Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2011 » Iyul » 7 » Мусулмон уммати ўзини-ўзи йўқ қилмоқда...
Мусулмон уммати ўзини-ўзи йўқ қилмоқда...
03:03



Дунё харитасига назар ташлар экансиз, қотилликлар ва хунрезликлардан азоб чекаётганларнинг кўпи Ислом мамлакатларининг мусулмон аҳолиси эканига гувоҳ бўласиз.

Афғонистон, Фаластин, Ироқ, Сомали ва Покистонда хунрезликлар, қотилликлар,  вайронгарчиликлар ҳукмрон.  Исломий фирқалар бир-бирларини муртадликда айблашмоқда. У ер-бу ерда "хоин”ларнинг қони "ҳалол”лиги,  жаннатдан "маҳрум”лиги,  мусулмон жамоасидан ҳайдаб юборилишини эълон қилувчи фатволар ҳам пайдо бўлаётир.

Ислом миллатига нима бўлди? Тинчлик, дўстлик, биродарликда яшашга буюрган  шариат қонунлари қаёқда қолди? Бирор киши Буюк Яратувчининг: "Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” (Оли-Имрон, 105) ва "Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтирганлар, ҳеч шубҳасиз, оға-инилардир” (Ҳужурот, 10) деган ваҳийларига амал қиляптими?

Бирор киши Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом): "Бизга қарши қурол кўтарган бизлардан эмас” деган сўзларига эътибор беряптими? Бирор киши Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) "Сизларнинг жонингиз, молингиз ва шарафингиз ушбу Муқаддас шаҳарда ушбу Муқаддас ойнинг ушбу Муқаддас куни каби бир-бирингизга муқаддас бўлиши”ни тилаб қилган дуоларини эслармикин?

Дунёнинг бошқа халқлари ишлаб чиқариш, қурилиш, ижод, ихтиро ва кашфиётлар билан машғул бўлгани ҳолда нега Ислом уммати душманлик, фитнабозлик, рақобат, ўзаро муртадликда айблашларга кўмилиб кетди. Ислом олами жаҳон матбуоти ва телевидениесини мунтазам янгилик билан "таъминлаб” турибди.

Телевизор экранларида террор қурбонларининг пажмурда жасадларини, етим қолган болалар, тул аёллар, вайрона уйлар, портлатилган кўприклар, кули кўкка совурилган шаҳарлар, издан чиққан иқтисод, қўрқувдаги одамлар, қотиб қолган тараққиётни қайта-қайта кўраверамиз.

Уламолар, мусулмон давлатларининг арбоблари ва оқиллар нега сукут сақлашяпти? Бу қон тўкишлар қачонгача давом этади? Тарихнинг бу даҳшатли саҳифасини қачон ёпамиз? Бу телбаларча ўйин қачон барҳам топади? Қачон онгимиз ва ақлимиз ўзимизга қайтиб, яна меҳр-шафқат, тотувликка чорловчи, душманлик, нафрат ва ихтилофлардан қайтарувчи Қуръон ва Суннатга мувофиқ ҳаёт кечира бошлаймиз?

Ҳимоясиз одамларга ва айбсиз болаларга қарши қурол кўтарган қотилларда наҳотки заррача уят қолмаган бўлса?! Ахир Ислом ўлкаларида қашшоқлик, ишсизлик ва ҳақсизликлар каммиди? Кулфатларимиз устига янги бахтсизликлар ёғдираётган янги оқимлар етарли эмасмиди?

Дунё иқтисодий, ақлий ва руҳий тараққиёт билан банд бўлган бир пайтда бизнинг ўлкаларимиз ҳалок бўлганлар, мажруҳга айланганлар ва бедарак йўқолганларга аза тутиш билан овора. Истаган телеканалингизни очинг, унда мусулмон мамлакатларида содир бўлаётган ва ҳар қандай ақлни сўндирадиган, туйғуни ўлдирадиган ва юракни қиймалайдиган фалокатлар ҳақидаги янгиликларни эшитасиз.

Мусулмонлар яшаётган заминда содир бўлаётган фожиалардан қалбингиз музлаб кетади: йўлларда танасидан жудо бўлган каллалар, кўчаларда қон дарёси, ҳувиллаган масжидлар, ёндирилган уйлар, вайрона мактаблар, дорилфунун ва корхоналар... Наҳотки, бундай жиноятлардан қайтарадиган иймон ҳам, ақл ҳам, туйғу ҳам қолмаган бўлса?

Бу фожиали бедодликлар яна қанча давом этиши мумкин? Қачон муқаддас китоб оятларини рўкач қилиб, Ислом ерларида Ислом номи ила мусулмонлар қўли билан содир этилаётган қонли фожиаларга барҳам берилади?

Ҳар қайси томон диндош биродарига ҳужум қилиш имкониятини кутиб қуролланмоқда. Турли гуруҳлар Ислом байроғи остида ўз тарафдорларини ҳақ иш учун азобли ўлимга жўнатмоқда, уларга жаннат ваъда қилмоқда ва зафарга ишонтирмоқда. Айни пайтда "муртад”ларнинг қонини ҳалол санаб, уларга абадий лаънат ва дўзахни раво кўрмоқда.

