БИЛОЛ ҲАБАШИЙ
Билол ибн Абу Рабоҳ ҳабаш — қопқора танли, узун бўйли, бир оз букри, сочларига оқ
тушган, сийрак соқолли бир қул эди. Макка аслзодаларидан Умаййа ибн Халафнинг қули эди.
Умаййа Билолнинг мусулмон бўлганини эшитиб, қутуриб кетди. Ўзига қарам бўлган бир
одамнинг рухсат сўрамай, ҳатто у билан маслаҳатлашишни ҳам лозим кўрмай, динини
ўзгартирганига чидаёлмай колди.
— Чақиринг менга ўша ахлоқсизни!
Бир оздан сўнг Билолни унинг қаршисига келтирдилар.
— Муҳаммаднинг динига кирган эмишсан?!
— Ҳа, унинг динига кирдим ва ҳақиқий ҳузур-ҳаловатни ўша диндан топдим, — деб жавоб
қилди Билол мағрур қиёфада.
—Жуда соз. Аммо энди у диндан қайтасан!
—Асло!
—Тушунмадим.
— Дунё остинустун бўлиб кетса ҳам, бу диндан қайтиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайман!
Умаййа бошқа қулларига ўгирилди.
— Олиб боринг буни! — деди.
Билолни қамчи билан савалай кетишди. Ҳар зарба урилганда қамчи яланғоч баданида
узунузун из қолдирар эди. Умаййа шахсан ўзи бу қамчилашни назорат қилиб турарди.
Билол ҳар саваланганда:
— Аҳад!.. Аҳад!.. Аҳад!.. — дер эди.
Умаййа бир ишора билан савалашни тўхтади. У қулининг сўзларига қизиқиб қолган эди.
— Қамчилар сонини санаяпсанми? — деб сўради
киноя ила.
— Йўқ.
— Бўлмаса, нега ҳар қамчи еганингда «бир... бир...бир...» деяпсан?
— Оллоҳу аҳад (яъни, Оллоҳ бирдир) демоқчи эдим.
—Тушунарли. Бу сўзингдан қайтмагунингча ва илоҳларимизга сиғинмагунингча
153
калтакланаверасан.
Умаййа яна ишора қилди. Қамчи ҳавога кўтарилиб визиллар экан, Билолнинг:
— Ҳеч қачон... токи тирик эканман, мени бутларга сажда қилаётган ҳолда кўрмайсан! —
дегани эшитилди.
Қамчиларнинг вазиллаши давом этар, «Аҳад... Ахад.» сўзлари ҳам уларнинг зарбасига
ҳамоҳанг равишда такрорланар эди.
Умаййа қулига дағдаға қилди:
— Агар бирон марта секинроқ урганингни сезиб қолсам, сенинг ҳам абжағингни
чиқараман, билиб қўй!!!
Дарҳақиқат, у ҳазиллашмаётган эди. Неча қамчи тушганини Билол ҳам, уни савалаётган
дўсти ҳам билмас эдилар. Шунга қарамай Умаййа:
— Ур, яна ҳам қаттиқроқ ур! Ё қайтсин, ё ўлиб кетсин, дер эди. Юзида заррача
раҳмшафқат аломати кўринмасди.
— Билол ҳушидан кетди, эй Умаййа.
— Ур! Атайлаб шундай қилмокда.
Билол чиндан ҳам ҳушидан кетган эди. «Аҳад... Аҳад...» деган овоз ҳам эшитилмай қолди.
Беҳуш вужудга туширилаётган қамчи зарбалари энди из қолдирмай, Билолнинг елкасини
қора қонга белар эди. Нихоят, хоин бир жуфт кўздан қилинган «етар» ишораси билан калтаклаш
тўхтатилди. Умаййа муродига етган кишидай енгил тортиб:
— Шаробимни олиб келинг, — деб бақирди.
Иккинчи кун...
Ҳолдан кетган Билолни Умаййанинг қошига олиб келганларида, оёғида туролмас эди.
Умаййа хонанинг бир бурчагида турган бутни кўрсатди ва Билолга ишора қилди. «Қани,
унга сажда қилгинчи!» дегани эди бу.
Билол бутга яқинлашди. Умаййа енгил нафас олди. Ниҳоят одам бўлибди, деб ўйлади.
Унингча, демак, қамчилар зарбаси зое кетмабди... Билол бутга яқинлашдиДа, кучли бир нафрат
билан унинг башарасига тупурди:
— Сизлар илоҳ дейдиган бу бут ўзининг борлигидан Ҳам бехабар бир тоивдир! Сиз...
Ортиқ сўзга улгурмади. Умаййа саичиб бориб, жонҲолатда Билолни тепиб юборди. Билол
ерга йиқилди.
Яна қамчилаш... Билол қачонгача калтакланганини Ҳам фарқлай олмади. Аммо ҳушидан
кетгунгача «Аҳад... Аҳад...» дейишдан тўхтамади.
Умаййа маҳалласидаги болаларни чақирди. Уларга пул бериб, бўйнига арқон солиниб,
қўллари орқасига боғланган Билолни кўрсатди:
— Кўряпсизларми мана бу динсизни?.. Мана, сизга ота-боболарининг динидан қайтган бир
хоин. Вазифангиз — буни кўчаларда судраб тошбўрон қилши. Қани, бир ғайратингизни
кўрсатингчи, агар топшириғимни кўнгилдагидай бажарсаларингиз, яна пул бераман.
Қандай маза! Ҳам нул ишлашади, ҳам кўнгилхушлик қилишиб, бир динсизга жазо
бсришади!..
—Юр, қани, кўрайликчи, ҳой динсиз!
—Юр тезроқ, аблаҳ! Бирлари калтак билан Билолни калтаклаган, бошқа
лари бўйнидаги арқондан ушлаб тортқилаган ҳолда... бу ғаройиб ва ачинарли «томоша»
Макка кўчалари бўйлаб юракетди. Орқадан Умаййа:
— Дадил бўлинглар, болалар! Шундай қилингларки, динидан қайтганига пушаймонлар
есин! — деб бақириб қолди.
