Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2011 » Avgust » 29 » Ота онам учун укам қотили ва фохишаман
Ота онам учун укам қотили ва фохишаман
23:51



Исмим Мафтуна (ўзгартирилган). Оилада икки фарзанд эдик, мен ва укам Отабек (ўзгартирилган). Тўнғич фарзанд мен қиз бўлиб туғилгач, мендан кейин ўғил фарзандни узоқ кутишган. Чунки мен туғилгандан кейин онам циста бўлиб бола туғиш учун керакли бўлган бир аъзони олиб ташлашган, шунинг учун фарзанд кўриш эхтимоли жуда қийин дейишган.
Мен 18 ёшга тўлганимда онам иккиқат бўлди. Оила аъзоларим қувончини кўрсангиз эди. Фарқи йўқ эди ўғилми қизми. Шунинг учун атайин УЗИдан айтмасликларини сўрашган.
Ўғил туғилгач ота-онамни ахволини кўрсангиз эди.

Укам Отабек аллада азиз тўрвада магиз бўлиб ўсди. Оз вақт ўтмай онам яна касалланиб фарзандлик бўлиш учун керакли аъзо умуман олиб ташланди. Бир қиз бир ўғилимиз борку дея отам унчалик куюнмасада онам анча вақт яна фарзанд кўрмоқчи эканлигини айтиб сиқилиб юрди.

Укам чўмилишни жуда хуш кўрарди, ёз ойлари укам 2 ёшлар чамаси, ота онам мехмонга кетишди. Ваннада сув яримлатиб ўтказиб ўйинчоқлари билан қўйиб ўзим дугоналарим билан телефонда гаплашиб қолиб кетдим... Жим бўлиб қолганидан кирсам укам кўзларини катта катта очганча сув тагида тепага қараб ётибди. Оёқ қўлим музлаб қолган бўлса хам шок холатида миям ишладими тушунмадим тезда укамни олиб ерга ағдариб сувни чиқаришга харакат қила бошладим, танам дағ дағ титрайдию лекин тез тез харакатдаман.

Телевизорда кўргандек жон жахдим билан массаж қилиб хаво бера бошладим...бефойда..кўкара бошлади... қанча харакат қилдим бўлмади, шартта халатга ўраб ялангоёқ кўчага югуриб чиқдим, кўчада қўшниларим бир иктаси турибди мен жон холатда мошина йўл тарафга чопяпману ёрдам беринглар дея бақиравердим. Аввалига қўшнилар саросимага тушишди кейин болани жонсизлиги ва мени ялангоёқлигимни кўриб бирини эри энди келган эканми югуриб мошинасига қўлимдан тортиб ўтказди.
Шифохонага борсак кеч экан. Бутун шифохонани бошимга кўтариб дод солдим, илтимос бир нарса қилинглар дейман, бир медсестрани уриб кетсам денг нега жим турибсан деб...ох эсласам ўша пайтларни...(овози титрайди)..

Уйга келган ота онамни қўшнилар кўчаданоқ бўлган воқеа билан кутиб олишган. Мен бу орада шифохонада нима қилишни билмай телба бўлиб ўтиргандим. Онам кела солиб ура кетди. (йиғлаб юборади). Нималар бўлганини элас эслайман худди фильмдаги узуқ юлуқ кадрлар каби. Отам югуриб ўтди, бақирди, келиб нима қилдинг деб бақирди туртди сўкди...
Онам сен ўлсанг бўлмасмиди, асли кўролмасдинг укангни, у эркатой бўлганига бутун умр хасад қилиб келдинг хам деди..деди..деди..кўп нарса деди.
Йўқол лаънати кўзимга кўринма дегани аниқ ёдимда, чунки итариб итариб хайдаб бу сўзни бақириб айтаётганди. Ўғлимни нобуд қилдингми сен хам керакмассан деди...

