Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2011 » Iyun » 3 » Дунёнинг охири борми? Рўзи маҳшар яқинми?
Дунёнинг охири борми? Рўзи маҳшар яқинми?
15:29






Дунёнинг охири борми? Ер юзида ҳаёт қачон тугайди? Рўзи маҳшар яқинми? Бу каби саволлар асрлар бўйи инсоният қизиқтириб келган. Ўтмишда бу кунни ҳатто аниқ санасигача айтиб берган "башоратчилар” бўлган. Аммо, уларнинг "каромати” ўзини оқламади. "Сўнгги кун” мана бир неча асрдирки, "орқага сурилиб” келмоқда.

Майялар ёлғон гаприганми?

Анча йил илгари Майяларнинг қадимий тақвими бўйича Ер юзидаги ҳаётнинг 2012 йил 21 декабрда ўз ниҳоясига етиши ҳақидаги башорат кўпчиликни саросимага солганди. Ҳатто бу ҳақда 2009 йилда америкалик кинорежиссёр Роланд Эммериз фнтастик триллер жанридаги бадиий фильм ҳам суратга олган. Хўш, нима учун кўпчилик бирданига майяларнинг қадимий тақвимига ёпишиб олишди экан? Гап шундаки, Шимолий Америка ҳудудида европаликлар келгунига қадар яшаб келган, қадимий маданиятга эга бўлган майя қабиласи вакиллари тузган тақвим айнан шу санада – 2012 йил 21 декабрда тугайди. Биринчидан дунёнинг охирини биргина шу тақвимга боғлаш ирим-сиримлардан бошқа нарса эмас. Иккинчидан айнан шу куни ҳаётнинг тугаши билан боғлиқ бирор бир илмий асос йўқ. Қолаверса, майя календарини гринвич вақти бўйичи Григориан календарига айлантириш натижасида айнан шу сана келиб чиққан.

Яқинда Калифорния университети профессори Жерардо Алдана ушбу тақвимни пухта ўрганиб уни григориан каленларига ўгириш асносида жуда катта чалкашликларга йўл қўйилганини аниқлади. Қолверса, Майя календарнинг ўзи ҳам у қадар катта астрономик аниқликка эга эмас. Шундай экан, қиёмат қойимни айнан ушбу тақвимга қараб "белгилаш” камида ақлсизлик бўлур эди, дейди Ж.Алдана.

Эйнштейн ҳам янглишган

Бундай башоратларни фақатгина сохта авлиёларганига эмас, балки дунё таниган олимлар ҳам илгари суришгани тарихдан маълум. Машҳур олим Альберт Эйнштей ҳамдаунинг ҳамкасби Хэлгуд уч йил давомида ёзишмалар олиб боришган. Эйнштейн Хэлгуднинг "Ернинг ўзгарувчан қатлами” деб номланган илмий рисоласига сўз боши ҳам ёзган. Хэлгуд назаориясига кўра, Қутб минтақасида муз қатламининг кўпайиб кетиши натижасида Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш цикли бузилади ва бу сайёрдаги ҳаётни издан чиқариши мумкин. Бошқача айтганда, Эйнштейн ҳам Хэлгуднинг бу фикрига қўшилган ва тасдиқлаган. Уларнинг фикрига кўра, ростдан қутбдаги муз қатлами қалинлашадиган бўлса, ўтган асрнинг охирларида Ерда аллақачон ҳаёт тўхтаган бўлиши кераке эди.

"Илоҳий тухум” сири

1806 йилда бутун инглиз матбуоти оёққа турди. Қиёмат қоим яқин. У яқин кунларда юз бериши мумкин! Бунга Лидс шаҳрида яшовчи бир аёлнинг товуғи сабаб бўлган. Шов-шувларга кўра, бу товуқнинг тухумларида "Исо яқин кунларда Ерга тушади”, деган битиклар бор экан. Қитзиғи, бу товуқнинг ҳар бир тухумида ана шундай ёзувларни ўқиш мумкин экан.Бу хабар бутун мамлакатга, ҳатто ундан ташқарига ҳам ёйилади. Башоратчи товуқни кўриш учун ҳар ёқлан одамлар оқиб кела бошлайди. Натижада аёлнинг уйи олдида катта навбат юзага келади. Товуқнинг эгаси бу "илоҳий” тохумларни қиммат нархда зиёратчиларга пуллар, мўмайгина чойчақа эвазига кароматгўй товуқни уларга кўрсатарди.

