IV АБВОДА ҚАЗИЛГАН МОЗОР
Бир неча йил ўтди. Суюкли невара олти ёшга тўлди. Абдулмутталиб том маънода шафқат паноҳига айланган, онаболанинг ҳар бир эҳтиёжини зиёда қилиб қондирар эди. Аммо Омина кун сайин сўлиб борар, юрагида қандайдир бир дард пайдо бўлган эди. Мана, олти йилдан ошибдики, бева яшайди. Бир куни Абдулмутталибга: —Ичимни бир дард ёндирмоқда, отажон, — деди. —Нима бўлди, қизим? —Билмадим. Лекин ҳеч таскин тополмаяпман. Абдулмутталиб бошини эгди, оппоқ соқоли кўксига тушди, хиёл ўйга толди, сўнгра: — Шу, бир саёҳат қилиб келсанг, қандай бўларкан, қизим, — деди. — Қаерга ҳам борардим. — Ясрибга бор. Тоғаларингни кўриб келасан. Ҳамда... — Абдулмутталибнинг кўзлари ёшланди. Омина ҳам худди шу аҳволда эди. — Хдмда Абдуллоҳнинг қабрини зиёрат этарсан. Омина бу маслаҳатга рози бўлди. Гўёки кекса Абдулмутталибнинг юрагидаги орзуларини ўқигандай эди. — Қачон йўлга тушай, отажон? — Қачон хоҳласанг, ўшанда. Ўша томонга борадиган биронбир карвонга омонат қўшиб юбораман. Бориб, бироз дам олиб келасан. Бир куни Абдулмутталиб Ясрибга борадиган бир йўловчи карвонни топгани ҳақида хабар келтирди. Омина Зуҳра қабиласига бориб, қариндошлари билан хайрлашди. Сўнгра карвонга қўшилди. Ёнида суюкли ўғли Муҳаммад билан жорияси Умму Айман ҳам бор эди. Улар икки туяга миниб олдилар. Эрталаблари тонгсаҳардан йўлга тушилар ва қоқ тушгача юрилар, сўнгра тўхтаб дам олинар эди. Аср пайти — қуннинг тафти қайта бошлагач, яна йўлга тушилар, туялар яна хизматини давом эттирар эди. Қумлар устидан оғироғир одимлаётган бу жонзотлар битмастуганмас сабртоқат билан Макка ва Ясриб орасидаги бепоён йўлни босиб ўтардилар. Орасира туяларни ғайратга солиш учун ўқиладиган шеърлар қулоққа эшитилиб қоларДи. Кўз қамаштирадиган даражада чўзилиб кетган кумлар устида соатларча йўл давомида биронта ҳам дов-дарахт учрамасди. Баъзан бир нечагина хурмо дарахтининг, бошларини бошларига қўйиб хасратлашаётгандай турган ҳолатига дуч келинарди, тепада учиб юрган қушлар кўриниб қолар, улар йўловчиларга шу яқин орада сув борлигидан дарак берар эдилар. Шунда тўхтаб мешларга сув тўлдирилар, туялар суғорилар ва яна юриш давом этар эди. Йўл бир неча кун давом этди. Кун неча марта чиқиб, неча марта ботди. Ниҳоят, бир куни яшил хурмо дарахтлари билан қопланган гўзал бир шаҳар кўринди. — Ана Ясриб, ана Ясриб!.. — деб ҳайқирганлар бўлди. Иўловчилар узоқ ва машаққатли сафардан кейин енгил нафас олдилар. Севиндилар. Севинишга тўла ҳақли эдилар. Чунки узоқ йўл давомида қароқчиларнинг ҳужумига дучор бўлмаган, йиртқич ҳайвонларга рўбарў келмаган эдилар. Энг муҳими, неча кунлардан бери чанг-тўзон ичида, туяларнинг устида чайқалачайқала давом этган сафар тугаган эди. Шаҳарга киришгач, Омина биринчи учратган одамга: Нажжор ўғилларининг манзилига бормоқчи эдик, — деди. У одам боши билан ишора қилди: — Туянгни мана бу йўлдан ҳайда. Ниҳоят, кўзланган манзилга етиб келдилар. Маккадан келган меҳмонлар хурсандчилик билан кутиб олиндилар. Нажжор ўғиллари Абдулмутталиб туғилиб, вояга етган қабила эди. Онаси Салмо ушбу