Шок холатим аслида энди келганди. Уйғонармиканман десам бўлмадим, ростдан бўлаётганди. Ялангоёқ юравериб бир остановкага келиб йўловчилар кутадиган бекатдаги скамейкага чўзилиб ётиб ухлаб қолдим. Қаердан уйқу келди тушунмайман. Хеч нарсани билмай ухлабман. Уйғонганимда кечаси эди. Биронта одам келиб кимсан нимасан демайдия. Ўзимга қарасам рости кўчадаги лўлилардан фарқим йўқ, уйчи кийимда, ялангоёқ, сочларим тўзғиган...

Уйга ёки қариндошларим ёки дўстларимникига боролмасдим. Мен ўзимни қотил деб билардим. Сиз тушунмайсизда боролмасдим, осон гапириш лекин боролмасдим. Холатимни тушунтира олмайман, қайта кўчада туғилдим шу куни, тарихим ўчган кун шу куни эди.
Яна тентираб бозорга бориб қолдим. Ўша ерда оптовиклар қараб туриб, бир аёл келиб хайдай бошлади ўғри деб ўйлаб.
Йиғлаб юборсамда... Бир нарсани қайтаравераман тавба, уйга боролмайман хайдаманг, онам ўлдириб қўяди, укамни кўмиб келган хозир, мандан воз кечди яна нималадир гапириб додлаб йиғлаб ётибман хуллас.. Халиги хотин мендан бешбаттар шокда.
Секин четга олиб юпата бошлади, сотадиган растасига олиб бориб чой берди.

Ўзимга келиб воқеани гапириб бердим.
Уйингга бор пул бераман, юр олиб бораман хам деди. Кўнмадим. Майли юр бугун меникида қоларсан деб уйига олиб кетди. Ўзи хам квартирада турадиган тадбиркор аёл экан. Эртаси эрталаб оёғимга шиппак бериб бозорга олиб чиқди, иш билан чалғитай деган шекил ишлата бошлади. Бирга савдо қилдик.
Шу аснода унга қарашиб ишлаб кетдим. Бу орада неча маротаба мавзу очиши билан тутқаноғим тутиб додлаб йиғлашга тушаманде яна... Ўша психологик синиш бўлганди, ишонасизми яқинда шундан тузалдим. Қандай қилиблигини кейинроқ хозир этиб бераман.

Бир куни савдо қилиб турсам холамгиларни кўрдим, бозорликмас аниқ мени қидиришаётганини кўриб хам хурсанд бўлдим хам қўрқдим. Негадир мени қамашмоқчи деб ўйладимда. Шу фикр кўп турган уйга борсам онам мани милицияга бериб қаматади деб ўйлардим хам. Югуриб қочиб кетдим.
Холамгилар сотувчилардан мени сўрашган, лекин мен исмимни бозорда хаммага Наргиза дегандим, халиги хотинга хам албатта. Шунга халиги мен билан ишлаётган хотинга етиб боришмаган. Менимча убу ким танишлардан мени бозорда кўриб бориб айтишган бўлса холамгилар қайтаришни ўйлашган чоғи. Буни мен хозир тушунаман ўша пайтчи? Шок холатида юриб қаматишмоқчи дердим.
Эх...кечалари тушларимга укам кириб тер босиб уйғониб кетардим.
Ғирт рухий хаста бўлиб қолгандим, кунда кунора шундай уйғониб кетиб йиғлардим.

Квартирада биз билан бирга яна 2-3 бозорчи йигитлар яшарди. Шулардан бири мени кўнглимни ола бошлади, ярим кўнглим шартта уни мехрибонлигига учган шекил. Хуллас ундан иккиқат бўлиб қолдим. Буни билган халиги хотинни жахли чиқа бошлади, бошқа иш қидир менга энди боланг қолувди деб уришди. Хайдашга хайдамадию лекин ё болангни олдир ё туққунингча бошқа иш топ деди.