Аммо кутилмаганда, зиёратчилардан бири аёлнинг эри тухумларга қалам билан илохий битикларни битаётганини кўриб қолган. Шундан кейин нима бўлгани аён...

Фирибгар ковбойнинг издошлари

19 асрнинг 40-йилларида Американинг Янги Англия қисмида Уильям Миллер исмли ковбой охирзамоннинг аниқ кунини топганини эълон қилади. У Инжилни пухта ўрганиб ана шу хулосага келганини оммага маълум қилади. Унинг фикрича, дунёгнинг сўнгги куни 1843 йилнинг 21 марти ва 1484 йилнинг 21 марти саналари оралиғида рўй бериши лозим эди. "Аниқ ҳисоб-китоблар” сўгнгида Миллер бу санани 1843 йилнинг 23 апрели деб эълон қилди. Унинг кароматлари газеталарда босила бошлади. Кўпчилик-букдигни сотиб, хайрия ишларига сарфлади. Ниҳоят белгиланган сана ўтиб кетди ва Исо Масиҳэса, қайтиб келмади. Гарчи унинг тарафдорлари қаттиқ умидсизликка тушишган бўлса-да, аммо барибир уларнинг ихлоси сўнмади. Миллернинг издошлари ҳозир ҳам бор ва улар ўзларини Адвентистлар деб атайдилар.

"Шоҳидлар”нинг ёлғон шаҳодати

Қиёмат ҳақидаги ёлғон башоратлари Чарлз Тес Расселтомонидан асос солинган "Йеҳова шоҳидлари” таълимотини ҳам эсга солади. У23 адвентистлар диний оқимига қўшилди. Уларнинг фикрича, Исоэнди 1878 йилда зуҳур этиши, яъни дунё охирига етишикерак эди. Аммо, бу тахмин яна ўз исботини топмади. Ўз валломатларининг ваъдаси пучга чиққанини кўрган Чарлз бу оқимдан воз кечиб ўз таълимотига асос солди.

Рассел қиёмат қойим 1914 йида юз беражагини эълон қилганди. Аммо, ўша йили Исо Масиҳ ҳам зуҳур этмади, маҳшар ҳам воқеъ бўлмади. Ҳозирга қадар Рассел издошлари ўз чиқишларида қиёматнинг илк аломатлари 1914 йилдан бошланганини уқдириб келадилар.

Расселнинг издоши Резерфорд қиёмат қойимнинг иккинчи жаҳон уруши пайтида рўй беражагиниайтган эди..Аммо, бу каромат ҳам амалга ошмади. Резерфорддан кейин етакчиликни қўлга олган Конер қиёматнинг 1975 йилнинг ёз ойларига кўчирилганини баён қилган эди. У ўз тарафдорларини бу сафсатага шунчалик қатъийишонтирган эдики, расселчилар дунёи дундан умидларини узиб, бор мол-мулкларини сотдилар ва пулини тариқат ҳисобига ўтказишди. Не ҳасратки, қиёмат бу гал ҳам юз бермади.Бироқ, "Йеҳова шоҳидлари” ҳали ҳамон қиёматнинг яқин кунларда рўй беражагини таъкидлаб, одамларни йўлдан оғдиришга давом этишмоқда.

Ҳаливақт бор!

2012 йил афсонасини ҳисобга олмаганда, келажакдаги "қиёмат” санаси билан боғлиқ башоратлар ҳали анчагина бор. Италиялик олим Сабрина Сфорца Леонардо да Винчи асарларидаги яширинган код асосида сайёрамизнинг сўзнгги кунини аниқлаган. Унинг фикрича 4006 йил 21 мартда ҳаёт тугармиш... Хуллас, ҳозир ҳам бу борадаги башоратгўйли тўхтамаяпти. Мишел Нострадамус, Ванга, Никола Тесла, Влольф Мессинг сингари машҳур инсонлар ҳам маълум бир бир саналарни белгилашган. Хўш уларнинг қай бирига ишониш лозим?