қабиланинг қизи эди. Омина келган куннинг эртасига бир қабр тепасига борди, йиғлаб ўтирди. Бу Абдуллоҳнинг қабри эди. Кунлардан бир куни эрта тонгда Маккадан кузатган, орқасидан ўпкаси тўлиб, тикилиб қолган Абдуллоҳини орадан олти ярим йил ўтгач, мана шу тарзда зиёрат қилиб турарди. Аммо кўргани шунчаки бир ҳовуч тупроқ эмас эди. Бу тупроқнинг остида тирик қолиши учун беҳад фидокорликлар кўрсатган мард ва гўзал йигит Абдуллоҳнинг чирий бошлаган суяклари ётарди. Тирик қолиши учун юзта туя қурбон этилган Абдуллоҳ... Маккалик бир хотин томонидан «Менга уйлансанг, сенга юзта туя бераман», дея турмуш қуриш таклиф этилган Абдуллоҳ... Коинот пайғамбарининг отаси бўлганидан бехабар, унинг гул юзини бир мартагина бўлса ҳам кўрмасдан ажал ўқига дучор бўлган шўрлик Абдуллоҳ шу ерда ётарди. Омина мозор бошига тиз чўкди. Не қиларини, нима деярини билмай, сокин ўтириб қолди. Кўзлари мозор тупроғига тикилган эди. Шу ҳолатда нималарни ўйлади, кўз олдидан нималар ўтди, у ерда қанча вақт қолиб кетди — номаълум. Кўзларидан оқиб ёноғига тушган ёшларни ҳам балки сезмади ёки артишни лозим кўрмади. Барвақт ҳаётдан кўз юмган хожаси учун йиғлаш айб эмас эди. Ҳаётининг айни бахор чоғида, эндигина уйланган йигит, сафардан қайтаркан, касалга чалиниб вафот қилган эди. Олти йилдан ортиқроқ вақтдан бери ичини ёндириб келаётган ҳасрат туйғуси аҳёнаҳёнда алангаланар, Оминанинг юракбағрини тилкапора қилар эди. Шу онда юрса ҳам, ўтирса ҳам, кулса ҳам, доимо қалбида яшаб кслган, фақат севгили ёригагина дахлдор бўлган туйғулар Оминанинг кўнглини ўртарди, кўнглидаги ғамалам кўзларидан шашқатор ёш бўлиб оқарди. Омина қабрнинг тепасида қачонгача турганини ўзи ҳам билмасди. Билса ҳам, бирон нарсани фарқлай олмасди. На бозор билан, на расталар билан иши бор эди. Кайтди, тоғалариникига келди. * * * Нажжор ўғилларининг маҳалласидаги болалар янги бир дўст орттирганларидан беҳад хурсанд эдилар. Хушбичим, очиқ чеҳрали, ширинсухан, кучли, бақувват бир бола эди у. Аммо жанжал, тўполонни сира ҳам хуш кўрмасди. Уришаётган болаларни кўрса, ажратиб қўярди, яраштирарди. Кўллари, юзи тоза, кийган кийими озода. Маккадан Ҳошим ўғилларининг хонадонидан келган эди у. Бир куни Омина суюкли ўғлининг эшикдан жуда хурсанд ҳолда кириб келганини кўрди. Уни бу ҳолатда кўриш Оминани тинчлантирар, унга ором бағишлар эди. Омина ўғлини бағрига босди: — Бугун жуда хурсандсан, ўғилгинам, — деди. Ҳа, онажон. Биласизми, мен сузишни ўргандим. Оминанинг юраги ҳаприқиб кетди: —Каерда? —Оди ибн Нажжорнинг ҳовузида. — Эҳтиёт бўл, болажоним, бирон зиёнзаҳмат етмасин. * * * Меҳмонлар бир ой қолиб кетдилар. Бу орада суюкли Муҳаммад болалар билан дўстлашиб олди. Тоғаларининг ўғиллари билан биргаликда ўйинлар ўйнади. Бир куни Нажжор ўғилларининг юрти билан хайрлашдилар. Омина Макка томон йўл олди. —Яна келгин, Омина. —Сизларни соғинамиз. — Бизлардан Абдулмутталиб оиласига салом айтгин...