учун унга йўл йўқ бўлиши мумкин. Шундай экан нима учун биринчисини маъзур тутамиз-у  иккинчисини маъзур тутмаймиз?
Ҳар ҳолда муаммо маъзур тутиш-тутмасликда эмас, унинг далил-исботида. На  қироат имомларига иқтидо қилишда ва на фиқҳ имомларига иқтидо қилишда имомни ўзгартириб туришлик ёки ўзгартирмаслик лозимлигига  бизнинг далилимиз йўқ. Шундай экан иккаласининг ҳукми бир хилдир.
Учинчи далил: саҳобаларнинг замонаси, ундан сўнг тобеинларнинг замони ўтиб улардан кейин тўртта имомларнинг даври ва ундан кейинги аср келди. Биз ана шу замонларда яшаб ўтган имомлардан ҳеч бирининг муқаллидлар ва муфтийларни айнан битта имомнинг ёки муфтийнинг мазҳабига амал қилишдан қайтарганларини эшитганимиз эмас.  Улардан бирортасининг одамларни мужтаҳид имомлар ўртасида кўчиб юриб уларнинг ҳаммаларидан динни ўрганишга ва уларнинг ҳар битталарига бир оздан тақлид қилиб юришга буюрганларини ҳам эшитмадик.
Бизнинг билганимиз ана шунинг тескариси. Бизга маълумки халийфанинг ўзи кимга муфтийликни топширган бўлса ўша одамнинг исмини эълон қилдирар ва юртаги ҳамма одамларнинг диққатини унга қаратар эди. Токи улар ўша муфтийларга ўз саволларини берсинлар ва диний масалаларда уларга эргашсинлар. Баъзида халийфа ўзи тайинлаган кишидан бошқаларни фатво бериш билан шуғулланишдан қайтарган. Бунга сабаб ҳар хил фатволарни эшитиб одамлар ҳайрат ва изтиробга тушиб қолмасликлари эди.  
Макка бўйлаб фатво беришлик Ато ибн Абу Рабоҳ билан Мужоҳидларга белгилаб берилган эди. Халифанинг жарчиси одамлар орасида юриб ана шу иккала имомлардан бошқа ҳеч ким фатво бериш билан шуғулланмасин, деб жар солиб чиқар эди. (Ибнул Имоднинг "Шазаротуз заҳаб”и 1\148 га қаранг.) Узоқ  замонлар   маккаликлар мана шу иккала имомнинг мазҳабига амал қилдилар. Ато ҳам, Мужоҳид ҳам ва улардан бошқа имомлар ҳам халийфанинг бу ишига эътироз билдирмаган ва ҳеч бирлари одамларни айнан битта имомнинг мазҳабини ушлаб олишдан қайтармаганлар ҳам.
Баъзи одамлар Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг фатволаридан қаноат ҳосил қилганлари учун ана шу буюк саҳобадан бошқасидан фатво сўрамаган, ундан бошқасига савол ҳам бермаган. Ибн  Аббос ёки бошқа саҳобаларнинг одамларни бу ишдан қайтарганлигини ва шуни деб ўз шеригини гуноҳкорга чиқарганлигини бирорта олим билмайди.  
Ироқликлар узоқ вақт ибн Масъудни, ундан кейин унинг шогирдларини ўзларига муқтадо қилиб унинг  мазҳабига риоя қилиб яшадилар. Аҳли илмлардан ҳеч бири уларнинг бу ишларига эътироз билдирмаган. Шунингдек ҳижозликлар ҳам шуларга ўхшаб Абдуллоҳ ибн Амрни ва унинг шогирдларини ўзларига муқтадо билган ҳолда ҳадис мазҳабига амал қилиб яшадилар. Аҳли илмлардан ҳеч ким уларнинг ана шу ишларини қоралаган эмас.
