* * * Маҳмуд лақабли баҳайбат фил Нуфайл ибн Ҳабибнинг ҳурмати учун чўкмаган эди. Унга Каъба томон қадам босмаслик буйруғи илоҳий даргохдан келган, Маккага борадиган йўл унга ва ортидаги лашкарга илоҳий тақдир ила беркилган эди. II МАВЛИДИ НАБАВИЙ (Саодатли таваллуд) «Асҳоби фил» маҳв қилинган вақтларда Абдулмутталибнинг севимли келини Омина она бўлиш арафасида эди. Лекин унда хомиладор аёлларда кўриладиган ҳолатлар негадир йўқ эди. Ўзи ҳам ҳайрон эди бунга. На ранги ўзгарди, на кўнгли айниди ва на қусди. Қорнидаги боланинг борлигини ва оғриғини ҳам ҳеч ҳис килмасди. — Омина, сен ҳеч ҳомиладорга ўхшамайсан, — деб ҳазиллашиб қўйишарди аёллар. Абдулмутталиб келинлари ичида кўпроқ Оминани яхши кўрарди. Бунинг бир сабаби севимли ўғли Абдуллоҳнинг омонати эканлиги эди. Қабила раислари ҳам олдида ҳайиқиб турадиган Абдулмутталиб ўзининг салобатига, кексалиги, катта обрўэътибор эгаси эканига қарамасдан, хонасига кирган Оминани ўтирган жойида кутиб олишга кўнгли бўлмай, ўрнидан туриб ва ҳурмат ила: — Кел, қизим, — дерди. — Отажон, овора бўлманг, турманг, — дерди Омина. — Менинг келиним ҳар қанча ҳурматга лойиқ. Ҳурматингни жойига қўёлмасам хафа бўламан. — Мен уяламан, отажон. — Мен ҳам сени ҳурмат қилмасам, уяламан, қизим. Қўявер мени, умрининг сўнгги дамларини яшаётган бу қари чол билганини қилаверсин. У вақт Омина ҳеч нарса дея олмас, бироз қизарган юзлари кулимсирар, боши эгилар эди. Омина кўзи ёрийдиган кунгача ҳомилали эканини билмай бемалол юрди. * * * Судралиб келган бир кўр киши Абдулмутталибнинг эшигини тақиллатди. Ичкаридан бола чиқди: — Ким керак? — деди. Кўр одам: — Икки кўзи билан икки оёғини бериб, ўзи соғ қолган бечорага раҳм қилинг, — деди. Бола кўр кишини дарров ичкаридагиларга айтди. Абдулмутталиб ўрнидан туриб, «Қарайчи», деб уйдан чиқди. Келган одамни кўргач, дудоқларидан беихтиёр «Унайс» исми чиқди. Икки ҳафта аввал рўй берган воқеа эсига тушди. У даҳшатли кунда соғ қолганлардан бири шу филбон Унайс эди. — Кел, эй Унайс. — Қорним оч, эй Абдулмутталиб. — Унайс хотиржам гаплаша олмасди. Ўша ҳодисанинг даҳшатидан қаттиқ ларзага тушгани боис аҳволи шундай бўлиб қолган эди. — Эшигимиз сен учун доим очиқ, эй Унайс. — Аммо мен уяляпман, жуда уяляпман. — Қани, ичкари кирчи. Унайс олдига дастурхон ёйилди. Таом қўйилди. Унайс овқатланар экан: — Биз сизга бундай муомала қилмаган бўлардик, —деди. — Ундай дема, Унайс. Балки, сизлар биздан кўра яхшироқ муомала қилган бўлар эдингизлар. Унайс оғзидаги луқмани ютгач, Абдулмутталибга қараб: — Бизнинг сизларга қандай муомала қилганимизни билмаган қолдими? Сизлар бизга ҳеч қаидай ёмонлик қилмаган бўлсаларингиз ҳам, мингларча аскар билан ҳафталаб пиёда юриб келиб, устларингизга хужум қилмоқчи бўлдик. Ҳолбуки, сизлар бизни билмас эдингизлар, биз ҳам сизларни билмаган эдик. Аммо маҳв бўлдик. Оллоҳ маҳв этди бизни. Биз шунга лойиқ эдик. Сизлар шундай мақсад билан бизнинг тарафларга борганингизда эди, сизларга бир ютум сув, бир дона хурмо бермасдик. Аммо сизларда чин инсонлик бор, меҳру оқибат, хайру саховат бор. Мени меҳмон қилаётирсизлар. Абдулмутталиб, сен ўша, Абраҳанинг ёнига борганингда, сўзингни эшитган эдим. — Нимани? — Водийда инсонлар, тоғларда йиртқич қушлар сенинг дастурхонингдан овқатланишини. — Қўй уларни, Унайс, ўзингдан гапир, ўша куни нима бўлди? — У куни... Ҳа, у куни момақалдироқ чақмоқ чаққандек бўлди. Нима ҳодиса юз берганини билолмай қолдик. Лашкаримизга, кучқудратимизга ишонган эдик. Каъбани бузишга, йўлимизни тўсганларни эса, қириб ташлашимизга мутлақо