— деювчиларнинг саломатлик тилашларидан сўнгйўлга чиқдилар. Ортда қолганлар ширин хотиралар оғушида эдилар. Бири маҳзун юзли Омина ҳақида, бошкаси юзидан нур ёғилиб турувчи ўғли ҳақида баҳс қиларди. Омина бу сафардан жуда мамнун бўлди. Хожасининг кабрини зиёрат қилди, қариндошлари билан дийдор кўришди. Маккадан кўра иқлими анча енгил ва юмшоқ бўлган Ясрибда, хурмо дарахтларининг соясида, гўзал боғроғларда кўнгилдагидек дам олди. Энди Абдулмутталиб оиласини ҳам роса соғинган эди. Бир неча кунлик сафардан сўнг оқшом пайти Абво деб аталувчи бир кишлоққа етиб келиб, тўхтадилар. Чунки Омина ҳолдан тойган, ўзини ёмон ҳис килаётган эди. Бу аҳволда узоққа стиб бора олмаслиги аён. Бу ерда бир неча кун дам олиб, дармонга кирса, яна йўлга чиқиш мумкин бўларди. Арабларнинг ғоят меҳмондўстлиги шу ерда яққол кўринди: Омина меҳмони бўлган хонадон мутлақо нотаниш эди, шундай бўлса ҳам, уни қучоқ очиб кутиб олишди. Аммо касали тобора авж ола бошлади. Умму Айман Оминага қандай қилиб бўлса ҳам ёрдам бермоқчи бўлар, аммо чорасиз эди; гул юзли жигаргўшаси Муҳаммад ҳам ўта ғамгин ҳолда, ҳаёт шами секинсекин сўниб бораётган бечора онасига қараб ичи ўртанар эди. Уй эгаларининг тажрибаси ҳам, Умму Айманнинг ғайрати ҳам, пурзиё гўдакнинг ёнаётган юраги ҳам тақдирга битилган ҳукмни ўзгартира олмади. Омина тобора жони бўғзига тиқилиб келаётганини ҳис этаркан, бошида юзлари маҳзун жигари кўзларига қаттиқ тикилиб турганини сезиб, унга томон бурилди. Боласини ўзига тортди. Энди зўрбазўр қимирлаётган лаблар унинг гул юзларидан ўпди. Унинг муборак исидан ҳидлаб, ўпкасини тўлдирди. Мажолсиз қўллари билан кўксига босди. Келажакда Оллоҳнинг ҳар турли неъмати ва раҳматининг энг буюк тимсоли, дунё ва охиратнинг султони, набийлар сарвари бўлмиш бу гўдакни дунёга ўзи келтирган, аМмо уни тўйибтўйиб бағрига боса олмаган, тўйиб сева олмаган эди. Ҳолбуки унга ўзидан яқин, унда ўзидан кўпрок ҳаққи бўлган кимса йўқ эди. Сўнгги дафъа кўраётганини билиб, қайтақайта тикилди. Шундан кейин ичичидан тошиб келаётган ҳистуйғулар, титроқ калималар байтлар ҳолида тилидан тўкила бошлади: — Эй даҳшатли ажал ўқига дучор бўлган, Оллоҳнинг лутфи ва ёрдами билан юз туя эвазига халос бўлган зотнинг фарзанди!.. Оллоҳ сени муборак ва умрингни зиёда қилсин. Агар тушимда кўрганларим тўғри бўлса, сен жалол ва икром соҳиби Оллоҳ томонидан Одам фарзандларига ҳалол ва ҳаромни ажрата олишни ўргатиш учун пайғамбар сифатида жўнатиласан. Сен Исломни — бобонг Иброҳимнинг динини тиклаш учун жўнатиласан. Оллоҳ сени миллатлар билан биргаликда яшаб келган бутлардан, бутпарастликдан қутқаражак. Туғилган ҳар жонзот ўлажак, ҳар янги нарса эскиражак, кўп бўлган камайиб битажак, фоний бўлажак. Дарвоке, мсн ҳам ўламан. Аммо доим кишилар қалбида яшайман. Чунки пок, дуруст бир фарзанд туғдим, ўзимдан кейин хайрли бир едгорлик қолдирмоқдаман... Омина ортиқ гапиролмай қолди. Нафаси сиқар, пешонаси совуқ тердан жиққа ҳўл бўлган эди. Энди ортга қайтилмайдиган умр йўлининг тугагани, сўнгги қадамларини босиб ўтганига қатъий ишонч ҳосил қилган эди. Сўнгги дафъа ўғлининг дийдорига тўймоқчи бўлди. Ўзини зўрлаб, зўрға, бир неча сониягина қарай олди. Кейин чуқур бир нафас олиб, ҳаётдан