—Юр, қани, тангриларга тил теккизган бадбахт!
—Юр, хоин!
Бир гомондан ҳақорату калтаклар, иккинчи томондан Билолиинг тўхтовсиз такрорлаётган
154
«Аҳад... Аҳад...» деган сўзлари бирбирига қоришиб кетди.
Чекилаётган бу азиятлар Оллоҳ йўлида эканлиги, ҳар бир калтак маънавият оламидан
юксакларга отилган бир одим эканлиги ҳақидаги ишонч Билолнинг борлиғини қамраб олган
эди. Охири ўлим билан тугаса ҳам, абадий саодатга бошловчи йўлга кирилгани ва
илгарилаётганига бўлган самимий ишонч...
Кўчамакўча аёвсиз судралиб етказилган бу озору ситамлар кечқурун ниҳоясига етди.
Болаларга ваъда қилинган мукофот тарқатилди.
Эртаси куни кўчалар яна Билолни судраётган болаларнинг кўнгилхушлик масканига
айланди. Улар Билолни аямай урар, сўкар, устига тупурар эдилар. Билол сир бой бермасди.
Уларнинг «юрюр»лари унга: «Юр Оллоҳнинг розилиги учун», дея эшитиларди гўё.
Болалар кўчаларни айланиб чиққач, Макканинг ташқарисига йўл олдилар. Макка
водийлари бўйнида аркои билан судралаётган қора танли бир одамни ва уни савалайсавалай,
судрайсудрай олдига солиб ҳайдаб кетаётган болаларни ҳазин ва ғамгинлик билан томоша
қиларди.
Болалар бу одамнинг баъзан: «Бир... бир... бир..» деяётганини эшитишса, баъзан: «Яратган
зот бўлмиш Парвардигорингиз Номи билан ўқинг. У инсонни лахта қондан яратгандир. Ўқинг!
Сизнинг Парвардигорингиз қаламни (яъни, ёзишни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга
унинг билмаганларини ўргатди», деган тиловати қулоққа чалинарди.
Бир куни Умаййа ибн Халаф бу «томоша»ни ўз кўзлари билан кўриш учун келди. Болалар
бақирибчақириб Билолни ҳамон судраб юрардилар.
Болалар, тўхтанглар! — деди Умаййа.
Тўхтадилар. Каттагина бир тош келтиришни буюрди. Бу қоятош икки киши зўрға
кўтарадиган даражада оғир эди. Оч ва чанкрқ, неча соатлардан бери тинимсиз судраб юрилган
Билолни чалқанчасига ётқиздилар. Қўлоёқларини арқонлаб, икки томонига қоқилган қозиқларга
боғладилар. Шундан кейин ҳалиги оғир тонгаи кўтариб, Билолнинг кўкрагига қўйдилар.
Бу оғир юк остидаги Билолнинг тили оғзидан осилиб қолган, кўзлари косасидан чиққудай
бўлиб олайган, бўйин томирлари срилиб кетгудек бўртган эди.
Тагидан олов каби қайноқ тошлар баданини куйдирса, устидан қоятош босар, нафас
олишига тўсқинлик қилар эди. Бутун бу жабру ситамларга қарамай, Билол ҳамон «Оллоҳ
бирдир» дейишга уринарди.
— Хўш, қалай, ҳали ҳам Муҳаммаднинг динида қоласанми? Бу Умаййанинг овози эди.
Билол эса, бир гапни такрорларди:
— Оллоҳ бирдир, Оллоҳ бирдир...
Умаййа жаҳл билан тепиб юборди. Билолнинг буйраги ёрилиб кетай деди.
Қасам ичиб айтаманки, Муҳаммаднинг динидан воз кечиб, токи Лот ва Уззога сажда
қилмагунингча, шу аҳволда ётаверасан! — деб бақирди жазавада.
Аммо Билол ҳушидан кетган эди, бу гапларни эшитдими ёки йўқми — номаълум қолди.
* * *
Чўғдай қизиган шағал тошлар устига яна бир неча кун ётқизилди, ҳар куни, одатдагидек,
устига оғир тошлар бостирилиб қўйиларди.
Бир куни мана шундай қийинқистов ичида азобланиб, инграб ётар экан, ёнгинасида
шундай суҳбат бўлиб ўтди:
—Оллоҳдан қўрқмайсанми, эй Умаййа? Бу бечорага қачонгача азоб берасан?
—Уни сен йўлдан урдинг. Энди хоҳласанг, ўзинг қутқариб ол. Бўлмаса, амин бўлки, токи
ўлгунича қийнайман.
—Хўп, унда менинг таклифимни эшит: Қистос исмли бир қулим бор, хоҳлайсанми,
Билолга алмашаман.
155
—Розиман, ё Абу Бакр. Аммо бир шарт билан...
—Нима экан шартинг?
— Қистоснинг хотини билан қизи ҳам меники бўлади.
—Келишдик.
—Устига яна икки юз дирҳам пул ҳам берасан.
— Имонсиз экансан, Умаййа. Инсоф, одамгарчилик, фазилат деган нарсалардан зиғирча
ҳам йўқ экан сенда. Ўялмайсанми? Олдисотди шу билан тамом.
— Бўпти. Розиман. Бошқа шартим йўқ.
Ўша заҳоти Билолнинг устидаги оғир тошлар бир чсккага отилди. Арқон ечилди. Абу Бакр
қўлларини мададга чўзиб, Билолнинг туришига кўмаклашди. Биргаликда у ердан узоқлашдилар.
Ҳазрати Абу Бакрнинг Билолга айтган илк сўзлари шу бўлдики:
— Билол, Оллоҳ розилиги учун сени қулликдан озод қилдим. Шу дақиқадан бошлаб озод
ва эркинсан, —деди.
— Оллоҳ сендан рози бўлсин, ё Абу Бакр.
