Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сиймоларини карикатура орқали мазах қилиб, дунё мусулмонларининг қахр ғазабига учраган Даниялик карикатурачи рассом Курт Вастергаард, ўз уйида чиққан ёнғин туфайли халок бўлгани хақида www.zimbio.com веб сахифаси хабар тарқатди.
Веб сайт, ушбу шов шувли хабарни Саудия Арабистонида нашр қилинадиган газетанинг биридаги хабарга асосланиб берганини ёзади.
Дания мулозимлари бу воқеани иложи борича оммага етказмасликка уринаяпти, чунки ёнғин чиқиши
анча сирли бўлиб, кўп хонадонли уй ичида фақат Курт Вастергаард нинг уйигина бу ёнғиндан жиддий зарар кўрган.
Воқеа содир бўлган жойда ишлаган мутахасислар оловнинг бошқа хонадонларга ўтиб кетмагани сабабларининг тагига етмаяпти.
Воқеадан хабар топган http://www.siirtanket.net/ веб сахифасининг ёзишича, улар бу хабарнинг тўғри ёки нотуғри эканлигини аниқлаш мақсадида, Курт Вастергаард ишлайдиган Jyllands Posten газетасига сим қоқишган. Бироқ, газета ходимлари бу хабар хақида аниқ бир нарса дея олишмаган.
Бироқ, мазкур веб сахифа ходимлари, карикатурачи рассомнинг ёнғин ичида қолиб халок бўлгани тўғри эканлигини, Дания ахолиси ўртасида бу хабар шов шувга айланиб улгурганини, ва хатто, ўша ердаги Турк Жамиятлари воситасида бу хабарнинг тасдиқланганлиги хақида ёзишади.
Веб сахифага кўра, ёнғинни ўз кўзи билан кўрган гувохлар хам бор.
Курт Вестергаард ўзининг машъум карикатурасини 2005 йилда, Jyllands Posten газетида эълон
қилдирганди. Карикатура мусулмон оламининг ғазабини жунбушга келтирган, бир қанча мамлакатлардаги Дания элчихоналари олдида норозилик намоишларидан ташқари рассомнинг хаётига бир неча марта суиъқастлар уюштирилганди.
Радикал Ислом гурухлари Курт Вестергаарднинг боши учун 1 миллион доллар маблағ хам қўйишганди.
Шундан буён карикатурачи, полициянинг кучайтирилган химояси остида яшаб келаётганди.
yangifikr