Буларнинг ҳаммаси нафрат ғояларини сингдириш билан бирга олиб бориляпти. Бунинг таъсирида эса, жангарилик руҳида тарбияланган ёшлар истаган пайтда "муртад”ларни жазолашга тайёр туришибди. Улар ўз ҳамюртлари билан жанг қилишяпти ва ўз халқига қурол ўқталишга ҳам қодирдирлар.

Парвардигордан ушбу фожиаларни тўхтатишни, Ислом умматидан бу кулфатлар балосини кўтаришни, улар ақлини ўзига келтиришни, туйғуларини тирилтиришни ва Ҳақ йўлга йўллашни илтижо қиламиз.

доктор Оиз Қараний


 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 9918 | Joyladi: Abdullax| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:14

13. ali1212 (09:14 Yakshanba)
Биз бу мақоламизда ҳам айнан шу яъни “интернетда эҳтиёткорлик” мавзусини ёритмоқчимиз. Агар биз интернетда исломий сайтларни зиёрат қилишда хавфсизлик қоидаларига амал қилсак ва Аллоҳга озгина бўлса ҳам таваккул қила олсак албатта интернетда ўзимизни Ислом душманларининг тузоқларига туширмасдан бу сайтлардан етарлича маънавий фойдалар олишимиз мумкин. Ҳозирги кунда 5000дан ортиқ исломий ва жиҳодий сайтлар интернетда фаолият кўрсатмоқда. Лекин бу исломий сайтларнинг ва айниқса жиҳодий руҳга эга бўлган сайтларнинг баъзи бирлари Ислом душманлари тарафидан атайин тузилганлигини ҳамма ҳам билавермаса керак. Хўш бу сайтлар кофирларга нима учун керак? Албатта бу сайтларга кимлар қаёқдан кўпроқ кириб фойдаланаётганини билиш учун.

Фикримизни қувватлаш учун мисол келтирамиз. Яқинда Покистоннинг Банну шаҳрига филм ишлаш баҳонасида келган АҚШ Марказий Разведка Бошқармасининг 52 ёшли ходимаси Толибон мужоҳидлари томонидан асир олинди. Терговда маълум бўлишича исломни “қабул қилган” яҳудий Ҳадича Абдулқаҳҳор исмли бу ходима америкада бўлган чоғида Jihad Unspun номли сайтнинг администратори бўлган ва бу сайт МРБнинг махсус топшириғи билан бу сайтга кирувчиларни, ва шу йўл билан жиҳодга қизиқувчиларни аниқлаш учун фаолият юргизмоқда экан. Валлоҳу аълам.

Бу мавзуни кўтаришимиздан мақсад сайт зиёратчиларини кофирларнинг ҳийлаларидан қўрқитиш ва ҳаракатдан тўхтатиш эмас асло. Мақсадимиз мусулмон биродарларимизни яҳудийларнинг ҳийлаларидан огоҳлантириш ва эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда Аллоҳ йўлида ҳаракат қилишдан тўхтамасликка чақиришдир.
Абу Хурайра Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят киладилар. У зот дедилар: "Мўмин мўминнинг ойнасидир. Мўмин мўминнинг биродаридир. У биродарига зиён келтирадиган йўлларни тўсади ва унинг орқасидан ҳимоя қилади".

Шу билан бирга яна шуни эслатамизки Аллоҳнинг душманлари баъзи иймони заифлар ўйлаганчалик бутун дунё ва мўъминлар устидан тўла ҳукмронлик қиладиган даражада ҳийла-тадбирлар ишлаб чиқишга ва уларни амалда қўллашга қодир эмаслар.

“Аллоҳ ҳаргиз кофирларга (ҳақиқий) мўъминлар устидан йўл бермас!” (Нисо-141).

Ибнул Қоййим ёзадилар: "Кофирлар Ислом аҳли устидан тўла-тўкис ҳукмронлик қилиб турадилар, деган тушунчага келган киши Аллоҳ хусусида ёмон гумонга борган бўлади".

Агар биз интернетдан қуйида келтириладиган хавфсизлик қоидаларига амал қилган ва Аллоҳдан тақво қилган ҳолда фойдаланар эканмиз, кофирларнинг зарарлари бизга етмайди ва кофирлар ўзлари қазиган чуқурга ўзлари йиқиладилар иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
“Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам “макр” қилди. Аллоҳ яхшироқ “макр” қилувчидир”

14. Ukkosha (15:04 Yakshanba)
Alloh yahshilik b-n mukofatlasin!

12. omonillo- (20:24 Shanba)
ALLOH bizning uzimizni musulmon deb davo qilayotganlarning qolidan islom bayrogini olib bizdan yahshiroq ummatga berayopti YANI evropa musulmonlariga sharq musulmonlari ilmsizliklaridan FITNAGA BOTIB borayapti . FARZANDLARINGIZGA ANGLIZ TILI EMAS BALKI ALLOHNING SOZI QURRONNI ORGATING ana oshanda fitnadan uzoq buladi.va bizni kunimizga tushmaydi INSHA ALLOH.