ишонардик. Ҳеч қандай кучқудрат бизни тўхтата олмайди, деб ўйлаган эдик. Оллоҳ бизни шу кичкина қушлар отган кичик тошлар билан маҳву паришон этиб қўяқолди. Ўзимизни дунёнинг ҳокими деб ўйлардик, аммо кўз очибюмгунча, ўрилган буғдой боғлари каби, терилиб қолдик. Унайс охирги луқмани ютаркан, сўзида давом этди: — Мен филнинг ўрнидан турмаганини кўрибоқ, бу ишда бир ҳикмат борлигини тушунган эдим. Ўшанда: «Қайтишингиз керак. Фил ўзича ётгани йўқ», деган овоз ни эшитгандек бўлавердим. Орқага, ўнгга, чапга юриб, аммо Макка томонга ҳеч юрмаганидан кейин бу ҳол кўринмас бир Кучнинг иши эканини, у кудрат бизни энди ўз ҳолимизга қўймаслигини аник билдим. Буни Абраҳага айтмоқчи эдим. Аммо у найт у осмонларда юрган эди. Ҳеч кимнинг сўзини эшитмас, ҳеч гап қулоғига кирмас бир ҳолда эди. Зотан, орадан кўн вақт ўтмади ҳам. Қушлар етиб келдилар. — Абраҳага нима бўлди? — Абраҳани охирги дафъа оти ерда думалаб ётганда кўрдим. Эгаридан тушасолиб қочиб бораётган эди. Орқасидан: «Йигит бўлсанг, қочма, Абраҳа, бошимизга бу балони сен келтирдинг, лаънати!» деб бақирдим. Оёқларимда туролмасдим. У ҳам ерга чўкди. Энг охирги кўрган манзарам шу бўлди: бирдан дунё қоронғулашганини ҳис қилдим, ҳолбуки, кўзларим кўр бўлган экаи. Ундан кейин ким нима бўлганини билмайман. Чунки ҳамма ўз жонини сақламоқ дардида ҳар тарафга қочар, фарёд қилар эди. Бирон киши бошқа бирини ўйлайдиган замон эмас эди. Орасира Абраҳага ёғилаётган лаънатлар эшитиларди. Мен ҳам жўр бўлиб лаънатлашга киришдим. Аммо бақирчақирларимизнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ эди!.. Сўнгра судралибсудралиб, қаерга кетаётганлигимни ҳам билолмай, у лаънати майдондан узоқлашдим. Мана, кўриб турганингдек, умримнинг поёнини тиланчи лик билан ўтказяпман. — Фил нима бўлди? Филга нима бўлганини сира билмайман. Шундан кейин Унайс ўрнидан турди: — Оллоҳнинг ҳимоясида эканлигингизга аминман. Бу Байт ҳам, ҳеч шубҳа йўқки, Оллоҳнинг уйидир, —деб хайрлашиб кетди. — Яна келгин, кутамиз, эй Унайс, истаган вақтингда кел, — деди Абдулмутталиб. * * * «Фил воқеаси»дан эллик икки кун ўтган, рабиулаввал ойининг ўн биридан ўн иккинчисига ўтар кечаси. Эрон ҳукмдори Хусрав уйқуда экан, бирдан сакраб ўрнидан турди. Ер мудҳиш тарзда ларзага келган эди. Атрофни кўздан кечирди: ҳеч ўзгариш йўқ. Аёли ҳам ўша силкинишдан уйғониб кетган эди. Туш кўрибмиз, шекилли, деб яна қайтиб ётдилар. Аммо ухлай олмадилар. Чунки ташқарида одамларнинг овозлари, ҳайқириқлар эшитилар эди. Бу орада хизматчи эшикни такиллатди. —Нима бўлди? —Сарой йиқилди, султоним, ҳолимиз хароб!.. Хусрав ётоғидан сакраб турди, апилтапил кийинди. Ҳақикатан ҳам саройнинг бир қисми харобага айланган эди. Қуббалар чўккан, деворлар қулаган эди. Вайрона остида қолган бир хизматкор бор овози билан додларди. Яшаб бўлмас ҳолга келган саройнинг атрофидаги уйларга ажабки, унча зарар етмабди. Эрталаб бу сирли воқеа ҳақида берилган маълумотда ўн тўртта миноранинг йиқилгани қайд этилди. Хусрав тушдан сўнг вазирларини мажлисга чақирди. * * * Эронликларнинг муқаддас оташгоҳлари ҳам бу тунда ғалати воқеаларга дуч келди. Бу ер уларнинг ибодатхоналари бўлиб, минг йиллардан бери ҳеч ўчмаган шу оловга сиғинишар эди. Ўчоқчилик вазифасини бажарадиган киши динига бўлган ҳурмати юзасидан ҳамда подшоҳдан қўрққанидан у оловни тинмай ёқар эди. Ёлғиз вазифаси оташни сўндирмаслик, доим ёқиб туриш эди. Орасира қипқизил ўт шаклига келган оташга ўзи ҳам сажда қилиб олар, унга ёлворар, бандалик қилар, кейин эса, йиғиб қўйган ўтинларидан бирикки дона