Мани "мухаббатим" эса қишлоғига кетганча йўқ бўлди. Мен эса сира бола олдиргим йўқ эди, пешона дедим. Бу орада халиги хотинни рахми келиб, туғадиган бўлсанг сенга яхши иш керак деб шахарнинг чеккароғидаги бозордан точка очаётганди, ўша ерга ўзимни қўйди.
Ишларим юришди. (савдо турини айта олмайман узр). Қорним чиққач ёрдамчилар ёлладим. Бу орада ўша ердан бозордаги таниш аёлларнинг икки учтаси билан квартира хам ижарага олгандик.
Туғруқхонага бориш ва хомиладорлик пайтидаги бир қанча нарсалар пайти келганида бошланди муаммо. Биронта хужжатим йўқ эдида.
Паспортимни қайта олиш ва хоказолар билан боғлиқ нарсаларни айта олмайману, лекин халиги хотин ёрдам берди. Таниш билиш қилиб хаммаси жойида.

Ўғил туғдим. Боламни қўлимга беришганида биринчи айтган сўзим "Отабек қайтиб келдинг а укам" дедим. Ишонмайсиз ғирт укамнинг ўзи. Хаттоки чап юзидаги каттагина холи хам худди ўша ерда.
Бир хафта йиғладим.
Исмини Отабек қўйдим. Йиққан пулларимга квартирада болам билан ўралашиб яшаб турдим, гохида боламни кўтариб бозорга чиқардим. Ўзимни хатоимдан кейин фарзандимни еру кўкка ишонмасдим. Тавба халиям укам деб биламан. Бир маротаба йўқотдим бошқа йўқотишим керак эмас дедим.
Болам кундан кунга ғирт укамдек катта бўляпти. Худди ўзи.
Икки ёшга етгач кўнглим махалламга тортадида.

Дугонамга қўнғироқ қилдим. Овозимни эшитиб телба бўлиб қолай деди. Уйида хеч ким йўқ пайти келишиб бордим. У махалламнинг нариги тарафида турарди, мени онам эса уни онаси билан қалин дугона бир-бирлариникига тез тез чиқиб туришарди.
Дугонамни олдига ўғлим билан кириб келганимда ранги оқариб кетди.

Вой Отабек...Вой деб қотиб қолди.

Хаммасини гапириб бердим. У хам.
Кетганимдан кейин онам хам отам хам телбанамо бўлиб қолишган, фақат қариндошлар мени излашибди. Кейин бозорда кўрдик дейишган. Кейин фохиша бўлиб кетган хам дейишибди.
Ота онам бизга уни энди кераги йўқ деб кечворишибди. Онам халиям юм юм йиғларакан.

Дугонамга хеч кимга хеч нарса айтмаслигини илтимос қилдим, барибир ишонмадим ва бораман ўзим хозир айтсанг бўлмайди деганимдан кейин ваъда берди. Дугонам тикувчи уни ёнига хар хафта яширинча кела бошладим.
Бир куни ўғлим айвончада ўйнаб ўтирса онамни овозини эшитиб шартта беркиндим.

-Вой...вой болам... (онам Отабекни кўриб қолди). Отабегим қайтди...

Дугонамни ранги оқариб югуриб чиқиб онам телба бўлиб қолмасин деб бу дугонамни боласи ташлаб кетганди деб шоша пиша айтишга улгурди хамки онам Отабекни қучоқлаб қўйиб юбормайди. Стол тагидан нариги хонага мўралаб уларни кўриб йиғлайман...

Чиқолмадим.

Онам бир соат то дугонам онаси келмагунча кетмади. Отабекни қўйвормасди. Отабек хам жимгина худди танигандек ўтиради онам билан.
Исми Отабек эканлигини билгач эса умуман қўйвормайдида. Отамга ўша ердан қўнғироқ қила бошлади келинг Отабекни кўринг деб. Буёқда келиб улгурган дугонамни онаси хеч нарсани тушунмайди. Дугонам лабини тишлаганча жим. Онаси кимни боласи деб сўрайверади, қайси дугонангни деб.

Хозир деб хонага кириб эшикни ёпди.
Нима қиламиз? дейди.
Хозир отам келса тамом деб шартта югуриб чиқиб боламни олиб кўчага отилдим.

Тез мошинага ўтириб кетиб қолдим.

