"Saodat asri qissalari" 1-Kitobning so'ngi
— Биз Пайғамбаримиздан Оллоҳ ваҳий этиб туширган Қуръон оятларини ўргандик. — Қани, шулардан менга ўқиб берчи бўлмаса! Жаъфар Марям сурасидан ўқий бошлади: — (Эй Муҳаммад) ушбу китобда Марямни зикр қилдинг: У ўз аҳли оиласидан четга — кун чиқар томонга бориб, улардан беркиниб олган пайтида, Биз унга ўз руҳимизни (яъни, Жаброилни) юбордик. Бас, у (Марямга) бусбутун (рўйрост) одам бўлиб кўринди. (Марям унга); «Мен Раҳмонга (яъни, Оллоҳга) сиғиниб, сендан паноҳ беришни илтижо қилурман. Агар (Оллоҳдан) қўрқувчи бўлсанг (менга зиён етказмагин)», деди. (Жаброил) айтди: «(Қўрқмагин) мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) Парвардигорингнинг элчисидирман, холос». (Марям) деди: «Менга одамзод тегмаган бўлса, бузуқ аёл бўлмасам, менда қаёқдан фарзанд бўлсин?!» (Жаброил) айтди: «Шундай, Парвардигоринг айтурки: «Бу (иш) Менга осондир. Биз у (бола)ни одамлар учун оят — мўъжиза ва Ўз томонимиздан бўлган раҳматмарҳамат қилурмиз. Бу битган ишдир. Бас, (Марям) унга ҳомиладор бўлиб, у билан бирга йироқ бир жойга кетди. Бас, тўлғоқ азоби уни бир хурмо дарахтининг шохига олиб борди (ва у шохга осилган ҳолда кўзи ёригач) деди: «Қани, мана шу (кундан) илгари ўлиб кетсаму, бутунлай унутилиб кетсам эди». Шунда (хурмо дарахтининг) ортидан (Жаброил) нидо қилди: «Ғамгин бўлма, Парвардигоринг (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди. (Мана шу қуриб қолган) хурмо дарахтининг шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар. Энди сен ебичгин, шодхуррам бўлгин. Бас, агар одамзоддан биронтасини кўриб қолсанг (ва у сендан бу боланинг отаси ҳақида сўраса), у ҳолда: «Мен Раҳмон йўлида рўза тутмоқни назр (ахд) қилганман, бас, бугун бирон инсонга сўзламайман», дегин». Сўиг (Марям боласини) кўтарган ҳолда келганида, улар: «Эй Марям, сен ҳеч ким қилмаган ишни қилдингку! Эй Хоруннинг синглиси, сенинг отанг ёмон одам эмас, онанг ҳам фоҳиша эмас эдику!» дедилар. Шунда (Марям сўзга оғиз очмасдан боласига) ишора қилди (яъни, унинг ўзидан сўранглар, деди). Улар айтдилар: «Бешикдаги гўдак билан қандай сўзлашурмиз?!» (Шу пайт чақалоқ, яъни, Исо тилга кириб) деди: «Мен Оллоҳнинг бандасидирман. У Зот менга Китоб — Инжил ато этди ва мени пайғамбар қилди. Яна мени қаерда, бўлсам, хайру баракотли қилди ва модомики ҳаёт эканман, намозни (адо этишни) ва закотни (ато этишни) амр қилди. Шунингдск, (Оллоҳ) мени онамга меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилмади. Менга туғилган кунимда ҳам, вафот бўладиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам тинчликомонлик бўлур». Улар (яъни, яҳудий ва насронийлар) шакшубҳа қилаётган Исо ибни Марям (ҳақида Оллоҳнинг) Ҳақ сўзи мана шудир. Оллоҳ учун ҳеч қандай бола туғиш жоиз эмас — У Зот (бундай нуқсондан) покдир. У бирон ишни қилмоқни истаса, фақат унга «Бўл», дер. Бас, (ўша иш) бўлур. (Исо айтди:) 199 «Албатта, Оллоҳ Парвардигорим ва Парвардигорингиздир. Бас, унга бандалик қилингиз! Мана шу ҳақ йўлдир!» (16 — 36). Бу оятларни тинглар экан, ҳукмдорнинг (Нажошийнинг) кўзларидан ёшлар оқар эди. Дин арбобларининг орасида ҳам йиғлаганлар бўлди. Ҳукмдор кўзёшларини