11. ali1212 (13:05 Shanba)
Афсуслар бўлсинки, ушбу замонамизда “ҳаётга очкўз бўлиш” сифати кўпроқ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга умматликни даъво қилаётган аксар мусулмонларда яққолроқ кўринмоқда. Ушбу мусулмонлар ҳар қандай хўрлик, пасткашлик ҳисобига бўлса ҳам “яшасак бўлди” қабилида ҳаёт кечирмоқдалар. Яҳудий ва насронийларга тўла мутеъ бўлмоқдалар, уларнинг қонунларини, жирканч яшаш тарзларини қабул қиляптилар, пок мусулмонларнинг қонларини “яҳудий ва насронийлар”га тортиқ қилмоқдалар.
Замонамиздаги ушбу турдаги ғайрати ва ҳамияти заиф мусулмонлар Чеченистон ва Афғонистон мусулмонлари бошига ёғилаётган бомбаларни кўра туриб, “ҳикматдан иш олиб”, “сиёсатга амал қилиб” сукутни ихтиёр этмоқдалар.
Ушбу умматнинг ислоҳи умматнинг аввали бўлмиш салафи солиҳлар – саҳобалар, тобеъийнлар ва атбоут тобиъийнлар ҳаётига қайтишдан иборатдир

10. ali1212 (13:02 Shanba)
Bunaqa xar-xil yozuvlarga ergashmanglar,ko'zimizni kattaroq ochaylik.Islom,musulmonlar deb turib bizlarni shunaqa xatlar-davatlar bilan aldab tinchitishyapti.Musulmonlarni o'rtasida bunaqa fitnalar qo'zg'atishib Amerika,Rossiya,Isroil,natoga eshiklarni katta ochib berishyapti musulmonlarni qirish uchun

9. ali1212 (12:26 Shanba)
Bu UZCINEMA ijodkorlari xafa bo'lishmasinu,bular yo o'sha AMERIKA va ISROIL malaylarini sheriklari,yoki o'zlari nima xaqida davat qilinyotganini tushunmay chiqarishibdi.Allohimiz sizu-bizni kechirsin!

8. ali1212 (12:02 Shanba)
Allohdan qo'rqing,bidiat narsalarni tarqatmang!

7. MASTER1985 (06:59 Juma)
:( :( :( :( :( :( :( :( :( :( :( :( :( :(

6. muslima1111 (01:30 Juma)
***

5. muslima1111 (01:27 Juma)
***

4. amiin_87 (01:18 Juma)
Umuman ilmsiz odam ekanligi ko'rinib turibdi yozuvchini.Bugun musulmonman deganni 75%i o'sha garbliklar nog'orasiga o'ynayotgan bo'lsa.Yashashiyu yurish-turishini ularga o'hshatsa hattoki ismlarigacha o'sha kofir majusiylarga taqlid qilsa.Bunga o'hshagan dinni yahshi tushunmaganlar o'ziga o'hshaganlarni adashtiradi holos.Musulmonlikni davo qilib, ALLOHning buyruqlariga rioya qilmayotganlarning misoli huddi ustiga kitob ortilgan eshak misoliki- u o'zini ustiga muqaddas kitob ortilganligi bilan fahrlanadiyu lekin undan na foydalanadi va na uning buyruqlariga amal qiladi.O'z dinini yahshi bilmagan , unga amal qilmagan 75%ni yuqoridagiga o'hshash shayton malaylari osongina adashtiradi ha haqiqiy qoloqlik mana shundan keyin boshlanadi.Bu majusiy kofirlarning azaldan musulmonlikni davo qiladigan sodda kishilarni "UHLATADIGAN" hiylasi.Bular dunyo ostin-ustun bo'lib ketsa ham hech qachon musulmonlarga do'st bo'lmaydi.Ular o'zlarini oliy nasab sanaydi boshqalarni esa past sanaydi.Va hammani o'zlariga o'hshab yashashini hohlaydi.Qisqa qilib aytganda odamlarga yashashni o'rgatadi. Agar maydonda yakkama-yakka uchrab uning ostida qolsangiz yahshilab adabingizni beradi,qachonki siz o'zingizni o'nglab raqib ustiga chiqib olsangiz u sizga darrov musulmonlarni halimligidan,kechirimligidan,islomni kechirimlikka chaqirishidan gap ocha boshlaydi.Soddalar ularning gapiga ushib sal yumshashligi bilan yana ularning ustiga chiqib huddi dunyoda siz ko'rib turgan voqea-hodisalarni sodir qiladi.
Zakiy bo'laylik brodarlar , aldanmanglar!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

3. nozir (13:16 Payshanba)
ALLOHim BIZ ADASHGAN BANDALARINGNI TUG'RI YULGA BOSHLA ALLOHIM HAMAMIZNI IYMONLI MEHIR MUHABATLI INSONLAR QATORIDA QILsin AMIN

2. savash (09:32 Payshanba)
ASTAGFURULLOH
umatlar nafsining quliga aylangan
ROBBIM OZI TOGRI YOGA BOSHLASIN

1. sanamgina11 (09:16 Payshanba)
ASTAGFURULLOH
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Iyul 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2025 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.