кўз юмди. Вужуди жонсиз, ҳаракатсиз қолди. Умму Айманнинг додфарёди тирик етим бўлиб қолган гўдакнинг йиғиси билан қўшилиб кетди. * * * Оминанинг вазифаси инсониятнинг саодат раҳбарини, рақиби ва тенги йўқ султонини қорнида кўтариб юриш, туғишдан иборат эди. Бу вазифани вафо билан бажарган, бироқ ўзининг дунёси ўзига вафо қилмаган эди. Турмуш қурган йили эри вафот этди, ягона овунчоғи бўлган фарзандидан неча йилларгача айрилди, ундан кейин уни бағрига босиш бахтига эндигина эришганида, қаршисига ўлим фариштаси келди. Унинг охирати қандай бўлар эди? Оқибати нима бўлар эди? ⎯ Биз уни жаннат неъматлари орасида кўришни истаймиз, албатта. Аммо бу саволга тўғри жавоб беришга биз ожизмиз. Бу мавзуни Оминани Ҳабиби Акрамига она қилган буюк Оллоҳга қолдириш, бизнингча, энг маъқул ишдир. * * * Гул юзига ёмғир каби кўзёши инган гўдак Умму Айманнинг қўлида кўрди ўзини. Унинг меҳршафқати боланинг қалбини ардоқлади. Чўл дейишга лойиқ бир қум дарёсининг ўртасида, уларни одамгарчилик туфайли меҳмон қилган оиланинг уйида онасидан жудо бўлиш, уни бегона тупроқ қўйнига топшириш ва бир умрга ундан ажралиш ғоят оғир савдо эди. Омина Абво қишлоғининг қумли тупроғига қўйилди. Бу фожиа нурли чеҳра эгасига қаттиқ таъсир қилган эди. У онасининг устига тортилган тупроқдан ҳам оғирроқ ғам юки остида қолганини ҳис этди. Шундан кейин азобли сафар бошланди. Умму Айман бир туяга минди. Ота-онасидан ажралган ғирт етимни қучоғига олди. Иккинчи туяни етаклаб йўлга чиқди. Абво қишлоғидан узоқлашиб кетганларидан кейин ҳам орасира орқасига қараб кўяётган гўдакнинг кўзларидан тинмай ёш окар, баъзан «Онам, онажоним» дегани эшитилиб қолар, аммо Умму Айман уни бағрига босар, бошини силар, оналик меҳри билан сочларини ҳидлар эди. Туя устида чайқалачайқала давом этган бу машаққатли сафар беш кун деганда иоёнига етди. Ниҳоят, Макка водийи кўринди. Каъбанинг ёнидан ўтиб, Абдулмутталибнинг уйига яқинлашдилар. Абдулмутталиб қаршисида неварасини кўрганда, дунёга қайта келгандек бўлди. Кўзёшлари билан қучоғига отилган неварасини шу қадар соғинган, шу қадар муштоқ бўлган эдики... Аммо невараси ўта ғамгин кўринарди. — Онанг қани, болажоним, — деди у. Шу онда бир фарёд этишилди. Умму Айман бўлган воқеаларни йиғлабйиғлаб сўзлаб берди. Абдулмутталиб буни кўзёшлари билан тинглади. Энди бобосининг иссиқ қучоғи унинг ягона паноҳи эди. Шу билан баробар гўёки у бобосига эмас, балки бобоси унга муҳтож эди. Абдулмутталиб уни ёнидан жилдирмас, бир гапи икки бўлмайдиган даражада меҳрибонлик кўрсатар эди. Умму Айман эса, унинг энагаси ва энг яқин дўсти бўлиб қолган эди. — Зинҳор неварамни кўздан қочирмагин. Сенинг ва зифанг фақат шундан иборат. Бу кўрсатма Умму Айманга берилган эди. Жонига роҳат бағишлаган амр эди бу. Чунки Умму Айман буни шунчаки бир вазифа деб билмас, балки чин кўнгилдан бажарар эди. Ҳар иккаласининг орасида ҳам жуда теран бир меҳрмуҳаббат туйғуси бор эди. У ҳам Умму Айман ҳақида «Туққан онамдан кейинги онамдир», дея илтифот кўрсатаркан, бутун қалбини бағишлаган эди. ...Davomi bor...
|