Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » Iyun » 15 » Норасмий ҳисоб-китобларда қурбонлар сони 2600 дан ошди
Норасмий ҳисоб-китобларда қурбонлар сони 2600 дан ошди
20:18



15 июн куни Ўшнинг Ўн адирида яна камида 4 киши ўлдирилди. Бу ҳақдаги хабарни Озодлик Ўн адир шаҳарчаси маъмурий ҳудудий кенгаши раисидан олди. Шундай қилиб, норасмий манбаларга кўра, Ўш ва Жалолободда ўлдирилганлар сони 2608 нафарга етди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, 15 июн куни эрталаб эълон қилинишича, сўнгги тўрт кеча-кундуз ичида Ўш ва Жалолободда ҳаммаси бўлиб 171 киши ҳалок бўлган. Шу жумладан, Ўш вилоятида 128, Жалолобод вилоятида 43 киши ўлдирилган.

Лекин бу расмий маълумот фожеа кўламини реал акс эттирмаётгани аниқ кўриниб турибди.

Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева ҳам мана шундай фикрда.

15 июн куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида Ўтунбаева мана бундай деди: "Қирғизистон жанубида ҳалок бўлганлар реал сонини ҳеч ким билмайди”.

- Ҳар хил рақамлар айтилмоқда, масалан, 700 киши ўлгани тўғрисида гапирилмоқда. Бу маълумотларнинг барчаси реал бўлиши мумкин, чунки осиёча удумларга кўра, кўпчилик яқинларини вафот этиши биланоқ дафн қилади. Баъзилар суд-тиббий экспертизаси ўтказишни истамайди ва майитларни олиб кетиб қолади, деди Роза Ўтунбаева, деб хабар қилди  24.kg агентлиги.

Ўшлик мустақил журналистлар эса, маҳалла қўмиталари раисларидан олинган маълумотларга таяниб, мана бу рақамни келтирмоқда.

- Жалолобод Ўш бўлиб жами 2604 та.

Озодлик: Шу кунда 2604 киши кўмилган.

- Ҳа¸ деди исмини айтмаслигимизни сўраган ўшлик журналист.

Бу рақам ҳали култепалар остидан топилмаган ҳамда вазият ўта оғир бўлган ҳудудларда қолиб кетаётган жасадлар ҳисобига кўпайиши мумкин, деди 15 июн куни ўшлик журналист.

Ўш шаҳридаги маҳалла ва кварталлар бир неча ҳудудий кенгашларга бирлаштирилган.

Шаҳарнинг жануби-шарқидаги Ўн адир шаҳарчаси тўлалигича алоҳида бир ҳудудий кенгашдир.

Биз шу кенгаш раиси Солижон Худойбердиевдан талафотлар тўғрисида 15 июн куни сўрадик.

Солижон Худойбердиев: 11 июндан бугунга қадар 41 та бола вафот этди. Бари ëш йигитлар. Энг кичиги шу 15 ëшга кирган бола ҳам бор. Энг каттаси 45 ëш атрофидаги болалар.

Озодлик: Улар нимадан ҳалок бўлди?

Солижон Худойбердиев: Ўқдан ҳалок бўлди. Снайпер деган палакати бор экан. Шундан ҳалок бўлди. Бизнинг болаларда ҳеч қанақа қурол йўқ¸ бошқа йўқ. Ўзларини ҳимоя қиламиз¸ деб ëғоч таëқ кўтариб олишган. Уларда полностю қуролда. Армиянинг қуроли десангиз бўлаверади.

Озодлик: Аëллардан¸ болалардан ....

Солижон Худойбердиев: Аëллардан йўқ. Аëлларни энди у ëққа чиқармадикда. Улар уйдан чиқишмади. Фақат эркаклар "Шулар билан муросага келиб қолармиканмиз ëки таëқ билан қувлаб солармиканмиз” деган фикрда чиқдик. Лекин бунақа ўлим бўлади деган хаëлнинг ўзи йўқ эди.

Озодлик: Ўлган одамлардан нечтаси расмий давлат рўйхатига киритилган?

Солижон Худойбердиев: Уни билмайман лекин. Биз ўзимиз йиққан нима бу. Қаерга бўлса¸ сўраган ерга биз информацияни бераяпмиз.

