QIRG'IZISTONDA HALQ CHIQISH QILDI VA ISYON KO'TARDI
19:20
6 апрелдан буён Қирғизистонда нима бўлаяпти? Жавоб аниқ: республиканинг қатор шаҳар ва қишлоқлари, пойтахт Бишкекда халқ кўчага чиқди, тартибсизликлар соат сайин авж олди.Қирғизистондаги бу исëн ниманинг оқибати? Қирғизистонда давом этаётган воқеалар ҳозирча нейтрал – "тартибсизликлар” деган сўз билан номланмоқда.
Эртага бу сўз "инқилоб” сўзига дўнадими, ёки "давлат тўнтаришига уриниш” деган айбловга айланадими – бу бугунги муҳорабада кимнинг қўли баланд келишига боғлиқ.
Бу эртага ёки индинга бўладиган гап.
Ҳозирча эса, оддий қирғизистонликлар ва мутахассислардан эшитганларимиз билан таништирайлик.
Қирғизистонда давом этаётган тартибсизликлар сабаби нимада, деган саволга жавобан улар, ҳам иқтисодий-ижтимоий, ҳам сиёсий сабабларни санаб ўтишди.
Қимматга тушган қимматлаган энергия
Ўшлик Умурзоқ ака "Электрни¸ телефонларни¸ бошқаларни қиммат қилиб¸ керосинга сув қуйиб ҳукумат айбдор бўлиб қолаяптида” деди.
Умурзоқ аканинг гапи ҳозирча тушунарсиздир. Унинг юртдоши Рустам Ахматохунов ҳам тартибсизликлар ҳақида гапирар экан, гапни электр қуввати нархидан бошлади.
- Электр ва иссиқлик қуввати учун нархларни кўтариш билан ҳукуматнинг ўзи бугунги воқеаларни қўзғаб қўйди, деди Рустам Ахматохунов.
Тартибсизликларнинг иқтисодий-ижтимоий сабаблари сифатида жалолободлик журналист Абдумўмин Мамараимов ҳам энергия масаласини тилга олди.
Ўтган йилнинг ноябрида Қирғизистон ҳукумати электр қуввати нархини жорий йил 1 январидан бошлаб 2 бараварга, июлидан бошлаб 5 бараварга оширажаги тўғрисида эълон қилди.
6 апрелдан буён давом этаётган норозиликларнинг дебочаси бир неча ҳафта муқаддам Норин вилоятида бошланган, норинликлар ҳукуматдан нархларни туширишни талаб қилган эди.
Кейинроқ ҳукумат норинликлар талабини қодиргандай бўлди, ҳатто президент Бакиев куни кеча нархларни ёзда яна кўтармасликка ваъда берди.
Москвалик минтақашунос таҳлилчи Санобар Шерматова ҳам энергия масаласи халқнинг кучли норозилигига сабаб бўлганини айтиб ўтди.
Чироқ пулининг оширилишига, баъзилар фикрича, балки, аҳоли чидаган бўларди. Агар оширганлар халққа тушунтира олса. Лекин халқ тушунтирувчиларга ишонмай қўйди.
Худди мана шу жойда тартибсизликларнинг яна бир муҳим сабаби юзага чиқади.
Қимматга тушган қимматбаҳо ваъдалар
Ўшлик Умурзоқ ака
- Мухолифатда ҳам хато бўлиши мумкин. Кўпроқ ҳукумат томонда. Ҳукумат элдан айрилиб қолганлиги¸ ўртадаги диалог йўқлиги¸ яна ўзи айтган оилавий бошқа-бошқалар бўлиб¸ дейди Умурзоқ ака.
"Ўзи” дер экан, Умурзоқ ака Бакиевни назарда тутаяпти. "Оилавий бошқарув”, дер экан, бундан 5 йил олдин Бакиевнинг ҳокимият тепасига "Акаевнинг оилавий бошқарувига қаршимиз!” деган шиор билан келганини назарда тутаяпти.
Рустам Ахматохунов Бакиев 5 йил аввалги ваъдаларига вафо қилмади, деган фикрни билдирди.
- Бакиевнинг ўзи халқни бир неча бор алдади, дейди Ахматохунов.
Озодликнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича таҳлилчиси Брюс Панниер ҳам тартибсизликларнинг муҳтамал сабаблари тўғрисида гапирар экан, "Бакиев президентликка сайлангач непотизмга йўл қўймасликка, ҳокимиятдаги амал курсиларини қариндош-уруғларига бўлиб бермасликка сўз берган берган эди”, деб эслади.
Худди шундай гапни москвалик таҳлилчи Санобар Шерматовадан эшитдик.
- Бакиев ҳукумати ва Бакиевнинг ўзи ҳокимиятга келгач¸ оилавий бошқарувга чек қўямиз, деган ваъдаларини бажармаяпти, деди Шерматова.
Маълумотларга қараганда, Бакиевнинг 6 укаси бор. Барчаси ҳокимият пиллапояларининг турли поғоналаридан жой олган. Бир укаси Давлат соқчилик хизмати бошлиғи. Ўғли Максим ҳозир эгаллаб турган лавозимида ваколатларига кўра, Бош вазирдан ҳам юқори туради, дейишади.
Умуман, тартибсизликларга фон бўлган сабаблар кўп, дейди жалолободлик журналист Абдумўмин Мамараимов.
- Сайтларнинг блокировка қилиниши¸ журналистларга бўлган давление – буларнинг ҳаммаси катта бир букет бўлдида. Ҳаммаси борда бунинг ичида¸ дейди Абдумўмин Мамараимов.
Яна бир савол: нима учун тартибсизликлар айнан 6 апрелда бошланиб кетди ёки
Қимматга тушган қурултой
Гап шундаки, яқинда ҳукумат президент Бакиевнинг ташаббуси билан Халқ қурултойи ўтказган, мухолифат ҳам 7 апрел куни вилоятларда муқобил қурултойлар ўтказишни режалаштирган эди.
Ҳокимият мухолифатнинг ўша акцияларини ўтказишга рухсат бермади ва боз устига уларнинг уюштирувчиларини таъқиб қила бошлади.
endi navbat karimovga uniyam shunaqa qilib xaydab chiqish kerak anavi ikki qanjigi bilan lekin bizi karimov otaxon osonlikcha chqib ketmasa kerak bunaaqa yashash xalqni joniga tekkan xamma kuchada qoldi
juda zor bolibdi ozi u ketish kerak edi Allohga shukr men juda hursandman yahshi odam emas edi natsiz edi u hamma narsalani kimatlatvordi misol nalog shu kabi narsalani Allohim endi undan yahshirogi kelishini soraylik birodarlar duo kilib turilar amin
yahshi ish bolmapti, bunday urush-to'polon bilan hech nimaga erishib bolmaydi, tinchlikki nima yetsin, yurtimizi doimo tinch, osmonimiz musaffo bo'lsin azizlar
Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!
Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.