артиб: — Бу калом Исога ва Мусога туширилган манбадан келади. Уларнинг қандиллари ёғду олган чашмадан зиёолур, — деди. Эгилди, ердан бир чўп олиб, деди: — Ҳақиқатдан, асл Исо сизлар баён қилганларинг Исодан мана шу чўпчалик ҳам фарқ қилмайди. Бу гапни эшитиб, дин одамлари пўнғиллай бошлади. Ҳукмдор: — Худо ҳаққи, сизлар нима деб пўнғилласангиз ҳам, асл ҳақиқат мана шудир, — деди ва мўминларга ўгирилди: — Сизларга рухсат. Бемалол, тинчхотиржам яшайверинглар. Сизларни ҳар қандай хавфхатардан муҳофаза этишни ўз зиммамга оламан. Сизларга ёмонлик қилган киши менинггина эмас, Оллоҳнинг ҳам қаҳрига учрагай. Сизларга чоҳ қазиганнинг ўзи ўша чоҳга йиқилур, сизларни ҳақорат қилган кимса жазосини топқусидир. Олтин ҳадя этишса ҳам, сизлардан биронтангизни безовта қилишларига тоқат қилолмайман! Амр ибн Ос бу сафар ҳам мағлубиятга учраганини билиб, тарвузи қўлтиғидан тушди. Ҳукмдор қурайшлар олиб келган совғасаломларни қайтариб беришни буюрди. — Менинг бу ҳадяларга эҳтиёжим йўқ. Қўлимдан зўрлаб олинган мулкимни Оллоҳ менга қайтарганида ва халқимни менга итоат эттирганида, У мендан пора олмади. Мен ҳам пора олиб, сизларнинг ноҳақ талабларингизни бажо келтира олмайман. Совғасаломларингизни олингларда, тезда бу ердан жўнаб кетинглар, — деди. Амр расман қувилган эди. Саройдан қовоқтумшуғи осилиб, паришон, абгор бир аҳволда чиқди. Чексиз бир адоват туйғуси билан келган бу гумроҳлар орқага қайтишга мажбур бўлган эдилар. Мўминлар эса, аксинча, у ердан хурсанд бўлиб, Оллоҳга шукроналар билдириб чиқиб кетдилар. Набийи Акрамнинг (с.а.в.) «У ерда адолатли бир ҳукмдор бор, умид қиламизки, у сизларни ўз паноҳига олиб, хавфхатардан асрайди», деб буюрганлари эсларига тушди. Бу хотира ёноқларга севинч ва соғинч тўла ёшларни оқизди. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) кўчада жондан азиз амакиларининг ҳимояси остида вазифаларини адо этар, уйларида эса, улкан бир фидокорлик ва соғлом дунёқараш ўрнаги бўлган умр йўлдошларининг ёнида ҳордиқ чиқариб, ором олар эдилар. Гўёки Абу Толиб ва Ҳадича у зотга вазифасини тўлатўкис адо эта олишлари учун хизмат қилишда кимўзар мусобақасига киришгандек эди. Бир куни Ҳабиби Адибимиз қурайшийлардан анчамунча киши тўпланган очиқ бир жойда Нажм сурасини ўқидилар. Суранинг охири сажда ояти билан тугар эди. Ўқиб бўлгач, ўрниларидан туриб, сажда қилдилар. У ерга тўпланганларнинг ҳаммаси — мўмин ҳам, мушрик ҳам беихтиёр саждага қўшилдилар. Ҳатто белини бука олмайдиган бир қария ҳам эгилди, ердан бир ҳовуч тупроқ олди, пешонасига суртди: «Мен учун мана шу амалнинг ўзи сажда ўрнига ўтар», деди. Мўминлар ушбу оятда Оллоҳга сажда ва ибодат қилиш амри берилгани учун саждага эгилган эдилар. Аммо мушрикларчи? Хўш, уларни саждага чорлаган нарса нима эди?! Эҳтимол, Қуръони Каримнинг беқиёс ва мукаммал каломи уларнинг кўнгилларини қамраб олган бўлса ажаб эмас. Узларини унутгудек ҳолда илоҳий каломнинг жозибасига маҳлиё бўлган эдилар. Шу аснода Расулуллоҳ (с.а.