Шу билан дугонамга қўнғироқ қилмай қўйдим. Махаллага боролмайман. Бу воқеадан кейин хеч кимни рухий холати ўзидамас, менда хозир болам ўлиб қоладигандек, махаллага олиб борсам......тавба қилдиму худди онам ўчини олиб уни ўлдирадигандек ё мени қаматиб боламни суд орқали олиб қўядигандек.
Болам ўрнига болангни оламан дегандек.

Бошқа тарафдан ўша куни онамни кўриб роса соғинганимни билдим. Қийналиб кетдим нима қилишни билмайман. Ота онамни юзини шувут қилиб кўчадан орттирган бола билан махаллага қайтиш бир бўлса оилавий рухий холатимиз ва фарзандим ғирт мархум укамдек эканлиги яна бир муаммо.
Бир умр қотилман деган фикрда яшадим.
Яшаяпман хам.


Буёғига нима қилишни билмаяпман. Хозир Рамазон... борай дейману хаммаси чалкаш. Қўрқинчим катта. Қотилдек кутиб олади хамма.

Мафтунага ўз

manbaa:sayyod
 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 12198 | Joyladi: sher0083| Reytingi: 3.3/3 |
 
 
Barcha Izoxlar:23

23. (10:14 Chorshanba)
sizni hatoyiyiz juda ko'p ekan. sizga ota onayiz jahl ustida urushgan siz vaqtida uyiyizga qaytishiyiz kerak edi. ehtimol ukayizni o'limi hudodandir siz uni atayin qilmagansiz keyinchalik sizni kechirar edi siz ham ularni farzandisiz ular sizga ham yomonlik ravo ko'rmasdi

22. snaydir (04:49 Dushanba)
Siz bu yorug' dunyoga hafa bulish uchun emas,balki bu yorug' dunyoning qanday ekanligiga sababchi bulib kelgansiz!shuning uchun hech narsadan g'am chekmay uz maqsadingiz sari olg'a qadam bosing!ota onangizni ham unutmang hech qachon.Ota-ona hech qanaqa farzandiga yomonlik ravo kurmaydi.siz shuni yodda tuting va ota onangiz huzuriga borishga qaror qiling.ular bir farzandidan ayrilib g'am chekyotgan bulsa,ikkinchi farzandi haqida uylaydilsiz ularning jigarisiz.siz uyda yuqligingiz ham ularga juda katta azob beryapdi,sizni ham huddi ukangiz singari ustirgan.boring uyingizga va yaxshi hayot kechirishingiz tarafdoriman.

21. snaydir (04:40 Dushanba)
Siz tug'ringizda bir nima diyishim qiyin! xozir xamma uz fikiri bilan ish qiladi!Ota onangizga kelsang ular qanaqa fikirda ekanligini bilmayman.agar bilganimda sizga jon deb maslahat bergan bulardim!siz ota-onangizni oldiga uzingimas boshqa birontani junating va ularning qalbida qanaqa gapligini biling!ota onangiz sizni kutushayotgan bulsa ajab emas.Man odamlarning harakatiga tushunmayman hech ham.maning uylashimcha ukangizning ulimiga siz ayibdor emas.!ollohning uzi dunyoga keltirdimi uzu jonini olgan!qachonlardur ukangiz bilan kurishasiz.bu haq.dunyoda hech jonzot tirik qolmaydi !hamma uz vaqti bilan ketadi bu yorug' dunyodan.

20. sherka84 (19:41 Shanba)
vot chto ya tebya skoju but umnitsay i idi obratno damoy k roditelyam ok esli ne vernyoshsya damoy to eto budit esho odna oshibka v tvoey jizne ok a chto stoboy sluchilos eto vsyo istoriya to k etomu ty ne vinovata ok eto jizn jizne vsyo byvaet ok