Миллионлаб одамлар –авомлар, мутааллимлар ва фақиҳлар,-  тўртала имомларнинг мазҳабларини ўзларининг мазҳаблари деб қабул қилганлар. Ҳар ким ўзи истаган ё осон деб билган ёки ўзи яшаётган юртга яқинроқ бўлган мазҳабни танлаган. Табақот китобларида уларнинг таниқли ва машҳур олимларидан минг-минглаб одамларнинг исмлари қайд этиб қўйилган. Ана ўша исмларни Субукийнинг "Табақотуш-шофеъийятул-кубро”сида, ибн Ражабнинг "Табақотул-ҳанобила”, сида,  Бурҳонуддийн Маданийнинг "Табақотул-моликийя”сида ва Ҳофиз Қурашийнинг "Табақотул-Ҳанафия”сида ўқиб олиш мумкин. Ана ўшалардан ёхуд уларнинг имомлари ва устозларидан ҳеч бирлари  муқаллиднинг фақатгина битта мазҳабга амал қилиши жоиз эмас демаганлар!! Мана имом Заҳабий саҳиҳ далилдан воқиф бўлгач уни керагидек тушуниб етганидан кейин ҳам ўз имомига таассуб қилмаган ҳолда ўз имомларининг мазҳабларидан ажралмаган фақиҳларларнинг бу ишларини қувватлаб ва уларни мақтаб-мақтаб гапиради. "Зағлул-илми ват-талаб” китобида Заҳабий шундай ёзади:
"Моликий мазҳабининг фақиҳлари агар уларнинг қозилари ва муфтийлари (мусулмонларнинг) қонларини тўкишга ва (мусулмонларни) кофирга чиқаришга шошилмасалар яхшилик, иттибоъ ва фазилат узрадирлар..”. Сўнг: "Ҳанафий мазҳабидаги фақиҳлар агар найрангбозликдан, рибода ва закотни йўққа чиқариш масаласида ҳийла ишлатишдан саломат бўлсалар аниқлик, раъй, заковат ва моликийларга ўхшаб яхшилик  эгаларидирлар..”, дейди. Сўнг: "Шофеъий фақиҳлари энг ақлли ва динни энг яхши биладиган одамлардир. Зеро, уларнинг мазҳаблари муттасил аниқ ҳадисларга эргашмоқликка асосланган, имомлари эса ҳадис аҳлининг сарваридир, кўплаб фазийлатлар эгасидир. Бас, агар сиз, эй, одам, Аллоҳга ибодат қиламан,  ўзимдан жоҳилликни кеткараман деган мақсадда шу имомнинг мазҳабида  экансиз демак сиз яхши йўлдасиз...”. Кейин ҳанбалийлар ҳақида: "Ҳанбалийларга келсак уларда фойдали илмлар бор, бир сўз билан айтганда, уларда дин бор, улар бу дунёда озчиликдирлар. Одамлар уларнинг эътиқодлари  ҳақларида гапириб, уларни мужассимага чиқарадилар. Ваҳоланки, баъзи тасодифни ҳисобга олмаса, улар ўша сифатдан покдирлар. Аллоҳ уларни мағфират қилсин”.
Заҳабий ана шу мазҳабларнинг вакилларини ўз имомларига таассуб қилишдан, ҳар ким ўз мазҳаби ҳақида барча мазҳабларнинг ичида энг яхшиси деган эътиқодда бўлишидан қайтаради. "Сиз ўзингиз мансуб бўлган  мазҳабни энг афзал ва Аллоҳ таоло учун энг суюкли мазҳаб дея эътиқод қилманг. Чунки, бу нарсага сизнинг ҳам, сизнинг мухолифингизнинг ҳам  ҳужжатингиз йўқ. Балки, имомлар (раҳимаҳумуллоҳ)нинг барчалари кўп- кўп яхшиликлар узрадирлар ва улар тўғри топган масалаларида ўзлари учун иккита ажр, хато қилганларида эса битта ажр бордир”.   ("Зағлул-илми ват-талаб”нинг 14-16 саҳифаларига қаранг.)
Эй, холис биродар, тааммул қилиб кўринг: булар имом ибну Таймиянинг шогирди буюк ҳофиз Шамсуддин Заҳабийнинг гаплари. У киши тўртала мазҳабнинг фақиҳларини мақтамоқда, уларнинг ўз имомларидан динни ўрганишларини, уларнинг ижтиҳодларига амал қилишларини қўллаб-қувватламоқда. Уларни юқорида ўзингиз кўрган сўзлар билан мақтамоқда. Таассубчиликка кетиб қолмасликдан,  ўзлари учун аниқ бўлган очиқ ва тушунарли далилдан кўра имомнинг раъйини устун қўйишликдан огоҳлантирмоқда.