в.) сажда қилганини кўриб, ортидан мўминлар ҳам саждага эгилгач, беихтиёр равишда улар ҳам сажда қилган эдилар. * * * Бу хабар айланибайланиб Ҳабашистонга ҳам етиб борди. Аммо оғизданоғизга ўтиб, 200 муболағалар билан бойиган бу хабар Ҳабашистонда «Бутун Макка халқи Расулуллоҳнинг орқасида саф тортиб, хузури илоҳийга (яъни, илоҳий ҳузурга) бош қўйган эмишлар», деган тарзда тарқалди. Бу хабарни жиддий қабул қилган бир қатор мўминлар севинчдан қанот ёзиб учгудай бўлдилар. Дарҳол ватанга қайтиш ҳозирлиги кўрила бошланди... Ниҳоят, кунлардан бир куни мусулмонларнинг анчагина қисми Ҳабаш ўлкасини тарк этди. «Қайдасан, Макка», дея йўлга тушдилар. Қайтаётганларнинг орасида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) куёвлари Усмон ибн Аффон ва нуридийдалари Руқаййа ҳам бор эди. Ҳаммаси бўлиб ўттиз уч эркак ва уч аёл эдилар. Ҳабашистонда қолганлар кетаётганларни аччиқаччиқ кўз ёшлари билан кузатиб қоларканлар, биродарлари қурайшийларнинг ҳийла тузоғига илинганликларига шубҳа қилмасдилар. Узоқ давом этган қуруқлик ва денгиз сафаридан сўнг Жиддага етиб келдилар. Шундан кейин яна йўл бошланди. Энди кўпи билан уч кундан сўнг Она ватан остоналарига етиб боришади. Каъбани тавоф этишади. Аммо йўловчилар Макка томондан келаётган бир кишига дуч келганларидан кейин хурсандликлари бир зумда барҳам топди. Кўнгилларга ғашлик чўкди. Пешоналарда совуқ тер томчилари пайдо бўлди. Кейинги, ундан кейинги йўловчилар ҳам дастлабки йўловчининг хабарини тасдиқлашди. Макка сари ташланаётган ҳар бир қадам энди ташвишларига ташвиш қўшар эди. Жиддий бир музокара қилдилар. Нима қилиш кераклиги ҳақида баҳслашдилар. Ҳеч ким бекорданбекорга ўлиб кетишни истамасди. Орқага қайтишни ҳам хаёлларига келтирмасдилар. Биргина йўл қолган, у ҳам бўлса, шу кунгача ашаддий душманлари бўлиб келган мушриклардан бирининг ҳимоясини сўраш... Бу арабларнинг ажойиб ва олижаноб одатларидан бири эди. Мардонавор, жасурона бир хаттиҳаракат эди. Ким бўлишидан қатъи назар, ҳимоя сўраган кишининг илтимоси рад этилмас, паноҳ истаганга қарши қилич кўтарилмас эди. Қабила аҳлидан бир аёлнинг этагига бош уриш ёки қабила чодирларидан бирининг арқонини ушлаш ўша қабиладан паноҳ истаганликни билдирар, сўнгра ҳимоя сўраганнинг афв этилгани, ҳимоя остига олингани эълон этилар ва шу кундан эътиборан қабила орасида эркин юриш хаққи берилар эди. Унга нисбатан қилинган тажовуз бундан буён уни ўз паноҳига олган кишига тажовуз деб баҳоланарди. Уни ҳар қандай хавфхатардан сақлаш, ҳимоя остида бўладиган муддат давомида осойишта яшашига шартшароит яратиш ҳар бир қабила аъзосининг бурчига айланарди. Ночор аҳволда қолган мусулмонлар арабларнинг ушбу одатларидан фойдаланишга мажбур бўлдилар. * * * Ўғли Холид ибн Саид томонидан «Оллоҳим, уни 6у касалликдан қутқарма», деб дуоибад қилинган Абу Ухайха Саид ибн Ос неча ойлардан бери ёпишган оғир касаллик туфайли тўшакка михланган, бу дарддан фориғ бўлмаган эди. —Бир киши сени йўқлаб келибди, — дедилар. —Ичкарига таклиф қилинг. Хонага бир одам кирди. Абу Ухайҳадан ҳолаҳвол сўради. Сўнг ўзини танитиб, нима мақсадда келганини билдирди: — Маккага яқин бир жойда Усмон ибн Аффонни кўрдим. Ҳабашистондан қайтаётган экан, ҳимоянгга олишингни сўради, — деди. Абу Ухайҳа бу таклифни қабул қилди. Бир соатлардан кейин Макка кўчаларига жарчи чиқарилди. Ҳар кўча бошларида: 