19. opasniy (18:22 Dushanba)
hudoni holagani qazosi bu. lekin siz bir hato qildizmi boshqa takrorlamang. tavba qilib hudodan iltijo qiling. Ota onangizga kelsak ular oldiga borib baqirib urishsa ham oldin ulani eshiting lekin bunaqa bo'lishi qiyin. Siz ulaga bor haqiqatni etib kechirim so'rang ketib qoganizga. ukezga kesak hudo rahmat qisin. taqdiri azalda shu yozilgan. siz va ota onez hudoni sinoviga uchradila unga sabr qilib astoydil tavba qilib hudoni shariatini bajarib iymonda bo'sela qiyomatda ukez JANNATDA silani kutib yahshi joylarini tayyorlab turadi. farzandizni esa biron bir katta ilmli olim odam bilan maslahat qilin nikohsiz bolani hukmini chiqazib beradi. Ota onez albatta tushunishadi Hudoni o'zi hidoyat bersin silaga va hammamizaga qoganiga SABR va DUO maslahatim shu u yog'i sizga havola chunki hali vaqtiz tanlash imkoniz bor hayrligini so'rab tavakkal qilin/ agar Hudodan qo'rqsez O'ziga ishonin O'zidan so'ren........... Amin.

18. k1990 (18:10 Payshanba)
NIMA BO;LSA HAM TAQDIR BO'LAR IW BOLDI AGAR UYGA QAYTMASANGIZ BIR UMR AZOBLANIB O'TASIZ NIMA BOLSA HAM OTA ONA SIZNI KECHIRADI O'SHA VAQT ULAR HAM O'ZIDA EMAS EDILAR ENDI O'GILLIK BOLIBSIZ SHU O'GLIZ BILAN OTA ONEZI HURSAND QILING SHUNI BILING KI NIMA BOLSA HAM U SIZI OTA ONEZ ULARGA JABR QILMANG O'ZINGIZNI O'YLAB OLLOHGA TAVAKKAL QILING O'ZI QO'LLAYDI

17. jeje (18:15 Chorshanba)
tavba qildim, 2 yosh bolachani ozini yolgiz vannani ichida qoldirganiz sizzi kotta hatoyiiz. Osha kuni togri uyga borishiz keragidi, sizzi fohisha deyishlarigayam oziz sababchisiz, albatta siz uyga borishiz kere, uyga bormasez kochada hor bolasiz, ota-onezga achchiq qimenda tez borin uyga,,,ota-onani yuzini erga qaratgan farzand bolasidan tortadi

16. bek1984 (15:02 Seshanba)
singlim siz uzizga tugri busez buldi siz qotilmasiz hayotda har narsa buladi bunga siz sababchimasiz har bir insoni umrini yaratgani uzi belgilab quygan men sizga jon deb yordam berishga tayorman olisda bulsam ham

15. ANTISTRESS (23:39 Dushanba)
SIZGA SHUNCHA PAYTDAN BERI YORDAM BERIB KEVOTGAN AYOL BIRINCHI BORIB OTA-ONANGIZ BILAN GAPLASHIB, HAMA NARSANI TUSHUNTIRISHLARI KEREK. UNDAN KEGIN OTA-ONANGIZNI REAKTSIYASIGA QARAB UYGA QAYTISH QAYTMASLIK MASALASINI O'YLAB KURISHINGIZ KEREK. AGAR BO'LIB O'TGAN VOQEA HAQIQAT BO'LSA, JUDAYAM ACHINARLI.

14. sparrow02 (20:00 Dushanba)
Avvalom bor juda ham achinarli tarzda afsus!Aslida siz sizga yordam bergan opa birinchi uyga olib boraman deganda borishiz kk edi.Adashmasam hech qaysi ota-ona (aynan uzbeklar) farzandini yomon bulsin demaydi.Lekin biz farzandlar ota-ona bulmasdan turib unaqa his tuyguni tushuna olmaymiz.Hafa bulmangu sizni ishingiz juda notugri bu esa kurgan kurguliklaringiz sizga hali saboq bulmagan kurinadi!Onagizni oldidan farzandizni olib qochgan farzanddan nimani ham kutsa bularkan.Sizga oqilona maslahatim ota-onagizi oldiga qayting,ularni qilgan yaxshiliklarini biz bu dunyoda hech qanaqa narsa bn tenglashtira olmaymiz.Jannat onalar oyogi ostida, insonlar!
Adashmasam bu maqolani siz yozmagansiz chunki bundagi yozilgan suzlar har qanaqa odami qulidan kelavermaydi bu maqolani faqat hoyotni tushunib yetgan uqimishli odamlarni qulidan keladi yoki bulmasam shu portalni uzi saytga tashrif buyuruvchilarni e`tiborini jalb etish un chiqargan.Hammadan uzr surayman.
Kirib kelayotgan Ramazon hayiti muborak bulsin yurtdoshlar!(AQSHdan)