Абу Бакр ўзида йўқ шод ҳолда узоқлашиб бораётган Билолни кўзда ёш ила кузатиб қолар
экан, қалбининг тубидан отилиб чиқаётган ҳамду саноларини Буюк Мавлога арз этар эди:
— Оллоҳим, сенга минг шукрлар ва ҳамду санолар бўлсин. Шу онда Билолнинг ўрнида
мен азобланаётган бўлишим, аммо унингчалик сабр қилолмаслигим мумкин эди... — дерди.
Шу дамда Билол кўпроқ қувондими ёки Абу Бакрми — буниси фақатгина уларни яратган
Буюк Зотга аёндир. Қулларининг мезони бу қувонч даражасини ўлчашга етарли эмас. «Оллоҳ
розилиги учун бир қулни озод этган кишининг озод этилган қулнинг ҳар бир аъзосига муқобил
аъзолари жаҳаннамдан озод қилинади».
Бу илоҳий ҳукмга ноил бўлганларнинг энг устун, энг мукаммал намунаси бу дунёда Абу
Бакр бўлса, охиратда ҳам Абу Бакр бўлажакдир. Оллоҳ ундан рози бўлсин.
* * *
Абу Бакрнинг инсониятга ибрат бўларли савоб ишлари бугина эмас. Такдири илоҳий
Лавҳул Маҳфузда «Пайғамбарлардан сўнг келадиган илк қатор»га унинг исмини қайд этгандир.
Жаброили Аминни фиришталар ер юзига кузатиб колишди. Набийлар султонига Роббул
Оламиндан навбатдаги фармон келаётган эди.
Бир зумда Набийи Акрамни ваҳийнинг иси тутиб кетди. Нафаслари ёнларидагиларга ҳам
эшитиларли даражада чуқурчуқур чиқар эди. Илоҳий қудрат Саййидул Анбиё бўлиш
вазифасини юклаган ҳабибини ваҳий юборилган оламга олиб кирган эди.
Бир муддат ўтиб, нафас олишларининг секинлашувидан аён бўлдики, Набийи Акрам
(с.а.в.) ваҳий ҳолатидан чиқиб, ўзларига кела бошладилар. Пайғамбаримиз яна ўзлари яшаб
турган оламга қайтарилдилар. Муборак дудоқларидан навбатдаги илоҳий ҳукм бутун
покизалиги ва самимийлиги билан мўминларнинг қулоғига қуйила бошлади:
«Валлайли иза йағша...»
«(Борлиқни зулматга ўраб) келаётган кечага қасам, ёришиб кўринган кундузга қасам.
Эркак ва аёлни яратган Зотга қасамки, шакшубҳасиз, сизларнинг саъйҳаракатларингиз
хилмахилдир. Ана энди ким (ўз молдавлатидан камбағалбечораларга берилиши лозим бўлган
закот ва бошқа садақотларни) адо этса ва (Оллоҳдан) қўрқса ҳамда гўзал оқибатни (яъни,
жаннатни) тасдиқ этса, бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз. Энди ким бахиллик қилса ва
(ўзини Оллоҳ ҳузуридаги ажрмукофотлардан) беҳожат билса ҳамда гўзал оқибатни ёлғон деса,
бас, Биз уни оғир йўлга «муяссар» қилурмиз! Ва у (дўзахда) ҳалок бўлган вақтида молу дунёси
унга фойда бермас! Шакшубҳасиз, ҳидоят ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир. Шакшубҳасиз, охират
ҳам, дунё Ҳам ёлғиз Бизникидир. Бас, Мен сизларни ловуллаб ёниб турган оловдан — дўзахдан
огоҳлантирдим. Ўнга фақат (Ҳақни) ёлғон деган ва (имонэътиқоддан) юз ўгирган бадбахт
156
кимсагина кирур! Ўзи покдомон бўлиб, молдавлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган
тақводор зот у (дўзах)дан йироқ қилинур. Унинг ҳузурида — зиммасида бирон кимсага
қайтариладиган неъмат йўкдир, У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг юзини —
ризолитини истаб (молдавлатини сарф қилур). Ва яқинда (Парвардигори унга ато этадиган
мукофот — жаннат неъматларидан) рози бўлур» (Валлайл сураси, 1 — 21.)
Оллоҳ таолонинг таҳсину такдирига муносиб зот бўлишдек бир саодатга эришган Абу
Бакр (р.а.) хурсандлигидан кўзёш тўкарди.
Умар қўлидаги қамчини бир чеккага улоқтириб, пешонасидаги терларни артар экан, ўзи
анчадан бери калтаклаётган Лубайнага қараб:
— Ачинганимдан эмас, чарчаганим ва зерикканимдан тўхтадим, шуни яхши билиб кўй, —
деди.
Умар бежиз бундай демаётган эди. Отаси Хаттобнинг меросхўри сифатида унга отадан кўп
нарса мерос қолган, жумладан, жасорат, кучқувват, шафқатсизлик, сержаҳллик ва шу каби
хислатлар ҳам отамерос эди.
Лубайнанинг онаси Наҳдиййа ҳам айни тарзда калтакланаётган эди, ҳатто қамчи остида
эзилиб адо бўлаётган қизи Лубайнага ачинишга ҳам имкони йўқ эди.
Умар Лубайнани сўнгги марта «инсоф»га чақирди, яна рад жавобини олди.
— Хўш, Лубайна, ҳозир яна савлашимни биласанми? — деди тутоқиб.
Албатта. Қолаверса, бу калтаклаш сен чарчагунингча давом этишини ҳам биламан. Аммо
бу азобуқубатлар менинг имонимни янада мустаҳкамлайди, холос.
Яна қамчилаш бошланди.
Лубайна билан унинг онаси Наҳдиййа Умарнинг жориялари эмасдилар, қўшни бир бева
хотиннинг чўрилари эдилар. Умар ўша кўшнисининг ҳурмати юзасидан бу ишга қўл урган, гўё
эри йўқ бир хотиннинг ҳожатини чиқараётгандек ҳис қилар эди ўзини. Урганда ҳам аямасдан,
бор кучи билан урарди. Бир пайт жаҳли жазавага айланиб, қамчини бир четга улоқтирдида, қиз
бечоранинг томоғига ёпишиб, дағал панжалари билан бўға бошлади. Лубайна Умарнинг
қўлларини ўзидан итарар, бўғзиии бўшатишга уринар эди. Аммо унинг қаршилиги узоққа
чўзилмади, сал ўтмай заиф қўллар бўшашди, шалвираб тушди ва Лубайна ерга йиқилди.