ташлаб қўяр эди. Неча йиллардирки, вазифасини муҳаббату ихлос билан бажариб келарди. Агар олов ўчиб қолгудек бўлса, оқибати яхши бўлмаслигини ўзининг исмидек яхши биларди. Ҳатто унинг ва барча оташпарастларнинг эътиқодича, оловнинг ўчиб қолиши Тангрининг яшамаслигини исташ деган гап эди. Ҳар борада Тангрига қарздор бўлганидек, уни яшатмоқ оташпараст хизматкорнинг бурчи эди. Атрофидаги одамлар сингари унинг фикрлаши ҳам бу эътиқод доирасидан чиқмасди: «Демак, мен олов ёқишни канда қилсам, Тангри яшамайди», дерди. Бироқ у: «Ҳаёти менинг қўлимда бўлган Тангри қандай қилиб мени ва бутун оламларни ярата олади?» дея ўйлай олмасди, бундай ўйлашга қобил ҳам эмасди. Ловуллаб ёнаётган оловнинг устига бир неча боғ ўтинни ҳурмат билан қалагач, кир шолчанинг устига чўкди. Қаланган ўтинлар ёниб битгунга қадар бемалол бир неча соат вақт ўтарди. Енгилгина уйқу босгандек бўлди. Ҳаво астасекин исий бошлаган бу кунларда тунлари оловнинг олдида ўтириш роҳатижон эди. Ширин уйқу ила кўзларининг юмилганини ҳис қилди. Бирор дақиқа ўтарўтмас хуррак ота бошлади. Неча соат ухлаганини билмайди. Хўрозларнинг қичқириғи уни уйғотиб юборди. Қалаган ўтинларинииг ёнмаганлигига кўзи тушдию ўчоқчи ўрнидан сакраб турди. Ҳолбуки, ўтинларни қалаётганида уларнинг тагида қипқизил оташ бор эди! «Ҳўл ўтин ташладиммикан», деди ўзича. Ваҳоланки, 6у ерга ҳўл ўтин келмайди. Ўтииларнинг бари қупқуруқ эди. Устидаги ўтинлар ёнмаганидек, тагидаги оташ ҳам сўна бошлабди. Дарҳол чўғларни ўртага тўплаб пуфлай бошлади. Аммо барча уринишлари зое кетди. Оташ худди бошқа биров томонидан атай сўндирилаётгандек эди. Бир оз ўтиб, катта оташгоҳда оловдан асар ҳам қолмади. Ўчоқчи ҳайрон бўлиб, ўрнидан турди. Қўркувдан ранги оқариб кетган эди. — Ўчди, ўчиб қолди... — деб йиғламсирарди. Оловни ўчириб қўйганлиги учун калласи кетиши аниқ эди. Камида чўғнинг устига ўтқазилади! Шу бўлғуси манзарани тасаввур эта бошлади ҳатто. Турган жойида қотиб тураверди. Ишониб, кўн йиллардан бери сиғиниб келган Тангриси ўчиб, кулга айланган эди. Ниҳоят: Ўчиб қолди, ўчди! — деб бақирачақира, саройга томон чопди. Кўчалар жимжит эди. Унинг бақириғини эшитганлар нима бўлганини билиш учун ташқарига қарадилар ва кўчада «Ениб битди» дегандек югуриб кетаётган ўчоқчини кўриб, ҳеч нарса бўлмагандек, яна ичкарйга — уйларига кириб кетдилар. Учоқчи ўзининг шовқинидан одамларнинг безовта бўлишларини ҳам ўйламас, «Ўчиб қолди, ўчди», дея бақириб, жинни сингари сарсари чопарди. Саройга етиб боргач, унинг бақирчақирига қулоқ солишга одамларнинг тоқати йўклигини кўрди: сарой вайрон бўлиб ётарди... * * * Эроннинг бош қозиси Мубадон эрталаб уйқудан дили хуфтон бўлиб турди. «Нима бўлди?» деб сўраганларга: «Ҳеч нарса», дея жавоб берди. Нонуштадан сўнг бир маъмур келиб, Хусрав уни туш пайтида ўтказилажак мажлисга чақираётганини айтди. Мубадон тушга яқин оғироғир қадамлар ила саройга томон йўл олди. Ҳусрав шоҳ раислигида ўтказилган йиғилишда саройнинг ўн тўрт минораси йиқилгани маълум бўлди. Ҳусрав: — Сарой худди тамалидан бузилгандек бўлди, бу даҳшатли ҳодисадир, — деди. Бош қози Мубадон сўз олди: — Бу тунда тушимда бемаза воқеалар рўй берди. Дажла дарёсининг қирғоғида эдим. Бирдан бир неча саркаш туя кўрдим. Оғизларидан кўпиклар сачрар эди туяларнинг. Олдиларидаги араб отларини Дажлага ҳайдаб келардилар. Шу аснода аввал отлар, сўнгра туялар Дажладан сузиб ўтиб, Эрон ерларига ёйила бошладилар. Қаерга қарасам, бу туялардан бошқа бирор нарса кўрмадим. Қўрқув ичра уйғондим. Бу тушимнинг саройда рўй берган ҳодисага алоқаси