Ҳеч бирига ишонманг!

Иймонлди, муқаддас динимизнинг мазмун-моҳиятидан хабардор ҳар бир инсон худди шу гапни айтган бўларди. "Қуръони карим”да ҳам бу борада кўп бора тўхталиб ўтилган. "Мулк” сураси 25-26 оятларда бу ҳақда шундай дейилади:

"Улар "агар ростгўй бўлсангиз, (айтингларчи, ушбу ваъда (Қиёмат куни) қачон бўлади?” дерлар. (Эй Муҳаммад, уларга)айтинг, "Қиёмат ҳақидашги билим) албатта Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен фақат огоҳлантирувчидирман!”

Шундай экан, бу ҳақда ҳар қандай бахс-мунозаралар ўринсиз. Ваҳимага, саросимага берилмаслик лозим.

...ва ҳокао!

*Мормонлар сектаси асосчиси Жозеф Смит ҳам 1835 йилда орадан 56 йил ўтиб, қиёмат бошланишини ваъда қилганди. Белгиланган муддат ўтди ҳамки, унинг каромати амалга ошмади. Хайриятки, унинг ёлғончилиги фош бўлган дамда унинг ўзи ёруғ оламни тарк этганди.

*1881 йилда астрономлар тез орада Ер Галлей кометаси билан тўқнашиб кетишини хабар қилишади. Йўқ, хайриятки, бу комета ҳам Ерни четлаб ўтди.

*1980 йилда америкалдик рухоний Пат Робертсон телеэкран орқали чиқиш қилию 1982 йилда охирзамон бошланишини эълон қилади. Аммо, 1982 йил ўтиб кетганига ҳам салкам 30 йил бўляпти.

*1997 йилда НАСА вакиллари ерга Хейл-Бопп кометаси яқинлашиб келаётганини маълум қилди. Сан-Диегодаги "Осмон Дарвозаси” сектаси эса, бу кунни янада "аниқлаштиришди: 1997 йил 26 март! Худди шу куни сектанинг ҳамма аъзолари ўз жонларига қасд қилишди. Аммо Ер жойида турибди.


 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Новости / Yangiliklar| Ko'rildi: 7287 | Joyladi: M_A_T_X_X_X| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:6

6. rahimjon21 (21:52 Seshanba)
салом хамага инсонлар уч нарсани билмайдилар факат у оллохга айон чакалок качон тугилиши ва инсон качон бу ёруг оламдан утиши ва киёмат коюум качон булишини

5. JEK-77 (12:53 Seshanba)
EEBE FAROSATSIZ ARZIMAS BIR TOM4IDAN YARALGAN AQLI ZAIF INSON ALLOHNI IWIGA ARALAWOLMISAN QIYOMATNI ALOMATLARI HALI BULADI VA UNDAN KEGIN ALLOH UZI BIADI QA4ON BULIWINI KIM YOZGAN BUSAYAM ALLOHGA QATTIQ TAVBA QILSIN WOYAD AVF ETSA

4. ahliya (14:58 Dushanba)
assalomu-aleykum rahmatullohi va barakot, birodarlar ohir zamonni qachon bulishini kutib bahs munozara qilib emas, usha kunga tayorgarlik kurib yasheylik. u kunni qachon bulishini YAGONA ALLOHAdan uzga bilmaydi. u kun yaratganni uziga ayon, assalomu alaykum va rahmatulloh.

3. mahmudjon2000 (09:57 Dushanba)
Olloh hohlasa bugun,hozir yigishtirib olishi mumkin.Ollohu akbar.

2. ussamir (06:18 Yakshanba)
fan bo'yicha nasa kosmik kemasi yerni hizmat qilish yoshini 14 milliard yil deb belgilagan va yer 13.7 milliard yilini yashab bo'ldi degan. bu degani fan bo'yicha yana 300 million yilimiz bor degani. bularni hammmasi tahminiy. aniq vaqtni faqat hudo biladi.

1. basit (19:33 Juma)
Olloh biladi kachon kiyomat buladi, u odamlar gaviraveradi Olloh buyukdir va hamanarsaga kodirdur>>>
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Iyun 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2025 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.