Умар уни ўлиб қолган бўлса керак деган хаёл билан қўйиб юборди. Аммо ҳали ҳам
жаҳлидан тушмаган эди. Кўркув ва даҳшат ичида қизининг аҳволини кузатаётган онанинг
устига ёиирилди, уни ҳам бўғиб ҳушидан кетказди...
Орадан кунлар ўтди. Онабола бир куни қўл тегирмонида буғдойни ун қилаётган эдилар.
Хўжайинлари бўлмиш аёл тепаларида туриб олиб, бу шўрликларни ҳакорат этарди:
— Агар ота-боболаримизнинг динига қайтмайдиган бўлсаларингиз, сизларга кун бериш
йўқ. Ё ўлиб қутуласизлар, ё ўзларингга ўхшаган битта динсиз келиб сотиб олса...
Шу пайт ёнатрофларидан шаҳдам бир овоз янгради:
— Жуда соз. Мен уларни сотиб оламан! Гапираётган Ҳазрати Абу Бакр эди.
Савдо бир зумда тугади. Лубайна ва Наҳдиййа ўзларида йўқ хурсанд эдилар.
— Ишингизни та!нланг. Ҳар иккалангизни ҳам Оллоҳнинг розилиги йўлида озод қилдим.
Шу дақиқадан эътиборан эркинсизлар.
Чўрилар бир онда янги ҳаётга қадам босган эдилар.
— Ижозат беринг, шу ишимизни тугатсакда, сўнгра бу ердан кетсак.
— Энди бу ёғи ўзларишта ҳавола.
Ҳазрати Абу Бакр атрофини ўраб олган фаришталарнинг дуоларию Оллоҳнинг розилигига
эришган эди. Унинг ҳақига чин кўнгилдан ўқилган дуою илтижолар Мавлонинг юксак
даргоҳига етиб борган, энг мақбул дуолар қаторидан ўрин олган эди, инша Оллоҳ.
Онабола бу уйда чўрилик билан боғланган ва ҳурриятга эришиш билан натижаланган
сўнги ишларини тугатар эканлар, ҳам у золим аёлнинг, ҳам Умарнинг ғазабидан
157
қутулганликларига тинмай шукр қилар эдилар. Улуғ зот бўлмиш Абу Бакрнинг ортидан зўр
ҳавас ва миннатдорлик туйғулари ила узоқ вақт қараб қолдилар.
Расулуллоҳ (с.а.в) бир куни Каъбага яқин бир ерда намоз ўқиётган эдилар. Амр ибн
Ҳишом (Абу Жаҳл) чидаб ўтиролмади, нимадир қилиб бўлсада, жанжал чиКаргиси келди.
Асабий ҳолатда пайғамбаримизнинг устларига бостириб келди.
—Бундан кейин яна шу ерда намоз ўқиётганингни кўргудай бўлсам, ҳолингга вой! — деди
ваҳшат билан.
— Бордию қайсарлик қилсанг, қавмимни, қабиламни ёрдамга чақириб бўлса ҳам, бу ердан
ҳайдаб чиқараман!
Ҳолбуки, Расулуллоҳ (с.а.в.) Амр ибн Ҳишомнинг дўқпўписаси туфайли вазифаларини
тарк этолмас, намозни тўхтата олмас эдилар. Чунки у кишига вазифа юклаган, пайғамбар қилиб
жўнатган зот Амр эмас. Бинобарин, Муҳаммад (а.с.) уйларига кайтиб келганларида, Жаброили
Амин Жаноби Ҳақнинг саломини — навбатдаги ваҳийни келтирди. Бу ваҳий илк бор
туширилган бешта оятнинг давоми эди:
«Дарҳакиқат, инсон ўзини бойбеҳожат кўргач, албатта, туғёнга тушар — ҳаддидан ошар.
Албатта, ёлғиз Парвадигорингга қайтишинг бордир! (Эй инсон), бир бандани (яъни, Муҳаммад
алайҳиссаломни) намоз ўқиган вақтида (намозидан) тўсадиган кимсани кўрдингми?! Хабар
бергинчи, агар у (намоз ўқигувчи) ўзи Тўғри Йўлда бўлса ёки (ўзгаларни) тақвога буюрса, (уни
намоздан ва тақводан тўсган кимса ҳалок бўлмасми?) Хабар бергинчи, агар у (намоздаи тўсувчи
кимса Оллоҳнинг китобини) ёлғон деса ва юз ўгирса, албатта, Оллоҳ (унинг барча
қилмишларини) кўриб туришини билмасми?! Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан)
тўхтамаса, албатта, Биз унинг пешона сочидан — ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан
тутармизда (жаҳаннамга отармиз)! Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин. Биз эса,
азоб фаришталарини чақиражакмиз! Йўқ! Сиз унга итоат этманг ва Оллоҳга саждаибодат қилиб,
(У зотга) яқин бўлинг!» (Раҳмон сураси, 1—9.)
* * *
Бир куни сон жиҳатидан ҳали унча кўп бўлмаган саҳобалар суҳбатлашиб ўтирар эдилар.
Суҳбат орасида:
— Худо ҳакқи, қурайшликлар Қуръоннинг очиқ-ойдин ўқилганини ҳали бирон марта ҳам
эшитганлари йўқ. Биронбир мард йигит ўртага чиқиб, Қуръондан тиловат қилса, зўр иш
бўлардида, — дедилар.
Кичкина бўйли, озғингина бир одам отилиб чикди: Мана мен, мен тиловат қиламан! —
деди. Бу одам Уқба ибн Абу Муойтнинг собиқ қули Абдуллоҳ ибн Масъуд эди.
— Йўқ, у шундай бир одам бўлсинки, токи бошига бирон фалокат тушса, орқасида мадад
берадиган киши турсин, — дейишди.