бормикан, деган ўйда айтяпман. Бу орада йиғилишга юксак мартабадаги бир маъмур кириб келди. Хусрав: —Нима гап? — деб сўради. Маъмур: —Султоним, фалокат, — деди. —Нима бўлди? Маъмур: —Оташ ўчибди, султоним, — деди. Хусрав: —Тушунмадим, оташ ўчибди, дейсанми? —Ҳа, султоним, оташ ўчибди. Бирдан Хусравнинг юзи сарғайди. Йиғилишдагиларнинг ҳам ранглари ўзгарди. — Чақир менга, ўша лаънатини! — деди. Ичкарига иркит бир одам кирди. Инсон қанчалик уринсада, бу одамдан ҳам исқиртроқ бўла олмасди. — Қани, айтчи, ростдан ўчдими оташ? —Ҳа, ўчди, султоним. —Нега қарамадинг? Сенинг вазифанг нима ўзи? —Қарадим, султоним. Бутун ғайратим билан ўтин қаласам ҳам, барибир ўчди. —Оташчи олдинга бирикки қадам ташлаб, бошини бир оз кўтаргач, соқолини кўрсатди. — Пуфлаётганимда ёнди, султоним, — деди. Хусрав маъмурга: —Тезда олов такрор ёқилсин. Эртага бу одамни ўша оташда ёқиб жазолайман, — деди. Ташқарига олиб чиқаётганларида ўчоқчи: — Майли, жазоланг, бироқ менинг айбим йўқку, — дея эътироз билдирди. Қўрққанидан оёқлари юролмайдиган ҳолга келган эди. Ўчоқчи чиқиб кетгач, Хусрав: — Ғалати нарсалар рўй бермоқда, ҳеч тушунолмай қолдим, — деди. Шу пайт яна бир хабарчи келганини айтдилар. — Дарров кирсин, — деди Хусрав, йиғилишдагиларга қараб: — Яна бир фалокат хабари бўлса керак. Устибоши тупроққа беланган бир одам кириб келди. Хусрав: — Тезроқ гапир, нима бўлди? — деди. — Султоним, Сава кўли шу кечада қуриб битибди. Уша срдаги доно кексалар ҳам: «Ҳеч қачон катта бир кўл бир кечада қуримайди. Бунда қандайдир ғайритабиийлик бор. Тезда султонимизга хабар беринглар», дейишди. Дарров отга миниб келдим, ― деди. — Яхши қилибсан. Аслида, «Яхши қилибсан»га арзийдиган хсч нарса йўк эди. Бу яхши хабар эмасди. Катта бир кўл ўзиданўзи бир кечада қандай қилиб ва нима учун қурийди? Шоҳ ақлга сиғмайдиган бу ходисалардан гангираб қолди. Оташ... Шунча йилдан бери ёниб келган, осон ёнсин деб махсус қуритилган ўтинлар билан ёқиладиган олов қандай қилиб ўчади?! Ўриидан турди. Мажлис аъзолари ҳам йиғилиш тугади деб ўйлаб, ўринларидан турдилар. — Ҳаммамиз биргаликда оташгоҳга борамиз, — деди Хусрав. Оташгоҳга бориб, у ердагиларнинг чорасизликларини кўргач, шоҳ танг қотди. Ҳақиқатан ҳам олов ёнмаётган эди. Ўзи бирмабир ўтинларни текшириб кўрди: ўтинлар қупкуруқ. Аммо ёнмасди. Бир неча соат ёқишга уриндилар. Натижа бўлмагач, шоҳ оташгоҳни тарк эди. Подшоҳ оташгоҳдан чиқар экан: Ўчоқчининг айби йўқ экан, уни кечирдим, — деди. * * * Ўша тунда одамлар Самова сойи тўлибтоншб оққанини кўрдилар. Ҳолбуки, бу сой неча йиллардан бери сувсиз қақраб ётган эди. * * * Хусрав юз берган ақл бовар килмас ҳодисаларни ойдинлаштириб бера оладиган бир одам сўраб, Бусра подшоҳи Нўъмон ибн Мунзирга мактуб йўллади. Нўъмон Абдулмасиҳ ибн Ҳайём деган донишмандни Хусравнинг ҳузурига жўнатди. Абдулмасиҳ бўлиб ўтган воқеаларни Хусравнинг ўз оғзидан энштгач, шундай деди: — Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Аммо Шом томонлардаги Жабия деган жойда тоғам Сотиҳ яшайди, у киши билан маслаҳатлашиб, кейин олдингизга келсам... — Унда дарҳол йўлга чиқ, — деди сулгон Хусрав. Абдулмасиҳ бу ғалати ҳодисаларни тоғаси қандай шарҳлашини билмоқ учун Шомга жўнаб кетди. * * * Ўша, Хусрав саройида вайроналиклар содир бўлган кеча тижорат мақсадида Маккага борган бир яҳудий олими ғалати ҳолга тушди. Ниҳоят, ёнидаги Ҳишом, Валид ва Ўтбага қараб: — Бу тунда орангизда бир бола туғилдими? деди. Ҳеч кутилмаган гап эди бу. Томдан тараша тушгандек маъносиз бир савол эди. Ҳишом ҳайрон бўлиб: — Хаёлишта қаёкдан келди бу савол? — деди. — Қаёқдан келганини кейин тушуниб оласиз. Менга жавоб беринг, бу кеча орангизда бир бола туғилдими? — Биз бола туғмаймиз. — Устимдан кулманглар... — Устингдан кулаётганимиз йўқ. Бироқ бу аҳволингда сен бирпасдан кейин бола туғворасан, шекилли. — Яна мени мазах қилаётибсан, Ҳишом! Валид гапга аралашди. — Сен ўзинг мазахлашга арзийдиган гап қиляпсанда. Бу кеча бола туғилиши ё туғилмаслиги билан нима ишимиз бор? Бошқа ишимиз йўқми? Энди бир камимиз «Бу кеча ким бола туғди?» деб бутун Макка водийларини кезиб чиқишимиз қолувди. Лот ва Уззо ҳаққи айтаманки, сен ўзинг бизни устингдан кулишга мажбурлаяпсан. Кани, айтчи, мақсадинг, дардинг нима ўзи? Нима демоқчисан бу билан? Яҳудий пинагини ҳам бузмасдан: — Бу тунда бир юлдуз пайдо бўлди, — деди. Утба қаҳ-қаҳ отиб кулди: — Майли, шу сўзингга бутун қалбимдан ишонай. Аммо пайдо бўлаётган юлдузларнинг ҳисоби сон мингта. Юлдузлар ҳар кеча пайдо бўлади, — дедида, олдида турган шароб тўла қадаҳни яҳудийнинг башарасига сепиб юборди. Сўнгра хизматкорини чақириб: — Дарров икки челак сув келтир. Бу яҳудий ҳаливери ўзига келолмайди, шекилли, — деди. Яҳудий йиғламокдан бери бўлиб турарди. Юзидаги шаробни артар экан, деди: — Ҳалиям устимдан куляпсизлар, ҳолбуки... Шу пайт Валид унинг олдига келиб, бошидан ушлади ва тепага қаратиб: — Ҳолбуки, осмонда бир юлдуз найдо бўлди, шундайми? Утба, кел, шу одамнинг кўзи қинидан чиқиб кетгунича йириб оч, бирмабир юлдузларни санасинчи,—деди. Уч киши ширакайф ҳолда яҳудийни роса мазах қилардилар. Лекин яҳудийнинг оғзидан фақат ўша сўз чиқарди. Амаллаб бошини Валиднинг қўлидан ажратгач, яна: — Бу кеча бир юлдуз пайдо бўлди, деяпман сизга, Аҳмаднинг юлдузи. Оллоҳнинг охирги пайғамбарининг юлдузи. Бу кеча бу пайғамбар шу шаҳарда туғилган бўлиши керак. Барча муқаддас нарсалар ҳаққи қасам ичаманки, у Оллоҳнинг энг сўнгги пайғамбаридир. Энди Исроил ўғилларидан пайғамбарлик кетди. Қўлларидан китоб ҳам кетди. Яҳудий олимларининг қадриэътибори қолмади энди. Бу уларнинг ўлдирилажаклари ҳақида берилган ҳукмдир. Араблар бу пайғамбар туфайли жаҳолатдан халос бўладилар. Эй қурайшликлар, севининглар, энди, валлоҳи (Оллоҳга қасамки), сизлар бутун дунёга эри1нмокдек шарафга эга бўласизлар, — деб ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Макканинг тор кўчаларида уйига бораётган чол, ёнидан ўтиб кетган бир яҳудийнинг «Бу кеча Аҳмаднинг юлдузи пайдо бўлди, бу кеча Аҳмаднинг юлдузи порлайди, биз маҳв бўлдик», деган сўзларини эшитиб: «Тентак...» деб қўйди. * * * Бундай ғаройиб ҳодисалар рўй берар экан, нур юзли бир аёл ҳам атрофида нималар содир бўлаётганини англамок учун ўнгсўлига қараб қўяр, орасира осмонга тикилиб қолар, ҳайронлиги ортар эди. Неча ойдирки, ҳомиладор эди. Аммо оғироёқ эканини ҳеч ҳам билмади, яъни, ҳомилалик аломатлари ҳеч кўринмади. Кунлар, ойлар ўтар экан, қорнидаги етим боласини, қачон кўрар эканман, деб ўйлаб хавотирланарди. Боласининг отаси Абдуллоҳнинг вафот этганига бир неча ой бўлган эди. Шомга савдо учун кетиб, қайтишда Ясрибда (Мадинада) тоғаларининг олдида ўлган эди. Абдулмутталиб оиласи унинг ўлимига аза тутиб, кўп вақт кўз ёши тўккан, Макка халқи ҳам бу навқирон йигитнинг бевақт ўлимидан кўп қайғурган эди. Ёш келинчак Омина ўлган эрига кўп йиғлаган, мунгли шеърлар ёзган, туғилажак боласини кўролмай бевақт оламдан ўтган Абдуллоҳ шаънига марсиялар битган эди. Энди эса, фақатгина боласи билан овунишни ўйларди. Бу бола Оминанинг биринчи фарзанди эди. Атрофидагилардан ҳомилалик белгилари ҳақида