13. ussamir (19:13 Dushanba)
men silarga bir qisqa haqiqatni aytib beraman. balkim ko'pchiliklaring eshitgandirsilar. bir odamni peshonasida biror narsa ustiga tushib bosib qolib o'lish yozilgan ekan. bu narsani bu kishi qayerdandir tushidami aniq bilmiman tez orada bir narsa bosib vafot etishini ko'ngli sezib qopti. o'sha soatdan boshlab mustahkam uyda o'zini judayam himoya qilib yahshay boshlabti. oradan vaqt o'tib tovoqda osh yevotgan paytida tovoqdagi osh qo'liga qulagan shu odam shu yerda jon bergan. peshonaga yozilganidan hech kim qochib qutulolmedi. aytmoqchimanki agar ukezi peshonasida suvda vafot etish yozilgan bo'lsa, onez ukezga suv ichiryatgan paytdayam vafot etishi mumkin edi. yahshisi bolezi qo'rqoq otasini topishga harakat qiling. u yam bolasini ko'rgisi kelaru agar erkek bo'lsa.

12. NuRbek_NuR (15:03 Dushanba)
kichkina guno ketidan kattasini yitaklaydi ALLOH mehribon zod kechiruvchi rahmli zot shu kungacha qilgan ishizdan tovba qiling surang ALLOH beradi shu kungacha qilganlarizga afsuslanasiz lekin bundan bu yogiga qiladigan ishiz uchun bir kun kelib yana afsuslanib yurmang bu kunlar ganimat qayting ota onayizni roziligini oling hizmatini qiling bu kunlaram omonat hatto sher ham bolasiga mehribon ular insonku aqil egalariku sizni kechirishiga inshaalloh ishonaman ota onayizni boshqa qiynamang

11. hojiakbar8008 (14:50 Dushanba)
sinim siz ordam kerak bosa hojiakbr1987@mail.ru shu bola bn gaplashin uzur man u bolani nomiga saet ochkaman shu inson kopchlika yordam beradi siz xam iltmos qilib korin juda yaxshi inson sinim

10. korabek (14:24 Dushanba)
salom kotta maslahat : avalom bor siz hechkim emasiz , yani na kotil na fohisha. Siz aebdor emassiz ......... takdir ekan ......... ota-ona rozi hudo rozi,.......... deishadi shunig uchun ota-onangizni bagriga kaeting i hammasini tushintirib bering . men uelaemanki ota-onangiz sizni tushinadi hudo hohlasa sizga duo kilib turamiz kaeting i uzingizni aeblamang hudo ommadingizni bersin

9. setora (13:20 Dushanba)
avvalam bor assalom alaykum Maftunahon kecha bu hatni ukib kechkurun bilan yotolmay chikdim tasirlandim juda huddi kinoday bulibdi sizga juda ogir bugan bulsa kerak tasavur kilish kiyin iloyim hechkimni boshiga tushmasin siz uzi boshida hato kilibsiz yani bozorda holangiz yurganda gaplashish kerak edi kurkmasadan undan kura kamalganiz yahshi edi chem kuchama kucha yurib uzizni sotib tugri hafa bumen ha mayli bulib utdi hozir orkaga karamang ota ona kerak hammamizga ular kechiradi bir marta borib shu bayramda kuring yeb kuyishmaydi sizni kamatadigan busaydi avvaldan kamatardi gapimga liring boring va uzr surang ota ona kechirimlidir keying bizga javobini yozasiz degan umiddamiz haer

8. abror55 (11:55 Dushanba)
:( :( :(

7. sakina-muslimka (09:16 Dushanba)
uyga qayting siz ham ona ekansiz,ota-onangizni yahshi tushinasiz!!!