— Мени Оллоҳ ўз паноҳида асрайди! — дея жавоб қилди Абдуллоҳ ва ўртага чиқди.
Масжиди Ҳарамга кирди. Баланд овоз билан аввал: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деди ва
«арРоҳману ъалламал Қуръон...» дея тиловат қила бошлади.
Одамлар орасидан:
— Нималар деяпти Ибн Умму Абд?
— Шошмай тур, эшитайликчи... — деган овозлар эшитилди.
Абдуллоҳ бор кучи билан бақириб Қуръонни тиловат қилар эди. «Меҳрибон (Оллоҳ)
Қуръонни таълим берди. У зот инсонни яратиб, унга (дилидаги мақсадини аён эта олиш учун)
баённи (нутқни) таълим берди. Қуёш ҳам, ой ҳам (аниқ) ҳисобўлчов билан (жорий бўлур).
Ўтўлан ҳам, довдарахт ҳам (ёлғиз Оллоҳга) сажда қилур бўйинсунур. У зот осмонни баланд
қилиб қўйди ва сизлар тоштарозуда туғёнга тушмасликларингиз, (яъни, ўзгаларга зулм
қилмасликларингиз) учун мезон — тарозуни ўрнатди. (Эй инсонлар, ўзаро олдиберди
158
муомалаларингизда) тўғри, адолат билан тортинглар ва тарозудан уриб қолманглар!..» (Алақ
сураси, 619.)
Ибп Масъуд ортиқ давом эттира олмади.
—Бу одам Муҳаммаддан ўрганган нарсаларини ўқиётган бўлмасин тағин?.. — дея
хавотирлик билан берилган саволга:
—Ҳа, гапингиз тўғри. Мен ҳозиргина тиловат қилган Қуръон оятларини бизга Муҳаммад
Расулуллоҳ ўргатдилар, — деб жавоб қилди.
Шу пайт бир тўда одам Абдуллоҳнинг устига бостириб кела бошлади. Уни ерга ётқизиб,
аямай дўппослай кетди. Бирмунча калтаклаб хумордан чикди шекилли, тўда уни ўз ҳолига
қўйиб тарқалди.
Ибн Масъудниг юз-кўзи шишиб кетган эди. Биродарларининг ҳузурига келганда, улар
нима бўлганини дарров сездилар.
—Биз мана шу аҳволга тушишдан қўрққан эдик, эй Абдуллоҳ!
—Менга ҳеч нарса бўлгани йўқ, — деди ибн Масъуд. — Мен улардан анча устун
эканлигимни аёвсиз калтаклаётганларида ҳам ҳис этиб турдим. Истасангиз, эртага яна уларни
Қуръонни тинглашга мажбур қилишим мумкин.
— Бас, етар энди. Сен зиммангга тушганини зиёда қилиб бажардинг.
* * *
Қурайшликларнинг оқсоколарию аслзодалари Маккада юзага келган вазиятдан ғоят
безовта эдилар. Ўртага чиққан ва кунданкунга мустаҳкамланаётган, тарафдорлари тобора
кўпайиб бораётган бу дин бир кун келиб бошларига бир бало келтиришидан, қўлларидаги
кучқудратдан ҳам маҳрум этиб, оддий инсонларга айлантириб қўйишидан қаттиқ қўрқа
бошладилар. Бу кетишда кечагина бир чақалик қадри бўлмаган қуллар, жориялар эртага
бошларига чиқиб, обрўэътиборли кишиларга айланишлари, улар билан тенг ва ҳатто устун
бўлиб кетишлари ҳеч гап эмас эди. Биров одам ўрнида кўрмаган Билол сингари, Ибн Умму Абд
каби қулларнинг, чўпонларнинг охиратда ҳавас қилса арзигудек мавқеларга эришиши ҳақидаги
миш-мишлар жуда кенг тарқалди. Шунинг учун темирни қизиғида бос деганларидек, ўз вақтида
бу офатнинг олдини олиш керак, деган хаслда эди 6у аслзодалар.
Валид ибн Муғийра бошчилигида ёши улуғроқ бир неча киши Абу Толибнинг эшигини
қоқиб келишди. Абу Толиб уларни илиқ кутиб олди. Иззатикром кўрсатиб, ичкарига таклиф
этди.
Бирпас у ёқбу ёқдан гаплашиб ўтирдилар. Сўнгра ган жияни ўртага чиқарган янги динга
бориб такалди.
— Жиянинг бизнинг илоҳларимизга тил теккизди. Уларни ҳақорат қилди. Бизнинг ақли
расо кишиларимизни аҳмокликда айблади. Акани укадаи ажратди. Фарзандни отага, қулни
хўжайинига душман қилди. Биз орамиздаги қариндошлик алоқаларига футур етмасин дея бу
муаммони ўзинг ҳал этишингни сўраб келдик. Кечаги кунгача яхшигина давом этиб келган
дўстлигимиз бузилмаса, деймиз, — дейишди.
Абу Толиб бир кунмасбир кун шундай бир йўқлов бўлишини, мана шундай бир таклиф
ҳам айтилишини биларди. Суюкли жиянига сўзи ўтадиган киши сифатида амакилари орасидан
уни танлашлари ҳам табиий эди. Абу Толиб улар кутгандек, «Сизларнинг динингиз менинг ҳам
динимдир, сизларнинг маъбудларингиз менинг ҳам маъбудимдир. Бу муаммо сизни канчалик
безовта қилса, мени ҳам шунчалик ташвишлантиради. Шу боис бу масалани менга кўйиб
бераверинг. Жиянимнинг попугини пасайтириб қўйиш менинг вазифам», демади. Зотан, бундай
дея олмасди ҳам. Ўрнига:
—Ҳақлисизлар, гапларингиз тўғри, — дейишдан нарига ўтмади. Булар шунчаки таскин
берувчи сўзлар эди, холос.
—Бу муаммони қанчалик тез ҳал қилсанг, шунчалик яхши бўлади, эй Абу Толиб! —
159
дейишди келганлар ва хайглпашиб чиқиб кетишди.
Иўлда боришаркан, ораларида бирлари:
— Нима дейсан, эй Амр? Хомуш кўринасан? — деб қолди.
Амр ибн Ҳишом қуруққина жавоб қилди:
— Нимага хурсанд бўлишим керак экан? Ахир, бу одам сизларнинг кўзларингизга қараб
туриб, ёш болани аврагандек авраб чиқариб юбордику? — деди ва қўшимча қилди: — Абу
Толиб шу кунгача бу ишлардан бехабар эди деб ўйлайсизларми? Ўнинг Муҳаммадни тўхтатиш
нияти бўлганида, бугунгача қўл қовуштириб ўтирармиди? Мана, кўрасизлар, Абу Толиб унинг
йўлига кирмаса ҳам, унга ёрдам бериб, ҳимоя килишда давом этаверади. Бу сўзларимга яқин
орада ишонасизлар.
Амрнинг бу сўзлари баъзиларни ажаблантирди, бошқаларни ўйлантириб қўйди. Умаййа
ибн Халаф:
Эй Ҳишом, илоҳим сўзларинг нотўғри бўлиб чиқсин, деди.
Қани энди янглишган бўлсам...
* * *
Абу Толиб меҳмонларни кузатгач, пешонасини қашлади. Энди буюк бир синов остонасига
келиб қолганини ҳис этди.
Жияни бу ишга киришар экан, нияти бир можарони бошлаш бўлмагани кундек равшан
эди. Илоҳий бир мақомдан фармон олганига Абу Толибнинг шубҳаси йўқ. Шу боис бу даъводан
воз кечмаслиги аниқ. Келган меҳмонларнинг эса, бу даъвога қўшилишларига умид ҳам қилиб
бўлмасди. Абу Толиб икки ўт орасига тушиб қолди. Ўзини панага олиб, мени бу ишларга
аралаштирманглар, нимаики муаммо бўлса, ўзаро ҳал қилиб олаверинглар ҳам дея олмас эди.
Амр ибн Ҳишомнинг Набийлар Сарварига «Иккинчи марта бу ерда намоз ўқиганингни
кўрмай...» деб дўкпўписа қилганидан кейин туширилган оятлар айланибайланиб унинг қулоғига
ҳам етиб борди. Ўта жаҳлдор ва жангари одам бўлган Амр буларни эшитиб, ғазабдан кўкариб
кетди. Атрофда эса, уни янада асабийлаштиришни, янада гижгижлашни истовчилар турар эди.
Ҳар доим шу ерда намоз ўқийвераман деганмиш...
— Сен унга ҳеч нарса қила олмайсан. Чунки азоб фаришталари келиб, сочларингдан
тортиб жаҳаннамга итариб юборар эмиш...
Бу гапларни эшитган сари Амр ўзини ҳақоратлангандек ҳис этарди.
— Ортиқ сўзга ҳожат йўқ! деб бақирди бир куни. — Қасам ичиб айтаманки, уни бу ерда
намоз ўқиётганини кўрсам, оёқларим билан бўйнини эзғилаб, бурнини ерга ишқалайман!
ЁСИР ОИЛАСИ ВА АММОР
Аммор оиласи мусулмон бўлганини эшитиб қолган Муғийра ўғиллари томонидан
қийинқистовга олинди.
Амр ибн Ҳишом қабиласининг қуллари бўлган Аммор оиласига қарши қилинаётган жабру
жафоларга шахсан ўзи ҳам қатнашар, ҳатто назорат этар эди. Барча таклифлар, таҳдиду
дўқпўписалар ҳам зое кетди, қайтиб бутларга сажда қилмасликлари аён бўлди. Дастлаб
Амморнинг онаси Сумаййа икки туянинг орасига келтирилди. Бир қўли билан бир оёғи
туялардан бирига, иккинчи қўли билан иккинчи оёғи бошқа туяга боғланди. Туялар икки
томонга ҳайдалганда, оёққўлар мумкин даражада керилди, танаси йиртилиб кетгудай бўлди. Бу
азобуқубатни таърифлашга сўз ожиз эди. Сумаййа оғриқларга чидаёлмай, додфарёд кўтарди.
Туялар жойларига қайтарилдилар, қўллар бўшашди. Амр ибн Ҳишом Сумаййага
яқинлашди:
— Хўш, қалай экан, маза қилдингми?
— Муҳаммадни инкор этсанг, бу азобуқубатлардан
160
ўша заҳоти қутуласан.
— Ўлсам ҳам уни инкор этмайман, — дея жавоб қилди Сумаййа бўғиқ овозда.
Амр туякаш хизматкорларига ишора қилди. Шу чоқ бир фарёд кўкларга юксалди...
Бу пайтда Амморнинг отаси Ёсир ҳам шундоққина хотинииинг ёнбошида қамчи билан
саваланастган эди. Аммор ва унинг укаси Абдуллоҳга ҳам зулм қилинаётган эди.
Рамда деб аталувчи даштда оилавий тарзда қийноққа олинган бу инсонлар ёнидан бир
куни Расулуллоҳ ўтиб қолдилар. Набийи Акрам (с.а.в.) бу аянчли аҳволни кўриб, юраклари
эзилди.
— Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! Сизларнинг
мукофотингиз жаннатдир. Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи... — дедилар.
Қум устида судралаётган Ёсир:
Замон доим зўравонники бўлаверадими, ё Расулуллоҳ?! — деди.
Бу савол жавобсиз қолдирилди, аммо Иайғамбари Замон:
— Оллоҳим, Ёсир оиласидан раҳматингни, мағфиратингни дариғ тутма, деб ёлвордилар.
Қалблари ғам-аламга тўлиқ ҳолда у ерни тарк этдилар.
Ёсир оиласининг сўнгги куни эди. Сумаййа ҳамон икки туянинг орасида боғлоқлик.
Туялар тезтез икки томонга ҳайдалар, додфарёд кўтарилар, Сумаййанинг вужуди қоқ иккига
ажралиб кстаёзгандагина туялар яна жойларига қайтарилар эди. Энг ачинарлиси шунда эдики,
Сумаййанинг бу қадар азобланишини кўрабила туриб на Ёсир, на Аммор унга ёрдам бера олар
эдилар. Чунки улар ҳам исканжа остида эдилар.