кўп нарсалар эшитар, аммо улардан бирортаси ҳам ўзида содир бўлмаганидан лол эди. Унинг бу аҳволини кўрган баъзи аёллар ҳайрон бўлиб: — Қўшни, бу Омина тобора гўзаллашиб кетаётир. Ҳомиладорман деб бизни алдаётган бўлмасин тағин, — дейишарди. Ниҳоят, рабиулаввал ойининг ўн биридан ўн иккисига ўтар кечаси тўлғоқ тута бошлади. Дарров қўшни аёллардан иккитасини чақиртирди. Шифо ва Фотима деган қўшнилари, Умму Айман деган жорияси унинг ёнида туришди. Неча йиллардан бери бола туғдиравериб кўзи пишиб кетган бу аёллар уйдаги фавқулодда ҳолатни кўриб ҳайрон қолдилар. Уйда чироқ йўқ эди. Аммо унга эҳтиёж ҳам қолмади. Чунки уй кундуз каби ёруғ эди. Фақат, бу ёруғлик қуёшдан бўладиган ёруғликка ҳеч ўхшамас эди. Омина атрофида умрида сира учратмаган гўзал мавжудотларнинг байрам қилаётганларини кўрди. Омина ётган бу хона кичик, гўзал мавжудотлар эса, бундай хоналарнинг йигирматасига ҳам сиғмайдиган даражада кўп эди. Улар учун худди девор йўкдек, бемалол кириб келаверардилар — хонанинг деворлари бу гўзал махлуқлар учун мутлақо тўсқинлик қилмасди. Бу севинч, бу байрам ниманинг шарофати? Бу гўзал хилқатлар кимлар ўзи? Бу мавжудотларни бошқа хотинлар ҳам кўряптими?! Омина бу саволларнинг жавобини билмасди. У ҳагго, туш кўряпман, деб шубҳаланаётган ҳам эди. Хурсандчилик қилаётганлар Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари энди дунёни шарафларга буркаяжаги ҳақида сўзлашардилар. Шифо ва Фотима хонимлар уйта кирибчиқиб туришибди, доялик вазифаларини адо этишмоқда эди. Шу вақт Омина бир неча гўзал аёл ёнига келиб ўтирганини кўрди. Бу аёлларнинг хеч қайсисини танимасди. Аммо улардаги кўнгилга яқинлик дунёнинг ҳеч бир аёлида йўқ эди. Юзларидан ёғилиб турган нур ҳар тарафни ойдинлатарди. Омина улар билан кўришди. Келганлар ўзларини таништирдилар: — Менинг исмим Марям. Исо алайҳиссаломнинг онасиман. — Менинг исмим Осиё. Мисрда худолик даъвоси билан чиққан Фиръавннинг хотини эдим. Омина ҳеч танимаган, аммо илк кўришидаёқ кўнглига яқинлик ила ўрнашган бу муҳтарама аёлларнинг ташрифи билан таъриф этилмас бир фароғатга эришди. Атрофда нурдан яратилган хилқатларнинг шодиёнаси давом этарди. Бу орада Шифо хоним: — Мужда, мужда... — дея бақирди. Қўлида гўзаллар гўзали бир чакалоқ бор эди. Бу гўдак аслида Шифо хонимнинг эмас, балки ҳалиги нурли хилқатларнинг қўлида тургандек эди. Гўдак киндиги кесилган ва суннат қилинган ҳолда туғилган эди. Доя аёллар ҳайрат ичида қолишди. Омина боласини жуда осон туққан эди. Ҳеч қандай оғриқ, азобланиш, дард чекиш юз бермади. Тўғрироғи, Омина атрофдаги шодхуррамликни томоша қиларкан, ёнидаги муҳтарама аёлларнинг суҳбатини тингларкан, Шифо хоним қўлига тутқазган мужда билан она бўлганини билди, холос. «Оламларга раҳмат бўлган охирги ва энг буюк пайгамбарнинг онаси» бўлиш шарафи Оминага насиб этган эди! * * * Омина «нурли бола»сини бағрига босаркан, атрофида ҳали ҳам шодиёналар давом этарди. Ўзларини Марям, Осиё деб танитган аёллик оламининг султонлари бирбирларини ва Оминани табриклар эдилар. ― Бу туғилган бола дунё ва охиратнинг султонидир. Оллоҳ таоло уни бутун оламларга раҳмат ўлароқ жўнатдИ Оллоҳнинг энг севгили бандаси ва энг улуғ Расули сенинг ўғлингдир. Сенга бахту саодатлар тилаймиз, эй бутун оналарнинг энг бахтлиси Омина! — дер эдилар. Шифо хоним: — Муборак бўлсин, Омина! — дер экан, турмушга чиққанидан бери Оминанинг юзида ойдек порлаб турган нурнинг йўқолганини, энди бу нур қучоғидаги боласининг юзида порлаётганини кўриб, ҳайрати ортди. Фотима хоним ҳам қаради: Оминадаги нур боласига