201 — Эй Макка халқи, шуни билингки, Усмон ибн Аффон ва унинг хотини Руқаййа Абу Ухайҳа Саид ибн Оснинг ҳимоясига олинди. Бирон кимса уни безовта қилмасин, зиёнзаҳмат етказишга уринмасин!.. — дея эълон этилди. Шундан кейин Абу Ухайҳа чопар жўнатиб, Жидда йўлидан Усмон ибн Аффонни топдириб келди. Руқаййа Набийлар Сарвари бўлган отасининг бўйинларига осилар экан, ҳўнграб йиғлаб юборди. Неча ойлардан буён қаттиқ соғинган онаси, сингилларига етишди. Ҳар ким ўзининг аччиқчучук хотираларини сўзлади. Усмон ибн Аффон ҳам энди бемалол Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб келадиган бўлди. Бошқа мўминларнинг кўпчилиги ҳам биттадан кишининг ҳимоясига кирдилар. Масалан: Абу Салама — тоғаси Абу Толибнинг, Абу Хузайфа⎯ Умаййя ибн Халафнинг, Мусъаб — Нодир бин Хориснинг, Зубайр — Замъа ибн Асваднинг, Абдурраҳмон Асвод ибн Абди Яғуснинг, Усмон ибн Мазъун⎯ Валид ибн Муғийранинг, Амир ибн Робиа — Ос ибн Воилнинг, Абу Сабр — Ахнас ибн Шариқнинг, Хотиб ибн Амр Хувайтиб ибн Абдул Уззонинг ҳимоясидан паноҳ топдилар. Маълумки, бу кишилар мусулмонлар қўлларига тушгандай бўлса, боплаб таъзирларини бериш орзуида юрган, мўминларга дунёни зиндон қилган кишилар эди. * * * Абу Толиб жияни Абу Саламани химоясига олгани мушрикларга хуш ёқмади. Маҳзум қабиласига мансуб бир неча киши яна унинг ҳузурига келдилар. — Ё Абу Толиб, — дедилар, укангнинг ўғлини ҳимоянгга олдинг, кўндик. Аммо бу сафар ҳеч бўлмаса Абу Саламани бизнинг ихтиёримизга топширасан, — деб талаб қилдилар. — Яна нималарни истайсизлар? — деб жавоб килди Абу Толиб. — Муҳаммад укамнинг ўғли, Абу Салама эса, синглимнинг фарзандидир. Жигарларимдан бирининг ўғлини ҳимоя килолмасам, иккинчисининг ўғлини қандай ҳимоя қиламан? Қолаверса, кимни ҳимоямга олишни сизлар билан маслаҳатлашишим керакми? Келганлар, ўжарлик қилиб туриб олган, қандай қилиб бўлмасин, бу сафар Абу Саламадан воз кечишга ундар эдилар. Охирида Абу Лаҳаб жим туролмади: Энди ҳаддиларингдан ошяпсизлар. Ваъдаси учун бу одамни бунчалик танқид қилишга, унга бу қадар тазйиқ ўтказишга ҳақларинг йўқ. Жаҳлимни чиқармангларда, хозироқ ўжарликни бас қилиб, бу ердан даф бўлинглар. Акс ҳолда, мен ҳам унга қўшиламану Муҳаммадни ҳар бир ишида кўллабқувватлайман, мақсадига етгунга қадар ёрдам бераман! — деди. Кўзларидан ғазаб учқунлари сачрагудай асабийлашиб айтган бу сўзлари келганларни жим бўлишга мажбур қилди. — Мана, ҳозир кетамиз, айтганингни бажо келтирамиз, эй Утба, — дедилар. Абу Толиб укаси ёнини олганидан жуда ҳам мамнун бўлди. Шу маънода миннатдорчилигини билдириб, бир қасида ўқилди. Биргаликда Муҳаммадга ёрдамчи бўлишга чақирди. Аммо Абу Лаҳаб бу таклифга ҳеч кандай жавоб килмади. * * * Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ухайҳа бин Жарроҳ сингари бир неча киши ҳеч кимдан ҳимоя сўрамадилар, кечаси яширинча шаҳарга кирдилар. Кимдан ҳимоя сўрашни билмаган Салама ибн Ҳишом, Аййош ибн Абу Робиа, Ҳишом ибн Ос, Абдуллоҳ ибн Сухайл ва яна бир неча кишини эса, қўлга олиб қамаб қўйдилар. 