
Муқаддас Ҳамидова: "Хайрулла амнистияга тушганига 100 фоиз ишонаман!"
Диний айбловлар билан 6 йилга қамалган журналист Хайрулла Ҳамидовнинг онаси ўғлининг авф этилшига юз фоиз ишонишини айтмоқда. Муқаддас Ҳамидовага кўра, Хайрулла Ўзбекистон президенти номига авф этишни сўраб ёзган мактубига "авф этилсин, аммо, якуний қарорни қамоқхона маъмурияти қабул қилсин", мазмунидаги жавоб келган.
- Ҳозир ички рўйхатлар тайëрланаяпти бу масалада. Ўша пакет документов, дейди. Ҳар бир қамоқхонадан амнистияга тушганларнинг фамилияси, ҳужжатлари келади. Ана ўша комиссия ҳал қилади. Тавсиянома бўлса, ўша вазирлик, суд нималар қўл қўйса, рози бўлса, ана ўшанда амнистияга қўйиши мумкин, дейди Суръат Икромов.