Озодлик: Менимча¸ давлатнинг рўйхатидан ўтиш учун ўша майитлар моргга олиб бориб доктор хулоса ëзиши керак. Бу  41 киши шунақа қилинганми?

Солижон Худойбердиев: Йўқ. Улар фақат ўзимизнинг нимадан. У ëқдан медэкспертизадан ҳеч ким чиқмаган.

Озодлик: Бедарак йўқолганлар борми?

Солижон Худойбердиев: Бедарак йўқолганлар 14 та.

Озодлик: Яраланганларчи?

- Яраланганлар 91 та бўлди. Чочма ўқ билан ярадор бўлганлар бор¸ снайпер билан урган¸ оëғидан ярадор бўлганлар бор. Ярадор кўп¸ дейди Солижон Худойбердиев.

Ўш шаҳри Ўн адир мавзеи маъмурий ҳудудий кенгаши раиси Солижон Худойбердиев билан бу суҳбатни 15 июн, куннинг биринчи ярмида ўтказган эдик.

Тушдан кейин Ўн адирда ўлдирилганлар рўйхати яна камида 4 кишига кўпайди.

Солижон Худойбердиев: Охирги нимада ўлганлар мана 47 та бўлибди.

Озодлик: Эрталаб гаплашганимиздан бери ўлдими?

Солижон Худойбердиев: Ҳа.

Озодлик: Ким ўлдирди? Қанақа қилиб ўлдирди?

Солижон Худойбердиев: Боғларнинг ичида яна отишма бўляптида. Қабристоннинг орқа томонидада. Ўша ëқдан снайперда отяптида бу иплослар. Мана ҳозир у ëқ бу ëғи 45 та бўляпти.

Озодлик: Ҳукумат ўшаларга қарши куч олиб келмаяптими? Солдат олиб келмаяптими?

- Солдат бўлгани билан қарашмаяптида¸ тополмаяпти. Улар кетгандан кейин чиқяпти. Улар бекиниб ëтибдида. Улар келяптию бир қатор тариллатиб ўтиб кетяпти¸ дейди Солижон Худойбердиев.

Демак, шундай қилиб, 11 июндан 15 июн тушдан кейингача Ўшнинг Ўн адирида камида 45 киши ўлдирилди.

Солижон Худойбердиев билан ўтказилган суҳбатдан шу маълум бўлдики, мавзеда ҳалок бўлганларнинг биронтаси ҳам Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўйхатига кирмаган.

Ўн адирдаги вазиятни атрофлича ўрганар эканмиз, кенгаш раиси айтаётган рақамлар билан ўшлик мустақил журналистлар қўлга киритган маълумотлар ўртасида фарқ борлигини кўрдик. Журналистлар Ўн адирда 140 дан зиёд одам ўлгани тўғрисида айтмоқда.

Фарқ катта.

Хўш, қаердан пайдо бўлди ўша тафовут?

Бу масалага мазкур мавзу юзасидан қиладиган кейинги чиқишимизда батафсил тўхталамиз.

Ozodlik

1



2



3


 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Новости / Yangiliklar| Ko'rildi: 32925 | Joyladi: UzNews| Reytingi: 2.0/2 |
 
 
Barcha Izoxlar:5

5. lo-lo (08:03 Chorshanba)
rossiya qilsa nimaga aynan o'zbeklarni o'ldiradi i bunga qirg'iziston indamay qarab turadimi?

3. edik0099 (01:48 Chorshanba)
оллохим качон тугайди бу улдиришлар одамларга узин инсоф бергин

2. NeLya (22:27 Seshanba)
Qirgizistonni pod trebunal berib uzbey soy qirimida ayblash kerey ..bu faqat yuqorida utirganlani qolida ..

1. komilshoh (20:26 Seshanba)
BU JUDAYAM KOTTA POLİTİKA HAMMASİNİ RASSİYA KİLDİ. OLLOHİM OZİNG KORİB TURİBSAN KOFİR-HİRİSTİYANLARGA BALO OFATİNGNİ KORSATGİN EY HUDOYİM

4. mukammal (02:47 Chorshanba)
rasiyani ayblashni xojati yo'q
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Iyun 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.