202 Усмон ибн Аффон ва унинг рафиқасини ўз ҳимоясига олган Абу Ухайҳанинг ўғли Холидга чексиз азиятлар етказгани, «Агар ушбу касалдан турсам, ортиқ Мухаммаднинг тангрисига ибодат қилинмайди!» деганлари айни ҳақиқатдир. Бу ҳам бўлса, жоҳилия даврига хос мантикка зид воқеликлардан бири эди. Бу орада Расулуллоҳга (с.а.в.) Аср сураси туширилди. «Аср вақтига қасамки, (барча) инсон зиёнбахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бирбирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бирбирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабртоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидир)лар». Севикли Пайғамбаримиз (с.а.в.) сабр билан боғлиқ равишда ушбу ривоятни нақл қилдилар: «Оллоҳ таоло жаннат ва жаҳаннамни яратгандан кейин Жаброили Аминни жаннатга юборди: — У ерни бир кўздан кечир, — деди. Жаброил жаннатга бориб келгандан сўнг Роббул Оламинга мурожаат қилди: — Сенинг иззат ва шарафингни ўртага қўйиб қасам ичаманки, у ер ҳақида эшитган ҳар ким албатта ўша ерга киради, — деди. Шундан сўнг Оллоҳ таоло амр этди, жаннатнинг атрофи нафс орзу килмайдиган амаллар билан ўралди. Такрор Жаброилга: — Яна бир боргинчи, — деб буюрди. Қайта бориб кўрди, сўнгра: — Сенинг шонинг ҳаққи қасамлар бўлсинки, у ерга ҳеч ким кира олмаса керак, деб қўрқа бошладим, —деди. — Энди жаҳаннамга бориб, у ерни ҳам кўриб кел. Жаброил бориб келди: — Шонингга қасамлар бўлсинки, у ерни эшитган биронта одам у ерга киришни орзу қилмаса керак. Оллоҳ таоло яна амр этди, жаҳаннамнинг атрофи нафс орзу қилиши мумкин бўлган нарсалар билан тўлдириб ташланди. Жаброилга: — Яна бориб кел, — деди. Борди, кўрди ва қайтиб келгач: — Шонингга қасам бўлсинки, ҳеч ким у ердан кутула олмаса керак, деб ичим увишиб кетди, — деди». Бу ривоят жаннати бўлиш учун талаб этиладиган сабртоқат ҳақида бир ибратли мисол бўлди. Уша кеча мўминларнинг кўплари уйқуга ётар эканлар Афзали Анбиёнинг (с.а.в.) қуйидаги сўзларини қайтақайта эсладилар: «Бир мусулмоннинг бошига чарчоқ, касаллик, тақдир тақозоси бўлган ғамкулфат тушишидан тортиб, тикан ботишигача уни безовта қиладиган нимаики тушса, Оллоҳ таоло бу безовталикларни ўша мусулмоннинг гуноҳларидан ўтиш учун каффорат ҳисоблайди». Аммо бу азобуқубатларнинг ниҳояси борми? Ваъда қилинган натижа қачон келажак? Сабр даври қачон тугайди? Ҳузурҳаловат, тинчликосойишталик даври қачон бошланади? Азияту ҳақоратлар измаиз юраверадими? Бу йўлнинг охири борми? Кўнгиллар яқинда туширилган Шарх сурасини ёдга олди: «Бас, албатта, ҳар бир оғирликмашаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. Албатта, ҳар бир оғирликмашаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир» (56). Бу оятларда ҳар бир машаққатдан кейин эмас, балки айни ўша машаққат билан бирга енгиллик борлиги икки бор таъкидланади. Буни икки хил маънода тушунса бўлади. Биринчиси: ҳар бир қийинчиликдан кейин шу қадар тез осонлик келадики, гўё улар иккиси бирга, ёнмаён тургандек бўлади. Бас, демак қийинчиликка рўбарў келганда, ноумидликка асло ҳожат йўқ. И|скинчи маъно: бир кишининг имони, эътиқоди сабабли бирон оғирлик тушса, у киши ҳаргиз бундан ранжимаслиги лозим. Зеро, у охиратдаги осонликка — мангу саодатга дунёда тортаётган 203 айни мана шу қийинчилиги шарофати билан, яъни, қийинчиликка сабртоқат қилгани сабабли эришиши