Амр қўлидаги шароб тўла косани бўшатдида:
Сен аслида Муҳаммаднинг ўзига ошиғу беқарор бўлгансан. Шунинг учун унинг динига
ҳавас қўйдинг, шундай эмасми? — деди ҳақоратлаб.
Шу дамда бадахлоқ Амрнинг юзига бир туфурса, Сумаййанинг юрагида армони қолмас
эди. Аммо бу аҳволда шунинг ҳам имконияти йўқ эди.
— Уятсиз, олчоқ! — дея олди, холос.
Амр қўлидаги косани ерга улоқтирди, туялар устида ўтирган хизматкорларига кескин
ишора қилди. Хизматкорлар туяларни шундай қаттиқ савалашдики, жонҳолатда икки томонга
югуриб, Сумаййанинг танасини иккига бўлиб юбордилар. Бу ҳам етмагандай, Сумаййа сўнгги
нафасини чиқарар экан Амр қўлига найза олиб, бор кучи билан унга санчди. Сўнгги ва бўғиқ
бир фарёд кўтарилдию ҳозиргина типирчилаб турган вужуд қимирламай қолди.
Ушбу онда хизматга доим шай фаришталар Оллоҳ йўлида биринчи бўлиб шаҳидлик
шарбатини ичиш бахтига муяссар бўлган Сумаййанинг руҳини олдилар. Самовотга учган ва
юксалган сари маънавий, абадий бир ҳаётга эришаётган азиз руҳ орқасида минг бир азоб билан
типирчилайтипирчилай ҳаракатсиз қолган танани осонгина тарк этган эди.
Ислом динида илк имон келтирган Хадичатул Кубро ҳазратлари бўлса, бу йўлда илк
шаҳидлик мартабасига эришган инсон Сумаййадир. Ҳали унинг орқасидан қанчақанча
шаҳидлар келади, жонларини Оллоҳ йўлида севасева берадиган юзларча, мингларча кишилар
унинг қаторидан ўрин оладилар. Аммо Оллоҳга илк восил бўлган шаҳдид ўлароқ, икки туя
орасида жон олиб жон бераётган бир пайтда Оллоҳнинг энг ашаддий душмани томонидан энг
маҳрам жойига санчилган бир найза билан шаҳид этилган нозик вужудли Сумаййа барибир
улариинг олдида туради.
Сумаййадан кейин эри Ёсир ҳам шафқатсизларча қийноқларга ортиқ дош беролмади. У
ҳам азиз руҳини жаннати олийага олиб кетиш учун келган фаришталарга топширди. Шу йўсин,
шаҳидлар дафтарининг илк икки саҳифаси Ёсирлар оиласига бағишланган эди.
Аммор аввал онаси, сўнгра отасининг оғир азобуқубатлар ичида шаҳид этилганини ўз
кўзлари билан кўрди.
Унга ҳамон зулм қилинарди. Кўз ўнгида оғир қийноқлар остида ота-онасининг шаҳид
161
бўлиши юрагини тилкапора қилиб, дардига дард қўшиб юборди.
Ниҳоят, Амморнинг бошини сувга тиқдилар. Нафаси қайтган Аммор ҳушидан кетгач,
сувдан чиқариб олинди. Хўш, нима дейсан? Ҳали ҳам Муҳаммадни пайғамбар деб даъво
қилаверасанми?
— Ҳа... у ҳақиқий пайғамбардир...
Яна боши сувга тиқилди. Яна ҳушидан кетди. Бу сафар сувдан чиқарилганда, ичига анча
сув кетган, рангирўйи оқарган эди. Аммор ўлим дақиқалари яқинлашаётганини сезди. Ортиқ
бардоши қолмади. Бу одамлардан эса, раҳмшафқат кутиб бўлмасди.
— Хўш, энди нима дейсан? Муҳаммад ҳали қам сен учун пайғамбарми?
Аммор синди:
—Йўқ, энди пайғамбар эмас... — деди.
—У ёлғончидир, де.
—У ёлғончидир.
—Лот ва Уззочи?
— Лот ва Уззо илоҳларимиздир...
Амрнинг кўзларида зафар учқунлари чақнади.
— Мана, энди ўзингга кслдинг, бинойидай ақлинг бор эканку? Ота-онанг каби аҳмоқларча
ўлиб кетмадинг, — деб бақирди.
Қийноқ тўхтатилди. Аммор кўйиб юборилди.
Бу хабар мусулмонлар орасида шиддатли бўрон каби тез тарқалди. Сумаййа билан
Ёсирнинг бу йўлда жон берганини эшитиб, кўзёши тўкканлар, бу дафъа Амморнинг ортидан
йиғладилар. Унга ачиндилар. Аммо унинг учун тўкилган ёшлар ва чекилган оҳларнинг маъноси
бошқа эди.
— Ҳайф сенга, Аммор... эсиз. Атиги бир қадам қолган эдия, бардош беришинг керак эди,
бардош.
Кейинги пайтларда мусулмонларнинг ҳам, мушрикларнинг ҳам биттагина баҳслашадиган
мавзуи мана шу воқеа бўлиб қолган эди.
— Қандай бардошли одамлар экана, қойил!
— Худо ҳаққи, агар шундай зулм менга нисбатан қилинса, бутларни қарғашни талаб
этсалар, ҳали қийноқ бошланмасданоқ Лотнинг ҳам, Уззонинг ҳам, Хубалнинг ҳам етти
пуштини аймай қарғаб ташлардим.
Даврада қаҳқаҳа кўтарилди.
* * *
Булар қул эмас эди. Ёки заиф, орқасида суянчиғи йўқ кишилар ҳам эмас эди. Қулларга
кўнгилхушлик учунгина азоб берадиган, азоб бераётганидан роҳатланадиган, исканжа остидаги
қулнинг фарёдига ёки қийналишига эмас, балки елкасида қамчи қолдираётган изларга
завқланиб боқадиган, уларни калтаклашга буюриб қўйиб, ўзлари шаробдан ичаича: «Отам учун
ур, бобом учун ур!..» деб қийқирадиган, баъзан камчини ўз қўлига олиб: «Мана бундай, мана
бундай уриш керак!» дея таълим берадиган насткаш одамлар эди булар.