Булар ўша шофъий, моликий, ҳанафий ва ҳанбалий мазҳабидаги уламоларнинг табақотидир. Сизга тушунтириб ва изоҳлаб берганимдек, булар ўша тобеъийн ва саҳобаларнинг воқеъидир. Ана ўшаларнинг барчаси энг тушунарли  тил билан баён қилаяптики, модомики ана шу ишини Аллоҳ буюрган деб эътиқод қилмас экан, муқаллиднинг битта имомни ушлаб олиб фақат ўшанга тақлид қилишида зарар ҳам, гуноҳ ва ҳараж ҳам йўқдир. Зеро, биз ва барча мусулмонлар бундай ақидага рози бўлмаймиз. (Биз айтиб ўтган шунча гаплар саҳобалар, тобеъийнлар, табаъа тобеъийнлар ва улардан кейингиларнинг ичларида битта имомни ёки битта мазҳабни ушлаб бошқасига ўтмасдан амал қилган кишилар бўлганлигини, бошқасига ўзгартирмаган ҳолда битта мазҳабга амал қилишлик ҳеч бир таъқиқ собит бўлмаган аксинча, таъқиқнинг зидди, у ҳам бўлса саҳобалар, тобеъийнлар ва улардан кейингилар тарафидан шу иш қилингани собит бўлган шаръий иш эканлигини    кўрсатмайдими?  Шунча гапларга қарамасдан,- битта имомни ёки битта мазҳабни ушлаб амал қилишликни ҳаромга чиқаришлик бидъат ва динга қўшимча қилиш эмасми? Шунга қарамай шайх Носир орамизда бўлиб ўтган мунозара вақтида мазҳабсизлик бидъат эканлигиига, саҳобалар ва тобеъинлар ичида битта имомни ушлаганлари бўлган эканлигига бу китобимнинг ичидан далил -ҳужжат сўрайди.
Биз ундан: "Китобни ўқидингизми?”, деб сўрасак: "Иншааллоҳ, ўқидим”, деб жавоб беради. Бизлар эса "Иншааллоҳ” калимасини изоҳ учун айтдими ёки табаррук санаб айтдими, билмаймиз. Иншааллоҳ китобни ўқиб ҳам Ато ибн Абу Рабоҳ билан Мужоҳидларнинг бирор кимсанинг эътирозисиз Маккада фатво беришга таъйин қилинганликларида битта мазҳабга амал қилиш машруъ амал эканлигига ижмоъ бўлинганига далил топмабди.
    Иншааллоҳ китобни ўқиб ҳам ироқликларнинг Абдуллоҳ ибн Масъудда, ундан сўнг унинг шогирдларида намоён бўлган аҳли раъй мазҳабини лозим тутишларида ана шу лозим тутишлик шариатга мувофиқ эканлиги, унинг акси билан фатво беришлик  ҳаром эканлигига  бирорта далил топмабди. Ҳижозликларнинг Абдуллоҳ ибн Умарда, ундан сўнг унинг шогирдларида намоён бўлган  мазҳабини лозим тутишларида ҳам айни мавзуга далил топмабди!
    Китобни ўқибди-ю миллионлаб одамларнинг тўртта мазҳабни маҳкам тутган ҳолларида ўзларининг мазҳаблари деб қабул қилганларида юқорида ўтган ижмоъни қувватлайдиган, мусулмон одам муайян бир имомнинг мазҳабини лозим тутиши ҳаром ҳам, макруҳ ҳам ва диндаги бидъат ҳам эмаслигини қатъиян таъкидлайдиган далилни топмабди.  Албатта, унинг ана шу ёрқин далилларнинг ҳаммасини билмайдиган қилиб ўзини кўрсатиши, -шунга қарамай,- муайян бир мазҳабни ўзига мазҳаб қилиб олишни ҳаром деб ҳукм чиқариши динда асоси бўлмаган бидъатдир ва шунга асосан (мусулмонларни) мазҳабсизликка чақиришлик шариати исломияга таҳдид соладиган энг хатарли бидъатдир. Айниқса, кўплаб одамлар кўнгилларига келган ишни қилайверадиган  бўлиб қолган ҳозирги даврда.)



manbaa: islom.uz

DAVOMI BOR...

 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Ислам / Islomiy| Ko'rildi: 2704 | Joyladi: Abdullax| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Avgust 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2025 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.