мумкин. Демак, у киши тортаётган муваққат машаққатнинг ўзида унинг учун мангу бахтсаодат бор экан. Аммо нима бўлганда ҳам, тутилган йўл тўғри, Оллоҳ розилигига уйғун бир йўл эди... Ақл ушбу йўлни кўрсатар, виждон бошқа бир йўлни танлашга рози бўлмас эди. Бугун мушрикларнинг қўли баланд бўлса ҳам, мўминларнинг виждони улар учун қийналар, «Оллоҳим, уларга ҳам ҳидоят йўлини кўрсат, уларни ҳам бу жаҳолат ботқоғидан халос эт!» тарзидаги дуолар тун ярмидан ўтганда ҳам Буюк Даргоҳ сари йўналар эди. Бу сура туширилганда мўминлар бир жойга йиғилган эдилар. Даврадан ғоят мамнун ҳолда, ушбу оятларни такрорлайтакрорлай тарқалдилар. Бугунги кунга қадар чекилган заҳматлар ҳисобини Буюк Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас эди. Эртага уларга яна янги машаққатлар қўшилади. Аммо бир куни бўрон тўхташи, ёқимли хушҳаво шабадалар эса бошлаши, бўғувчи туманлар ўрнини мусаффо ҳавога бўшатиб бериши, Абу Жаҳлларнинг салтанати қулаши, Оллоҳнинг мўмин бандалари ҳоким бўладиган кунларнинг келиши ҳам муқаррардир. Ҳабашистондан қайтганда ўзларига биронбир ҳимоячи топганлар шаҳарда бемалол айланиб юришар, топа олмаганлар эса, мазахга учраб, гоҳ калтакланишар, гоҳо хақоратланар эдилар. Бирмунча вақт шу зайлда ўтди. * * * Валид ибн Муғийра уни зиёрат қилишга келган Усмон ибн Мазъунни хурсанд бўлиб кутиб олди, ёнига таклиф этди. Усмон кўрсатилган жойга ўтирганда кейин гап бошлади: — Эй Абдушшамснинг отаси, сендан менга берган ҳимоянгни қайтиб олишни илтимос қилиб келдим. Валид ҳайрон бўлиб: Нима учун? Биров сени безовта қилдими? Менинг ҳимоямдан норозимисан? — деди. —Ҳеч ким менга озор бергани йўқ. Аммо мен ҳам рози эмасман! —Нега энди? Ҳеч ким озор бермаса, барибир норози бўлсанг? Очиқроқ гапирчи. —Норозилигимнинг боиси, — деди Усмон, биродарларимдан бир қанчаси ҳақоратга учраянти, дўпггосланишяпти, шундай пайтда менинг тинчхотиржам, бемалол юришим ёқмаяпти. Ё улар ҳам мен каби ҳузурҳаловатда яшашлари керак, ёхуд мен ҳам улар сингари азобуқубат тортишим керак. Мана шу муносабат билан мени ўз ҳимоянгдан чиқарсанг. Менга Оллоҳнинг ҳимояси ҳам кифоя қилур. Валид Усмоннинг бу фикрини ғаройиб бир хулоса деб тушунди. — Агар чиндан ҳам шуни истасанг, у ҳолда Масжиди Ҳарамга боргинда, у ерда ўз ихтиёринг билан менинг ҳимоямни рад этганингни очиқ эълон қил. Чунки мен «Валид берган ҳимоясини қайтиб олди» дейишларини асло истамайман, — деди. Сўнгра биргабирга Масжиди Ҳарамга бордилар. Усмон, Валид ибн Муғийранинг аҳдига вафо қилганини, ҳимоясини инсоф билан давом эттирганини, бироқ ўзи бу ҳимояни рад этганини эълон қилди ва шу йўсинда ҳимояси ниҳояга етди. Валид ҳам қисқагина қилиб, ҳимояни тзад этган кишини ҳимоя қила олмаслигини баён этди. Ўша ердаги кишилар бунга шоҳид бўлдилар. Усмон у ердан кетди. Бир оздан кейин ўн бешйигирма кишилик бир жамоага дуч келди. Машҳур шоир Лабид шеър ўқир, атрофидагилар уни завқ билан, диққат билан тинглар эдилар. Усмон ҳам тўхтади, шеърга қулоқ тутди. Лабид шундай дер эди: —Диққат қилинг, Оллоҳдан бошқа ҳар қандай борлиқ фонийдир, йўқ бўлишга маҳкумдир. — Офарин, жуда тўғри! Буни айтган Усмон эди. Нигоҳлар унга қадалди. Лабид, гарчи тасдиқ этилган бўлса ҳам, 204 сўзлари бўлинганидан ранжиган эди. Ўқишда давом этди: —Ҳар қандай неъмат ҳам сўнгида завол топажак, қўлдан чиқажак... —Ёлғон гапирдинг, жаннат неъматлари завол топмайди!.. Энди бу жуда хаддидан ошди, деб ўйладилар. Лабид тоқат қила олмади. —Эй қурайшийлар, қасамки мени хафа қилдингиз, асабимни буздингиз. Нималар бўляпти ўзи, бу одам ким? Қаердан келиб қолди? —Ссн унга иарво қилма, эй Лабид! Ақлсиз, тентак бир йигит у. Қавмидан, динидан қайтган даҳрийлардан бири бу. Шундай дер экан, Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа бор кучи билан Усмоннинг юзига мушт туширди. Усмоннинг кўзи кўкариб кетди. Саъд ибн Абу Ваққос ҳам шу ерда эди. Бу аҳволга бепарво қараб туролмади, жим туришни эп кўрмади, у ҳам Абдуллоҳни бир урди. Абдуллоҳнинг бурнидан тирқираб қон оқиб, чайқалиб кетди. Жанжал авжига минмасдан, одамлар орага кириб, уларни ажратиб қўйишди. Усмон ҳимояни рад этганидан буён ҳали бир соат ҳам ўтмаган эди. Валид уни бу аҳволда кўриб: — Эй Усмон, эй жиян, ҳимоямни рад этмаганингда, шояд бу жанжал чиқмас, бундай аянчли аҳволга тушмас эдинг, — деди. Усмон жавоб берди: — Мен афсус чекаётганим йўқ. Оллоҳ йўлида иккинчи кўзимни ҳам бажонидил тутиб беришим мумкин. Мен Роббимнинг охиратда берадиган мукофотидан умидворман. Ўша асл мукофотдан маҳрум бўлишдан қўрқаман. — Истайсанми, сени қайта ўз ҳимоямга оламан?! — Йўқ. Мен ёлғиз Оллоҳдан паноҳ тилайман. Валид Усмоннинг бу қадар мустаҳкам эътиқоди ва имонига қойил қолди. ҲАҚЛИ БЎЛИШ ЕТАРЛИМИ? Абу Бакр (р.а.) орасира Расулуллоҳга (с.а.в.) кўпчиликнинг ўртасига чиқиб баралла даъват қилишни таклиф этар, Набийи Муҳтарам (с.а.в.) жанобимиз эса: — Ё Абу Бакр, биз ҳали сон жиҳатидан озчиликмиз, — деб жавоб қилардилар. Ҳазрати Абу Бакрнинг ўжарлиги тутгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам ортиқ йўқ дея олмадилар, унинг таклифини қабул қилдилар. Масжиди Ҳарамга бордилар. Ҳар бир мусулмон қабиладошларининг орасидан ўрин олди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир чеккага ўтирдилар. Шундан кейин Абу Бакр (р.а.) ўрнидан турди ва мажлис аҳлини баланд овоз билан Ислом динига даъват этди. Энди гап бошлаган эди ҳамки, ёнатрофдан луқма ташлаганлар бўлди, овозлар борган сари авжига минди, Абу Бакрнинг сўзлари эшитилмай қолди. — Овозини ўчиринг шу даҳрийнинг! — Беринг жазосини!.. Бир зумда Абу Бакрнинг овози узилиб қолди, Утба оёғидаги пойафзалини ечиб, унинг юзига урар, қорнига аямай тепар эди. Жанжал узоқ давом этмади. Ерда беҳуш ётган Абу Бакрнинг бурни пачоқ бўлган, аммо юзидан ажралмай қолган эди. Шу аснода Масжиди Ҳарамда ўз қабиладошларининг орасида ўтирган мусулмонлар ҳам ҳужумга учраб, роса калтакландилар. Тайм қабиласидан бир неча киши Ҳазрати Абу Бакрни бир чойшабга ётқизиб, уйига олиб кетдилар. Тирик қолишига умид йўқ эди. Кўп ўтмай Масжиди Ҳарамда бир эълон пайдо бўлди: 205 «Агар ушбу калтаклаш натижасида Абу Бакр жон таслим этса, Утба Тайм қабиласидан омонлик кўрмайди. Ҳамма буни яхши билиб қўйсин!..» Яна Абу Бакрнинг ёнига қайтдилар. Ҳамон беҳуш эди. Орасира уни чақириб кўришар, аммо жавоб олишолмас эди. Кун ботгач, пичирлагани эшитилди: — Расулуллоҳнинг аҳволи нечук? Қабиладошларнинг юраклари сиқилди. — Ўзинг ўлим тўшагидасанку, шунда ҳам Муҳаммадни ўйлайсана? Абу Бакр уларнинг гапини эшитмади, яна ҳушидан кетди. Кабиладошлари онаси Уммул Хайрга мурожаат қилиб: — Сен унга бирон нарса едир, сув томизиб, чанқоғини бос, — дедилар. Ва у ердан чиқиб кетдилар. Орадан яна хийлагина вақт ўтди. Уммул Хайр ўғлига қошик билан нимадир ичиришга уринар, аммо Абу Бакрнинг оғзи очилмас эди. — Расулуллоҳ қай аҳволда?.. Уммул Хайр қошиқни ўғлининг оғзига яқинлаштирар экан: — Худо ҳаққи, ўртоғингга нима бўлганини билмайман, ўғлим, — деди. — Хаттобнинг қизи Умму Жалилни топиб ундан сўра. Уммул Хайр йўлга чиқди. Саид ибн Зайднинг уйига борди. Эшикни тақиллатди. —Қизим, — деди Уммул Хайр, — Абу Бакр сенга салом йўллади ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ҳолаҳволи тўғрисида сўради. —Мен на Абу Бакрни танийман ва на Муҳаммад ибн Абдуллоҳни! —Аммо, қизим, мени сенинг қошингга ўғлим жўнатди, Хаттобнинг қизидан сўра, — деди. —Деган бўлса, менга нима? Мен уларни танимайман. Қай аҳволда эканини билмоқчи бўлган одам ўзи боради. — Уғлим жуда оғир аҳволда ётибди, ўзи боролмайди. Фотима (Умму Жалил) бир чорасини топди: — Агар истасанг, ўғлингнинг ҳузурига ўзим бораман. — Жуда яхши бўларди. Биргаликда уйдан чиқдилар. Абу Бакрникига борди лар. Хонасига кирганларида, у ҳамон беҳуш эди. Бир фарёд кўтарилди: — Кофирлар! Фосиҳлар! Сени ҳали шу аҳволга солдиларми? Илоё Оллоҳнинг Ўзи жазосини берсин бу гумроҳларнинг! Абу Бакрни танимайман деган ёш жувоннинг гаплари эди бу. — Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аҳволи калай? — Онанг шу ерда, сўзларимизни эшитиб қолиши мумкин. — Онамнинг зарари тегмайди. Бемалол гапиравер. — Яхши. Расулуллоҳ соғсаломатдирлар. —Қаердалар? —Арқамнинг уйида. —Бориб, ўз кўзим билан кўришим керак. —Бу аҳволда бора олмайсан, деб қўрқаман. Бу гапни иккала аёл бараварига гапирдилар. — Худо ҳаққи, Расулуллоҳни кўрмагунимча, томоғимдан бир луқма овқат ҳам, бир ютум сув ҳам ўтмайди, деди. Орадан яна бир неча соат ўтди. Ташқарига сукунат чўкди. Шундан кейин Абу Бакр икки аёлнинг елкаларига таяниб, судраласудрала Арқамнинг уйига борди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ярим тун келганда Абу Бакрни бу аҳволда кўриб, юраклари тилкапора бўлди, унинг пешонасидан ўпдилар. Муборак қалбларига улкан қайғу чўкди. — Ота-онам сенга фидо бўлсин, — дея ингради Абу Бакр, бу мен учун дард эмас. Аммо анави баттол юзимга ёмон урди... 206 Бирикки сония дам олиб, яна давом этди: — Менинг онам ўта хайрли, меҳрибон аёлдир. Дуо қилинг, ё Расулуллоҳ, дуо қилингки, Оллоҳ таоло унга ҳам ҳидоят берсин ва жаҳаннам азобидан халос этсин. Абу Бакрнинг онаси учун дуо қилинди ва Умму Хайр у ердан мусулмон бўлиб қайтди. Шу дамда Абу Бакр азоб бераётган оғриқларини ҳам унутган эди. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) орасира қўлларини дуога очар, «Оллоҳим, бу динга Умар ибн Хаттоб билан ёхуд Амр ибн Ҳишом билан қувват бер», деб илтижо қилар эдилар. Мўминлар бу дуога «Омин» дердилар. Фаришталарнинг ҳам ушбу дуога «Омин» деб қўшилганликларига ҳеч шубҳа йўқ. Оллоҳ ҳар нарсаг
|