Улар ўзлари калтак азобини тотиб кўрмаганлар. Кичик ёшдан, балки ҳали она қорнида
эканлигиданоқ қулларни камситиб, сўкибуриб, туртиб катта бўлган кимсалар эди булар. Бир
пайтлар: «Жигаргўшамни афв этинг, хўжайин...» дея ёлворган ота-оналар энди ўзлари
фарзандларининг кўз ўнгида бу кичик хўжайинлар томонидан қамчиланар, азоб берилар, уятсиз
қарғишларга дучор этилар эдилар.
Қулларни инсон қиёфасида яратилган бир ҳайвон деб билувчи, уларнинг ҳақхуқуки
бормийўқми дея бош қотирмайдиган, лекин дунёдаги барча юмушларни улар бажариши керак
деган фикрда собит турувчи кишилар эди бу кимсалар!..
162
* * *
«Лот ва Уззо илоҳларимиздир...»
Ёлғонларнинг ёлғони бўлмиш бу сўзларни Аммор чин кўнгилдан, самимий ишонч билан
айтмаган эди. Аммо юраги ўта безовта, ўта нотинч эди. Кўпинча уни азоблаган
душманларининг устига бостириб боришни, «Лот ҳам, Уззо ҳам бошларингдан қолсин!» деб
ҳайқиришни истарди.
«Ажабо, чиндан ҳам динимдан юз ўгирдимми?.. Ажабо, Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг 6у
аҳволимга нима дер эканлар? Энди У зотнинг юзларига қандай қарайман?» деган ўйхаёллар
гирдобида қийналар эди.
Аммо ўша кеча тонггача мижжа қоқмади. Кечқурунга бориб, рангирўйи сомондай
сарғайиб кетди. Ичи чироқ ёқса ёришмас, қалби минг хил ўйфикр, минг хил андиша ичида
ўртанар, виждон азоби тўхтовсиз қийнар эди.
Тун ярмида туриб: «Оллоҳим, мени афв эта оласанми?!» дея ёлворар, илтижо қилар эди.
Ўйлайўйлай, ахийри бир қарорга келди: фурсат топилди дегунча Расулуллоҳнинг
ҳузурларига бош уриб боради, бор гапни тўкиб солади. Агар у зот, имонни қўлдан бой
берибсан, дегудек бўлсалар, у ҳолда уни бу аҳволга солганларнинг устига бостириб борадида,
ўлдирганича мушрикларни ўлдириб, сўнгра ўзи ҳам бу йўлда жон беради.
Расулуллоҳ (с.а.в.) билан кўришадиган, У кишининг муборак юзларига яна бир бор
боқадиган, ширинсухан сўзларини яна бир бор эшитадиган кунни зўр интизорлик билан кутди.
Шундай имконият туғилган куниёк вақтни ғанимат билиб, дарҳол Расулуллоҳнинг ҳузурларига
бош уриб борди. Кўзларида нам...
—Нима бўлди, ё Аммор? — дея сўрадилар У шарафли зот.
—Мени зўрлаб диндан қайтармоқчи бўлдилар, куфр сўзларни айтишга мажбур қилдилар, ё
Расулуллоҳ.
—Хўш, қалбинг нима дейди?
—Қалбим имонга тўлиқдир!
Шундан кейин Аммор онаси ва отасига қилинган шафқатсизликларни, уларнинг қай
тариқа ўлдирилганини йиғи аралаш гапириб берди.
— Агар яна зўрласалар, талаб қилган сўзларини айтавер, — дея ижозат бердилар
Расулуллоҳ. Сўнгра атрофларини ўраб олган саҳобаларига ўгирилдилар: — Аммор имони
мустаҳкам бир инсондир. Имон нури унинг суяксуякларигача сингиб кетганига ишончим
комил, —дедилар.
Ушбу дамда Аммордан бахтиёр одам дунёда бўлмаса ксрак. Шу кунгача оғушида бўлгани
руҳий азоб бирдан ўз исканжасини бўшатган эди. Кўзларига ёш қуйилди. Аммо бу ёшлар энди
ғамалам ёшлари эмас, севинч ёшлари эди.
Аммор кейинроқ бундан ҳам кўпроқ хурсанд бўлишини ҳозир билмас эди. Аслида, ушбу
машаваратда ҳозир бўлган бошқа кишилар каби, у ҳам бу хушхабардан қониққан эди.
Айни онларда фаришталар оламидан Расулуллоҳга етказиш учун навбатдаги илоҳий
фармоннинг чопари йўлга чиққанини қайдан ҳам билар эди!
Дарвоқе, бу фармон Набийи Акрамнинг (с.а.в.) муборак чеҳраларига табассум югуртирди:
«Ким Оллоҳга имон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса, (Оллоҳнинг ғазабига
учрар). Лекин ким қалби имон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур
қилинса, (унинг имонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан ёзиладиган бўлса, бас,
ундай кимсаларга Оллоҳ томонидан ғазаб ва улуғ азоб бордир. Бунга сабаб улар ҳаёти дунёни
охиратдан афзал билганларидир. Оллоҳ эса, кофир қавмни ҳидоят қилмас. Оллоҳ ундай
кимсаларнинг дилларини, Қулоқларини ва кўзларини муҳрлаб қўйгандир. Улар ғофил
кимсалардир. Шакшубҳа йўқки, улар охиратда зиён кўргувчилардир».
Бу оятлар Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) назоратлари остида Наҳл сурасининг 106—109-
163
оятлари сифатида қайд этилди.
Энди ҳеч ким «Аммор диндан қайтибди», дея олмасди. Унинг имонли, мўмин банда
эканлигига Оллоҳ таолонинг ўзи ҳам, Унинг шарафли Расули ҳам шоҳид бўлган эдилар