6. Chehron (08:54 Dushanba)
uyga qaytin indinga ulug kunlardan biri Ramazon Hayiti shuni uchun uyizga qaytin hammasi yahshi buladi.Ollohim hammaga sabr bersin shularni qatorida bizu sizlarga ham albatta uyga qaytin va iloji bulsa keyingi hayotiz tugrisida albatta javob yozin deb Tojikistonlik Akayiz hayr.

5. nodirello (04:53 Dushanba)
Yaxwi qiz Ismim Nodir (24 yoshman) man Amerikada turaman agar imkonim boganda ozim sizni ovorib kelardim ota- onangizni uyiga afsuz Amerikadaman iloji bolsa ota-onangizni oldiga borishdan oldin usha holangizni oldiga boring va kegin birga borila. Agar hozir bormasez oziz endi 23ga chiqqan qizsiz kamida hisolab chiqishim boyicha hayotiz oladiku.hayot bir martda beriladi va u hayot ota-onangizga ham bir martda berilgan shuning uchun Gulichehra degan ayolni gaplariga qoshilaman ota-onangiz nima digan bosa ham uladan hapa bolmang albatta korgani boring va hudo hohlasa hammasi zor boladi Javob. Lekin albatta boring ota-onangiz buni oylavurib siqilib olishmasin. Boring uyga kutmang tegiga omasin kegin borimi bormemi digan vazmojnistam bomashi mumkin Allox ukezga shunaqa holam beribdi onangiz juda hursand boladi siqiliwla ketadi. Anu harib bola bn gaplashib yurmen u kayipini qilib ketti boldi....

4. abdullo2010 (03:53 Dushanba)
uyga qaytganingiz yahshi shu uluh roza oyida ota onangiz sizni albatta kachiradi

3. misterkim (03:46 Dushanba)
:( :( :( :( :( :( :(

2. mahsud86 (02:58 Dushanba)
Innalhamdulillahi robbil alamin BUlarning hammasi Allohni yahshi tanimaslik yoki Alloh va rosulga itoat qilmasikninmgoqbati Alloh subhanahu vataolo kalomi da nimani buyuribdi bu oziga foyda nimadanqaytaribdi bilinki bu ziyon Ukasini vafotiga sabab bolgan bolsa shundayoq allohga qaytib tavba qilib duo birla u ning ozidan Odamlardan emas yordam yolgizni yori Allohdir Undanham zinodan topgan farzand endi undanda dahshat faqat va faqat Allohga tavba qiib yiglash k-k Holiq turib mahlqqa itat qilmaslik k-k Alloh ohlasa oziham ota onasiham kechirur insha ollo.

1. gulichehra (02:35 Dushanba)
Mani sizga maslahatim uyga kayting hali ham kech emas, ota onangizga ukangizni va sizni yokotishlik kotta musibat,endi bogan ish bopdi,agar oylangizni Islomdan habari bolganda bunday korgilikni tagdirdan deb oylagan bolar edi va siz ham boshkacha tarbiya korgan bolar ediz.Ota onagiz sizni kechiradi va kechirib ham bolgandir uziz ham Onasiz onangizzni ahvolini koribsiz, togri gapni eytingda uyga kayting farzandingizni korib ular yana hayotga kaytadi, agar sizni ular komatmokchi bolganda edi sizni alakachon topib kamatishardi ularni unday niyatlari yok kalta oylamang mana kalta oylab boshingizga nimalar tushdi kocha hayotini tashlang uyga kayting, agar hozir kaytmasangiz ota onangizga bir narsa bolsa hamma sizni ukasini, ota onasini kotili manshu kiz deb bir umir tana malomatga kolib ketasiz, yahshisi uyga kayting ular albatta sizni kechiradi
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Avgust 2011  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2025 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.