ўтган эди. Тонг отар чоғида Омина қўйнида боласи билан ётаркан, оламларнинг султонини кутиб олиш учун келган беҳисоб фаришталар севинч ила яна малакут оламига қайтдилар. * * * Каъбанинг Ҳижр дейилган қисмида дўстлари билан ўтириб суҳбатлашаётган Абдулмутталиб Оминанинг нурли ўғил туққанини эшитиб, гўдаклардек севинди. Йигитлик даврида бевақт ўлган жигарпораси Абдуллоҳнинг бир омонати ўлароқ у чақалоқни тезроқ бағрига босгиси келди. Дарҳол ўрнидан туриб, Сафо тепалигига қараб чопди. Оминанинг уйига кириб келди: — Неварам қани? Аёллар йўргакни унга бердилар. Абдулмутталиб чақалоқнинг юзини очиб, ақл бовар қилмас даражадаги гўзал набирасини кўрди. Уни бағрига босиб, ёноқларини ҳидлар экан, жаннатдан келган хушбўй ҳид эканлигига аниқ ишонар эди. Кўзларидан томчилаган ёшлар севинч ёшлари эди. — Ҳеч бир кўз бундан ҳам гўзал гўдакни кўрмаган. Ҳеч бир она бундан ҳам гўзал бола туғмаган. Қасам ичаманки, ҳеч кимнинг невараси менинг неварамдан гўзал эмас! — деди. Бир муддат гўдакка қараб қолди. Карагани сари кўнгли севги, марҳамат ва шафқат билан тўларди. Бир онда марҳум ўғли Абдуллоҳ кўз ўнгига келди. Аммо бу набираси минглаб Абдуллоҳларнинг ўрнини босадигандай. Бир вақтлар пешонасида порлаган, кейин Абдуллоҳга, кейин Оминага ўтган нур, ниҳоят, асл эгасини топганини кўриб турарди. Неварасини бағрига босди. Каъбага кирди, дуо қилди, сўнгра уйга қайтиб келди. Ҳали ҳам қучоғидаги боласини томоша қиларди. Аёллар овозларини чиқармай Абдулмутталибни томоша килишар, тўғрироғи, уни набирасининг гул юзига боқиб ҳис этаётган саодат туйғусига халал бермасли» учун миқ этмай туришар эди. Абдулмутталиб набирасини қучоқлаганча, яна Каъбага кетди. Ичкари кириб, дуо қилди. Сўнгра яна келинининг ёнига қайтди. Соатларча боқса ҳам тўймайдиган неварасини яна бир бор ҳидлагач, қизи Сафияга узатди: — Ўғлимни онасига бер, — деди. Туриб чиқиб кетди. Шу онда қалби осмон қадар кенгайганини ҳис қилди, севинчдан учадигандек эди. Абдулмутталиб келинининг уйидан севинчи ичига сиғмай чикди. Тўғри Каъбага борди. Шукроналик билдириб, Каъбани тавоф қилди. Неварасига қандай исм қўйишни ўйлади. Ҳусни жамолига, шаънига лойиқ бир исм қўйиш лозим эди. Муҳаммад... Бирдан зеҳнига бу исм ўрнашиб олди. Зулмат ичида чақмоқдск чақнади бу исм. Ота- боболаридан ҳеч бирининг оти бундай эмас эди. Танилган, машҳур исмлардан ҳам эмасди. Ҳазрати Иброҳимдан бери давом этиб келаётган ва маълум бўлган исмларни хаёлидан бирмабир кечирди. Ҳеч қайсиси бу қадар эътиборни тортувчи эмасди. Яна қабила раислари, танишбилишларининг исмларини бирмабир хотирлади. Бироқ қалбига ҳукмини ўтказаётган, бутун қалбини эгаллаган пинҳона бир қудрат унга барча эслаган исмларини зехнидан четлатар, яна айланибўргилиб «Муҳаммад» исми кўнглига келаверар эди. Ундан бошқа барча исмлар, унинг назарида, кўримсиз, заиф, бўлмагурдек эди. Бу пинҳона қудрат Абдулмутталибни неварасига «Муҳаммад» исмини қўйишга мажбурлаётган, бошқа исм қўйишига йўл қўймаётган эди. Омина боласини бувасининг қўлига бераркан, ҳаяжонини босиб сўради: Отажон, неварангизга қайси исмни муносиб кўрасиз?... Абдулмутталиб қучоғидаги малак юзли болага яна бир қараб: — «Муҳаммад» қўямиз, ~ деди. Оминанинг кўзлари кулимсираб, юзида мамнуният белгиси пайдо бўлди. Гўёки кўпдан бери орзу қилган нияти амалга ошгандек эди. Абдулмутталиб ўзи қўйган исмга келинининг ҳам севинганини кўриб, жуда мамнун бўлди: — Биласанми, қизим, кимдир мени шу отни қўйишга ундаётгандек. Зеҳнимга фақат шу исм ўрнашиб олган. Бошка исмни ўйласам ҳам, дарров ўрнини «Муҳаммад» эгаллаб олаверади. Фикринг қандай, яхши исм шекилли? деди. Омина кулимсираб жавоб берди: — Мен ҳам боламга «Муҳаммад» деб от қўйишни ният қилган эдим. Тушимда ҳам «Муҳаммад» исмини қўйишим амр этилди. Мен ўғилчамнинг буюк инсон бўлишидан умидворман. Абдулмутталиб келинининг гапларини маъқуллади: — Албатта, менинг набирам инсонларнинг энг буюги бўлажак. Макка раиси ва ҳошимийлар авлодининг каттаси Абдулмутталиб, келинининг ҳам розилиги билан, қучоғидаги неварасига инсоният тарихидаги энг буюк ва энг муборак исмни берди. «Сенинг исминг Муҳаммад бўлсин, болам», деди. * * * Саодатли таваллуддан етти кун ўтгач, Абдулмутталиб катта зиёфат берди. Уч кун давом этган бу маъракада болачақалари билан бутун маккаликлар, ташқаридан келган меҳмонлар, ҳатто тиланчиликдан бошқа ҳеч ишга ярамайдиган кўтарам кўр Унайс ҳам қатнашдилар. Зиёфат асносида меҳмонлар: — Неварангга қандай исм бердинг, Абулҳарис (яъни, Абдулмутталиб)? — деб сўрадилар. — Отини «Муҳаммад» қўйдим. — Нега оталарингдан бирортасининг исмини қўймасдан, бу исмни қўйдинг? — Осмонда Оллоҳ, ерда инсонлар унинг гўзал сифатларини мадҳ этишсин, деб шу исмни қўйдим. Гўдакни кўрганлар Абдулмутталибни қутладилар: — Бундай ширин, бундай гўзал неваранг билан ҳақиқатан мақтансанг ярашади, эй Абдулмутталиб, —дедилар. * * * Омина боласини уч ёки етти кун эмизди. Кейин амакиси Абу Лаҳабнинг жорияси Сувайба вақтинчалик сут она қилиб белгиланди. Авваллари амакиси Ҳамза ва Абу Салама деган бир бола сут эмган кўкракларни бу сафар пайғамбарлар халқасининг охирги ва улуғ соҳиби эма бошлади. * * * Абдулмасиҳ неча кунлар йўл юриб Жабияга етиб келганида, тоғаси Сотиҳ ўлим тўшагида ётарди. У шунча йўлдан келиб бундай нохуш хабарни эшитишни сира истамасди. Чунки Хусравнинг топшириғи оддий топшириқ эмас эди. Сотиҳ жиянининг саломига алик ҳам олмади. Чунки саломни эшитадиган ҳоли йўқ эди унинг. Умрининг сўнгги дақиқаларини яшаётган эди. Салом яна такрорланди. Сотиҳдан яна сас чиқмади. Абдулмасиҳ: —Яман диёрининг каттаси соқовми? Ёки карми? Ё бўлмаса, ўзи ўлганда, рухи осмонга учиб кетганми? — дея Сотиҳни мадҳ этувчи шеърини айтди. Шу иайт Сотиҳнинг кўзлари хиёл очилди ва қийналақийиала жавоб бергандек бўлди: —Абдулмасиҳ туясига миниб Сотиҳнинг олдига келди, ҳолбуки, Сотиҳ кабрга кириш олдида... Эй Абдулмасиҳ, сени сосоний малик ўз саройининг йиқилиши, оташнинг сўниши, Мубадоннинг туши ҳақида маълумот олмоқ мақсадида жўнатган... Сотиҳ яна жим бўлиб колди. Абдулмасиҳ унинг гапиришини кутарди. Сотиҳ эса, ўлайўлай деб зўрға нафас оларди. Ниҳоят, сўзида давом этди: — Эй Абдулмасиҳ, ваҳий такрортакрор ўқилганда, асо соҳибига пайғамбарлик берилганда, Самова сойи сувга тўлганда, Сава кўли қуриганда, форсларнинг ибодатгоҳида оташ сўнганда, билки, ўша пайтда Шом шаҳри Сотиҳ учун Шом бўлмоқликдан чиққандир. Эронликларнинг йиқилган миноралари нечта бўлса, ўшанча султон салтанат сурар, кейин эса, бошларига не шўриш тушса, шуни кўрарлар, — дедию, сўзини давом эттиролмади. Дармонсизликдан ҳолсизланиб, дудоқлари юмилди. Бир неча нафасдан сўнг ҳаракатсиз қолди. Шундай қилиб, узоқ йиллар давом этган умр поёнига етди. Сотиҳ дафн этилди. Абдулмасиҳ унинг жавобларини Хусравга билдириш учун дарҳол йўлга чикди. Хусрав жавобни эшитиб, анча ўзига келди. «Ўн тўрт малик келибкетгунча нималар бўлмайди», деди ўзича. Унинг ҳисобкитоби — салтанат мақомида узоқ йиллар тўйибтўйиб подшоҳлик қилиш эди. Ҳали у қора кунлар келгунча, ҳеч бўлмаса, юз эллик йил, балки икки юз йил ўтар, деб ўйларди Хусрав. ...davomi bor
|